АҚШ Қарши-Хонобод базасида хизмат қилган ҳарбийларни тиббий кўрикдан ўтказади. Чунки ушбу зона кимёвий қурол қолдиқлари билан заҳарланган бўлган
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 19 январь куни Фахрийлар масалалари департаментига 2001 йилдан 2005 йилга қадар Ўзбекистондаги Қарши-Хонобод базасида хизмат қилган барча фахрийларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқ берган. Бу ҳақда Оқ уй маълумотига таяниб, Газета.уз хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, АҚШ Мудофаа вазири 1 йил ичида 2001 йил 1 октябрдан 2005 йил 31 декабрга қадар Қарши-Хонобод Ўзбекистон авиабазасида хизмат қилган ҳарбий хизматчиларда заҳарланиш таъсирини яхшилаб ўрганиб чиқади.
McClatchy нашрининг маълумотларига кўра, AҚШнинг махсус операцион кучлари 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг Ўзбекистондаги ҳарбий зонада жойлашган. У ерда яшил рангда ярқираб турган ҳовуз, ерда оқиб турган қора шилимшиқ ва «нурланиш хавфи»ни огоҳлантирувчи белги кўзга ташланарди, дейилади мақолада.
2015 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, у ерда хизмат қилган эркаклар ва аёлларнинг камида 61 нафари саратон касаллигига чалинган ёки бу касаллик туфайли вафот этган.
P.S.: қизиқ, ҳарбий базада ростдан кимёвий қуроллардан қолган зарарли моддалар бўлса, унда бу ўша атрофда яшайдиган маҳаллий аҳолининг соғлиғига қандай таъсир ўтказган экан? Ўзимизнинг тегишли ташкилотлар бу бўйича бирор тадқиқот ёки ўрганишлар ўтказишганми? Қарши-Хонобод базаси атрофида яшовчи фуқаролар орасида охирги 15-20 йилда саратон касаллигига чалинганлар ва бундан вафот этганлар сони нечта? Биз ҳам ўрганишимиз керак, менимча.
👉 @xushnudbek 👈

Ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган Нотариал палата куни-кеча журналист ва блогерлар билан илк учрашувини ўтказди. Унда палата ва ОАВлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, шунингдек хусусий нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар статистикаси ҳам эълон қилинди.
2020 йилда хусусий нотариуслар жами 3 325 769 та нотариал ҳаракатлар амалга оширган.
Автомототранспорт шартномалари - 333 758 та (шундан 319 565 таси олди-сотди, 14103 таси ҳадя ва 90 таси айрибошлаш).
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномалар - 280 597 та (205 180 та олди-сотди, 53 171 та ҳадя ва 280 та айрибошлаш).
Ижара шартномалари:
98 515 та - автомототранспорт воситалари;
59 та турар жой;
202 та нотурар жойлар.
Шунингдек, 15 970 та васиятномалар, 1 022 та никоҳ шартномалари расмийлаштирилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Мен ўзим қийналиб ўсганман, мен ҳам қишлоқдан чиққан одамман, одамларнинг армонларини биламан”.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Маҳоратли фотожурналист Мадина Нурман ижодидан.
Расмда Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев.
Бухоро, 22.01.2021 й.
👉 @xushnudbek 👈
Расмда Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев.
Бухоро, 22.01.2021 й.
👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда пиёдалар йўлакчасидан югуриб ўтаётган пиёдага йўл бермасдан, уни уриб юборган қоидабузар “Матиз” ҳайдовчиси ҳақида видео тарқалди. Албатта, бунақа видеоларни кўриш аянчли. Ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам йўлларда қоидага риоя қилишлари керак.
❗️Ҳайдовчилар пиёдалар йўлакчаси яқинида тезликни камайтириши, пиёдаларга албатта йўл бериши, пиёдалар эса фақат белгиланган жойлардан йўлни кесиб ўтиши ва йўлдан югуриб ўтмаслиги керак.
Бир пайтлар пиёдалар учун ўлим хавфи бор тузоқлар ҳақидаги роликни ўзбек тилига таржима қилгандим. Ўша роликда бу ҳақда аниқ мисоллар келтирилган.
Роликнинг тўлиқ версияси: https://t.me/xushnudbek/2293
Кўринг. Хулоса қилинг. Дўстларингизга ҳам юборинг.

Президент матбуот хизмати Бухорога ташрифга оид жуда қизиқ репортаж тайёрлабди. 25 дақиқалик репортажнинг энг қизиқ жойларини 5 дақиқада жамлашга ҳаракат қилдик.
Мундарижа:
00:01 - Олот туманидаги вертолёт майдончасида Президентни 3 киши кутиб олди
00:11 - Олот туманига Очилбой Раматов шахсан масъул этиб тайинланди;
00:36 - «Мулоқотда ҳақиқат, қарсакда ҳақиқат йўқ. Қарсакда ҳақиқат бўлганда биз жуда буюк бўлиб кетардик»
00:57 - «Камроқ гапиринг. Менга баландпарвоз гаплар ёқмайди»
01:10 - «Қайси тилда гапирсанг ҳам майли, “подводить” қилмасанг бўлди»
01:53 - Бухоронинг янги прокурори М.Истамовга: «Прокурорга одамлар ёруғ юз билан қарай олсин, ўғрига ўхшаб қараши керакмас»
02:07 - Тадбиркор: «Бу помидорлар Ўзбекистонники эканлигига ишонишмайди»
02:39 - Энг ёш дастурчи Самира билан суҳбат
03:04 - «Ота-оналарингизга мени номимдан раҳмат айтинглар»
03:36 - Президент уйга пойабзалини ташқарида ечиб кирди
04:04 - чой узатиш маросимида барчасини назорат қилган уддабурон буви😊

Кеча Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилиши лойиҳасига старт берилди.
Шунингдек, иккита ЭСК ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциялари қуриш бўйича Инвестициявий келишув имзоланди.

❗️"Генеральная доверенность" мулк ҳуқуқини бермайди!
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисида маълумот бергандик.
Ўша статистикада бир жиҳат эътиборимни тортди. 2020 йил давомида берилган ишончномалар сонига эътибор берсак, 400 мингдан ошиқ тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномалар берилган. Яъни халқ тилида айтганда "генеральная доверенность". Бу жуда катта рақам албатта.
Бизда бир анъана бор. Кўпчилик уй ёки машинани олди-сотди қилган бўлса ҳам, лекин буни тегишли расмийлаштирмасдан "генеральная доверенность" олиш билан чекланади ва шу билан "мулк меники", деб хотиржам юраверишади.
Аммо "генеральная доверенность" мулк ҳуқуқини бермайди! Исталган пайт ишончнома берган шахс буни бекор қилиши ва мулкни олиб қўйиши мумкин.
Бундай амалиёт шаклланганининг бир қанча сабаблари бор, албатта. Энг аввало олди-сотди қилиш жараёнининг қимматлиги бунга сабаб бўлади. Айниқса автомобил олди-сотдиси камида 3-4 млн сўмга айланиб кетади ва даҳмазаси, қоғозбозлиги катта.
Биргина солиштириш учун: 80 кв.м.ли уйни олди-сотди қилишда давлат божи атиги 223 минг сўм. Аммо 80 от кучига эга автомашинани олди-сотди қилишда давлат божи 1 млн 338 минг сўм. Яна қўшимчасига Йўл фондига отнинг калласидай тўлов ҳам бор! Шунча пул олинадиган йўлларимизнинг аҳволига эса маймунлар йиғлайди! Бу қип-қизил қароқчилик эмасми?!
Бундай катта тўловларни камайтириш керак. Шунда амалиётда мулк можаролари, фирибгарлик ҳолатлари бирмунча камайган бўлар эди.
Уй-жой учун бериладиган ишончномалар сони кўплиги эса узоқ йил давомида ўрнатилган прописка тақиқларига боғлиқ эди. Аммо бугунга келиб, бу муаммо ҳал бўлган. Боз устига юқорида айтилганидек, кўчмас мулк олди-сотдисида давлат божлари анча арзонлаштирилган. 100 кв.м.гача бўлган уйлар узоғи 300-400 минг сўмга айланади. Шу сабаб уй олишда айрим вазиятларни ҳисобга олмаганда, умумий ҳолатда "генеральная доверенность" расмийлаштиришга сунъий тўсиқлар йўқ, менимча.

Юқоридаги постга қолдирилган изоҳлардан бири.
Парламент ва Вазирлар Маҳкамаси бу масалани ўйлаб кўришса ёмон бўлмасди. Ўрнатилган жуда юқори давлат божлари ҳамда таги тешик йўл фондига тўланадиган маблағлар жамиятда қонунсизликни кучайтириб, мулк ҳуқуқи дахлсизлигига путур етказмоқда.
Ишончноманинг яна бир муаммоси, машинанинг янги эгаси қоидаларни бузиб, фотокамераларга тушиб қолса, эски эгасига жарима келади. Жарима вақтида тўланмаса МИБдан келишади. "Машинамни сотганман, рулда мен эмасдим" деса ҳам, МИБдагилар "машина сизнинг номингизда, жарима сизга чиққан" дейишади. Энди ё машинанинг янги эгаси билан судлашиш керак, ё мана сенга, деб ишончномани бекор қилиш керак.
Хуллас, қарабсизки аҳоли орасида жанжал ва можаро катталашиб кетаверади.
Айтишларича, юқори давлат божлари бир пайтлари жонажон монопол компаниямизни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўрнатилган. Яъни иккиламчи машина бозорида сунъий қийинчилик юзага келтириш учун.
Ўртоқлар, бу нархларни инсоф билан ўйлаб кўриш вақти келди.

⚡️Сайловларни октябрь ойида ўтказиш ҳақида қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Президентлик сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий вакиллик органларига сайловлар тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Бу эса сайловлардан кейинги сиёсий тадбирларни ўтказиш, жумладан, Давлат дастурини қабул қилиш ва бошқа ислоҳотларнинг кечиктирилишига сабаб бўлади, дея таъкидланибди бугунги мажлисда.
Шу боис, қонун лойиҳасига кўра, сайловларни октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиш таклиф этилмоқда.
❓Бизда бу қонунга оид айрим саволлар пайдо бўлди. Нима учун қонун лойиҳаси жамоатчиликнинг очиқ муҳокамасига қўйилмасдан, Олий Мажлисга кўриб чиқиш учун киритилган? Ахир бу қонун Бош қомусимиз бўлган Ўзбекистон Конституциясига ўзгариш киритишни талаб этадику! Яна ўша эски ҳолат такрорланяпти шекилли. Бирор жойда матни эълон қилинмаган ва оммавий муҳокама бўлмаган қонун билан Конституцияга ўзгариш киритишмоқчими?
Ёки бирор жойда қонун лойиҳаси матни эълон қилиндию, мен кўрмай қолдимми? Унақа бўлса, олдиндан узр сўрайман. Фақат ўша очиқ эълон қилинган жойга манба беришсин, бир кўриб чиқайлик, агар сир бўлмаса, албатта.

parliament.gov.uz
Палата мажлислари
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
«Атлетико Мадрид» футбол клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академияси очиш таклифини илгари сурди
Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Атлетико Мадрид» футбол клуби вице-президенти Иниго Азнар Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тарғиботида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.
«Атлетико Мадрид» клуби раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.