Xushnudbek.uz
515K subscribers
9.64K photos
2.44K videos
205 files
8.32K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Давлат мактаблари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формаларининг шакллари тасдиқланди.

1-6-синфлар учун

Каналга уланиш:
👇
https://t.me/xushnudbek
Ягона мактаб формалари

7-11-синфлар учун

Каналга уланиш:
👇
https://t.me/xushnudbek
ЭСЛАТМА:

👉 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг ушбу мактаб формаларида келишлари ихтиёрий;

👉 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий ҳисобланади;

👉 Ушбу ягона мактаб формасининг шакллари хусусий мактаблар, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаблари ва мактаб-интернатлари учун татбиқ этилмайди;

👉 Ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:

- кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
- қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5-15 см пастда бўлиши;
- ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;
- оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;
- кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари бошқа тугмаларнинг қадалган бўлиши;
- кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.

👉 Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно;

👉 Ўзбекистон Республикасида аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин ва конфессиялар хамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмайди;

👉 Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин. Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади;

👉 Ўқувчиларнинг мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилмаслик таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузиш деб баҳоланади ва бундай ўқувчиларга қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:

- огоҳлантириш;
- кундалик дафтарига қайд этиш;
- тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.

Асос: Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​​​Кеча Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ёзган эдим. Ушбу воқеанинг тафсилотларини маълум қилишди.

2018 йил 15 август куни соат тахминан 12-00 ларда М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 996 километрида Ш.Р. ўзига тегишли бўлган Nexia RЗ русумли автомашинада Термиз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўлнинг ўзига нисбатан ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва автомашина воқеа жойида тўлиқ ёниб кетган.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи Ш.Р. ҳамда автомашинада бўлган унинг рафиқаси Э.С. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлганлар. Йўловчи М.Э тан жароҳати олиб РШТЁИМ Жиззах филиалининг Нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисм “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
РАСМАН: Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 21 август деб белгиланди

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2018 йил 21-23 август кунлари мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Фармонда 2017 йил 28 декабрдаги Фармонида назарда тутилган 2018 йил 24 август кундаги дам олиш куни 22 август чоршанба кунига кўчирилиши белгиланган.

Қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчиришга оид мазкур Фармонда шунингдек 25 август шанбадаги дам олиш кунини 23 август пайшанба кунига кўчирилиши белгиланган эди.

Шунга кўра, 2018 йил 21–23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни ҳисобланади.

Манба: @huquqiyaxborot

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​Қурбон Ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Аввал ёзганимдек, Ҳукумат дам олиш кунлари масаласини мураккаблаштирмасдан, битта кунни кўчириш орқали масалани ҳал қилди.

Шунда Президент Фармонига биноан, Қурбон ҳайити арафасида иш ва дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

5 кунликларга (кетма-кет 3 кун дам олиш):

21 август, сешанба - Қурбон Ҳайитининг биринчи куни (дам олиш);
22 август, чоршанба - дам олиш;
23 август, пайшанба - дам олиш;
24 август, жума - иш куни;
25 август, шанба - иш куни;
26 август, якшанба - иш куни.

6 кунликларга (кетма-кет 2 кун дам олиш):

21 август, сешанба - Қурбон Ҳайитининг биринчи куни (дам олиш);
22 август, чоршанба - дам олиш;
23 август, пайшанба - иш куни;
24 август, жума - иш куни;
25 август, шанба - иш куни;
26 август, якшанба - иш куни.

Эътиборли томони, 24-30 август кунлари барча ходимлар учун кетма-кет 7 кун иш куни бўлади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Xushnudbek.uz
​​Қурбон Ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади? Аввал ёзганимдек, Ҳукумат дам олиш кунлари масаласини мураккаблаштирмасдан, битта кунни кўчириш орқали масалани ҳал қилди. Шунда Президент Фармонига биноан, Қурбон ҳайити арафасида иш ва дам олиш кунлари…
Бу ерда битта жойига энди эътибор берибман.

Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар Ҳайитда 2 кун дам олиши эвазига кейинги ҳафтада кетма-кет нақ 8 кун дам олиш кунисиз ишлар экан. 23-30 август кунлари.

Айрим давлат идораларига дам олишсиз ишлаш оддий ҳолга айланиб қолгани рост, лекин барибир ҳам кейинги йилларда дам олиш кунларини ўзшартиришда имкон қадар якшанбага умуман тегмаслик керак. ИМХО.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Кеча супер-контракт бўйича нархлар эълон қилингач, айрим тушунмовчиликлар бўлди. Яъни баъзилар ушбу нархлар барча учун бир хил экан, кириш чизиғига 4 балл етмаганлар ҳам шунақа қиммат нархда тўлайдими, дея сўрашмоқда.

Маълумот учун:

4 баллик чизиқ аввалгидек сақланиб қолган. Тартибда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Бунда нархлар қуйидагича бўлади:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Шунингдек, 0.1 балл етмай қолганларга қандайдир имтиёз борми, деган саволлар кўпаймоқда. Низом бўйича баллар қатъий белгиланган, бирор имтиёз назарда тутилмаган. Масалан, кириш чизиғига 4,1 балл етмай қолганлар ҳам 10 баравардан кўпроқ тўлайди. Гарчи 4 баллик ҳудудга атиги 0,1 етмай қолган бўлса ҳам. Ёхуд 56,6 балл олганлар супер-контрактда ўқиш имконига эга эмас, чунки камида 56,7 олганлар ўқий олади.

Изоҳ:

Ижтимоий тармоқда супер-контрактлар ҳақида айрим ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар берилмоқда.

Масалан, 4 баллик ҳудудда бўлган абитуриентлардан ариза олишмаяпти, фақат 4 баллдан юқориларни супер-контрактга олишармиш, чунки мақсад кўпроқ пул ишлаш, деган мазмундаги фикрлар шунчаки уйдирма ва тўқима гап холос. Қўшимча контракт учун квота ажратилса, ОТМлар 4 баллик ҳудуддагиларни энг биринчилардан бўлиб қабул қилишга мажбур, чунки уларни қабул қилмасдан туриб баллар кетма-кетлиги бўйича қиммат контрактга ўта олмайди. Буни қабул тизимини тушунадиганлар яхши билишади.

Шу сабабли, бу каби миш-мишларга ишонмаслигингизни сўрар эдим.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
РАСМАН: Квотада жой бўлса ҳам 68 баллдан кам олиб йиқилганлар энди талаба бўлади!

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Давлат қабул комиссияси мажлисининг 6-сон баёни ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, республика олий таълим муассасаларига давлат грантининг минимал ўтиш бали 68,0 балл (энг юқори ўтиш бали 189,0 баллнинг 36%), тўлов-контрактнинг минимал ўтиш бали 56,7 балл (энг юқори ўтиш бали 189,0 баллнинг 30%) этиб белгиланди.

Бунда, ОТМларга ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.

Шунингдек, тўлов-контрактнинг минимал ўтиш бали 56,7 балл эканлигини инобатга олиб, Давлат тест маркази 2 кун муддатда тест синовлари натижалари қайдномаларини қайтадан кўриб чиқиб, қабул квотаси тўлмаган таълим йўналишларининг қабул чегарасини туширади ҳамда ўрнатилган тартибда қайдномаларни чоп этиб, олий таълим муассасаларига етказади.

Бу дегани, қабул квотасида жой бўлса ҳам қабул қилинмаган ва 56,7 дан 68 гача балл тўплаганлар тўлов-контракт асосида, 68 дан 75 гача балл тўплаганлар эса бюджет асосида талаба бўлади!

Барчани чин дилдан табриклайман!

Бу масалани каналим орқали биринчилардан бўлиб кўтариб чиққандим, расмий ўзгариш бўлганидан хурсандман.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
РАСМАН: «Супер-мупер контракт» очилди!

Энди 1 балл тўплаганлар ҳам талаба бўлиши мумкин!

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов берган маълумотга кўра, энди 56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар ҳам талаба бўлиши мумкин.

Бунинг учун аввалроқ эълон қилинган супер-контракт нархларининг 2 баробарини тўлаш талаб этилади.

Шунда энг арзон «супер-мупер контракт»нинг нархи 165 млн 870 минг сўм бўлса, энг қиммати 552 млн 900 минг сўм (Юридик университети учун) этиб белгиланди.

«Супер-мупер контракт» лойиҳаси ҳақида анча аввал каналимда ёзгандим, бугун бу расман ўз исботини топди.
https://t.me/xushnudbek/525

Мана бу ерда барча йўналишларнинг супер-контракт нархлари билан танишишингиз мумкин:
https://t.me/xushnudbek/826

56,7 баллдан кам тўплаганлар шу нархларнинг 2 баробарини тўласа кифоя, талабага айланади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
РАСМАН: ўқишдан йиқилган абитуриентлар супер-контракти арзонроқ ОТМга «перевод» қилиши мумкин!

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов берган маълумотга кўра, тест синовлари натижаси бўйича етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга оширилган тўлов-контрактнинг миқдори (баробари) кам бўлган таълим йўналишини танлаш имконияти берилди.

Бунда, абитуриент тест топширган фанлар мажмуасининг (фан блокларининг ўрни) мослиги ҳамда унинг доимий яшаш жойи ва ҳужжат топширган олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд мезон сифатида белгиланди.

Бу нима дегани?

Агар супер-контракт нархларига эътибор қилсак, бир-бирига яқин йўналишларнинг супер-контракт нархлари ҳар хил эканлигини кўриш мумкин. Масалан, қайсидир йўналишда 10 баробар, қайсидирида 15 баробар, яна бошқасида 20 баробар.

Энди шундай ўзгариш кирдики, супер-контракт 20 баробар қилиб белгиланган йўналишдан йиқилган абитуриент ўқишини 15 баробарли жойга кўчириши мумкин.

❗️БУ МУҲИМ!

Энг муҳим жойи «перевод» қилинаётган йўналишларда тест олинган фанлар бир-бирига мос бўлиши керак. Математика, физика, она тилидан тест топширган абитуриент тарих, чет тили, она тили бўлган жойга кўчира олмайди.

Фанлар ўрни муҳимми?

Ҳа, муҳим! Масалан, 3 та фан ҳам мос, лекин жойи ўзгарган (физика биттасида 3.1, бошқасида 2.1 балл) бўлса, «перевод» қилиб бўлмайди.

Ҳудуд ҳам муҳим!

Ўқишни кўчиришда ҳудуд ҳам рол ўйнайди. Бунда абитуриент 2 та жойдаги ОТМга «перевод» қила олади:
1. доимий яшаш ҳудудидаги;
2. Ҳужжат топширган ОТМ жойлашган ҳудуддаги.

Масалан, доимий яшаш жойи Жиззахда бўлган абитуриент Самарқанд вилоятидаги ОТМга ҳужжат топширди ва кира олмади. Агар у супер-контракти арзонроқ жойга «перевод» қилмоқчи бўлса, ёки Жиззах, ёки Самарқанддаги ОТМни танлаши керак. Тошкентга кўчира олмайди.

МУМКИН ЭМАС!

Қуйидагилар мумкин эмас:

1. Бу фақат ўқишга кира олмаган ва оширилган қўшимча контрактда ўқимоқчи бўлганлар учун имконият. Ўқишга кирганлар контракти арзонроқ жойга «перевод» қила олмайди;

2. Абитуриент фақат супер-контракти арзонроқ жойга «перевод» қила олади, қимматга эмас. Масалан, «Тарих» факультетидан йиқилган абитуриент қимматроқ бўлса ҳам Юридик университетда ўқишга розиман деса ҳам, мумкин эмас.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​Сиртқи таълим учун тестлар бошланди!

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов 2018 йил 17 август кунидан ОТМларнинг сиртқи таълим шаклига тест синовларининг биринчи куни бошланганини маълум қилди.

Тест синовлари материаллари махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда тест синовларидан 1 кун аввал 16 август куни тест синовлари ўтказиладиган 52 та бинога етказилди.

Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 да бошланди.

Тест синовларида 19 та олий таълим муассасаларининг 13 та таълим йўналишида 25 минг 754 нафар абитуриент иштирок этмоқда.

Тезкор маълумотларга кўра 1 минг 797 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 19 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 1-сменада тест синовлари соат 11:30 да якунланади. 2-смена 15.00да бошланади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Тошкентга етиб келди.

Уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.

Тадбир «Ўзбекистон 24» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.
Президент матбуот хизматини ташаббуси билан бугун бир гуруҳ журналист ва блогерлар Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифини Миллий матбуот марказида туриб ёритиб боришади.

Шу ердамиз
Бугунги икки давлат президентларининг музокаралари давомида олий таълимга оид меморандум имзоланиши ҳам кутилмоқда.

Унга кўра, Тожикистон ОТМларининг дипломларини Ўзбекистонда тан олиш, Ўзбекистон ОТМларининг дипломларини эса Тожикистонда тан олиш бўйича келишув кучга кириши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг кенг таркибдаги музокаралари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида турли соҳаларда келишилган битим, меморандум ва шартномаларни имзолаш жараёни бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги соҳаларда муҳим ҳужжатлар имзоланди:

1) Икки давлат Касаба уюшмалари Федерациялари ўртасида;
2) Миллий телерадиокомпаниялар ўртасида;
3) ЎзА Миллий ахборот агентлиги ва "Ҳовар" Миллий ахборот агентлиги ўртасида;
4) Сурхондарё вилояти ва Хатлон вилоятлари ўртасида;
5) Самарқанд вилояти ва Сўғд вилоятлари ўртасида;
6) Фанлар академиялари ўртасида;
7) Дин ишлари қўмиталари ўртасида;
8) Ўсимлик карантини соҳасида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
9) Маданият вазирликлари ўртасида;
10) Адлия вазирликлари ўртасида;
11) Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Тожикистон Ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси ўртасида;
12) Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси ва Тожикистон Давлат хизматлари агентлиги ўртасида;
13) Геодезия, харитасозлик ва кадастр қўмиталари ўртасида;
14) Ҳарбий техникалар масаласида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
15) Ҳукуматлараро таълим ҳужжатларини тан олиш ва педагогларнинг малакасини оширишда ҳамкорлик қилиш масаласида олий таълим вазирликлари ўртасида;
16) Қишлоқ технологиялари йиғишда ҳамкорлик масаласида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
17) Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида (давлат чегаралари, элчихоналарга ер ажратиш, чегара постларидан ўтиш ва бошқа масалалар бўйича);
18) Метрология ва стандартлаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан икки давлат Бош вазир ўринбосарлари ўртасида.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Давлат раҳбарларининг қўшма баёноти ва давлатлараро стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Шавкат Мирзиёев:

«Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома келгуси юз йиллар давомида ҳали кўп бора эсланади, бу тарихда қоладиган ҳужжат бўлди».

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Эмомали Раҳмон:

«Мен кўп минбарларда, халқаро давраларда, хусусан БМТда ҳам кўп бора таъкидлаганман: "Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз". Аксинча, бугунги музокаралар давомида қўшниларимизни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 17 км³ ҳажмдаги Сарез кўлининг сувларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар бердим.

Бундан ташқари Зарафшон дарёсининг Тожикистон ҳудудидаги қисмида 300 мегаватт қувватига эга 2 та ГЭС қуриш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади. Бу объектлар икки давлат компаниялари томонидан қурилиши мумкин».

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Икки давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ташкил этилган брифингда баёнот беришди