Forwarded from Xushnudbek.uz
ДТМ келаси йилги тестлар тузиладиган дарсликлар рўйхатини эълон қилди
Давлат тест маркази умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар асосида тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхатини эълон қилди.
Дарсликларнинг тўлиқ рўйхати билан https://dtm.uz/info/textbooks манзили орқали танишиш мумкин.
👉 @xushnudbek 👈

November 2, 2021
Шавкат Мирзиёев раислигида "Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. Йиғилишда айтилишича:
— 2022 йилда эҳтиёжманд 10 мингта оилага бошланғич бадал ва фоизларни субсидиялаш учун бюджетдан 1,5 триллион сўм ажратилади;
— уйлар нархини барқарор сақлаб туриш мақсадида янги уй-жой массивларини ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилади;
— келгуси йили янги массивларда қурилаётган уйларнинг 1 мингтаси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан кафолатли сотиб олинади;
— йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган;
— бугундан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш даражаси ва ҳайдовчилик маданияти Ўзбекистонда қониқарли аҳволда эмаслиги, йўлларимизда ҳар йили минглаб юртдошларимиз ҳалок бўлаётгани ҳақида бир нечта фикрлар билдирилди (1, 2, 3, 4).
Бунга сабаб сифатида кўплаб омиллар саналди, масалан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёнидаги буткул коррупциялашган тизим, йўллардаги инфратузилма, қоидалар, ҳайдовчилар жамиятининг ғайритабиий дунёқараши ва ҳ.к.
1 йил олдин "Yuridik klinika" лойиҳасида айнан "права" олишдаги ўйинлар ҳақида фикр билдиргандим. Яъни ўқиган ва тажрибаси бор талабгорлар қийналмасдан гувоҳнома олиб, ўқимагани ҳеч қачон ҳайдовчи бўлолмайдиган тизим яратиш, бунинг учун қатъий ирода кўрсатиш керак.
Мени мунтазам кузатиб борадиганлар яхши билишади, йўл ҳаракати хавфсизлиги мавзуси мени доим ташвишга солади. Бу мавзуда кўпроқ тарғибот қилишимиз, одамларга тўғри тушунтиришмиз керак. Бу орқали ҳеч бўлмаса 1 кишининг ҳаётини сақлаб қола олсак ҳам, катта гап бўларди.
Қолган гаплар видеода👆📹

🚧 Йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан
3 ноябрь куни соат 00:00 дан – 4 ноябрь куни соат 11:00 га қадар Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача бўлган қисми транспорт ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади. Бу Сенатнинг янги биносида (аввалги Ташқи ишлар вазирлиги биноси) олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.
“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қиламиз ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, - дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.

November 3, 2021
🇺🇿🏢 British Management University va Institute for Strategy and Competitiveness (Harvard Business School) affilanganlik bitimini imzoladi. Mazkur bitim asosida BMU - raqobatbardoshlik mikroiqtisodiyoti (MOC) bo'yicha Harvard professori M. Porter rahbarligida raqobatbardoshlik sohasida ta'lim dasturlarini va 100 dan ortiq yetakchi xalqaro universitetlar guruhi bilan hamkorlikni amalga oshiradi.
🔸 BMU bakalavriat bosqichining 4-kurs talabalariga Harvard universiteti professorlari tomonidan ishlab chiqilgan Strategiya va Raqobatbardoshlik moduli taqdim etiladi.
🧑🏻🎓 BMU talabalari, shuningdek, Institute of Strategy and Competitiveness tomonidan o'tkaziladigan butun dunyo bo'ylab biznes-keys tanlovlarida ishtirok etishlari mumkin bo'ladi.
Read full article here🖇
📞+998 95 511 99 99
🌐 www.bmu-edu.uz
📲 @bmuedu (Instagram/Facebook)
#bmuedu #bmutrip #bmuprogrammes
®️

2022 йилда таълим ва тиббиёт тизимига 70 триллион сўм ажратиш кўзда тутилмоқда
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда маълум қилинган.
Унга кўра, 2022 йилдан бошлаб Таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган эди. Президент бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш таклифини билдирди.
Шунингдек, 80 минг нафар талабанинг ижара пулининг бир қисми бюджетдан тўлаб берилади.
Чекка жойларда 1 минг 600 та болалар боғчаси ташкил этилиб, Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қурилади ва 235 таси таъмирланади.

Мактаблар рейтингида Навоий вилояти етакчи бўлди
Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси 14 та ҳудуддаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9622 та мактаблар фаолияти таҳлили натижалари асосида 2020 йил якунлари бўйича умумтаълим муассасаларининг рейтингини ҳамда туман ва шаҳарларнинг таълим сифати бўйича рейтингини эълон қилди.
Ҳудудлар бўйича энг юқори ўринлар:
Навоий, Бухоро вилояти, Тошкент шаҳри.
Энг охирги ўринлар:
Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти.
Туман ва шаҳарлар рейтингида:
Навоий шаҳри, Яккасарой тумани, Нукус тумани, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ тумани, Бектемир тумани, Миробод тумани, Қоровулбозор тумани, Бўстон тумани ва Яшнобод тумани
Сўнгги ўринларда:
Сўх, Узун, Беруний, Чироқчи, Деҳқонобод, Тўрткўл туманлари, Наманган шаҳри, Музработ тумани, Марғилон шаҳри, Бўзотов тумани эканлиги маълум бўлди.

Марказий банк фуқароларни фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирмоқда
❗️Масофавий банк хизматлари ва тўлов ташкилотларининг электрон пул ўтказмаларидан фойдаланувчиларга уюштирилаётган кибер-таҳдидлар, виртуал фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк барча фуқароларни огоҳлантирмоқда.
📲 Ҳар қандай ҳолатда ҳам СМС-хабар орқали келган бир марталик тасдиқловчи кодни ҳеч кимга ошкор қилманг! Ушбу тасдиқловчи код ёрдамида фирибгарлар ҳисобингиздаги пул маблағларини осонгина ўғрилаши ёки мобил иловалар ёрдамида уларни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.
❌ Бегона шахсларга банк карталари ёки банкнинг мобил иловасидаги аккаунтингиз тўғрисидаги маълумотларни берманг. Шубҳали бўлган веб-саҳифаларда банк картаси тўғрисидаги маълумотларингиз ва СМС-хабари орқали келган тасдиқловчи кодларни киритманг.
⛔️Ҳозирги кунда одамлар энг кўп алданаётган фирибагрлик усули — бу кўриниши жиҳатдан айрим компанияларнинг веб-сайтига ўхшаган сохта сайтлар орқали пластикдаги пулларни ўзлаштириш бўлмоқда. Яъни бир қараганда сиз худдики бу ростдан Click, Payme, Olx каби компаниялар сайти деб ўйлайсиз, аслида эса у сохта сайт бўлади. Шунинг учун кимдир сизга ҳавола бериб, шу линкка кир ва пластик маълумотларингни тўлдир, биз сенга пул ташлаб берамиз дейишса, дарров лаққа тушиб кетаверманг.
Қуйидаги ана шундай айрим сохта сайтлар манзиллари келтирилган:
yandex.uz-gets.space
click.uz-gets.space
click.3ds-uz.net
click.uz-gets.click
click-payment.site
click.uz-pay.xyz
olx.pay
❗️Бу сайтларда ҳеч қандай молиявий амалларни бажарманг, пластикларингиз маълумотини киритманг. Сизга бу линкни юборганлар аниқ фирибгарлар бўлади. Огоҳ бўлинг, содда бўлманг.

Олий Мажлис биносининг орқа қисмида жойлашган сунъий кўл ва унинг атрофидаги уч гектарлик майдонда театр биноси қурилармиш.
Дарахтлар қирғин қилинадиган юртда кўлларнинг қуриши ҳайратланарли ҳам эмас, албатта.