Xushnudbek.uz
590K subscribers
10.8K photos
2.77K videos
244 files
9.09K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Қалами ўткир ва қари блогерлардан (ёши эмас, блогерликдаги тажрибаси назарда тутилмоқда) бири, Ўзбекистонда ўтказилган биринчи блогерлар чемпионати чемпиони Муҳрим Аъзамхўжаев ҳам Телеграмда шахсий канал очибди ➡️ @muhrim.

Каналда ҳамма ерда ҳам айтилавермайдиган, теша тегмаган фикрларни ўқишингиз мумкин. Мана, Муҳримнинг постларидан бири:

@muhrim

Бир жуда яқин, жуда яхши акахоним GM Uzbekistan ва унинг монополияси танқидига бағишланган бир мақола остида, тўғрисини айтсам, жуда тўғри танқидий коммент қолдирганлар: «Бойкот эълон қилиб, бир ой давомида ҳеч нарсасини сотиб олмаслик керак. Шунда, ўйлашимча, нархлар мўъжиза юз бергандек, ҳеч ким сотиб олмаётгани учун, ўз-ўзидан пастлайди».

Қани энди, бир уюшиб шундай қила олсак. Ҳар қандай нормал компания бундай ҳолатда ё касод бўлади, ё тўла касод бўлмаслик учун ҳам маҳсулотини худди Россияда арзонроғига сотганидек, Ўзбекистонда ҳам арзонроқ сота бошлайди. Бойкотга учраган 100 та компаниядан 99 таси шу ишни қилган бўларди, балки. Лекин шу ишни қилмайдиган битта компания бўлса, у ҳам, менимча, GM Uzbekistan (ёки «Ўзавтосаноат» — Алихўжа, Хўжаали).

GM Uzbekistan 23 кундан бери (бу деярли бир ой, дегани) Ўзбекистонда автомобиль сотаётгани йўқ. Биз унга бойкот эълон қилгунимизча, тўғрисини айтганда, у ўзбекистонлик харидорларига аллақачон катта, дода-хўжа бойкот эълон қилиб бўлган. Эрта-ю кеч маҳсулот ишлаб чиқарадиган, айни вақтда 23 кундан бери бирорта маҳсулот сотмаган нормал компания, менимча, синади. Агар аллақачон синиб бўлмаган бўлса.

Бу — монополиянинг ифлос ва жирканч юзи. Афсуски, биз мана шу ифлос ва жирканч юз билан бирга яшашга, ишлашга, олди-сотди қилишга маҳкуммиз. Кулгинг келади, лекин йиғлагулик ҳолат.

PS. «Ўзавтосаноат» 23 кун машина сотмай, яна бир нарсани исботлади — Ўзбекистон машина заводларисиз ҳам яшай оларкан. «Ўзавтосаноат» монополиялари бўлмаса ҳам Ўзбекистонда ҳаёт тўхтаб қолмас экан. Машина заводинг бўла туриб, у 23 кундан бери машина сотмаса — бу унинг йўқлиги билан тенг, шекилли.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Энг кўп берилаётган саволлардан бири:

Ойликлар ошиши ҳақидаги Президент қарори академик лицей ва коллеж ўқитувчиларига ҳам тааллуқлими ёки фақат мактаб ўқитувчиларигами?

ЖАВОБ:
2018 йил 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари, яъни ойликлари оширилди.

Қарор матнида айнан «умумий ўрта таълим муассасалари» ҳақида гап кетган, ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчилари эса назарда тутилмаган. Бошқача айтганда, ойликлар оширилиши фақат мактаб ўқитувчилари учун амал қилади.

Қарорнинг академик лицей ва коллежларга тааллуқли қисми фақат психологлар билан боғлиқ холос. Яъни умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида, улардаги ўқувчилар сонидан келиб чиқиб психолог штат бирлиги белгиланди ҳамда психологларнинг ойликлари оширилди.

Олий таълим ва мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошди, академик лицей ва коллеж ўқитувчиларининг ойлиги қачон ошади, деган саволга эса менда жавоб йўқ. Буни расмийлардан сўраганингиз мақсадга мувофиқ.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Бугун тонгда Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманбоши шаҳрига жўнаб кетди.

Манба
Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига келди
www.president.uz/uz/1964
Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳозирча 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 10-ўринда кетмоқда. Бугун энг катта умидимиз бўлган боксчиларимиз жангга киришади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Тошкент шаҳар ҳокимияти «Менинг Тошкентим» танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимига таклиф қилди. Насиб қилган бўлса, албатта борамиз. Таклиф учун раҳмат.
31 августдан 4 сентябргача маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларида ҳамда «Афросиёб» поездларида оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чипталарига 50% чегирма жорий қилинди
"GM Uzbekistan" компанияси автомобиллар сотувини қайта йўлга қўйгани ва айрим машиналарнинг нархини оширгани ҳақида расман маълумот берди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Баъзан “маданиятли” инсонлар кўнгилни хира қиладию, аммо хатда аччиқ ҳақиқат бор. «Ўзбекистон темир йўллари» билетлар тугашини кутиб, кейин “скидка” ҳақида эълон қилгани халқ устидан кулишми ростдан?
​​САВОЛ: 17 август куни кеч соат 22:30 ларда Олтиариқ тумани марказидаги ошхонада овқатланиб ўтирган эдик. Бирдан тўпалон бўлиб, милиция ходимлари келиб хамма хўрандаларни автобусга зўрлик ишлатиб қамаб туман иибга олиб кириб кетишди ва хаммани телефонини обдон текшириб, барча шахсий малумотларни ёзиб бармоқ изи олиб, ҳаммамизни расмга олиб кейин чиқаришди. Тахминан 3 соатча ушлаб туришди. Сабабини сўрасак бош вазир қарори борлигини айтишди. Бу холатда ииб ходимлари қанчалик хақ ёки нохақ. Қонунларимизда кечаси 22:30да умумий овқатланиш шахобчасида овқатланаётган хўрандани иибга олиб кириб отпечатка олиб уч соат ушлаб туриши мумкинлиги ёзилганми?
Айтишларича, Фарғона вилояти ҳокимининг фармойиши бор эмиш, Телеграмдан юборишди. Шу ҳақида фикрингизни айтсангиз.

ЖАВОБ: Ҳозирча ҳеч қандай расмий қарор йўқ. Шунчаки қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди холос.

Ҳали расмий қарор бўлмаса ҳам, оғзаки топшириқ бўлгани аниқ ва шунинг ўзи салла эмас, калла олиш учун етиб ортади пастдагиларга. Хуллас, нима ҳам дердим, кўпга келган тўй, чидайсизда, бошқа иложи йўқку барибир 🤷‍♂️ (ҳозир юзлаб қонунлардан иқтибос келтириб, уларнинг ноҳақлигини исботлаганим билан фойдаси бўлади деб ўйлайсизми?).

Вилоят ҳокимининг фармойишига келсак, энг аввало унинг ҳақиқий ёки сохта эканлигини текшириш керак. Бунисига баҳо бера олмайман. Лекин Наманганда шунга ўхшаш бир ҳолат бўлганди, бу ҳақида каналимда ёзгандим. Наманган шаҳар ҳокимининг шу каби буйруғи нормал жамиятларда бўлгани каби суд орқали ноқонуний дея эътироф этилганди. Ҳаттоки бунга Адлия вазирлиги ҳам ёрдам берганди. Сиз ҳам Фарғона вилояти ҳокимининг фармойишини ноқонуний деб топиш бўйича судга бериб кўринг. Чунки ҳали Ҳукумат қарори йўқку. Бу сафар Адлия вазирлиги ёрдам берадими ёки йўқ, бунисини билмадим лекин. Сабаби ҳозир ҳўлу қуруқ бирдай ёнаётган пайт.

Ҳамма нарсани тақиқлаб кетаверайликчи, бир гап бўлар...

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Forwarded from Xushnudbek.uz
Кеча қизиқ маълумот эшитиб қолдим. Бироз эскироғу, лекин моҳияти эскирмаган.

Хуллас, Наманган шаҳар ҳокими 2017 йил 27 март куни 345-сон қарор чиқаради. Қарорда Наманган шаҳридаги ресторан, бар, кўнгилочар тадбирлар ўтказувчи шохобчалар, умумий овқатланиш ҳамда чакана савдо объектларининг иш вақти 22:00 гача деб белгиланади. Шундан сўнг Наманган шаҳрида тинимсиз «рейд»лар ўтказилади, соат 22:00 дан кейин очиқ бўлган жойлар мажбуран ёптирилади, эгаларига эса чоралар кўриш бошланади.

Хавфсизлик ниқоби остида қабул қилинган бу қарор охири бир тадбиркорнинг жонига тегади. Чунки якка тартибдаги тадбиркор У.Ш. кундузи 15:00 дан тонгги 07:00 гача ишлайдиган тамаддихона очган эди. Лекин шаҳар ҳокимининг қарори унинг ишига ҳалақит бераверади, даромади кескин камаяди, кредитларини қайтара олмай қолади, ишчилари камайиб кетади.

Кунларнинг бирида тадбиркор Адлия вазири ўринбосарининг сайёр қабули бўлаётган пайтда шундай талаб қўяди: ёки менга қайси қонунда 22:00 дан кейин ошхонамни ёпишим кераклиги ёзилганини топиб берасизлар, ёки менинг ҳуқуқларимни ҳимоя қиласизлар!

Албатта, адлия органлари қонуний асосни топа олишмасди, шу сабабли тадбиркорнинг манфаатларини кўзлаб Наманган шаҳар ҳокимини судга беради. Аниқроғи ҳоким қарорини «ғайриқонуний» деб топишни сўрашади.

Судга бир неча марта чақиришларига қарамасдан, шаҳар ҳокимлигидан ҳеч ким келмайди.

Суд қараб ўтирармиди, шартта сиртдан қарор қабул қилади. Наманган шаҳар маъмурий судининг 2017 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарорига биноан, Наманган шаҳар ҳокимининг 2017 йил 27 мартдаги 345-сон қарори «ғайриқонуний» деб топилади. Тадбиркорлар эса яна эркин нафас ола бошлашади.

Қиссадан ҳисса шуки, ҳокимнинг қарори экан, деб нима бўлса хўп деб кетаверманг. Ҳаққингизни талаб қилинг, судга беринг, шикоят қилинг. Шунда нафақат ўзингизнинг, балки наманганлик тадбиркор У.Ш. каби кўпчиликнинг жонига оро кирган бўлар эдингиз.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​Андижонда янги кўринишдаги бепул wi-fi зонали электрон кутубхона очилди

Андижон шаҳрида Бобур номли вилоят драма театри олдидаги фаввора ёнида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан бепул кутубхона пайдо бўлган эди. Кеча эса худди шу манзилда бепул wi-fi зонали электрон кутубхона ташкил этилибди.

Бу кутубхонанинг бошқаларидан фарқи, унда ҳар қандай китобни бепул wi-fi орқали тармоққа уланиб, бемалол электрон вариантда ўқиш мумкин.

Ҳозирда, Андижон шаҳрининг белгиланган манзилларига бу каби бепул wi-fi зонали электрон кутубхоналарнинг 12 таси ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Манба: andijan.uz

P.S.: Wi-Fi пароли андижонликлар табиатига роса мос бўлибди ома лекин 😉

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
«Ёшлар—келажагимиз» жамғармаси ва «Халқ» банки, «Ипак йўли» банки, «Миллий» банки ҳамда «Ҳамкорбанк» ўртасида бош келишув имзоланди

Жамғарма ёшларни тадбиркорлик ғояларига имтиёзли кредитлар ажратади
Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган мажлисда давлат раҳбарлари Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, сув ва экология билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилишга келишиб олгани маълум қилинди.
Ўқитувчиларнинг тиббий кўриги ҳақида

Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида бир неча бор ўқитувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиш чоғида чиқимдор бўлмаслиги ҳақида маълумот берилди.

Адлия вазирлиги айтадики, тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилиши мумкин эмас, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Ҳа, тўғри, амалдаги меҳнат қонунчилиги бўйича шунақа. Лекин амалдачи? Нима учун амалда ўқитувчилар ёки иш берувчи ўз ҳисобидан мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиши керак бўлган бошқа ходимлардан ҳалигача тиббий кўрик учун пул олинади?

Жавоби оддий: чунки молия бўлимлари бюджет ташкилотларининг сметасини тасдиқлаётганда тиббий кўрик учун пул ажратмайди! Бюджетдан пул ажратилмагандан кейин мактаб директорлари нима қилсин, ёнидан тўласинми шунча пулни?

Адлия вазирлиги ҳақиқатдан шу масалага киришиб, аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишни мақсад қилган экан, унда охиригача олиб бориши керак.

Амалда қонунлар нима учун бажарилмаётганининг сабабларини аниқлаб, шунга қарши курашган янада фойдалироқ бўларди. Шунчаки савол-жавоблар билан бирор натижага эришиш қийин. Ўқитувчиларнинг ҳуқуқий онги ўта юксалиб, "мен ўз ёнимдан пул тўламайман" деган билан муаммо ечилмайди. Директор ҳам билганингни қил, дейди. Натижада тиббий кўриклар ўтказилмайди холос. Шуми ечим?

Бу ерда иккита саволга жавоб топиш керак:
1) Нима учун молия бўлимлари бюджет ташкилотлари сметасига мажбурий тиббий кўриклар учун пул ажратмайди?

2) Агар пул ажратилса, унда нима учун ҳалигача кўп жойларда ходимларнинг ўз пулига тиббий кўрикдан ўтказишади? Бюджет пулларини мақсадли сарфланмаётганлиги юзасидан кимдир жавоб бериши керакку ахир.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Йиғилиш ва мажлислар кескин камайтирилади

Бош вазир Абдулла Арипов томонидан 24 август куни имзоланган шошилинч топшириққа биноан қуйидагилар белгиланди:

Мажлисбозлик бўйича

Йиғилишларни кескин камайтириш ва график-режа асосида ҳафтасига 2-3 тадан кўп ўтказилишига йўл қўймаслик;

йиғилиш ўтказиш вақтини республика даражасида 2 соатдан, вилоят, шаҳар ва туманлар даражасида 1-1,5 соатдан оширмаслик;

куннинг ноқулай пайтларида (яъни тонг саҳарлаб ёки ярим кечада) йиғилишлар ўтказишни қатъиян чеклаш ҳамда йиғилишга бевосита алоқаси бўлмаган корхоналар, идоралар ва жамоат ташкилотларинйнг раҳбар ва ходимларини, фермер ва тадбиркорларни умуман таклиф этмаслик;

олис ҳудуддаги раҳбар ва ходимларни маҳаллий ҳокимликларда ўтказиладиган мажлисларга асоссиз ва беҳуда чақирмаслик, шунингдек, сўзга чиқувчилар учун аниқ вақт регламенти 5-7 дақиқадан ошмаслигини назорат қилиниши зарурлигини белгилаш;

йиғилишларга пухта тайёргарлик кўриш, республика ва вилоят даражасида ўтказиладиган йиғилишларни аксарият ҳолларда видео- ва аудиоселектор кўринишида ўтказиш, туман (шаҳар) даражасидаги йиғилишларни эса асосан жойларга чиққан ҳолда, корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва маҳаллаларда ўтказишни ташкил этиш топшириғи берилди.

Хизмат сафарлари бўйича

Республика марказий идораларидан турли комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг ҳудудларга юборилишига рухсат фақатгина Ҳукумат (комплекс) раҳбари томонидан тизим асосида амалга оширилиши жорий этилади ва хизмат сафарларининг натижадорлиги алоҳида назоратга олинади.

Ортиқча қоғозбозлик бўйича

Ортиқча қоғозбозликка кескин чек қўйиш, шу жумладан қуйи идоралардан ва маҳаллий ҳокимликлардан ҳеч кимга кераги бўлмаган маълумотлар ва ҳисоботларни талаб қилиш амалиётига қатъиян барҳам берилади.

Селекторлар бўйича

Вазирлар Маҳкамасида селектор йиғилишлари фақат Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг рухсати билан ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Денис Истомин Осиё ўйинлари чемпиони бўлди ва Ўзбекистон ҳисобига 5-олтин медални ёзиб қўйди! У финалда хитойлик рақибини 2:6, 6:2, 7:6 ҳисобида мағлуб этди

Баракалла, Денис!

https://t.me/xushnudbek
Эртага бутун Ўзбекистонда иш куни. Эсдан чиқмасин.
Ижодий имтиҳонларнинг жавоби чиқди

Куни кеча каналимда ижодий имтиҳонлар натижалари ҳалигача расман эълон қилинмагани ҳақида ёзган эдим. Бугунга келиб шу масала ижобий ечим топди.

Давлат қабул комиссиясининг 7-сонли баёни билан кундузги, кечки, сиртқи, махсус сиртқи таълим шаклларида алоҳида иқтидор талаб этадиган таълим йўналишларининг касбий (ижодий) имтиҳон натижалари тасдиқланди.

Шунингдек, 81 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ижодий имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Тасдиқланган натижалар ОТМларга тарқатилди, абитуриентлар бугундан натижалар билан танишиши мумкин. Менимча, интернет орқали танишиш имкони йўқ, ҳозирча албатта ОТМга бориш ёки телефон қилиш талаб этилади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
3 кун ичида 45 та машинага тонировка учун рухсат олишибди. 2 мингдан ҳисоблаганда 90 минг доллар бўлади. Тағин бойкот қиламиз, одамларда пул йўқ дейсизлар...

Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Осиё кубогида Уммон, Туркманистон ва Япония билан бир гуруҳдан жой олган.

@diyorimamkhodjaev`нинг маълум қилишича, Эктор Купер қўл остидаги МТЖ ҳар бир рақиб учун уларнинг ўйин услубидан келиб чиқиб махсус танланган спаринг рақиблар билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Масалан, Япония учун:

13 октябрь: КХДР (Тошкентда)
20 ноябрь: Жанубий Корея (Австралияда)

Уммон учун:

6 сентябрь: Сурия (Тошкентда)
16 октябрь: Қатар (Тошкентда)

Туркманистон учун:

11 сентябрь: Эрон (Тошкентда)

Айни вақтда ЎФА Халқаро бўлими 16 ноябрь кунига ҳам яна 1 та ўртоқлик ўйини ташкил қилиш борасида иш олиб боряпти. Учрашув катта эҳтимол билан Австралияда бўлиб ўтади. Кўриняптики, ЎФА ФИФА кунларидан 2018 йил давомида максимал фойдаланди. Бунгача терма жамоа Сенегал, Марокаш, Эрон ва Уругвай кабилар билан ҳам ўйнаганди.

МТЖ ўйинларига яна қизиқиш аввалгидай ортадими дейман.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek