Xushnudbek.uz
586K subscribers
10.9K photos
2.77K videos
244 files
9.11K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Грин-карта жавоблари чиқди

Миллиондан ортиқ ўзбеклар ўз бахтини синаб кўрадиган, халқ орасида «Green Card» номи билан танилган АҚШнинг Турли миллат вакилларига виза дастурининг 2021 йил учун жавоблари чиқди.

Жавобларни махсус кодни киритиш орқали http://www.dvlottery.state.gov сайтидан текшириб кўриш мумкин.

Маълумот учун, 2018 йилда Ўзбекистондан 4 минг 494 киши ушбу лотереяда ғолиб бўлган ва Грин-карта чиққанлар сони бўйича дунёдаги кучли 5 та давлатдан бири бўлганди, Россия, Эрон, Конго, Эфиопия билан бирга (ўтган йилги маълумотларни тополмадим).

Қайси давлатдан неча киши ушбу лотереяда иштирок этгани ҳақидаги маълумот охирги марта 2015 йилда эълон қилинганди. Ўша йилги маълумот бўйича Ўзбекистондан 1 млн 387 минг 420 нафар киши юртини ташлаб, АҚШга ишлаш учун кетиш истагини билдирган экан.

🇺🇿 Айтганча, каналимда 2018, 2019 ва 2020 йилларда ўтказилган сўровномалардан билиш мумкинки, каналда ҳақиқий ватанпарварлар йиғилган :)) 70-80% муштарийларимиз Грин-кард ўйнамаяпти.


👉 @xushnudbek 👈
❗️8 кун қолди
#abituriyent

Бугун, 7 июнь. Қабул жараёнлари бошланишига атиги 8 кун қолди.

Ўша гап.


👉
@xushnudbek 👈
Умр ўтяпти, яхшилик қилишга улгуриб қолиш керак.
Масжидларда карантин давридаги 80 кундан сўнг илк бомдод намози ўқилди. Ҳозирча фақат “яшил” ҳудуддаги масжидларга рухсат берилган.

Фото: Muslim.uz


👉 @xushnudbek 👈
❗️Мантиқсизлик ҳақида: абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада билиши керак?
#abituriyent

Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 395-сонли қарорининг 2-бандига кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги даражалар акс этган сертификатлар бўлганда, чет тилидан энг максимал балл берилади ва абитуриент чет тилидан тест ишламайди:

инглиз тили учун — IELTS 5,5 (бунда Тошкент давлат юридик университети учун writing модулидан 5,5 балл), TOEFL IBT 72, CAE FCE ҳамда миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

япон тили учун —JLPT №2 ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

немис тили учун — Goethe-Zertifikat, DSD, Test DAF ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

француз тили учун — DELF, TCF4 ёки ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича В2 ва ундан юқори даража.

‼️ ХУЛОСА: бу дегани жорий йилда фақат B2 даражадаги сертификати борларгина тестдан озод қилиниб, максимал балл тарзидаги имтиёзга эга бўлади. Ўтган йилдагидек B1 даражага имтиёз берилмайди!

Фақат биргина истисно, 2019 йил 1 январга қадар B1 миллий сертификат олган абитуриентлар, сертификатнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса, B1 даража билан ҳам максимал балл олишади. Бу қоида фақат ДТМ берган сертификатларга тааллуқли, IELTS ёки бошқа тизимларга алоқаси йўқ.

***

☝️ШАХСИЙ ФИКРИМ: ўтган йили ҳам ушбу қарор қабул қилинганда ўз эътирозларимни айтган эдим. Яъни бакалавр учун имтиёз бериш даражасини B2 га кўтариб қўйиш мантиқсиз иш бўлган.

Биринчидан,
B2 даража ҳатто кўплаб чет тили ўқитувчиларининг ўзида йўқ.

Мактабларда чет тилини ўқитиш даражасини ҳаммамиз яхши биламиз, бу ҳеч кимга сир эмас. Президент Фармони билан тасдиқланган Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида B1-CEFR даражасида инглиз тилини ўзлаштирган мактаб битирувчилари сонини 2019 йилда 10%, 2021 йилда 20%, 2025 йилда 50% ва 2030 йилга борибгина 100%га чиқариш режа қилинган. Бу ҳали B1 даража ҳақидаги режа. B2 га йўл бўлсин.

Шундай шароитда абитуриентлардан имтиёз учун B2 даража талаб қилиш қай даражада тўғри?

Иккинчидан, 395-сонли ВМ қарорига кўра, магистратура имтиҳонларида ҳам B2 даража бўлса имтиҳонларсиз максимал балл берилади. Энди оддий мантиқни ишга солингда, айтинг, нима учун бакалаврга ҳам, магистратурага ҳам бир хил билим талаб қилиняпти? Қани мантиқ?

Учинчидан, қарорга кўра хорижий тилларга ихтисослашган йўналишларга (масалан инглиз тили филологияси) ҳам, тилга ихтисослашмаган йўналишларга (масалан пенсия иши ёки статистика) ҳам B2 даража талаб қилинади. Қани мантиқ?

Хорижий тилларга ихтисослашган йўналишлар учун B2 даражани сақлаб қолган ҳолда, қолган барча йўналишларга B1 даража учун ҳам имтиёз бериш керак.

Тўртинчидан, ўтган сафар ҳам айтганимдек, B2 даража ёшлар ўртасида чет тилларини ўрганишга бўлган мотивациясини кескин ўлдиради. Чунки B1 даража талаби бирмунча уддалаш осон бўлгани сабабли минглаб ёшларимиз шу баҳона ёппасига хорижий тилларни ўрганишга урғу бераётган эди. Бу эса жамият келажаги учун жуда муҳим фактор.

Лекин B2 даража кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилади ва улар тинчгина сертификатга эмас ДТМ тестига тайёрланиб қўя қолади. Аммо тестда эшитиш, гапириш, ёзиш кўникмалари шарт эмас, шунинг учун ёшлар фақат тестга тайёрланади холос. Бошқача айтганда тилни чала ўрганади ёки умуман ўрганмасдан тестда таваккал белгилаб чиқади. Бундан кимга фойда? Ундан кўра, сертификатлар учун енгилроқ талаб қўйиб, ёшларни хорижий тилларга қизиқтирган яхши эмасми?

Хуллас, кўриб турганингиздек, ушбу қарорда мантиқсизликлар кўп. Шахсий фикримча, токи халқ таълимидаги сифат талаб даражасига етгунча, бундай баланд талабларни қўймаслик керак.

Шу кунларда қабул жараёнларига оид кўплаб қарорлар ўзгариши кутилмоқда, балки шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу мантиқсизликка ҳам чек қўйилса яхши бўлармиди? Нима дедингиз?


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Allaev Uz
​​Эрталабдан ажойиб иккита хушхабар:

1. Республикамизнинг йирик нашриётларидан бири Cингапур раҳбари Ли Куан Юнинг "Cингапур тарихи: Учинчи дунёдан биринчиси томон" асарини чоп этаётган экан. Биз ҳам таржимасини тугатай деб қолгандигу,майли муҳими кимдир чиқариши.

2. "Забаржад Медиа" нашриёти Оскард Уайлднинг "Дориан Грейнинг портрети" асарини чоп этаётган экан.

Муҳими, ноширларимиз билан гаплашиб, китоблар премьерасини www.asaxiy.uz интернет-дўконимиз орқали қилишга келишиб олдик.

Иккита узоқ кутилган китоб ниҳоят ўзбек тилида чиқади.

@allaevuzb
Кеча салбий рекорд қайд этилди: умумий 237та, аҳоли орасидан эса 217та ҳолат қайд этилди

Бу ҳақда Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди:

«Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 352 нафарга етди. Шифохоналарда 981 бемор даволанмоқда, 6 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият ўта мураккаблигича сақланиб турибди. Куни кеча қайд этилган Тошкент шаҳридаги 195 нафар, Тошкент вилоятидаги 10 нафар, Хоразм вилоятидаги 8 нафар ва Сирдарё вилоятидаги 4 нафар бемор аҳоли орасидан қайд этилган.

Бундан кўриниб турибдики, вазият мураккаблашиб бормоқда. Ҳар биримиз кўчага чиқиш, мулоқотга киришиш орқали касалланиш эҳтимолимиз борлигини унутмаслигимиз керак. Карантин тадбирларига тўлиқ риоя қилинг. Дока ниқобда бўлинг, мулоқотларда оралиқ масофани сақланг, уйга қайтганингиздан кейин антисептик воситалардан фойдаланинг.

Минг афсуски, аҳоли орасида бу каби тавсияларга панжа орасидан қараётган, бефарқ муносабатда бўлаётганлар кўпайиб кетяпти. Вазият мураккаблашиб бораётганини билиб турибсиз. Уни ижобий ёки салбий томонга ўзгартириш ҳар биримизнинг ҳаракатимизга боғлиқ эканини унутманг».


👉 @xushnudbek 👈
❗️Тошкент шаҳар ИИББ: ёлғиз ҳайдовчи машинада тиббий ниқобсиз ҳаракатланиши мумкин

Ҳайдовчилар томонидан «машина ҳайдаб кетаётганимда ниқоб тақмасам ҳам бўладими?» деган савол жуда кўп берилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу масалага изоҳ бериб, автотранспорт воситасини бошқариб кетаётган ёлғиз ҳайдовчи ҳаракат давомида тиббий ниқобсиз юриши мумкинлигини таъкидлади.

Бунда 2 та шарт бажарилиши керак:

Биринчидан, машинада ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаслиги лозим.

Иккинчидан, машина ҳаракатланиб кетаётган бўлиши керак, тўхтаган пайти эса тиббий ниқобни тақиши лозим.


👉 @xushnudbek 👈
5 июнь куни мулки ноқонуний тортиб олинганидан норози бўлган “Янгиобод” турбазаси Олий Судда ютиб чиққан ва аввалги инстанция судларининг барча қарорлари ҳамда мулкни олиб қўйиш ҳақидаги ҳоким қарори бекор қилинган эди.

Айтишларича, бугун, 8 июнь куни Қарши туман маъмурий судида «SULTON TEX GROUP» кластери ҳам ютиб чиқибди. Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев томонидан имзоланган баённома орқали тузилган фермерлар кооперацияси ноқонуний деб топилибди.

Инвесторлар учун жозибадор муҳит ҳақида минг чиройли гапирмайлик, мамлакатда хусусий мулкка қилинган мана шундай тажовузлар тўхтамас, шунингдек судлар жабрдийда тадбиркорлар томонда туриб, адолатли қарор чиқара олмас экан, баландпарвоз гаплардан зиғирча ҳам фойда бўлмайди.

Судларда шов-шувли иккита воқеанинг иштирокчиси бўлган тадбиркорларнинг ютиб чиқиши ижобий катта қадам, албатта. Бу ҳақда мана бу ерда ҳам яхши гаплар ёзилганди.


👉 @xushnudbek 👈
“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди. Аввалгидан ўзгаришлар бор

Соғлиқни сақлаш вазирлиги туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхатини янгилади. Рўйхат қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси

🔴 «қизил» ҳудуд: Қўнғирот тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Андижон вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Бухоро вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Ғиждувон ва Шофиркон туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Когон тумани
🟢 «яшил» ҳудуд: Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Вобкент, Қоровулбозор, Қоракўл, Пешку, Ромитан, Жондор ва Олот туманлари


Жиззах вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Қашқадарё вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Чироқчи тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"

Навоий вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри ҳамда Хатирчи ва Конимех туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Навоий шаҳри ҳамда Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Томди ва Учқудуқ туманлари


Наманган вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи ва Янгиқўрғон туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Наманган шаҳри
🟢 «яшил» ҳудуд: Мингбулоқ, Наманган, Норин, Чортоқ, Чуст ва Учқўрғон туманлари


Самарқанд вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Пайариқ, Паст Дарғом ва Ургут туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Самарқанд шаҳри ҳамда Самарқанд, Оқдарё, Тайлоқ ва Жомбой туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри ҳамда Каттақўрғон, Нарпай, Қўшработ, Нуробод, Булунғур, Иштихон ва Пахтачи туманлари


Сирдарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Ховос тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Сардоба тумани
🟢 «яшил» ҳудуд: Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарлари, Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин туманлари


Сурхондарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Сариосиё тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Термиз шаҳри
🟢 «яшил» ҳудуд: Қизириқ, Музробод, Узун, Бандихон, Термиз, Ангор, Денов, Олтинсой, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шеробод ва Шўрчи туманлари


Тошкент шаҳри

🟡
барча туманлар "сариқ ҳудуд"


Тошкент вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Оққўрғон, Зангиота, Қибрай, Паркент, Чиноз, Янгийўл, Тошкент ва Юқори Чирчиқ туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Бекобод, Бўстонлиқ, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Пискент туманлари


Фарғона вилояти

🟢
барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Хоразм вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Урганч шаҳар
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


👉 @xushnudbek 👈
Коронавирусга чалинганлар: наманганлик ички ишлар ходимлари, «Равнақ банки»нинг ходими, "Ўрикзор" бозори сотувчилари билан гаплашганлар

8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4404 (+52) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 нафари Тошкент шаҳрида (жумладан, “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, “Равнақ банк” нинг Шайхонтохур филиали ходими), 3 нафар Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари), 1 нафари Тошкент вилоятидан (“Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 нафари Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3357 (+3) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида) соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 1030 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


👉 @xushnudbek 👈
«Мусаффо осмон» эффекти

Ижодкорларнинг ҳажвий кўрсатуви учун узр сўраттираётганларга бугун қаршилик қилмасак, улар эртага салбий қаҳрамонлар акс этган бадиий асарларга ўт қўйишни бошлашади.

Бундай дунёқараши тор инсонлар учун ҳаммаёқда уларни мақташлари керак, ҳаммаёқда фақат яхшиликлар гапирилиши шарт, иллатлар ва камчиликлар мутлақо айтилмаслиги керак. Худдики ҳеч ким уларни танқид қилмаса, тизим ўз-ўзидан тозаланиб, яхшиланиб қоладигандек.

Яхшиям Абдулла Қаҳҳор, Ғофур Ғулом ва Саид Аҳмадлар бугунги кунда ижод қилмаяпти. Йўқса турли соҳалардаги иллатлар ҳажв қилинган сатирик асарлари учун бутун умри узр сўраш билан ўтиб кетар эди.

Айтганча, Ҳожибой Тожибоевнинг оиласини ҳам қидириб боринглар, марҳум қизиқчимизнинг қилган ҳазиллари учун фарзандларидан узр сўраттирарсизлар балки, агар шу билан кўнглинглар жойига тушса.

Ҳе, ўргилдим...

P.S.: айримларнинг очиқ ҳақорати учун жазолаш қўлидан келмаганлар, бугун аламини бошқа ижодкорлардан оляптими, нима бало. Энг алам қиладигани бунақа аҳмақона ишларнинг ортидан соҳадаги жонкуяр, фидойи минглаб ходимлар ҳам бирдек азият чекади, уларнинг ҳам юзи шувут бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари соҳасидаги тақдимотлар билан танишди.

Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт, “Электрон ҳукумат” хизматларига талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Лекин ҳозирда 780 тур давлат хизматидан бор-йўғи 185 тасидан “электрон портал” орқали фойдаланиш имкони мавжуд. Аксарият ташкилотларда иш жараёнини рақамлаштириш фақат ҳужжат алмашинувини электронлаштириш билан чекланиб қолмоқда.

Бугунги кунда камбағал оилаларга кредит ва субсидиялар бериш масаласини махсус электрон дастур аниқ мезонлар асосида автоматик равишда белгилаши керак.

Бош вазир маслаҳатчисига халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, ташкилотларда рухсат бериш ва қарор қабул қилиш жараёнларини электрон форматга ўтказиш бўйича концепция ишлаб чиқиш топширилди.

Барча ҳудудларда рақамли технологиялар бўйича камида 100 та ўқув маркази очиш вазифаси қўйилди.

Йил якунига қадар Гулистон, Бухоро, Наманган, Нукус, Самарқанд, Урганч ва Жиззах шаҳарларида IT парк филиалларини ташкил этиш режалаштирилган.
⚡️Ўн саккизинчи ўлим: коронавирусга чалинган 76 ёшли тошкентлик бемор вафот этди

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида яшовчи Х.да шу йилнинг 28 майида “Covid-19” инфекцияси тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди.

Бундан аввал 76 ёшли (эркак) ушбу бемор узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.

31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган.

Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам “Covid-19” инфекцияси тасдиқланган. Уларга шифокорлар томонидан даво муолажалари кўрсатилмоқда.

Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.


👉 @xushnudbek 👈
7 кун қолди
#abituriyent

Мана, 8 июнь ҳам тугамоқда. Қабул жараёнлари бошланишига атиги 7 кун қолди.

Ўша гап.


👉 @xushnudbek 👈