Xushnudbek.uz
609K subscribers
10.7K photos
2.75K videos
240 files
9.03K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Бугун Тошкент ёшлар форумида спикер сифатида қатнашдим. Илмга бўлган жамиятнинг муносабати кўнгилдагидек эмаслиги, қарашларимизни тезроқ ўзгартиришимиз кераклиги ҳақида қисқароқ гапирдим. Кейин асосан савол-жавоб бўлди.

Иштирокчи ёшларимизнинг саволларига баҳоли қудрат жавоб беришга ҳаракат қилдим.

Тадбирда ҳам айтганимдек, бунақа тадбирлар, форум ва мулоқотлар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Секин-аста оммавийлик ва жамоавийлик маданияти шаклланади шунда.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tashkent city’да жойлашган Congress Hall мажмуасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган ”Тошкент ёшлари форуми” ўтказилди.

Форумда Бош вазир ўринбосарлари Азиз Абдуҳакимов ва Беҳзод Мусаев, шунингдек, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, маданият вазири Озодбек Назарбеков, жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар билан ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Шунингдек, адлия вазири Русланбек Давлетов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов, Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаровлар билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Бундан ташқари, таниқли блогерлар билан мулоқотлар ҳамда Тик-ток ва инстаграмнинг машҳур фойдаланувчилари билан учрашувлар ўтказилди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан “2021 йилда пойтахтдаги ёшлар ҳаёти” мавзусида тақдимот ўтказилди. Ёшлар форумининг сўнгги кунида фаол иштирокчилар тақдирланди.
Бош прокуратура Абдукарим Мирзаевнинг ҳибсга олинишига алоқаси йўқлигини маълум қилди

Туркияда ҳибсга олинган журналист Абдукарим Мирзаевнинг иши бўйича Ўзбекистон Бош прокуратурасида маълумот йўқ, дея таъкидлади Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га.

Унга кўра, Бош прокуратурада Абдукарим Мирзаевга нисбатан ҳеч қандай жиноий иш йўқ ва журналистнинг ўзи ҳам қидирувда эмас.

Аввалроқ «Газета.uz» мухбири Истанбулда ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаев «шубҳали шахслар» билан алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Йил ўқитувчиси”

Ўқитувчилар учун лайфхак 😀


👉 @xushnudbek 👈
Инновация бўлиши учун эркинлик керак

Гарвард университети тадқиқотчиси, иқтисодчи Ботир Қобилов ўзининг Телеграм каналида ёзмоқда:

“Пандемия устидан ғалаба ҳеч қандай бюрократ, раҳбар, бошлиқ ёки мутасадди ташкилот сабабли деб бўлмайди. Aксинча, уларнинг айримлари ҳалақит қилади фақат.

Moderna’нинг вакцинаси Венгрияда туғилган олим Каталин Карико томонидан яратилган технология асосида ишлайди. Moderna’нинг таъсисчиларидан бири Ливанда туғилган. Pfizer вакцинаси Германиядаги турк муҳожирлари Угур Шахин ва Озлем Туреcи томонидан яратилган ва ўша вакцинани бозорга олиб чиқишда компания бош директори (CЕО) Aлберт Бурла катта рол ўйнади, у эса Грециялик муҳожир…

Ўзингизга савол беринг: ўша венгер, грек, турк ўз ватанларида шу нарсаларни амалга ошира олармиди? Вақт билан мисли кўрилмаган пойгада ғолиб бўлишармиди, яъни вакцинани бир йилдан кам муддатда бозорга чиқаришармиди? Aлбатта йўқ.

AҚШда биотехнология соҳасидаги ишлайдиганларнинг учдан бири хорижда туғилган меҳнат муҳожирларига тўғри келади. Умуман олганда, илм-фан, инновация нафақат AҚШда, балки аксарият ривожланган мамлакатларда айнан иммигрантлар ёрдами билан ривожланади.

Инновация керак. Лекин инновация бўлиши учун хилма-хиллик керак. Одамлар, фикр ва ғоялар хилма-хиллиги ўзгача ёндашув ва прогрессга имкон беради. Ва энг муҳими - эркинлик керак. Инсон эркинлиги, унинг фикрлаш эркинлиги ва ҳеч қандай майда-чуйда муаммолар, ташвишлар, қоғозбозлик ва буйруқлар билан чалғитмайдиган муҳит керак”.

Пост тугади.


👉 @xushnudbek 👈
Мажбурий блокдаги математика фани таркибида геометриядан саволлар бўладими?

Бу ҳақда абитуриентлардан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Биз шу масала бўйича ДТМ билан боғландик ва қуйидагича жавоб олдик:

“Математика фанини геометриясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Математика (мажбурий) фанидан тест топшириқлари геометрия фанининг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурида (7-11-синфлар учун) берилган мавзулардан шакллантирилмайди. Лекин математика фани давлат таълим стандарти ва ўқув дастурида (5-6-синфлар учун) берилган геометрик материаллардан фойдаланилади ва тест топшириқлари шакллантирилади”.

Хулоса: демак, мажбурий блокдаги математика фанида 7-11-синфлар ўтиладиган геометрия фанидан саволлар бўлмайди. Лекин математикадан 5-6-синф дарсликларида келтирилган геометрияга оид мавзулардан савол бўлади.

Математика (мажбурий) фани таркибидаги тест топшириқлари қайси бўлимлардан шакллантирилиши ва бўлимларга мос намунавий тест топшириқлари билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент давлат стоматология институтининг Испанияда филиали ташкил этилди

18 декабрь куни Испаниянинг Палма де Майорка провинцияси раҳбарияти, Испаниянинг соғлиқни сақлаш вазирлиги, Балеар университети ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда мазкур келишув имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида ҳар иккала ОТМ томонидан ҳар йили 30 нафар педагоглар дарс машғулотларига жалб этилиши, стоматологиянинг 6 та йўналиши бўйича испаниялик мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака оширишлари учун курсларда ўқитишга келишиб олинди.

Шунингдек, 2021 йилдан 100 нафар испаниялик талаба стоматология йўналиши бўйича малака курсларига қабул қилинади ва испаниялик беморларга Ўзбекистондаги тиббий туризм тизими салоҳиятидан фойдаланишга шароит яратиш каби йўналишлар белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида: Испаниянинг Балеар университети 1978 ташкил этилган. Бугунги кунда 18.000 зиёд талабалар таълим олади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Сенатор савол бермоқда: янги тартибга кўра, фуқаро суднинг ҳал қилувчи қарори устидан 30 кун ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин, лекин ушбу муддатда улгурмаса, кассация тартибида шикоят қила олмайди. Бу нега қилинаяпти, фуқароларнинг ҳуқуқларини чекламайдими?

Олий суд судьяси Абдил Тўхташев ушбу саволга жавоб берди. Унинг жавобидан иккита жиҳатни алоҳида кўрсатиб ўтишни истардик. У “кўпчилик доимо мақтайдиган” Буюк Британия ва АҚШдан мисол келтирган. Масалан, апелляция тартибида шикоят бериш учун ишни кўрган судьянинг розилиги керак эмиш. АҚШда эса суднинг қарори устидан шикоят қилиш жуда қиммат туради. Катта пул тўлаш керак. Бизда у нарсалар назарда тутилаётгани йўқ, дейди жаноб судья.

Ҳурматли судьямиз мазкур давлатлар судьялари, айниқса, биринчи инстанция судлари ҳатто Трамп, Жонсонларга ҳам “йўқ” дея олишини билармикин? Ёки ушбу давлатларда адвокатлар хизматидан бепул ва кафолатланган ҳолда ҳам фойдаланиш даражасини-чи? Йўқса, бу ўзига керакли пайтда энг зўр амалиётдан мисол келтириш орқали оқлашга ўхшайди.

Тўхташевнинг яна айтишича, ҳозирда ушбу нормалар ҳаётга татбиқ этилса, пайдо бўлиши мумкин муаммолар йиғилаяпти экан. Қонун қабул қилингач, ҳафта-ўн кун ичида махсус пленум қарори қабул қилиб, барча муаммоларга жавоб берамиз, дейди у. Қандай муаммо пайдо бўлишини билмасдан, қонунни сенатгача олиб бориш мумкин эдими? Қани анализ? Нега муаммони қонун эмас, пленум қарор билан тўғирлашга, тушунтиришга ҳаракат қилиш керак? Тўғридан-тўғри ишлайдиган қонун чиқариш қийинмиди? https://www.youtube.com/watch?v=lGKjsTOJrLs
Xushnudbek.uz
Сенатор савол бермоқда: янги тартибга кўра, фуқаро суднинг ҳал қилувчи қарори устидан 30 кун ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин, лекин ушбу муддатда улгурмаса, кассация тартибида шикоят қила олмайди. Бу нега қилинаяпти, фуқароларнинг ҳуқуқларини…
Фуқаролар суд қарорлари устидан апелляция бермаса кассация бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолиши ҳақидаги қонун бўйича яна баъзи қўшимчалар бор эди.

1️⃣ Ҳуқуқ тизими бошқа

Энг аввало сенаторларнинг саволига АҚШ ва Англиядан мисол келтирилганини ҳазм қилиб бўлмайди. Сабаби бу давлатларнинг ҳуқуқ оиласи мутлақо бошқа, яъни англо-саксон ҳуқуқ тизими. Бизнинг ҳуқуқ тизими эса роман-герман ҳуқуқ оиласига киради. Бу иккиси мазмунан ва шаклан бир-биридан кескин фарқ қилади. Роман-герман ҳуқуқ тизимидаги давлатда англо-саксондаги қоидаларни киритиш, бу худди вертолётга самолётнинг қанотини қўйиб учишга уринишга ўхшайди.

2️⃣ Апелляция шикоятлари сунъий кўпайиши мумкин

Ушбу қонун кучга киргандан сўнг иш ҳажми аксинча сунъий ошиш эҳтимоли юқори. Нега? Чунки 1 ой ичида апелляция шикояти берилмаса, кейинчалик кассация шикояти бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини билгач, фуқаролар ёки уларнинг адвокатлари ҳар қандай ҳолатда ҳам номига бўлса-да апелляция шикояти бериб қўйишга ҳаракат қилади. Яъни ўша суд қароридан розими, норозими, фарқи йўқ, энг асосийси шикоят қилиш ҳуқуқини йўқотиб қўймаслик учун, номига, шунчаки расмиятчилик учун апелляция шикояти бериб қўяди. Ана шунда апелляция инстанцияси қандай қарор чиқаришидан қатъи назар, ўша фуқаро маълум вақт ўтгандан кейин келгуси инстанцияларга шикоят қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Бу худди бирор кун керак бўлиб қолар деб, уйимизда эски-туски буюмлару, бўш қутиларни сақлаб юришимизга ўхшайди. Кўриб турганингиздек, бу қонун сунъий, хўжакўрсинга ишлар сонининг кўпайишига сабабчи бўлиши мукин.

3️⃣ Барча йўллар Олий судга олиб боради

Қонун қабул қилингач, Олий судда кўриладиган ишлар ҳажми кескин ошиши кутилмоқда. Чунки кассация ва назорат инстанцияларининг жуда катта қисми Олий суд томонидан кўриладиган бўляпти. Бунга ҳозирги Олий суднинг жисмоний имкониятлари ҳам, ташкилий қуввати ҳам етмайди. Фуқаролар эса Тошкентга келиб кетишга, пойтахтга серқатнов бўлишга мажбур бўлишади.

4️⃣ Фуқароларнинг эътирозлари кўпаяди

Жуда кўпчилик фуқаролар қонунни теран тушуниб етмаганлиги ёки бошқа ҳали биз билмаган сабаблар туфайли 1 ой ичида шикоят қила олмаса, кейин унга шикоят қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганини айтишса, табиийки эътирозлар кўпаяди. Ҳа, тўғри, қонунни ёзаётганларнинг бунга жавобини тахмин қилиш мумкин: "ўзинг қонунни билмагансан, айб ўзингда" дейишса керак. Аммо мақсад халқнинг қонунни яхши билмаслигидан фойдаланиб қолишми ёки уларга ноҳақ, адолатсиз қарорлар устидан шикоят қилиш учун имкон беришми, буниси ҳам савол остида. Кошки барча судлардаги қарорлар адолатли чиқаётган бўлса...

5️⃣ Аввал қонун, кейин муаммо

Юқорида айтилганидек, янги қонун қанақа муаммолар келтириб чиқариши мумкинлигини ҳали ўзлари ҳам яхши билишмайди. Лекин аввал қонунни қабул қилиб олайлик, уёғи бир гап бўлар, деган принципда иш кетяпти. Бу худди раҳматли Ҳожибой Тожибоевнинг қоп-қоронғу пайти, бирорта чироғи йўқ тракторда тахминан ҳайдаб кетаётган тракторчилар ҳақидаги латифасига ўхшайди. Бир нечта симёғочга урилиб, чуқурларга тушиб, дарахтларни синдириб кетилаверади.


👉 @xushnudbek 👈
ℹ️ Десертига: Конституция ҳали ўзгармади, лекин бу билан бировнинг иши йўқ

Судларга оид қонунчилик ҳақида гап кетар экан, яна бир қизиқ маълумот ҳақида айтмоқчи эдим.

Хуллас, 2020 йил 24 июлдаги 6034-сонли Президент Фармонида 2021 йил 1 январдан умумюрисдикция судларини ташкил этиш ҳақида айтилган эди. Аммо бунақа ўзгариш бўлиши учун энг аввал Конституцияга ўзгариш киритилиши керак. Ана ундан кейин эса "Судлар тўғрисида"ги қонунга. Аммо яқинда Сенат раиси таъкидлаганидек, ҳали Конституцияга ўзгариш киритиш масаласи умуман кўриб чиқилаётгани йўқ (аммо Расул Кушербаевнинг маълумотига кўра, Қонунчилик палатаси бу масалани аллақачон кўриб бўлган).

Агар йил якунида Сенатнинг бошқа ялпи мажлиси бўлмаса, унда 1 январдан ҳар қанақасига ҳам умумюрисдикция судлари иш бошламайди. Чунки янги судлар ташкил қилиш, суд тизимини институционал ислоҳ қилиш фақат Конституцияга ўзгариш киритиш билангина амалга татбиқ қилиниши мумкин. Бошқача вариант йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас!

Энди энг қизиғини айтсам. Амалиётда аллақачон умумюрисдикция судлари учун судьялар лавозимга тайинланмоқда. Масалан, яқинда Тошкент шаҳар умумюрисдикция суди раиси лавозимга тайинлангани хабар қилинди. Тасаввур қиляпсизми, ҳали йўқ судга, йўқ лавозимга аллақачон раҳбар тайинланиб бўлинди. Ия, бу қанақаси? Балки Конституцияга ўзгариш киритилмас, балки депутатлар ва сенаторлар бу ўзгаришларни ёқламас, деб савол беришингиз мумкин, албатта. Ҳа, энди бу фақат назарий айтилаётган гаплар холос. Мен бу саволларга жавоб бера олмайман ва жавобини ўзингиз ҳам яхши биласиз.

Хўп, тушундик, барибир ўша ўзгариш бўлади, барибир Фармонда айтилган умумюрисдикция судлари ташкил этилади, буни депутат ёки сенаторлар қўллаб-қувватлаши аниқ, яхши. Лекин шу ўзгаришни Конституциянинг ҳурматини жойига қўйиб, кейин қилса бўлмайдими?

Бу худди ҳали отаси тирик бўлса ҳам, лекин аллақачон жанозасига таклифнома чиқариб қўйган фарзандларга ўхшайди. Ҳали Конституция ўзгармадику, сал кутиб турсакчи ҳурматини қилиб?


👉 @xushnudbek 👈
Диққат!

Ижтимоий тармоқларда пенсия миқдорининг икки барабар оширилиши ҳақида хабар тарқалди. Бу – ёлғон!

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилингандан сўнг амалга оширилади ва бу ҳақда жамғарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинади», - дейилади хабарда.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Янги йил байрами арафасида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

👉 1 январь – жума;

👉 2 январь – шанба;

👉 3 январь – якшанба.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Хонанда Жасур Умиров қамоққа олинди

Бу ҳақда Самарқанд вилоят прокуратураси хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, хонандага нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айб эълон қилинган ҳамда суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Аввалроқ бу ҳақда Кун.уз нашрида катта мақола эълон қилинганди.

Ўтган йили Жасур Умиров безорилиги учун 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилган эди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл бермаслик, тезлик ва эҳтиётсизлик оқибатлари (видеокузатув мосламаларида қайд этилган ЙТҲлар)

Йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандида, светофорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шартлиги белгиланган.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидалар ва тезлик меъёрларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️25 декабрдан бошлаб хориждан келганлардан ўз ҳисобидан коронавирусни аниқлаш бўйича тест олинади

Республика махсус комиссияси 2020 йил 25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур тартибга кўра COVID-19га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади.

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан мазкур янги тартибни ҳисобга олишларини сўраб мурожаат қилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган Бухоро шаҳар прокурори яна ўз лавозимига қайтди ва унга «ҳайфсан» берилди

Бу ҳақда Бош прокуратура баёнот берди. Унда айтилишича, бир тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётгани туфайли Ж.Фозилов 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча четлаштирилган эди.

Хизмат текшируви якунланганлиги муносабати билан Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ж.Фозилов жорий йил 19 декабрдан хизмат вазифаларини бажаришга киришди.

Бош прокуратуранинг хабарига кўра, хизмат текширувида Ж.Фозилов ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, масъулиятсизликка йўл қўйиб, ўзи раҳбарлик қилаётган прокуратура иш юритувида бўлган жиноят ишининг тергови устидан назоратни таъминламаганлиги, амалдаги қонунчилик билан муқобил текширувлар бекор қилинган бўлса-да, жиноят ишига алоқаси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларини терговга жалб қилиб, сўроқ қилиш орқали муқобил текшириш, шунингдек, асоссиз равишда тадбиркорни чақиртириш ва мажбурий келтириш ҳақида қўл остидаги терговчига топшириқ берганлиги аниқланган.

Шу сабабли Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловга “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ж.Фозиловнинг видеомурожаатида айтилган барча қонунбузилиш ҳолатларини ўрганиб чиқиш учун Республика идоралараро комиссияси тузилгани хабар қилинганди. Комиссия таркибида Президент Администрацияси, Сенат, Бизнес-омбудсман, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, шунингдек Президентнинг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасининг масъул ходимлари киритилди. Комиссиянинг ўрганиш натижалари қўшимча эълон қилиниши айтилганди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
⚡️25 декабрдан бошлаб хориждан келганлардан ўз ҳисобидан коронавирусни аниқлаш бўйича тест олинади Республика махсус комиссияси 2020 йил 25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини…
Мазкур қарор бўйича саволлар кўп берилмоқда.

Шулардан бири: Сўх туманига ўхшаган эксклав ҳудудларда яшовчи аҳолига ҳам ушбу тартиб амал қиладими? Чунки улар ҳам ўз туманларидан Ўзбекистон ҳудудига ўтиш учун (ёки аксинча) қўшни давлатни босиб ўтишга мажбур бўлишади ҳамда хориждан кирадиган шахслар билан тенг мақомда бўлиб қолишади. Улар ҳам ўз ёнидан пул тўлаб, экпресс тест топширишга мажбурми?

Шу ва шу каби жамоатчиликнинг бошқа саволларига жавоб бериш учун масъуллар иштирокида матбуот анжумани бўлса, яхши бўларди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Metsenat.uz лойиҳасининг асосий ахборот ҳамкори бўлган UzReport телеканалида навбатдаги репортаж.

Репортажда меценатлар интервью бериб, нима учун бундай хайрли ишга бош қўшгани ҳамда нега айнан маълум бир йўналишларни танлаб олгани ҳақида маълумот берган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Metsenat.uz сайтида 4 та грант ва 2 та стипендия учун аризалар қабул қилиш давом этмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Ўзбекистон айрим давлатлар билан халқаро рейсларни тўхтатди

❗️ Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, жорий йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.

Шу билан бирга, Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистонга киритилмаслиги белгиланди.

🚑 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши белгилаб қўйилди.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

Ўз навбатида Республика махсус комиссияси фуқароларимизнинг ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғини асраб-авайлаш мақсадида кириб келаётган янги йилни оила даврасида кутиб олиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz