Xushnudbek.uz
589K subscribers
10.8K photos
2.77K videos
244 files
9.1K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Қўқонда очиладиган Техника университетининг филиали ҳақида

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Агар қарор тасдиқланадиган бўлса, унда Фарғона вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) ҳамда жорий йилда ОТМларга белгиланган 5 та йўналиш бўйича ҳужжат топшириб, тест синови натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (56,7 балл) кам бўлмаган абитуриентлар мазкур Филиалга ўқишга қабул қилинади.

Жорий йилда квоталар фақат тўлов-контракт учун очилган, грант йўқ.

Кўпчилик савол йўллаб, абитуриент айнан қайси йўналишларга ҳужжат топширган бўлиши керак, дея сўрашмоқда. Булар қуйидагилар:

1) Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича) - (шифр: 5310800);
2) Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича) (шифр: 5310700);
3) Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича) (шифр: 5320300);
4) Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича) (шифр: 5320100);
5) Электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси (шифр: 5321900).

Фақат мана шу йўналишга ҳужжат топшириб, ўқишга кира олмаган фарғоналик абитуриентларгина ТДТУнинг Қўқон филиалига киришлари мумкин.

Жами 125 та квота ажратилган.

Агар ўқимоқчи бўлганлар 125 тадан кўпроқни ташкил қилса, унда нима бўлади?

Бундай вазиятда ўқишдан неча балл олиб йиқилганига қаралади ва каттароқ балл тўплаганларга устунлик берилади.

Лойиҳадан англашиладики, ДТМ 15 августдан кейин шу 5 та йўналишларга ҳужжат топшириб йиқилган барча фарғоналик абитуриентларнинг рўйхатини баллар кетма-кетлигига риоя этган ҳолда Филиалга етказади. Уёғига Филиалдагилар энг юқори баллдан бошлаб, абитуриентлар билан боғланади. Юқори балл олганлардан кимдир ўқишни рад этса, унда кейинги ўриндаги абитуриентга имконият берилади. Тушунишимча, қабул шунақароқ тартибда бўлади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Мана шу 👆 қарор лойиҳаси тасдиқланибди ҳамда Қўқон шаҳрида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиали ташкил этилди.

Фақат лойиҳадагидан айрим ўзгаришлар бор. Масалан, лойиҳада фақат Фарғоналик абитуриентлар дейилган бўлса, тасдиқланган вариантда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига ҳам амал қилади.

Бу нима дегани?

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида доимий прописка қилинган, республика ОТМларига қарорда белгиланган таълим йўналишларининг мос ва турдош таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва тест синовлари натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 фоизи (56,7 балл)дан кам бўлмаган абитуриентлар ТДТУнинг Қўқон филиалига кириши мумкин.

Филиал Қўқон қурилиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўз фаолиятини бошлайди. Коллеж ўқувчилари эса ўқишни битиргунларига қадар ўқув жараёнини Филиал биноларида давом эттиради. Яъни бир пайтда битта бинода ҳам ОТМ талабалари, ҳам коллеж ўқувчилари ўқишади.

Қолган ўзгаришлар йўқ. Ҳаммаси тепадаги постда ёзилгандай тартибга солинади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тартиби такомиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар
Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.

Ўзгартиришларга асосан, эндиликда доимий пропискага қўйиш учун турар жой, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар, никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар нусхаларини нотариал тасдиқлатиш шарт эмас.

Рўйхатнинг 5-банди бўйича (пропискадаги шахсга уйланган ёки турмушга чиққан) пропискага киришда эр-хотиннинг камида бир йил биргаликда яшаётганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш талаби ҳам бекор қилинди.

Бундан ташқари, ўзгартириш билан Рўйхатнинг 5-банди бўйича (пропискадаги шахсга уйланган ёки турмушга чиққан) прописка қилинган шахс бир йил ичида никоҳи бекор қилинса олинган доимий пропискани йўқотиши белгиланди.

Шунингдек, ташкилот раҳбари илтимосномаси асосида доимий пропискага эга бўлган шахс, худди шундай илтимоснома киритиши мумкин бўлган бошқа ташкилотга ишга ўтган тақдирда, унинг пропискаси бекор қилинмайди.

Бунинг учун фуқаро бир ой муддат ичида иш жойидан берилган маълумотни ички ишлар органларига (паспорт столга) тақдим этиши лозим.

Пропискага кирган шахсларнинг оила аъзоларини пропискага киритиш тартиби ҳам аниқлаштирилди.

Хусусан, Рўйхатнинг 5-банди асосида (пропискадаги шахсга уйланган ёки турмушга чиққан) прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) доимий прописка қилинади.

Худди шундай, Рўйхатнинг 9 – 12-бандлари (республика аҳамиятидаги ташкилотларга ишга кирган, сайланган шахслар) прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг розилиги билан тегишли равишда амалга оширилади.

Ўзгартиришларга мувофиқ Рўйхатнинг 2-банди асосида (қариндошлик асосида) прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари (хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган болалар ҳамда эр-хотиннинг вояга етмаган болалари бундан мустасно) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинмаслиги белгиланди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​Кун.уз мақоласи бўйича пахта завод директорига интизомий жавобгарликка доир иш қўзғатилди

Бугун Kun.uz сайтида "Бешариқда пахта пунктлари ҳосилни қабул қилмаяпти, фермерлар сарсон бўлмоқда" номли мақола эълон қилинган эди.

Мақолада Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги фермер хўжаликлари томонидан терилган ҳосилни пахта тайёрлов масканлари қабул қилишда сунъий равишда сусткашлик қилишаётгани баён қилинганди.

Мазкур мақолада қайд этилган масала Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилган.

Бугунги кунгача Бешариқ туманида 670 тонна пахта қабул қилинган бўлиб, шундан 400 тоннаси Бешариқ пахта тозалаш заводи қошидаги пахта қабул қилиш масканига, 120 тоннаси "Рапқон" ва 150 тоннаси "Яккатут" қабул қилиш масканларига қабул қилинган.

Шунингдек, бугун соат 16-00 да завод қошидаги пахта қабул қилиш масканида пахта топшириш учун 39 та тиркамаларда 97 тонна, "Рапқон" масканида 4 та тиркамада 13 тонна, "Яккатут" масканида эса 6 та тиркамада 21 тонна ортилган пахталар мавжуд бўлиб, навбат асосида қабул қилинаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари 23 сентябрь куни завод қошидаги пахта қабул қилиш маскани томонидан 444 тонна пахта қабул қилиниб, 15 та тиркамадаги 38 тонна пахтани асоссиз равишда қабул қилишни рад қилганлиги учун завод директори К.Юлдашевга нисбатан интизомий жавобгарликка доир иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун Фарғона "Пахтасаноаттерминал" АЖ раисига юборилди.

Келгусида бу каби сунъий навбатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муборак тумани ҳокими ёрдамчиси ва туман молия бўлими раҳбари қурилиш компаниясидан 21 млн сўм пора олаётганда қўлга тушди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси: ОТМлар рейтинги бекор қилинмаган, Адлия вазирлигининг барча важлари ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим муассасалари миллий рейтинги бўйича қўшма қарор ижродан қайтарилганлиги бўйича берилган маълумотга ўз муносабатини билдирди.

Муносабатда айтилишича, ҳақиқатдан ҳам, Адлия вазирлиги томонидан қўшма қарор рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли уни ижродан қайтариш бўйича кўрсатмалар берилган. Лекин Адлия вазирлигининг Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига йўллаган расмий хатида, рейтинг методикаси, кўрсаткичларига нисбатан ҳеч қандай эътирозлар келтирилмаган.

Бундан ташқари, бир қатор ОАВлар томонидан рейтинг натижалари бекор қилиниши бўйича берилган хабарлар асоссиз эканлиги таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, Адлия вазирлигининг расмий сайтидаги хабарда ҳам рейтинг натижалари бекор қилинганлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Инспекция Адлиянинг хабарида берилган айрим жиҳатларга аниқлик киритган.

Биринчидан, расмий рейтингни белгилаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий базанинг йўқлиги ҳақидаги важга Инспекция унча қўшилмайди. Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2012й.даги 371-сонли қарори билан ОТМларнинг рейтингини ҳисоблаш мезонлари тасдиқланган бўлиб, Давлат инспекцияси томонидан ҳисобланган рейтингнинг аксарият индикаторлари айнан шу қарорда мавжуд.

Қарорга ўзгартириш киритишдан олдин, жорий йилда тажриба-синов тариқасида рейтинг ҳисоблашган.

Иккинчидан, барча ОТМлар ҳам рейтинг расман нашр этилгунича ўтказилган тадқиқот ва рейтинг натижалари ҳақида хабардор бўлмаганлиги ҳам нотўғри.

Чунки Давлат инспекцияси 2018 йил январь ойида барча ОТМларга рейтинг индикаторлари ҳақида таклифлар сўраб мурожаат қилган.

Апрел ойида методика тўғрисидаги маълумотлар расмий сайт ва Фейсбукда эълон қилинган.

Рейтинг натижаларининг эълон қилинишидан 3 ҳафта аввал, Давлат инспекцияси томонидан расмий хат билан ҳар бир ОТМга уларга тегишли дастлабки хулосалар танишиш учун расман тақдим этилган ва ОТМларга эътирозлар бўлса асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш имконияти берилган.

Учинчидан, рейтингда фоиз кўрсатгичларига эмас, сон кўрсатгичларига қаратилганлиги важи ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди, демоқда Инспекция.

Рейтингни аниқлашда ОТМлар фаолиятидаги ютуқларнинг ҳар бир профессор-ўқитувчига ёки талабага тўғри келадиган улуши (%да) ҳисобга олинган.

Тўртинчидан, тадқиқот бир ёқлама ва фақат олий ўқув юртларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини таҳлил этишдан иборат бўлиб қолганлигига ҳам қўшилиб бўлмайди.

Рейтинг тизимида профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолиятига 34%, ўқув-услубий ишлар ва ўқитиш сифатига 30%, талабалар билими ва битирувчилар сифатига 28%, фаолиятда АКТни қўллаш ва моддий-техник таъминланганликка 8% ажратилган. Кўриниб турибдики, тадқиқот фақатгина илмий-тадқиқот натижаларига асосланмаган.

ОТМлар рейтингини белгилашда белгиланган мезонлар халқаро тажрибаларга асосланган, хусусан Times Higher Education, QS World University Rankings, BGU, U-Multi rank каби халқаро рейтинг агентликларининг амалдаги индикаторларига мос келадиган индикаторлар миллий рейтингда ҳам мавжуд.

Таълим муассасалари рейтингини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сонли қарори билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига вазифа қилиб топширилган.

Шунинг учун, жорий йилда эълон қилинган натижалар ўз кучида қолишини маълум қиламиз, дейди Инспекция.

Бундан ташқари, рейтинг олий таълим тизимидаги ҳолатни акс эттирувчи кўзгу эканлигини ва унинг натижалари информатив характерда бўлишини эслатиб ўтамиз. Рейтинг натижалари ОТМларга нисбатан чора кўрилишини назарда тутмайди, улар фақатгина ОТМларга келгусидаги фаолиятини белгилашга ёрдам бериши мумкин, - дейилади расмий муносабатда.

P.S.: Давлат органларининг матбуот орқали мунозарага киришишини кузатиш қандай ажойиб. Адлиядан жавоб кутамиз :)

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Қозоғистонда қаровcиз қолган 7 яшар болакай 10-қаватдан тушиб кетаётганда шукрки қўшниси ушлаб қолган!

Болаларни қаровсиз қолдирманг

Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Xushnudbek.uz
Кеча Қозоғистонда қаровcиз қолган 7 яшар болакай 10-қаватдан тушиб кетаётганда шукрки қўшниси ушлаб қолган! Болаларни қаровсиз қолдирманг Каналга уланиш https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Воқеа қандай бўлган?

Хабар қилинишича, ҳодиса кеча, 25 сентябрь куни содир бўлган. Уйнинг 10-қаватида яшайдиган болакай уйда ёлғиз қолган. У кўчага чиқмоқчи бўлган, аммо эшик ёпиқ бўлган. Шундан сўнг у ойнанинг ҳашоратлардан сақловчи тўрини йиртмоқчи бўлиб йиқилиб кетган ва карнизга осилиб қолган.

Одамлар осилиб турган болакайни кўриб, ёрдамга шошилишган. Гувоҳларнинг айтишича, 10-қаватга чиқиш фойдасизлигини англаб етишгач, адёл тутганча пастда туришган.

Бир қават пастда яшовчи қўшни Артем Карев эса тасодифан шовқинни эшитиб айвонга чиққан ва осилиб турган болани кўрган. Бола тушиб кетаётганда эса уни ушлаб қолган.

«Биринчи бор шундай ҳолатга тушишим. Яхшилаб ўрнашиб олиб қўлимни унга тўғриладим. У 15 сонияча осилиб турди ва тушиб кетди. У менинг қаватимгача уч метрча тушгунича уни муваффақиятли ушлаб қола олдим», — дейди Артем. Айтишича, ўша куни у учун дам олиш куни бўлган.

Бола қутқарилиши билан воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишган. Унга тиббий ёрдам кўрсатиш зарурияти туғилмаган. Бола ота-онасига топширилган.

Илтимос, ҳурматли ота-оналар, болаларни ёлғиз ва қаровсиз қолдириб кетманг.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Ниҳоят ОТМларда янги баҳолаш тизими тасдиқланибди

Ўқув йили бошланганига салкам 1 ой тўлай деганда, олий таълим 100 баллик рейтинг тизимидан 5 баҳолик тизимга расман ўтди. Бу ҳақида "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

2 ҳафталар олдин каналимда айнан шу масалани кўтариб чиққан эдим, яъни нима учун ҳалигача баҳолаш тизими тасдиқланмаяпти, ахир ўқув жараёнлари бошланиб кетдику, деб. Майли, ҳечдан кўра, кеч дейишадику, асосийси Низом расман кучга кирибди (таълимдаги кечикишлар ҳақида алоҳида мақола ёзгим бор).

Демак, Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилибди. Низомга мувофиқ:

👉 талабалар билимини назорат қилиш оралиқ ва якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади (жорий назоратлар бекор қилинди);

👉 оралиқ назорат ҳар бир фан бўйича 2 мартагача ўтказилиши мумкин;

👉 якуний назорат тури семестр якунида (тиббиёт олий таълим муассасаларида фан якунида) ўтказилади;

👉 талабаларнинг билими 5 баллик тизимда баҳоланади;

👉 тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи якуний назорат турини ўтказишда иштирок этиши тақиқланади;

👉 оралиқ назоратни топширмаган ёки “2” баҳо олган талаба якуний назорат турига киритилмайди;

👉 якуний назоратга кирмаган ёки киритилмаган, шунингдек ушбу “2” баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади;

👉 бир кунда 1 тадан ортиқ фан бўйича якуний назорат тури ўтказилмайди;

👉 баҳолаш натижасидан норози бўлган талабалар натижа эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида факультет декани томонидан ташкил этиладиган Апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Forwarded from Xushnudbek.uz
Мажбурий обуна балосидан қачон қутилар эканмиза? Ҳар куни ўнлаб шу каби хатлар оламан. "Ойлик иш ҳақимдан обунага ушлаб қолишди, шу мумкинми?" деган мазмунда.

Мана ҳозиргина Андижон вилоятидаги тиббиёт бирлашмасида ишлайдиган бир аёл телефон қилди. "Ёлғиз онаман, ўзим 2-гуруҳ ногирониман. Катта ўғлим ва келиним контрактда ўқийди, менинг маошим, ўғлимнинг маоши ва стипендияси ҳамда келинимнинг маошига 5 киши кун кечирамиз. Ишхонамда 2-ярим йилликнинг обунаси учун ойлигимдан пул ушлаб қолишяпти. Раҳбарларга Худони зорини қилдим, илтимос ушлаб қолманглар, 100 минг пул ҳам мен учун тиллога тенг, деб. Лекин қулоқ солишмади. Фарзандини контрактига пул ўтказаётган ходимлардан ҳеч нарса ушлаб қолинмайди, деб эшитгандим, обунага ушлаб қолишлари тўғрими?"

Бу ерда опамиз 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контракти учун ойликдан ўтказилганда даромад солиғи ушланмаслиги ҳақидаги қоидани назарда тутмоқдалар. Эътиборли томони, содда халқмизда - агар контрактга пул ўтказмаганларида обуна ҳам мажбурий, тўлашга мажбурмиз деб, индамай кетаверардилар.

ОБУНА МАЖБУРИЙ ЭМАС!

ҲЕЧ КИМ СИЗНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИНГИЗДАН ОБУНА УЧУН УШЛАБ ҚОЛИШИГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ!

Фақат Сизнинг розилигингиз билангина обуна учун ушлаб қолиш мумкин. Шу сабабли, мабодо рози бўлмасангиз, бирор ҳужжатга имзо қўйманг (сабаби кўп жойларда алдаб, қўрқитиб, ялиниб имзо қўйдириб олишади).

Мени бир нарса қизиқтирадида, яқин 50-100 йилларда фақат мажбурий обунадан кун кўришга ўрганган, лекин ўзи ўқиш тугул, бошқа ишга ҳам арзимайдиган айрим газета ва журналларимиз ўз қилмишларидан уялиб, виждони қийналиб, газеталарни ўз хоҳишлари билан ёпишармикин ёки шунақа халқни пулига мазахўрак бўлиб юраверишармикин...

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Сенат "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллабди. Эски таҳрирдаги қонун 1997 йилда қабул қилинган эди.
Ўзбекистон ОТМларида 1 пайтда 2 хил баҳолаш тизими бўлади

Бугун ОТМлар 5 баҳолик тизимга ўтгани ҳақида хабар берилганди. Низомнинг тўлиқ матни Lex.uz сайтида эълон қилинди.

Энг қизиғи бу тизим фақат 1-курслар учун тааллуқли экан. 2 ва ундан юқори курслар 100 баллик тизимда баҳоланаркан.

Савол: бунақа омихта тизимни нима кераги бор? Нима учун ягона тизим ўрнатиб қўя қолинмади? Кимдир тушунтириш берадими бу ҳақида?

Ҳаммадан ҳам ўқитувчиларга ноқулай бўлибди, ўзи қоғозбозликдан қийналиб кетишганди, энди уларга яна ортиқча иш яратишибди. Икки хил стандартда баҳолаш турли чалкашликларни келтириб чиқариши табиий.

Низом лойиҳаси порталга муҳокамага қўйилганда, айнан мана шу бандга эътироз билдиришган эди. Республикада бир хил тизим бўлсин, деган таклиф қолдирилган эди. Бошқа лойиҳаларда бўлгани каби, бундай таклифлар ҳеч бир изоҳларсиз инобатга олинмади. Унда лойиҳани муҳокамага қўйишдан нима фойда?

Майли, бизни халқ кўникувчан. Талабаларни, айниқса ОТМдаги ўқитувчиларни жони темирдан. Ҳар нарсага кўниб, кўникиб кетаверишади.

Шунча йилдан буён чала кирилл ва чала лотин ёзувларида ёзиб юрибмиз, бир жойимиз кам бўлиб қолгани йўқку, бир пайтда амал қиладиган 100 баллик рейтинг ва 5 баҳолик тизимни ҳам зиёни йўқдир. Тағин ким билсин.

Ҳа, айтганча, айрим ОТМларда модул тизими ҳам йўлга қўйилган ва 5 баҳолик тизим Низомидаги қоидалар ушбу ОТМларга тадбиқ этилмаслиги белгиланган. Яна айрим ОТМлар (ТДЮУ, ТАТУ) кредит тизимига ўтишган. Гарчи модул ва кредит тизимлари алоҳида эмас, аксинча бир-бирини тўлдирувчи тизим бўлса ҳам, ҳали айрим ОТМлар ўзларида ушбу тизимларни тўлиқлигича ўрнатиб улгуришмади. Вақт ўтиши билан жой-жойига тушадиган жараён бу. Майли, ҳозир қийналсак ҳам, қолган ОТМларни ҳам секин-аста кредит тизимига ўтказишни бошлаш керак. Бошида қийин бўлади, тушунарсиз бўлади, балки озгина "бардак" ҳам бўлар. Лекин келгусида фойдаси тегади, менимча. Албатта буларнинг барчаси ИМХО.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
​​Хабар қилишларича, Тошкент метроси "Новза" бекатида метро тагига бир талаба йигит бехосдан тушиб кетибди. Асосийси воқеа яхшилик билан тугабди, талабанинг соғлиғига жиддий зиён етмабди, Худога шукр.

Хабарни ўқиб, Италиянинг Турин метроси ёдимга тушиб кетди. У ўзига хослиги билан қолган шаҳарлардаги метролардан ажралиб туради. Метро бекатидаги поездлар йўли тўлиқ ойна билан ўралган. Қачонки поезд бекатга кириб келиб, тўхтагандан кейин поезд эшиклари билан бекат эшиклари бир пайтда параллел равишда очилади. Худди лифт эшикларининг ишлаш принципига ўхшайди бу. Демак, поездлар ҳар доим автомат равишда битта нуқтага келиб тўхтайди, йўқса эшиклар бир-бирига мос келмай қолади. Бундай метро бекатида кимнидир поезд йўлига тушиб кетиши назарий жиҳатдан ҳам мумкин эмас. Хавфсиз ва ишончли, шундай эмасми?

Бизда ҳам албатта шунақа бўлсин демоқчи эмасман, бунга эҳтиёж ҳам йўқ, менимча. Шунчаки, эсимга тушганда маълумот учун айтдим-қўйдимда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Тошкентга келади, дея хабар бермоқда ТИВ.
Kun.uz

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Парламент сўровига беписандлик

Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев сенатор сўровларига беписандлик билан қаралиши борасида ҳукуматдан изоҳ сўради, деб хабар берди Kun.uz мухбири.

«Айрим вазирлик ва идоралар раҳбарлари парламент билан муносабатларга қонун талаби асосида ёндашмаяпти», – деди Йўлдошев 27 сентябрь куни иш бошлаган Сенат ялпи мажлисида.

Хусусан, Сенат қўмитаси раисининг ўринбосари томонидан 15 август куни пойтахтдаги маданият ва истироҳат боғларидаги жиддий камчиликлар юзасидан маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевга сенатор сўрови юборилган.

Сенат раисининг сўзларига кўра, ушбу сўровга вазирликнинг жавоби 40 кундан сўнг келган. Бунинг устига, бирорта ҳам саволга тайинли жавоб олинмаган.

«Вазир ўринбосари имзоси қўйилган ярим варақлик жавоб Сенатга эмас, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига юборилган», – деди у.

Йўлдошев Маданият вазирлиги мутасаддиларини қонунларни билмаслик ва масъулиятсизликда айблади.

«Вазирликнинг масъул шахслари сенаторлар қаерда ишлашларини билмасликлари уларнинг қонунни билмасликларини намойиш қилади», – деди у.

«Ўзингиз ўйланг, Маданият вазирлиги масъул ходимлари халқ вакилларига нисбатан шундай муносабатда бўлса, уларнинг давлат сиёсати моҳиятини тўлиқ англаб етганига, зиммасига юклатилган муҳим вазифаларни амалга оширишига ким кафолат беради? Биз бу масала бўйича вазирлик, шунингдек, ҳукуматдан изоҳ кутамиз», – деди Йўлдошев.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Мана бу зўр бўлибди лекин. Хориждаги баҳолаш тизимини ўзимизники билан таққослама жадвали. Илгари расмий шкала йўқ эди, айниқса хориждан перевод қилаётганлар қийналарди. Ишлаб чиққанлар барака топсин.
​​Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади.

«Сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясидек шарафли ишга бағишлаган барча юртдошларимизни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.

Ушбу қутлуғ айёмда сизларнинг шаънингизга энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, барчамизнинг камол топишимиз, жамиятда муносиб ўрин эгаллашимизда бор билим ва тажрибасини, қалб ҳароратини бахш этиб келаётган меҳридарё устозларимизга чин юракдан миннатдорлик билдирамиз», - дейилади табрикда.

Манба: president.uz/uz/2049

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Тошкент вилоятининг 95% пахта далаларида 1-терим кетмоқда. 1 кг терилган пахта учун 950 сўм берилади.

Имкони бўлганлар ихтиёрий равишда теримга чиқишса 1 кунда 100 минг сўмгача бемалол топиши мумкин.
Ўқитувчилик фаолиятим ҳақида

Кўпчиликка маълум, бундан 4-5 йиллар олдин Тошкент давлат юридик университетида ўқитувчи бўлиб ишлаганман. Ва кўпчилик ҳалиям ўша ерда ишлайди, деб ўйлайди негадир.

Кейинчалик ўқитувчиликни қумсаб, бу ҳақида Xushnudbek.uz сайтида мақолалар ёзгандим. Бугунги байрам арафасида ўша 2 та мақолам ёдимга тушиб, Сизлар билан улашгим келди.

Бунда асосан ўқитувчилик фаолиятим давомида қўллаган методларим ҳақида гапириб берганман. Иккаласи ҳам жуда узун мақола бўлганлиги сабабли, 2 кун давомида қисқа парчаларни бўлиб-бўлиб эълон қилиб бораман, тўғри тушунасизлар деган умиддаман.

Ўқитувчилик фаолиятим ҳақида (1-қисм)

👉 https://telegra.ph/Uqituvchi-1-09-30

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Шавкат Мирзиёев ва Зироатхон Мирзиёева Тожмаҳалда.