Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши «Zakovat» лойиҳасини янги поғонага кўтариш мақсадида «Zakovat» интеллектуал клуби ННТ таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди.
Хотин-қизларни бу ажойиб интеллектуал ўйинда фаол қатнашиб, ўз потенциалларини намойиш этишга чақирамиз.
___
Попечительский совет Фонда масс-медиа принял решение стать учредителем ННО «Интеллектуальный клуб Zakovat», чтобы вывести этот проект на новый уровень.
Мы призываем девушек и женщин активнее участвовать в этой замечательной интеллектуальной игре, раскрывая свой потенциал.
#zakovat #massmediauz
@SShMirziyoyeva

1 февралдан бензин нархи ошиши мумкин
Амалдаги Солиқ кодексининг 289-3-моддасига мувофиқ жорий йил 1 февралдан нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга солиқ ставкалари миқдорлар оширилади.
Жумладан:
➖ 1 тонна Аи-80 бензини учун амалда – 200 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 240 минг сўм бўлади;
➖ 1 тонна Аи-90 ва ундан юқори бензини учун амалда – 250 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 275 минг сўм бўлади.
Шунингдек:
➖ 1 тонна дизел ёнилғиси учун солиқ ставкаси 200 минг сўмдан 240 минг сўмга;
➖ 1 тонна ЭКО дизел ёнилғиси учун эса амалдаги – 180 минг сўм устига яна 36 минг қўшилиб, 216 минг сўмга айланмоқда.
Якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи миқдори 1 тонна бензин учун 87 минг сўмга қимматлашди (амалда – 378 480 сўм) ва 465 530 сўм этиб белгиланди. Бундан ташқари, 1 тонна дизел ёнилғиси учун акциз солиғи ҳам қарийб 80 мингга қимматлаб, (амалда – 346 275 сўм) 425 918 сўм миқдорида белгиланди.
Табиийки, шу ўринда савол туғилади: солиқ ставкаларининг ошиши истеъмолчига таъсир қиладими?
Мазкур ўзгаришларни ҳисобга олсак республикада оммабоп бўлган Аи-80 бензини мисолида 1 тоннаси 127 050 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 146 108 сўмга) ёки 1 литри 95 сўмга ошиши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимига шахсан Президент топшириғига биноан Давлат хавфсизлик хизмати ҳам жалб этилган.
— Шу вақтгача биз ёшлар билан шуғулланмай, ўзимизга прокурор билан шуғулланиш, тергов бўлиши учун материал тайёрлаганмиз. Менга у материал керак эмас, у материал миллатга ва ёшларга 30 йил манфаат бермади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Репортажнинг тўлиқ видеоси (ўзбек тилида): https://youtu.be/KcPoME1CKIk

Президент: «Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади»
Бугунги видеоселекторда жойларда мажлисбозликка мутлақо чек қўйиш кераклиги, вилоят ва туман ҳокимлари фақат Президент Администрацияси раҳбаридан рухсат олгандан сўнг мажлис ўтказиши, шунда ҳам улар бир соатдан ошмаслиги лозимлиги айтилди. Фақат иқтисодиёт сектори ва солиқ идоралари вакиллари ҳисоботларни тақдим этиш учун чақирилиши таъкидланди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.
- Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади. Бир соатдан кўп мажлис қилиш мумкин эмас Ўзбекистонда, - деган Президент.
Шунингдек, Газета.уз мухбирининг келтиришича, Шавкат Мирзиёев яна қуйидагича қўшимча қилган:
«Баъзи раҳбарлар мажлисбозлик билан касал. Мажлисбозлик касалига чалинган бўлсанглар, уйда мажлисларни ўтказинг. Мажлисга кетган вақтнинг 50 фоизини аҳоли муаммоларини ҳал қилишга кетказилса, шунинг ўзи катта натижа беради».

Президент халқаро танловда ғолиб бўлган бухоролик ёш дастурчиларнинг ҳар бирига 3 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот берилишини айтди.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Президент талабалар турар жойларини кўпайтириш бўйича топшириқ берди
Кечаги видеоселекторда ёшларнинг ижтимоий масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Бугунги кунда 129 та олий ўқув юртида 500 мингдан ортиқ талаба ўқиётгани, лекин улар ётоқхона билан етарлича таъминланмагани кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга талабалар уйларини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.

Ўзбекистоннинг коррупцияга оид халқаро рейтингидаги ўрни 7 поғонага яхшиланди. Биз бутун дунёда 146-ўриндамиз
Transparency International коррупцияга қарши курашиш халқаро нодавлат ташкилоти Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил рейтингини ишлаб чиқди.
Рейтингга мувофиқ, Ўзбекистон ўз ўрнини 7 поғонага ўзгартириб, 180 та давлат орасида 146-ўринни эгаллади (2019 йилда 153 ўрин).
Шу билан бир қаторда, рейтингда Ўзбекистон 26 баллни қайд этди, бунда 0 балл – коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич, 100 балл – энг паст шкала ҳисобланади.
Халқаро рейтингда Янги Зеландия ва Дания 88 балл билан 1-ўринни қўлга киритган. Кучли 10 ликдан Финландия, Швейцария, Сингапур, Швеция, Норвегия, Нидерландия, Люксембург, Германиялар ўрин олишган.
Ўзбекистон Бангладеш ва Марказий Африка Республикаси билан бир хил ўринда турибди.

Президент яқин орада битта вилоят ҳокими ва битта вазирни ишдан олишини маълум қилди.
– Ноинсофлиги учун, аравани тортмагани учун ишдан оламан, эшитасизлар ҳали, - деган Президент.
Кечаги йиғилиш ҳақида "Махсус ракурс" дастурининг якшанба кунги сонида батафсил намойиш қилинади.
Шунингдек, ЎзА мухбирининг хабар беришича, Президент жами ўнта вазирни ишдан олиш бўйича Бош вазирга топшириқ берган.
- Жонга тегди бунақа бюрократлар. Секин-секин биттадан вилоят ҳокими, туман ҳокими, вазирларни ҳам ишдан олиб, ўрнига ёш-ёш кадрларни қўяман. Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас, – деган Шавкат Мирзиёев.
Манба

Telegram
Maxsus rakurs/Особый ракурс
Ассалому алайкум!👋🏽
Кеча Президент ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказган эди.
Йиғилишдан репортаж анонсини эътиборингизга ҳавола қиляпмиз, барча тафсилотлар ҳақида якшанба куни сўзлаб берамиз.
Обуна бўлишни унутманг:
@maxsus_rakurs

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда талабалар турар жойи муаммоси яна кенг миқёсда муҳокама қилиняпти.
Катта эҳтиёжни қондириш мақсадида арзон нархдаги талабалар уйларини қуриш, бунга хусусий секторни ҳам жалб қилиш таклиф этилмоқда. Бу албатта яхши ғоя ва буни тўлиқ қўллаб-қувватлайман.
Аммо тан олайлик, бу каби лойиҳалар, биринчидан, узоқ муддат талаб қилади, иккинчидан, барибир эҳтиёжни тўлиқ қондира олмайди. Талабаларни турар жой билан 100% таъминлай олган бирорта давлат бўлмаса керак, менимча.
Шу сабабли талабаларнинг уй топиш билан боғлиқ муаммоси доим сақланиб қолади.
Шунга кўра, балки параллел равишда талабаларга ижара уйларни топишда ёрдамлашувчи электрон тизимни йўлга қўйиш керакдир. Видеода бу таклиф ҳақда қисқароқ тушунтиришга ҳаракат қилганман.
Бошланишига балки қийин ёки фойдасиздек кўринар, лекин вақт ўтиши билан вазиятни бирмунча юмшатиш ва тартибга солишда ёрдам бериши мумкин.
❓Талабалар турар жойлари муаммосини яхшилаш учун сизда яна қандай аниқ таклифлар бор? Биз билан ўртоқлашинг.

2021/2022 ўқув йилидан абитуриентлар чекланмаган тарзда таълим йўналишини танлаши мумкин
ЎзА мухбири Барно Мелиқулова Давлат тест маркази директори Мажид Каримов билан суҳбатлашди. Унда тест тизимига оид янгиликлар ва режалар хусусида маълумот берилган.
Жумладан, жорий йилда кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун чекланмаган миқдорда таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини яратиш таклиф этилмоқда. Бунда тўплаган баллари билан танлов босқичида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, балки тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади ва ўқишга кириш имконияти кескин ошади.
Албатта бу чексизликнинг ҳам маълум талаблари бўлади. Аввало айтиш керакки, 3 йил олдин, 2018 йилгача абитуриентлар бор-йўғи фақат битта таълим йўналишини танлаши мумкин эди. 2019 йилда бу кўрсаткич 3 тани, 2020 йилда эса 5 тани ташкил этди.
Бунда аввало “чексиз танлов” ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади. Кенгроқ тушунтирилганда, “чексиз танлов” фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади.
«Бу ўзгариш ҳам абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини кескин оширади», - дейди Мажид Каримов.
Интервьюнинг тўлиғини қуйидаги манзилдан ўқишингиз мумкин:
➡️ http://uza.uz/posts/237513

❗️Бу муҳим: чекланмаган миқдорда йўналиш танлаш имконияти ДТМ томонидан ҳозирча фақат ТАКЛИФ сифатида киритилган. Лекин Ҳукумат томонидан расман тасдиқлангани йўқ, кўриб чиқиш жараёнида. Агар мазкур таклиф расман тасдиқланса ва тегишли қарорларга ўзгариш кирса, ана ундан кейин бу кучга эга бўлади. Қачон кўриб чиқиладию, қачон тасдиқланади, буниси ҳали номаълум. Балки умуман тасдиқланмас, рад этилиши ҳам мумкин.
❓Сиз ушбу таклифга қандай муносабатдасиз? Абитуриентларга чекланмаган миқдорда йўналишлар танлаш имконияти берилиши керакми? Яъни бошқача айтганда абитуриент тўплаган бали асосида фанлари тўғри келадиган истаган йўналишга даъвогарлик қила олишини қўллаб-қувватлайсизми?

Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol
Ҳаммаси ўзимиздан бошланади
Командировкадан қайтаётгандик. Узоқ йўл. Нималарни гаплашмайсан киши. “Ҳаммаси ўзимиздан бошланади” туркумидаги ҳикоялар бошланди. Шундан биттасини самарқандлик ҳамкасбим айтиб берди.
“...Ўтган йили қишлоққа борсам, “мазза бўп қолди бизага” дейишди қишлоқдошлар. Нимага десам, “кўчаларимиз, йўлларимиз, уйгача асфальт бўлиб қолди!” “Иее, қаёқдан кун чиқди?” дегандим, “Булунғурда сув омбори қуриляпти. Шу биздан 1-1.5 км узоқликда. Бетон аралашма опкеладиган грузовойлардан арзонгина тушириб оляпмиз. Сувтекинга асфальт қилиб олдик”...
Ҳамкасбим ҳикоянинг шу ерига келганида ҳаммамиз увиллаб юбордик. “Нимаа, иккинчи Сардоба бўладику!”
Гапнинг давомини эшитиб бироз хотиржам тортдик. “Ўтган йили Сардоба воқеасидан кейин ҳамма сув омборларини қурилиш жараёни текширилди. Одамларга қурилиш материалларини сотганларни июлда қамашди.”
Ҳа, ҳар тугул.
Аммо...
Асфальтни сотиб олганларни-чи, уларни ким қамайди? Ким уларни виждонини суд қилади?
Омма қандай бўлса, омманинг ўзи доим танқид қиладиган, порахўрдан олиб ўғрига соладиган раҳбарчалари ҳам шундай бўлади.
Шу аммамизга шу поччамиз бўлади.
Коррупционерларни, халқ пулини ўғирлайдиганларни бошқа халқ оналари, оталари дунёга келтирмаган. Ўзимиз улар.
Ҳаммаси ўзимиздан бошланади.

Йил бошида Самарқандда 30 Z 777 ZZ авторақами рекорд даражада салкам 600 млн сўмга сотилган эди. Аммо бугун мазкур авторақам яна қайта сотувга қўйилди.
Шу сабабли, ЎзА мухбири мазкур ҳолатга изоҳ сўраб, ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати билан боғланди. Масъулларнинг ЎзАга маълум қилишича, аукционда ғолиб бўлган талабгор белгиланган суммани тўлай олмаган. Натижада белгиланган қоидаларга кўра, у томонидан тўланган 11 млн 150 минг сўм закалат шартнома мажбуриятлари ижро этилмаганлиги туфайли жарима сифатида республика бюджети даромадига ўтказилган.
Амалдаги тартибга кўра, асосий ғолиб белгиланган тўловни тўлай олмаганда, 2-ўринда энг катта нарх таклиф қилган талабгор автоматик ғолиб бўлиши керак эди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, иккинчи ғолиб ҳам тўлов қилишни рад қилган.
Шу сабабли мазкур авторақам Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХББ томонидан қайта сотувга қўйилди ҳамда бошланғич нарх худди аввалги каби 111 млн 500 минг сўм этиб белгиланди.

Коронавируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали мамлакатимизга кириш) 1 февралга қадар тўхтатилган эди.
Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, мазкур чеклов жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилибди. Бу ҳақда ССВга таяниб ЎзА хабар бермоқда.
👉 @xushnudbek 👈
Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, мазкур чеклов жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилибди. Бу ҳақда ССВга таяниб ЎзА хабар бермоқда.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тез фурсатда (таътилдан сўнг) ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришиши маълум қилинди. Биздаги маълумотларга кўра, эртага вилоят ҳокими Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этади.
Бунгача ижтимоий тармоқларда Эркинжон Турдимовнинг соғлиғи ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди. Аммо бу миш-мишлар асоссиз эканлиги ҳақида раддия берилганди.
Айтганча, бугун «Америка овози» нашри мухбири Навбаҳор Имомованинг вилоят ҳокими билан интервьюси эълон қилинди. Суҳбат чоғида Эркинжон Турдимов кўплаб мавзулардаги саволларга жавоб берган, жумладан қуёш энергетикаси соҳасида Ўзбекистонда иш бошлашни режа қилган Канаданинг SkyPower Global компанияси ҳақида ўз шахсий фикрини билдириб, бу компанияни Ўзбекистонга кириб келишини нотўғри деб ҳисоблашини маълум қилган.

Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Президентнинг тегишли фармонига биноан, Дилмурод Хамидуллаевич Набиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимидан озод этилди.
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.