Xushnudbek.uz
593K subscribers
10.8K photos
2.77K videos
244 files
9.09K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from Komil Allamjonov
Фондимизда журналист ва блогерлар билан учрашиб, туҳмат ва ҳақорат учун журналистларни озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасини енгиллаштириш, журналистларга тазйиқ ва босим ўтказганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги механизмини кучайтиришга оид Президент қарорларида белгиланган масалаларни муҳокама қилдик.

Ҳамкасбларимиз бир овоздан ушбу масалаларни қўллаб-қувватладилар ва фикр-таклифларини бердилар.

Барча таклифларни умумлаштириб, Фонд номидан тез кунда АОКА ва Адлия вазирлиги ишчи гуруҳига тақдим этамиз. Бевосита соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди, деган умиддамиз.

#massmediauz #mediafreedom

@allamjonov_ki
Энергетика вазирлиги махсус штаби истеъмолчиларни 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини таҳлил қилиш мақсадида водий вилоятларида бўлди.

2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида етказиб бериш ҳажми:

Андижон вилояти истеъмолчиларига:
▫️табиий газ 5,4 фоизга;
▫️суюлтирилган газ 70,8 фоизга;
▫️электр энергияси 10,5 фоизга оширилади.

Фарғона вилояти истеъмолчиларига:
▫️табиий газ 16,4 фоизга;
▫️суюлтирилган газ 48,6 фоизга;
▫️электр энергияси 11,2 фоизга оширилади.

Наманган вилояти истеъмолчиларига:
▫️табиий газ 23,6 фоизга;
▫️суюлтирилган газ 52 фоизга;
▫️электр энергияси 10,8 фоизга оширилади.


👉 @xushnudbek 👈
​​Мактаб ўқитувчиларидан оммавий равишда коронавирусга тест олинмоқда

Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили гибрид шаклда бошланмоқда. Болаларнинг мактабга чиқиши ёки чиқмаслиги ота-оналар ихтиёрига кўра амалга оширилмоқда.

14 сентябр кунидан етарли талабларга жавоб берган мактабларда маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари қарори билан таълим жараёнлари бошланиши кутилмоқда.

Бу жараёнда икки муҳим масалага диққат қилиниши керак. Бир томондан мамлакатдаги 6,2 миллион нафардан ортиқ ўқувчининг саломатлигини сақлаш муҳим бўлса, бошқа томондан уларга таълим берадиган ярим миллион нафарга яқин халқ таълими ходимлари — ўқитувчиларнинг саломатлигини асраш ҳар бир раҳбардан катта масъулият талаб қилади.

2020 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрта таълим мактабларининг жами 486 521 нафар ўқитувчиларнинг 275 616 нафари (56,6 фоизи) махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилди.

Лаборатория таҳлили натижасида касаллик аниқланган ўқитувчилар рўйхатга олиниб, уларнинг ҳолати ҳудудларда ташкил этилган мобиль тез тиббий ёрдам гуруҳлари томонидан ўрганилмоқда, касаллик симптомлари аниқланган ўқитувчилар шифохоналарда даволанишга юборилмоқда.

❗️Уларнинг аксариятида касаллик симптомсиз ва енгил шаклда кечаётгани кўринмоқда. Бундай ўқитувчиларимиз уй шароитида даволанишга ўтказилиб, белгиланган даво муолажаларга кўра, уларга бепул коронавирус бокслари (аптечкалар) етказиб бериляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими



👉 @xushnudbek 👈
Эртага тест куним экан. Лекин аввал айтганимдек, тестга кириш ниятим йўқ, шунчаки тизимни синаб кўриш ва қолганларга тушунтириш учун эксперимент тарзида ҳужжат топшириб кўргандим.

Аммо ўйлаб қолдим, мен ҳам эртага тестга кириб, жавоблар варағига XUSHNUDBEK деб, ёки DIPLOMIM BOR деб ёзиб чиқсаммикин, сиз нима дейсиз? 😆


👉 @xushnudbek 👈
Ёввойи табиатнинг кулгили фотолари танловининг (The Comedy Wildlife Photography Awards) 2020 йилги финалчилари эълон қилинди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан 44 та фотосурат танлаб олинди.

Барча финалчилар билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин:

comedywildlifephoto.com/gallery/finalists/2020_finalists.php

Ғолиблар 22 октябрда эълон қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Тест натижаларини эълон қилишдаги хатолик тузатилди

Ижтимоий тармоқларда тест натижалари хато ҳисобланган ёки тест синовларида ноҳақликка йўл қўйилган деган мазмундаги постлар ва видеомурожаатлар эълон қилинмоқда.

Хусусан, махсус ташкил қилинган @abituriyentguruh гуруҳида ҳам кўплаб абитуриентлар бу ҳақда ўз шикоятларини қолдиришди.

Мазкур ҳолат Давлат тест маркази томонидан ўрганиб чиқилди.

“Ҳолат бўйича шуни маълум қиламизки, 11 сентябрь куни эълон қилинган тест синовлари натижаларини эълон қилишда техник хатоликка йўл қўйилган. Хатолик ижтимоий тармоқларда ёзилгани каби тест натижаларини ҳисоблашда эмас, уларни эълон қилишда кузатилган”, - дейилади ДТМ ахборотида.

Тест натижаларидаги техник хатолик Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида 10 сентябрь куни 1-сменада ўтказилган тест синовларида иштирок этган айрим абитуриентларда юзага келган. Мазкур ҳолат аниқланиши билан хатоликни тузатиш ишлари бошлаб юборилган.

❗️Ҳозирда мазкур техник хатолик тузатилиб, тест натижалари хато эълон қилинган абитуриентларнинг натижалари янгиланди.

Мазкур абитуриентлар шахсий кабинетлари орқали янгиланган тест натижаларини қайта кўришлари мумкин.

Давлат тест маркази йўл қўйилган хатолик учун абитуриентлардан ва уларнинг ота-оналаридан узр сўраган ҳамда тест синовларини шаффоф ва адолатли ўтишига ҳисса қўшаётган блогерлар ва оммавий ахборот воситаларига яна бир бор миннатдорчилик билдирган.

Шу каби муаммолар ёки ҳолатлар ҳақида @abituriyentguruh гуруҳида қолдиришингиз мумкин, биз имкон қадар уларни тегишли мутасаддиларга етказишга ҳаракат қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈