Перевод тест рўйхати.xlsx
285.2 KB
Хорижий ОТМлардан ўқишини «перевод» қилаётганлар диққатига!
Тест синовлари 24-25 августда бўлиб ўтади.
Ушбу файлда гуруҳ, бино ҳамда вақти баён этилган.
Манба: Edu.uz
Каналга уланиш👇
@xushnudbek

Энг кўп берилаётган саволлар:
1) Махсус сиртқи, кечки ва сиртқи йўналишларда ҳам супер-контракт борми?
2) Худди шу таълим шаклларида супер-мупер контракт (56,7 дан кам балл тўплаганлар учун) борми?
3) Худди шу таълим шаклларида супер-контракт нархлари қанча? Кундузги билан бир хилми?
4) Худди шу йўналишлар учун супер-контракт арзонроқ жойга «перевод» қилиш тартиби амал қиладими?
ЖАВОБЛАР: Афсуски ушбу саволларнинг бирортасига менда аниқ ва расмий жавоб йўқ. Лекин тахминий жавоблар қуйидагича:
1) Ушбу таълим шаклларида ҳам супер-контракт бор. Чунки Давлат қабул комиссиясининг 5-сон баённомасини кўрар эканмиз, унда супер-контрактлар айнан кунлузги таълим шакли учун амал қилиши белгиланмаган, балки умумий “абитуриентлар” дейилган.
Демак, махсус сиртқи, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ҳам супер-контракт тартиби мавжуд.
Супер-контракт ҳақида батафсил маълумот:
https://t.me/xushnudbek/751
2) Бу саволга жавобни ҳам Давлат қабул комиссиясининг баённомасидан қидирамиз. 6-сон баённоманинг 4-бандида 56,7 баллдан кам балл тўплаган, ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун оширилган тўлов-контракт миқдорининг 2 баробари этиб белгиланган. Бу ерда ҳам айнан таълим шакли ҳақида чеклов йўқ, умумий айтилган.
Демак, махсус сиртқи, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ҳам супер-мупер контракт тартиби мавжуд.
Супер-мупер контракт ҳақида батафсил маълумот:
https://t.me/xushnudbek/847
3) Супер-контракт миқдорида ҳам таълим шаклига чеклов назарда тутилмаган.
Демак, махсус сиртқи, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ҳам супер-контракт миқдори кундузги билан бир хил.
Барча йўналишлар учун супер-контракт нархлари:
https://t.me/xushnudbek/826
4) Яна ўша баённомада қуйидагича банд мавжуд:
“тест синовлари натижаси бўйича етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун оширилган тўлов-контрактнинг миқдори (баробари) кам бўлган таълим йўналишини танлаш имконияти берилсин.”
Кўриб турганингиздек, бу ерда ҳам умумий айтилган.
Демак, махсус сиртқи, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ҳам супер-контракт арзонроқ жойга «перевод» қилиш тартиби амал қилади.
Арзон жойга «перевод» қилиш ҳақида батафсил маълумот:
https://t.me/xushnudbek/874
❗️Яна бир бор эслатаман, мазкур жавоблар расмий маълумот сифатида талқин этилмайди. Булар менинг шахсий фикрларим холос. Расмий изоҳни эса мутасадди ташкилотлардан кутиб қоламиз.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Монополист Uzcard бағрикенглик билан огоҳлантирганидек, бу E-POS терминаллар ва процессинг маркази билан алоқа мавжуд эмаслиги ортидан юз бермоқда. Яъни сиз истеъмолчи тўлов ё ўтказмани амалга ошира олмайсиз, сотувчи эса тўловни ҳисобига тушира олмайди. 12 кун давомида шундай бўлади.
Бу иқтисодиётга қанча зиён етказаётгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ, монополияларни жиловлаши, тийиши лозим бўлган Антимонополия эса жим-жит (балки олигархларга навбатдаги суперрентабелли корхонани бепул бериш мумкинлиги тўғрисида ҳисобот тайёрлашаётгандир).
23 кундан бери яна бир монополист GM Uzbekistan ва ЎзАвтонинг бошқа ишлаб чиқарувчилари савдоларни тўхтатган. Бу бўйича на парламент депутатлари сўрови амалга оширилди, на Адлия вазирлиги, на Антимонополия ҳуқуқий баҳо бергани йўқ. Шундай яшаяпмиз. Жиноятлар кўп-у, жиноятчи йўқ.
Фикрлар @davletovuz каналидан олинди.

Ижодий имтиҳонларнинг мандати қачон?
Кеча сиртқи таълим шакли учун охирги кун жавоблари ҳам эълон қилинди ва шу билан бакалавр ва магистратура учун ҳамма имтиҳонлар ўз якунига етди. Лекин бир тушунмовчилик ҳалигача айрим абитуриентларни қийнаб келмоқда. Бу ҳам бўлса, ушбу йилдан бошлаб тест синовлари бутунлай бекор қилиниб, фақат ижодий имтиҳон олинган йўналишларнинг жавоблари ҳалигача эълон қилинмаган. Янада аниқроқ айтсак, жавоблар чиққану, лекин ким кирган, ким кирмагани ҳалигача расман эълон қилинмаган экан (эълон қилинган жавоблардан намуна пастдаги суратда).
Албатта, ким неча балл олгани маълум бўлгач, абитуриентлар ўзлари квота доирасида қўлда ҳисоблаб чиқишибди, аммо барибир токи расман мандат чиқмагунгача (тагига чизиб, ким бюджет, ким контрактлиги аниқ кўрсатилмагунгача) уларнинг кўнгли хотиржам бўлмаяпти. Шу мавзуга оид абитуриентлардан келган айрим фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламан.
Ушбу масалага мутасаддилар эътибор қаратишади деган умиддаман.
Муштарийлардан хабарлар:
1️⃣ Men ijodiy imtihon javoblari qachon chiqishi haqida bilmoqchi edim. Biz Sirdaryo viloyati Guliston davlat universitetiga ’’Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi’’ yo‘nalishiga 26-27-28-kunlari imtihon topshirgandik. Haligacha nega kirgan kirmaganimiz chiqmagan?Universitetdagilardan so‘rab, xabar olib turibmiz ular ham bilmaydi. Ballarimiz chiqqan lekin aniq javobni bilmaymiz. Test topshirganlarniki ertasi kuni chiqqan-ku javobi, nega bizniki buncha cho‘zildi? Kontraktga kirganlar bo‘lsa harakatini boshlashi kerak-ku axir.
2️⃣ Man shu yil Kamoliddin Behzod nomidagi Mrdi (milliy rassomlik va dizayn instituti)ga ikkinchi bor hujjat topshirdim ijodiy Imtihonimiz 2 bor surildi va 4 kun mobaynida boldi . bizdan keyin yana ikkinchi patok imtixoni böldi. u ham 7 avgustda tugadi . Lekin negadir haligacha Mandad chiqmayapdi. Abituriyentlar aslida kim kirdi kim kirmadini juda yaxshi hisoblab chiqishdi. Ballar elon qilinganiga 5 kundan oshyapdi. leki Kirdi kirmadi aniq emas. Qiziq Institut mamuriyati qabul komissiyasi nimani hisoblay olishmayapdi??? Nahotki ichkarida O'yin ( poraxo'rlik ) bolayapdi? Testga kop etibor berildiyu ammo Ijodiy imtihonlar qarovsiz (egasiz yuzaki ) qolib ketti....
3️⃣ ADu va Namduda musiqiy talim sport ijodiy kasbiy imtixonlarining ballari elon qilingan lekin otgan otmagan natija elon qilinmayabdi sababi nimada ekan
4️⃣ sizda muhim bir narsaga etibor qaratsangiz shu masala chetda qolib ketyabdi. Ijodiy imtihonlar natijalari sirligicha qolmoqda. Bu mavzuga kim qachon toxtaladi????
5️⃣ Махсус сиртки йуналиши буйича ижодий имтихоннинг натижалари яни укишга кирган кирмаганлиги 15 кун болди мавхумлигича келмокда бу масала буйича олий талим вазирлиги шугуланадими сиздан илтимос сураберсангиз ва квота буйича оладими жавоб учун олдиннан рахмат
6️⃣ Муаммоим уша,уша.Низомий номли ТДПУ махсус сиртки булимга ижодий имтихон топширдик.балларимиз эртаси куниек или куйилди,лекин мандат чузиляпти,номаълум муддатга.аввал 15-да,кейин 20-дейишди,Энди 25-ларга дейишибди.Бунга сабаб нима,ахир балларимиз аникку,шу масалага аниклик киритиб берсангиз,илтимос!
7️⃣ барча универститет кабули ва имтихон натижалари хакида малумот бериб бордингиз лекин Узбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт универститети хакида хеч гапирилмайди хеч каерда бу хакида. Мен бу йил шу олийгохга хужжат топширдим имтихон 25-28июльга кадар булди. Лекин хали хануз имтихон натижаларидан бехабармиз хеч ким бизни тингламайди боиси нмада? Нма учун барча олий таьлим муассасалари ижодий имтихон натижалари хакида билдию бизники номалум шу хакида малумот берсез.

Алишер Усмонов Ўзбекистонга инвестиция киритган масканлар:
• Ўзбекистон металлургия комбинати (ривожлантириш учун – 50 млн доллар);
• Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ривожлантириш учун – тахминан 300 млн доллар);
• Тошкент металлургия заводи (ташкил этиш учун – 286,7 млн евро);
• Самарқанд вилоятидаги Имом ал-Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази (ташкил этиш учун) ҳамда Имом ал-Бухорий мажмуаси (тўлиқ қайта реконструкция қилиш учун – иккаласига 16 млн доллар);
• Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази (ташкил этиш учун – 68 млн доллар);
• “Пахтакор” футбол клуби (ривожлантириш учун – ҳозирча 20 млн доллар);
• “Пахтакор” замонавий стадиони (янгидан қуриш учун - 100 млн доллар);
• Шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги объектларни қуриш ва реставрация қилиш учун Алишер Усмонов 2018 йилнинг ўзида 100 млн доллар ажратади.
Ушбу маълумотлар “Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга кетган «Дахлдорлик туйғуси» номли фильмда маълум қилинди.

YouTube
Дахлдорлик туйғуси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Усмонов: «Ўзбеклигимдан, бу ер менинг она ватаним эканлигидан фахрланаман».
«Дахлдорлик туйғуси» фильмидан лавҳа
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
«Дахлдорлик туйғуси» фильмидан лавҳа
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги қуриладиган «Пахтакор» стадионининг дизайни илк марта намойиш этилди!
Алишер Усмонов ушбу лойиҳага 100 млн доллар маблағ киритмоқда.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Алишер Усмонов ушбу лойиҳага 100 млн доллар маблағ киритмоқда.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Бугун Никита Рафалович (таэквондо) ва Мўминжон Абдуллаев (юнон-рум кураши) олтин медаль олди.
Ҳозирча 3 олтин, 5 кумуш, 6 бронза медалларини қўлга киритдик
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Ҳозирча 3 олтин, 5 кумуш, 6 бронза медалларини қўлга киритдик
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Аввалроқ моддий аҳволи оғир 2-3 нафар талабаларнинг контрактини тўлаб бериш бўйича хайрия акцияси ҳақида ёзгандим. 6 мингдан кўпроқ киши қатнашмоқчилигини билдирди.
#ижтимоий_сўровнома
Фикрингизча, камроқ талабанинг контрактини тўлаб, лекин тўлаганга яраша бира тўла 1 йиллик контракт суммасини тўлиқ тўлаган маъқулми ёки контрактнинг ярим йиллигини тўлаш ҳисобига кўпроқ эҳтиёжманд талабани қамраб олган маъқулми?
?️ - камроқ талабага 1 йиллик тўлаш;
?️ - кўпроқ талабага ярим йиллик тўлаш.

Қалами ўткир ва қари блогерлардан (ёши эмас, блогерликдаги тажрибаси назарда тутилмоқда) бири, Ўзбекистонда ўтказилган биринчи блогерлар чемпионати чемпиони Муҳрим Аъзамхўжаев ҳам Телеграмда шахсий канал очибди ➡️ @muhrim.
Каналда ҳамма ерда ҳам айтилавермайдиган, теша тегмаган фикрларни ўқишингиз мумкин. Мана, Муҳримнинг постларидан бири:
@muhrim
Бир жуда яқин, жуда яхши акахоним GM Uzbekistan ва унинг монополияси танқидига бағишланган бир мақола остида, тўғрисини айтсам, жуда тўғри танқидий коммент қолдирганлар: «Бойкот эълон қилиб, бир ой давомида ҳеч нарсасини сотиб олмаслик керак. Шунда, ўйлашимча, нархлар мўъжиза юз бергандек, ҳеч ким сотиб олмаётгани учун, ўз-ўзидан пастлайди».
Қани энди, бир уюшиб шундай қила олсак. Ҳар қандай нормал компания бундай ҳолатда ё касод бўлади, ё тўла касод бўлмаслик учун ҳам маҳсулотини худди Россияда арзонроғига сотганидек, Ўзбекистонда ҳам арзонроқ сота бошлайди. Бойкотга учраган 100 та компаниядан 99 таси шу ишни қилган бўларди, балки. Лекин шу ишни қилмайдиган битта компания бўлса, у ҳам, менимча, GM Uzbekistan (ёки «Ўзавтосаноат» — Алихўжа, Хўжаали).
GM Uzbekistan 23 кундан бери (бу деярли бир ой, дегани) Ўзбекистонда автомобиль сотаётгани йўқ. Биз унга бойкот эълон қилгунимизча, тўғрисини айтганда, у ўзбекистонлик харидорларига аллақачон катта, дода-хўжа бойкот эълон қилиб бўлган. Эрта-ю кеч маҳсулот ишлаб чиқарадиган, айни вақтда 23 кундан бери бирорта маҳсулот сотмаган нормал компания, менимча, синади. Агар аллақачон синиб бўлмаган бўлса.
Бу — монополиянинг ифлос ва жирканч юзи. Афсуски, биз мана шу ифлос ва жирканч юз билан бирга яшашга, ишлашга, олди-сотди қилишга маҳкуммиз. Кулгинг келади, лекин йиғлагулик ҳолат.
PS. «Ўзавтосаноат» 23 кун машина сотмай, яна бир нарсани исботлади — Ўзбекистон машина заводларисиз ҳам яшай оларкан. «Ўзавтосаноат» монополиялари бўлмаса ҳам Ўзбекистонда ҳаёт тўхтаб қолмас экан. Машина заводинг бўла туриб, у 23 кундан бери машина сотмаса — бу унинг йўқлиги билан тенг, шекилли.

Энг кўп берилаётган саволлардан бири:
Ойликлар ошиши ҳақидаги Президент қарори академик лицей ва коллеж ўқитувчиларига ҳам тааллуқлими ёки фақат мактаб ўқитувчиларигами?
ЖАВОБ: 2018 йил 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари, яъни ойликлари оширилди.
Қарор матнида айнан «умумий ўрта таълим муассасалари» ҳақида гап кетган, ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчилари эса назарда тутилмаган. Бошқача айтганда, ойликлар оширилиши фақат мактаб ўқитувчилари учун амал қилади.
Қарорнинг академик лицей ва коллежларга тааллуқли қисми фақат психологлар билан боғлиқ холос. Яъни умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида, улардаги ўқувчилар сонидан келиб чиқиб психолог штат бирлиги белгиланди ҳамда психологларнинг ойликлари оширилди.
Олий таълим ва мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошди, академик лицей ва коллеж ўқитувчиларининг ойлиги қачон ошади, деган саволга эса менда жавоб йўқ. Буни расмийлардан сўраганингиз мақсадга мувофиқ.

Бугун тонгда Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманбоши шаҳрига жўнаб кетди.
Манба
Манба
Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳозирча 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 10-ўринда кетмоқда. Бугун энг катта умидимиз бўлган боксчиларимиз жангга киришади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
"GM Uzbekistan" компанияси автомобиллар сотувини қайта йўлга қўйгани ва айрим машиналарнинг нархини оширгани ҳақида расман маълумот берди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
САВОЛ: 17 август куни кеч соат 22:30 ларда Олтиариқ тумани марказидаги ошхонада овқатланиб ўтирган эдик. Бирдан тўпалон бўлиб, милиция ходимлари келиб хамма хўрандаларни автобусга зўрлик ишлатиб қамаб туман иибга олиб кириб кетишди ва хаммани телефонини обдон текшириб, барча шахсий малумотларни ёзиб бармоқ изи олиб, ҳаммамизни расмга олиб кейин чиқаришди. Тахминан 3 соатча ушлаб туришди. Сабабини сўрасак бош вазир қарори борлигини айтишди. Бу холатда ииб ходимлари қанчалик хақ ёки нохақ. Қонунларимизда кечаси 22:30да умумий овқатланиш шахобчасида овқатланаётган хўрандани иибга олиб кириб отпечатка олиб уч соат ушлаб туриши мумкинлиги ёзилганми?
Айтишларича, Фарғона вилояти ҳокимининг фармойиши бор эмиш, Телеграмдан юборишди. Шу ҳақида фикрингизни айтсангиз.
ЖАВОБ: Ҳозирча ҳеч қандай расмий қарор йўқ. Шунчаки қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди холос.
Ҳали расмий қарор бўлмаса ҳам, оғзаки топшириқ бўлгани аниқ ва шунинг ўзи салла эмас, калла олиш учун етиб ортади пастдагиларга. Хуллас, нима ҳам дердим, кўпга келган тўй, чидайсизда, бошқа иложи йўқку барибир 🤷♂️ (ҳозир юзлаб қонунлардан иқтибос келтириб, уларнинг ноҳақлигини исботлаганим билан фойдаси бўлади деб ўйлайсизми?).
Вилоят ҳокимининг фармойишига келсак, энг аввало унинг ҳақиқий ёки сохта эканлигини текшириш керак. Бунисига баҳо бера олмайман. Лекин Наманганда шунга ўхшаш бир ҳолат бўлганди, бу ҳақида каналимда ёзгандим. Наманган шаҳар ҳокимининг шу каби буйруғи нормал жамиятларда бўлгани каби суд орқали ноқонуний дея эътироф этилганди. Ҳаттоки бунга Адлия вазирлиги ҳам ёрдам берганди. Сиз ҳам Фарғона вилояти ҳокимининг фармойишини ноқонуний деб топиш бўйича судга бериб кўринг. Чунки ҳали Ҳукумат қарори йўқку. Бу сафар Адлия вазирлиги ёрдам берадими ёки йўқ, бунисини билмадим лекин. Сабаби ҳозир ҳўлу қуруқ бирдай ёнаётган пайт.
Ҳамма нарсани тақиқлаб кетаверайликчи, бир гап бўлар...

Forwarded from Xushnudbek.uz
Кеча қизиқ маълумот эшитиб қолдим. Бироз эскироғу, лекин моҳияти эскирмаган.
Хуллас, Наманган шаҳар ҳокими 2017 йил 27 март куни 345-сон қарор чиқаради. Қарорда Наманган шаҳридаги ресторан, бар, кўнгилочар тадбирлар ўтказувчи шохобчалар, умумий овқатланиш ҳамда чакана савдо объектларининг иш вақти 22:00 гача деб белгиланади. Шундан сўнг Наманган шаҳрида тинимсиз «рейд»лар ўтказилади, соат 22:00 дан кейин очиқ бўлган жойлар мажбуран ёптирилади, эгаларига эса чоралар кўриш бошланади.
Хавфсизлик ниқоби остида қабул қилинган бу қарор охири бир тадбиркорнинг жонига тегади. Чунки якка тартибдаги тадбиркор У.Ш. кундузи 15:00 дан тонгги 07:00 гача ишлайдиган тамаддихона очган эди. Лекин шаҳар ҳокимининг қарори унинг ишига ҳалақит бераверади, даромади кескин камаяди, кредитларини қайтара олмай қолади, ишчилари камайиб кетади.
Кунларнинг бирида тадбиркор Адлия вазири ўринбосарининг сайёр қабули бўлаётган пайтда шундай талаб қўяди: ёки менга қайси қонунда 22:00 дан кейин ошхонамни ёпишим кераклиги ёзилганини топиб берасизлар, ёки менинг ҳуқуқларимни ҳимоя қиласизлар!
Албатта, адлия органлари қонуний асосни топа олишмасди, шу сабабли тадбиркорнинг манфаатларини кўзлаб Наманган шаҳар ҳокимини судга беради. Аниқроғи ҳоким қарорини «ғайриқонуний» деб топишни сўрашади.
Судга бир неча марта чақиришларига қарамасдан, шаҳар ҳокимлигидан ҳеч ким келмайди.
Суд қараб ўтирармиди, шартта сиртдан қарор қабул қилади. Наманган шаҳар маъмурий судининг 2017 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарорига биноан, Наманган шаҳар ҳокимининг 2017 йил 27 мартдаги 345-сон қарори «ғайриқонуний» деб топилади. Тадбиркорлар эса яна эркин нафас ола бошлашади.
Қиссадан ҳисса шуки, ҳокимнинг қарори экан, деб нима бўлса хўп деб кетаверманг. Ҳаққингизни талаб қилинг, судга беринг, шикоят қилинг. Шунда нафақат ўзингизнинг, балки наманганлик тадбиркор У.Ш. каби кўпчиликнинг жонига оро кирган бўлар эдингиз.

Андижонда янги кўринишдаги бепул wi-fi зонали электрон кутубхона очилди
Андижон шаҳрида Бобур номли вилоят драма театри олдидаги фаввора ёнида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан бепул кутубхона пайдо бўлган эди. Кеча эса худди шу манзилда бепул wi-fi зонали электрон кутубхона ташкил этилибди.
Бу кутубхонанинг бошқаларидан фарқи, унда ҳар қандай китобни бепул wi-fi орқали тармоққа уланиб, бемалол электрон вариантда ўқиш мумкин.
Ҳозирда, Андижон шаҳрининг белгиланган манзилларига бу каби бепул wi-fi зонали электрон кутубхоналарнинг 12 таси ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Манба: andijan.uz
P.S.: Wi-Fi пароли андижонликлар табиатига роса мос бўлибди ома лекин 😉