Xushnudbek.uz
596K subscribers
10.8K photos
2.76K videos
244 files
9.08K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from Komil Allamjonov
Бугун “Заковат” интеллектуал олимпиадаси якунланди. Унда ғалаба қозонганларни табриклайман.

Бу йил “Заковат” ҳаётида муҳим воқеалар кўп бўлди, муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Билимдонлар сафи кенгайиб, ҳақиқий ҳаракатга айланди.

Келгуси йилда "Заковат" қизиқувчилари бундан ҳам кўпроқ бўлишига, барча ёшларни бирлаштирадиган катта куч бўлишига ишонаман.

Заковатда куч! Uzbek power! Ҳамма ёшларга омад тилайман!
#worldcup2022

🇶🇦 Бугун ФИНАЛ!

20:00
🇶🇦 Аргентина – 🇶🇦 Франция

Маълумот учун: Аргентина ўз тарихида олтинчи марта финалга чиқди. Жанубий Америкаликлар бугунгача бўлган бешта финалнинг иккитасида зафар қучишган (1978, 1986 йиллар). 3 та мағлубият (1930, 1990, 2014).

Франция терма жамоаси эса тўртинчи марта финалга йўл олди. Французлар ўтказилган учта финалнинг иккитасида ғолиб бўлишган (1998, 2018 йиллар). Битта мағлубият (2006).

Демак, бугун кимдир ўзининг учинчи чемпионлигини нишонлайди.


👉 @xushnudbek 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қаҳрамон Асланов ўзининг Телеграм каналида (@aslanov_futbol) бугунги финал ҳақидаги қуйидагиларни ёзибди. Роналду мухлиси сифатида ҳам шу фикрларга қўшиламан:

“Илгари, футбол бу қадар кундалик ҳаётимизга айланмаган пайтларда дунё футбол юлдузларини фақат жаҳон чемпионатларида томоша қилган. Пелени фақат Бразилия, Эйсебиони Португалия, Марадонани Аргентина либосида тасаввур қилишган. Уларга берилган баҳо айнан мундиалларда кўрсатган ўйини асосида берилган.

Тўғри, бошқа гуруҳ ҳам бор - Ди Стефано, Жорж Бест, Кенни Далглиш каби. Биласизми, уларни илк саналган номлар билан бир қаторда тилга олишга нимадир етишмаётгандек бўлади. Кўпинча, маълум клублар билан тилга олинишади: «Реал» афсонаси, «Ливерпуль» тарихидаги энг яхшиси ва ҳоказо. Футбол афсонаси дейиш учун ўша етишмаётган жиҳат - албатта, мундиаллар.

Ҳозир кўп нарса ўзгарган. Бутун дунё ҳамма юлдузларни ҳар ҳафта томоша қилади. Уларга мухлислик қилади, бирга ғалаба қозонади, мағлубиятларининг гувоҳи бўлади. Аввалгидек, кимгадир баҳо бериш учун тўрт йил мундиални кутиш эҳтиёжи ҳам йўқ, аслида. Футболчи ўз ишини қиляпти, ўта юқори даражада, энг зўр бошқа футболчиларга қарши ўз маҳоратини ҳар ҳафта намойиш қиляпти, нега энди, шу етарли эмас?

Афсуски, консерватив инглизлар яратган футбол ҳам ўта консерватив. Тарих шундоғам консерватив. Футбол тарихи, демак ўз номи билан шунақа, моҳият, шакл ўзгарган бўлса-да, ўлчовлар ўзгармас экан. Пеле ва Марадона билан бирга тилга олинмоқчимисиз, ҳар эсланганда «лекин жаҳон чемпиони бўлолмаган-да» деган қўшимчадан қутулмоқчимисиз, бугунги финални ютишингиз шарт!

Мессига айтяпман.

Қизиғи, анчадан бери футболчиларга жаҳон чемпиони бўлиш талабини қўймаётгандик. Нечта футболчи бор, Бекҳэм дейсизми, Фигу, Азар, Де Брюйне, Руни, Раул, Баджо-ю Златан, уларнинг зўр футболчи сифатида тан оламиз, ундан зўри бўлмаган пайтлар ҳам бўлган, муаммосиз, аммо Месси ва Роналду қарични анча кенг олишди, ўз даври эмас, уларнинг қаричи ўша эллигинчи йиллардан, Пеле порлаган пайтларгача узайди. Нимаям дердик, осон эмас бу майдон ичида турмоқ.

Мен Мессичи эмасман. Роналдучи ҳам эмас. Лекин улар шу даражага етишдики, ҳатто бирининг муваффақияти иккинчисини ҳам буюклаштиради - агар Месси жаҳон чемпиони бўлса, у футбол қиролларидан бирига, Роналду эса, мана шундай қирол билан рақобат қила олган буюк шахсга айланиб қолади. Ҳар иккиси «катта даврда футболнинг чўққисида туриб, лекин чемпион бўлолмаган икки омадсиз» таърифидан қутулишади. Месси ва Роналду одам-футболчилардан алоҳида бир «тур», бугун Месси мана шу «тур»ни ҳам ҳимоя қилиб чиқади.
Мессининг чемпион бўлиши, демак  Роналду ҳам бемалол чемпион бўла оларди, деган фаразни исботлаб қўяди. Шунақа.

Икки мамлакат, ўнлаб футболчи майдонга тушадиган, балки бутунлай бошқа номлар ҳал қиладиган ўйин олдида фақат Мессини тилга олаётганимнинг сабаби шу. Айни дамда Месси муҳимроқ, ҳаммасидан каттароқ. Бугун оддий финал эмас.

Французлар ва унинг мухлислари хафа бўлишмасин. Улар чемпионликка албатта лойиқ. Таркибдан «Олтин тўп» эгасини чиқариб туриб ҳам, финалгача етиб келиш катта салоҳиятдан дарак беради, қойил. Аммо футболнинг заррача инсофи бўлса, шундоқ ҳам тўрт йил олдин чемпионликни ютган бу жамоа катта тарихнинг муҳим саволига нуқта қўйилаётган дақиқаларда халақит бермай туради. Узр.”

Пост тугади.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун ким чемпион бўлишини хоҳлайсиз?

(ким ютади, эмас, айнан сиз қайси бири чемпион бўлишини хоҳлар эдингиз?)
Anonymous Poll
51%
Аргентина
33%
Франция
16%
Менга фарқи йўқ
Финал бошланиш арафасида. Асосий таркиблар маълум.

Аргентинада Ди Мария асосий таркибда.


👉 @xushnudbek 👈
Пенальти! Месси тўп ёнида.
Месси! Афсона! Ҳисобни очди.

1:0

Энди қизийди. Мбаппенинг навбати.


👉 @xushnudbek 👈
Ди Мариииииияяяяя!

Қария туллак!

2:0

Франция бу 1998 йилги финалдаги Бразилия бўладими, нима бало.


👉 @xushnudbek 👈
Яна пенальти! Энди Франциядан Мбаппе тепади. Ух! Агар гол бўлса, охири ёнади.
Мбаппееееееее!!!! Дубл!
Биринчи голи ҳақидаги фикрларимни ёзишга улгурмасимдан Мбаппе иккинчи голини ҳам урди! Қойил!

Ҳисоб қисқа фурсатда тенглашди. 2:2!

Даҳшат, шунчаки даҳшат!


👉 @xushnudbek 👈
Гўзал! Месси ва Роналдо даври расман тугаб, янги авлод даври бошланди. Буни тан олиш керак.


👉 @xushnudbek 👈
Асосий вақт тугади!

Аргентина 2:2 Франция

Мен кўрган ЖЧ финаллари орасида 2006 йилги финалдан кейинги энг яхши финал!

Қўшимча вақтда гол бўлмасдан, пенальтилар серияси кўра қолайлик-а?


👉 @xushnudbek 👈
Гооооооол!!!! Мессииии! Афсона!


👉 @xushnudbek 👈
Пенальти! Франция тепади. Бу қанақа финал-а?
Мбаппееееее! Вой-дод! Финалда хет-трик!

3:3

Ал-қойил. 2006 йилги финалдан зўрроқ! Балки тарихдаги энг зўр финал!


👉 @xushnudbek 👈
Бўлди. Тугади. Футбол тарихидаги энг зўр финал тугади. 3:3.

Месси дубл, Мбаппе хет-трик қилди.

Пенальтилар серияси кўрамиз. Барчаси мантиқий. Бунақа иккита зўр жамоа асосий вақтда ютқазиши нотўғри эди.

Ким чемпион бўлишидан қатъи назар, Аргентинага ҳам, Францияга ҳам катта раҳмат. Бизга шунча ҳаяжон тақдим этишди. Қойил сизларга!


👉 @xushnudbek 👈
Биринчи Мбаппе тепади. 2 та пенальтини урди. Учинчиси. Урадими?