Xushnudbek.uz
584K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.12K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Xushnudbek.uz
UZIMEI тизими ҳақида яна бир бор UZIMEI тизими ноқонуний қурилмаларга қарши курашишда катта фойда бериши ҳақида аввал ҳам айтганман ва бу тизимни қўллаб-қувватлашимни маълум қилганман. Аммо шундоқ ҳам давлат бюджетига юз миллиардлаб солиқ тушумини таъминлаб…
Кеча @davletovuz UzIMEI тизимида замонавий eSIM (электрон сим-карта)ни рўйхатдан ўтказишдаги муаммолар ҳақида ёзганди.

Бу ҳақда анча аввал мен ҳам бир ёзгандим. Чунки ўзим бу абсурд тизимда шунақа муаммога дуч келганман.

Хориждан олиб келинган телефоним IMEI рақамини хорижга чиқиб келган бир ҳамкасбимнинг номига расмийлаштиришга мажбур бўлдим. У пайтда ҳали Ўзбекистонда eSIM йўқ эди, шу сабабли фақат битта слот учун рўйхатдан ўтдим. Кейин у ҳамкасбим узоқ бир вилоятга ишга ўтиб кетди.

Орадан маълум вақт ўтиб, бизда ҳам eSIM пайдо бўлди. Шундан сўнг ўша ҳамкасбим номига eSIM слоти IMEI рақами учун тўлов қилиб, рўйхатдан ўтказаман десам, буни онлайн амалга оширишнинг имкони йўқ экан. Нима эмиш, қўшимча IMEI’ни рўйхатдан ўтказиш учун ўша одамнинг ўзи шахсан бориши керак экан. Агар eSIM бўлса, унда албатта телефонни ҳам олиб бориши керак экан. Менинг вазиятимда телефон Тошкентда, номига расмийлаштирилган одам эса узоқ вилоятда.

Барака топгурлар, худди шу телефоннинг асосий IMEI рақами кимни номига расмийлаштирилгани базада кўриниб турибдику, яна ўша одамни овора қилишни нима кераги бор, онлайн ўтса бўлмайдими, десам, “йўқ, бўлмайди, офисимизга ўзи телефонни кўтариб келсин” дейишди. Ташқарида 21 аср, Карл!

Э, хуллас, бу абсурд тизим ҳақида гапирса гап кўп. Фуқароларга солинаётган икки карра “телефон” солиғи ҳақида ҳам кўп гапирса бўлади. Давлат ташкилотлари ўзи қилишга мажбур бўлган вазифаларни лозим даражада эплолмаётгани учун (масалан, чегарадан ноқонуний телефон ўтказмаслик, солиқдан қочишни олдини олиш, ўғриланган телефонларни топиш) халқнинг ўзидан яна солиқ олишади.

Шу тизим туфайли фуқароларнинг шахсий маълумотлари, паспорт нусхаларини ўғирлаш, одамлардан сўрамай уларнинг номига телефон рақамларни расмийлаштириш бутун бошли жиноий инсдустрияга айлангани эса ачинарли ҳолат.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.

“Ўз аждодлари, фидойиларини эъзозлаган халқ ҳамиша ҳурматга сазовор. Афсуски, тарихимизда миллат етакчиларининг тириклигида улуғланиб, дунёдан ўтганидан сўнг қораланган ҳолатлари ҳам бўлган. Бу кўп жиҳатдан кейинги авлодларнинг виждони ва мардлигига боғлиқ”, - дейилади хабарда.


👉 @xushnudbek 👈
🎾Надаль чемпион ва рекордчи!

Australian Open турнири финалида 🇪🇸Рафаэль Надаль драматик баҳсда 🇷🇺Даниил Медведев устидан ғалаба қозонди.

Дастлабки иккита сетда Медведевнинг қўли баланд келганди (6:2, 7:6). Бироқ 35 ёшли Надаль ирода кўрсата олди ва супер камбэк эвазига кейинги 3 та сетни ўз фойдасига ҳал қилди (6-4, 6-4, 7-5).

Бу Надаль учун Катта Дубулға туркумига кирувчи турнирлардаги 21-ғалабаси. Ва у рекорд ўрнатиб, тарихга кирди.

Ҳозирда Рожер Федерер ва Новак Жоковичлар ҳисобида 20 тадан Катта Дубулғага кирувчи кубок бор.

Рафаэль Надалнинг ашаддий мухлиси сифатида ўзимни ўзим табриклайман! :)


👉 @xushnudbek 👈
Toyota асосчиси фойдаланган “Бешта нима учун” қоидаси ("5 WHY" rule)

“Бешта нима учун” қоидаси – пул сарфлашга оид қарорларингиз тўғрилигини текширишнинг осон ва самарали йўли. Бу қоидадан Toyota компанияси асосчиси Сакичи Тойода доим фойдаланган. Ислом молияси бўйича мутахассис Хондамир Нусратхўжаев ўзининг Телеграм каналида (@chiroylimoliya) бу қоида қандай ишлашини оддий мисол билан тушунтириб берган. Фойдали маълумот бўлгани учун Сизга ҳам улашяпман.

"Бешта нима учун" қоидаси ўзи нима?

Мана бу қоида.
Масалан, сиз мўйнали пальто истайсиз.
Ўзингизга савол берасиз: Мен нима учун мўйнали пальто истайман?

Бу биринчи "нима учун" саволи.
Жавоб: чунки мен ҳаммани ҳайратда қолдирмоқчиман.

Яхши, иккинчи "нима учун": нима учун ҳаммани ҳайратда қолдирмоқчисиз?
Жавоб: менга эътибор қаратишларини истайман.

Учинчи "нима учун": нима учун инсонларнинг эътиборини тортмоқчисиз?
Жавоб: чунки ўзимга ишончсизликни ҳис қиламан.

Тўртинчи "нима учун": нима учун ўзингизга ишончсизликни ҳис қиласиз?
Жавоб: чунки ҳаётда ўз имкониятларимни намоён эта олмаганман деб ҳисоблайман, бир жойда қолиб кетганман.

Бешинчи "нима учун": нима учун ҳаётда ўз имкониятларимни намоён эта олмаганман деб ўйлайсиз?
Жавоб: чунки ўзимга ёқмайдиган иш билан машғулман.

Энди айтингчи, мўйнали пальтонинг бунга дахли борми?

Сакити Тойода бир қарашда кўринмайдиган асл сабаб, бешинчи "нима учун" ортида эканлигини ўргатади.

Бешинчи марта айтилган "чунки" сўзи яширинган асл сабабни юзага чиқаради. Айтиш жоиз бўлса, "чунки" сўзи бу сизнинг аслингиздир.

Бу йўл аслида қалбингизда яширинган, ўзингиз ҳам тан олишдан қўрқадиган ҳақиқатларни текшириш, сизнинг ҳақиқий истакларингизни билиш ва кераксизларидан воз кечишга ёрдам берадиган жуда самарали усулдир.

Ўзингиздаги "Бешта нима учун"дан мисол келитира оласизми?

Пост тугади.

P.S.: ростдан ҳам қизиқ ва фойдали усулга ўхшайди. Бирор каттароқ нарса харид қилишдан аввал қўллаб кўрсангиз, зарар қилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Навоий вилояти Нурота туманига Азамат Исматович Файзиев ҳоким этиб тайинланди.

У бугунги кунга қадар Президент Администрацияси Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Мазкур ҳафта якунида Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.


👉 @xushnudbek 👈
Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович Денов тумани ҳоким лавозимига тасдиқланди.

У бунга қадар Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири лавозимида ишлаган.


👉@xushnudbek👈
Шу вақтга қадар Ангрен шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Шукурулла Маҳмудов (расмда чапда) Тошкент вилояти ҳокимига қурилиш масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланиши муносабати билан шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилинди.

Унинг ўрнига Нуриддин Абдураҳимов (расмда ўнгда) Ангрен шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

У бунга қадар Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритиб келган.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вакцина олинг ва "Малибу" ютиш имконини қўлга киритинг!

15 январдан бошлаб 5 ой давомида Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар ўртасида «Вакцина - тўғри танлов» ютуқли ўйинлари ташкил қилинади. Унга кўра, ҲАР ҲАФТА 35 та велосипед, 25 та телевизор, 25 та смартфон ва 25 та планшет ўйналади.

Ҳар ойнинг сўнгги шанба кунида эса супер-ютуқ — 🚘 "Малибу" автомобили ўйналади!

Ўтган шанба куни Zo'rTV каналида илк ғолиб аниқланди — Фарғонанинг Фурқат туманидан Эсоналиев Баҳодиржон Халилжон ўғли "Малибу" эгасига айланди!

— Баҳодир ака, фақат битта жойи бор, "Малибу"ни ранги оқ эмас қора, бўлаверадими?
— Э, ака, фарқи йўқ, қизил бўлса ҳам оловурамиз 😂

Эслатма: 15 январдан бошлаб вакцина олган барча фуқаролар автоматик равишда ютуқли ўйин иштирокчисига айланишади, қўшимча равишда бирор жойдан рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Вакцина турининг фарқи йўқ, исталганини олса ҳисоб. Қайси дозалигини ҳам фарқи йўқ.

❗️Сиз ҳам вакцина олинг, бу энг аввало ўз саломатлигингиз учун зарур!


👉@xushnudbek👈
Президент фармони билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 63 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 44 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.


👉@xushnudbek👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Дипломи Ўзбекистонда ўтадими?

Сўнгги йилларда нодавлат ва хусусий олий таълим муассасалари сони кўпайди. Ҳар ой янги бир университет ёки институт очилгани ҳақидаги эълонларга кўзимиз тушади.

Ана шундай пайтда ота-оналар ва абитуриентларда фақат асосий битта савол пайдо бўлади: «Дипломи Ўзбекистонда ўтадими?» (лекин таълим сифати ҳозирча кўпчиликни қизиқтирмайди)

Ҳозир сизга қайси ОТМнинг дипломи бизда ўтиш ёки ўтмаслигини бировлардан сўрамасдан ҳам мустақил аниқлашнинг осон йўлини ўргатмоқчиман.

Ваколатли давлат органи ҳисобланган Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг расмий сайтида лицензия олган хусусий ОТМлар рўйхати бор:

https://tdi.uz/nodavlat-oliy-ta-lim-tashkilotlari/index.php

Бирор янги ОТМ эълонига дуч келсангиз, мана шу саҳифага кириб, рўйхатдан текшириб кўринг.

Бугунги кунда 34 та нодавлат/хусусий ОТМда лицензия бор. Агар бирор қинғир иши учун суд қарори орқали фаолияти тўхтатилмаса ёки лицензияси қайтариб олинмаса, уларнинг дипломи Ўзбекистонда ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Дипломи Ўзбекистонда ўтадими? Сўнгги йилларда нодавлат ва хусусий олий таълим муассасалари сони кўпайди. Ҳар ой янги бир университет ёки институт очилгани ҳақидаги эълонларга кўзимиз тушади. Ана шундай пайтда ота-оналар ва абитуриентларда фақат асосий битта…
Юқорида манзили берилган саҳифа негадир ишламаётган экан. Ҳозирча сабаби номаълум, аниқлашга ҳаракат қиляпман.

Ҳозирча расмдаги рўйхатдан кўриб тура қолинг.

Давлатнинг ваколатли органлари бунақа муҳим маълумотлар турадиган саҳифалар линкини ҳеч қачон ўзгартирмаслиги ва доимий ишлаб туришини таъминлаши керак. Бу қидирув тизимларида тезроқ топилиши учун ҳам муҳим. Наҳотки шуни тушунишга катта ақл керак бўлса?


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Дипломи Ўзбекистонда ўтадими? Сўнгги йилларда нодавлат ва хусусий олий таълим муассасалари сони кўпайди. Ҳар ой янги бир университет ёки институт очилгани ҳақидаги эълонларга кўзимиз тушади. Ана шундай пайтда ота-оналар ва абитуриентларда фақат асосий битта…
Ўзбекистонда лицензияга эга хусусий ОТМлар рўйхатини Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг расмий сайтидаги қуйидаги ҳаволадан кўришингиз мумкин:

👉 https://tdi.uz/uz/page/nodavlat-oliy-ta-lim-tashkilotlari

Умид қиламизки, бу линк бошқа ўзгармайди.

Айтганча, кўпчилик хусусий ОТМлар дипломи давлат ишига ўтадими, деб сўрашади. Агар ОТМнинг барча ҳужжатлари жойида бўлса, дипломи давлат ишига ҳам ўтади. Имкон қадар ОТМ танлаётганда таълим сифатига эътибор қаратсангиз яхши бўларди, давлатми, хусусийми - буниси унча муҳим эмас.


👉 @xushnudbek 👈