This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 30 июнь - Ёшлар куни!
Юртимизнинг эртанги куни, келажаги ва ишончи бўлган барча ёшларни байрам билан табриклайман!
#YoshlarKuni #YouthDay #ДеньМолодёжи
👉 @xushnudbek 👈

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан барча шаҳар ва туманларда тадбирлар ўтказилди. Нурафшон шаҳри Ёшлар марказида бўлиб ўтган маросимда ёш шоира Зилола Шомуродовага Президент совғалари топширилди.
Зилола яқинда юртимиз ҳақида шеър ва самимий тилаклари билдирилган хат ёзиб, Президент Шавкат Мирзиёев номига йўллади. Кўп ўтмай, давлатимиз раҳбаридан Зилола Шомуродовага жавоб хати келди.
Зилоланинг отаси Музаффар Раҳимов устачилик билан шуғулланади, онаси Лобар Қўчқорова уй бекаси.

Дипломатия университети Ҳукумат қарорини писанд қилмайдими?
#abituriyent
Кўпчилик абитуриентлар мурожаат қилиб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида қабул 30 июнгача эканлиги, кўпчилик ҳали мактаб/коллеж/лицейдан ҳужжатларини олишга улгурмаганини ёзиб қолишди. Ҳайрон бўлдим.
Текшириб кўриш учун ЖИДУ сайтига кирдиму, ҳайратдан ёқа ушладим. Не кўз билан кўрайки, ҳақиқатдан расмий сайтда «ҳужжатлар 30 июнгача қабул қилинади» деб ёзиб қўйилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 13-бандида аниқ қилиб ёзиб қўйилган: «Ҳужжатлар олий таълим муассасаларига ўқишга кирадиган абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган кундан 20 кун давомида қабул қилинади».
Майли, ЖИДУдагилар агар 15 га 20 ни қўшишни билишмаган бўлса, ҳеч бўлмаса ўша Вазирлар Маҳкамаси қароридаги бакалавриатига қабул қилиш схемасига қараб қўйишса яхши бўларди. Унда ҳужжатлар қабул қилиш билан боғлиқ 1-босқич ҳар йили 15 июндан 5 июлгача давом этади, деб ёзиб қўйилган.
ЖИДУ раҳбарияти Ҳукумат қарорини писанд қилмайдими? Нима учун бу даражада очиқдан-очиқ қонунсизликка йўл қўйишмоқда? Тағин бу ОТМ халқаро ҳуқуқшуносларни тайёрлаб чиқарадими?
ЖИДУнинг қонунбузарлиги ўтган йилда ҳам кузатилган. Масалан, ўтган йили ҳеч бир асоссиз ҳужжатларни 5 июлда қабул қилишни тўхтатган. Ҳеч бир ҳуқуқий асос ва тартибларсиз абитуриентларни бирламчи суҳбатдан ўтказган. Қонун ҳужжатларини нотўғри талқин қилиш ортидан чет тили бўйича B2 миллий сертификат талаб қилишган ва қилишмоқда.
Нима уларга қонун йўқми? Ҳамма ўзи билганини қиладиган замон келдими?
Расмийлардан бунга муносабат кутиб қоламиз.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон ёшларига байрам табриги
www.president.uz/uz/2690
—
Праздничное поздравление молодежи Узбекистана
www.president.uz/ru/2690

Дипломатияда қабул давом этади!
#abituriyent
Кечаги постимиздан ЖИДУ маъмурияти тўғри хулоса чиқарибди, шекилли, университет расмий сайтидаги эълон ўзгарди. Демак, ЖИДУда қабул Ҳукумат қарорида белгиланганидек, 5 июлгача давом этади. Бугун дипломини қўлга оладиган битирувчиларда ҳам ҳужжат топшириш имконияти бор.
Яшасин, қонун устуворлиги!
P.S.: қолган ОТМларда қабул 15 июлгача (шу куни ҳам) давом этади. ЖИДУда тестгача яна битта саралаш ички имтиҳони борлиги сабабли, ҳужжатларни қабул қилиш 10 кун олдин тўхтатилади.

Бугундан сиртқи таълимга ҳужжатлар қабули бошланди
#abituriyent
ЖАВОБ: Бугун 1 июлдан сиртқи таълимга қабул бошланди.
👉 СИРТҚИ КВОТАСИ
👉 Ҳарбий тавсиянома учун 5% ли квота
👉 Сиртқига топшириш учун иш стажи шарт эмас. Хоҳ мактабни, хоҳ коллеж-лицейни тугатибоқ, сиртқи йўналишга ҳужжат топшириш мумкин. Кўпчилик буни махсус сиртқи билан адаштирмоқда;
👉 Сиртқига ҳужжат топшириш учун иш жойидан тавсиянома ҳам шарт эмас;
👉 Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади;
👉 Абитуриентлардан паспорт ва диплом талаб қилинади (агар имтиёз бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат);
👉 Кириш имтиҳонлари ҳар йили 16 августдан 25 августгача бўлган муддатда ўтказилади;
👉 Имтиҳонлари камида 3 та фандан муайян таълим йўналишида ўқитиш тилида ўтказилади;
👉 Имтиҳонлар тест ёки касбий (ижодий) ва ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади. Қайси ОТМда тест бўлади, қайси бирида ижодий имтиҳон бўлади, буниси Давлат қабул комиссияси томонидан олдиндан тасдиқланади;
👉 Тест синови ДТМ томонидан катта павильонларда ўтказилади, касбий (ижодий) ва ёзма имтиҳонлар эса ОТМнинг ўзида бўлади;
👉 сиртқи таълим шаклига ҳам барча имтиёзлар ўтади (ҳарбий тавсиянома олганларга, ногиронлиги бўлганларга, ҳарбийларнинг фарзандларига ажратиладиган алоҳида квоталар, чет тили сертификатлари ва ҳ.к.);
👉 сиртқи таълимда ҳам учта йўналишни танласа бўлади, фақат учала йўналиш ҳам сиртқи бўлиши шарт. Батафсил ўқинг;
👉 кириш имтиҳонлари топшириқлари умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ тузилади;
👉 спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади (масалан, 18 ёшли абитуриентнинг норматив талаби билан 40 ёшли абитуриентга қўйилган талаб фарқ қилади);
👉 29 августга қадар имтиҳон натижалари эълон қилинади ва абитуриентларни талабаликка тавсия этиш тўғрисида ОТМ ректорининг буйруғи чиқарилади.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:

Ҳайдовчилар диққатига!
Бугундан видеокамерасиз ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18-банди 4-хатбошисига биноан, ҳайдовчилар мобиль видеокамерасиз хизматни олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.
Ушбу тартибни 2020 йил 1 январгача узайтириш лойиҳаси мавжуд, аммо ҳали у шунчаки лойиҳа холос, расмий ҳужжат эмас. Агар мабодо ЙПХ ходими Сизга «бу тартиб 2020 йил 1 январдан кучга киради, ҳужжатларни кўрсатишга мажбурсиз» деса, Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига ҳеч қандай ўзгариш киритилмаганлигини, шу сабабли ЙПХ ходимининг талаби ноқонуний эканлигини тушунтиринг. Кучда турган қарорга бўйсунишга ҳамма мажбур.

Бугундан 50 ва 100 сўмлик банкнотлар ўз кучини йўқотади
2019 йил 1 июлдан бошлаб, 50 ва 100 сўмлик тангалар ҳамда 50 ва 100 сўмлик эски намунадаги банкнотлар муомаладан қайтариб олинди.
Уларнинг ўрнига 2018 йил намунасидаги 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик ва 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади.

Бугундан магистратурага қабул бошланди
#abituriyent
👉 МАГИСТРАТУРА КВОТАСИ
👉 МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ НИЗОМИ
👉 Магистратурага қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
• олий маълумотни тасдиқловчи диплом ва унга илова (бюджетда ўқиганлар учун дипломдан кўчирма);
• чоп этилган илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлари) нусхаси (мавжуд бўлган ҳолда);
• 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
• 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
• қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси;
👉 ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади;
👉 ҳужжатлар топшириш бепул, аввалги йилда битирганлардан ҳам пул олинмайди, бу тизим фақат бакалаврга тааллуқли;
👉 ҳужжатлар бевосита ОТМларнинг ўзида қабул қилинади, ДХМ ёки бошқа ОТМлар орқали ҳужжатлар олинмайди;
👉 магистратурада фақат битта йўналишга ҳужжат топшириш мумкин;
👉 жорий йилда илк маротаба бакалавр бўйича турдош мутахассисликларни тугатмаганлар ҳам магистратурага ҳужжат топшира олишади. Фақат ҳозирча ОТМлар кесимида рухсат этиладиган мутахассисликлар рўйхати тасдиқланмади, кутиб туришга тўғри келади. Батафсил: https://t.me/xushnudbek/2003
👉 жорий йилдан бошлаб магистратурага худди бакалавр каби супер-контракт тизими ҳам жорий этилади;
👉 имтиҳон фақат 2 та фандан бўлади: мутахассислик фани (100 баллгача) ва чет тили (50 баллгача);
👉 шунингдек, битирувчининг диплом иловасида қайд этилган ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ҳам қўшилади (100 баллгача);
👉 магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 250 ни ташкил этади;
👉 халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки ДТМ томонидан бериладиган В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди;
👉 бундан буён магистратура учун қуйидаги фанлардан имтиҳон бўлмайди:
- илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида суҳбат;
- «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича;
- Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича;
👉 кириш синовлари (махсус тест синовлари) 3 — 15 август кунлари ўтказилади;
👉 кириш синовлари (махсус тест синовлари)ни қайта топшириш ман этилади;
👉 мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар, шунингдек, белгиланган муддатларда кириш синовларига келмаганлар навбатдаги кириш синовига киритилмайди ҳамда магистратурага қабул қилинмайди;
👉 абитуриент синов натижасидан норози бўлган тақдирда, синов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида синов ишини апелляцияга бериши мумкин. Апелляция ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки кундан ошмаслиги лозим.

Муштарийларнинг айтишича, ЙПХ ходимлари мана бунақа қоғозни ҳайдовчиларга кўрсатиб, видеокамераси бўлмаса ҳам ҳужжат кўрсатишни талаб қилаётган экан.
Лекин бунга ишониб қолманг. Бу regulation.gov.uz порталидаги ВМ қарорининг ЛОЙИҲАСИдан олинган. «ID-3901» деган рақам ҳам, лойиҳа эканлигини билдиради.
Яна қайтараман, Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган. Демак, бугундан бошлаб ҳайдовчилар мобиль видеокамерасиз ЙПХ ходимига ҳужжатларини кўрсатмасликка ҳаққи бор! Яъни хоҳласа кўрсатади, хоҳламаса йўқ.
Агар бу тартиб 2020 йил 1 январгача узайтирилганини айтишса ёки юқоридаги каби қоғозни кўрсатса, бу қоғоз шунчаки ЛОЙИҲА эканлигини, ЙПХ ходимининг талаби ноқонунийлигини, видеокамерасиз ходимга ҳужжат кўрсатмасликка ҳаққингиз борлигини тушунтиринг.
ЙПХ ходимига ортиқча қаршилик ёки провакация қилманг, шунчаки «илтимос, Ўзбекистонда амалда бўлиб турган қонун ҳужжатларига ҳаммамиз бирдек бўйсунайлик» десангиз кифоя. Ҳуқуқий жамиятларда шунақа бўлиши керак.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов куни кеча 2 нафар блогер ўртасидаги зиддиятли вазиятга ўз муносабатини билдирди.
Ушбу фикрларга тўлақонли қўшилганим сабабли бугунгача бу воқеаларга ҳеч қандай муносабат билдирмаган эдим. Чунки икки нафар вояга етган шахснинг ўзаро шахсий можаросига аралашишни истамадим, шунингдек бу ҳолатни сўз эркинлигининг бўғилишига зиғирча алоқаси йўқ, деб ҳисобладим.
Ҳуқуқшуносликда олтин қоида бор: Сизнинг ҳуқуқларингиз ўзгалар шаъни ва қадр-қимматининг чегарасида тугайди. Сўз эркинлиги – исталган одамни ҳақорат ва туҳмат қилиш ҳуқуқини бермайди. Бунинг тегишли жавобгарлиги бор. Шуни доим ёдда тутишимиз мақсадга мувофиқ.
👉 @xushnudbek 👈
Ушбу фикрларга тўлақонли қўшилганим сабабли бугунгача бу воқеаларга ҳеч қандай муносабат билдирмаган эдим. Чунки икки нафар вояга етган шахснинг ўзаро шахсий можаросига аралашишни истамадим, шунингдек бу ҳолатни сўз эркинлигининг бўғилишига зиғирча алоқаси йўқ, деб ҳисобладим.
Ҳуқуқшуносликда олтин қоида бор: Сизнинг ҳуқуқларингиз ўзгалар шаъни ва қадр-қимматининг чегарасида тугайди. Сўз эркинлиги – исталган одамни ҳақорат ва туҳмат қилиш ҳуқуқини бермайди. Бунинг тегишли жавобгарлиги бор. Шуни доим ёдда тутишимиз мақсадга мувофиқ.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кўпчилик_сўраганди
Куни кеча MY5 телеканалида эфирга узатилган репортажда мактабда олтин ва кумуш медал олган ўқувчиларга тестда қўшимча балл берилиши ҳақида эълон қилинган.
Аммо бу ҳақиқатга тўғри келмайди, нотўғри маълумот. Мактабда олинган олтин ва кумуш медалларга кириш имтиҳонларида ҳеч қандай имтиёз берилмайди.
Телеканал мухбири қарор лойиҳасини кўриб, адашган бўлса керак. Лекин кейинчалик лойиҳадаги имтиёзлар расман тасдиқланмаган эди.

Ҳисоб палатаси тўғрисида қонун имзоланди
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонунга имзо чекди.
Қонун 50 та моддадан иборат.
👉 Қонунга биноан, Ҳисоб палатаси давлат ташқи аудити ва молиявий назоратининг олий органидир;
👉 Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида бевосита Президентга бўйсунади, Президентга, шунингдек Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир;
👉 Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва штатларининг чекланган сони Президент томонидан тасдиқланади;
👉 Ҳисоб палатасига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган ҳамда Сенат томонидан тасдиқланадиган раис раҳбарлик қилади;
👉 Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, шўъба мудирлари, бош инспекторлари, етакчи инспекторлари ва инспекторлари Президент томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади;
👉 Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида дастлабки ҳамда якуний назорат тарзида тафтиш, текшириш ва ўрганиш шаклида назоратни амалга оширади;
👉 Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида кўрсатмалар ва тақдимномалар қабул қилади, шунингдек таҳлилий маълумотлар ҳамда хулосалар тайёрлайди.
Ушбу Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Қонуннинг тўлиқ матни расмий манбаларда эълон қилинади.

ИИВ ЙҲХББ: «Вазиятга тўғри баҳо берайлик»
Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати боди-камералар бўйича баёнот билан чиқди. Унда қуйидагича дейилади:
«Ходимларни боди камералар билан таъминлаш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, бир неча вазирлик ва ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда боди-камераларни ишлатиш юзасидан техник шартлар, уларни харид қилиш бўйича тендер танловлари шартлари ишлаб чиқилди, эълон қилинди. Турли савдо ташкилотларига юборилди. Уларнинг таклифлари жамланди.
Махсус комиссия томонидан ҳар бир таклиф атрофлича ва батафсил ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар жараёнида камераларнинг нархидан бошлаб, етказиб бериш шартлари ва муддатларигача кўриб чиқилди. Навбатдаги вазифа камераларни турли об-ҳаво шароитларида, турли кўринишларда, ҳар хил холатларда, вазиятларда ишлатиб кўриш ва синовдан ўтказиш эди. Бу босқич ҳам муваффақиятли якунланди.
Боди-камералар харид қилинадиган ташкилот аниқ бўлди. Энди бутун диққат-эътибор маълумотларни сақлаш қурилмаларини харид қилиш, дастурий таъминотни ишлаб чиқишга қаратилди. Бу осон вазифа эмас. Эртага йўлларда турли келишмовчиликлар ва зиддиятлар, баҳс-мунозаралар келиб чиқмаслиги айнан мана шу дастурий таъминотни тўғри ва аниқ ишлашига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Шуни ҳисобга олган ҳолда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ишларига етук мутахассислар, компаниялар жалб этилди. Ҳозирги кунгача бу ишларнинг деярли 80 фоизи бажарилди. Боди-камераларни харид қилиш юзасидан тузилган шартномада уларни етказиб бериш муддати 120 кун қилиб белгиланган. Бу таъминотчининг талаби. Ўз-ўзидан равшанки, бу муддат қарор ижросини ўз вақтида бажаришга мос келмайди.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига боди-камераларни ишга тушириш муддатларини узайтириш бўйича таклиф берилди. Камералар бутунлай бекор қилингани йўқ, фақатгина унинг ишга тушириш муддатларини узайтириш режалаштирилмоқда. Шуни тўғри тушуниш ва қабул қилиш керак».
P.S.: Яхши, тўғри тушундик ва қабул қилдик, дейлик. Лекин бир нарсани унутмангки, токи Вазирлар Маҳкамаси расман ўша қарорга ўзгариш киритиб, муддатни узайтириб бермагунгача, ҳайдовчиларни алдамайлик. ЙПХ ходимининг боди-камераси йўқми, демак, ҳайдовчида ҳужжат кўрсатиш ёки кўрсатмаслик ҳуқуқи бор. Ўша ҳуқуқини талаб қилган ва боди-камераси йўқ ходимга ҳужжатини кўрсатишни истамаган ҳайдовчиларни ортиқча диққат қилмасдан, оқ йўл тилаб қолиш керак (аслида ширин гапирса, деярли барча ҳайдовчилар ортиқча провакация қилиб ўтирмайди).
Қонун ҳужжатларига ҳамма бирдек бўйсунсин. Бор гап шу.

1 июлдан қоидабузарликлар акс этган видео учун пул тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 йилдаги 747-сон қарори эълон қилинганди.
Унга кўра, 2019 йил 1 июлдан бошлаб видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар рағбатлантириш тартиби жорий қилинди.
Видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан ЭКИҲ 5 фоизи (10 минг 136 сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги видеолар уч иш куни ичида марказлаштирилган тизим (http://dyhxx.ejarima.uz веб-сайти) орқали ички ишлар органларига кўриб чиқиш учун юбориши мумкин.
Қоида тариқасида, видеоёзувнинг давомийлиги 120 секунддан ошмаслиги лозим.
http://dyhxx.ejarima.uz сайти биринчи марта ишга туширилаётганлиги, синовдан ўтган аналоглари йўқлиги сабабли, синов даврида тизимда айрим техник камчилик ва хатоликлар келиб чиқиши ҳамда қисқа муддатли тўхталишлар бўлиши мумкин, - дея эслатмоқда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Қоида бузганлар видеосини юбориш номардликми?
Ўзгаларнинг қоидабузарлигини юбориш масаласида кўпчилик икки қутбга бўлинган. Биринчи томон, буни сотқинлик, номардлик ва одамгарчиликдан йироқ деб ҳисобласа, иккинчи томон буни жамоатчилик назоратининг бир бўғини сифатида кўради ва шу йўл билан йўлларни тартибга келтириш мумкин дейди. Мен иккинчи тоифадагиларданман.
Ўтган йили юртимизда 2 минг 262 киши йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлган. Бу қанчалар даҳшатлигини тасаввур қиляпсизми? Агар шу вафот этганлардан бирортаси ўзимизнинг яқин инсонимиз бўлса-чи, деб бир он танамизда ҳис қилиб кўрайлик.
Ўзгаларни ҳурмат қилмайдиган, қоидаларга тупуриб қўйган, йўлларда катта холасининг уйидай юрадиган маданиятсиз ҳайдовчилар кам дейсизми? Ёки пиёдалар айби билан содир бўладиган ЙТҲлар кам эмас.
Йўллардаги ачинарли аҳволни бартараф этиш, ҳайдовчиларда оддий маданият уйғотиш вазифасини фақат давлатнинг зиммасига ташлаб қўйиш нотўғри. Бунга ҳар биримиз масъул бўлишимиз керак. Чунки биз ҳам ерда, шу йўлларда юрамизку, фақат осмонда учиб юрсак ҳам майли эди. Исталган автоҳалокат биз билан содир бўлиши мумкин.
Ривожланган давлатларда айнан жамоатчиликнинг ёрдами билан жамият тарбияланган, маданият шаклланган. Масалан, бизда йўлда ГАИ йўқми, демак менга ҳамма нарса мумкин, деган тушунча шаклланган. Лекин ғарб мамлакатларида атрофда ҳеч ким бўлмаса ҳам, ҳамма онгли равишда қоидаларга бўйсунишини кўриб, қойил қоламиз.
Шунинг учун, бизда ҳам жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз керак. Беписандлик билан қизилда ўтадиган, йўлларда авария ҳолатини юзага келтирадиган ва бошқа қоидаларни қўпол бузган шахслар ҳақида иккиланмасдан хабар бериш керак. Токи ўша қоидабузар кимнидир босиб кетишини кутиш шартмас... Эҳтиётсизлик оқибатида, вазиятдан келиб чиқиб енгилроқ содир этилган бўлса, вазиятга қараш ва холис баҳолаш керак.
Хабар берганларни эса номардликда айблашни йўқотсак яхши бўларди. Энг аввало ҳайдовчининг ўзи қоидани бузмасин, тамом, ҳеч қанақа муаммо, видео, жарима деган нарсалар бўлмайди. Юзхотирчилик қилиб, ҳар йили 2 минг юртдошимиздан айрилиб қолгандан кўра, безбетлик қилиб, вазиятни ўнглаган минг марта яхши!

Кечаги, «Ўзбекистондаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун импорт божларини, акцизларни оширайлик» деган орзуда юрган тадбиркорлар ҳақидаги репортаж юзасидан бир муштарий ёзяпти:
«Huggies Россияда ишлаб чиқарилади. 4 размердагисининг келиб тушиш нархи 900 сўмга тўғри келади, импорт билан бирга нархи шунақа. Kippers ички бозорга 1550 сўмдан сотади. Лекин сифат томонлама Huggies’га чой қуйиб беради. Нега энди истеъмолчи ҳам қиммат, ҳам нисбатан сифати пасроқ товар олиши керак?».
Бошқа муштарий яна бир қизиқ фикр билдирган:
«Импорт тайёр маҳсулот учун божларни оширишни сўрамасдан, импорт хомашё учун божларни бекор қилишни сўраса бўлмайдими жонкуяр ватанпарварларимиз».
Иқтисодиётчи Ботир Қобилов ёзяпти:
«Исталган истеъмолчи шундай савол беришга ҳақли: давлатдан чегараларни ёпишда ёрдам сўраш ўрнига нега дастлаб самарали бўлишга, харажатларни қисқартиришга, сифатни яхшилашга, мижозлар талабини қондиришга, маркетинг билан шуғулланишга, бошқалар билан рақобатлашишга ва ҳоказоларга ҳаракат қилиб кўрмайсиз?
Маҳсулот Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганми ёки хорижда — бу истеъмолчиларни, айниқса улар камбағал бўлган бир вазиятда, кўп ҳам қизиқтирмайди. Истеъмолчиларга танлов имконияти берилиши керак. Ҳалол рақобат, бозордаги адолатли нарх ва яхши сифат ҳосиласи ўлароқ юзага келган танлов. Иккиламчи муаммолар эса — иккиламчи.
...Аввалги хатоларимиз шуни кўрсатмоқдаки, протекционизм (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ички бозорни ҳимоя қилиш) — бу ёмон ва ишламайди. Яна 2—3 йил протекционизмга чидаб туриш ҳақидаги илтимос эса такси ҳайдовчиси ёки бозордаги сотувчининг ‘озгина қўшинг’ деганидан ҳам ёмонроқ».
Иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимовнинг фикрлари:
«Ўзи божлар юқорилиги бўйича жаҳон чемпионимиз, импорт қилишга энг қийин бюрократия бўйича дунёда яққол пешқадаммиз... Лекин давлатимиз ҳали ҳам ‘протекционизм бизни рақобатбардош қилади’ деган бўлмағур ғояга ишоняпти. Яъни, шунча ҳимоя билан ҳам ҳеч нима ривожланмагани бизга сабоқ бўлмаяпти.
Ҳа, майли, нима ҳам қилардик. Халқ чидайверади-да. Чорак асрдан бери савдо учун чегараларимиз ҳеч очилмаган эди, яна чорак аср чидаб берамиз-да. Ундан кейин ўрганиб ҳам кетамиз. Қашшоқликка.
Вақтинчалик ҳимоя ҳақидаги гапни эса тарихни яхши билмайдиган инсон гапирганга ўхшайди. Божлар вақтинча бўлмайди. 4 йилдан кейин: «Бизда бу соҳада 10 минг одам ишлаяпти, энди божларни бекор қилсангиз, ҳаммаси кўчада қолади», деб келишади. Унда нима қиламиз?
Биласизми-йўқми, лекин бизда жуда кўп иқтисодиёт тармоқларига вақтинчалик ҳимоя қилиш Каримов ҳукумати даврида машҳур чора эди. Яъни, ‘ўзбек автомобиллари ҳам келажакда рақобатбардош бўлади, бу ҳимоя вақтинчалик чора’, дейишган эди. Тарихимизнинг деярли протекционист қарорлари ‘вақтинчалик’ эди. Ўхшамади-ку».
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёмон кўрадиган Зафар Ҳошимовнинг фикрлари (улар Ҳошимовни чақирмай, унинг орқасидан роса гапиришганидан «Корзинка.уз»нинг асосчиси ва эгаси унчалик ҳам хурсанд эмас):
«Ҳа, биз хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар импорти ва дистрибуцияси билан шуғулланамиз, аммо бу бизнесимизнинг бор-йўғи 20 фоизини ташкил этади. Савдоларимизнинг 80 фоизини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари ташкил этади ва шу жиҳатдан сиз, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз, барча камчиликларда бошқаларни айблашдек болалар касаллигидан тезроқ даволанишингиз жуда муҳим аҳамиятга эга...
Давлатдан ҳимоя этиш талаби билан қилаётган ишингиз ўз истеъмолчиларингизга ўз маҳсулотингизни зўрлик ишлатиб, уларнинг хоҳишига зид ўлароқ, катта тарифлар орқали тиқиштиришдан бошқа нарса эмас. Бу уларнинг чўнтакларига бозор методлари эмас, балки очиқчасига маъмурий йўллар билан янада чуқурроқ кириб олиш истагидан бошқа нарса эмас».
@muhrim бунга қўшимча қилиб, «хуллас, айрим маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ҳали-бери одам бўлмайди. Улар ўзбекистонликларнинг бой бўлишини ҳам хоҳламайди — улар фақат ўз маҳсулотлари сотилишини хоҳлайди, холос» демоқда.

Сизнингча, Xushnudbek.uz каналини неча киши юритади ёки юритишга ёрдам беради?
Anonymous Poll
57%
1 киши
27%
2-3 киши
6%
4-5 киши
10%
5 кишидан ортиқ
Ўша кунги ҳокимлар ҳақидаги фикрларимизнинг яна бир исботи: Наманганнинг Косонсойида туман ҳокимлигининг назорати билан ўқитувчиларга бетон қуйдиришган.
https://kun.uz/37686525
Де-юре (қоғозда) ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳокимликларга бўйсунмайдиган бўлган бўлса ҳам, аммо де-факто (амалда) ҳалиям аввалги тузумнинг инерцияси ортидан баъзи (балки кўплабдир) маҳаллий ҳокимлар ҳалиям ўқитувчиларни ўзларининг шахсий қули деб ҳисоблайди. Улар текин ишчи кучини таъсир доирасидан чиқиб кетишини ҳазм қилолмайди. «Мен ҳокимман, власть менинг қўлимда, айтганимни қиласан, кўп ақллилик қилма» дейишади.
Ҳе, сендақа ҳокимдан ўргилиб қўяй. Бунақа "қонхўр" ва онги пастларни ҳокимликдан йўқотиш керак.
Ўқитувчиларчи? Улар қачонгача ғинг демасдан ким нима деса бўйсунишда давом этади? Бир онгли инсонни ўз хоҳишига қарши бетон қуйишга мажбурлаш учун қай даражада одамни қўрқитиш ёки мажбурлаш керак, ҳайронман. Ҳаммани тўплаб, дўппослашдими, ёки оилангизни қириб ташлаймиз деб каллакесарлар қўрқитдими? Нима қилишдики, Сизлар индамасдан бориб бетон қуйдингиз?
Ҳой, барака топгурлар, кўзингизни очадиган пайт келди ахир. Қачонгача қулликка рози бўласизлар? Қачонгача ҳур ва мустақил инсонлигингизни унутиб, бўйин эгиб яшайсизлар? Ризқни берувчи Аллоҳ, иш учун бу даражада ўзингизни ерга урманг, ахир.
Озод инсон бўлишни аввало ўзингиз исташингиз керак. Йўқса, ҳамма қилинаётган ишлар бир пул бўлади. Бирлашиш вақти келди, ҳурматли устозлар!
P.S.: бу гапларим Ўзбекистондаги барча ўқитувчиларга тегишли эмаслигини айтишимнинг ҳожати йўқ, бу гаплар шундоқ ҳам айрим мана шундай ҳолатларда мажбурий меҳнатга рози бўладиганларга тааллуқли эканлигини тушунишади, деб ўйлагандим, аммо адашган эканман. Гап барча ўқитувчилар ҳақида эмас. Бошқа изоҳим йўқ.

Kun.uz
Наманганда ўқитувчилар бетон қуйишди. Ҳар бир мактаб учун алоҳида жой ажратилган
Мажбурий меҳнат... Замонавий дунёни қийнаб келаётган оғриқли мавзу. Мажбурий меҳнат занжирининг қуликдан кўп ҳам фарқи йўқ. Кишанлар ва қамчилар билан даҳшат солувчи қуллик эмас, балки чиройли кўринишга эга, жилмайиб турган, иккиюзламачиликка асосланган қуллик.