Facebook, Google, Apple Ўзбекистонга қанча солиқ тўлади?
2021 йил I чоракда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистон давлати бюджетига 4,3 млрд сўм солиқ тўлаган.
Ўтган 2020 йилда эса хорижий компаниялар тўлаган солиқлар миқдори қуйидагича:
Facebook - 5 млрд 981 млн сўм;
Google - 3 млрд 453 млн сўм;
Apple - 1 млрд 934 млн сўм;
Netflix - 190 млн сўм;
BookingCom - 181 млн сўм;
Яндекс - 136 млн сўм миқдорида солиқ тўлаган.
👉 @xushnudbek 👈

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни.
Умид қиламанки, Ўзбекистонда ҳам матбуот кундан-кун эркинлашиб бораверади (акси эмас) ҳамда қачондир биз орзу қилган эркин, сифатли ва фойдали матбуот яратилади.
Зеро бежизга айтишмаган: эркин матбуот ёки яхши, ёки ёмон бўлиши мумкин, аммо эрксиз матбуот фақат ёмон бўлади.
Юқоридаги ролик ўтган йили тайёрланган.

Ўзбекистонда Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилади
Президентнинг тегишли қарорига асосан Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби (ENAC) билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби ташкил этилади.
✅ Мактабда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
✅ Дастлаб, қўшма таълим дастурлари (double degree) асосида “Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси” бакалавр таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади;
✅ Мактабда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдори Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан келишилган ҳолда Тошкент давлат транспорт университети томонидан белгиланади;
✅ Мактаб битирувчиларига Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактабининг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва у Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.

#hadis #ramazon
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Лайлатул Қадрни иймон билан, савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Қадр кечаси ойдин ва ёқимли бўлиб, на иссиқ, на совуқ бўлади. У кечанинг тонгида қуёш нурлари кўзни қамаштирадиган даражада чиқади».
Қадр кечасида Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳар бир осмондан ва Сидратул-мунтаҳодан ерга тушишади, тонг отгунича инсонларни дуо қилишади ва дуо қилганларга қўшилиб «омин» деб туришади.
Қадр кечаси тонг отгунга қадар турли офат-балолардан омонлик, хотиржамлик кечаси, баракот кечасидир. Бу кечада шайтон ёмонлик қила олмайди. Қадр кечаси бошдан-охир фақат саломатлик, омонлик, яхшилик ва баракот билан тўла, унда асло ёмонлик йўқдир. Бу ҳол қуёш ботганидан тонг отгунга қадар давом этади. Тонг отгунича фаришталар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, раҳмат билан ерга тушиб туришади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мўминнинг қалқони» китобидан.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#10kechabilanqasam #ramazon
«Ўн кеча билан қасам». 7-кун.
Муаллиф: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.
📖 7-дарс учун зарур маълумотлар ҳамда вазифалар (pdf)
📹 YouTube орқали томоша қилиш
➖ Муқаддима
➖ 1-кун
➖ 2-кун
➖ 3-кун
➖ 4-кун
➖ 5-кун
➖ 6-кун
⏳ Дарс давомийлиги: 47:12

Risalatul Qushayriya. 20-dars
Mubashshir Ahmad
#ramazon #darslari
«Рамазон мавъизалари» рукнидан
Мубашшир Аҳмад домладан аудиодарс.
«Рисалатул Қушайрия». 20-дарс
💾 6,5 MB
📹 Видео вариантини томоша қилиш
👉 @xushnudbek 👈
«Рамазон мавъизалари» рукнидан
Мубашшир Аҳмад домладан аудиодарс.
«Рисалатул Қушайрия». 20-дарс
💾 6,5 MB
📹 Видео вариантини томоша қилиш
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Қаердаки имтиёз бўлса, ўша ерда коррупцияга шароит бўлади
Улуғнор туманида қуёнчилик учун ажратилган 200 млн сўм имтиёзли кредитни талон-торож қилган корхона раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Узун туманида 120 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилганлиги аниқланди.
Янгиқўрғон ва Термиз туманларида “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 392 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди.
Андижон туманида захирага жамғарилган 646,6 млн сўмлик 149 тонна картошка талон-торож қилинганлиги аниқланди.
Оқдарё туманида аҳоли бандлигини таъминлаш учун ажратилган 309,7 млн сўм субсидия маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди.
Дўстлик туманида 2019-2020 йилларда 7 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз имтиёзли шартларда 156 млн сўмлик кредитлар талон-торож қилингани аниқланган.
Андижон вилоятида фаолияти тўхтатилган жамиятларга фуқаролар ва тадбиркорлар учун ажратилган 5,1 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўтказиб, талон-торож қилиш ҳолати фош этилди.

🚘 Жорий йилнинг 3 ойида 1491 та ЙТҲда 394 инсон ҳалок бўлди
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси 2021 йилнинг 3 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича таҳлилий маълумотни эълон қилди.
😔😭 Рақамларнинг энг аянчлиси ҳар доимгидек ўлимлар сони билан боғлиқ: 1491 та ЙТҲда 394 нафар қурбон.
1168 нафар шахслар турли даражада тан жароҳатлари олган. ЙТҲларнинг энг кўпи (170та) Тошкент шаҳрида содир бўлган.
❗️ ЙТҲга учраган ҳайдовчиларнинг энг кўпи 23-27 ёшга тўғри келмоқда.
⛔️ Жами ЙТҲларнинг 37,8 фоизига белгиланган тезликнинг меъёридан оширилгани сабаб бўлган.
👨🏻👩🏻 ЙТҲга учраган ҳайдовчиларнинг 1453 нафари эркак ва 38 нафари аёллардир.
Йўл қоидаси – умр фойдаси деган нақлга амал қилайлик, азизлар! Аллоҳ барчамизни фалокатлардан асрасин.

1 миллион доллардан ортиқ хорижий валюта чегарада ушлаб қолинди
2 нафар машинист “Чуқурсой-Сарағоч” йўналишида ўзлари бошқариб кетаётган юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971 минг 50 АҚШ доллари, 47 минг 720 евро, 3 млн. 424 минг 500 россия рубли миқдоридаги пул маблағларини яширган ҳолда Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлганларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шунингдек, мазкур электровоз қайта текширувдан ўтказилганда, машинист ўриндиғи остига яшириб қўйилган қўшимча 1 минг 50 АҚШ доллари ҳам аниқланди.
Ушбу хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 11 млрд. 277 млн. 447 минг сўмни ташкил этади.
Хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний ўтказиб бериш эвазига машинистлар 300 АҚШ доллари олишган.

AIBA Бектемир Мелиқўзиевни 4 йилга боксдан четлатди
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига Халқаро бокс федерацияси (AIBA)нинг берган расмий хабарномасига кўра, ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев 4 йил муддатга дисквалификация қилинди.
Спортчи 2020 йил 16 февралдан бошлаб 2024 йил 15 февралга қадар барча спорт мусобақаларида (миллий ва халқаро чемпионатлар, турли ўйинлар ва ҳ.к.) иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
2020 йил 16 февралдан бошлаб мусобақаларда олган барча медаллари ва рейтинг очколари бекор қилинди.
Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, Б.Мелиқўзиевнинг профессионал боксда чиқишларини давом этиши ёки этмаслиги тегишли Халқаро профессионал бокс ташкилотининг қарорига боғлиқ бўлади. Агар рухсат берадиган бўлса, дисквалификацияси тугагунгга қадар фақатгина профессионал боксда жанг ўтказиши мумкин.

UZIMEI тизими ҳақида яна бир бор
UZIMEI тизими ноқонуний қурилмаларга қарши курашишда катта фойда бериши ҳақида аввал ҳам айтганман ва бу тизимни қўллаб-қувватлашимни маълум қилганман. Аммо шундоқ ҳам давлат бюджетига юз миллиардлаб солиқ тушумини таъминлаб бераётган бу тизим нима учун пуллик эканлигини, бўлганда ҳам анчагина қимматлигини (2та сим-карта учун 100 минг сўм), шунингдек рўйхатдан ўтиш жараёни мураккаб ва бюрократияга бойлигини анчадан буён гапириб келаман. Буни бошқалар ҳам кўп айтишган.
Яқинда бир алоқа компанияси Ўзбекистонда биринчи марта eSim тизимини жорий қилди. eSIM - бу электрон сим-карта. Бунақа тизим ривожланган давлатларда кенг тарқалган, бизга энди кириб келди.
Инновация, шундай эмасми? Ҳа, инновация. Аммо бу инновацияга кўпчилик, шу жумладан UZIMEI тизими тайёр эмаслигини кўрсатди. eSim ўрнатмоқчи бўлганлар 21 асрдан ортга қайтиб, 20 асрга тушиб қолишмоқда.
Сабаби eSIM учун ҳам IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш ва 49 минг сўм тўлов қилиш керак. Буниси тушунарли. Аммо энг қизиғи сайт, SMS ёки USSD код орқали рўйхатдан ўтказиб бўлмас экан. Онлайн рўйхатдан ўтказмоқчи бўлсангиз, рад жавоби келаркан.
Албатта офисларга бориш шарт. Бошқача айтганда 21 асрдаги янги инновацияни рўйхатдан ўтказишнинг онлайн имкони йўқ, албатта одамларни офисга чақириб, овора қилиш керак.
Ва яна албатта телефонни кўтариб бориш керак экан. Онлайн рўйхатдан ўтганда IMEI рақамининг ўзи кифоя эмишда, лекин одамни ўзи бевосита борганда телефонни ҳам олиб боришни талаб қилишаркан. Барака топгурлар, ахир базада ҳамма қурилманинг IMEI рақами борку, ўшанга қараб 2-IMEI'ни рўйхатга олса бўлмайдими? Одамларни овора қилишнинг нима кераги бор? Мантиқсизлик-ку бу.
Мен ҳали паспортидаги шахсий маълумотлари ўғирланган минглаб инсонлар ҳақида индамаяпман. Бунинг ўзи алоҳида катта мавзу.
Ҳурматли, шу тизимни яратганлар, шу тизимдан келаётган юз миллиардлаб пуллардан манфаатдор бўлган одамлар, сизлардан илтимосим бор. Хўп, майли, барибир UZIMEI тўловини бекор қилмайсизлар, буни тушундик. Бунга ҳаттоки Сенат ва Қонунчилик палатасининг ҳам "тиши ўтмади" — хўжакўрсинга очилган петициялар сайтидаги 10 мингдан ошиқ одамнинг берган овозини бир тийинга олишмади, буни ҳам тушундик. Хуллас, халққа 2 марта солиқ солишда давом этаверасизлар, бу ҳам тушунарли.
Илтимос, ҳеч бўлмаса, мана шу юз миллиардлаб пулларни сал ҳалоллаб олинглар, барака топгурлар. Яъни халқни қийнамасдан, мантиқсиз ва абсурд чеклов, тақиқлар қўймасдан, рўйхатга олиш тизимини содда ва осонлаштириб шу пулларни олсаларингиз бўлмайдими? Наҳотки шу биргина нарсани қилиш шунчалар қийин?

Бугун ва эртага тунда Европа чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувлари ўтказилади. Сизнингча, финалга қайси жуфтлик чиқади?
Anonymous Poll
40%
Манчестер Сити - Реал Мадрид
29%
Манчестер Сити - Челси
23%
ПСЖ - Реал Мадрид
7%
ПСЖ - Челси
#hadis #ramazon
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирингизни эсноқ тутса, қўлини оғзига қўйсин. Чунки, шайтон ичига кириб кетади», дедилар».
Эсноқни қайтаришга уринмаслик шайтонга йўл очиб бериш ила баробар иш. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эсноқни қайтаришга ўзига хос тавсия қилмоқдалар.
Албатта, эснаган одам оғзини борича очиб, овоз чиқариб эснагандан кўра, эсноқ келганда иложи борича оғзини юмиб, қўли билан уни тўсгани ўзи учун ҳам, унинг атрофидагилар учун ҳам яхши ва гўзалдир.
Умуман олганда эсноқ яхшилик аломати эмас. Ундай нарсани иложи борича юзага чиқармасликка ҳаракат қилиш лозим. Ислом одоби шуни тақозо қилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китобидан.

Forwarded from Saida Mirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Заковат» интеллектуал клуби барча учун очиқ!
Унга аъзо бўлинг!
https://zakovat.tv
____
Интеллектуальный клуб «Заковат» открыт для всех!
Присоединяйтесь!
https://zakovat.tv/ru
#zakovatdakuch
#uzbekpower
Унга аъзо бўлинг!
https://zakovat.tv
____
Интеллектуальный клуб «Заковат» открыт для всех!
Присоединяйтесь!
https://zakovat.tv/ru
#zakovatdakuch
#uzbekpower
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#10kechabilanqasam #ramazon
«Ўн кеча билан қасам». 8-кун.
Муаллиф: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.
📖 8-дарс учун зарур маълумотлар ҳамда вазифалар (pdf)
📹 YouTube орқали томоша қилиш
➖ Муқаддима
➖ 1-кун
➖ 2-кун
➖ 3-кун
➖ 4-кун
➖ 5-кун
➖ 6-кун
➖ 7-кун
⏳ Дарс давомийлиги: 44:21

Risalatul Qushayriya. 21-dars
Mubashshir Ahmad
#ramazon #darslari
«Рамазон мавъизалари» рукнидан
Мубашшир Аҳмад домладан аудиодарс.
«Рисалатул Қушайрия». 21-дарс
💾 5,4 MB
📹 Видео вариантини томоша қилиш
👉 @xushnudbek 👈
«Рамазон мавъизалари» рукнидан
Мубашшир Аҳмад домладан аудиодарс.
«Рисалатул Қушайрия». 21-дарс
💾 5,4 MB
📹 Видео вариантини томоша қилиш
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беш ташаббус ҳаракати доирасида пойтахтнинг қоқ марказида ёш вокалчилар, раққослар, кўча рассомлари ўзаро беллашадиган Tashkent Voice Fest, Tashkent Dance Fest ва Street Art танловлари бўлиб ўтади.
Ёшларга санъат ва маданият йўналишларида ҳам ўз қобилиятларини кўрсатиш ва бунинг учун муносиб тақдирланишга ажойиб имконият. Қатнашиш мутлақо бепул, бироқ аввал @toshkent21bot орқали рўйхатдан ўтиш керак бўлади.
Сиз ҳам иштирок этинг, трендда бўлинг!

Пенсия тайинлашда меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш тартиби бекор бўлади
Бу ҳақдаги Президент қарори матни ЎзАда эълон қилинди. Унга кўра:
2022 йил 1 январдан бошлаб:
✅ пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни аҳолига етказиб бериш ҳар 3 йилда ҳудудларда алоҳида тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади. Бундан буён банкларга давлат бюджети ёки жамғармадан 1% хизмат ҳақи тўлаш бошланади;
✅ пенсия ва нафақалар тижорат банки ёки тегишли ихтисослашган ташкилот томонидан (шартномага мувофиқ) нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб берилади.
2022 йил 1 июлдан бошлаб:
✅ меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ва ҳарбий хизмат даври маълумотлари Пенсия жамғармасининг дастурий таъминоти билан боғланган ҳолда “Ягона меҳнат миллий тизими” орқали электрон тарзда олинади;
✅ пенсия тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
✅ давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади.

Uza.uz
Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и
Uzbekistan Airways олтинчи Boeing Dreamliner 787-8 самолётини қабул қилиб олди. ЎзАнинг маълум қилишича, дримлайнерда Оролбўйи минтақаси учун гуманитар юк ҳам бор.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈