Xushnudbek.uz
513K subscribers
9.74K photos
2.48K videos
209 files
8.44K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
​​ИНПС ва ИНН рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?

Ишга кирганлар ёки кираётганлардан бухгалтериядагилар доим сўрайдиган 3 та ҳужжат бор: паспорт нусхаси, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидан (ИНПС) нусха ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР ёки ИНН) нусхаси.

Кўпчилик бундай ҳужжатлар сўралганда қаердан олсам экан, деб боши қотади. Шу сабабли, қуйидаги маслаҳатларнинг Сизларга фойдаси тегади деган умиддаман.

ИНПС

Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг рақамини билиш жуда осон. Ҳар бир фуқаронинг шахсий идентификация рақами (ПИН ФЛ) бўлади. Бу рақам паспортларимизда ёзилган. Ва энг муҳими ПИН ФЛ рақами паспортларни алмаштирган пайтингиз ҳам ўзгармайди.

Мана шу ПИН ФЛ рақами айни пайтда Сизнинг ИНПС рақамингиз бўлади. Яъни жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағингиз рақамини паспортингизга қараб ҳам бемалол билиб олишингиз мумкин (суратга қаранг).

Агар мабодо ҳали Сизда ИНПС очилмаган бўлса, унда буни интернет орқали ҳам қилса бўлади, албатта «Халқ банки» филиалларига бориш шарт эмас.

Буни my.gov.uz/uz/open-inps манзили орқали амалга ошириш мумкин. Энг муҳими бунинг учун электрон имзо талаб этилмайди.

СТИР (ИНН)

СТИР рақамини аниқлаш анча осон. Электрон солиқ хизматлари - my.soliq.uz порталида «СТИРингизни аниқланг» деган бўлим бор. Ўша ерда паспорт маълумотлари ва туғилган йилингизни киритиб, осонгина СТИРни ҳужжат кўринишида олиш мумкин.

Агар ҳали Сизга СТИР очилмаган бўлса, унда мана бу ҳавола орқали солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза юборишингиз мумкин.

Бундан ташқари СТИР рақамингизни билиб олиш ёки янги ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза юборишни Telegram'даги @mysoliqofficialbot расмий боти орқали амалга оширишингиз мумкин.

Бор гап шу. Замонавий технологиялар фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида яратилган ва бундан барчамиз унумли фойдаланишимиз керак.

Ушбу маслаҳатлар Сиз учун янгилик бўлдими?

👍 - ҳа, янгилик бўлди
👎 - йўқ, илгари ҳам билардим


👉 @xushnudbek 👈
​​Болалар келажаги учун ҳисса қўшиш имкони Сизда бор, бундай имконни қўлдан бой берманг
(тома-тома кўл бўлур)

Илм-фан ривожи учун ўз ихтиёри билан маблағ ажратадиган ва моддий қўллаб-қувватлайдиган саховатпеша инсонлар меценат деб аталади.

Меценатлик ғарбда кенг тарқалган, масалан, тез-тез фалончи миллардер қанчадир миллионларини илмий грантлар учун сарфлагани ҳақида ўқиб қоламиз.

Лекин минг афсуски меценатлик одати бизда етарли шаклланмаган.

Тўйда энг нозик туйғуларини ҳаммага кўз-кўз қилиш учун Love Story тайёрлашга 2-3 минг доллар сарфлашга тайёр, лекин илм учун 2-3 минг сўм беришни ўзига эп кўришмайди.

Машинаси ёки телефонига чиройли рақам олиш учун 100 млн сарфлашга тайёр, лекин фарзандларининг келажаги учун 100 минг сўм беришга хасислик қилишади.

Аммо билингки, энг фойдали инвестиция, бу – болаларни ўқитиш учун сарфланган маблағлар!

Энди масалага кўчсам.

Яқинда «Khan Academy» электрон платформасини ўзбекчалаштиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинган эди.

Хан Академияси 2008 йил АҚШда ташкил қилинган бепул онлайн ўқув платформаси бўлиб, бугунги кунда 31 тилда фаолият юритади: https://www.khanacademy.org/

Сўнгги олти ойдан буён уни ўзбек тилига ҳам таржима қилиш ишлари бошланди. Бунинг учун “Билим онлайн” нодавлат-нотижорат таълим ташкилоти тузилди. Бу ташкилот ўз номи билан НОтижорий ташкилот саналади. Яъни фойда олишни кўзламаган. Қўйилган мақсадга тўкис етишиш учун ҳомийлик, хайрия маблағларига муҳтож.

Бу лойиҳани ишга тушириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки 50 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратган. Аммо шарти бор: ташкилот бу грантни олиши учун белгиланган муддатда яна шунча миқдорда, яъни $50 минг халқдан хайрия ёрдамида пул тўплаши керак. Бошқача айтганда, шу лойиҳа халқнинг ўзига кераклигини исботлаши ва “бу фойдали лойиҳа”, дея пул ажратиши керак, шундагина халқаро ташкилот ўз грантини ажратади.

Муддат 4 май куни тугайди.

Ташкилотчиларнинг айтишича, 5 ой давомида атиги 9800 доллар йиғилибди, холос. Балки бунга тарғибот яхши йўлга қўйилмагани ҳамда ташкилотни расман рўйхатдан ўтказиш учун кўп вақт сарфлангани сабабдир. 4 майга қадар белгиланган миқдорда хайрия маблағи тўпланмаса, банк грантни бермайди.

Менимча, муддат қисқа бўлса ҳам, лекин ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашни истаган инсонлар кўмаги билан бемалол уддалай оламиз.

Ишонинг, мазкур лойиҳа ёшларимизнинг билим олишлари учун жуда фойдали. Болаларга билим беришни фақат давлат ўз зиммасига юклаб қўйиш нотўғри, халқнинг ўзи ҳам мана шунақа фидойилик орқали алтернатив вариантлар ярата олади. Бу иш бизнинг қўлимиздан келади!

Click ва Payme орқали ёрдам бериш мумкин.

Click
Payme

Visa, Paypal орқали ҳам пул ўтказишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: http://bit.ly/xa_gofundme

Банк орқали сўмда пул ўтказиш учун:
Ҳ/р: 20212000400980475001
СТИР: 207290667
Ташкилот номи: “Bilim Onlayn” ННТ
Манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-б-уй.
Қабул қилувчи банк: “Aloqabank” АТБ
МФО: 00401
СТИР: 200829053
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй

АҚШ долларида пул ўтказиш учун:
Ҳ/р: 20212840900980475001
Ташкилот номи: “Bilim Onlayn” ННТ
Манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-б-уй.
Қабул қилувчи банк: “Aloqabank” АТБ
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй
SWIFT: SCLUZ22

Телеграмдаги расмий канал: @xanakademiyasi
(Алоқа учун: @xanakademiyasi_admin)
E-mail: team@bilimonlayn.uz
Боғланиш учун телефон:
+998971309050
Қўшимча маълумот олмоқчи бўлганлар бу ерга ёзишлари мумкин.
https://www.facebook.com/KhanAcademyUzbek/

👉 @xushnudbek 👈
​​Афғонистонлик мактаб ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш учун хайрия акциясида қатнашинг!

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Афғонистонда яшовчи ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Тинчлик учун» халқаро хайрия акциясини амалга оширишни бошлади.

Акциядан тушган маблағлар Афғонистонда оғир шароитларда яшаётган этник ўзбек ва афғон ёшларига зарур бўлган лотин графикасидаги ўзбек тилидаги адабиёт намуналари, ўқув дарсликлар ва ўқув қуроллари ҳамда кийим-кечаклар харид қилиш учун сарфланади.

Акция 1 октябргача давом этади.

Тўлов учун манзил:
“Имконияти чекланган ёшлар ва болалар билан ишлаш маркази” ННТ
ҳ/р: 2021000400823536002; СТИР: 207268312; МФО: 00407
Тўлов қоидаси: маблағлар ҳисоб-рақамга #tinchlikuchun хештеги остида йўналтирилиши керак.

Шунингдек, барча кўнгилли фуқаролар CLICK ва Payme иловалари орқали ҳам хайрия маблағларини ўтказишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
​​«Сардоба» сув омбори фожиасида жабрланган фуқароларга ёрдам бериш мақсадида GoFundMe платформасида ташкил этилган махсус акцияда саховатли инсонларнинг ёрдамлари билан салкам 19 минг АҚШ доллари йиғилди.

https://www.gofundme.com/f/support-70k-people-whose-homes-were-taken-by-flood

Ушбу акция давом этмоқда ва турли давлатларда истиқомат қилувчи юртдошларимиз биз билан боғланиб, ёрдам бериш истагида эканликларини айтишмоқда. Уларга минг раҳмат.

ЭСЛАТМА: биз Ўзбекистон ичида бундай хайрия акцияси ўтказмаяпмиз. Агар Сизда миллий валютамизда очилган пластик карталар орқали пул ўтказиш ёки ҳисобдан ҳисобга пул кўчириш нияти бўлса, унда расмий ташкилотлар томонидан эълон қилинган ҳисоб рақамларга эҳсон қилишни тавсия қиламиз.

Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати эълон қилган акцияларга қўшилишингиз мумкин.

Реквизитлар:

1️⃣ Тошкент шаҳар ҳокимлиги

1. Юридик шахслар учун:

23120000900001172001
МФО 01172
ИНН 207290120
Poytaxt bank

2. Жисмоний шахслар нақд пул ўтказишлари учун:

23116000400001172001

3. Payme, Click ёки шу каби онлайн пул ўтказмали учун:

8600 6029 4977 3501
SARDOBAGA MEHR ULASHIB

2️⃣ "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати (Адлия вазирлиги билан бирга)

Юридик шахслар учун ҳисоб рақами:
20212000100981895003
МФО-00451, СТИР-207290818
ТИФ Миллий банки

Payme: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Click: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Акция ташкилотчилари пул маблағларининг йиғилиши ва сарфланиши бўйича шаффофликни таъминлашни ўз зиммасига олади.


👉 @xushnudbek 👈
Салом замонавийлик, хайр бюрократия!

Давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартиришга қаратилган Президент Фармони лойиҳаси эълон қилинди.

https://regulation.gov.uz/uz/d/25772

Лойиҳага кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги хизматлар экстерриториал тамойили бўйича, яъни Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида фуқароларнинг пропискасига ёки юридик шахсларнинг рўйхатдан ўтган жойига қарамасдан амалга оширилиши мумкин:

👉 фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш;
👉 никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
👉 хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш;
👉 тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтиш;
👉 транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш.

Шунингдек, яна қуйидагилар таклиф этилмоқда:

нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали олинади.

тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда юридик шахснинг вакилидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилади;

давлат хизматларини кўрсатишда ариза ёки унга илова қилинган ҳужжатларда тўғрилаш мумкин бўлган хатолар мавжуд бўлса ёхуд талаб қилинган ҳужжатлар етишмаса ваколатли орган давлат хизматини кўрсатишни рад этмасдан, уларни тўғрилаш учун аризачига имконият ва муддат беради;

давлат хизматини кўрсатиш натижасида бериладиган ҳужжатлар QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали берилганда уларнинг дубликатларини ҳақ эвазига бериш бекор қилинади, ўрнига электрон кўринишда Ягона портал орқали чекланмаган миқдорда бепул олиш имкони бўлади;

агар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари лицензия ва рухсатнома олиш учун ариза берсаю, лекин ваколатли орган белгиланган муддат давомида бермаса ёки рад қилмаса, унда мазкур лицензия ва рухсатнома берилган деб ҳисобланади ва автоматик шакллантирилиб, талабгорга юборилади;

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган этиб белгиланади (ННТлар мустасно);

давлат органлари, давлат муассасалари, банклар ва кредит бюролари, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, матлубот кооперативи, ишлаб чиқариш кооперативи, қишлоқ хўжалиги кооперативларини давлат рўйхатидан ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилади;

16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бериш уларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш;

солиқ органларида СТИР (ИНН) ўрнига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан (ЖШШИР) фойдаланган ҳолда амалга оширишга ўтилади;

ЖШШИР давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади ҳамда жисмоний шахсларни идентификациялайдиган алоҳида рақамларни юритиш тақиқланади.

Лойиҳада яна бошқа кўплаб ижобий, замонавий ўзгаришлар таклиф этилмоқда. Ҳужжат муҳокамаси 25 декабрга қадар давом этади. Сиз ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Бюрократияни синдириш сари навбатдаги қадам

Президент Фармонига кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб:

👉 фуқаролар қаерда доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтганидан қатъи назар, қуйидаги давлат хизматлари Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида кўрсатилади:

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш;
никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш;

👉 тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилади;

👉 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бераётган пайтда бир вақтнинг ўзида уларга давлат солиқ хизмати органларида СТИР (ИНН) ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисоб (ИНПС) очилади. 1 июлдан бошлаб эса СТИР умуман бекор қилинади, тўлиқлигича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан (ЖШШИР) фойдаланишга ўтилади.

Ўзи умуман ЖШШИР (ПИНФЛ) барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланиши белгиланди ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритиш тақиқланади.

Бу дегани ҳамма жойда давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЖШШИР рақамни билиш кифоя бўлади. Мана бу ерда ЖШШИР рақамингизни қандай билиб олишингиз мумкинлиги тушунтирилган.

Фармоннинг тўлиқ матнини ЎзАда ўқишингиз мумкин: http://uza.uz/posts/251106


👉 @xushnudbek 👈
Статистика қўмитаси ўзи шунча йиллардан буён эплолмаётган ишни қилган orginfo.uz сайти асосчиси устидан шикоят киритибди. Айблов эса асоссиз.

Бу қанақа сайт?

Интернетда orginfo.uz деган сайт бор. Унда корхона, ташкилотлар ва МЧЖлар, уларнинг таъсисчилари, директори, очилган санаси ва бошқа маълумотларни олиш мумкин. Бу сайт оддий бир дастурчи ўзбек йигити томонидан яратилган. Сайтдаги маълумотлар осмондан олинмайди, тўқиб чиқарилмайди ёки қандайдир хакерлик усули орқали ўғирлаб олинмайди. Шунчаки Давлат статистика қўмитасининг stat.uz сайтидаги ОЧИҚ ВА РАСМИЙ МАЪЛУМОТЛАР базасидан олади.

orginfo.uz афзаллиги нимада?

Хўш, orginfo.uz сайти шунчаки Статистика қўмитаси базасининг дубликати бўлса, унда нима муаммо? Гап шундаки, Статистика қўмитаси сайтидан маълумот қидириш жуда қийин ва ноқулай. Масалан, stat.uz сайтидан бирор МЧЖ ҳақида маълумот олиш учун унинг СТИР (ИНН) рақамини билишингиз керак. Бундан ташқари МЧЖ таъсисчиларининг бошқа фирмаларини топиб бўлмайди. Ёки исм-шариф орқали маълумот топишнинг ҳам иложи йўқ.

orginfo.uz сайтида эса аксинча, амалдорларнинг исм-фамилияларини ёки шунчаки фирма номларини ёзган ҳолда маълумотларни осон ва қулай топиш мумкин. Бундан ташқари бу сайт Интеллектуал мулк агентлигининг савдо белгилари бўйича очиқ базаси билан ҳам интеграция қилган. Шунчаки оддий мисол мана бу.

Муаммо нимада?

Статистика қўмитаси ўзининг қўлидан келмаган ишни қилгани учун orginfo.uz сайтидан хафа бўлган шекилли, устидан шикоят қилибди. Бунга асос қилиб, orginfo.uz сайти ҳар 10 кунда янгиланиши, бу муддат ичида айрим фирмалар маълумоти ўзгариб қолган бўлиши, бу эса икки хил маълумотни кўрган инвесторлар ва бошқаларда ишончсизлик пайдо қилишини айтишибди.

У қанақа аҳмоқ инвесторки, давлатнинг расмий ташкилоти базаси бўла туриб, ҳар 10 кунда янгиланадиган ва бу ҳақида огоҳлантириб ёзиб қўйган норасмий сайтга ишонса? Хуллас, емаган баҳона.

Ундан кўра, айрим коттаконларга шубҳали тендерларда ғолиб бўлаётганда, давлатнинг катта мулкларини сотиб олаётганда ёки бошқа ҳолатларда журналистлар, блогерлар ва кенг аҳоли осонгина уларнинг бизнеси ҳақида маълумот топаётгани ёқмаяпти, деб қўя қолинглар.

Нима айб қўйилмоқда?

orginfo.uz сайтини яратган дастурчи Бобурмирзо Ҳамроқуловга нисбатан Андижон вилояти Асака тумани ИИБ томонидан МЖтКнинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) бўйича маъмурий иш очилибди. Аммо бу айб мутлақо асоссиз қўйилган, деб ҳисоблайман. Ички ишлар ходими ёки шошиб қолган, ёки малакасизлик қилган.

202-2-моддада шундай дейилади: «Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш».

Хўп, orginfo.uz сайтида қандай ёлғон хабар тарқатилган? Ва бу маълумот кимнинг қадр-қимматини камситибди? "Миллиард туда, миллиард суда" қилаётган коттаконларнингми?

Яна бир гап: давлат ташкилоти, умуман олганда бирорта юридик шахс қадр-қиммати камситилгани ҳақида шикоят қила олмайди. Чунки ташкилотнинг қалби бўлмайди ва ўз-ўзидан қадр-қиммати ҳам йўқ. Бу модда билан иш очиш учун ўша қадр-қиммати камситилган ШАХСнинг шахсан ўзи ариза ёзиши керак. Хўш, ким шикоят ёзган? Шунақа ариза борми ички ишлар қўлида?

Коррупцияга қарши курашга қарши кураш

Статистика қўмитасининг бу иши Ўзбекистон жамиятида коррупцияга қарши курашаётганлар, очиқлик ва шаффофлик асосида давлат мулкини талон-торож қилаётганларни фош қилаётганларга қарши кураш бўлибди. Яъни очиқликни эмас, ёпиқликни хоҳлаётганларнинг иши бу. Ўзининг маълумотини ўзидан яхшироқ ва қулайроқ бераётганига алами келганларнинг иши бу.

Умуман бугунги Янги Ўзбекистон сиёсати шамолига ва оқимига қарши иш.

Умид қиламанки, Андижондаги судьяларимиз бу ҳолатда адолат ва қонун томонда бўлишади, ҳамда турли босимларга учишмайди. Дастурчи йигитнинг ҳаракатларида ҳеч қанақа ҳуқуқбузарлик йўқлигини баралла айта олишади. Бунга ишонаман.


👉 @xushnudbek 👈
Ўқишга кирганлар учун базавий контракт, кира олмаган учун супер-контракт олиш мақсадида kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн ариза бераётганда шартнома турини танлаш деган банд бор. Бунда ёки 2 томонлама, ёки 3 томонлама шартномани танлаш сўралмоқда. Шу бўйича изоҳ сўраб, абитуриентлардан кўплаб саволлар келиб тушди.

Бу жуда оддий.

Икки томонлама шартнома — бу ОТМ ва абитуриент ўртасида тузилади. Бошқача айтганда агар контракт ёки супер-контракт пулини абитуриентнинг ўзи ёнидан тўламоқчи бўлса, шу бандни танлаш керак.

Бундан ташқари банкдан таълим кредити олмоқчи бўлса ёки ота-онасининг ишхонасидан ойлик маошидан тўламоқчи бўлса ҳам икки томонлама шартнома олиш кифоя қилади.

Уч томонлама шартнома — бу ОТМ, абитуриент ва яна бирор ҳомий ташкилот ўртасида тузилади. Агар мабодо контракт ёки супер-контракт пулини абитуриентнинг ўзи эмас, балки бирор ҳомий ташкилот тўламоқчи бўлса (балки кейинчалик ўша ташкилотга ишлаб бериш шарти бўлиши ҳам мумкин), унда уч томонлама шартнома деган бандни танлаш керак. Уч томонлама танланганда ўша ҳомий корхонанинг (ОТМнинг эмас) СТИР рақамларини ҳам киритиш керак бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Ўқишга кирганлар учун базавий контракт, кира олмаган учун супер-контракт олиш мақсадида kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн ариза бераётганда шартнома турини танлаш деган банд бор. Бунда ёки 2 томонлама, ёки 3 томонлама шартномани танлаш сўралмоқда. Шу бўйича…
❗️Тўлдириш:

Талабалар банкдан таълим кредити олмоқчи бўлса ёки ота-онасининг ишхонадаги ойлик маошидан тўламоқчи бўлса икки томонлама шартнома олишлари керак. Уч томонлама эмас.

Уч томонлама шартнома — бу ОТМ, абитуриент ва яна бирор ҳомий ташкилот ўртасида тузилади. Агар мабодо контракт ёки супер-контракт пулини абитуриентнинг ўзи эмас, балки бирор ҳомий ташкилот тўламоқчи бўлса (балки кейинчалик ўша ташкилотга ишлаб бериш шарти бўлиши ҳам мумкин), унда уч томонлама шартнома деган бандни танлаш керак. Уч томонлама танланганда ўша ҳомий корхонанинг (ОТМнинг эмас) СТИР рақамларини ҳам киритиш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, талабалар тўлов-контракт шартномаларини kontrakt.edu.uz сайтидан онлайн олишлари мумкин. Супер-контракт учун ариза ва шартнома ҳам шу ердан берилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Билет қайтариш: Uzbekistan Airways XIX асрда, Ўзбекистон темир йўллари XXI асрда

Кеча Davletovuz Uzbekistan Airways компаниясидан олинган билетларни қайтариш азоблиги ҳақида ёзиб қолди. Буни Kurbanoff ҳам ўз тажрибаси билан тасдиқлади.

Менда ҳам шунақа воқеа бўлган. Ўтган йили декабрь ойида Uzbekistan Airways’дан олган билетимни қайтаришга тўғри келди.

Билетни онлайн қайтариш саҳифасида мижоздан 17 та савол сўралади. Ҳаттоки пластик картангизни берган банкнинг МФОси, банк СТИРИ, транзит ҳисоб-рақамини сўраш 21 аср учун ўта кулгили ва шармандали деб ҳисоблайман.

Билетни 1 ой ичида қайтаришга ваъда беришди. Бошқа хорижий авиакомпаниялар 1-3 суткада қайтаради.

Лекин менга 3 ойда ҳам пул тушмади. Орада Марказий авиакассага бориб ҳам келдим. Барибир фойдаси бўлмади.

Шундан кейин Транспорт вазирлиги орқали шикоят қилдим. Вазирлик орага қўшилди, мен билан компания вакиллари боғланди. Лекин шунда ҳам 1 ойдан кейин бир амаллаб пулимни олдим. Ҳалиям вазирлик орага қўшилганда шунақа, йўқса умуман ололмасмидим ким билсин.

Таққослаш учун:
Ўзбекистон темир йўллари компаниясида билетни қайтариш учун атиги биттагина тугмани боссангиз кифоя. Сиздан бошқа ҳеч нарса сўрамайди. Масалан, кечадан олдин куни зарурат туфайли Самарқандга олган поезд билетини қайтаришга тўғри келди. Кечки пайт соат 21:00 ларда қайтаргандим, эртаси куни 16:52 да пул тушди.

Хоҳиш бўлса, мижозларни қийнамасдан ҳаммасини қилса бўлади. Лекин Uzbekistan Airways’да бунақа хоҳиш йўқ, улар мижозларни қийнаб мазза қилса керак.


👉 @xushnudbek 👈