Xushnudbek.uz
613K subscribers
10.7K photos
2.74K videos
239 files
9K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Олот туманини вайрон қилган кучли шамол воқеасига 1 йил тўлди

Ўтган йилнинг айни шу куни 40 метр/секундгача тезликда эсган шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига ёпирилди.

Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари энг кўп талафот кўрди. Кучли шамол ва ёғингарчилик оқибатида 40 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари ва ижтимоий инфраструктура объектларига турли хил даражада зарар етди.

Аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказилган зарарни бартараф этишда жами 16 мингдан ортиқ одам қатнашди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Бир сўмлик маънавий зарар

Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмасининг депутат Расул Кушербаевни судга бериши, ҳуқуқий жамиятда энг тўғри йўллардан бири бўлса-да, солиқ органларига наф келтирмайдиган, уларнинг шаъни ва обрўсини янада туширадиган ҳолатга айланади.

Умуман, ишчанлик обрўси билан боғлиқ халқаро амалиётда одатда судга берувчи битта олтин қоида асосида иш тутади: нотўғри ёки бадном қилувчи ахборот тарқатган шахсга суд орқали ҳуқуқий баҳо берилади, лекин маънавий зарар миқдори шартли 1 доллар, 1 сўм этиб белгиланади. Бу судга берган ташкилот ёки жисмоний шахснинг ҳақиқатда ишчанлик обрўсига қайғураётганини кўрсатади. Раддия ва шартли 1 сўм унинг маънавий ғалаба қозониши учун етарли.

Модомики судга берувчи ўз давлатидаги мезонлар бўйича ҳаддан ташқари катта миқдорда маънавий зарар сўраётган экан, бу ОАВ ва фуқаролик жамияти, фаоллар учун ёмон сигнал. ДСҚ сўраётган 4,6 млрд сўм, гарчи хайрия жамғармасига ўтказилиши ният қилинган бўлса-да, жуда катта маблағ, ҳар қандай одам ёки ташкилотни хонавайрон қиладиган даражада. Масалан, Россияда Путиннинг дўсти раҳбарлик қиладиган “Роснефть” компанияси РБКни 3,124 млрд рубль жарима тўлашини талаб қилган эди. Яна бир миллиардер Михаил Прохоров сиёсатчи Алексей Навальнийни судга бериб, 1 рубль маънавий зарар ундириб беришларини сўрайди. (Ҳаволада бир рубллик ишлар батафсил кўрсатилган). Улар-ку бизнес структуралар, масалан, Ёқутистон раҳбари Егор Борисов ҳам бир журналистни ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиб судга беради. Маънавий зарар миқдори 1 рубль. “Роснефть” учун РБКнинг иқтисодий қийин аҳволга солиб қўйиш муҳим, қолган икки ҳолатда ҳақиқат муҳим.

Албатта, Ўзбекистон қонунчилигида маънавий зарар бўйича амалиёт яхшигина шаклланган. Судларимизда тажриба етарли. Судда 4,6 млрд сўм зарар кўрилгани иқтисодий жиҳатдан исботлаб берилмоғи керак. Масалан, одамлар шу гаплардан сўнг солиқ тўламай қўйдими? Ёки солиқ органи ходимларининг шу гаплардан сўнг қон босими ошиб, тиббий харажатлари ошиб кетдими? Булар, албатта, кўпроқ сарказм, аммо шунақароқ принципда ишлайди.

Охирги масала. Расул Кушербаев ЎзЛиДеП депутати, бу партия ҳукумат раҳбари номзодини кўрсатган, ҳукумат раҳбари эса вазирлик ва идоралар раҳбарлигига номзодларни парламентга киритади. ДСҚ раиси номзоди депутатлар тасдиғидан ўтиши керак. Лекин депутатнинг судга берилиши бу занжирда қанақадир мантиқсизлик борлигини кўрсатаяпти.

Умуман, ДСҚ ўзига ортиқча эътибор жалб қилаётгани қизиқ.
«Обнал иши» бўйича Тошкентдаги судда солиқчилар ютқазди

Тошкент туманлараро маъмурий судида солиқ органи томонидан «обнал иши»га аралашганликда гумонланиб, тегишли таъсир чоралари қўлланилган тадбиркорнинг аризаси юзасидан кўриб чиқилган суд иши ниҳоясига етди.

Суд даъвогарнинг аризасини қаноатлантирди.

Ҳал қилув қарорига кўра Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг тадбиркорга нисбатан 2020 йил 10 февралдаги Солиқ кодексининг 14- ва 266-моддаларига зид равишда далил-исботсиз битимларни кўзбўямачилик учун тузган, деб ҳисоблаб, ҚҚС бўйича ҳисобга олишни бекор қилиш ва тузатишни амалга оширишдан иборат хатти-ҳаракати қонунга хилоф, деб топилди.

Суд Тошкент шаҳар ДСБга тадбиркорнинг шахсий ҳисобварағига киритилган тузатишни бекор қилиш мажбуриятини юклади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ДСБдан 2 млн 450 минг сўм давлат божи ва 19 минг 600 сўм почта харажатлари аризачининг фойдасига ундириш белгиланган.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#10kechabilanqasam #ramazon

«Ўн кеча билан қасам». 2-кун.

Муаллиф: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

📖 2-дарс учун зарур маълумотлар (pdf)

📹 YouTube орқали томоша қилиш

📝 Вазифаларни бажариш канали

Дарс давомийлиги: 1:00:28


👉 @xushnudbek 👈
Risalatul Qushayriya. 14-dars
Mubashshir Ahmad
#ramazon #darslari

«Рамазон мавъизалари» рукнидан

Мубашшир Аҳмад домладан аудиодарс.
«Рисалатул Қушайрия». 14-дарс

💾 4,7 MB
📹 Видео вариантини томоша қилиш


👉 @xushnudbek 👈
#hadis #ramazon

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар.
"

Имом Абу Довуд ривоят қилган.

Бировнинг мактубини ўғирлаб олиш ёки зўрлик қилиб ўқишга интилиш у ёқда турсин, изнсиз назар солиш ҳам мумкин эмас. Ким бировнинг мактубига изнсиз назар солса, дўзах оташига назар солган билан баробар эканлиги оддий гап эмас.

Уламоларимиз назар солишга оид ҳукмни эшитишга, қулоқ солишга ҳам қиёс қилганлар. Яъни, бировнинг ҳовлисига, мактубига изнсиз назар солиш қанчалик ҳаром бўлса, ўша ҳовли ва уйдаги овозларга, гап-сўзларга яширинча қулоқ солиш ҳам шунчалик ҳаромдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ижтимоий одоблар» китоби асосида.


👉 @xushnudbek 👈
Matematika.pdf
135.6 KB
#abituriyent

Математика


Давлат тест маркази 2021 йилги намунавий тест саволларини эълон қилди.

Барча фанлар


👉 @xushnudbek 👈
Fizika.pdf
718.2 KB
#abituriyent

Физика


Давлат тест маркази 2021 йилги намунавий тест саволларини эълон қилди.

Барча фанлар


👉 @xushnudbek 👈
Kimyo.pdf
469.5 KB
#abituriyent

Кимё


Давлат тест маркази 2021 йилги намунавий тест саволларини эълон қилди.

Барча фанлар


👉 @xushnudbek 👈
Biologiya.pdf
126.7 KB
#abituriyent

Биология


Давлат тест маркази 2021 йилги намунавий тест саволларини эълон қилди.

Барча фанлар


👉 @xushnudbek 👈
Ona tili.pdf
169.6 KB
#abituriyent

Она тили ва адабиёт


Давлат тест маркази 2021 йилги намунавий тест саволларини эълон қилди.

Барча фанлар


👉 @xushnudbek 👈
Tarix.pdf
341.7 KB
#abituriyent

Тарих


Давлат тест маркази 2021 йилги намунавий тест саволларини эълон қилди.

Барча фанлар


👉 @xushnudbek 👈
Ingliz tili.pdf
333.3 KB
#abituriyent

Инглиз тили


Давлат тест маркази 2021 йилги намунавий тест саволларини эълон қилди.

Барча фанлар


👉 @xushnudbek 👈
Rus tili.pdf
115.5 KB
#abituriyent

Рус тили ва адабиёти


Давлат тест маркази 2021 йилги намунавий тест саволларини эълон қилди.

Барча фанлар


👉 @xushnudbek 👈
Geografiya.pdf
1.6 MB
#abituriyent

География


Давлат тест маркази 2021 йилги намунавий тест саволларини эълон қилди.

Барча фанлар


👉 @xushnudbek 👈
Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлди

Янги қонунга кўра:

Конституциявий суд судьялари сони 7 нафардан 9 нафарга оширилди;

Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига қуйидагилар қўшилди:

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ;
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.
Фуқаролар ва юридик шахслар.

Бунда, фуқаролар ва юридик шахслар қонун уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмоқда деб ҳисобласа ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли.


👉 @xushnudbek 👈
"Заковат" клуби рус тилида йирик интеллектуал турнир ташкил қилаётгани ҳақида аввал маълум қилган эдик. Мазкур турнир 2 май куни Тошкент шаҳридаги "Ботаника" боғида бўлиб ўтиши белгиланди.

Ғолиб жамоа 100 млн сўм мукофотни қўлга киритади.

Батафсил: https://t.me/zakovat/4364

P.S.: Видеоролик қалай чиқибди? :)


👉 @xushnudbek 👈
Бир гуруҳ фаоллар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

“Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаши қарори билан турли соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган юртдошларимиз I, II ва III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Жумладан тақдирланганлар орасида қуйидаги давлат ва жамоат арбоблари бор:

- Сенат раиси Танзила Норбоева;
-
Президент маслаҳатчиси Турсунхан Худойбергенов;
-
Конституциявий суд раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов;
-
Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов;
-
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси Усмонхон Алимов;
-
Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур;
- сенаторлар Қутбиддин Бурхонов, Бахтиёр Сайфуллаев, Наримон Умаров, Толибжон Мадумаров, Эркин Гадоев, Фармон Тошев;
- Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайид;
- санъаткорлар Насиба Абдуллаева, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Нуриддин Ҳамроқулов;
- актёрлар Бахтиёр Ихтиёров, Матёқуб Матчонов, Мурод Ражабов, дубляж фахрийси Мукамбар Раҳимова;
- ОАВ фахрийлари Ахбор Имомхўжаев, Ўткир Раҳматов, Маматқул Ҳазратқулов, Муҳаммаджон Обидов, Абдужалол Тайпатов;
- спорт соҳаси вакиллари Тўлаган Исоқов, Оксана Чусовитина;
- соғлиқни сақлаш тизими вакиллари Нурмат Отабеков, Ҳабибулло Оқилов ва бошқалар.

Маълумот учун, I даражали кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида, II даражали кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.


👉 @xushnudbek 👈
Сенат нотўғри «парковка» учун жаримани камайтириш ҳақидаги қонунни маъқуллади

Сенат Ялпи мажлисида маъқулланган қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасидаги (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик) жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан (735 минг сўм) 2 бараварига (490 минг сўм) қисқармоқда.

Шунингдек, такроран содир этилган нотўғри «парковка» учун юқори миқдордаги жарима солиш тартиби бекор қилинмоқда. Яъни илгари бир марта жарима қўллангандан кейин 1 йил ичида яна такроран содир этилса 3 млн 675 минг сўмгача жарима солинар эди.

Энди неча марта қоида бузилганидан қатъи назар бир хил - БҲМ 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида жарима солинади.

Қонун Президент томонидан имзоланиб, эълон қилингач кучга киради.


👉 @xushnudbek 👈
#hadis #ramazon

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани камайтирмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани камайтирмайди», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Яхшилик қилиш жуда савобли иш. Шу билан бирга, ана шундай яхшиликка чақириш, ишорат қилиш, унга йўллаб қўйиш ҳам ниҳоятда яхши ишдир. Ўша яхшиликни қилган одам қанча савоб олса, мазкур яхшиликка далолат қилган одам ҳам ўшанча савоб, ажр олади.

Бугунги кунимизда матбуот ва ахборот воситалари ўта таъсирли ташвиқот қуроли ўлароқ кенг жамоатчиликни яхшиликка, халқни бирдамликка чақириш воситаси бўлиши керак. Шунингдек, овоз ва сурат, ёзув ва кўрсатув ҳамда бошқа воситалар орқали илм-маърифат, одоб-ахлоқ тарқатиш омили бўлиши лозим. Худди шу ўринда яхшиликка чақирувчи матбуот ва ахборот воситалари ходимларининг ишлари ўта савобли эканига юқоридаги ҳадиси шариф далил бўла олади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китобидан.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна метро. Яна носозлик.

«Миллий боғ» ва «Новза» метро бекатлари ўртасида техник носозлик сабаб поезд ҳаракати тўхтаб қолди, йўловчилар бекатгача рельслардан юриб боришга мажбур бўлишди.

Шунчаки қойил, бошқа изоҳ йўқ.


👉 @xushnudbek 👈