Xushnudbek.uz
590K subscribers
10.8K photos
2.77K videos
244 files
9.09K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
​​Эгилувчан қарорлар

Республика махсус комиссияси қизил, сариқ ва ҳатто яшил ҳудудлар учун ҳам амал қилиниши мажбурий бўлган чекловларни белгилаб берган. Унга кўра, оммавий тадбирлар ўтказиш мумкин эмас. Қандай мақсадда бўлишидан қатъи назар оммавий тадбир мумкин эмас, тамом вассалом.

Аммо коронавирус тарқалиши кучайиб бораётган бир пайтда Андижонда юзлаб одамларни кўчага чиқариб оммавий пиёда юрдиришмоқда. Тепага яхши кўринишни хоҳлайдиган айрим амалдорлар бунинг бошида турибди. Ижтимоий масофага ҳам биров амал қилган, биров қилмаган. Нима эмиш, СЭС рухсат берганмиш. Нега рухсат беради? СЭСда шунақа ваколат борми, Республика махсус комиссияси тақиқлаган нарсага рухсат берадиган?

Унақада СЭС рухсати билан 100 кишилик тўй қилса ҳам бўладими? Ҳар бир стулнинг орасини узоқроқ қўйиб, тўйга келганларни иситмасини текшириб, қўлига антисептик сепиб, тўйхонани дезинфикция қилиб, бемалол тўй қилиш мумкинми? Йўқми? Унда нега бошқача тадбирларга рухсат бериляпти? Қарорлар ҳамма учун бир хил эмасми?

Ўзбекистоннинг бошқа чеккаларида эса, карантин қоидаларини буздинг, деган важ билан фуқароларга тинимсиз жарима ва бошқа жазолар қўлланмоқда. Ҳаттоки кўчага нон олишга чиққан ниқобли фуқароларга “бемақсад юрибсан” деган айб билан жарима солишганди. Мана, кўчада юзлаб бемақсад юрганларга ҳеч нарса бўлмаяптику. Пиёда юриш шунчалик соғлиққа фойдали экан, унда нима учун кўчадаги одамларни “уйда қолинг” деб ҳайдаяпсизлар? Ҳамма кўчада юраверсин мазза қилиб, соғлиғига фойда бўлар экан-ку.

Қилинаётган ишларда на мантиқ бор, на бир тартиб.

Аввал ўзимиз учун аниқлаб олайлик, карантин ва ундаги чекловлар кимлар учун? Барча учунми ёки фақат оддий халқ учунми? Давлат ташкилотларига бу тааллуқли эмасми?

Бунақа эгилувчан ва одамига қараб чўзилувчан қарорлар нима учун фақат оддий халққа келганда ишлайдию, давлат ташкилотларига келганда ҳамма кўз юмади? Нима учун? Шу саволга кимдир жавоб бера оладими?


👉 @xushnudbek 👈
Мана бу Жалақудуқда ўтган пиёда юриш акцияси.

Ижтимоий масофа ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Одамлар коронавирусга тест топширмаган. Нари борса, иситма ўлчангандир.

Энди расмга яхшилаб эътибор беринг. Иштирокчиларнинг катта қисми қариялар. Отахон ва онахонлар.

Пандемия пайтида энг кўп асраб-авайлашимиз керак бўлган инсонлар бу - кексаларимиз эмасми?! Ахир айнан кексаларнинг ҳаёти кўпроқ хавф остида деб роса жавраган эдикку! Қайси виждон билан шунақа синовли пайтда қарияларимизни кўчага ёнма-ён териб қўйиб, пиёда юрдиряпмиз?

Буларни назорат қиладиган бирор инсон борми? Ёки ҳамма кўр, ҳамма кар, ҳамма гунгми?

Кечирасизлару, Ўзбекистоннинг бошқа чеккаларида ҳатто яқин инсони вафот этса ҳам тириклар соғлиғидан хавотир олингани учун жанозаларда одам кўпайтиришга рухсат берилмаяпти. Узоғи 5-10 киши билан сўнгги манзилга кузатишмоқда. Буёқда эса юзлаб одамлар ёнма-ён пиёда юрмоқда.

Ҳаммаси хўжакўрсин, ҳаммаси кўзбўямачилик... На хохолаб кулишингни билмайсан, на ўкириб йиғлашингни...


👉 @xushnudbek 👈
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНД ВА ТОШКЕНТДА 9 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОСИ ҲАМ БОР


Айни соатларда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (3 нафари Самарқанд шаҳридан, Пастарғом ва Тойлоқ туманларидан эса 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичига 5 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 249 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 254 нафарга етди.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафари Сурхондарё вилоятидан, яна 1 нафари эса Тожикистон Республикасидан. Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичига 34 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида соғайганлар 980 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун 32 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2668 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Matn.uz - ўзбек тилидаги матнлар имлосини текшириш хизмати

Ўзбек тили ҳақида кўп гапирамизу, лекин она тилимизга бағишланган лойиҳалар минг афсуски унчалик кўп эмас.

Интернетда, ОAВларда, газета ва журналларда ҳамда кундалик ҳаётда имло хатолари жуда кўп кузатилади. Шунинг учун матнни имло хатоларидан текширадиган платформаларга эҳтиёж юқори. Анчадан буён ҳамфикр дўстларимиз билан шу бўйича лойиҳа қилишни режалаштириб юрар эдик.

Ҳозирда синов-тест режимида ишлаётган matn.uz сайтида матнлар имлосини текшириш, имло луғати, матнни лотин-кирилл ёзувларига ўгириш каби функциялар ишлаб турибди.

Шунингдек, платформанинг Android ва iOS тизимлари учун мобил иловалари ҳам ишлаб чиқилди.

- Android учун кўчириб олиш
- iOS учун кўчириб олиш

Энг асосий жиҳати лойиҳа УМРБОД БЕПУЛ мақомида бўлади.

❗️Кўнгиллилар диққатига!

Ҳозир лойиҳани янада кенгайтириш устида бош қотиряпмиз.

Хусусан, яқин кунларда matn.uz платформасига 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмасидан иборат Ўзбек тилининг изоҳли луғатини жойлаштиришни режа қилганмиз. Муаллифлик ҳуқуқига амал қилган ҳолда, албатта.

Бунинг учун бизга ёрдамчи кучлар керак. Агар Сиз ўзбек тили ривожига беминнат ёрдам беришни истасангиз, унда қуйидаги ҳавола орқали кўнгиллилар жамоасига қўшилиш учун ариза юборишингизни илтимос қиламиз:

📨 АРИЗА/ ЮБОРИШ

Унутманг, ўзбек тилини ўзимиз ривожлантирмасак, четдан келиб ҳеч ким ривожлантириб бермайди.

Лойиҳа канали: @matnuzofficial
Шавкат Мирзиёев туризм соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Президентимиз биринчи босқичда “яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш зарурлигини таъкидлади. Тоғли жойлар ва кўл бўйларида енгил конструкцияли дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Кўчма дам олиш масканлари дислокацияси тасдиқланиб, электрон порталга жойлаштирилади.

Иккинчи босқичда коронавирус касаллиги жиловланган давлатлар рўйхатини шакллантириб, улар билан туризм алоқаларини босқичма-босқич тиклаш кераклиги таъкидланди.

Туристик йиғимлардан озод қилиш бўйича аввал берилган имтиёз йил якунига қадар узайтирилади. Шунингдек, соҳа корхоналари фойда солиғини ҳисоблашда 2020-2021 йилдаги кўрган зарарларини кейинги йиллар фойдасидан чегириб ташлашга рухсат берилади.

Меҳмонхоналарга кўрсатган хизматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. Бундан ташқари, уларга айланма маблағ учун кредит фоиз тўловларининг 10 фоизигача бўлган қисмига субсидия берилади.


👉 @xushnudbek 👈
500 дан зиёд бозорлар хусусийлаштирилади

Бугун мамлакатимизда 2 минг 965 та давлат иштирокидаги корхона мавжуд. Уларнинг аксарияти эски усулда, самарасиз ишламоқда. Ушбу корхоналарнинг ярмидан кўпи ҳатто дивиденд тўлаш имконига эга эмас.

Йил бошидан бери 299та давлат активлари 348 миллиард сўмга сотилди.

Хусусан, собиқ “Чорсу” меҳмонхонаси, “Самарқандкимё” корхонаси, “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги давлат улуши, Қўнғирот сода заводи сотилди. Бу объектларга 425 миллион доллар инвестиция киритилиб, 800 та янги иш ўринлари яратилади.

Келгусида 1 минг 400 га яқин давлат активларини хусусий инвесторларга беришни тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Давлат активларини бошқариш агентлигига тармоқ раҳбарлари билан бирга унумсиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 тасини қайта ташкил этиш, шунингдек, 500 дан зиёд бозорларни хусусий секторга бериш бўйича топшириқ берилди.


👉 @xushnudbek 👈
Бухорога коронавирус қайтди. Вирус аҳоли орасида аниқланди.

🔺
2020 йил 27 май соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3369 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган. Мазкур ҳолат ушбу вилоятга коронавирус инфекцияси қайтганини кўрсатмоқда. Шунингдек, 5 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. 2 нафари эса Тошкент вилоятидан (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган).

❗️Айни пайтда юртимизда 2668 (+32) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 687 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


👉
@xushnudbek 👈
2001 йилгача Стратегик тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган, сўнгра Стратегия ва истиқболни белгилаш олий мактабининг директори ўринбосари бўлган Рафик Сайфулин Россияга жосуслик қилишда айбланиб қамалибди. Айтишларича, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бу ҳодиса айни кунларда ўзбек ва рус тили атрофида бўлаётган гап-сўзлар ва Мария Захарова сиймосида Ўзбекистон ички ишларига аралашувга уриниш фонида ўзига хос мантиқий жавобдек бўлибди.
Мактаб таъмирига ёрдам ихтиёрий бўлиши керак

Умумтаълим мактабларида ўқув йили якунига етиб бормоқда. Шу боис мактаб маъмурияти синф хоналарини кейинги ўқув йилига тайёрлаш ҳақида ўйлаб, ҳаракатни бошлаши табиий.

Бу жараён фақат ихтиёрий равишда бўлиши керак. Агарда кимдир ўз фарзандини ўқишига қўшимча шароит яратмоқчи, ниманидир таъмирламоқчи ёки мактабга яна қандайдир ёрдам бермоқчи бўлса уни бемалол қилиши мумкин. Жойларда мактабларнинг моддий-техник аҳволи қандай эканлигини ота-оналар яхши билишади. Лекин ҳаммага бир хил ёндашиб, ота-оналардан мажбурий пул йиғиш ҳолатларини олдини олиш керак. Ҳозирги пандемия шароитида кўпчилик иқтисодий қийинчиликни бошидан ўтказмоқда. Шунинг учун ҳам бу масалада мактаб маъмуриятидан тўғри ёндашувни таъминлашни сўраймиз.

Кейинги ўқув йилидан аксарият мактабларда юқори синф ўқувчилари ҳам бошланғич синф ўқувчиларига ўхшаб, ўз синф хоналарида ўқиш имкониятига эга бўлади (аввалги кабинет тизимидек, синфма-синф юрмасдан). Бу эса нафақат синфни таъмирлаш учун кўрсатилган ёрдамни тўғри ишлатилишига, балки кейинчалик ушбу ўқувчилар томонидан ўз синфлари ҳолатини яхши сақлашига ҳам ўз ҳиссасини қўшиши керак.

Бундан ташқари, мактаблар ҳомийларни жалб қилган ҳолда қўшимча маблағ топиши мумкин. Ҳомийлар турли корхона, собиқ битирувчилар, ўқувчиларнинг ота-оналаридан иборат бўлиши мумкин. Ҳомийлик ихтиёрий тарзда ва қонуний ташкил этилиши лозим. Яъни, пул маблағлари мактаб ҳисобига тушиши ва маблағни сарфланиши бўйича маълумот олиши учун шароит яратилиши керак.

Ҳозирги кунда мактабларда Кузатув кенгашлари фаолият юритмоқда. Кузатув кенгашига ўқувчиларнинг ота-оналари, собиқ битирувчилар, ўқитувчи ва бошқалар сайланиши мумкин. Кузатув кенгаши аъзолари бюджетдан ҳамда қўшимча ишлаб топилган маблағларни самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш ваколатига эга.

https://www.uzedu.uz/uz/maktab-tamiriga-erdam-ihtierij-bulisi-kerak
Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари қаерга сарф қилинганлиги тўғрисида маълумотларни эълон қилди.

Жамғарманинг жами даромади 7,44 трлн сўм бўлган, шуларнинг 7,32 трлн сўми (98,3%) халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари эвазига шакллантирилган.

Бугунги кунгача жами 3,3 трлн сўм харажат қилинган.

Энг кўп маблағ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентилигига ажратилган - 573 млрд сўм.

Кейинги энг кўп маблағ “Иссиқ электр станциялар” АЖга сарфланган ва 500 млрд сўм субсидия берилган.

Бошқа йирик харажатлар қуйидагилар:

406 млрд – “Uzbekistan Airways” АЖга ссуда;
401 млрд — "Ўзбекнефтгаз" АЖга субсидия;
101 млрд - “Uzbekistan Airports” АЖга ссуда;
100 млрд – Жамоат ишлари жамғармасига (ишсиз фуқароларни вақтинча ишларга жалб қилиш учун);
60 млрд – Касаба уюшмалари федерациясига (кам таъминланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун);
50 млрд – Бандликка кўмаклашиш жамғармасига (шахсий томорқаларни ривожлантириш учун);
40 млрд —“Биринчи резинотехника заводи” МЧЖга ссуда;
11 млрд – “Тошкент метрополитени” ва “Тошшаҳартрансхизмат” ходимларига иш ҳақи учун.

Шунингдек, қуйидаги мақсадлар йўлида ҳам маблағлар сарфланган:

504 млрд – сув таъминоти ва ирригация тадбирлари билан боғлиқ харажатлар учун;
487 млрд – шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун;
70 млрд – ижтимоий нафақалар учун.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Shokirjonov news
Қаршидаги "SULTONTEX GROUP" кластери туман ҳокими билан судлашмоқда.

Қарши туман ҳокимлиги «SULTONTEX»ни нималарда айблаган ва айбловлар қанчалик асосли?

Нега фермерларга "SULTONTEX" кластери билан шартнома имзолашга рухсат этилмаяпти?

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Каналга обуна бўлинг:
👉 @shokirjonov
Прописка яна ёпиладими?

Одамлар бу гапни қаердан олган билмадиму, лекин ўзгаларнинг номида турган уйини тезроқ нотариусдан ўз номига ўтказиб олишга шошилаётган фуқаролар орасида шунақа гап юрган эмиш. Яъни «бу вақтинчалик акция, уйни тезроқ ўтказиб қолиш керак, йўқса яқинда яна пропискани ёпиб қўяди, биз ўтказа олмай қоламиз» деган миш-мишларни айтиб юришибди. Нотариуслар эса одам билан тўлиб кетган эмиш.

Балки карантин туфайли Тошкентга кириш-чиқиш ёпилиши мумкиндир, аммо буни пропискага ёхуд уй-жой олди-сотдисига умуман алоқаси йўқ.

Иккиламчи бозордан уй олишга рухсат бериш ҳақида Президент Фармони имзоланган. Фармонда фақат маълум пайтгача рухсат берилади, кейин яна тўхтатилади, деган гап йўқ. Бу тартибни ортга қайтариш учун яна битта Президент Фармони имзоланиши керак. Яъни пропискаси йўқ фуқароларнинг иккиламчи бозордан уй сотиб олишга рухсат берилиши, агар замон терс айланиб кетмаса, Худо хоҳласа умрбод амал қилади.

Шунинг учун ваҳима қилиб, "вақтинчалик экан бу, уйни тезроқ ўтказиб олайлик", деб кун бўйи тиқилинч навбатда туриб, соғлиғингизни хавф остида қолдирманг.

Бу мавзу бўйича муносабат билдирган адлия вазирлиги матбуот котибининг сўзларига кўра, Тошкентдаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш учун фуқаролар айнан Тошкентдаги нотариусга келишлари шарт эмас. Республиканинг исталган ҳудудидаги нотариусга мурожаат қилса бўлади.


👉
@xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев бугун иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказди.

Рақобат бўлмаса, сифат бўлмайди, нарх тушмайди. Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз. Агар раҳбарлар шунга муносиб бўлса, ишлайди, бўлмаса – кетади, – деди Президент.

Иқтисодиётда имтиёзлардан самарали фойдаланиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Масалан, имтиёздан фойдаланган 23 та ёғ-мой корхонасида янги иш ўринлари етарлича ташкил этилмаган.

Аксинча, паррандачилик ва балиқчилик соҳаларида рақобат муҳити яратилгани натижасида сўнгги 4 йилда парранда гўшти етиштириш 100 минг тоннадан 205 минг тоннагача, балиқ 65 минг тоннадан 122 минг тоннагача кўпайган.

Монопол корхоналар ўз манфаатига мослаб ҳужжатлар ишлаб чиққан бўлиб, уларда истеъмолчилар манфаати тўлиқ инобатга олинмаган.


👉 @xushnudbek 👈
Шаҳноза Мирзиёева:

“Бугун, мен учун энг азиз бўлган инсонлар ҳаётида муҳим сана.

Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар.

Сиз – самимий севги, садоқат ва ўзаро ҳурматнинг ёрқин намунасисиз. Аллоҳ инояти билан барчамизнинг оилаларимиз худди сизники каби мустаҳкам ва бахтли бўлишини тилаб қоламан”

Фото: Инстаграм


👉 @xushnudbek 👈
​​🔺2020 йил 28 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3444 (+7) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 26 майида Қозоғистондан Тошкент вилоятидаги чегара пости орқали кириб келган 4 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган.

🟢Айни пайтда юртимизда 2694 (+26) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, тузалганларнинг 5 нафари Андижон вилояти, 4 нафари Самарқанд вилояти ҳамда 17 нафари Тошкент шаҳридан.

🟡Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 736 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 5 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буларнинг барчасини ҳафсала билан қилиш учун камида 3 йил карантинда ўтириб, зерикишдан ўлай дейиш керакку 😆


👉 @xushnudbek 👈
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

https://regulation.gov.uz/uz/document/18261

Қонун лойиҳасидаги энг асосий ўзгариш фуқароларга ҳам Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқи берилади. Илгари фуқаролар қонун ва қонун ости ҳужжатларнинг конституцияга зидлиги ёки ўзларининг Конституцияда белгиланган ҳуқуқлари бузилаётганлиги борасида Конституциявий судга масала киритишни сўраб, мурожаат қила олмас эди.

Шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва Бизнес Омбудсманга ҳам Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шу ўзгариш тезроқ кучга кирса, биринчилардан бўлиб прописка масаласида мурожаат қиламан, деб режа қилиб тургандим, лекин бунга деярли ҳожат қолмади :) Майли, аввало қонун кучга кирсинчи, мурожаат қилиш учун бошқа масалалар чиқаверади.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Шавкат Мирзиёев бугун пойтахтимизнинг Сергели тумани ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманига боради.

Сафар чоғида кўп қаватли уйлар, саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасаларини кўздан кечириш, фаоллар билан мулоқот қилиш режалаштирилган.