Xushnudbek.uz
608K subscribers
10.7K photos
2.75K videos
240 files
9.03K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 23 нафарга етди

11 март куни Франциядан келган юртдошимизнинг яна 3 нафар қариндошида (19, 20, 21) коронавирус борлиги тасдиқланган.

Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар (22) ва 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган яна бир нафар (23) фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди.

Аввалги беморлар:

- 11 март куни Франциядан келган юртдошимиз (1), унинг турмуш ўртоғи (2), ўғли (3), қизи (4), набираси (5), у билан мулоқотда бўлган яна бир шахс (6), онаси (7), келини (8) ва бирга ишлайдиган ҳамкасби(9);

- 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқароси (10), унинг турмуш ўртоғи (11) ва яна бир фуқаро (12);

- 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган ҳамюртимиз (13) ва унинг турмуш ўртоғи (14);

- Дубайдан келган юртдошимиз (15);

- Истанбулдан келган яна бир фуқаро (16) ва унинг турмуш ўртоғида (17);

- Лондондан келган яна бир юртдошимиз (18).


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналистларнинг ўзлари айтаётган маслаҳатларига ўзлари амал қилишяптими?

@davletovuz билан Вазирлар Маҳкамасидаги йиғилишдан олдин қандай сўрашганимиз тўғрисида MY5 телеканалининг лавҳаси 😀

🤝 =>
🙋‍♂️ =>


👉 @xushnudbek 👈
#Мен_Сиз_учун_ишда_қолдим

#Сиз_мен_учун_уйда_қолинг

Коронавирусга қарши фаол кураш олиб бораётган шифокорларимизни қўллаб-қувватланг

@ssvmatbuotkotibi
Президент Фармони билан Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма тузилди.

Шунингдек, коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда айтилишича, солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича енгилликлар берилади, бюджет ссудалари ажратилади. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади.


https://president.uz/uz/lists/view/3460
❗️Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш ишларига қарийб 5,5 минг нафар тиббиёт ходими жалб этилган.

Уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, ойлик маошига қўшимча 120 фоиз устама тўлаш бўйича кўрсатмалар берилди, дея хабар бермоқда Газета.уз нашри.


👉 @xushnudbek 👈
Коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича имтиёзлар бериш, бюджет ссудалари ажратиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Масалан, меҳмонхона бизнесида 90 миллиард сўмлик, транспорт-логистика соҳасида 650 миллиард сўмлик, умумий овқатланиш муассасаларида 180 миллиард сўмлик, ташқи савдо корхоналарида 3,6 триллион сўмлик кредитларни қайтариш имконияти пасаймоқда. Туристик фирма ва меҳмонхоналар ҳар бир сайёҳ учун кунига 2-3 доллардан туризм йиғими тўлаб келмоқда.

Шу боис ушбу корхоналарнинг кредит муддатларини узайтириш, туристик йиғимлар ундиришни вақтинча тўхтатиш бўйича кўрсатма берилди.


👉 @xushnudbek 👈
Пандемия сабабли ҳокимларга иқтисодий қийинчиликка дуч келган корхоналардан маҳаллий солиқларни ундиришни 6 ойгача кечиктириш ваколати берилади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи, фермерларнинг сув солиғи 50 фоизга камайтирилади. Бунда маҳаллий бюджетдаги йўқотишлар республика бюджетидан қоплаб берилади.

Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектордан лавҳа

Сюжет с видеоселекторного совещания по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на экономику

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #imtiyozlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев коронавируснинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш бўйича қуйидаги топшириқларни берди:

👉 10 триллион сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма тузилди;

👉 йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинди, бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди;

👉 ҳокимларга иқтисодий қийинчиликка дуч келган корхоналардан маҳаллий солиқларни ундиришни 6 ойгача кечиктириш ваколати берилди;

👉 Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизига камайтирилди. Фермерларнинг сув солиғи 50 фоизга камайтирилди;

👉 коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг кредит муддатлари узайтирилди, туристик йиғимлар ундириш вақтинча тўхтатилди;

👉 аҳолини иш билан таъминлаш, бунинг учун маҳаллаларда қўшимча инфратузилма объектлари қуришга қўшимча 200 миллиард сўм ажратилди;

👉 янги иш ўринлари яратадиган бизнес субъектларига кўмаклашиш учун 500 миллиард сўм қўшимча маблағ берилди;

👉 карантиндаги фарзандларига қараётган ота-оналарни ишдан бўшатишга мутлақо йўл қўйилмайди. Уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси юз фоиз тўлаб берилади;

👉 боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига белгиланган режадан қатъи назар йиллик меҳнат таътили навбатдан ташқари берилади;

👉 карантинга ёпилган муассасалар ходимлари, карантиндаги фуқаролар ва уларга қаровчиларнинг ҳуқуқлари таъминланади, ижтимоий нафақа олувчилар сони камида 10 фоизга ёки 60 мингтага оширилади.


@xushnudbek
⚡️Расмий маълумотларга қараганда, Италия коронавирусдан вафот этган беморлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди.

Италияда ўлганлар сони 3 405 нафарга етди.


👉 @xushnudbek 👈
Транспортнинг барча турларида халқаро йўналишларда йўловчи ташиш тўхтатилади

2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги расман баёнот берди.

Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Мобил операторлар акциялар эълон қилишни бошлади

Карантин вақтида юртимиздаги алоқа операторлари ҳам турли ижтимоий акциялар эълон қилишмоқда, жумладан улар бир қатор сайтларга киришни бепул, яъни ҳеч қандай мегабайт кетмайдиган қилиб қўйишди. Жумладан, кириш бепул бўлган таълим ва ахборот сайтлари рўйхати билан танишинг:

Beeline Uzbekistan:

- gazeta.uz;
- daryo.uz;
- uznews.uz;
- podrobno.uz;
- kun.uz.

Шунингдек, кўрилаётган профилактика чоралари муносабати билан мактаб ўқувчиларини телеканаллар орқали масофадан ўқитиш йўлга қўйилишини Beeline Uzbekistan компанияси қўллаб-қувватлаб, ўзининг «Beeline TV» мобил иловасида 60 дан ортиқ каналларни бепул кўриш имкониятини берди.

Mobiuz:

- daryo.uz;
- kun.uz;
- uznews.uz;
- gazeta.uz;
- podrobno.uz;
- uzreport.news;
- xabar.uz

Шунингдек, Mobiuz орқали қуйидаги таълим порталларидан фойдаланганда ҳам мегабайт сарфланмайди:

- uz.khanacademy.org (жуда зўр сервис! Тавсия қиламан!)
- eduportal.uz;
- kitob.uz;
- edumarket.uz;
- online-maktab.uz;
- talim.uzedu.uz;
- utube.uz
- itschool.uz
- kundalik.com

Ucell:

- uzedu.uz
- uz.khanacademy.org
- stat.uzedu.uz
- kundalik.com
- emis.uzedu.uz
- itsm.uz
- eduportal.uz
- edumarket.uz
- kitob.uz
- online-maktab.uz
- maktab.uzedu.uz
- talim.uzedu.uz
- utube.uz
- itschool.uz

❗️ЭСЛАТМА: Ушбу сайтларга кирганда телефонингиздаги заводдан ўрнатилган браузер орқали киришни тавсия этамиз. Кейинчалик ўзингиз ўрнатган бошқа браузерлар, масалан Opera Mini орқали сайтга кирсангиз, мегабайт кетиши мумкин. Шунингдек, сайтларга кираётганда VPN ишлатманг. Йўқса мегабайт кетиши мумкин.


P.S.: хабарингиз йўқми мабодо, миллий ғуруримиз ва миллий операторимиз Uzmobile бирорта акция эълон қилмадими ҳали? Умуман олганда интернет бўйича миллий монополиямиз Uztelecom ушбу вазиятда қандайдир катта ҳажмли енгиллик берувчи акция эълон қилса бўларди.


👉 @xushnudbek 👈
#муштарийдан_мактуб

«Хушнудбек! Янги қурулган Хонобод-Савай темир йўлидан илк йўловчилар Уфа-Андижон поездидаги пассажирлар бўлди. Улар айни пайтда Хонобод станциясида кутиб олинади ва 14 кунлик карантинга жойлаштирилади. Айни пайтда уларни хавфсиз манзилга етиб олиши учун кузатиб қўйяпмиз! Шунчаки темирйўл битганига поезд ўтказгандан кўра, халқимизга шундай синовли кунда хизмат қилганимиздан хурсандмиз!👍

Маълумот учун: Илгари Хонобод шаҳрига бориш учун поездда Қирғизистоннинг Қорасув станциясидан ўтиларди ва чегара текширувлари анчагина вақт оларди. Энди ўзимизни ҳудудимизда қурилган янги темирйўлидан бемалол фойдалансак бўлади!»

Мактуб тугади.


👉 @xushnudbek 👈
Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Россия Ички ишлар вазирлиги хорижий фуқароларнинг Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча бўлиш муддатларини узайтириш тартибини изоҳлади.

Унга кўра, 19 мартдан бошлаб хорижий фуқаролар Россияда вақтинча бўлиш муддатини узайтириши мумкин.

Бунинг учун улар эркин шаклда тузилган ариза билан Россия Ички ишлар вазирлигининг амалдаги жойлашган жойга энг яқин ҳудудий органига мурожаат қилишлари керак.

Россияга виза асосида келган фуқаролар Россияга кириш мақсадидан қатъи назар, унинг амал қилиш муддати узайтирилади. Агар виза муддати ўтган бўлса ҳам, вақтинча қолиш муддати ҳам узайтирилади.

Россияга визани талаб қилмайдиган тарзда келган фуқаролар Россияда бўлиш муддатини узайтирадилар, шу жумладан, агар муддати тугаган бўлса ҳам.

Россияда истиқомат қилувчи чет эл фуқароларининг чет эл ишчиларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш ва ишлаш рухсатномаларини олиш учун ариза бериш давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, меҳнат муҳожирлари янги патент олиш учун Россиядан ташқарига чиқмасдан тегишли аризалар билан муддатни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмасдан мурожаат қилишлари мумкин.

Вақтинчалик яшаш ҳуқуқи ёки яшаш учун рухсатнома асосида Россияда истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари, агар улар томонидан берилган ҳужжат муддати тугаган бўлса, яшаш муддати узайтирилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни қуйидаги манзилда жойлаштирилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Элчихонаси Россияда бўлиш муддати тугаётган Ўзбекистон фуқароларига РФ Ички ишлар вазирлигининг амалдаги жойлашган жойга энг яқин ҳудудий органига мурожаат қилишни тавсия қилади.

Зарур ҳолларда ватандошлар Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси ва ҳудудлардаги Бош консулликларига мурожаат қилишлари мумкин (http://uzembassy.ru/page/870).


👉 @xushnudbek 👈
Ўлдирса ҳам - ош ўлдирсин

Кеча кундузи бир зарурият билан кўчага чиқдим (ўзи уйдан чиқмасдан масофавий ишлаяпман). Йўл-йўлакай бир тўйхонанинг ёнидан ўтдим. Ош бўлаётган экан.

Тўйхона олдида костюм-шим кийган, кўринишидан зиёли, олий маълумотли инсонларга ўхшайдиган 20-25 нафар эркаклар бир қатоооор бўлиб туриб олишган.

Энг даҳшати ошдан чиқиб келаётган сурув-сурув юзлаб инсонлар мана 25 киши билан бирма-бир сўрашиб, камига тўйнинг катта эгалари билан қучоқлашиб ўтиб кетишяпти. 200-300 инсон, тасаввур қиляпсизми!?

Ўлдирса ҳам - ош ўлдирсин, деган мақол ҳақиқатдан топиб айтилган экан лекин.

Ўзбекнинг туғилиши ҳам ош, ўлими ҳам ош эди, ана энди фожиаси ҳам ош бўлиб қолмаса гўрга эди...

Кўринишидан зиёли бўлган бу инсонлар ўзларининг орзу-ҳаваслари учун юзлаб инсонларнинг ўлиб кетишига ҳам рози. Уларга коронавирусинг нимаю, пандемиянг нима. Карантининг нимаю, изоляциянг нима. Бир тийинлик қизиқмас улар учун. Уларга дабдаба, обрў, ён атрофдагиларнинг гап-сўзи кўпроқ муҳим. “Одамлар нима дейди” деган қўрқувдан қутилиш учун ҳар нарсага, ҳаттоки юзлаб инсонларнинг ҳаётини хавф остига қўйишга ҳам тайёр!

Хўш, Сизчи, Сиз? Уларку майли, лекин Сиз нима учун ошга айтишса, лик этиб югуриб бораверасиз? Шунчалар бир чуқум ошга зормисиз? Ёки оч қоляпсизми? Ёки ошга бормаслик жиноятми? Ўз ҳаётингиз шунчалар арзонмики, уни бир чуқум ошга алмашсангиз?

Ўзбекчилик дейсизми? Ҳой, барака топгур, мана шу ўзбекчилик туфайли ошда ёнингизда ўтирган ёки Сиз худди урушдан қайтган отангизни кўргандай қаттиқ қучоқлашган инсон орқали коронавирус юқтириб олган бўлишингиз мумкин. Ўзингизку майли, лекин Сиз орқали бу вирус оила аъзоларингизу, норасида фарзандларингизга ҳам юқиши мумкин. Кейинчалик ўлим билан олишаётган ва азоб чекаётган фарзандларингизнинг кўзига қараб нима дейсиз: «Ўғлим, қизим, ўзбекчилик шунақа нарса, ошга бормасам бўлмас эди, Сизларнинг ҳаётингиздан ҳам менга ўзбекчилик муҳимроқ» дейсизми?

Калла жойидами ўзи?!

Йиғиштиринглар, бунақа ўзбекчиликни. Йиғиштиринглар, бунақа дабдабаю, ҳою-ҳавасни. Йиғиштиринглар, юзхотирчиликни.

Аввалоси бутун республикада барча тўйларни тўхтатиш керак. Зудлик билан! Ўзбек тўй қилмаса ўлиб қолмайди, аммо коронавирусдан ўлиб кетишимиз мумкин. Никоҳи белгиланган икки ёшни битта мулла чақириб, никоҳлатиб қўйса ҳам бўлади. Бу уларнинг бахтига бир грамм таъсир қилмайди. Аксинча, тўйдан иқтисод қилинган пулга ёш оила учун кўп ишлар қилиш мумкин. Ўғлини суннат қилишни ният қилган ота ҳеч қандай дабдабасиз шундоқ духтирга бориб, қилдириб келса ҳам бўлади.

Қизиқда, мактаблар ёпилди, университетлар ёпилди, масжидларда ҳам намоз ўқиш тавсия этилмаяпти, чегаралар ёпилди, лекин тўйга рухсат эмиш! Бу мантиқсизликку! Ҳамма бало шу тўйдаку!

Эсингизни йиғинг, ҳурматли юртдошлар. Ўзингизни ҳам, ўзгаларни ҳам эҳтиёт қилинг. Ваҳима қилинг демаяпман, шунчаки эҳтиёт бўлинг деяпман холос.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Диққат, янги лойиҳа❗️

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида талабалар ва ўқувчиларга муддатидан аввал таътил берилганлигини инобатга олиб Заковат интеллектуал клуби ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда илмга йўналтирилган янги канални ишга туширди.

👉 @zakovatquiz 👈

Мазкур каналда турли мазмундаги қизиқарли саволлар бериб борилади.

🏆 Яқин кунларда талаба ва ўқувчилар ўртасида совринли викториналар ҳам ўтказиш режаларимиз бор.

Масалан, каналдаги саволлардан бирига жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрингчи:

САВОЛ: расмий маълумотларга кўра, аҳоли сони жиҳатидан республикамизнинг қайси ҳудуди биринчи ўринда туради?

☝️Изоҳ: ушбу саволга атиги 21% инсонларгина тўғри жавоб бера олишган!
​​БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Ўзбекистонга табрик йўллади

БМТнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш мамлакатимиз томонидан 50 мингга яқин шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги берилишига оид қонуннинг имзоланганини қўллаб-қувватлаган ва бу билан Ўзбекистонни табриклаган!

«Илгари фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқароликни бериш орқали Ўзбекистон ҳар доим ҳам эътироф этилмайдиган ва заиф қатлам сифатида қараладиган аҳолининг шароитини яхшилаш йўлида катта қадам ташлади», - дейилади баёнотда.

БМТ Бош котиби мазкур қонунни бутун дунёда 2024 йилга бориб фуқаросизликка тўлиқ барҳам бериш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатларга Ўзбекистон томонидан қўшилган катта ҳисса сифатида баҳолади.

«Шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича ўн йиллик ҳаракатларга ўтиш арафасида турган бир пайтимизда, ушбу воқеа Ўзбекистон ҳеч кимдан ортда қолмаслигининг қатъий исботи бўлди, дейишимиз мумкин», - дея якунланган БМТ сайтида эълон қилинган баёнот.


👉 @xushnudbek 👈