Xushnudbek.uz
595K subscribers
10.8K photos
2.76K videos
244 files
9.08K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Бугун соат 16:00 да барча ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланиши режалаштирилган — Энергетика вазирлиги

27 январь, соат 14:00 ҳолатига:

1. Андижон вилояти — 89%

2. Наманган вилояти — 91%

3. Фарғона вилояти — 91%

Қолган барча ҳудудларда 100% электр таъминоти тикланган, деб маълумот бермоқда вазирлик.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг велоспорт жамоаси Eurosport'да намойиш этилмоқда

Ўзбекистоннинг велоспорт жамоаси учун тайёрланган реклама роликлари Eurosport телеканали орқали Европа, Яқин Шарқ ва Россия каби 50 дан зиёд мамлакатларда турли тилларда эфирга узатилмоқда.

Кадрларда пойтахтнинг кўзга кўринган иншоотлари ва йирик объектларни учратиш мумкин.


👉@xushnudbek👈
Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг номи ўзгармоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқишган қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг номланиши унинг тартибга солиш предмети ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс деб ўзгартирилмоқда.

Шунингдек, маънан эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган ёки фуқаролик ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган 33 та маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексдан чиқарилмоқда.

12 та янги турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.


👉@xushnudbek👈
“Соғлом турмуш тарзи” платформаси учун 100 миллиард сўм ажратилади

“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига биноан, 2022 йилда “Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларнинг сонини янада ошириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.

Изоҳ: ҳар ҳафта 100 млн сўм ва мингта велосипед учун ўйинлар ҳали бошланмади. Ҳозирда 1hls платформасига дастурчилар томонидан ўзгаришлар киритилиб, янги рағбатлантириш тизимига мослаштирилмоқда. Ушбу техник жараёнлар бироз вақт талаб этади. Ютуқли ўйинлар бошланишидан аввал яна алоҳида хабар берилади. Лекин унгача ҳам пиёда юришдан тўхтаб қолманг, бу энг аввало ўз саломатлигингиз учун фойдали.



👉 @xushnudbek 👈
Очиқлик сари яна бир қадам: Ўзбекистонда расман авиаспоттинг учун рухсат берилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№43, 26.01.2022й.) билан, 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортларда авиаспоттинг, яъни самолётлар парвозини кузатиш ва фото, видео тасвирга олишга рухсат берилади.

Барча халқаро аэропортларда авиаспоттерлар учун махсус кузатиш майдончалари ташкил этилади. Профессионал ҳамда ҳаваскор авиаспоттерлар орасида ҳар чораклик ва ҳар йилги танловлар ўтказилади.

Туризм ва спорт вазирлиги олинган фотосуратларни GettyImages, Flickr, Shutterstock, Depositphotos каби машҳур онлайн платформаларга жойлашга ёрдам беради.

Фото манбаси


👉 @xushnudbek 👈
Бир қатор соҳаларга ижтимоий солиқ 1% этиб белгиланди

Президентнинг тегишли қарорига биноан, қуйидаги соҳаларда фаолият олиб борадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди:

👉🏻 чакана савдо ва умумий овқатланиш;
👉🏻 меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
👉🏻 автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
👉🏻 транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
👉🏻 компьютер хизматлари;
👉🏻 маиший техникани таъмирлаш;
👉🏻 агро ва ветеринария хизматларини кўрсатиш;
👉🏻 кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатиш.

❗️Бу муҳим!

1️⃣ мазкур солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг юқоридаги фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, қўлланилади;

2️⃣ юқоридаги фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади.

P.S.: ҳозирда ижтимоий солиқ ставкаси 12%.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Президент мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига ҳам кескин баҳо берди.

Хусусан, фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақатгина назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, уларни мантиқий фикрлашга, амалий кўникмаларни шакллантириш, бир сўз билан айтганда, уларни ҳаётга тайёрлашга ўргатмаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ.

"Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи "чала билган” нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби, ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади", деди Президент.

Мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд.


👉 @xushnudbek 👈
Педагогика олийгоҳлари талабалари энди 4 кун ОТМда, 2 кун бевосита мактабда ўқийди

Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилади.

Бунда, 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилади.


👉 @xushnudbek 👈
Shavkat Mirziyoyev:

«Maktablarning dars tugashi bilan yopilishi - bu mutlaqo notoʻgʻri. Kutubxona, sport zal, kompyuter xonalari, tadbirlar zali doimiy ishlashi, ularda har kuni musobaqa, konsert, kitobxonlik, mushoira, “Zakovat” va boshqa intellektual oʻyinlar oʻtkazilishi kerak»

Maktab taʼlimini rivojlantirish masalalari yuzasidan videoselektor yigʻilishida aytilgan fikrlar (28.01.2022)

Manba

@zakovat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун "Заковат"ни ўтказиб юборманг!

Бугун соат 21:30 да "Миллий" телеканалида Мадина Мирзараҳматова сардорлигидаги қизлар жамоаси 2022 йилнинг қишки мавсумида иккинчи ўйинни ўтказади.

Шунингдек, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида соат 21:30 дан бошлаб @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам ташкил этилади. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.

⚡️Томошабинлар учун супер янгилик!

Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 6 млн сўмгача, мавсум финалида 25 млн сўмгача мукофот кутмоқда.

‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰

📨Савол юбориш шартлари бу ерда.

Эслатма: "Капиталбанк" телетомошабинлар ҳомийси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ эса
билимдонларни қўллаб-қувватламоқда.

👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!


👉 @xushnudbek 👈
❗️Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. Бунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация тўланади;

ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган ойлик компенсация пули ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда» — Шавкат Мирзиёев


👉 @xushnudbek 👈
Кеча Тошкентда ғалати ҳодиса бўлган. Аллақачон эшитишга улгургандирсиз.

Бир аёл ўзининг 3 яшар қизчасини Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқнинг вольерига (қафас) 5метр баландликдан ташлаб юборибди (атайлабми ёки эҳтиётсизликданми, ҳозирча номаълум).

Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи тушиб кетган қизчанинг олдига борган, ҳидлаб кўрган ва индамасдан яна ортига қайтиб кетган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни тезда ички хонага олиб киришган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, аёл ҳибсга олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, қизалоқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. У дастлаб енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, шифокорлар назоратида.

Хуллас, одамгарчилиги бор ҳайвон ҳамда ҳайвонгарчилиги бор “одам” воқеаси.


👉 @xushnudbek 👈
Assalomu alaykum, hurmatli respondent!

Mahallalarda yoshlarning bo‘sh vaqtini mazmunli tashkil etish imkoniyatlarini o‘rganish bo'yicha so'rovnoma o'tkazilmoqda.

Barcha savollarni diqqat bilan o‘qib, o‘zingizga maʼqul kelgan javoblarni tanlashingizni so'raymiz.

P.S. Ishtirokingiz qaror qabul qilishimizda muhim ahamiyatga ega.


So'rovnomada ishtirok etish:
👇https://forms.gle/WZwkCQhpaJWgRTXj9
«Azbobooks»дан 28 февралга қадар қуйидаги рўйхатдан 3 та ва ундан ортиқ китобни харид қилинг ва Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб бериш хизматидан фойдаланинг!

Бу таклиф айниқса Ўзбекистоннинг чекка туман ва қишлоқларида яшаётган китобхонлар ва онлайн таълим олаётган талабалар учун жуда фойдали!

1. Эшли Вэнс: Илон Маск. Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл - 79000 сўм
2. Дункан Кларк: Alibaba. Жек Ма бунёд этган маскан - 45000 сўм
3. Жереми Дронфид: Отасининг ортидан Освенцимга кетган бола - 55000
4. Жим Коллинз: Яхшидан буюкка (Good to great) - 69000 сўм
5. Жюль Пайо: Ирода тарбияси - 49000 сўм
6. Аҳмад Муҳаммад Турсун: Дунёни тебратган 7 буюк - 59000 сўм
7. Марк Менсон: Ҳаммаси расво. Умид ҳақида китоб - 39000 сўм
8. Андрей Парабеллум: Қоидаларсиз бизнес - 55000 сўм
9. Евгений Замятин: Биз (антиутопик роман) - 39000 сўм
10. Энтони Бёржесс: 1985 - 49000 сўм
11. Ҳадича Кубро тонгар: Бақирмайдиган болалар - 39000 сўм
12. Филип Котлер: Маркетинг А дан З гача. Ҳар бир тадбиркор ва менеджер билиши зарур бўлган 80 концепция - 49000 сўм
13. Жон Девидсон Рокфеллер: Миллиардернинг хотиралари - 44000 сўм
14. Сет Годин: Бинафшаранг сигир (Бизнесни таниқли қилиш бўйича) - 49000 сўм
15. Сет Годин: Буни маркетинг дейдилар - 69000 сўм

Жами: 15 та китоб 788 000 сўм.

Шунингдек сиз бир вақтда 15 та китобни харид қилсангиз, 15% чегирмага ҳам эга бўласиз!

Чегирмадаги сумма: 669000 сўм!

Буюртма учун:
Телефон: +998555000207
Телеграм: @azboboooks

@azbouzshop - сара китоблар дўкони!
Реклама
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев:

Қанча вақт Қозоғистон президенти бўламан, билмайман. Аммо бир нарсани аниқ биламанки, икки муддатдан ортиқ президент бўлмайман. Президент курсисида қолиш учун қонунларни қайта ёзмайман (ўзгартирмайман), конституциянику айтмаса ҳам бўлади”.

Манба: KazTAG


👉 @xushnudbek 👈
The Times Ўзбекистонни май ойида ташриф буюриш учун энг яхши давлатлар рўйхатига киритди

Мактаб пайти бизда бир одат бор эди. Ҳар йили апрель-май ойида 2-3 та юқори синф ўқувчилари бирлашиб, бир автобусда Самарқанд ёки Бухоро, баъзан эса Тошкентга бориларди. Бу барча мактаблар орасида “мода”га айланганди. Кейинчалик қайсидир мактаб болалари кетаётган автобус автоҳалокатга учрагандан кейин, бу одатни бутунлай тақиқлаб қўйишганди (бизда шунақаку, тақиқлаш муаммонинг энг осон ечими).

Умуман олганда баҳорнинг мана шу ойлари саёҳат учун энг яхши давр эди (кузда пахтада бўлардик барибир).

Британиянинг машҳур The Times газетаси ҳам Ўзбекистонни май ойида ташриф буюриш учун энг яхши давлатлар рўйхатига киритибди. The Times тарихий муҳит ва Шохи Зинда мажмуасига эга Самарқанд ҳамда Арк қалъаси жойлашган Бухорони зиёрат қилишни тавсия қилган.

Пандемиядан кейин тикланаётган туризм учун бу яхши янгилик! Нуфузли нашрларни кўпчилик ўқийди ва уларнинг тавсиясига ишонади. Бу эса хориждан келаётган туристлар оқимига маълум маънода ҳисса қўшиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Биз кечаси билан ухламай чиқдик. Нега? Чунки бирорта одамни йўқотмайлик, деб ҳаракат қилдик.

Менинг энг қўрққаним- станция ёниб кетмасин. Сирдарёда 80 йилларда ҳаммаси ёниб кетганди”

Шавкат Мирзиёевнинг 25 январь куни содир бўлган энергоинқирози ҳақидаги фикрлари “Менимча” кўрсатувида.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун, 30 январь куни, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган сана.

Жойлари жаннатдан бўлсин, Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.