Xushnudbek.uz
515K subscribers
9.6K photos
2.45K videos
205 files
8.3K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
⚡️ Барча ОТМларда ҳам ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ва портал орқали қабул қилинмас эмиш

Жорий йилда барча ОТМларда ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ҳамда Ягона портал орқали бўлиши, эндиликда абитуриентлар ОТМга бориши шарт эмаслиги, ўз туманида ҳам ҳужжат топшира олиши ҳақида кўп бора таъкидланган эди. Буни ДТМ ҳам, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳам, Давлат хизматлари агентлиги ҳам айтганди.

Лекин айтишларича, бугунги кунга келиб вазият ўзгарган. Яна ҳам аниқроғи тестга оид қарор сўнгги лаҳзаларда лойиҳадагидан бироз фарқлироқ бўлиб қабул қилинган.

Яъни қарорга мувофиқ, фақат Давлат қабул комиссияси томонидан белгиланадиган давлат ОТМларидагина ҳужжатлар ДХМ ёки Ягона портал орқали қабул қилиниши назарда тутилган.

Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Давлат қабул комиссия бармоқ билан санарли ОТМларнигина рўйхатга киритаётган экан. Бу дегани саноқли ОТМларни ҳисобга олмаганда, барча жойда яна ўтган йиллардагидек ҳужжатлар ОТМларнинг ўзида қабул қилинади.

Давлат хизматлари маркази катта ҳажмни эплай олмайди, деган хулосага келинган шекилли.

Шу ўринда кўплаб саволлар пайдо бўлади:

• Агар абитуриент танламоқчи бўлган 3 та ОТМ ҳам махсус рўйхатда бўлмаса, унда учала ОТМга бориб ҳужжат топшириб чиқиш керакми?
• ОТМларда ҳужжат қабул қилинганда расм, конверт, скоросшиватель папка сўрашмайдими?
• Ҳужжатларни аввалги йиллардагидек олиб қолишадими ёки қайтариб беришадими?
• Рўйхатда йўқ ОТМлар учун онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўладими?

Хуллас, бунақа саволлар кўп, лекин ҳозирча жавоб йўқ. Масъул ташкилотлар фақат «кутиб туринг, тез орада ҳужжат қабул қилинади, кейин маълум бўлади» дейишдан нарига ўтмаяпти. Қабулгача атиги ярим ой вақт қолди, лекин деярли ҳеч нарса аниқ эмас.

Нима ҳам қилардик, кутамиз, кутасиз, кутишади. Бошқа илож қанча...


👉 @xushnudbek 👈
Канал обуначилари сони 90 минг нафардан ошди.

Барчангизга катта раҳмат! Ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан.

Агар ёзганларим ҳеч бўлмаса 1 кишига бўлса ҳам фойдаси тегаётган бўлса, демак тўғри йўлдаман.
Адлия вазирлигининг «Муносабат»га муносабати

Адлия вазирлигининг расмий сайтида куни кеча депутатларнинг бенефисига айланган «Муносабат» телекўрсатувидаги кундуз куни чироқ ёқиб юришга оид муҳокама бўйича вазирликнинг расмий муносабати эълон қилинди.

«Адлия вазирлиги барча автомототранспорт воситалари чироқларини ёқиб ҳаракатланишининг тўғри ёки нотўғри эканлигини муҳокама қилиш ниятида эмас, бу масалани профессионал таҳлил қиладиган мутахассислар вазирликда мавжуд эмас. Мазкур соҳа бўйича қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган махсус органлар мавжуд», - дейилади хабарда.

Муносабатни тўлиқ келтириб ўтирмайман, уни қуйидаги ҳавола орқали ўқиб олишингиз мумкин.

Лекин Адлия хабарининг қуйидаги жойи қизиқ:

«Энг асосийси, депутатлар томонидан 2016 йилда Ҳукумат киритган, деб тилга олинаётган қонун лойиҳаси АСЛИДА Ҳукумат томонидан эмас, балки бевосита Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ташаббус сифатида парламентга киритилган.

Бунга асос қилиб, ўша пайтда Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири тасдиқланганлиги, шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик кодекси нормаларини мос равишда таҳрир қилинаётганлиги ташаббускор депутатлар томонидан асос қилиб кўрсатилган.

Шундай экан, 2016 йилда қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда Ҳукумат “бошқа гапни гапирган” деган важлар, унинг натижасида оммавий ахборот воситаларида нотўғри талқин қилингани ҳурматли депутатларнинг аниқ маълумотларга эга эмасликлари натижасида юзага келган», - дейди Адлия.

ХУЛЛАС, қонун чиқарувчи ҳокимият ижро ҳокимиятига, ижро ҳокимияти эса қонун чиқарувчи ҳокимиятга эътироз билдириши ўта нормал ҳолат, бу ҳокимиятларнинг ўзаро тийиб турилиши дейилади. Лекин бу "айтишувлардан" халққа нима фойда, шуниси маълум эмас.

ЭНГ АСОСИЙСИ: нима учун бу ўзгаришларни ҳаётга татбиқ этишга маълум муддат (1-2 йил тугул, ҳатто 1-2 ой ҳам) берилмади, нима учун томдан тараша тушгандай янги қоидалар халқ учун кутилмаган ҳолатда дарров кучга кирди, шу саволларга ҳалигача ижро ҳокимият вакиллари бирор тайинли изоҳ беришмади. Муаммонинг асосий негизи шу ерда аслида.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда «Volkswagen» автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон ва Германия Президентларининг музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Ахборот алмашиш ва уни ҳимоя қилиш, парник газлари чиқарилишини камайтириш ва иқлим ўзгаришларига мослашиш, «Volkswagen» компанияси билан ҳамкорликда тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш тўғрисида ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Президентимиз ушбу келишувлар, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан Германиянинг "Integra GmbH" ва "Vamed Engineering GmbH" компаниялари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида Ядровий тиббиёт ва нурли терапия марказини ташкил этиш бўйича битим халқимиз учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Xushnudbek.uz
⚡️ Барча ОТМларда ҳам ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ва портал орқали қабул қилинмас эмиш Жорий йилда барча ОТМларда ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ҳамда Ягона портал орқали бўлиши, эндиликда абитуриентлар ОТМга бориши шарт эмаслиги, ўз туманида…
Эрталабки хабарга ДТМ муносабат билдирди

Бугун барча ОТМларда ҳам ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ва портал орқали қабул қилинмаслиги, бу тартиб фақат Давлат қабул комиссияси томонидан белгиланадиган айрим ОТМлар учун амал қилиши, қолганларида эса яна ўтган йиллардагидек ҳужжатлар ОТМларнинг ўзида қабул қилиниши ҳақида ёзган эдим.

Мазкур масалага ДТМнинг вакили томонидан қуйидагича изоҳ берилди:

«ДХА баъзи ОТМларни ҳужжатларини олади, лекин ОТМларда ташкил этилган Қабул комиссияларидаги техник котиблар ёки операторлар ҳам худди ДХА операторлари каби ишлашади. Яъни ДХА нима ҳужжат талаб қилишса шуни талаб этишади. Олдингидек барча ҳужжатларни олиб келиш шарт эмас. Қабул комиссияси ДХАни такрорлайди (“дублировать” қилади), холос.

Абитуриент хоҳлаган ОТМда хоҳлаган ОТМига кириш учун рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади. Онлайн рўйхатдан аввалда ҳам айтилганидек барча абитуриентлар ўтишлари мумкин, фақат имтиёзларга эга абитуриентлар ДХА ёки ОТМга боришади».

Ҳозирча изоҳ бермоқчи эмасман. Айрим нарсаларни аниқлаштиргач, бунинг тартиби қандай бўлишини батафсил тушунтиришга ҳаракат қиламан.

P.S.: ДТМ вакили айтган тартиб ҳам ҳозирча расман бирор ҳужжат билан тасдиқланмаганини, лойиҳа мақомида эканлигини инобатга олиш керак. Лойиҳаларни эса кўряпмиз, охирги дақиқаларда ўзгариб қабул қилиниши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
«Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони эълон қилинди.

Унга кўра 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдиқланди.

Тегишли вазирликлар уч ой муддатда муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ўрта муддатли истиқболда қуйидагилардан иборат:

суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш,судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш;

давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш;

давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш;

фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш.

Фармоннинг тўлиқ матни билан танишиш:

https://bit.ly/2HI2ZKH


👉 @xushnudbek 👈
Ramazon. 24-kun. Ruhiy tarbiya turkumidan. Hayo
Рамазон. 24-кун.

Ҳаё. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Ҳурматли каналимиз аъзолари!

Бугун мен учун ҳаётимда жуда қувонарли воқеалардан бири бўлди.

Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг шахсий ташаббусларига кўра Ўзбекистоннинг бир гуруҳ (5 нафар) жамоатчилик вакиллари билан «Hyatt Regency» меҳмонхонасида ташкил этилган тор доирадаги учрашувда иштирок этдим.

Унда жаноб Штайнмайер, рафиқалари Эльке хоним ҳамда Германия ҳукумати вакиллари қатнашди.

Таассуротлар билан алоҳида ўртоқлашаман, Худо хоҳласа.
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори Конгратбой Авезимбетович Шарипов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
Рамазон. 25-кун.

Вараъ. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Келаётган шанба куни барча учун иш куни бўлади

1 июнь - шанба куни, Ўзбекистондаги барча ходимлар учун иш куни бўлади. Ўзи бу кунда ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар шундоқ ҳам ишга чиқар эди. Лекин 5 кунликлар дам олишарди.

Аммо 12.11.2018 йилдаги Президент фармони асосида 1 июндаги дам олиш куни 6 июнга кўчирилган.

Бунинг натижасида ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун:

1 июнь, шанба - иш куни;
6 июнь
, пайшанба - дам олиш куни бўлади.

Яна бир бор таъкидлайман, бу ўзгаришлар фақат ҳафтасига 5 кун ишловчиларга тааллуқли. Шанба расман иш куни бўлган (6 кунликлар) ходимларга ушбу ўзгаришларнинг алоқаси йўқ, улар доимгидек ишлайверишади.

P.S.: ҳали аниқ бўлгани йўғу, лекин мабодо 5 июнь, чоршанба - Рамазон Ҳайитининг биринчи куни сифатида эълон қилинса, унда 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 2 кун кетма-кет дам олади. 6 кунликлар эса фақат Ҳайитнинг биринчи куни дам олишади, улар учун ҳар қанақасига ҳам 2 кун кетма-кет дам олиш куни бўлмайди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мушук кучукчани чуқурдан олиб чиқди.

«Боланинг бегонаси бўлмайди» деган қоида нафақат инсоният, балки ҳайвонот оламида ҳам бор экан, қойил.


👉 @xushnudbek 👈
​​​​156 нафар ватандошимиз Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди

Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга «Меҳр» инсонпарварлик операцияси амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Манба: president.uz
Шу кунларда муҳокама бўлиб турган «Андижон воқеалари» ҳақида Дарё нашри анча кенг ўрганибди. Воқеанинг бошқа иштирокчиларидан ҳам изоҳ олишибди. Хулоса ўзингиздан.

https://daryo.uz/k/2019/05/30/prezidentga-andijoncha-spektakl-qoyilgani-rostmi/
Бугун, 30 май куни Шавкат Мирзиёев ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.
⚡️ РАСМАН: Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади

Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.


👉 @xushnudbek 👈
Ramazon. 26-kun. Ruhiy tarbiya turkumidan. Taammul
Рамазон. 26-кун.

Тааммул. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
​​Ўзбекистонликлар июнь ойида неча кун дам олишади?

Энг аввало, ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар июнь ойида 11 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса июнда 6 кун дам олишади.

Келаётган шанба куни барча учун иш куни бўлади

1 июнь - шанба куни, Ўзбекистондаги барча ходимлар учун иш куни бўлади. Ўзи шанба куни ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар шундоқ ҳам ишга чиқар эди. Лекин 5 кунликлар дам олишарди.

Аммо 12.11.2018 йилдаги Президент фармони асосида 1 июндаги дам олиш куни 6 июнга кўчирилган.

Бунинг натижасида ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун:
1 июнь, шанба - иш куни;
6 июнь, пайшанба - дам олиш куни бўлади.

Рамазон Ҳайити арафасидаги дам олиш кунлари

Ўзбекистонда 5 июнь чоршанба Рамазон Ҳайити байрами нишонланадиган бўлди.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳафтасига 5️ кун ишловчи ходимлар учун:

5 июнь, чоршанба - дам олиш куни;
6 июнь, пайшанба - дам олиш куни;
7 июнь, жума - иш куни;
8 июнь, шанба - дам олиш куни;
9 июнь, якшанба - дам олиш куни.

Яна бир бор таъкидлаш жоиз, бу фақат ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга тааллуқли. Шанба расман иш куни бўлган (6 кунлик иш ҳафтаси) ходимлар ҳафта ўртасида фақат Рамазон ҳайити куни (5 июнь) дам олишади, 6 июнь куни эса улар учун иш куни бўлади.

Шу сабабли ОАВлардан «5 ва 6 июнь куни ўзбекистонликлар учун дам олиш куни бўлади» дея бироз нотўғри маълумот бермасликларини сўрар эдим. Бу одамларни чалғитади.


👉 @xushnudbek 👈