Бугундан мактабларда дарс жараёнлари анъанавий шаклда бошланди
Бугун, 7 февралдан бошлаб, барча умумтаълим мактабларда анъанавий дарс жараёнлари бошланди.
Халқ таълими вазирлиги ушбу жараёнда ўқитувчи ва ўқувчиларни мактаб ҳудудида ниқоб тақиши, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатьий риоя этишлари ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланган ҳолда дарс машғулотларини олиб боришларини сўраб, мурожаат қилди.
👉 @xushnudbek 👈

Вакант лавозимлар учун энг кўп очиқ танлов ўтказган давлат органлари маълум қилинди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил қилган брифингда маълум қилинишича, бугунгача энг кўп танлов Ёшлар ишлари агентлиги тизимида ўтказилган бўлиб, 14 минг 564 тани ташкил қилади. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси тизимида 4 минг 823 та, Халқ таълими вазирлиги тизимида 3 минг 636 та, Молия вазирлиги тизимида 3 минг 788 та танловлар ўтказилган.
Кадрларни танлов орқали ишга қабул қилишда ҳудудлар кесимида Фарғона вилояти (4 510) етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Тошкент вилоятида 4 070 та, Самарқанд вилоятида 4 052 та, Андижон вилоятида 3 490 та вакант лавозимлар учун танлов эълон қилинган.

Xushnudbek.uz
53 млн сўмга «Малибу» олса бўладими? Бўлади. Шахмат федерацияси раҳбарлари буни уддалашибди. Кун.уз нашрининг ёзишича, Шахмат федерацияси ўз ихтиёридаги 2015 йилда ишлаб чиқарилган «Малибу» русумли автотранспорт воситасини 2021 йил январь ойида «Марказий…
«Малибу», салкам 2 млрд сўм, энди биноми?
Шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов «Марказий шахмат клуби» МЧЖга асоссиз ўтказиб берилган пуллар ва «Малибу» автомобилини қайтариб беришни талаб қилиб хат чиқарибди. Билмадим, бундан бирор фойда бўлармикин. Бу ишни қилаётганда уялмаган инсонлар, энди уялиб қолармикин. Майли, воқеалар ривожини кузатамиз.
Айтганча, ўзлаштирилган пуллар ва машина воқеаси бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Зафарбек Солижонов ҳам ушбу масала ҳақида ёзиб, Республика шахмат мактаби биноси эгаллаб олингани масаласига эътибор қаратибди. «Бино ҳали ҳам давлат тасарруфидами? Давлат тасарруфида бўлса, ижара маркази орқали улар билан қонуний ижара шартномаси тузилганми?», деган саволлар қўйган.
Олдинроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги асоссиз ўтказилган пуллар ва «сотиб олинган» «Малибу» масаласини ўрганаётганини маълум қилганди. Улар ҳам жим бўлиб кетишдими? Масала нима бўлди? Натижалари қачон эълон қилинади?
Гап салкам 2 млрд сўм, арзонгаров «Малибу» ва Тошкент марказидаги бино тақдири ҳақида кетаётган бир пайтда, балки Бош прокуратура ҳам масалани ўрганиши керакмасмикин? Ёки бу «хизмат доирасидан ташқарида»ги масалами?

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лукашенконинг фикрича, собиқ СССР ҳудудидаги аксарият давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам 10-15 йиллар ўтиб ҳозирги Россия ва Беларусь бирлашмасига келиб қўшилармиш ва армияси, пул бирлиги ягона бўлган Иттифоқни ташкил қилармиш🤦♂️
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Лукашенконинг фикрича, собиқ СССР ҳудудидаги аксарият давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам 10-15 йиллар ўтиб ҳозирги Россия ва Беларусь бирлашмасига келиб қўшилармиш ва армияси, пул бирлиги ягона бўлган Иттифоқни ташкил қилармиш🤦♂️ 👉 @xushnudbek 👈
Иккитаси ўтирволиб, Ўзбекистон тақдирини муҳокама қилишибди
Кун бўйи маҳаллани бошида ўтириб, ўтганни ҳам, кетганни ҳам муҳокама қиладиган кампирлар бўлади, биласизми? Улар маҳалладаги ҳамманинг оилавий ва шахсий ҳаётига бурнини тиқиб, бировлар учун қарорлар қабул қилади, буни қиласан, уни қиласан, деб ақл ўргатишади, сенлар учун нима яхшилигини биз биламиз, деб даъво ҳам қилиб қўйишади. Ўшанақа кампирларни кўрганда, одамнинг афти бужмайиб, айланиб ўтгиси келади.
Владимир Соловьёв Беларусь фуқароси Лукашенкодан интервью олибди. Иккаласи 10-15 йилдан кейин Марказий Осиё давлатлари тақдири нима бўлишини ҳам муҳокама қилишибди.
Соловьёв олдиндан режалаштирилган ва аниқ мақсад сари йўналтирилган қуйидаги саволни берган:
"мени ўйлашимча, келгусида 350-450 млн одамдан иборат бирлашган давлат тузишимиз керак" деган.
Аҳа, ёқмай қолсин. Гап янги СССР ҳақида кетмоқда. Бу Россиянинг азалий орзуси-ку.
Лукашенко ҳам шу саволни кутган ва бунга олдиндан тайёр эди. Дарров бу фикрни қўллаб-қувватлаган. Беларусь аллақачон қўшилиб бўлган. Қозоқларга дарс бўлди, улар ҳам қўшилади, яқинда Украина ҳам қўшилмасдан иложи қолмайди, деган.
Ҳаммаси тушунарли. Ушбу 2 та давлатда бўлган/бўлаётган воқеалар бежизга эмаслигининг яққол исботи бу.
Лукашенко фикрини давом эттирар экан, Арманистон ҳам ҳеч кимга керак эмаслигини тушунди, аниқ бизга қўшилади, Озарбайжон сал сўроқ остида, чунки уни Туркия жуда қаттиқ қўллаб-қувватлаяпти. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг ҳам қўшилмасдан бошқа иложи қолмайди, деган.
Бу икковлон суҳбат жараёнида ягона армия, ягона пул бирлиги ва ягона мудофаа чегараси ҳақида ҳам гапиришган. Энг кулгилиси, "биз бунга мажбурмиз, чунки ғарб бизга умумий душман эканлигини кўриб турибмизку", дейишган. Россия ва Беларусь шахсий жунни аралаштириб юбормаяптими, мабодо?
Ўтган сафар Қозоғистондаги воқеалар фонида ҳам Лукашенко ўзича Ўзбекистонни огоҳлантириб, сабоқ чиқаришга чақирган эди. Бунга Шавкат Мирзиёев жавоб қайтариб, буни асоссиз баёнот деб баҳолаганди.
«Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз», - деган эди давлатимиз раҳбари.
Энди булар яна навбатдаги ахборот ҳужумини уюштиришибди. Мақсад очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бир амаллаб эски империяни тиклаб олиш ва ҳаммани ягона давлатга бирлаштириш.
Аввал айтганимдек, илгари бунга яширин даъватлар қилинган бўлса, энди сурбетларча очиқ тарғибот ва баъзи жойларида таҳдидга ўтишмоқда.
Улар тушунмаяптики, Ўзбекистоннинг ўз танлаган йўли ва принциплари бор. Ўзбекистон у хоҳ шарқ бўлсин, хоҳ ғарб бўлсин, бошқа давлатлар билан тенг шерикликдаги ўзаро манфаатлар юзасидан ҳамкорлик қилади. Худо хоҳласа, доим шундай бўлиб қолади.
Россия ва Беларусь эса ўзининг АҚШ ҳамда Европа билан боғлиқ муаммолари, санкцияларини ўзи ҳал қилсин. Бизни бунга аралаштирмасин. Ва бизнинг тақдиримизни биз учун ҳал қилишни ҳам йиғитиришгани маъқул. Ўзбекистон тақдирини ўзбек халқи ҳал қилади, илоҳим, бошқаларга кунимиз қолмасин.

Неча нафар талаба Тошкентга етиб келди?
7 февралдан анъавий таълимга ўтилгани сабабли, бугунги кунга келиб, ҳудудлардан 36 минг 738 нафар талаба Тошкент шаҳрига етиб келган. Уларнинг 10 минг 32 нафари ОТМлардаги талабалар турар жойларига, 18 минг 204 нафари ижара хонадонларига, 8 минг 502 нафари яқин қариндошлариникига жойлашган — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
👉 @xushnudbek 👈
7 февралдан анъавий таълимга ўтилгани сабабли, бугунги кунга келиб, ҳудудлардан 36 минг 738 нафар талаба Тошкент шаҳрига етиб келган. Уларнинг 10 минг 32 нафари ОТМлардаги талабалар турар жойларига, 18 минг 204 нафари ижара хонадонларига, 8 минг 502 нафари яқин қариндошлариникига жойлашган — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Негадир бугун метро ва автобусларда, кўчаларда одам кўп, нимага унақалигини билмайсизларми мабодо? 😂
Видео манбаси
👉 @xushnudbek 👈
Видео манбаси
👉 @xushnudbek 👈
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ер масаласида тадбиркорларга мурожаат билан чиқди
Мурожаатда айтилишича, ҳозирда ер участкалари фақат электрон онлайн-аукцион орқали ажратилмоқда, туман (шаҳар) ҳокимларининг тўғридан-тўғри ер майдони ажратиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати бекор қилинган.
Шунга қарамасдан, жойларда ҳанузгача ер майдонларини тўғридан-тўғри ажратиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний қурилмаларни қуриш, енгил қурилмаларни ўрнатиш, автобус бекатлари ўрнида ҳеч бир рухсатсиз савдо дўконларини қуриш каби салбий ҳолатлар кўплаб учрамоқда.
Сўнгги вақтларда ўзининг танишлари орқали ер олиб беришни ваъда қилаётган ёки турли сохта “қарорларни” кўрсатиб, кадастр ҳужжатини кейин ҳал қилиб беришга ишонтириб, ер сотиб олишни таклиф этаётган шахслар кўпайиб кетган. Уларга ишонманг.
«Тадбиркор мулкини бузиш, унга зарар етказиш бизнинг мақсадимиз эмас», - дейилади мурожаатда.
Аммо ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерда қурилган бино ва иншоотларнинг мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди. Аксинча, ушбу ерни давлат захирасига қайтариш учун қурилган бинолар ҳеч қандай компенсация тўланмасдан бузилади ҳамда айбдор шахслар жазога тортилади.
Ортиқхўжаев пойтахт аҳолиси ва депутатларга ҳам мурожаат қилиб, ўзлари яшаётган ҳудудларда ноқонуний равишда ўрнатилаётган енгил қурилма дўконлар, фаст-фуд шохобчалари ва автобус бекатлари ўрнида қурилаётган дўконлар ҳақида ўз вақтида ваколатли идораларга хабар беришларини, бефарқ бўлмасликларини илтимос қилган.
«Тадбиркорлик билан шуғулланар экансиз, ўз маблағингизни эҳтиёт қилиб, ер олиш учун аукционда иштирок этиб, ернинг қонуний эгаси бўлинг. Ноқонуний ҳаракатларга аралашиб маблағингизга куйиб қолманг, алданманг, сармоянгизни тўғри сарфланг!», - дейилади ҳокимнинг мурожаатида.

Forwarded from Xushnudbek.uz
«Лох»га айланманг!
Арзон телефон сотаман, деб одамларни кўп алдашмоқда.
Бу қандай бўлади?
1️⃣ iPhone, Samsung телефонларини арзонга сотамиз, чунки булар божхонада мусодара қилинган, дейишади ва бозордан анча арзон нарх айтишади;
2️⃣ Сиз дастлаб ишонмайсиз, аммо улар пулини телефон қўлингизга боргач берасиз, унгача 1 сўм ҳам керакмас дейди. Оҳ, қандай инсофли одамлар экан-а!
3️⃣ Фақат такси-доставка учун 10 минг сўм тўлашингиз керак, дейишади. Ҳа, 10 минг нима бўпти, тўлайман. Алдансам ҳам "жалкомас";
4️⃣ Сизга алламбало линк бериб, шу ердан 10 минг сўм тўланг, бошқа пул керакмас, дейишади. Ўша линкка кириб, карта номери, амал қилиш муддати ва телефонга келган СМС-кодни киритасиз🤦♂️ТАМОМ!
😝Қарабсизки, пластикдаги барча пулларни ўғирлашади. Пул бўлмаса, аввал номингиздан онлайн қарз олиб, сўнг ечиб олишади.
❌SMS-кодни бегонага айтманг🙊
Барака топгурлар, текин ва арзон нарсаларга ўч бўлаверманглар. Сизни "лох" қилишларига йўл қўйманг. Дўстларингизга ҳам юборинг, улар ҳам алданмасин.

Жалолиддин Усмонов Халқаро пресс-клуб раиси этиб сайланди. У бунга қадар Марказий сайлов комиссияси матбуот котиби сифатида ишлаб келаётганди.
ХПКнинг аввалги раиси Шерзодхон Қудратхўжа ЎзЭОАВМА бошқарув раиси этиб сайлангани сабабли, ушбу лавозимни топширган эди.
👉 @xushnudbek 👈
ХПКнинг аввалги раиси Шерзодхон Қудратхўжа ЎзЭОАВМА бошқарув раиси этиб сайлангани сабабли, ушбу лавозимни топширган эди.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тақдири нима бўлди?
Адлия вазири Русланбек Давлетов кеча бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ушбу саволга жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасида турибди. Бу ерда қўшимча кафолатлар масаласида муаммо бўляпти, чунки бу пул билан боғлиқ. Бу соҳага ҳар битта эътибор қўшимча маблағни талаб қилади, сабаби соҳада 500 минг нафар ўқитувчи ишлайди. Ҳозирча бу қонун Парламентга киритилмаган, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилмоқда.

Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасида таълим сифати ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида узр сўрашган.
Бунга уларни туман халқ таълими бўлими масъуллари мажбурлагани айтилмоқда.
Вазиятни Халқ таълими вазирлиги назоратга олди ҳамда ўқитувчиларни обрўсизлантиришга сабабчи бўлган мутасаддиларга чора кўрилиши маълум қилинди.
👉 @xushnudbek 👈
Бунга уларни туман халқ таълими бўлими масъуллари мажбурлагани айтилмоқда.
Вазиятни Халқ таълими вазирлиги назоратга олди ҳамда ўқитувчиларни обрўсизлантиришга сабабчи бўлган мутасаддиларга чора кўрилиши маълум қилинди.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийни билмаганларга…
Гуржистонда шундай удум бор:
Қизга келса йигитдан совчи,
Кимлигига қилмай эътибор
Косибми у, деҳқонми, овчи…
Илк саволи фақат шу бўлар,
Ўқиганми Руставелини?
Шу важдати шоирин билар
Гуржиларнинг куёв-келини.
Ҳар ўзбекнинг уйига бирров
Буюрганда совчилар ташриф.
Навоийни биларми куёв?
Деб сўрашни қилурман таклиф.
Шундай талаб қўйилса, алҳол
Қўрқманг, қолмас қизларимиз тоқ
Буюк шоир шеърларин дарҳол
Ёд оларди, ҳар ошиқ бўйдоқ.
Назми – миллат
Юраги Ватан,
Навоийдан покланар иймон.
Навоийни дунё олар тан,
Бизга насиб наволи чаман.
Улуғликка тимсол, андоза,
Ҳар бир сўзи илоҳий ва ҳақ.
Виждони бут, юраги тоза,
Навоийдан мадад олган халқ.
Қалбини ишқ тилмаганларга,
Насиб этмас фахрли ўзлик.
Навоийни билмаганларга,
Қиз бермасин биронта ўзбек!
Қамбар Ота ©
Видео: Maestro art group
👉 @xushnudbek 👈
Гуржистонда шундай удум бор:
Қизга келса йигитдан совчи,
Кимлигига қилмай эътибор
Косибми у, деҳқонми, овчи…
Илк саволи фақат шу бўлар,
Ўқиганми Руставелини?
Шу важдати шоирин билар
Гуржиларнинг куёв-келини.
Ҳар ўзбекнинг уйига бирров
Буюрганда совчилар ташриф.
Навоийни биларми куёв?
Деб сўрашни қилурман таклиф.
Шундай талаб қўйилса, алҳол
Қўрқманг, қолмас қизларимиз тоқ
Буюк шоир шеърларин дарҳол
Ёд оларди, ҳар ошиқ бўйдоқ.
Назми – миллат
Юраги Ватан,
Навоийдан покланар иймон.
Навоийни дунё олар тан,
Бизга насиб наволи чаман.
Улуғликка тимсол, андоза,
Ҳар бир сўзи илоҳий ва ҳақ.
Виждони бут, юраги тоза,
Навоийдан мадад олган халқ.
Қалбини ишқ тилмаганларга,
Насиб этмас фахрли ўзлик.
Навоийни билмаганларга,
Қиз бермасин биронта ўзбек!
Қамбар Ота ©
Видео: Maestro art group
👉 @xushnudbek 👈
Зангиота COVID-марказга келган беморларнинг 96%и вакцина олмаган
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шу йилнинг январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига мурожаат қилганларнинг 96 фоизи (8243 нафар) коронавирусга қарши вакцина олмаган.
Касалланганларнинг бор-йўғи 4,1 фоизи (358 нафар) COVID-19га қарши эмланган. Уларнинг орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Аксинча, вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ҳатто, ўлим ҳолатлари ҳам кузатилган.
Шундан келиб чиқиб вазирлик яна бир бор аҳолини ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, коронавирусга қарши вакцина олишга ҳамда бустер доза билан эмланишга чақирмоқда.

❗️Талабалар диққатига! «Ташаббускор бюджет элчиси» бўлишни истайсизми? Қимматбаҳо совғалар ютиб олишни-чи? Энг асосийси ўз маҳаллангизга фойдангиз тегишини хоҳлайсизми?
Кўпчилик талабалар яқиндагина ўз уйларидан ўқишга қайтишди. Яна минглаб талабалар ҳалиям уйларида, уларнинг ўқиши бошланмаган. Вилоятига, туманига, қишлоғига бориб қайтган талабалар у ердаги муаммоларга ҳам бевосита дуч келишади. Ёки свет, ёки сув, ёки йўл муаммоси, ёки қайсидир боғча/мактабнинг абгор аҳволи ва ҳ.к.
Хўп, шунақа пайти нима қилса бўлади? Қачон бу муаммоларни ҳал қилиш мумкин? Қачон бюджетдан пул ажратиладию, қачон Сизнинг маҳаллангизни ҳам тегишли дастурга киритишади?
Буни кутиб ўтириш шартми? Ундан кўра ўзингиз ташаббус кўрсатсангиз бўлмайдими? Айниқса, ёш ва замонавий талабалар бу бўйича ўрнак ва лидер бўлиши керакмасми?
Хабарингиз бор, ўтган йилдан бошлаб «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси бошланган. Унга кўра, фуқаролар бюджетнинг бир қисмини қайси муаммога ажратишни ўзлари ҳал қилишади. Ўтган йили 500 млрд атрофида пул ажратилган бўлса, бу йилги биринчи мавсумга 1 трлн (!!!) сўм пул ажратилган.
Энг қизиғи, Молия вазирлиги талабалар учун алоҳида танлов эълон қилди. Унга кўра, талаба сифатида рўйхатдан ўтиб, ташаббус қолдирган ва ўз ташаббусини тарғиб қилиб, энг кўп овоз олган 50 нафар талабаларга «Ташаббускор бюджет элчиси» деган махсус унвон берилади. Бундан ташқари талабалар ноутбук, планшет, e-book қурилмаси, smart watch ва қулоқчин ютиб олишлари мумкин. (батафсил маълумот)
👉 openbudget.uz сайтига киринг, ўз ҳудудингизни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ташаббус қолдиринг (олдин қайси масалаларга пул ажратилишини яхшилаб ўқиб олиш эсдан чиқмасин). Сўнгра ўз ташаббусингизни маҳаллангиздаги қўшниларингиз, ижтимоий тармоқлардаги дўстларингизга тарғиб қилинг. Энг кўп овоз олинг ва Ўзбекистон тарихидаги илк «Ташаббускор бюджет элчиси» деган махсус унвонга эга бўлинг.
Унутманг, Сизнинг ташаббусингиз асосида яшаш жойингиздаги қайсидир муаммо ҳал бўлганда одамлардан эшитадиган раҳматингизнинг ўзи катта ютуқ аслида!
Газига босинглар!

“Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилинди
Марказий банк миллий валюта – “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов ўтказмоқда.
Танловда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари қатнашиши мумкин.
Иштирок этиш учун аризалар шу йил 31 мартга қадар ғоя тасвири ва концепцияси илова қилинган ҳолда tanlov@cbu.uz электрон манзилига юбориш мумкин.
💵 Ғолибга Марказий банк томонидан пул мукофоти ваъда қилинган.

Forwarded from Alisher Sadullaev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Buyuk shoir va mutafakkir Mir Alisher Navoiy tavalludiga 581 yil to‘ldi
G‘azal mulkining sultoni Alisher Navoiy — 1441-yil Hirot shahrida tug‘ilgan. Buyuk mutafakkir o‘zining ijodi bilan xalqning madaniy, ma’rifiy va ilmiy taraqqiyotiga ulkan hissa qo‘shgan.
Alisher Navoiy ulug‘ o‘zbek va boshqa turkiy xalqlarning shoiri, mutafakkiri va davlat arbobi bo‘lgan. G‘arbda chig‘atoy adabiyotining buyuk vakili deb qaraladi, sharqda “nizomi millati va din” (din va millatning nizomi) unvoni bilan ulug‘lanadi.
Alisher Navoiy tavalludining 581 yilligiga bag‘ishlab Yoshlar ishlari agentligi va Yosh ijodkorlar kengashi hamkorligida ishlangan Alisher Navoiy ijodidan bir g‘azal tahlilini taqdim etamiz.
Siz-chi? Alisher Navoiyning qaysi g‘azallarini yod olgansiz?
@alisher_sadullaev

Узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар бўйича айрим қўшимча маълумотлар:
➖ Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг маълум қилишича, Марҳамат туманидаги 9-мактаб (ҳозирги 72-ИДУМ) рейтингда республика бўйича 9622 та мактаб ўртасида 5144-ўринни, тумандаги 45 та мактаб ўртасида 23-ўринни эгаллаган. Яъни паст натижа қайд этмаган;
➖ Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ушбу юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларнинг шаънини ерга уриш балки Давлат сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолаган ва бунга йўл қўйган "ташаббускорларга" албатта тегишли чора кўрилишини таъкидлаган;
➖ Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг айтишича, “айрим” раҳбарларнинг маънавиятсизлиги ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирган. Вилоят ҳокими мазкур ҳолатни ўз назоратига олган, айбдорлар жазоланишига ваъда берган;
➖Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг айтишича, ушбу йиғилиш Марҳамат тумани ҳокимидан чиққан ташаббус бўлган. Шунингдек, вилоят ХТБ бошлиғи устозларни ҳимоя қилмагани учун узр сўраган;
➖ Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ушбу воқеа учун устозлардан узр сўраган.