Xushnudbek.uz
641K subscribers
11.5K photos
2.9K videos
258 files
9.58K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ёзувчи Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш таклифини берибди. Унинг Жиззахга қилган 7 кунлик сафари асосида ёзилган эссенинг биринчи қисмини қуйидаги манзилдан ўқишингиз мумкин:

http://www.uza.uz/oz/culture/oltin-lka-20-02-2019
Пойтахтни Тошкент шаҳридан бошқа жойга кўчириш ҳақидаги таклифга Сизнинг муносабатингиз қандай?
Қозоғистонда ҳукумат истеъфога чиқарилди

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқарибди.

Бугун Президентнинг расмий сайтида Нурсултон Назарбоевнинг халққа видео мурожаати эълон қилинди.

Унда ҳозирги ҳукумат аҳолининг реал даромадини оширишда, иқтисодий ривожланишда, иш ўринлари яратишда ва бошқа кўплаб жиҳатларда ишончни оқлай олмаётгани таъкидланган.

«Бундай вазиятда, мен, Президент ҳамда Конституция Кафолати сифатида, халқимизнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, қуйидаги қарорни қабул қиламан.
Ҳукумат истеъфога чиқиши керак, деб ҳисоблайман»
, дейилади давлат раҳбари баёнотида.

Бош вазир ўрнига вақтинча ҳозирда Бош вазир биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Аскар Узакпаевич Мамин тайинланган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Меҳнат таътили - нима у, ейдиган нарсами?

Яқинда бир антиқа савол бериб қолишди:

— Хусусий фирмада ишлайдиганлар ҳам меҳнат таътилига чиқса бўладими?
— Ия, албатта. Чиқса бўладими эмас, чиқиши шарт!
— Агар ходимнинг меҳнат шартномасида таътил берилмаслиги ёзилган бўлсачи?
— Фарқи йўқ. Меҳнат шартномасида ёзилганми, ёзилмаганми, барибир ходимга меҳнат таътили берилиши шарт. Чунки Меҳнат кодексининг 5-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас, деб топилади. Демак, Сиз айтган меҳнат шартномасининг ўша банди ҳам ҳақиқий эмас.

Шундай жавоб бердиму, ўзим ҳам қизиқсиниб сўрадим:

— Нима, бирорта фирмада ҳақиқатдан шунақа ёзишганми меҳнат шартномада?
— Ҳа, шунақа ёзилган. Битта хусусий корхонага ишга кирувдим, таътил сўрасам, Сизга берилмайди, дейишди. Нимага берилмайди, десам, меҳнат шартномангизда шунақа ёзилган, имзо қўйгансиз дейишди. Қарасам, ҳақиқатдан меҳнат шартномамда меҳнат таътили деган жойига “0” (ноль) ёзилган экан, бунисига қарамаган эканман. Сизни айтганларингизни тушундим, кадрга айтиб кўраман.

Х У Л О С А :

1) Бир нарсани унутманг, ҳар бир ходим, у қаерда, ким бўлиб ишлашидан қатъи назар, ҳар йили меҳнат таътилига чиқиши шарт! Бу давлат иши бўладими, хусусий секторми, умуман фарқи йўқ.

2) Меҳнат таътилининг муддати Ўзбекистон қонунчилиги бўйича йилига камида 15 кун этиб белгиланган. Бу дегани, у директор бўладими, энг кичик лавозимда ишлайдиган оддий ходим бўладими, фарқи йўқ, камида 15 кун меҳнат таътилига чиқиши, жайдари тилда айтганда одамга ўхшаб дам олиши керак.

3) Меҳнат таътилининг минимуми 15 кун бўлса, максимуми ҳам бор – 48 кун. Яъни ходимга ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили 48 кундан кўпроқ берилиши мумкин эмас.

4) Қонунларда меҳнат таътили қайси лавозимдаги ходимга неча кун берилиши ёзилмаган, бу нарса ҳар бир ташкилотнинг ўзида жамоа шартномаси ёки бошқа ички ҳужжати билан белгиланади. Масалан, ҳайдовчи лавозимидаги ходим қайсидир корхонада 20 кун, бошқа ташкилотда 23 кун таътилга чиқиши мумкин.

5) Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Аммо минг афсуски, бизда қоғозда таътилга чиқадию, лекин амалда ҳар куни ишга чақиришади. Аслида бу мутлақо мумкин эмас.

6) Йиллар давомида на қоғозда, на амалда таътилга чиқмаганлар борку, бу мумкинми? Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат таътили иш йили тугашидан олдин албатта берилиши керак. Уни кейинги йилга қолдириш учун албатта аниқ асос бўлиши шарт. Кейинги йилга қолдирилган тақдирда ҳам, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим. Бироқ бутун республика текшириб чиқилса, ўн минглаб ходимларга меҳнат таътили берилмагани аниқланишига ишонаман. Ваколатли органлар ҳар бир ташкилотни текшириб, ходимларга ўз вақтида меҳнат таътили берилмагани учун иш берувчини жавобгарликка тортишга ҳақли. Аммо камдан-кам бундай қилишади.

P.S.: Ҳатто машина ёки бирор техникани ҳам узлуксиз, дам бермасдан ишлатсангиз тезда ишдан чиқади. Ходимлар эса робот эмас, улар тирик жон. Одамни қадрлаш керак. Хулоса ўзингиздан.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Чилонзор туман «Билим» ахборот кутубхона марказидаги ёзув:

«Доимий пропискаси борлар китобни уйга олиб кетса бўлади, вақтинча пропискадагилар шу ерда ўқийди».

Буни мана бундай тушуниш мумкин:

«доимий пропискаси борлар ҳалол ва виждонли одамлар, пропискаси йўқлар эса салкам жиноятчи, уларга ишонч йўқ».

Бир давлат ичида икки тоифага ажралган халқ...

Photo: Talaba kundaligi

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Ҳуқуқий савол-жавобларнинг тили ҳақида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Телеграм каналида қуйидагича савол-жавоб эълон қилинди:

«Савол: Ўқишдан четлатилган талаба неча йил муддат ичида ўқишни қайта тиклаши мумкин?

Бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича талабалар ўқишини қайта тиклаш — талабалар сафидан четлаштирилганлигига

👉
5 йилгача бўлган муддатда шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида;

👉
5 йилдан 10 йилгача муддат ўтганда олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида;

👉
10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади».


ОАВларни кузата туриб, ҳуқуқий саволларга бериладиган жавоблар аксарият ҳолларда халқ учун тушунарсиз, шунчаки қонун ҳужжатларидан кўчирилган ҳолда берилишига гувоҳи бўламиз. Айрим газета ва журналларда берилган савол-жавобларни қайта-қайта ўқиб, ҳатто юрист бўлсам тушуна олмайман. «Мен нима дейману, қўбизим нима дейди», деган нақл эсга тушади.

Ҳуқуқий саволларга имкон қадар халқ тилида содда қилиб, жавоб беришни ўрганишимиз керак. Бу бевосита халқнинг ҳуқуқий онги ошишига ёрдам беради. Судда ёки терговда бўлса, тушунарли, ўта расмий ва қонун тили билан ёзса ярашади.

Масалан, юқоридаги саволга қандай жавоб берган бўлар эдим:

«Савол: Ўқишдан четлатилган талаба неча йил муддат ичида ўқишни қайта тиклаши мумкин?

ЖАВОБ: Исталган муддатда! Яъни ҳеч қандай йил чеклови ўрнатилмаган, талаба хоҳласа 2 йилдан кейин, хоҳласа 20 йилдан кейин, ўқишини тиклаш учун ариза бериши мумкин.

Фақат эътиборли бир жиҳати, тикланиш муддатининг узоқлигига қараб, масалани ҳал қиладиган ташкилотлар ўзгаради. Яъни қанча узоқ вақт ўтса, шунча “тепадан” ҳал бўлади.

Масалан, агар четлатилганига 5 йилдан ортиб кетмаган бўлса, унда тикланиш масаласини ўзи ўқиган ОТМ ректори ҳал қилиб қўя қолади.

Агар 5 йилдан 10 йилгача вақт ўтган бўлса, унда ўзи ўқиган ОТМ бўйсунадиган вазирлик ҳал қилади. Мисол учун, Юридик университетга тикланмоқчи бўлса - Адлия вазирлиги ёки Тиббиёт академиясига тикланмоқчи бўлса – Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳал қилади.

Агар четлатилганига 10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, унда Идоралараро комиссия ҳал қилади. Бунақа идоралараро комиссия Бош вазир бошчилик қилагидан Ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қошида тузилади».

Мана шунақа жавоб бериш, менинг фикру ожизимча, бироз тушунарлироқ бўлармиди, ким билсин.

P.S.: Бу билан вазирлик берган жавоб нотўғри ёки ғализ, меники зўр демоқчи эмасман, уларнинг жавобини ҳам бемалол тушунса бўлади. Шунчаки ҳуқуқий савол-жавоблар ҳақида анчадан буён айтмоқчи бўлиб юрган фикрларим бор эди, кечаги пост мисол тариқасида шунга тўғри келиб қолди холос. Русча айтганда - «ничего личного».

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
ДТМ матбуот анжуманидан блиц жавоблар

1. 5та фан билан боғлиқ машмаша бу ўқув йилимас, кейинги ўқув йилида бўлади.

2. Абитуриент белни маҳкам қилинг. Лойиҳага кўра, нафақат 202.730сўм тўлайсиз, балки ҳудудингизда туриб Давлат хизматлари агентлиги ёрдамида ҳужжат топширасиз. Улар бунга 10-20 минг сўм талаб қилиши мумкин.

3. ЭКИҲ бир марта тўланади, 3 та танлайдиган ОТМга ҳужжатлар параллел қабул қилинади.

4. Абитуриентга баллари ҳақида сертификат берилади, бу 3 йилга ўтади, яъни 3 йил ичида ЭКИҲни қайта тўлаш шарт бўлмайди.

5. Тарих фанидан атлас ва контур карталар бўйича саволлар қўшиляпти. Бу абитуриентга янгилик, нега кеч эълон қилиняпти, деган саволга жавоб: дарсликларда бор. Тайёрланганлар яхши билишади. Бу ДТМнинг тест дастурида аввалдан бўлган, шу пайтгача техник имкониятлар етарли бўлмагани учун, яхши чоп этилмагани учун бундай саволлар киритолмаганмиз. Энди, техник масала ҳал этилди, дарсликдан ташқари савол бўлмайди.

6. CEFR имтиҳонини топишириш учун бир неча ойдан бери рўйхатдан ўтишолмаяпти?
ВМ қарори қабул қилинади, анча кеч қолиб кетди. Оз қолди.

Манба: @aqurbonova

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Абитуриентлар учун тўлов ҳақида

Абитуриентлардан ҳужжат топшириш учун тўлов ундирилиши ҳақида жуда кўп саволлар, таклифлар ва эътирозлар келиб тушмоқда. Шахсий муносабатимни сўрашмоқда. Бугунги матбуот анжумани баҳона фикримни айтсам:

1) биринчи йилда ўқишга кира олмай, келгуси йилда қайта ҳужжат топшираётган абитуриентлардан тўлов ундириш лойиҳасига қарши эмасман, қўллаб-қувватлайман.

2) лекин бегиланган тўлов миқдорига жиддий эътирозим бор. ЭКИҲ 1 баравари жуда қиммат. Ҳозир 202 минг сўм, кейинчалик ойлик ошса, бу яна кўтарилиб бораверади. Ҳудудларда эса 150 минг сўм ойлик олиб ишлайдиганлар ота-оналар бор. Гарчи 3 йилга ўтадиган сертификат берилса ҳам, барибир қиммат. Таклифим: маааксимум ЭКИҲ 50%и қилиш керак.

3) яна 1 жиҳатга эътибор бериш керак: абитуриентлардан олинадиган тўловлар кириш имтиҳонларини ташкил қилишдаги харажатларни қоплагандан кейин, бюджетдан айни шу мақсадларда сарфланадиган маблағлар иқтисод бўлади. Мана шу тежаб қолинган маблағлар таълим тизимидаги ўқитувчиларни моддий рағбатлантиришга қаратилса нур устига нур бўлар эди. Тежаб қолинган маблағлар бошқа соҳа ёки имтиёзли кредитлар учун сарфланиб кетмаса яхши бўларди.

4) Давлат хизматлари агентлигидан ҳужжат топширганда маълум миқдорда тўлов қилиш керак. Бу мантиқан тўғри. Мана шу ўринда онлайн ҳужжат топширишни кўпайтириш ва ёшларда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида онлайн ҳужжат топширишни бепул қилишни таклиф этаман. Мундоқ бир ёшларимиз интернет деганда фақат Телеграм ёки Одноклассникини тушунмайдиган бўлармиди дейманда.

Ҳозирча шулар.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Англия премьер лигасидаги Бёрнли-Тоттенхэм жамоалари ўртасидаги ўйин давомида стадионда Ўзбекистонга саёҳат қилиш тарғиб этилган рекламалар намойиш этилди.

Биттасида «Life is too short not to visit Uzbekistan» ёзуви чиққан бўлса, яна бошқасида «For 64 countries - Uzbekistan - Visa free» ёзувлари чиқмоқда.

Ажойиб, жуда ажойиб!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
​​«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири Азиза Қурбонова ўз Телеграм каналида шундай ёзяпти:

«Данияда ўн йилдан буён яшаб, "Данфосс" компаниясида муваффақиятли ишлаб келаётган Абдулла Азизов билан суҳбатни кеча кўп эсладим.

- Сиз келажагингизни Ўзбекистон билан кўрасизми, қайтишингиз мумкинми?
- Ўзбекистон ўз вақтида менга сармоя киритган. Ҳозир кичик бўлса-да, қурилиш бўйича сармоя киритяпман ватанга.

Лекин... менинг келажагим- бу менинг болаларим. Мен уларнинг сифатли таълим олишини, ўзини кашф этишини истайман. Хорижда яшашимга бош сабаб -шу. Қолган ҳамма факторлар иккиламчи даражада.

Яна у айтгандики, унинг компанияси битта тадқиқот лойиҳасига тикадиган маблағ Ўзбекистоннинг бир йил илм-фанга йўналтирган маблағи билан тенг...»

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Forwarded from Daryo — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Милиционер томонидан «ечинтирилган каттақўрғонлик аёл» Ғаллаоролдаги бозорда бир аёлнинг ҳамёнидан пул ўғирлаб, шериги (қора кўзойнакли эркак)га узатаётган лавҳа видеокузатув камераларига ёзиб олинган. Воқеа 10 феврал куни юз берган; аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилинган ва у 14 февраль куни қамоққа олинган.

Бу аёл бунгача бир неча бор судланган. Сўнгги бор 2018 йил 19 декабрида жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди томонидан такроран ўғрилик қилишда айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси билан жазоланган. Ҳа, бу аёл жиноятчи. Лекин бу Каттақўрғон милициясининг 6,5 йилга қамалган собиқ ходими Санъат Умаров томонидан бу аёлга нисбатан қилинган таҳқирлашни оқлашга баҳона бўла олмайди. Ҳеч қачон.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табассум

Бошланган янги ҳафтада бошингиз тошдан бўлишини тилайман 😄

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Талабаларнинг ҳурмати ҳақида

Яқинда бир гап эшитдим. Тошкент Халқаро Вестминстер университети раҳбарияти талабалардан келиб тушаётган кўплаб таклиф ва эътирозларни инобатга олиб “автотранспортлар тураргоҳи хизматчиси”, бошқача айтганда “стоянщик” деган янги ходимни ишга олибди. Бунга сабаб университет атрофида талабалар машинасини қўйишга қийналаётган экан, шунингдек улар дарсга кириб кетганда баъзан машиналарига талафот етаётган экан. Шу сабабли маъмурият университет ҳисобидан қўшимча пул тўлаб, битта назоратчи ёллашга мажбур бўлибди.

Хўш, энди худди шу вазиятни ўзимизнинг давлат ОТМларида тасаввур қилиб кўрайлик. Талабалар ректорга шунақа шикоят қилса, яъни “машиналаримизни қўйишга қийналяпмиз, дарсга кириб кетганимизда жой торлигидан бошқалар машиналаримизни туртиб, зиён етказиб кетишяпти, шу муаммони ҳал қилинг” дейишса, қандай натижа бўлар эди, деб ўйлайсиз? Тахмин қилиб кўраман, бизнинг ректорлар ҳам эртасигаёқ буйруқ чиқарарди. Фақат бу буйруқ... ўқишга машина ҳайдаб келишни тақиқлаш ҳақида бўларди. Машина билан келган талабаларни дарсга киритмаслик, уларга н/б қўйиш ҳақида бўларди. Худди галстуксиз талабани дарсга киритмасликка ўхшаган аҳмоқона қарорлар каби.

Фарқни сезяпсизми?

Ҳа, бизда шунақа. Талабанинг қадри йўқ. Бунинг бир нечта факторлари бор. Бу ҳақида кўп гапириш мумкин. Баъзиларига тўхталаман.

👉 Биздаги таълим тизими шунақа йўлга қўйилганки, унда талабанинг роли минимумга туширилган. Улар университет ҳаётига оид қарорлар қабул қилишда мутлақо иштирок этмайди. Ҳаммаси уларнинг иштирокисиз ҳал қилинади. 100 та талаба ўқиса ҳам бюджетдан шу ойликни олади, мингта талаба ўқитса ҳам. Қайсидир талаба бор бўлса ҳам ойлик нақд, талаба йўқ бўлса ҳам. Умумий олганда шунақа.

👉 Яъни талабага истеъмолчи сифатида қаралмайди. Талабанинг олдида ректор ва ўқитувчилар мажбурият ҳис қилмайди. Талабалар ҳаттоки ўқув режадаги танлов фанларини ҳам танлашмайди, тасаввур қиляпсизми? Ҳар бир ўқув режасида танлов фанлари бўлади, яъни талабалар ўзига кераклисини танлаши керак. Лекин талабалар учун бу ишни деканат ёки ўқув бўлими ҳал қилади.
Қачонки талабалар қайси фан ва қайси ўқитувчи дарс ўтишини ўзлари танлашса (айрим мажбурий мутахассислик фанларидан ташқари), ана ўшанда уларга бошқача кўз билан қараш бошланади, ўқитувчилар ўз устида ишлашни бошлайди. Бошқача айтганда, аслида талабалар ўқитувчилар учун салкам иш берувчи мақомида бўлиши керак.

👉 Талабаларнинг ўзида ҳам айб бор. Юртимиздаги миллионлаб фуқаролар “мен солиқ тўловчиман, тўлаган солиқларим учун мана бундай шароит қилиб беришга мажбурсан” деб ҳукуматдан талаб қилишга ҳуқуқий онги етмаётганидек, талабалар ҳам “тўлаётган контрактим эвазига менга мана бунақа шароит, сифатли таълим керак” деб талаб қилишмайди. Бир амаллаб дипломни олишса-ю, шу даргоҳдан қутилиб чиқса бўлди. Уёғи бир гап бўлар. Тўғри, танганинг бошқа томони ҳам бор - мабодо қайсидир бири шунақа талаб қилса, барибир ўзгариш бўлмайди, аксинча унинг ўзи тақибга олинади, сессияда қийноқларга дучор қилинади.

👉 ОТМларда молиявий эркинлик йўқ. Яна юқоридаги мисолга қайтамиз. Кенг дунёқарашга эга бўлган давлат ОТМи ректори талабаларнинг таклифини бажонудил қабул қилмоқчи ҳам дейлик. Унда ОТМ ҳисобидан стоянщик ёллашга имкон борми? Ҳечамда! Бир дона қалам сотиб олишни ҳам тегишли молиявий идораларсиз ўзи ҳал қила олмаса керак. Қилиб кўрсинчи, КРУ деган ваҳимали ташкилот бўйнига бир неча миллион талон-торожни илиб кетади.
Шу сабабли ҳам юртимизда давлат ОТМларига босқичма-босқич молиявий мустақиллик берилмоқда, ва бу жуда тўғри қарор. Ҳамма ўзини аравасини ўзи тортса, ана шунда сифат ҳам секин-аста кўтарилишни бошлайди, чунки кучсизлар бозор шароитида касод бўлади.

Буларнинг барчаси ИМҲО.
Майли, ҳаммаси яхшиликка бўлсин. Таълимдаги охирги ўзгаришлардан кейин умидимиз яна жонланди, биз ҳам сифатли таълимга етишамиз бир кун.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Юқоридаги фикрларга муносабатингиз қандай?

Овоз беринг ҳамда ўз фикрингизни ёзиб қолдиринг 👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив

Пора беришга инсон мажбур бўлиши мумкин, аммо пора олиш ихтиёрий бўлади.

Ўтган йилги кириш имтиҳонларига бағишланган «Муносабат» ток-шоусидан парча

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Олтин ва кумуш медаль олган ўқувчиларга тест синовларида имтиёз берилмайди

Халқ таълими вазирлиги баъзи Telegram каналларида эълон қилинган хабарларга муносабат билдирди.

Вазирлик айтишича, олтин ва кумуш медаль бериш тартибига оид Низомни баъзи Telegram каналлар нотўғри талқин этмоқда, яъни олтин медаль олган мактаб битирувчисига кириш имтиҳонларида тўплаган умумий балига 50 фоиз, кумуш медаль олган мактаб битирувчисига эса 30 фоиз балл қўшиб берилишига оид нотўғри маълумотлар чоп этилган.

Аслида Низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган.

«Шу ўринда таъкидлашимиз жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида имтиёзли баллар берилмасада, ўз билимларини кўрсата олишлари лозим. Қолаверса, Халқ таълими вазирлиги олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этиш тарафдори», - дейилади хабарда.

Вазирлик олтин ва кумуш медаллардан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборатлигини таъкидлаган.

P.S.: Ҳа, мен ҳам имтиёзларга қаршиман, барча тенг бўлгани маъқул.

Айтганча, олий таълим тизимида ҳам халқ орасида «қизил диплом» номи билан аталадиган, устки ғилофи қизил рангда, ичига эса «имтиёзли диплом» деб ёзилган диплом берилади. Лекин бу дипломлар ҳам ҳеч қандай имтиёз бермайди. Агар мақсад шунчаки талабаларни рағбатлантириш, уларга мотивация бериш бўлса, унда олий таълим тизимида ҳам мактаблардаги каби олтин ва кумуш медаллар жорий қилиш керакдир балки. Лекин аслида ҳеч қандай имтиёз бермайдиган «имтиёзли диплом»ларни топшириш мантиққа тўғри келмайди, кулгили ҳатто.

Бу ҳақида бир пайтлар мақола ҳам ёзган эдим. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шу ҳақида ўйлаб кўрса, ёмон бўлмасди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
#ижтимоий_сўровнома

Байрамлардаги маршировка ҳақида

Баҳор байрамлар фасли. Айниқса, Наврўз умумхалқ байрамини айтмайсизми? Байрам сайлларида кўчалар одамлар билан тўлиб-тошган, дошқозонларда сумалаклар қайнаган, варраклар учирилган... Хуллас, барчаси ажойиб.

Наврўз арафасида бизда урфга айланган яна бир одат бор. Байрам дастурларида иштирок этиш учун юзлаб, балки минглаб талаба қизларни байроқ кўтаришга (давлат байроғи эмас, яшил, қизил байроқлар), яъни маршировкага жалб қилишади. Талаба қизлар 1 ойга яқин дарслардан қолиб, репетицияларда иштирок этади (мендаги аниқ маълумотларга кўра, жорий йилда ҳам талаба қизларни маршировкага жалб этиш режалаштириляпти, бу ҳақида ОТМларга тепадан топшириқ келган).

Ҳа, тўғри, бу умумхалқ байрами, уни чиройли ўтказишимиз керак. Лекин бу илм олиши керак бўлган талаба қизларни таълимдан ажратиб, иссиқда байроқ кўтартиришни оқлайдими? Эртанги келажагимиз бўлган талаба қизларга қайси бири муҳимроқ: илм олишми ёки байрамда байроқ кўтариш? Жамият учун қайси бири фойда?

🏁 - байроқ кўтараверишсин, ахир байрамку

📚 - йўқолсин маршировка! Талабалар илм олиши керак!
Пойтахтни Тошкент шаҳридан бошқа жойга кўчириш ҳақида каналимда ўтказилган ижтимоий сўровномада жами 9 ярим мингга яқин киши овоз берди.

54,2% овоз берувчилар бу фикрни маъқулламади. Лекин 4 минг 300 дан ортиқ инсонлар (45,8%) бу таклифни маъқуллашини билдирган.

Ҳа, тўғри, таклиф кўпчилик томонидан маъқулланмади. Лекин 45% дан кўпроқ кишилар пойтахт кўчирилишига қарши эмаслиги катта натижа, менимча. Бунақа натижани кутмагандим, рости.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Бундан 10 кунча олдин my.gov.uz портали орқали Тошкентда вақтинчалик прописка олиш учун техник томондан максимум 6 ой муддатга ариза бериш мумкинлиги, аслида эса қонунчилик бўйича бу муддат 1 йилга узайтирилганини ёзган эдим.

Бугун маълум қилишларича, Ягона порталда ушбу хатолик тўғриланиб, «1 йил» деган бандни ҳам қўшишибди. Тезкор муносабат учун масъулларга раҳмат!

Ва яна олганларнинг айтиши бўйича, жавоби 1 кунда чиқаётган экан.

Электрон давлат хизматларидан фойдаланинг, мундоқ бир замонавийлашинг, ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни, ҳам асабларингизни тежайсиз. Балки бошида бироз тушунарсиз ва қийин бўлиши мумкин, лекин кейингиларида 5-10 дақиқа ишингиз битадиган бўлади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар доим ёрдамга шошилувчи ва ўзгалар тақдирига бефарқ бўлмаган яхши инсонлар орамизда жуда кўп. Шунақалар сафи кўпаяверсин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ