Xushnudbek.uz
588K subscribers
10.9K photos
2.77K videos
244 files
9.1K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ҳашам учун солиқ жорий қилмоқчи

«Ҳашам солиғи жорий этилиши шарт. Дабдаба учун, қимматбаҳо товарлар, автомобиллар, данғиллама уйлар учун солиқ солиниши лозим», - деди Ворисова.


👉 @xushnudbek 👈
Каналимиз обуначилари орасида шу кунларда таълим кредити олган талабалар борми? Жараёнлар қандай кечди, тажрибангиз билан ўртоқлашсангиз.

Ёки таълим кредити олиш учун ариза берган, лекин муаммоларга дуч келганлар борми? Ўша муаммоларни билдирсангиз, тегишли ташкилотларга етказиб, ҳал қилишга ҳаракат қилар эдик.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Академик лицейлар учун мандат чиқди

2021/2022-ўқув йили учун республика ОТМлари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ (мандат) эълон қилинди.

Натижаларни:

litsey.edu.uz расмий веб-сайтида “Мандат” деган бўлим орқали;

— ОТМ тасарруфидаги академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали аниқлаш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Академик лицейларнинг мандатини кўпчилик litsey.edu.uz сайтидаги ўз шахсий кабинетларидан аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Аммо у ерда фақат тўплаган бали кўрсатилган.

Натижаларни шахсий кабинетдан эмас, балки litsey.edu.uz сайтидаги “МАНДАТ” тугмасини босган ҳолда кўриш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таҳсил олган 21-мактаб. Беғубор болалик.

23.09.2021. Самарқанд.


👉 @xushnudbek 👈
Ислом Каримов яшаган уй.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеода айтилишича, Жиззах политехника институти 3-босқич талабаси Зиёдабону Муллажонова “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасига минус 28 даражагача ҳароратда музламайдиган суюқликни тақдим этибди.

Зиёдабонунинг айтишича, суюқлик ёрдамида корхона ва фабрика трубаларида сув қаттиқлиги туфайли ҳосил бўладиган қуйқалар (накипь) ва тузларни бартараф этиш мумкин экан. Шунингдек, бу ихтиро қишда йўллар музлагани сабаб юзага келадиган нохуш вазиятларнинг олдини олишда ҳам ёрдам бераркан.


👉 @xushnudbek 👈
Президентлик сайловида фойдаланиладиган сайлов бюллетени намунаси эълон қилинди.

‼️БУ МУҲИМ: ўзингиз ёқлаб овоз бермоқчи бўлган номзоднинг рўпарасига ёки , ёки ✔️, ёки✖️белгисини қўйишингиз керак. Аммо қолган номзодлар рўпарасига умуман тегмасдан, бўш қолдириш керак.

Кўпчилик ўзи ёқлаган номзод рўпарасига (плюс) қўядида, қолган 4 та номзод рўпарасига ✖️(икс) қўйиб чиқади. Бу нотўғри. Бундай бюллетен бузилган деб топилади ва овоз ҳисобланмайди.

Шу сабаб фақат битта номзодга белги қўйиб, қолганларини бўш қолдириш керак.


👉 @xushnudbek 👈
Депутатлар қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда: машинада Bluetooth орқали телефонда гаплашишга ва мониторга рухсат. “Права”сиз ҳайдаш ҳуқуқи.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраевнинг хабар беришича, “Адолат” СДПнинг фракциясида МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

Лойиҳада қуйидагилар таклиф қилинмоқда:

ҳайдовчилик гувоҳномаси, "тех паспорт", суғурта полиси каби ҳужжатларни ёнида олиб юриш талабини бекор қилиш;

транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин каби қўлни банд қилмайдиган аксессуарлардан фойдаланган ҳолда телефонда гаплашишга рухсат бериш;

транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жавобгарликни бекор қилиш;

тезликни ошириб юборганлик учун радарлар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаган ҳолда жавобгарликка тортиш (ҳозирда фақат энг минимал тезликдан айирилади, кейинги поғона юқори тезликда айирилмайди).

Эътиборли томони, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳасига депутатлар тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни ҳам таклиф қилишибди. Аниқроғи, депутатлар белгиланган тезликни 20-40 км/соатга оширганларга жаримани амалдаги БҲМнинг 5 бараваридан 3 бараварига туширишмоқчи экан. Худди шу таклифни "Адолат" СДПдан ташқари, ХДП фракцияси ҳам киритибди.

❗️Юқоридаги ҳамма ўзгариш тўғри, лекин тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришга мутлақо қўшилмайман. 70 белгиланган жойда 110 тезликда келса, атиги 810 минг сўм жарима қўлланиши нотўғри. Бу ахир катта тезлик, қанчадан қанча одамнинг умрига зомин бўлиши мумкин.

Рухсатсиз тонировка ҳеч кимга зиён қилмаса ҳам салкам 7 млн сўмдан 11 млн сўмгача жарима белгиланган бир пайтда юзлаб одамлар ўлимига сабаб бўладиган юқори тезлик учун жаримани камайтириш мантиқсизлик (аҳмоқлик дейишга истиҳола қилдим). Хўп, тушундик, депутатларни тонировка масаласига "тиши ўтмайди", бу жойга келганда улар кўр ва карга айланиб қолади, лекин тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришга бало борми, ҳайронман? Бўладиган ишни қилсангларчи...


👉 @xushnudbek 👈
Андижондаги ЙТҲда 3 нафар талаба вафот этди

Тезликни ошириш оқибатида 21 сентябрь куни Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Трекер автоулови ичида бўлган 3 нафар талаба воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

P.S.: албатта, бу каби фожиалар Аллоҳнинг инояти билангина содир бўлади, бунга шубҳа йўқ. Ажали етмаса 40 йил қирон келса ҳам пашша ўлмайди. Лекин ён-атрофимизда белгиланган тезликни ошириш оқибатида шунча аянчли ва қўрқинчли ҳодисалар бўлиб турган бир пайтда, тезлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилишни ҳазм қила олмаяпман.

Депутатлар қўлида аниқ рақамлар борми, охирги 1 йилда неча нафар фуқаро 20-40 км/соат тезликни оширгани учун жарима тўлаган ва бу ўпкасини босолмайдиган ҳуқуқбузарлар умумий аҳолининг неча фоизини ташкил қилади?

Ва худди шу даврда неча нафар фуқаро айнан тезликни оширишдан вафот этган?

Иккала рақамни солиштириб кўриб, хулоса қилиш керак.


👉 @xushnudbek 👈
Баҳодир Ялангтўш хотираси абадийлаштирилади

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги сайловчилар билан учрашмоқда.

«Самарқанд деганда, барчамиз ноёб тарихий ва меъморий ёдгорликларни, хусусан, бетакрор Регистон майдонини кўз олдимизга келтирамиз.

Ушбу қутлуғ маскандаги икки буюк обида – Шердор ва Тиллакори мадрасаларини бунёд этган ўзбек халқининг буюк фарзанди, Самарқанд ҳокими Баҳодир Ялангтўш бобомиз номини миннатдорлик билан эсга оламиз.

Бу улуғ зотнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича ўзим шахсан топшириқ бердим. Жумладан, ушбу мавзуда бадиий фильм суратга олинмоқда, саҳна асарлари, илмий тадқиқотлар яратилмоқда.

Бутун ҳаётини эл-юрт равнақига бағишлаган буюк сиймоларнинг бой ва бетакрор меросини халқимиз, айниқса, ёшларимиз ўртасида кенг тарғиб этиш – барчамиз учун муҳим вазифадир», - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев:

«Самарқанд давлат университетига ушбу қутлуғ масканда таҳсил олган, шу ерда ишлаган, республикамизда илм-фан, таълим, маданият, адабиёт ва санъат ривожига беқиёс ҳисса қўшган атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов номини берсак, нима дейсизлар?

Шунингдек, Самарқанд тиббиёт институтига университет мақомини бериш ҳақида алоҳида қарор қабул қилсак, ўйлайманки, ушбу йирик олийгоҳнинг мавжуд салоҳияти ва келгуси ривожи учун янада пухта замин яратган бўламиз».


👉 @xushnudbek 👈
«Кейинги ҳафта кўрасизлар, биттагина Боғдод туманида 70 та 9 қаватли уйлар қурилиши лойиҳасини эълон қиламиз. Барча инфратузилмаси, канализацияси ҳал қилинган ҳолда. Нима шу ишни Нарпай туманида қилиб бўлмайдими? Қилиб бўлади, фақат бунинг учун билимли мутахассислар керак», — деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
«Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектари Самарқанд шаҳар таркибига қўшилади. Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан янги ҳудудга кўчирилади.

Одамлар бемалол айланиб юрадиган шаҳар бўлиши керак. Агар шунақа қилмасак, Самарқандда юриб ҳам бўлмайди, яшаб ҳам бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
«Самарқандга яқин жойда нефть топдик. Яна кўплаб ер ости хазиналаримиз бор. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳақида ҳозир айтмоқчи эмасман. Чунки бу лойиҳалар бўйича пухта режа ишлаб чиқишимиз керак. Лекин афсуски бизда етакчи геологлар йўқ, геология соҳасини ўлдирганмиз» — Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈