Xushnudbek.uz
583K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.12K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ия, чипталаримиз нима бўлади энди, алмаштиравериб чарчаб кетдик-ку?

ЖАВОБ:
нима бўларди, худди аввалгидек тизим яна ишлайди, кўпга келган тўй, чидайсизда, наилож.

Авиа ва темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмалари сақлаб қолинади ва 7 февралга қадар авиа ва темирйўл чипталари бошқа муддатга бепул алмаштириб берилади.

Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ўқувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари учун авиа ҳамда поезд чипталари харид қилинишини тартибли равишда ташкил этади.

Умуман, ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди”, - деб ёзмоқда ССВ.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz pinned «⚡️РАСМАН: 2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади — ССВ 👉 @xushnudbek 👈»
Шахрилло Махмудов ва Абдулло Аслонов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимларига тайинланди.

Шахрилло Махмудов бунга қадар Оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари эди.

Абдулло Аслонов эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати эди.

Туризм ва спорт вазирининг аввалги ўринбосарлари Ўткир Саидов ва Авазжон Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимларидан озод этилди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Тошкент давлат техника университетида анъанавий (оффлайн) дарсларга қайтиш графиги тасдиқланди. Унга кўра:

1-босқичлар учун — 21 февралдан;

2-босқичлар учун — 14 февралдан;

3 ва 4-босқич ҳамда магистрлар учун — 7 февралдан.

1- ва 2-босқич талабалари ўқув графигига мувофиқ юқоридаги саналарга қадар таътилда бўлишади.

P.S.: Менимча, қолган ОТМларда ҳам шунақа бўлса керак. Аниқлаштиришга ҳаракат қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈
ТАТУ Қарши филиалида ҳам кундузги таълим шаклидаги талабалар учун ўқув жараёни графиги тасдиқланибди:

1-босқич7 мартдан анъанавий тарзда баҳорги семестр учун ўқув жараёни бошланади. 12 февралгача оралиқ ва якуний назоратларни ОНЛАЙН топширишади. 14 февралдан 5 мартгача қишки таътил;

2-босқич14 февралдан анъанавий тарзда баҳорги семестр бошланади. 7 февралдан таътилга чиқишади;

3-босқич21 февралдан анъанавий тарзда баҳорги семестр бошланади. 7-19 февраль кунлари таътил берилади.

4-босқич7 февралдан анъанавий тарзда баҳорги семестр бошланади.

магистрларга21 февралдан анъанавий тарзда баҳорги семестр бошланади. 7-19 февраль кунлари таътил берилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️РАСМИЙ ИЗОҲ:

Олий таълим вазирлиги кечроқ бўлса-да, ушбу масалага расмий изоҳ берди. Демак, вазирлик баёнотининг қисқача мазмуни қуйидагича:

1️⃣ талабаларга ҳам транспорт, ҳам яшаш жойи борасида қулайлик яратиш мақсадида ОТМларда ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Бунгача дарслар ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда бўлиб туради;

2️⃣ Ким қачон келишини ҳар бир ОТМ ўз имкониятлари ва ўқув жараёнига қараб мустақил белгилайди ҳамда эълон қилади;

3️⃣ 24 февралдан бошлаб ОТМларда ўқиш тўлиқ анъанавий шаклда олиб борилади.


👉 @xushnudbek 👈
Республикадаги барча мактабларда анъанавий (оффлайн) ўқишлар 7 февраль — душанба кунидан бошланади. Бу бўйича ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

7-24 февраль кунлари боқичма-босқич анъанавийга ўтилади деган гап фақат ОТМ талабаларига тааллуқли. Чунки кўплаб ОТМлар кредит-модул тизимига ўтгач, ўқув графигини шунга қараб мослаштиришган ва февраль ойида таътил берилиши режалаштирилган эди. Шунинг учун кўпчилик талабалар 7 февралдан ўқишга келмаяпти, улар аввал таътилини тугатиб, белгиланган кундан анъанавий ўқишга қайтади.

Аммо буни мактабларга алоқаси йўқ. Барча ўқувчилар душанба кунидан анъанавий таълимга "шагом марш"!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазири ўринбосари: «Энди пули ёки таниши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради. Биз бундан бошқасига рози эмасмиз ва бунга йўл ҳам қўймаймиз»

Бугун Тошкент имтиҳон марказининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Эртага 4 февралдан бошлаб Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар шу ерда топширилади.

Марказнинг асосий мақсади имтиҳонларни пул, таниш-билиш орқали топширишга чек қўйиш.

“Бу орқали эса фуқаролар ўз-ўзидан ўқишга мажбур бўлади, масъулиятсиз автомактаблар эса ёки ишини йиғиштиради, ёки ва ниҳоят сифатли таълим беришни бошлайди”, - деди ички ишлар вазирининг ўринбосари Бекмурод Абдуллаев.

Тақдимот давомида журналист ва блогерлар ҳам имтиҳон топшириб кўрдик. Натижалар уяладиган даражада 😂 Фақат 2 киши назариядан, бошқа 2 киши амалийдан ўта олишди, қолган ҳамма имтиҳондан йиқилди🤦🏻‍♂️

Хуллас, билган бемалол, осон ўтаркан, билмаганга “узр” дейишаркан.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланади.

Олимпиадада Ўзбекистондан ягона вакил Комил Тўхтаев тоғ-чанғи спорт тури бўйича қатнашади. У 13 февраль куни гигант слалом дастурида иштирок этади.


👉 @xushnudbek 👈
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳозирги лавозимини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди. Энди у олий ва ўрта махсус таълим соҳасидан ташқари Ўзбекистонда волейбол спорт тури учун ҳам масъул бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Пекин-2022 Қишки олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этди.

Унда мусобақада қатнашувчи ягона вакилимиз Комилжон Тўхтаев Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқди.


👉 @xushnudbek 👈
ИИВ: белгиланган талабларга жавоб берса, исталган тадбиркорлик субъекти имтиҳон тизими учун лицензия олиши мумкин

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг баёнотида айтилишича, хусусий имтиҳон марказлари 07.12.2020 йилдаги ПҚ-4913-сон Президент қарори ҳамда 05.05.2021 йилдаги 272-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ташкил этилмоқда.

Юқоридаги қарорлар асосида энг аввало имтиҳонлар инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиши, замонавий автодром мавжудлиги, махсус ҳимояланган дастурий таъминотлар комплексига эгалиги ҳамда имтиҳонлар жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятининг чекланганлиги ва бошқа шу каби талаблар ўрнатилган.

«Ушбу талабларга тўлақонли жавоб берадиган имтиҳон тизими учун сармоя киритган исталган тадбиркорлик субъекти лицензия олиш учун ариза топшириши мумкин. Бунда ҳеч бир тадбиркорлик субъектига чеклов ёки тўсиқ йўқлигини маълум қиламиз», - дейилади баёнотда.


👉 @xushnudbek 👈
Пекин-2022 Қишки олимпия ўйинларининг очилиш маросимидан каналимиз учун махсус😎


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Заковат" бошланди!

Ҳозиргина "Миллий" телеканалида Фаррух Рафиқов жамоаси 2022 йилнинг қишки мавсумида учинчи ўйинни бошлади.

Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам бошланди. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.

⚡️Томошабинлар учун супер янгилик!

Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 6 млн сўмгача, мавсум финалида 25 млн сўмгача мукофот кутмоқда.

‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰

📨Савол юбориш шартлари бу ерда.

Эслатма: "Капиталбанк" телетомошабинлар ҳомийси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ эса
билимдонларни қўллаб-қувватламоқда.

👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Пекин-2022 Қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида.


👉 @xushnudbek 👈