«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
https://regulation.gov.uz/uz/document/18261
Қонун лойиҳасидаги энг асосий ўзгариш фуқароларга ҳам Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқи берилади. Илгари фуқаролар қонун ва қонун ости ҳужжатларнинг конституцияга зидлиги ёки ўзларининг Конституцияда белгиланган ҳуқуқлари бузилаётганлиги борасида Конституциявий судга масала киритишни сўраб, мурожаат қила олмас эди.
Шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва Бизнес Омбудсманга ҳам Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
Шу ўзгариш тезроқ кучга кирса, биринчилардан бўлиб прописка масаласида мурожаат қиламан, деб режа қилиб тургандим, лекин бунга деярли ҳожат қолмади :) Майли, аввало қонун кучга кирсинчи, мурожаат қилиш учун бошқа масалалар чиқаверади.
👉 @xushnudbek 👈

Президент Шавкат Мирзиёев бугун пойтахтимизнинг Сергели тумани ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманига боради.
Сафар чоғида кўп қаватли уйлар, саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасаларини кўздан кечириш, фаоллар билан мулоқот қилиш режалаштирилган.

Фарғона вилоят телевидениеси мухбири Усмонжон Қодировга нисбатан чиқарилган 15 кунлик маъмурий қамоқ муддати 2 кунга қисқартирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.
29 май куни Фарғона вилояти маъмурий суди кассация инстанцияси Фарғона вилоят телевидениеси мухбири Усмонжон Қодировга нисбатан Фарғона шаҳар маъмурий судининг 27 майдаги қарорини ўзгартирди.
27 май кун куни Усмонжон Қодировга МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми ва 183-моддаси билан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
Кассация инстанцияси биринчи инстация суди Усмонжон Қодировга нисбатан жазо тайинлашда айбига иқрорлигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олмай, бир мунча оғир жазо тайинлаганини тан олди.
Кассация инстанцияси қарорига кўра, 15 сутка қамоқ жазоси ўзгартирилиб, 2 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазо тайинланди. Шунингдек, Усмонжон Қодиров маъмурий қамоқ харажатларидан озод қилинди.
Олинган маълумотларга кўра, Усмонжон Қодиров ҳозир қамоқдан чиқарилган ва озодликда, оиласи бағрига қайтган.

Газета.uz
Фарғоналик журналистга чиқарилган 15 кунлик маъмурий қамоқ 2 кун этиб ўзгартирилди
Фарғона вилоят телевидениеси мухбири Усмонжон Қодировга нисбатан чиқарилган 15 кунлик қамоқ жазоси ўзгартирилиб, 2 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазо тайинланди. У Фарғона вилоят ҳокимлиги биноси олдида ниқоб тақмаслик ва ИИБ ходимига қаршилик кўрсатганликда…
Пропискасиз шахслар тезроқ уйини номига ўтказиб олиши керакми?
Кеча яқин йилларда прописка яна қайта ёпилмаслиги, шу сабабли бу ҳақдаги миш-мишлар ёлғонлиги ҳақида ёзган эдим.
Энди одамлар орасида бошқа гап юрибди экан, яъни 1 июлгача пропискасиз фуқаролар ўз уйларини номларига ўтказиб олишмаса, 15% қўшимча солиқ тўлашармиш. Бу ҳақда ТВда роликлар ҳам бериляпти, дейишмоқда.
Бу миш-миш ҳам нотўғри. Аммо шунга яқин бошқа гап бор, одамлар шунинг учун адашмоқда.
Аввалроқ ҳам хабар берилган эди, “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойлар бўйича 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланган. 1 июлдан бошлаб “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ҳам ҚҚС тўлашни бошлайди ва уй нархлари 15%га ошади.
Аммо бу ерда гап фақат 2017-2019 йилларда ДАВЛАТ ДАСТУРИ АСОСИДА қурилган уйлар ҳақида кетмоқда. Яъни кам таъминланганлар учун, ёшлар учун, турли соҳа вакиллари учун (ўқитувчилар, адиблар, олимлар ва ҳ.к.), шунингдек қишлоқ жойларида ДАВЛАТ томонидан қурилган ЯНГИ уйлар назарда тутилган.
❗️Иккиламчи бозордаги уйлар ёки хусусий компаниялар томонидан қурилган уйларга 15% нарх ошишининг сира алоқаси йўқ.
Аввал айтилганидек, 2017-2019 йиллардаги давлат дастури асосида қурилган уйларнинг эгалари 1 июлга қадар тезроқ уйларни ўз номларига ўтказиб олишлари керак. Йўқса, яна қўшимча тўлов қилишга тўғри келади.

Telegram
Xushnudbek.uz
2017-2019 йиллар дастурлари асосида қурилган уй-жойларни расмийлаштиришга шошилинг
Қурилиш вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, 2019 йил 28 ноябрдаги Президент Фармонининг 9-иловаси 5 “в” бандига асосан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ 2017-2019 йиллар…

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🗞📲 Австралияда 100 дан ортиқ минтақавий газетанинг босма нашри тугатилиб, электрон шаклга ўтказилади
14 та нашр фаолияти эса тўхтатилади. Апрел ойида "News Corp" компанияси ўз тасарруфидаги 60 та нашрининг босма версиясини чоп этишни тўхтатиш тўғрисида маълум қилган эди. Ўшандан буён тўлиқ иш кунига бир неча кишигина қайтди.
🚫 Руберт Мердок корпорациясидаги бу ўзгаришлар 500 нафар ходимнинг ишсиз қолишига сабаб бўлади.
Босма нашрларни чоп этишни тўхтатиш ва газеталарнинг тўлиқ ёпилиши 29 июндан бошланади.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Тошкент вилоятида мактаб директорларига тазйиқ ўтказган ҳоким ўринбосари жаримага тортилди
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, 19 апрель куни Бўка тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Анвар Хонтўраев 12-мактаб директори М.Хакимованинг ўз вақтида томорқа бўйича аҳолини хатлов қилмаганлиги учун унинг касбий фаолиятига асоссиз аралашиб, унга тазйиқ ўтказиб, барчани олдида изза қилиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб, ҳуқуқларини поймол этиб ундан туман ҳокими номига тушунтириш хати ва жорий йилнинг 20 апрель кунидан ишдан бўшаш тўғрисида аризасини олган.
Бундан ташқари, 6–7 май кунлари Хонтўраев туманда фаолият юритаётган 15, 16, 18, 24, 50-умумтаълим мактаблари директорларига тазйиқ ўтказиб, туман марказидаги «Ёшлар майдони»га директорлар ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосарларини, яъни 25 кишини майдонда ўсган ўтларни ўриш каби мажбурий меҳнатга жалб қилган.
Халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати аралашуви билан Анвар Хонтўраевнинг қонунчиликка зид ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатларга 15 май куни Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармасига юборилган.
Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси мазкур ҳолатларни қонуний ўрганиб чиқиб, ҳоким ўринбосарини халқ таълими муассасалари фаолиятига асоссиз аралашгани, педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, уларни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилгани учун 22,3 миллион сўм жаримага тортган.

Forwarded from Sherzod Shermatov
Frilans sifatida ishlayotgan yoshlarimizni ko‘paytirish bo‘yicha tashabbusni boshlaganimizda o‘zimning qizim ham upwork.com orqali ro‘yxatdan o‘tib, Payoneer kartasini olish uchun maʼlumotlarni to‘ldirgan ekan, bugun kelibdi (tekinga, hech qanday to‘lovlarsiz). Mana, pandemiya sharoitida internet orqali o‘z halol mehnati bilan qo‘shimcha daromad topish uchun hech qanday sunʼiy to‘siq yo‘qligiga yana bir bor ishonch xosil qildim.
Eng asosiy masala, internetda vaqtni bekor o‘tkazmasdan, o‘z ustida ishlab, harakat qilish kerak.
O‘rganish uchun, internetda juda resurslar ko‘p. O‘zbek tilida esa IT-Park ham yoshlarimizni internet orqali qo‘shimcha daromad olishga qaratilgan yaxshi videodarslarni o‘z kanalida qo‘yib bormoqda (TASIX): https://mover.uz/channel/it-center/
Prezidentimiz tomonidan maktab bitiruvchilariga frilans orqali daromad topishga qo‘shimcha qulayliklar yaratish, jumladan ularni maqsadli o‘qitishga qaratilgan tegishli qaror loyihasi tayyorlash topshirilgan. Uning loyihasini ham ertaga muhokama uchun eʼlon qilamiz.
PS. Internetda birovni g‘iybat qilish uchun sarflangan shuncha vaqtni to‘g‘ri yo‘nalishga qaratilsa juda yaxshi ish bo‘lar edi. Ham oilaga daromad, ham davlat iqtisodiyotiga qo‘shimcha tushum va eksport. Batafsil: https://bit.ly/3gpUyD0

Facebook
Log in to Facebook
Log in to Facebook to start sharing and connecting with your friends, family and people you know.
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди.
Замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилган уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.
Давлатимиз раҳбари Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Бу оила 14 йилдан бери ижарада яшаб келаётган эди.

❗️Уй олаётганлар диққатига: замонавий бўлинг, ўзингизни ортиқча қийнаманг
Шу кунларда прописка очилгани муносабати билан жуда кўпчилик уй сотиб олмоқда. Бу ёки янги уйлар ёки бировларнинг номида турган ўзининг уйи.
Ва ўз-ўзидан баъзан нотариусларда навбатлар ҳақида эшитиб қоляпман. Ёхуд мулк солиғи ва коммунал тўловлардан қарздорлиги борлигини нотариусга борганда билиб қолиб, қаерда тўласам экан деб овора бўлаётганлар ҳам учраб турибди.
Шу сабабли Сизларга электрон давлат хизматларидан фойдаланишни тавсия қиламан. Ахир яратилган имкониятдан фойдаланишни ҳам билиш керак-да! Боз устига карантин шароитида кўчада юргандан кўра, онлайн барчасини осонгина ҳал қилганингиз соғлиғингиз учун хавфсизроқ ҳам бўлади. Булар қуйидагилар:
1️⃣. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш
https://my.gov.uz/uz/service/25
Бу жуда зўр хизмат. Сиз ушбу саҳифа орқали нотариусда кўрсатиладиган хизматни деярли 80%ини ўзингиз онлайн осонгина амалга оширсангиз бўлади. Агар мол-мулкда қарз бўлса ёки тақиқ бўлса, бу ҳақда маълумот берилади. Қарзларни онлайн тўласангиз ҳам бўлади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш имкони бўлса, Сизга махсус код беради. Ўша код билан нотариусга борсангиз, ишингиз жуда ва жуда тез битади. Батафсил жараён пастдаги видеода кўрсатилган.
Энг асосийси ушбу хизмат мутлақо бепул. Агар нотариусни ўзида қилсангиз, пул тўлашингизга тўғри келади.
Электрон имзо талаб этилмайди.
== • == • == • == • ==
2️⃣. Нотариус қабулига ёзилиш
https://my.gov.uz/uz/service/32
Бу ҳам зўр хизматлардан бири. Иссиқда соатлаб навбатда турмайсиз, туманни ва нотариусни ўзингиз танлайсиз, куни ҳамда вақтини белгилаб, онлайн қабулга ёзиласиз. Айтилган вақтда борасиз ва навбат қанча бўлишидан қатъи назар, нотариус аввал Сизни қабул қилади. Бошқача айтганда бу “живой навбат” пайти навбатдан ташқари киришнинг замонавий усули.
Уй-жой олди-сотди қилиш учун кадастр рақами, никоҳ гувоҳномаси ҳамда харидорнинг маълумотларини олдиндан киритиб қўйсангиз, ишингиз янада осон ва силлиқ битади.
Ўзи умуман бизда ҳам худди ривожланган давлатларда бўлгани каби нафақат нотариус, балки бошқа жойларга ҳам (масалан, шифокор қабулига) олдиндан онлайн навбатга ёздириб, кейин боришга секин-аста ўрганишимиз керак.
Хизмат бепул.
Электрон имзо талаб этилмайди.
== • == • == • == • ==
3️⃣. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш
https://my.gov.uz/ru/service/248
Уй олди-сотди бўлгандан кейин уни кадастр органларидан рўйхатдан ўтказиш керак бўлади. Бунинг учун ҳам кадастр органларига бориш шарт эмас, онлайн ариза юборасиз, маълум муддат ичида кўриб чиқилиб, электрон гувоҳнома оласиз.
Электрон имзо талаб этилмайди.
== • == • == • == • ==
4️⃣. Кадастр паспортини шакллантириш
https://my.gov.uz/uz/service/294
Агар уйнинг кадастр ҳужжатлари йўқолган бўлса, унда ушбу хизмат орқали кадастр паспортини шакллантириш учун онлайн ариза юборишингиз мумкин.
Белгиланган тўлов мавжуд, онлайн тўласа бўлади.
Электрон имзо талаб этилмайди.
== • == • == • == • ==
5️⃣. Электрон рақамли имзони онлайн олиш
https://e-imzo.uz/
Аслида аксарият давлат хизматлари учун ЭРИ талаб этилмайди. Аммо мабодо Сизга ЭРИ керак бўлиб қолса, унда осонгина онлайн олишингиз мумкин. Бунинг учун фақат паспортингизни ушлаб расмга тушиб юборсангиз бўлди. Тахминан 1 соат ичида ЭРИни уйдан чиқмасдан олишингиз мумкин.
Хизмат пулли – 15 минг 610 сўм. Онлайн тўлаш имкони бор.
== • == • == • == • ==
Шунингдек, қуйидаги хизматлар ҳам керак бўлиб қолиши мумкин:
• Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш
• Кўчмас мулк ва ер солиғидан қарздорликни текшириш
• Коммунал тўловлардан қарздорликни текшириш
Қиссадан ҳисса шуки, замонавий имкониятлардан фойдаланишни ўрганинг. Бунинг ортидан ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни тежайсиз, ортиқча асаббузарликка йўлиқмайсиз, кимларнингдир эшигида диққат бўлиб кутмайсиз, хуллас имконият борми, нима учун ундан фойдаланмаслигингиз керак? А, лаббай?

❗️Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.
👉 Шу билан бирга 2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:
🔴 "қизил" ҳудудларда:
➖ риэлторлик фаолияти;
➖ реклама ва маркетинг фаолияти;
🟡 "сариқ" ҳудудларда "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим);
➖ давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти;
🟢 "яшил" ҳудудларда "сариқ" ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (хостеллар бундан мустасно);
➖ спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;
➖ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш.
☝️Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.
❌ Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

⚽️ 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини ТОМОШАБИНЛАР ИШТИРОКИСИЗ давом эттиришга рухсат берилди.
Шунингдек, футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга рухсат берилди.

Қуйидагилар жорий йилнинг 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ:
👉 хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;
👉 муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;
👉 Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.

❗️Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.
✅ "Яшил" ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда вилоятлараро автобуслар, шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга РУХСАТ БЕРИЛДИ.

❗️Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан 9 кишида коронавирус аниқланди
30 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3523 (+10) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан, яна 1 нафари эса Карантин марказидаги хориждан келган фуқаролар орасидан аниқланган.
🟢 Айни пайтда юртимизда 2783 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
🟡 Ҳозирда мамлакатимизда 726 нафар бемор даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ижросидаги «Улуғимсан, Ватаним!» таронаси ижтимоий тармоқларда челленджга айланди
Видео: 17 МБ
Видео: 17 МБ
Доимий рўйхатга фақат ўз оиласи бўлмаган фарзандларни олиб кириш мумкинми?
Кўп жойларда эшитиб қоламиз, Тошкентдан уй сотиб олган фуқаролар кейинчалик фақат оиласи бўлмаган фарзандларинигина доимий рўйхатга (кейинги ўринларда тушунарли бўлиши учун - "прописка") кирита олади, агар оиласи бўлса, киритолмайди, дейишади. Бу гап мутлақо нотўғри.
Эътибор бериш керакки, фақат ўз оиласига эга бўлмаган фарзандинигина пропискага олиб кириш мумкинлиги ҳақидаги қоида 5-бандга ҳамда 9 - 12-бандларга тааллуқли.
Яъни эри хотини орқали (ёки аксинча) доимий пропискага кирса, унда ўша 5-банд билан прописка олган эр ўзининг барча фарзандларини пропискага олиб киролМАЙди, фақат ўз оиласига эга бўлмаган фарзандларинигина 2-банд билан пропискага олиб кириши мумкин.
Худди шу қоида 9, 10, 11 ва 12-бандларига ҳам тааллуқли. Улар ҳам фақат ўз оиласи бўлмаган фарзандларини олиб кириши мумкин.
Лекин кўпчилик буни барча бандларга тааллуқли деб ўйлайди ва адашади.
Тошкентдан уй сотиб олган фуқаро (у хоҳ янги, хоҳ иккиламчи бозордан бўлсин, фарқи йўқ) 1-банд билан пропискага киради.
Шундан сўнг, улар ўзининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги БАРЧА қариндошларини 2-банд билан пропискага олиб кириши мумкин.
Асос: Қонун билан тасдиқланган рўйхатнинг 2-банди (у ерда барча қариндошлар назарда тутилган)
Яъни Тошкентдан уй сотиб олганлар ўзларининг барча фарзандларини, уларнинг ўз оиласи бор ёки йўқлигидан қатъи назар, 2-банд билан пропискага олиб кириши мумкин.
Масалан, 80 ёшга кирган отахоннинг номига Тошкентдан уй олишса, ўша отахон ўзининг барча фарзандларини (уларнинг ёши 60 да бўлса ҳам фарқи йўқ) ҳамда барча набираларини (уларнинг сони 30 нафардан кўп бўлса ҳам фарқи йўқ) 2-банд билан пропискага олиб кириш ҳуқуқига эга.
👆ТАВСИЯ: шу сабабли ҳам агар зарурият бўлса, ва асосийси ишонсангиз ҳамда келгусида мулкий низо чиқмаслигига кўзингиз етса, Тошкентдан олинаётган уйни имкон қадар ота-онангиз ёки бобо-бувингиз номига олинг. Шунда кўпчилик пропискага кира олади. Масалан, уйни ота-онангизнинг номига олсангиз, ўзингиз, фарзандларингиз, ака-ука ва опа-сингилларингиз, уларнинг фарзандлари ҳам бемалол пропискага киради. Агар уйни бобо-бувингиз номига олсангиз, унда ўзингиз, ака-ука, опа-сингилларингиз билан бир қаторда ота(она)нгиз, амаки-амма (тоға-хола) ва уларнинг фарзандлари ҳам 2-банд билан пропискага кира олади.
❗️ЭСЛАТМА: амалиётда илгари ИИВ Миграция бошқармаси бошлиғининг қонунга хилоф кўрсатмаси асосида паспорт столлар буни рад қилиб келишганди. Аммо саъй-ҳаракатларимиз натижасида фуқаролар айни шу масала бўйича судлашиб, ички ишлар органлари устидан ғолиб чиқишган ва кейинчалик ноқонуний кўрсатма бекор қилинган.
Батафсил: t.me/xushnudbek/2597
Шунга кўра, балки ҳозир ҳам замондан орқада қолган айрим масъуллар 1-банд билан пропискага кирган фуқарога фақат оиласи йўқ фарзандингизни пропискага олиб кира оласиз, деб нотўғри айтаётган бўлиши мумкин. Ким шундай деса, ишониб қолманг. Ҳаққингизни талаб қилинг. Қонунни яхши билмайдиганларга қонунни тушунтиринг.

30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3546 (+23) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган.
Шунингдек, 19 нафари Карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди.
❗️Айни пайтда юртимизда 2783 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 749 нафар бемор даволанмоқда.

Иккинчи уриниш: Тарихий парвозга гувоҳ бўлинг
Бироздан кейин, аниқроғи Тошкент вақти билан 00:22 да "SpaceX" компанияси космосга икки фазогирни учиришга яна бир бор уриниб кўради. 27 май куни об-ҳаво ноқулай келгани учун парвоз бугунга қолдирилган эди, деб ёзмоқда “Вашингтон кундалиги” канали.
Эслатиб ўтамиз, бу миссия иккита сабаб билан катта тарихий аҳамиятга эга:
Aввало, AҚШ 2011 йилдан бери космосга одам учириш имкониятига эга бўлмай келаётган эди. Чунки шу йили фазогирларни Халқаро фазо стансиясига жўнатиш билан шуғулланган "Space Shuttle" дастури тўхтатилган. Ўтган қарийб 10 йил давомида AҚШ астронавтлари космосга Россиянинг "Союз" кемасида учмоқда. Aгар бугунги парвоз муваффақиятли амалга ошса, AҚШ космосга одам жўнатиш бизнесига расман қайтади.
Воқеанинг иккинчи тарихий аҳамияти шундаки, инсоният илк бор космосга одамзотнинг хусусий компания томонидан учирилишига гувоҳ бўлмоқда. Тарихда бунақаси бўлмаган.
Нафақат одам жўнатиш, умуман, фазога ракета учириш билан хусусий компаниялар шуғулланиши мумкинлиги 10-15 йил олдин ҳеч кимнинг тасаввурига ҳам сиғмас эди. Бу иш билан фақат қудратли ва саноқли давлатларгина шуғуллана олган. Бугун бу ўзгарди. Технологик инновациялар бўйича хусусий компаниялар ҳатто космик тадқиқотлар учун масъул давлат ташкилотларидан ўзиб кетди.
NASA учун одам жўнатиш бу хусусий космик туризмнинг фақат бошланиши. "SpaceX" компанияси асосчиси Элон Маскнинг энг катта орзуси Марс сайёрасида одамлар доимий яшовчи колония қуриш. У бу мақсадга тириклик пайтида етишига ишонади ва умрининг сўнгги кунларини Марсда ўтказишни хоҳлайди.
Насиб қилса, бу воқеаларга биз ҳам гувоҳ бўламиз, балки ҳатто бу жараёнларнинг иштирокчисига айланишимиз мумкин.
Тарихий парвозни жонли томоша қилинг:
https://youtu.be/bIZsnKGV8TE
Об-ҳаво учиш учун маъқул деб топилди. Ракета учишига ярим соатдан камроқ вақт қолди.

YouTube
Crew Demo-2
After standing down from launch on Wednesday May 27, SpaceX is now targeting Saturday, May 30 for Falcon 9’s launch of Crew Dragon’s second demonstration (Demo-2) mission from Launch Complex 39A (LC-39A) at NASA’s Kennedy Space Center in Florida. This test…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг 2 фазогири ўтирган “Crew Dragon” капсуласини космосга учирган “Falcon 9” ракетаси Атлантика океанидаги “Of Course I Still Love You” платформасига қайтиб келиб қўнди. Даҳшат!
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈