Xushnudbek.uz
587K subscribers
10.9K photos
2.77K videos
244 files
9.11K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев:

– Иқтисодий камбағалликни қисқартириш бўйича катта ишлар олиб бораяпмиз. Лекин маънавий қашшоқликни қандай қисқартирамиз? Фикр қарамлигидан қандай қутуламиз? Ислоҳотлар учун маблағ ва инвестицияларни топяпмиз, лекин маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш учун руҳий ресурсни қаердан топамиз? Бу саволлар ҳар биримизни ўйлантириши зарур, – деди давлатимиз раҳбари.

Йиғилишда бугун “Тафаккур”, “Маънавий ҳаёт”, “Жаҳон адабиёти”, “Шарқ юлдузи” каби журналларимиз обуначилар камлиги туфайли жуда кам тиражда нашр этилаётгани таассуф билан қайд этилди.

– Агар ҳар бир мактаб, коллеж, техникум, олий ўқув юрти кутубхонасига биттадан журнал бепул етиб борса ҳам, уларнинг тиражи камида 10 мингдан ортиқ бўлади. Бунинг учун зарур маблағни топиш шунча қийинми? Бу журналларни ўқимаган ёшларимизни қандай қилиб маънавий етук инсон сифатида тарбиялаймиз, - деди Президент.

Манба: ЎзА


👉 @xushnudbek 👈
Олий таълимга қабул қилиш тизими, муаммолари ва ечимларига бағишланган вебинарга таклиф қиламиз

22 январь куни
Тошкент вақти билан соат 17:00 да «Эл-юрт умиди» жамғарма ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари, ватандошларимиз М.Нарикбаев номидаги КАЗГЮУ Университети Иқтисодиёт олий мактаби доценти Иқболжон Қорабоев ва Германиянинг Бремен университети, Техника ва таълим институти Касб-ҳунар ва меҳнат бозори лойиҳалари координатори Акрамжон Маткаримовлар иштирокида «Олий таълимга қабул қилиш тизими, жараёни, муаммолари ва ечимлари: Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси» мавзусида вебинар ўтказишни режалаштирган.

Вебинарга қабул комиссиясига масъул бўлган олий таълим муассасалари масъул ходимлари, шунингдек, ОТМ профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқотчилари, талабалар ва магистрантлар ҳамда барча қизиқувчилар қатнашишлари мумкин.

Вебинарда қатнашувчилар https://webinar.eyuf.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари сўралади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Султонов, Энергетика вазири:

«Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз.

Стандарт талабларига жавоб бермайдиган мосламалар ишлатилганида жуда кўп энергия йўқотишлари юзага келмоқда. Афсуски, бугунги кунда ана шундай вазиятлар кузатилаяпти. Бунақада ишлаб чиқаришни қанча кўпайтирмайлик, газни ҳам, электр энергиясини ҳам етказиб беришда муамолар юзага келиши мумкин.

Ҳурматли истеъмолчилар, шунинг учун мен сизлардан энергиятежамкор қурилмалардан фойдаланиш йўналишида биргаликда ишлашни илтимос қилардим. Ўйлайманки, ушбу келаётган бир ҳафта-ўн кунлик совуқни яхши ўтказиб олишга ҳамма имкониятларимиз мавжуд».
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 январь куни Ақтўбе фожиасига роппа-роса 3 йил тўлганди. Фожиа оқибати барчамизга маълум — автобус салонида бўлган 57 кишидан 52 нафари ҳалок бўлди.

Кун.уз нашри қурбонларни ёд этиб, оилаларнинг кейинги тақдири билан қизиқди. Охиригача кўрсангиз юрагингиз эзиладиган ҳужжатли фильм бўлибди.

Гарчи кайфиятингиз тушиши мумкин бўлса ҳам, лекин хулоса қилиш учун, албатта кўришни тавсия қиламан.

📹 Тўлиқ видео: https://youtu.be/fFcyjrf64W8

👉 Мақолани ўқиш
Тонировка учун ҳайдовчилар қанча пул тўлаган?

2020 йил давомида тонировка учун 50 минг 758 та рухсатнома берилиб, жами 188 млрд. 395 млн. сўм пул маблағлари олинган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзи умуман тонировкага расман рухсат берилган пайтдан бошлаб, яъни 2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрь кунига қадар 82 минг 125 та рухсатнома берилиб, жами 302 млрд. 635 млн. сўм (салкам 29 млн доллар) пул маблағлари тўлов сифатида ундирилган.

Бундан кўриб турибдики, тонировка ҳаводан пул топишнинг энг оддий ва осон йўли бўлиб қолди. Халқнинг эҳтиёжи, Ўзбекистон иқлимининг қуёшли эканлигидан фойдаланиб, Ички ишлар вазирлиги аҳолига сояни 29 млн долларга сотибди. Любая бизнес хороша.

Ва энг алам қиладигани тонировкани рухсатсиз ўрнатганлик учун жарима миқдорини ноинсофларча энг максималга кўтариб қўйишган. Яъни энг хавфли қоидабузарлик сифатида баҳолашган. Аслида рухсатсиз тонировка ҳеч кимга ҳеч қандай зарар етказмайди, на жамиятга, на ўзига, на бошқа шахсларга.

Бу ҳақда ўтган йили YouTube каналимда алоҳида тўхталган эдим:
https://youtu.be/nIXJtTdykfk

Тонировкани эҳтиёж учун эмас, оддий дабдаба ва кўз-кўз учун ўрнатадиганлар ҳам бор. Лекин бу бошқа масала. Бунақалар доим бўлган, бор ва бўлади ҳам.


👉 @xushnudbek 👈
Тонировкадан тушган пуллар қаерга ишлатилади?

Айтганча, мавзу очилганда яна бир нарсани эслатиб ўтишимиз зарур. Халқ буни билиши керак.

Кўпчилик тонировка ҳақида гап кетганда «давлат бюджети» деган жумлаларни ишлатмоқда. «Давлат бунча фойда қилмоқчи, бюджетга бунча пул туширмоқчи» деган фикрларни ўқиб, аслида тонировкадан тушган пуллар нимага сарфланиши ҳақида маълумот беришни жоиз деб билдим.

Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги қарорининг 2-бандида тонировкадан тушган пуллар қаерга сарфланиши аниқ кўрсатилган. Демак, тушган маблағлар қуйидагиларга мақсадли йўналтирилади:

👉 Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантиришга ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига;
👉 ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантиришга;
👉 ДЙҲХХ ходимларини ижтимоий рағбатлантиришга;
👉 кейинчалик «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази» ДУКнинг тонировка қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплашга.

Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Махсус жамғармасида алоҳида банк ҳисоб рақами очилган.

Кўриб турганингиздек, тонировкадан тушган пулларнинг бир тийини ҳам умумий давлат бюджетига ўтказилмайди. Демакки, тонировканинг пулларидан мактаблар қурилмайди, шаҳарлар обод бўлмайди, йўллар таъмирланмайди, «Обод қишлоқ» ёки «Обод маҳалла» лойиҳаларига сарфланмайди, ўқитувчи ёки шифокорларнинг маоши ёки кексаларимизнинг пенсиялари оширилмайди ва ҳ.к.

Тушган пуллар фақат ва фақат ички ишлар органларининг махсус жамғармасига тушади, шу тизимга сарфланади, ИИО ходимларининг ойлигини оширишга ишлатилади.

Балки шунинг учундир ИИВ масъуллари тонировкадан тушум камайиб кетмаслиги учун рухсатсиз тонировка ўрнатишга жаримани 25 баравар (!) кўтаришни таклиф қилишди ва буни уддалашди ҳам. Аввал 200 минг сўм бўлган жарима бирданига 5 млн сўмга айланди. 1 февралдан 6 млн сўм бўлади.

Ёки йиллар давомида қонунда рухсат бўлса ҳам орқа ён ойналарга парда ўрнатишни асоссиз тақиқлаб, минглаб ҳайдовчиларни ноқонуний жаримага тортишгани ҳам ҳали ёдимиздан чиққани йўқ.

Таклифлар:

1) Ҳеч бўлмаса, орқа ён ойнага йилнинг иссиқ мавсумида (май-сентябрь) тонировка ўрнатиш бепул бўлиши керак, қолган пайтлари, майли, пуллик бўлсин;

2) Рухсатсиз тонировка ўрнатганлик учун жаримани кескин камайтириш ва сал мантиқли кўринишга келтириш керак.


👉 @xushnudbek 👈
Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди.

Бунгача у Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромов 18 январдаги Президент қарори билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилибди.

Азизбек Икромов 2020 йил февраль ойидан, яъни салкам 1 йилдан буён ҳам ички ишлар вазирининг, ҳам маҳалла вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Очиғи, бу ўзгаришдан хурсандман. Асли бошидаёқ бир кишини 2 та вазирнинг ўринбосари этиб тайинлаш хато бўлган, деб ҳисоблайман. Иккита кеманинг бошини ушлаган ғарқ бўлади. Ҳамма ўз вазифасини ўз жойида қилгани маъқул.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги–Ангрен ИЭСда чақнаш содир бўлди: уч киши ҳалок бўлди

Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.


👉 @xushnudbek 👈
Математика фанидан олимпиада ғолибларига 3 та машина берилади!

Сўнгги вақтларда илмга эътибор қаратилаётгани ва билимли ёшлар муносиб рағбатлантирилаётгани қувонарли ҳолдир, албатта.

Ана шундай яхши хабарлардан бири Қўқон университети томонидан математика фанидан мактаб ва академик лицей ўқувчилари ўртасида «Қўқон олимпиадаси» ўтказилиши ҳақидагиси бўлди.

Олимпиада республиканинг барча ҳудудларидан бўлган умумтаълим, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, нодавлат таълим муассасаларининг 5—11-синфлари, академик лицейларнинг 1, 2-босқич ўқувчилари ўртасида уч гуруҳга бўлиб ўтказилиши кўзда тутилган.

Биринчи гуруҳ - 5, 6 ва 7-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилади ва биринчи ўринни қўлга киритган ғолибга мукофот тариқасида «Nexia-3» автомобили берилади.

Иккинчи гуруҳ – 8 ва 9-синфлар ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтади ва бу гуруҳ мусобақаси ғолиби ҳам «Nexia-3» автомобилини қўлга киритади.

Учинчи гуруҳ эса мактабларнинг 10 ва 11-синф ҳамда академик лицейларнинг барча ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Бу гуруҳда ғолибликни қўлга киритган ўқувчи «Cobalt» автомобили билан тақдирланади.

Фақат спортчи чемпионлар эмас, билимли ёшлар ҳам ўз ақл-заковати билан қимматбаҳо автомашина соҳиби бўлиши керак, деб ўйлайман. Зеро, мамлакат келажаги шу билимли ёшларнинг қўлида.

Ташкилотчиларнинг хабар қилишича, тез орада олимпиадада қатнашиш тартиби ва бошқа шартлари ҳақида тўлиқ маълумот берилади. Бунинг учун olimpiada.kokanduni.uz сайтини кузатиб боришингиз керак бўлади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов:

«Вазирликдаги дастлабки уч кунлик фаолиятимдан келиб чиқиб, қисқача хулосамни айтадиган бўлсам, афсуски, таассуротлар кишини хурсанд қилмайди, – деди вазир ўз сўзида. - Жамоада эркин ва ижодий муҳит йўқдай, ходимлар ҳорғин ва ташаббус кўрсатмайди. Сабаби иш тартиби тўғри ташкил этилмаган. Назаримда, инсон ресурслари нотўғри тасарруф қилинмоқда.

Ходимлар ишда кўп вақт қолиб кетиши натижасида жисмонан ва руҳан чарчаган кўринади. Оиласига, фарзандлар тарбиясига эътибор қаратишга улгурмаса керак. Ходимларга, аввало, иш жойида эркин ишлаш, ижодий фикрлаш, қолаверса дам олиш учун қулай шароит яратиб бериш ва ундан кейин иш унумдорлигини талаб қилиш мумкин.

Бугундан бошлаб жамоа янгича иш тартибига ўтсак: қоғозбозликни имкон қадар камайтириш, ортиқча мажлисбозликка чек қўйиш ва ўз ишимизга меҳр билан муносабатда бўлиб, ундан завқланиб ишлайлик. Агар ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга масъулият билан ёндашиб, бир тану бир жон бўлиб, ҳамжиҳатликда ишласак, ишимизда албатта унум бўлади».


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жо Байден АҚШнинг 46-президенти сифатида қасамёд қабул қилди ва расман президент сифатида иш бошлади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўтган йили Ўзбекистондан кўчиб кетган одамлар 2019 йилдагидан кўра кўпроқ бўлган

Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотга кўра, 2020 йил давомида 203,7 минг одам Ўзбекистондан кўчиб кетган. Шу билан бир қаторда, 191,2 минг одам кўчиб келган. 2020 йилда кўчиб кетганларнинг жами сони 2019 йилда мамлакатдан кўчиб кетганлар сонидан 34,2 минг нафарга кўп.

Кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон, Россия ва Тожикистон ҳиссасига тўғри келган. Ва катта эҳтимол билан бу пандемияга боғлиқ.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди

Сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.

Президент ўтган йилги кучли шамолдан сўнг зарар етган ҳудудларда олиб борилган тикланиш ишлари, табиий офат оқибатларини бартараф этиш юзасидан қилинган чоралар билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллади.
2020 йилда 781 нафар шахс судда оқланган

Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2020 йилда жиноят ишлари бўйича судлар кўриб чиққан ишлар бўйича ахборот берди. Унга кўра, 2020 йилда:

- жами 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та иш кўриб чиқилган;
- 781 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган;
- судланган шахслар сони 27 999 нафар;
- озодликдан махрум қилинганлар 7 110 нафар;
- 1 051 нафар шахс шартли ҳукм қилинган;
- 19 838 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган.

Судланган шахсларнинг 24 972 нафари эркаклар, 3 027 нафари аёллар, 10 371 нафари ёшлар (шу жумладан 499 нафари вояга етмаганлар) ва 908 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.


👉 @xushnudbek 👈
Касб-ҳунар таълимига Меҳнат вазирлиги масъул бўлади

Кеча Бухоро вилоятида фаоллар билан бўлган учрашувда Шавкат Мирзиёев Республика Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда мамлакатимиздаги 700 дан ортиқ касб-ҳунар мактабини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бўйсунадиган янги тизим жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Тегишли раҳбарларга жойларда аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, ўша ҳудуддаги тадбиркорларга керак бўлган касб-ҳунарларга ўқитишни ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Бундан келиб чиқадики, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вазифалари ва номи ҳам ўзгариб, Олий таълим вазирлиги деб қайта номланиши мумкин.

Академик лицейлар кимда қолади шунда, қизиқ?


👉 @xushnudbek 👈
Жиззахдаги тендерлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ Жиззах вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигидаги қурилиш объектларида давлат харидлари, давлат мулкини бошқариш ҳамда ундан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўрганди.

Ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси маъмурий биносининг қурилиши юзасидан ўтказилган танлов ҳужжатлари ўрганилганида, харид комиссияси аъзолари зиммасига юклатилган вазифаларни талаб даражасида бажарилмаганлиги, танлов иштирокчилари ва комиссия аъзолари ўртасида аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжудлигини била туриб, бунга қонуний муносабат билдирмагани ва ҳужжатларни сохталаштиргани аниқланди.

Бироқ, танлов комиссияси аъзолари қурилиш объекти бўйича танловда иштирок этган барча талабгорларнинг (“Qurilish ta’minoti” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси, “Kamol” кўп тармоқли қурилиш корхонаси ва “Abduvohid Qurilish Ta’mir” МЧЖлар) 100% улуши танлов комиссияси раиси (вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари) А.Р.нинг яқин қариндошларига тегишли бўлганини била туриб, бунга бирон-бир қонуний муносабат билдирмаган ва баённомага бу ҳақдаги маълумот киритилмаган.

Шунингдек, танлов ҳужжатларини ўрганиш давомида ғолиб деб топилган “Qurilish ta’minoti” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси мансабдор шахслари танловда ноқонуний ғолибликни қўлга киритиш мақсадида корхона молиявий кўрсаткичлари, ишчи ходимларнинг қурилиш соҳасидаги маълумоти ва иш тажрибаси, шунингдек, танловда юқори балл олишда инобатга олинадиган маълумотларни қасддан ошириб кўрсатилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатларга ҳужжатларни кўриб чиққан харид комиссияси аъзолари қонуний муносабат билдириш ўрнига, йиғилиш баённомаларига сохта ёзув ва маълумотларни киритиш йўли билан қалбакилаштириб, корхонани асоссиз ғолиб деб топишгани маълум бўлган.

Юқоридагиларнинг натижасида, танловда ноқонуний ғолиб бўлган “Qurilish ta’minoti” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси томонидан маъмурий бинонинг қурилишида бажарилмаган 1 млрд.га яқин (905 млн. сўм, ёки объект умумий қийматининг 8%) қурилиш ишларини тўловга асос бўлган ҳужжатларида қўшиб ёзиб киритиб, шу миқдордаги давлат бюджети маблағлари талон-торож қилинганлиги маълум бўлган.

Агентлик томонидан ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо берилиши учун Жиззах вилоят прокуратурасига юборилди.

Мазкур ҳужжатлар бўйича прокуратура томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш якунлари бўйича Жиззах вилоятида қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш комиссияси раиси А.Р.га, шунингдек, комиссия ва бошқа ташкилотлар, хусусий корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси 2-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209-моддаси 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳолат юзасидан келгусида қўшимча ахборот тақдим этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Бухоро шаҳрида ўтаётган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Президент 7 ноябрдан буён Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, маҳаллий депутатлар томонидан Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.


👉 @xushnudbek 👈