Xushnudbek.uz
582K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.13K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Авиа соҳасини хусусийлаштириш ҳақида

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ўзининг Телеграм каналида қуйидаги фикрларни билдирибди:

«Олмаота аэропортини $415 миллион долларга сотиб юборишибди. (Олмаота аэропорти 1994 йилдан бери хусусий). Сотиб олувчи: Туркиянинг TAV Airports Holding компанияси.

Биз ҳам шу инқироз пайтида барча аэропортларимизни хусусийлаштириб юборсак яхши бўлар эди. Қарабсанки, инқирозда кейин Ўзбекистонда авиа транспорт ҳам балки ривожланар. Шунча йил рақобатсиз бўлган авиа траснпорт учун рақобатчилар кириб келса, иқтисодиётимизга жуда кўп фойдаси тегар эди.

Албатта хусусийлаштириш жараёни адолатли ва шафоф бўлиши керак. Буни таъминлаш эса унчалик қийин эмас. Хуллас 2020 йилга умидларимдан бири, энг камида Тошкент аэропорти хусусийлаштирилиши. Хусусийлаштириш ва «осмон очилиши» натижасида чипта нархлари тушиши аниқ», - дейди Беҳзод Ҳошимов.

Пост тугади.

Беҳзоднинг фикрларига тўлиқ қўшиламан! Шу чоққача халқ тўлаган солиқлар эвазига фаолият юритиб келган аэропортлар ва «Uzbekistan Airways» компанияси ишончни оқлаётгани йўқ. Аксинча уларнинг зарар кўрмаслиги учун монополияга айлантириб қўйишган ва натижада эса барча оғирлик яна халқ гарданига тушмоқда: билетлар қиммат, хизматлар сифатли эмас, ривожланиш суст ва ҳ.к. Ва ушбу компаниялар ортидан давлат бюджети ҳам на улар тўлайдиган солиқлардан, на улар топган даромаддан тайинли фойда кўраётгани йўқ.

Яъни халқ ўзи тўлаётган солиқлари эвазига кун кўраётган компаниялар сабабли яна ўзи қўшимча тўлов қилишга, зиён кўришга мажбур бўлмоқда. Бу ўта оддий ҳаёт ҳақиқатлари, буни англаш учун иқтисод фанлари профессори бўлиш шарт эмас.

Шу сабабли иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида тезроқ давлат улушини камайтириш ва уларни хусусийлаштириш керак. Ҳар бир соҳага қанча тез рақобат кириб келса, бундан фақат ва фақат халқ ютади. Халқ ютди дегани, давлатга ҳам фойда дегани.

Фақат Беҳзод айтганидай, хусусийлаштириш жараёни очиқ, ошкора ва шаффоф ўтиши керак.


👉 @xushnudbek 👈
Сўраган эдингиз!

Ёдингизда бўлса, аввалроқ рус блогери Юрий Дудь томонидан ишланган “Кремний водийси — дунёнинг IT пойтахти“ деб номланган фильмни мақтаб ёзган эдим. Мазкур фильм YouTube'да 17 млн марта кўрилди.

Ушбу фильм ҳақида пост қўйганимда жуда кўпчилик ўзбекчага кимдир таржима қилсин, деб сўрашган эди. Талабларга биноан Нурбек Алимов бошчилигидаги жамоа ўзбек тилига таржима қилишибди. Ҳозирча фақат Телеграм версияси тақдим этилмоқда, кейинроқ YouTube версия ҳам эълон қилинар экан.

Фильмни албатта томоша қилинг! Уни шунчаки кўрманг, фикрлаб, таҳлил қилиб кўринг. Ўзингиз учун керакли хулосалар чиқаринг. Ва хулосаларингизни изоҳларда ўзгалар билан ҳам ўртоқлашинг.

Ёқимли томоша тилаймиз.

Фильм ҳажми - 958,7 мб.

Размери кичикроқ версия (436,8 мб)


👉 @xushnudbek 👈
7 -10 май кунлари каналимга Сардоба фожеасидан жабр чекканлардан бири мурожаат қилди. Лонгрид бўлгани учун алоҳида саҳифада эълон қиляпман. Мурожаатчи икки муҳим масалани ўртага ташлаяпти:

1. Юборилган моддий ёрдамларнинг тақсимоти самарали йўлга қўйилиши шарт. Қаердадир озиқ-овқатлар увол бўлаётгани, қаердадир етмаётгани, яна қаердадир эса складга солиниб, озиқ-овқат заҳирамиз бор, деб кўрсатиш учун асраб ўтирилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқда кўп ўқияпмиз, борганлардан эшитяпмиз.

2. Сардобаликлар- ерлик халқ. Уларни ер, чорва боқади. Кўчада қолган аҳолини уй-жойларга кўчириш учун кўп қаватли уйлар қурилаётгани тезкор чорадир. Аммо давлат кейинчалик икки марта харажатга тушмаслиги ва муҳими, жабрланган аҳоли рози бўлиши учун танлов имконини бериш керак. Ўз ерига уй ростлашни истаса, компенсация тўлиқ берилиши шарт. Суҳбатимизнинг тўлиқ матни бу ерда ва уни ўқиб чиқишингизга умид қиламан: https://telegra.ph/Sardobalik-ayol-murozhaati-bizga-kompensaciya-kerak-05-10
10 май соат 22:30 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:

🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 2418 нафар (бугун +69);

тузалганлар - 1881 нафар (бугун +35);

😷 ҳозирда даволанаётганлар - 527 нафар (бугун +34);

вафот этганлар - 10 нафар (бугун ўзгариш йўқ).


👉 @xushnudbek 👈
Коронавирус қайтяптими? Бепарволикка берилиб кетмаяпмизми?

❗️Бугун Ўзбекистонда коронавирус аниқланган сони тузалганлар сонидан салкам 2 баравар кўпроқ бўлди. Адашмасам, охирги марта 20 апрель куни вирусга чалинганлар сони тузалганлар сонидан кўп бўлган эди. 20 кун давомида беморлар сони фақат "минус"да эди, яъни тузалишлар кўпроқ бўлаётганди. Афсуски бугун яна "плюс"га қайтди.

Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 1 кунда 61 та янги ҳолат аниқланди.

Бу битта бизда эмас. Масалан, Жанубий Кореяда ҳам бир ойлик пасайишлардан сўнг коронавирусга чалинганлар сони кескин ошди. У ерда сўнгги суткада коронавирусга чалинганлар сони 34 кишига ошди. Бу 12 апрелдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Ж.Кореядаги янги касалланиш ҳолатларининг барчаси бир йигит билан боғланмоқда. У коронавирусга чалингани гумон қилинганига қарамай 2 майга ўтар кечаси Итэвон шаҳридаги 5 та тунги клубга бориб, кўп одамлар билан мулоқотда бўлган.

Умуман олганда, сўнгги кунларда анча бепарволикка берилиб кетаётгандекмиз. Худди хаёлимизда барчаси ортда қолгандай, ҳеч нарса бизга хавф солмаётгандай юришга кўникиб қолмаяпмизмикин?

‼️Карантин чекловлари учун енгиллик берилгани билан гигиена қоидалари эсимиздан чиқмасин. Масофа сақлаш, ниқоб тақиш, қўлларимизни тез-тез совунлаб ювиш ёки антисептик воситалардан фойдаланишни унутиб қўймайлик.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from MFaktor.uz
#РамазонТуҳфаси

Mu'minun, Nur va Furqon (1 - 20) suralari | Xatmi Qur'on | 18 - pora | Ramazon Tuhfasi

👉 https://youtu.be/EXHmr5LEJEc

Ўзбек тилида маънолар таржимаси билан.

1 - pora
2 - pora
3 - pora
4 - pora
5 - pora
6 - pora
7 - pora
8 - pora
9 - pora
10 - pora
11 - pora
12 - pora
13 - pora
14 - pora
15 - pora
16 - pora
17 - pora

MFaktor Telegram kanallari👇

MFaktorUz | MFaktorTV | MFaktorFM
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков:

«Коронавирусга чалинганлар сони 35 нафарга кўпайиб, жами сони 2453 нафарга етди. Ҳозирда даволанаётган 562 нафар беморларнинг 6 нафари оғир аҳволда».


👉 @xushnudbek 👈
Карантин 10 майда тугадими?

Республика махсус комиссиянинг қарорига кўра, 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлар (карантин) 10 майига қадар узайтирилгани маълум қилинган эди.

Мана, 10 май ҳам тугади, лекин карантин яна узайтирилгани эълон қилинмадику. Демак, карантин тугадими?

Шу каби саволлар кўп берилаётгани учун, тушунганим бўйича, қисқа изоҳ бермоқчиман.

Ўзбекистонда карантин тўлиқ якунлангани йўқ. Тўғри, чекловлар 10 майдан узайтирилмади, аммо 11 майдан янгича тартибга ўтилди. Яъни бутун Республикадаги туманлар ва шаҳарлар "яшил", "сариқ" ва "қизил" рўйхатга ажратилди.

Ва шунга қараб, ҳудудларда карантин чекловлари турлича режимда амал қилишни бошлади, қаердадир чекловлар кўп, қаердадир анча эркин.

Шунга кўра, 11 майдан бошлаб қайсидир ҳудудларда карантин тугади (айрим умумий чекловларни инобатга олмаганда), қайсидир ҳудудларда эса ҳалиям давом этмоқда.

Турли рангларга ажратилган туман (шаҳар)ларнинг тўлиқ рўйхати

Қайси рангли ҳудудда нималар чекланган ва рухсат берилган?


👉 @xushnudbek 👈
2017-2019 йиллар дастурлари асосида қурилган уй-жойларни расмийлаштиришга шошилинг

Қурилиш вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, 2019 йил 28 ноябрдаги Президент Фармонининг 9-иловаси 5 “в” бандига асосан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойлар бўйича 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланган.

Уй-жойлар ва хонадонлар токи фуқаролар номига нотариал тартибда расмийлаштирилгунга қадар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖнинг мулки ҳисобланади. Юқоридаги фармон талабларидан келиб чиқиб, хонадонларга бириктирилган фуқаролар хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити ёки тўлиқ ўз ёнидан тўлаш орқали хонадон қиймати "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ҳисоб-рақамига келиб тушмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилади.

2017-2019 йил дастури бўйича уй-жойларга бириктирилган фуқароларнинг кўпчилиги юқоридаги имтиёздан фойдаланган ҳолда, уй-жойларни ўз номларига расмийлаштириб олишди. Турли сабабларга кўра, уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ҳам ушбу имтиёздан фойдаланиши учун истисно тариқасида 2020 йил 1 июлга қадар имтиёзнинг амал қилиши узайтирилди.

Президент фармони билан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ ва “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖга 2020 йил 1 июлгача берилган имтиёзлар 2017-2019 йил дастурлари бўйича қурилган уй-жойларга нисбатан татбиқ этилади. 2020 йил дастури доирасида қурилаётган уй-жойлар учун юқоридаги имтиёзлар татбиқ этилмайди, шунинг учун ушбу дастур бўйича қурилаётган уй-жойлар нархига қўшилган қиймат солиғи қўшилган ҳолда ҳисобланмоқда.

Хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган уйларга 2020 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС татбиқ этилган. Иккиламчи уй-жойлар олди-сотдисида агар сотувчи томонидан қўшилган қиймат солиғини тўловчи юридик шахс бўлмаса, қўшилган қиймат солиғи тўланмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Apple Ўзбекистонда солиқ тўлади

🖥 Тарихдаги энг йирик капиталлашган корпорация – Apple Distribution International Limited Ўзбекистонда ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди ва I чоракдаги фаолияти натижаларига кўра, давлат бюджетига 59,2 минг AҚШ доллари миқдорида солиқ тўлади.

Бундан ташқари, фильмлар ва сериаллар етказиб берувчи – Netflix International B.V. компанияси ҳам Ўзбекистон бюджетига 4,3 минг евро миқдорида ҚҚС тўлаган.


👉 @xushnudbek 👈
“QANOTCHI” қаҳвахонаси тажриба тариқасида очилмаган

Тошкент шаҳар Яккасарой туман Санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг 2020 йил 9 майдаги билдирги хатига асосан Муқимий ва Қушбеги 1-тор кўчаси 21-уйда жойлашган “GОURMET RESTAURANT” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “QANOTCHI” қаҳвахонаси карантин талабларига риоя этмасдан ўзбошимчалик йўл билан фаолият юритгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан зудлик билан Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекциясининг буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Тошкент шаҳар вакилининг 2020 йил 10 майдаги келишуви асосида текширув амалга оширилди.

Текширув давомида Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сонли йиғилиш баёнига зид равишда коронавирус пандемияси даврида рухсат берилмаган фаолият тури билан шуғулланаётгани аниқланиб, ушбу корхонанинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Қаҳвахона раҳбари Агзамов Сардорхўжа Эркиновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик бўйича тўпланган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Яккасарой туман Маъмурий судига киритилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси жамоатчилик билан алоқалар бўлими


👉 @xushnudbek 👈
Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарлангани маълум қилинди

Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув босган ҳудудлардаги турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

10 май ҳолатига кўра 10 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 20 та аҳоли яшаш пунктида жами 5969 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.

5969 та турар жойларнинг 4587 таси якка тартибдаги уй жой, 1337 таси кўп қаватли хонадон ва 45 таси қурилиши тугалланмаган уй жойлар.

Ушбу зарарланган турар ва нотурар жойларининг кадастр ҳужжатлари ва кадастр паспортларидан 3599 тасига дубликат ҳужжатлари кўчмас мулк эгалари ва фойдаланувчиларига тақдим этиш учун тайёрланди.

Сув тошқини оқибатида талофат кўрган аҳоли уйларининг кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб берилиши ташкил этилди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ДТМ ўз сайтида тест синовлари 2 та фандан бўлиши ҳақидаги режани маълум қилди

«Коронавирус пандемияси шароитидаги карантин абитуриентларимизнинг ўқишга кириш тайёргарлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда», - дейилади ДТМ сайтидаги хабарда.

«Ана шундай чекловлар даврида абитуриентларимиз ўзлари хоҳлаганларидек тайёргарлик кўра олмадилар. Бунақа пайтда уларга ёрдам бериш, енгилликлар яратиш, фақат битирувчилар учун эмас, балки абитуриентлар учун ҳам фойдалидир.

Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар ва тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ҳамда абитуриентларни қийнаб қўймаслик мақсадида фақат 2020-2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган эди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Қайд этилган ушбу жараён ҳам карантин чекловлари бутунлай олиб ташлангандан сўнг амалга оширилади.

Кейинги ўқув йилидан бошлаб, ҳамма жараён белгиланган тартиб-қоидалар асосида бўлишини такроран эслатиб ўтамиз».


👉 @xushnudbek 👈
12 май соат 23:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:

🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 2547 нафар (бугун +61);

тузалганлар - 2040 нафар (бугун +52);

😷 ҳозирда даволанаётганлар - 497 нафар (бугун +9);

вафот этганлар - 10 нафар (бугун ўзгариш йўқ).


👉 @xushnudbek 👈
Депутат Расул Кушербаев ижтимоий тармоқларда тарқалган фикрлар бўйича ўз муносабатини билдирди. Жумладан унда шундай дейилади:

«Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда мен билан боғлиқ хабарлар ва видеоматериал муаллифининг мурожаатлари юзасидан қуйидагиларни билдириб ўтмоқчиман.

Янгийўллик тадбиркор видеода баён этган ҳолатлар, ер участкаси билан боғлиқ вазият ва бошқа ишлар бўйича айрим прокуратура масъулларининг менга айблов уюштириш, мажбуран кўрсатма олишга уринишлари ҳақида фуқаролар томонидан менга ҳам мурожаатлар бўлган ва уларни имкон даражасида ўрганганман.

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий бахо бериш, депутат фаолияти, ўзи ва оиласи дахлсизлиги билан боғлиқ кафолатларни тўлиқ таъминлаш юзасидан тегишли юқори идораларга мурожаат қилганман.

Умид қиламанки, барча ҳолатлар ҳеч қандай таъсирларсиз холис ўрганилиб, ҳуқуқий бахо берилади, депутат дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўси таъминланади.

Эслатма учун депутатнинг одамларга, тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериши, мулоқот қилиши, дўстларга эга бўлиши, халқ дардини эшитиб ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларнинг ёнини олишга уриниши қонунбузарлик бўлиши мумкинмас. Бу фақат айрим нопок шахсларнинг дунёқараши холос.

Бўлаётган ишлардан қаттиқ хафаман.

Барчага эътибор ва маънавий қўллов учун раҳмат!»

Муносабат тугади.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳам бу гап-сўзлар юзасидан ўз муносабатини билдирди ва депутатга нисбатан прокуратура органлари томонидан қандайдир таъсир кўрсатишга уринилаётганини инкор этди. Бундай асоссиз иддаолар ортидан келиб чиқаётган шов-шувлар жамоатчилик фикрини чалғитиши баробарида холис терговга таъсир қилиши эҳтимолини юзага келтираётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Бош прокуратура хабарида янгийўллик тадбиркорлар билан боғлиқ жиноий иш тафсилотларини ҳам баён қилинган. Батафсил.

«Дастлабки тергов жараёнида айбланувчиларга нисбатан руҳий ёки жисмоний босим ўтказганлик ҳолати бўйича ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган», - дейилади хабарда.

Биз ушбу ҳолат қонун доирасида тегишли ташкилотларнинг назорати остида жиддий кўриб чиқилишини истаймиз. Агар ростдан миш-мишлар рост бўлса, тергов органларидаги масъул шахслар, агар бу тадбиркорларнинг шунчаки ўйини бўлса, унда албатта туҳмат қилганлар тегишли жавобгарлигини олиши керак. Биз эса ҳозирги ҳолатда Расул Кушербаев томондамиз ва барчаси хайрли тугашига тилакдошмиз.


👉 @xushnudbek 👈
​​«Сардоба» сув омбори фожиасида жабрланган фуқароларга ёрдам бериш мақсадида GoFundMe платформасида ташкил этилган махсус акцияда саховатли инсонларнинг ёрдамлари билан салкам 19 минг АҚШ доллари йиғилди.

https://www.gofundme.com/f/support-70k-people-whose-homes-were-taken-by-flood

Ушбу акция давом этмоқда ва турли давлатларда истиқомат қилувчи юртдошларимиз биз билан боғланиб, ёрдам бериш истагида эканликларини айтишмоқда. Уларга минг раҳмат.

ЭСЛАТМА: биз Ўзбекистон ичида бундай хайрия акцияси ўтказмаяпмиз. Агар Сизда миллий валютамизда очилган пластик карталар орқали пул ўтказиш ёки ҳисобдан ҳисобга пул кўчириш нияти бўлса, унда расмий ташкилотлар томонидан эълон қилинган ҳисоб рақамларга эҳсон қилишни тавсия қиламиз.

Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати эълон қилган акцияларга қўшилишингиз мумкин.

Реквизитлар:

1️⃣ Тошкент шаҳар ҳокимлиги

1. Юридик шахслар учун:

23120000900001172001
МФО 01172
ИНН 207290120
Poytaxt bank

2. Жисмоний шахслар нақд пул ўтказишлари учун:

23116000400001172001

3. Payme, Click ёки шу каби онлайн пул ўтказмали учун:

8600 6029 4977 3501
SARDOBAGA MEHR ULASHIB

2️⃣ "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати (Адлия вазирлиги билан бирга)

Юридик шахслар учун ҳисоб рақами:
20212000100981895003
МФО-00451, СТИР-207290818
ТИФ Миллий банки

Payme: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Click: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Акция ташкилотчилари пул маблағларининг йиғилиши ва сарфланиши бўйича шаффофликни таъминлашни ўз зиммасига олади.


👉 @xushnudbek 👈