Xushnudbek.uz
588K subscribers
10.9K photos
2.77K videos
244 files
9.1K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров: «Рақиб сифатида битта Шавкат Мирзиёевни кўраман»

Бу ҳақда у жиззахлик сайловчилар билан учрашувда айтган.

«Рақиб сифатида битта Шавкат Мирзиёевни кўраман. Қолган партияларнинг номзодларини мен ўйлайманки, халқимизнинг ўзи ҳам жуда тез жойига ўтказиб қўяди», — деди Алишер Қодиров.


👉 @xushnudbek 👈
Болалигингизни эслаб кўринг. Нималарни хоҳлардингиз? Эътибор, сизни мақташлари ва ҳоказо. Умуман ҳар бир бола катталар томонидан тан олинишни исташади.

Мазкур мультфильмда кундалик ҳаётдаги кичик нохушликларда инсон ўзини қандай тутиши кераклиги, ота-она ва фарзанд ўртасида муносабат акс этган.

Фарзандининг хатоси учун ота-она уни койиши эмас, балки тўғри хулоса чиқаришга ўргата олиши лозим. Мультфильмда айнан шу мавзуга урғу берилган.

https://youtu.be/rO2fRyA0V5o
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан бошлаб, Фарғона вилояти ички ишлар органларининг Патруль-пост, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа тегишли хизматларининг саф бўлинмалари ходимлари хизмат жараёнида электрошок қурилмаларидан фойдаланишни бошлайди.

Хабарда айтилишича, бу қурилмалардан оммавий тартибсизликлар, фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлигига хавф солувчи ҳаракатлар вақтида ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган шахсларга нисбатан фойдаланилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Эронга қарши баҳсини якунлади.

Ҳисоб 8-9.

Эҳ, озззгина етмай қолди.

Йигитларимизга қойил! Улар манаман деган Эронга 8 та гол уришни уддалашди, мухлисларимизга қувонч ва ҳаяжон улашишди.

Барчаси учун катта раҳмат, йигитлар! Шу темпни сақлаб қолсак, тез орада дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига айланамиз.


👉 @xushnudbek 👈
2022 йил учун олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул квоталари оширилди

❗️2022 йил учун олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул квоталари 2 бараварга оширилиб (2021 йилда 1800 та бўлган), 3600 тага етказилди.

Сунъий интеллект соҳасида таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчиликка жами 28 та (14 та таянч докторантурага ва 14 та стажёр-тадқиқотчиликка) мақсадли квоталар ажратилди.

Сурхондарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш учун республиканинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот институтларида 2022 йилда мақсадли докторантурага жами 67 та қабул квота ажратилди.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Ўзбекистон 8️⃣:9️⃣ Эрон🇮🇷

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финал баҳси.

Ўйиндаги барча голлар битта видеода. Ўйин сценарийси қуйидагича бўлди:

🇮🇷0:1
🇮🇷0:2
🇺🇿1:2
🇮🇷1:3
🇺🇿2:3
🇺🇿3:3
🇮🇷3:4
🇮🇷3:5
🇮🇷3:6
🇺🇿4:6
🇮🇷4:7
🇮🇷4:8
🇺🇿5:8
🇺🇿6:8
🇮🇷6:9
🇺🇿7:9
🇺🇿8:9

Даҳшат-а, шундай эмасми?


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ёшларга қарата айтмоқчиман: ҳаёт курашларида таслим бўлманг” — Шавкат Мирзиёев

Кеча самарқандлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев ёшларга мурожаат қилиб, ҳаёт синовларида енгилмасликка, доим курашишга чақирди ва ўзи бошидан ўтказган воқеалар, унга қарши қилинган ҳаракатлар ҳақида гапириб берди.

Хусусан, Эрон Президентининг ташрифи доирасида Мирзо Улуғбекка қўйилган ҳайкалнинг очилиш маросимидан 3 соат олдин ҳоким бўлиб ишлаётган Мирзиёевни ишдан олиш учун атайин ҳайкалнинг бошини кесиб кетишган.

“Гап фақат Мирзиёевнинг ишдан олинишида ҳам эмасди, гап Ўзбекистоннинг шарманда бўлишида эди. Тасаввур қилинг, 2 та Президент келсаю, ҳайкалнинг боши бўлмаса, Ватанимиз обрўси нима бўларди?”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари сўзини давом эттирар экан, ушбу фавқулодда вазиятга тушиб қолгач, қандай қилиб бундан чиқиб кетганини йиғилганларга гапириб берди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент халқаро кинофестивали дунёнинг таниқли киноюлдузларига мезбонлик қилади

Кинофестиваль доирасида Ҳиндистон, Россия, Туркия каби давлатлардан машҳурлар ташриф буюришади. Улардан ҳинд киноси афсонаси Раж Капурнинг ўғли Рандхир Капур, таниқли россиялик актёр Никита Михалков, Туркиядан эса ўша машҳур "Муҳташам юз йил" ва "Кара севда" сериаллари қаҳрамонлари ҳамда эстрада хонандалари Ўзбекистонда меҳмон бўлишади.

Яна ташкилотчиларнинг маълум қилишича, 15 га яқин давлатнинг кино кунлари, янги миллий фильмларнинг катта экранлардаги премьераси кутилмоқда экан.
Абдусалом Азизов ЎФА президентлигига қайта сайланди

Бугун бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конгрессида Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига, Равшан Эрматов эса ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига қайта сайланган.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#клип_премьераси

26 сентябрь куни Давлат хавфсизлик хизматига асос солинганига 30 йил тўлди.

Шу муносабат билан яқинда қабул қилинган қонунга кўра, 26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.

Маълумот учун, 1991 йил 26 сентябрдаги Президент фармони билан Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлик комитети тугатилиб, ўрнига Миллий хавфсизлик бошқармаси ташкил этилган ва Президентга бўйсундирилган эди.


👉 @xushnudbek 👈
📍Сайлов участкасини аниқлаш бўйича телеграм бот ишга туширилди

Давлат кадастрлари палатаси томонидан ташкил этилган ушбу бот орқали Сиз турган ҳудуд қайси сайлов участкасига тегишли эканлиги ҳамда сайлов участкасининг манзили ва жойлашган геолокацияси ҳақида маълумотларни олишингиз мумкин.

Бот манзили:

👉 @saylov_xarita_bot
“Халқ президенти” фильми эфири бошқа муддатга қолдирилибди

Комил Алламжонов Телеграм каналида ёзмоқда:

“Ҳурматли дўстлар, ҳуқуқшунос-экспертларнинг тавсиясига кўра, фильм намойиши бошқа муддатга қолдирилди.

#мингборузр
Xushnudbek.uz
“Халқ президенти” фильми эфири бошқа муддатга қолдирилибди Комил Алламжонов Телеграм каналида ёзмоқда: “Ҳурматли дўстлар, ҳуқуқшунос-экспертларнинг тавсиясига кўра, фильм намойиши бошқа муддатга қолдирилди. #мингборузр”
Шахсий фикримча, гап сайлов қонунчилигидаги ташвиқот қоидалари ва номзодлар манфаатларининг мувозанати ҳақида кетмоқда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда юқоридаги расмдаги вариантлар ҳам йўқ эмас.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Француз балиқчилари Дон Кихот ролида: улар шамол электр станцияларига қарши

Франциянинг Нормандия провинцияси балиқчилари шамол электр станцияларининг қурилишига қаршилик қилишмоқда. Бунинг белгиси сифатида улар маҳаллий ҳокимият биноси олдига балиқларни олиб бориб тўкишган.

Балиқчилар шамол электр станцияларининг қурилиши денгиз тубини вайрон қилиши билан бирга ундаги мавжудотларнинг ҳаёт тарзига ҳам зарар етказади, деб ҳисоблашмоқда.

Шундоғам пандемия туфайли даромади 40 фоизга камайган балиқчилар учун бу навбатдаги хатар бўлиши мумкин, деб ёзади Euronews.

Шунингдек, шу кунларда Англия ва Франция ўртасида кечаётган “балиқ жангги” кескин сиёсий тус олмоқда. Бундан эса асосан Ла-Манш бўғозида ов қиладиган нормандиялик балиқчиларга катта зарар етказмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Ijara VMQ-605, 24.09.2021.pdf
791.6 KB
Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизини қоплаб бериш тартиби тасдиқланди  

Асосий қоидалар:

ижара тўловини қоплаш учун албатта солиқ органларидан рўйхатдан ўтган расмий ижара шартномаси бўлиши керак;

ижара тўлови фақат кундузги таълимда ўқийдиган талабалар учун тўлаб берилади. Сиртқи ва кечки таълим учун қўлланмайди;

битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаса, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт;

ўзи ёки ота-онасининг уйида, шунингдек доимий турар жойидаги уйда ижарада турганларга қоплаб берилмайди;

аризалар ҳар ойнинг 7-санасигача декан ўринбосари ёки ОТМдаги турар жой билан таъминлаш бўлимига топширилади;

ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ўқув йили давомида (ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача) ёки ўқув дастури давомийлигига қараб белгиланади;

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм), қолган ҳудудларда – 0,5 баравари (135 минг сўм)дан оширилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Ijara VMQ-605, 24.09.2021.pdf
Тушунмаган жойларим:

талаба ижара пулининг бир қисмни олиш учун ҳар ой қайтадан ариза бериши керакми?

шу ариза бериш тизимини электронлаштириш имкони йўқми? Шунча қоғозбозлик нимага керак? Ёки келгусида электрон бўладими?

бу тартиб нега фақат кундузгилар учун? Бу сиртқи ва кечки таълимдагиларнинг айрим ҳуқуқлардан мосуво қилиниши бўйича биринчи ҳолати эмас. Масалан:

1️⃣ вакцина олса контрактга 10% чегирма бериш тартиби ҳам фақат кундузги таълимдагилар учун. Ушбу чегирмадан сиртқи ва кечки таълим фойдалана олмайди;

2️⃣ таълим кредити ҳам фақат кундузги таълимга берилади, сиртқи ва кечкига берилмайди;

3️⃣ контракт тўловини оширмаслик ҳам фақат кундузги таълим учун амал қилди, сиртқи ва кечкининг контрактлари анча қимматлади.

Сиртқи ва кечки таълимдагиларда биргина савол туғилаётган бўлса керак: “нима биз етиммизми?”

Ўзи шу ижара тўлови масаласида бир овозли чат қилсак бўларкан.


👉 @xushnudbek 👈