Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тикланди
Шунингдек, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.
Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминотини босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
P.S.: муштарийларимиз ёзишича, Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳали тўлиқ тикланмабди. Ҳудуднинг баъзи жойларида ҳозирча электр энергияси йўқлигини айтишмоқда.
👉 @xushnudbek 👈

Тошкент метрополитенида бекатлар оралиғидаги вагонлар ичида қолиб кетган жами 415 нафар йўловчи қутқариб олинди — ФВВ.
Жумладан, “Машинасозлар” (135 нафар), “Бодомзор-Минор” (70 нафар) ва “Амир Темур” (210 нафар) бекатларидан йўловчилар олиб чиқилган.

Тошкент 6 соат ичида тўлиқ сув билан таъминланади — Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.
Вазирлик хабарида айтилишича, «Қодирия» бош сув иншооти ўз фаолиятини қайта бошлади. 5-6 соат оралиғида қувурлар тўлиб бўлгач, одатий иш режимига тушади.
Бўзсув иншоотидан Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади. Айни дақиқаларда тармоқда сув мавжуд.

❗️Вазирлик огоҳлантирмоқда: сув бериш бошланяпти, очиқ қолган жўмраклардан сув оқишининг олдини олинг ва жўмракларни яна бир бор кўздан кечиринг!
Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фуқаролар ва ташкилотларга огоҳлантириш билан чиқиб, хонадон ва бинолардаги иссиқлик тизими ва сув қурилмаларига эътиборли бўлишни сўради. Чунки кимлардир сув ўчган пайтда хаёл билан жўмракни ёпишни унутган бўлиши мумкин.

Табиий газдан қарзи борлар вақтинчалик тармоқдан узилмайди — “Ҳудудгазтаъминот” АЖ
Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилди.
Хонадонингиздаги ҳисоблагич ўчирилган бўлса, аввало асосий кирувчи ва уй ичидаги барча газ жиҳозларни ўчиринг, сўнгра марказий кўк ENTER тугмасини уч марта босинг ва 6 дақиқа кутинг.
Газ билан боғлиқ муаммолар юзага келса, газ таъминоти ташкилотининг 104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Хонадонингизда айни пайтда электр энергияси борми?
Anonymous Poll
49%
Ҳа, свет ёнди
47%
Йўқ, ҳалиям ёнмади
5%
Бизда умуман ўчмади
Соат 21:50 ҳолатига республикамизда электр энергияси таъминоти 45% га тикланди — Энергетика вазирлиги.
Ҳозирги пайтда мавжуд иссиқлик электр станцияларининг энергоблоклари босқичма-босқич ишга туширилиши давом эттирилмоқда.

Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот
(2022 йил 25 январь, соат 22:30 ҳолатига)
1. Қорақалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 30%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
3. Бухоро вилояти — Қоракўл ва Қоровул бозор туманлари 100% электр энергияси мавжуд;
4. Жиззах вилояти — барча туманларда 50% аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланган;
5. Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;
6. Навоий вилояти — Навоий, Зарафшон ва Ғазғон шаҳарлари, Кармана, Навбаҳор, Конимех, Учқудуқ ва Нурота туманларида 100%, Хатирчи туманида 90% мавжуд;
7. Наманган вилояти — асосий тиббиёт муассасалари ва сув таъминоти, Ички ишлар, ҳокимият электр таъминотига уланган;
8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 95%, Самарқанд тумани 50%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани 10%, Каттақўрғон шаҳри 100%, Нарпай тумани 80%, Нуробод тумани 80%, Пастдарғом тумани 30 %, Булунғур туманида 100%, Жомбой туманида 100%, Тойлоқ туманида 100%, Қўшработ туманида 50%, Иштихон туманида 50% электр мавжуд;
9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд, Олтинсойда 70% электр мавжуд;
10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 20%, Сайхунобод тумани 20 %, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 30% электр мавжуд;
11. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 70%, Бекобод шаҳар 60 %, Олмалиқ шаҳар 90%, Чирчиқ 60%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40%, Бўстонлик тумани 75%, Зангиота тумани 15%, Қибрай тумани 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент тумани 80%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;
12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар 17%, Марғилон 10% Қувасой тамани 10%, Қўқон шаҳри 40%, Бувайда тумани 10%, Ўзбекистон тумани 15%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 15%, Сўҳ тумани 100%, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 20%, Чилонзор 10%, Яшнобод 50%, Миробод 50%, Сергели 30%, Янгиҳаёт 20%, Бектемир 50%да электр таъминоти мавжуд.
Манба: Энергетика вазирлиги

❗️БУ МУҲИМ: ортиқча электр жиҳозларни уламай туринг, бошқаларга ҳам ток борсин
Энергетика вазирлиги юртдошларимизга илтимос билан чиқди.
Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар муносабати билан сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз, дейилади мурожаатда.
Бу саъй-ҳаракатлар кўпроқ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради.
Вазиятни тўғри баҳолаганингиз учун раҳмат.
P.S.: шу хабарни ўқиб, уйда битта хонадаги чироқ ва музлатгични қолдириб, қолган ҳамма нарсани ўчириб чиқдим.

❓Қолдирилган дарслар ва имтиҳонлар нима бўлади?
✅ ЖАВОБ: 25 январь куни олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда режалаштирилиб, электр энергияси таъминотидаги узилишлар сабаб ўтказилмаган дарс машғулотлари, якуний имтиҳонлар ҳар бир таълим муассасасининг қўшимча ишлаб чиқилган режа-графиклари асосида ўтказилади ҳамда одатий дарс режаларига етказиб олинади — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев “қаҳрамонлар орамизда” деб ёзмоқда. Бугун баъзи чорраҳаларда видеодаги каби мард йигитларимиз тирбандликларнинг олдини олиш учун кўнгилли равишда ҳаракатни тартибга солиб туришибди. Барака топишсин.
“Бошқа ҳайдовчилар ҳам ўша вазиятда жаҳл билан бир-бирига сигнал чалиб ҳовлиққанини кўрмадим, улар ҳам ажойиб”, - демоқда Даврон ака.
P.S.: менимча, бизнинг ҳайдовчиларга ҳар куни ёлғондан бўлса ҳам “фавқулодда вазият бўляпти” деб эълон қилиб туриш керак шекилли. Бир юмалаб, бирдан маданиятли ва ювош инсонларга айланиб қолишаркан. Нега ҳар куни шунақамасмиз? Нега одатий кунларда ҳам сабрли ва бағрикенг эмасмиз? Ёки бунақа бўлиш учун албатта бутун Марказий Осиёда электр ўчиб қолиши керакми?
Ҳурматли ҳайдовчилар, илтимос, ҳар куни шунақа бўлайлик. Қаранг, четдан қараганда бу қандай чиройли кўринади.

🚇Метро ҳаракати одатдаги режимга қайтди
«Тошкент метрополитени» ДУК хабарига кўра, бугун, тонгги соат 05:00 дан метро белгиланган режа жадвали асосида йўловчиларни доимгидек ўз манзилига етказишни бошлади.
👉@xushnudbek👈

🚆“Afrosiyob” замонавий поездлари фаолиятини тиклади ва доимги ҳаракат жадвали бўйича қатновни амалга оширади — “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Электрда муаммо борлиги учун газ ишлаб чиқариш камайди, газ ишлаб чиқаришда муаммо борлиги учун электр ишлаб чиқариш камайди — Энергетика вазирлиги
Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.
Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.
“Энерготизимда кузатилган носозликлар сабабли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда”, - дейилади вазирлик баёнотида.
👉 @xushnudbek 👈
Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.
Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.
“Энерготизимда кузатилган носозликлар сабабли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда”, - дейилади вазирлик баёнотида.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият изга тушгунча газ “заправкалар”га чекловлар ўрнатилади
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот котиби Элмира Бекмуродова маълум қилди.
Ишлаб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ҳажмда Иссиқлик электр станциялари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига йўналтирилади.
Шу сабабли бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади. Бундан ташқари ижтимоий аҳамияти камроқ бўлган бошқа юридик шахсларга ҳам газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Бундан кўзланган асосий мақсад биринчи навбатда аҳоли хонадонларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, шу сабабли вазиятни тўғри тушунасиз деган умиддамиз, демоқда вазирлик.

Бугун, 26 январь - божхона органлари ходимлари куни.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган барча божхоначиларни чин қалбдан табриклайман. Юрт равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қилишдан чарчаманг!
Маълумот учун: божхона органлари ходимлари куни 2018 йил 22 декабрдаги Қонун билан белгиланган.

Коронавирусдан эмас, йўллардаги авариялардан одамлар кўп ўлиб кетяпти- Шавкат Мирзиёев
- Ҳар ой менга ҳар кўча ва ҳар маҳаллада нега ЙТҲ бўлаётгани сабаблари ҳақида ҳисобот берасизлар. Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун, ҳаракатларни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириши зарур.
Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди, - деди президент. - Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда. Биз ўқиганимизда 3 йил ҳайдовчиликка ўқитган. Ҳозир дарсга бормай пул бериб гувоҳнома оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми?
Шавкат Мирзиёев бу муаммони бартараф қилиш учун аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёев кечаги электр энергия таъминоти узилиши бўйича муносабат билдирди
"...Биз бугунги кунда глобал дунёда яшамоқдамиз. Глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Мана куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик.
Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни шахсан назоратимга олдим.
Шу билан бирга, бундай ҳолатда халқимиз ҳам вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади. Фурсатдан фойдаланиб, аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Бу ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, биз Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўришимиз керак. Бу борадаги мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз керак.
Тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди. Бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак", - деди Президент.

Шавкат Мирзиёев раислигида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Йиғилишда барча иқтисодий комплекс раҳбарлари ва ҳокимлар олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:
- ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард доллардан ошириб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,4 бараварга кўпайтириш ва камбағаллик даражасини камида 2 бараварга қисқартириш;
- жорий йилда инфляция даражасини 9 фоиздан оширмаслик;
- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 10 триллион сўм кредитларни “маҳаллабай” кафолатли етиб боришини таъминлаш;
- бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик;
- деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 бараварга ошириб, аграр тармоқда йиллик ўсишни камида 5 фоизга етказиш.
- яқин беш йилда иқтисодиётга 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш.

Президент таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарларига топшириқлар берди:
- мактаб таълими сифатини ошириш, келгуси беш йилда мактабларда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш;
- барча ҳудудларда мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш;
- камида 10 та олийгоҳнинг нуфузли халқаро рейтингларга киришини таъминлаш;
- хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар
турар жойларини барпо этиш;
- бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратиладиган маблағларни 3 бараварга ошириш;
- бирламчи тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, рақамли тиббиётни кенг жорий қилиш.