Xushnudbek.uz
590K subscribers
10.8K photos
2.77K videos
244 files
9.09K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Давлат раҳбарларининг қўшма баёноти ва давлатлараро стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Шавкат Мирзиёев:

«Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома келгуси юз йиллар давомида ҳали кўп бора эсланади, бу тарихда қоладиган ҳужжат бўлди».

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Эмомали Раҳмон:

«Мен кўп минбарларда, халқаро давраларда, хусусан БМТда ҳам кўп бора таъкидлаганман: "Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз". Аксинча, бугунги музокаралар давомида қўшниларимизни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 17 км³ ҳажмдаги Сарез кўлининг сувларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар бердим.

Бундан ташқари Зарафшон дарёсининг Тожикистон ҳудудидаги қисмида 300 мегаватт қувватига эга 2 та ГЭС қуриш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади. Бу объектлар икки давлат компаниялари томонидан қурилиши мумкин».

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Икки давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ташкил этилган брифингда баёнот беришди
​​Диққат, янгилик!

ДТМ сайтида Ногиронлиги бўлган шахсларни имтиёзли равишда қўшимча 2% ли давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш натижалари эълон қилина бошланди.
Расмларга этибор берсангиз, XXX876 рақамли жавоблар варақасини ечган абитуриент дастлаб 74,4 балл тўплаб контрактга кирган.

Бугун қайта текширилганда ушбу абитуриент давлат грантига қабул қилингани маълум қилинмоқда. Изоҳ сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори келтирилган. Ушбу қарорда айнан ОТМларга ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби белгилаб берилган.

Демак, ушбу абитуриент 2% ли қўшимча давлат грантига қабул қилинган ва энди контракт тўламайди, бюджетда ўқийди.

Қабул комиссиясига ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатни ҳам қўшиб топширган барча абитуриентлар results2018.dtm.uz сайти орқали грантга кирган ёки кирмаганини текшириб олиши мумкин. Сизларга омад тилайман!

Қуйидагиларга эътибор бериш керак:

1) Абитуриент камида 56,7 балл тўплаган бўлсагина ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади;

2) Ногиронлиги бор дегани албатта грантга киради дегани эмас. Бунда 2% лик квота муҳим ўрин тутади. Масалан, жами 100 та талаба қабул қиладиган йўналишда 2 та квота ажратилади. Ушбу йўналишга жами 5 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ҳужжат топширган дейлик. Бундай вазиятда ўша 5 нафарнинг барчаси грантга қабул қилинмайди, улар орасида энг кўп балл олган 2 нафари бюджетга тавсия этилади. Қолган 3 нафар шахслар эса умумий тартибда танловда қатнашади. Яъни агар ўзини соф олган бали кириш учун етарли бўлса, киради, кириш учун етарли бўлмаса, талабаликка қабул қилинмайди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​Яна бир хушхабар!

Ногиронлиги бўлган шахслар бир қаторда ҳарбийларнинг фарзандлари учун ҳам натижалар эълон қилинди.

2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сонли Президент қарорига биноан алоҳида 5% ли давлат гранти квотаси асосида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини қабул қилиш белгиланган эди.

Бугун ўша имтиёз бўйича ўқишга кирганлар рўйхати ҳам эълон қилинди.

Сиз суратда Юридик университетда давлат гранти асосида қабул қилинган 31 нафар ҳарбийларнинг фарзандларининг рўйхатини кўриб турибсиз. Эътибор берсангиз, 68,2 балл олган абитуриент ушбу имтиёз асосида ҳам давлат гранти асосида Юридик университетга ўқишга қабул қилинган.

Агар Сиз ҳам ҳарбийларнинг фарзандларига бериладиган махсус тавсиянома билан ҳужжат топширган бўлсангиз, унда results2018.dtm.uz сайти орқали грантга кирган ёки кирмаганини текшириб олиши мумкин. Сизларга омад тилайман!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​Ундан ҳам зўр янгиликни айтайми?

1-2 балл етмай қолиб, чизиқни тагида турган кўплаб абитуриентлар талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишди. Қандай қилиб дейсизми?

Ҳарбийларнинг фарзандлари алоҳида ажратилган давлат грантига киришди. Яъни улар учун умумий квотадан ташқари жой ажратилди, бошқаларга ҳалақит беришмайди.

Аксинча уларнинг бошқаларга фойдаси тегди.

Гап шундаки, ўзи шундоқ ҳам ўқишга кирган ҳарбийларнинг фарзандлари алоҳида грант ўринларига чиқиб кетди. Натижада уларнинг жойи бўшаб қолади ва чизиқдан пастдагилар тепага кўтарилади.

Аниқ мисолда айтадиган бўлсам, Юридик университетида ўтиш чизиғи 162,3 балл бўлганди.

Юқорида ТДЮУга 31 нафар ҳарбийларнинг фарзандлари киргани ҳақида маълумот бердим. Шу 31 нафар орасида шундоқ ҳам контракт асосида ўқишга кирганлар бор экан. Энди уларни алоҳида бюджет квотасига олиб ўтиш натижасида 4 та жой очилди ва ўтиш чизиғидан пастда турган биринчи 4 та абитуриент тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Энди улар ҳеч қандай супер-контракт ҳақида бош қотириб ўтирмаса ҳам бўлади.

Бу ўзгаришлар натижасида ТДЮУда ўтиш бали ҳам ўзгарди, яъни аввалгидек 162,3 балл эмас, балки 162,0 балл бўлди. Бу эса ўз навбатида ўқишга кира олмаган бошқа абитуриентларга ҳам фойда келтиради.

Масалан, 158,0 баллдан 158,2 баллгача тўплаган 6 нафар абитуриентлар энди супер-контрактнинг 4 баллик ҳудудга киради ва аввалгидек 25 баробар эмас, атиги 3 баробар контракт тўлайди. Бошқача айтганда шу 6 нафар абитуриент 276 млн 450 минг эмас, 33 млн 174 минг сўм тўлайдиган бўлди. Ҳарбийларнинг фарзандларига берилган имтиёзнинг фойдасидан бу ))

Бу фақат биргина ТДЮУ мисолидаги битта ҳолат. Бундай ҳолат деярли барча ОТМларда бўлгани аниқ.

Хуллас, агар Сиз 2-3 балл етмасдан йиқилган бўлсангиз, унда results2018.dtm.uz сайти орқали натижаларингизни қайта текшириб кўринг. Зора “TAVSIYA ETILMAGAN” сўзлари ўрнига “TO'LOV KONTRAKT” деган сўзни ўқисангиз. Бунинг учун эса, дуо қилингки, ишқилиб Сиз топширган ОТМга ҳарбийларнинг фарзандлари кўпроқ топширган бўлсин.

Барчага омад тилайман!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Xushnudbek.uz
​​Ундан ҳам зўр янгиликни айтайми? 1-2 балл етмай қолиб, чизиқни тагида турган кўплаб абитуриентлар талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишди. Қандай қилиб дейсизми? Ҳарбийларнинг фарзандлари алоҳида ажратилган давлат грантига киришди. Яъни улар учун умумий квотадан…
Ҳа, айтганча, битта жойини айтиш эсимдан чиқибди.

ТДЮУда бюджет жуда баланд бўлган. Лекин бюджет бали паст бўлган айрим ОТМларда ҳарбийларнинг фарзандлари тестнинг ўзидаёқ давлат грантига кирган бўлиши мумкин. Бундай ҳолда уларга нисбатан имтиёз қўлланиб, алоҳида давлат грантига чиқиб кетгандан сўнг, ҳаттоки бюджетда ҳам жой очилиб қолган бўлиши мумкин ва контрактнинг энг тепасида турган абитуриентлар ўз-ўзидан давлат гранти асосида қабул қилинган деб ҳисобланади. Зўр-а? ))

Ҳали тест бошланмасидан олдин кўпчилик бу қарорга қарши чиқаётган эди. Ўйлашимча, ҳарбийларнинг фарзандлари билан боғлиқ ушбу қарор ҳеч кимга ҳеч қандай зиён етказмайди, ҳеч кимнинг жойини тортиб олиб қўймайди, аксинча, кўриб турганингиздек, кўпчиликка фойдаси тегяпти.
Халқаро форумлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт дастури бошланмоқда.

Унгача икки давлат раҳбарлари қисқа нутқ сўзлади. Президентларнинг бир-бирига жуда самимий, ортиқча буёқлардан ҳоли, ҳақиқий дўст ва қардош сифатида янграган сўзлари ҳар бирингизни тўлқинлантириб юборган бўлса керак. Шахсан менга жуда ёқди, этларим жимирлаб кетди. Ён қўшнинг, жон қўшнинг, дея бежизга айтишмаган. Тожиклар билан дўстлигимиз абадий бўлсин!

Энди эса навбат концертга. Бугун Шавкат Миромонович оммавий ахборот воситалари учун брифингда "бугунги концертни албатта кўриш керак, катта тайёргарлик кўрилган" деб таъкидлаб ўтгандилар. Катта қизиқиш билан кўрамиз концертни.
Forwarded from davletovuz
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясида биносида ўрнатилган 2 та катта экран орқали шу ердан ўтаётган йўловчилар бугунги давлат ташрифидан лавҳаларни томоша қилишмоқда.
​​Сиз ҳашарда фаол бўлинг, биз буни ТВда кўрсатамиз!

Ҳашар – элга ярашар, дейди доно халқимиз. Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан бири саналади.

Барчамизга маълумки, Ҳукумат қарорига асосан жорий йилнинг 18-19 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳашар давомида халқимизга янада кўтаринки кайфият улашиш мақсадида «Ҳашар-2018» ижтимоий акциясини ташкиллаштирмоқда.

Ижтимоий акцияда иштирок этиш учун маҳалла, корхона ва ташкилотларда ёки бошқа ижтимоий объектларда олиб борилган умумхалқ ҳашаридан фото ёхуд видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларда #hashar2018 ҳештеги билан эълон қилиш кифоя.

Бундан ташқари фото ёки видео файлларни Телеграмдаги @hashar2018 профилига ҳам юборишингиз мумкин.

Юборилган фотосурат ва видеолавҳалар «Ўзбекистон 24» ҳамда МТРКнинг бошқа телеканаллари орқали намойиш этилади.

Барчага ҳашарда куч-қувват ва ғайрат тилаймиз!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Марҳуманинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Раҳматли Ҳалима Худойбердиева шеърлари менга ёқарди. Илк марта 8-синф адабиёт дарслигида кўрганман шекилли, ҳаммасини ёд олгандим. Улардан бетакрор шеърлар абадий мерос бўлиб қолди.
Уларнинг хотирасига айрим шеърларини яна бир бор эслаб ўтамиз.

(Қисқа парчалар, тўлиқ шеърлар пастдаги ҳаволада берилган)

Онагинам!
Дориламон кунлар келди, шафақлари ол,
Қаён боқсанг, шайланишлар ва созлашар тор.
Олча гулин кўзларингга суртасан беҳол:
«Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор».

Онагинам!
Ўзинг тортма давралардан, эл чорлаганда,
«Тирикликнинг байрами», деб созланганда тор.
Ўзинг сўлғин лаблар билан пичирлагандай:
«Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор».

* * *

Ошиқларинг пойингта гул отиб ҳам бўлди,
Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди,
Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

Ҳарир, хушбўй баданингда тошлар изи бор,
Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,
Қуёш изи, куйдирган қуёшлар изи бор,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

* * *

Бегим сизни табиат расо қилиб яратган,
Кимларнидир ўйчану сизни кулиб яратган.
Ногаҳон бериб қўйиб бу ақлни, камолни,
Ўзи ҳам рашк, ҳасадда тўлиб-тўлиб яратган.

Ўзга тортмам чексам ҳам шунча жабр-у жафони,
Ўзгага ҳам бермасман Сиздек бир бевафони!
Бегим, Сизни табиат расо қилиб яратган…

* * *

Мен шунчаки ўйлагим келмас,
Хаёл — шароб мисол қилсин сархуш, маст.
Мен шунчаки куйлагим келмас,
Овоз пардаларим чидаб берса бас.

Шунчаки ёзмоқ-чи, кўнгил тўлмайди,
Шунчаки ёзмоққа бормайди қўлим.
Шунчаки ёзганга чидаб бўлмайди,
Шунчаки ёзмоқ, бу — шоирга ўлим.

Батафсил:
https://telegra.ph/Halima-Xudoyberdiyeva-sherlari-08-18

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Зўр янгилик!

5 сентярь куни дунёга машҳур британиялик скрипкачи Ванесса Мэй Тошкентдаги Халқаро форумлар саройида концерт беради. Бу ҳақида Ёшлар иттифоқи хабар берди.

Талантищщеее!

👉 @xushnudbek
Финландияда нега оммавий коррупция йўқлиги ва ҳеч қачон бўлмаслиги ҳақида 5 тушунтириш

1. Финнлар асло ҳашамат ва дабдабага ўч эмаслар. Дабдабаю асъаъса — дегенерат (туғма жисмоний ва руҳий нуқсонларга эга инсон) лар учун ўрта асрлар шарқига хос кўнгилхушликдир. Тилла унитазга фақатгина дегенерат ёзилиши мумкин, холос.

2. Финнлар ўз халқининг бошқа вакиллари ҳисобидан ўз оиласининг бойиши — ўз халқидан нафратланиш эканлигини билади. Фақатгина аблаҳ инсонларгина бундай йўл тутиши мумкин.

3. Финнлар бюджет (халқ) пулларини «туя» қилиш — ўз фарзандлари, невараларига нисбатан нафрат эканлигини аниқ-тиниқ тушуниб етишади, чунки айнан ўз авлодлари шу йўллардан юришади, шу мактабларда ўқишади. Ўз фарзандлари ва невараларини фақатгина бадбахт инсонгина ёмон кўриши мумкин.

4. Финнлар аниқ ишонишадики, ўғри инсон — доимо қўрқоқ бўлади. У доим фош бўлиш ва ўз қилмишларига адолатли жазо берилишидан қўрқиб яшайди. Бундай инсон ҳеч қачон эркин бўла олмайди. Бундай инсон халқ назаридан ажралиб қолган олқиндидир.

5. Финнлар ўз фарзандини бирор жойга «жойлаштириб» қўйиш — алал-оқибатда ўзларига жуда катта зиён етказишини билишади. Агар инсон ҳаммасига ўз билими ва муваффақиятлари орқасидан ўзи эришмаса ёки камида меросга қонуний қўшилмаса — унга ёмон бўлиши аниқ. Келажакда фарзанди бошига муаммоларни фақатгина аҳмоқ одамгина раво кўриши мумкин.

Шуҳрат Шокиржоновнинг Фейсбук саҳифасидан олинди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium»да бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон жамоаси иштирок этди

Фото: Kun.uz

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​Шавкат Мирзиёев Ҳалима Худойбердиева вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига таъзия билдирди

Ўзбекистон халқ шоири
Ҳалима Худойбердиева

Ўзбекистон халқ шоири, атоқли жамоат арбоби Ҳалима Умматқуловна Худойбердиева 2018 йил 17 август куни 71 ёшида вафот этди.

Ҳалима Худойбердиева 1947 йилда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилди. 1972 йили Тошкент давлат университетини, 1977 йили Москва Олий адабиёт курсини тамомлади.

У ўз меҳнат фаолиятини “Саодат” журналида бўлим муҳаррири сифатида бошлаб, узоқ йиллар давомида ушбу нашрда бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир лавозимларида самарали фаолият олиб борди. 1991-1994 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида ишлаб, мамлакатимизда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оила институтини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшди. “Ёзувчи” нашриётида, “Гулистон”, “Санам” журналларидаги иш фаолияти даврида адабиётимиз ва журналистикамиз ривожи йўлида сидқидилдан хизмат қилди.

Ҳ.Худойбердиева 1991-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати сифатида мамлакатимиз мустақиллигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш йўлида жонбозлик кўрсатди.

Ёрқин истеъдод эгаси, улкан сўз санъаткори Ҳалима Худойбердиева ўзининг сермазмун, бадиий юксак шеър ва достонлари, долзарб мавзуларга бағишланган публицистик мақолаларида азиз Ватанимиз ва халқимизга, азалий қадриятларимизга меҳр ва садоқат, мўътабар аёл ва она сиймосига эҳтиром туйғуларини беқиёс маҳорат билан тараннум этди. Унинг ёрқин миллий руҳ ва ҳаётий фалсафа билан йўғрилган бетакрор ижоди ўзбек адабиёти хазинасидан, эл-юртимиз қалбидан чуқур жой эгаллади.
Ижодкор қаламига мансуб ўнлаб бадиий етук асарлар дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинди.

Ҳассос шоира жаҳон ва қардош халқлар адабиётининг кўзга кўринган намояндалари асарларини ўзбек тилига катта маҳорат билан таржима қилиб, миллий адабиётимизни бойитишга салмоқли ҳисса қўшди.

Ҳалима Худойбердиева жонкуяр ташкилотчи сифатида жамоат ишларида, юртимиздаги маданий ва маърифий янгиланиш жараёнларида фаол иштирок этди. Умрининг охирига қадар “Дугоналар” журналига раҳбарлик қилиб, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда фидойилик намунасини кўрсатди.

Бугунги кунда Ҳалима Худойбердиеванинг ижод мактабида тарбия олган, ўзбек адабиётида ўзининг мустаҳкам ўрнини топган кўплаб истеъдодли ижодкорлар уни ўзларининг меҳрибон ва талабчан устози деб эътироф этадилар ва қадрлайдилар.

Атоқли сўз санъаткори Ҳалима Худойбердиеванинг ўзбек адабиёти ва маданиятини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган эди.

Халқимизнинг ардоқли фарзанди, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Ҳалима Худойбердиеванинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Ш.Мирзиёев, Н.Йўлдошев, Н.Исмоилов,
А.Арипов, С.Саидов, О.Ҳожиева
«Перевод» бўйича айрим қўшимча изоҳлар

Аввалги изоҳ мана бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/848

Ўртоқлар, «перевод»да балл билан кўчиб ўтилмайди. Баллнинг мутлақо алоқаси йўқ.

Фақат супер-контракт тоифаси кўчиб ўтади холос.

Масалан, қуйидагича саволлар жуда ва жуда кўп берилмоқда:

Мен 130 балл билан йиқилдим, кириш бали 150 бўлди. Худди шу ОТМдаги фалон факультетда кириш 110 балл бўлди. Ўша ерга «перевод» қилсам, оддий контрактда ўқийманми?

Йўқ, унақа эмас. Янги тартибни нотўғри тушуняпсизлар. Гап фақат супер-контрактдан арзонроқ бўлган бошқа супер-контрактга «перевод» қилиш ҳақида кетмоқда. Бали паст жойга «перевод» қилиб, оддий контракт ёки грантга кириб қолмайсиз.

Мен 130 балл олдим, ҳозир менга 8 балл етмаяпти. 10 баробар супер-контрактга тушганман. Фалон факультетда кириш 132 балл бўлган. Агар уёққа «перевод» қилсам, 2 балл фарқ қолади, мен шунда арзонроқ, яъни 2 баробар контракт тўлашга ўтсам бўладими?

Йўқ, бўлмайди. Яна қайтараман, бу ерда баллар муҳим эмас. Шунингдек, ушбу қарор 4 баллик ҳудуддагилар учун тааллуқли эмас. Сабаби 4 баллик ҳудуддаги супер-контракт баробарлари бутун Ўзбекистонда бир хил. Масалан, қайсидир ОТМга 1 балл етмай қолган бўлса, 1,5 баробар, бошқасига 1 балл етмай қолган бўлса, 2 баробар тўланмайди-ку. Ҳаммасида миқдор бир хил. Шу сабабли ушбу қарор 4 баллик ҳудуддагиларга амал қилмайди.

Гап айнан 10 баробардан ошиқ супер-контрактлар ҳақида кетмоқда.

Яна бир томони.

Супер-контрактнинг 4 хил миқдори бор: 10, 15, 20, 25 баробар.

Демак, энг арзон супер-контракт 10 баробар. Аввал эълон қилганимдек, 141 та йўналишда (51,1%) супер-контракт миқдори 10 баробар (энг арзон) этиб белгиланган.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, супер-контракти 10 баробар бўлган йўналишлар ҳеч қаерга «перевод» қила олмайди. Чунки бошқа арзон жой йўқ, тушуняпсизми?

Майли, янада “чайнаб едириш” учун аниқ мисоллар келтираман.

Юридик университетида тарих, она тили ва чет тили тартибида имтиҳон бўлади.
Худди шу фанлар кетма-кетлигида яна 8 та йўналиш бор. Масалан: тарих (15 баробар), шарқ фалсафаси ва маданияти (15), психология (15), фалсафа (10), миллий ғоя (10), археология (10), тарих ўқитиш методикаси (10).
Кўриб турибсизки, ушбу йўналишларнинг барчасида супер-контракт ТДЮУдан арзон.

Демак, юридик университетдан йиқилган абитуриентлар 25 баробар (276 млн) контракт тўлашни истамаса, унда мен санаган йўналишларда 82 млн. ёки 124 млн. тўлаб ўқиши мумкин.

Ёки бошқа йўналишдан яна бир мисол.

Тошкент тиббиёт академиясининг Даволаш иши йўналишида биология, кимё ва она тилидан имтиҳон бўлади. Супер-контракти эса 20 баробар.
Худди шу фанлардан имтиҳон бўладиган яна 37 та йўналиш бор, шуларнинг 34 тасида супер-контракт 10 баробар. Масалан, биология, агрономия, тупроқшунослик, зооинженерия, ветеринария медицинаси, доривор ўсимликларни етиштириш, ўсимликшунослик ва ҳ.к.

Демак, ТТАнинг Даволаш иши йўналишидан йиқилганлар 202 млн супер-контракт тўлашни истамаса, 34 та йўналишдан бирини танлаб, 82 млн тўлаб ўқиши мумкин.

Хуллас, янги тартиб мана шунақа. Балл-малл деган гапларни унутинг.

Бундан бошқа яна қанақа тушунтириш мумкин, тўғриси билмадим. Барчага омад тилайман!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
перевод рўйхатлари.pdf
672 KB
Ўқишдан йиқилганлар учун

Ушбу файлда ўқишдан йиқилганлар супер-контракти арзонроқ қайси йўналишларга «перевод» қилиши мумкинлиги кўрсатилган.

💾 PDF, 671 кб.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek