Xushnudbek.uz
597K subscribers
10.8K photos
2.76K videos
244 files
9.08K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Янгийўл туманида газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

2020 йилнинг 30 ноябрь куни соат 7:42 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Истиқлол кўчаси, "Қирариқ" МФЙ да жойлашган 80-сонли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиқган.

ФВВнинг бирламчи маълумотларига кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган.

Ҳодиса натижасида 1984 й.т. И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган.

Бирламчи маълумотларга кўра, чақнашнинг асосий сабаби сифатида табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши тахмин қилинмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ ва иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишингизни сўрайди.


👉 @xushnudbek 👈
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги U-Report орқали коррупция ҳақида сўров ўтказяпти.

Саволларини анча “ўткир” тузишибди: Коррупцияда ким кўпроқ айбдор – пора берганми ёки олганми?

Сизларга ҳам қатнашиб, ўз фикрингизни қолдиришни тавсия қиламан.

👉 Сўровга ўтиш
Кўпчилик яқинда старт берган Metsenat.uz лойиҳамиз ҳақида сўраётгани учун яна бир бор батафсилроқ маълумот бериб ўтмоқчиман.

Тўғри, бироз узунроқ аудио бўлди, лекин имконингиз бўлганда эшитиб қўйсангиз, хурсанд бўлар эдим.

Яна бир бор саховатпеша меценатларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз.

Фикр-мулоҳаза ва таклифлар бўлса, изоҳларда қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
“2021 бюджет лойиҳаси бўйича Фуқаролар учун бюджет” нашри лойиҳаси эълон қилинди. Нашр Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Молия вазирлиги қўшма дастури асосида тайёрланган.

Нашрда давлат бюджетига оид кўплаб қизиқарли маълумотларни кўришингиз мумкин. Албатта вақт топиб варақлаб чиқишни тавсия этаман.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент вилоятида уй қамоғидаги шахснинг зиёфатида қатнашган судья кўп ўтмай уни озодликка чиқарди

Олий судда 30 ноябрь куни бўлиб ўтган конференцияда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева судьяларнинг жиноий унсурлар билан киришиб кетиш ҳолатлари учраб турганини айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Масалан, 2020 йил май ойида Тошкент вилояти шаҳарларидан бирининг судьялари Л.Н ва Р.О. карантин қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, жиноий унсурлар вакили, бир неча марта судланган Д.Н.нинг туғилган кунини нишонлаш учун кафеда 100 нафардан ортиқ шахс иштирокида ташкил этилган зиёфатга борган.

Эътиборлиси – судьялар Д.Н.нинг ўша вақтда навбатдаги жинояти учун озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлигидан хабардор бўлган. Ачинарлиси, мазкур судья маҳкум Д.Н.га нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиб, уни озодликка чиқарган», – деди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари.

Айтилишича, агентлик ташкил этилганидан буён фуқаролардан йўллаган мурожаатларнинг энг кўп қисми, яъни 20 фоизи суд қарорлари юзасидан келиб тушган.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон хориждан 781,7 минг дона мобил телефон импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 64,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 781,7 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган.

Ўтган йилнинг шу даврида 79,9 мингта телефон ҚОНУНИЙ йўл билан импорт қилинган эди, қолганлари ўғринча ва яширин йўллар билан кирган ҳамда сотилган. Демак, қонуний йўллар билан телефон кириши тахминан 10 бараварга ошган. Ёки бошқача айтганда ўтган йили чегараларимиз орқали шунча телефон худди шамолдаги чанг каби кўзга кўринмасдан ўтиб кетган ва чегара ҳамда божхона органлари буни сезмай қолган (ажойиб!).

Ўзбекистон жорий йилда жами 19 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган, улар орасида Хитой, Вьетнам, Ҳиндистон, БАА, Россия давлатлари етакчи.


👉 @xushnudbek 👈
Боғчалардаги талон-торож ҳақида

Мактабгача таълим вазири масъули тизимда аниқланган талон-торож ҳолатлар ҳақида маълумот берди.

Асосан иш ҳақига ажратилган маблағларнинг ноқонуний ва ортиқча сарфланишига йўл қўйиш ҳолатлари аниқланмоқда: 2019 йилда 9,4 млрд сўм, 2020 йилнинг 10 ойида 8,5 млрд сўм иш ҳақи маблағлари ноқонуний тўланган.

Озиқ-овқат харажатларига ажратилган маблағларнинг ноўрин сарфланиши эса 2019 йилда 6,2 млрд сўм, 2020 йилда 3,6 млрд сўмни ташкил қилган.

2019 йилда 750 нафар, 2020 йилда 446 нафар «ўлик жон» аниқланган.

“Ўлик жонлар» мактабгача таълим тизимидаги энг катта муаммолардан бири. «Ўлик жонлар» – мактабгача таълим ташкилотига турли лавозимларга расмийлаштирилган, лекин аслида ташкилотда ишламайдиган ходимлар. Бу йўл билан боғча мудираси «ўлик жон» ходимларга ёзилган иш ҳақларини ноқонуний ўзлаштиради, ишламайдиган «ўлик жон» ходимлар эса ноқонуний меҳнат стажига эга бўлади”, - деган вазирликнинг Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи Дилшод Норматов.

Бу ҳали аниқланган ҳолатлар холос. Аниқланмагани яна неча миллиард экан, Худо билади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элдор Шомуродов Италия “А” сериясида ўзининг биринчи голини урди. Шу тариқа у ТОП-5 чемпионатларда гол урган илк ўзбек футболчиси сифатида тарихга кирди.

Баракалла, Элдор! Бу ҳали ўнлаб голларингнинг бошланиши бўлсин, илоҳим.

Афсуски ушбу ўйинда унинг жамоаси “Женоа” ўз уйида 2-1 ҳисобида мағлуб бўлди.


👉 @xushnudbek 👈
Metsenat.uz: Тошкент давлат юридик университети талабалари учун таълим гранти эълон қилинди

Ривожланган давлатларда таълимга меценатлик қилиш алоҳида маданият сифатида шаклланган. Гигант компаниялардан тортиб ўртамиёна тадбиркорларгача, катта амалдорлардан тортиб оддий ишчиларгача илм-фанни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Айниқса ғарбда ўзи ўқиган олийгоҳ учун маблағ ажратиш анъанаси кенг тарқалган. Университетлар топаётган даромаднинг катта қисмини айнан муваффақиятга эришган битирувчилари ажратадиган меценатлик маблағлари ташкил қилади.

Мисол учун, агар ёдингизда бўлса Юрий Дудь АҚШдаги Кремний водийси ҳақида тайёрлаган фильмида Стэнфорд университетида ўқиган шахслар ҳар йили университетга 1 млрд доллар атрофида меценатлик ёрдами кўрсатишини айтган эди.

Балки уларнинг ривожланган давлат эканлигининг сабабларидан бири ҳам айнан таълимга маблағни аямаслигидадир, ким билсин.

Бизнинг жамиятда ҳам меценатлик фаолияти маданиятга айланишини орзу қиламан. Metsenat.uz лойиҳамизнинг асосий мақсади ҳам шу аслида.

Тўғри, ҳозирча миллионлаб доллар маблағ ажратишга қурбимиз етмайди. Аммо имконимиз етганича, ўзимиз орзу қилган маданиятга кичик ўрнак бўлиш ниятида Тошкент давлат юридик университетининг талабалари учун таълим гранти эълон қилдик. Чунки шу даргоҳда илм олдим, ҳаётдаги неки натижаларга эришмай, барчасида ушбу олийгоҳда менга таълим берган устозларимнинг катта ҳиссаси бор. Аллоҳ рози бўлсин улардан.

Шу сабабли Юридик университет талабалари учун грант эълон қилишни маъқул деб билдим. Грант миқдори 3 млн сўмдан ва 10 нафар ғолиб талабаларга берилади (жами 30 млн сўм).

Ғолибни танлашда талабанинг ўзлаштириши, ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги, ташаббускорлиги инобатга олинади. Шунингдек, номзодлар тенг даражада бўлса, ижтимоий кам таъминланганлигига қаралади.

Аризалар 14 декабрга қадар Metsenat.uz сайтида қабул қилинади.

Грант маблағлари XushnudbekUz телеграм каналида жойлаштирилган рекламалардан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Маълумот учун: бу Metsenat.uz лойиҳасида эълон қилинган иккинчи грант. Биринчисида Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва “Меҳрли қўллар” хайрия фонди 400 млн сўмлик грант эълон қилганди. Яқин кунларда яна 3-4 та меценатларнинг грант ва стипендиялари эълон қилиниши кутилмоқда.

Metsenat.uz сайтини ёки @metsenatuz, @urfon каналларини кузатиб боринг.


👉 @xushnudbek 👈
Қорабайир зотдор отларидан ташкил топган кичик карвон Қашқадарёдан Тошкентга қараб йўл олди

Шаҳрисабз шаҳрининг “Оқсарой” мажмуасидан Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонигача давом этадиган ушбу парадда 12та зотдор отлар иштирок этмоқда. Отлар марафонида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам қатнашяпти.

Фото манбалари: 1, 2


👉 @xushnudbek 👈