Xushnudbek.uz
512K subscribers
9.74K photos
2.48K videos
207 files
8.43K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
АОКАнинг огоҳлантириши «Дарё»га ҳам етиб келди

«Биз АОКАнинг бу хатини босим деб ҳисобламаймиз, чунки шу кеча-кундузда ОАВга бундан баттар, ростмана жиддий (ва баъзан тутуриқсиз) босимлар етарлича, йўқ жойдан яна бир босим ўйлаб топиш маъқул эмас. Бу — бор-йўғи олдига қўйилган кўплаб вазифалардан бирини (масалан, матбуот хизматлари фаолиятини лозим даражада мувофиқлаштиришни) эплай олмаётган давлат ташкилотининг ёқимсиз бир огоҳлантириш хати. Фақат ҳаддан ортиқ ўринсиз ва мантиқсиз.

Биз, бошқа бир мавзу сабаб асоссиз огоҳлантирилган «KunUz»ни ҳам қўллаб, унинг мана шу нуқтаи назарини қувватлаймиз — «Дарё» ОАВ сифатида қонун билан белгиланган ҳуқуқлари доирасида, мавжуд муаммоларни холис ва шу билан бирга борича ёритишда давом этади».

Daryo нашри муносабатини тўлиқ ўқиш:

https://daryo.uz/k/2020/11/26/aokaning-ogohlantirishi-daryoga-ham-yetib-keldi/
Контрактдаги талабалар учун 400 млн сўмлик таълим гранти эълон қилинди
 
Ўзбекистонда илк маротаба талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга мўлжалланган www.metsenat.uz лойиҳаси ишга тушгани ҳақида хабар бергандик.

Бир гуруҳ жамоатчилик фаолларининг ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад юртимиздаги меценатларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд ҳамда иқтидорли талабаларнинг тўлов-контрактини тўлашга ёрдам бериш, шунингдек стипендиялар эълон қилишдан иборат.

Лойиҳа ишга тушгач, шу куннинг ўзидаёқ илк меценатлар сайтда талабалар учун грантини жойлаштирди.

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “Меҳрли қўллар” хайрия фонди томонидан тўлов шартнома маблағларини тўлашга муҳтож талабалар учун 400 млн сўмлик таълим гранти дастури эълон қилинди.

Бунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМларда (чет эл олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиаллари бундан мустасно) кундузги таълим (бакалавр босқичи)да тўлов-шартнома асосида таълим олаётган (супер контракт бундан мустасно) чин етим, ногирон, ота-онаси (ҳар иккаласи) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, Меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган ва 30 ёшдан ошмаган талабалар қатнаша олади.

Ғолиб бўлган талабаларнинг стипендиясиз ҳисобланган тўлов-шартнома маблағининг 50%игача бўлган қисми тўлаб берилади.

Грантда иштирок этиш учун аризалар 10 декабргача metsenat.uz сайти орқали қабул қилинади.
 
Ҳурматли талабалар, бундай имконни қўлдан бой берманг, омадингизни синаб кўринг!

❗️Шу ўринда юртимиздаги саховатпеша тадбиркорлар, йирик компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотларга ҳам мурожаат қилмоқчи эдим: имконингиз бўлса, илмга инвестиция киритинг, таълимни қўллаб-қувватланг, талабаларни рағбатлантиринг. Metsenat.uz лойиҳаси сизга бу борада беминнат кўмакчи бўлишга тайёр.


👉 @xushnudbek 👈
Кун фотоси экан. Ватанпарварликка нима етсин.

Сурат Твиттердан олинди.


👉 @xushnudbek 👈
Грантга кирган талабаларнинг 50%ини жорий йилда мактабни тугатганлар ташкил қилган

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилги қабул жараёнларига оид қуйидаги айрим маълумотлар билан ўртоқлашди:

1) 1,5 млн абитуриентнинг атиги 23 фоизи бу йилги мактаб битирувчилари бўлган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллади. Қолган 77 фоиз абитуриентни ташкил этган лицей, коллеж битирувчилари ёки аввалги йилги битирувчилар ҳам ОТМга ҳаракат қилган, репетиторга борган, лекин уларнинг умумий натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада бўлди.

2) Олий таълимга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайди, яъни ўтган йили 2126 та эди, бу йил 692 тага тушди. Бунга ҳам ўтган йилдан бундай мактаб раҳбарларини лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш бошлангани катта туртки бўлди.

Энди буёғига директорларимиз ва мактаб жамоаси фақат натижага ҳаракат қилиши керак. Натижа бу битирувчиларнинг ҳаётда муваффақиятга эришиши. Уларнинг бир қисми ўқишни кейинги босқичига ўтса, кейинги қисми ўз ишини топиб кетишидир. Ўқишга ҳам киролмаса, иш ҳам топа олмаса, кейинчалик ёшларимиз ҳаётда қийналиб қолишади. Шу сабабли мактаб давридаги вақтини айнан шу натижага йўналтириши, шу жумладан, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириши керак.

Бир ой давомида Хоразм, Навоий, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб яхши кўрсаткичга эга ва умуман натижа кўрсатмаган мактабларни солиштирганда асосий фарқ айнан директор ва мактаб жамоасининг ўз касбига бўлган фидоийлиги туфайли бўлаётганига амин бўлдик.

Солиштирганда кўринадики, аксарият ёмон кўрсаткичга эга мактабларнинг моддий техник ҳолати яхши кўрсаткичга эга бўлган мактабникидан анча яхши бўлиб чиқаяпти. Эскичасига фақат мактабнинг ташқи кўринишига қараб директорга баҳо берилганида, аксинча булар яхши бўлиб чиқарди ва яхши натижа кўрсатган директорга эса мактабининг кўриниши яхши бўлмаганига чора кўрилиши мумкин эди...

«Шунинг учун, ўз ишига фидоий бўлган педагогларимизга ушбу ўзгаришларга сабаб бўлганлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз! Аксинча, бу соҳага адашиб келиб, аввалгидек пахта ва бошқа ортиқча ишлар билан ўралашиб юришга ўрганиб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз», - дейди Халқ таълими вазири.


👉 @xushnudbek 👈
Андижонда фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган зўравон ички ишлар органлари ходимларига ҳукм ўқилди

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 27 ноябрдаги ҳукмига кўра:

👉 Д. Ҳамралиевга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 Қ. Қодировга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 Э. Райимжоновга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 Ф. Ҳусанбоевга
(Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 П.Мамажоновга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 А.Тўрақуловга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси вазифасида ишлаган) узил-кесил 1 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Муҳрим
Твиттерда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов номидан юритиладиган саҳифа бор. Саҳифага Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар вакиллари ва ўзбекистонликлар дипломатларнинг деярли бари обуна бўлган. Абдулазиз Комилов билан учрашган ва Твиттерда саҳифаси борлар, мабодо учрашув ҳақида ёзиб қолса, нуқул шу аккаунтни меншн қилади. Масалан, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ёки Афғонистон ташқи ишлар вазири ёки АҚШ Давлат департаметининг тегишли бюроси.

Твиттердаги бу саҳифа 2017 йилдан бери бор, шунча вақтдан бери Абдулазиз Комилов номидан хабарлар, баёнотлар бериб келяпти. Ўтган вақт давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бирор марта бу саҳифа фейклиги, вазир ёки вазирлик томонидан юритилмаслиги ҳақида на очиқ, на ёпиқ баёнот берган. Бугун, Твиттердаги шу саҳифада вазир номидан: «Биз очиқ сиёсат тарафдоримиз, Ўзбекистон ҳар доим оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ва барча журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр», деган баёнот пайдо бўлиши билан, ТИВ матбуот хизматидагилар «бу сохта аккаунт» деб чиқишибди.

Одамга алам қиларкан — шунча баёнот-у меншнларга ҳеч нарса дейилмас экан-да (ёлғон қурбонига айланган бечора Ҳиндистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари!), лекин «Ўзбекистон очиқ сиёсат тарафдори, журналистларни қўллаб-қувватлайди» деган пост чиқиши билан, қўрқиб кетиб, дарров «бу сохта аккаунт» деб чиқишаркан. Менимча, бунақаси кетмайди — агар ўша аккаунт сохта бўлса, Ташқи ишлар вазирлигининг mfa.uz деган расмий сайтида расмий қилиб ёзиш керак (ҳозироқ), худди Ўзбекистонга алоқадор бирор номаъқул гап чиқиб қолганида раддиясифат баёнотлар берилганидек.
Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7.00-10.00 ва кечки 17.00-20.00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспопрт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.

Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган.

«Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз», - деб ёзмоқда депутат Расул Кушербаев.


👉 @xushnudbek 👈
1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шу йилнинг 1 декабридан юртимизда электрон спортни янада ривожлантириш мақсадида компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Metsenat.uz платформасидан рўйхатдан ўтган талабалар сони 10 минг нафардан ошди!

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “Меҳрли қўллар” хайрия фонди томонидан эълон қилинган 400 миллион сўмлик илк грантга ариза топширганлар сони эса 500 нафардан ошди!

❗️ Эслатиб ўтамиз, metsenat.uz лойиҳаси таълимга ҳомийлик қилишни истаган ташкилотлар ҳамда муҳтож талабаларни боғловчи платформадир. Талабалар грант ёки стипендияларни қўлга киритиши учун энг аввало платформадан рўйхатдан ўтиб, эълон қилинган дастурларга ариза топширишлари керак.

Қуйидаги каналларда лойиҳа ҳақида батафсилроқ маълумот олишингиз мумкин:

👉 @metsenatuz
👉 @urfon
Forwarded from davletovuz
​​Шунчаки саволлар

Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz сайтида жорий йил 25 ноябрь куни “Президент фармонига зид фармойишлар: Тошкентда бир неча юз млрд. сўмлик қурилишлар пудратчиларга нега тендерсиз берилган?” сарлавҳали материалига расмий муносабат билдирди.

Вазирликнинг айтишича, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 66- ва 67-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида фармонлари, қарорлари ва фармойишларида ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган субъектлар ягона етказиб берувчи бўлиши мумкин ва улар билан тўғридан-тўғри шартнома имзолаш рухсат этилган.

Савол: ҳукуматнинг қайси қарор(лар)ида ушбу ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома имзолашга рухсат этилган? Қарорга ҳавола берилса — шунча гапга ҳожат қолмас эди.

Вазирликнинг айтишича, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари қонун ҳужжати, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжат турига кирмайди ва Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига асосан тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қабул қилинади (100-200 млрд сўмлик давлат буюртмаларини тендерсиз хусусий компанияларга бериш жорий ёки тезкор масалами?). Айрим фармойишлар Lex.uz базасида эълон қилинган бўлиши мумкин, шу билан бирга фармойишлар қонун ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли, ушбу базада жойлаштирилиши юзасидан мажбурият қонунчиликда белгиланмаган. Қолаверса, мақсад ушбу шартномавий муносабатларни яшириш бўлган тақдирда, улар тўғрисидаги маълумот очиқ порталга қўйилмас эди.

Шунчаки фикр:
Бу, яъни давлат харидлари порталига қўйиш вазирликнинг хоҳиши эмас, балки қонун ҳужжатларининг талаби — давлат буюртмалари давлат харидлари порталида эълон қилиниши керак. Қонун ҳужжатлари талаб қилмаганда, икки дунёда ҳам очиқланмас эди.

Вазирликнинг қайд қилишича, “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг 4-бандида Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида пудратчи ташкилотларни танлаб олиш бўйича алоҳида қоидани белгилаш ҳуқуқи назарда тутилган.

Савол: юқоридаги буюртмаларни олган объектлар ва иншоотларнинг барчаси ушбу қарор билан тасдиқланган манзилли дастурлардан ўрин олган эдими? Сабабики, мазкур қарор иловалари lex.uz сайтида, афсуски, йўқ. Кўрсак, жамоатчилик кўрса — яхши бўлар эди.

Вазирликнинг маълум қилишича, асосий мақсад – ижтимоий аҳамиятга эга муҳим объектнинг ўз вақтида ва сифатли барпо этилишини таъминлаш. Қурилиш объектларининг лойиҳа ва смета ҳужжатларини тайёрлаш ва уларнинг ижроси устидан қаттиқ назорат ўрнатилган бўлиб, асоссиз маблағлар сарфланишига йўл қўйилмаслиги кафолатли таъминланади.

Шунчаки фикр: ҳеч кимнинг ушбу эзгу мақсадга қарши эмас. Лекин эзгу мақсад савол ва шубҳа туғдирмаслиги керак. Асосий савол шундаки, Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси номидан амалга оширилган давлат буюртмаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаганми? Вазирлик шу гапни айтиши керак.

P.S.: ва охиргиси, ҳурматли давлат идоралари, журналистларга нима қилиш, қандай ёзиш кераклигини ва умуман, ақл ўргатишни тўхтатсанглар. Ҳамма ўз иши қолиб, журналистга ақл ўргатадиган бўлиб кетди. Журналист қурувчига ақл ўргатмаяпти. Балки савол бераяпти, айрим фактларни шубҳага олаяпти. Саволга жавоб беринг, шубҳани факт билан ойдинлаштиринг. Энг яхши мулоқот — шу. Тўғри, журналистлар ҳам идеал эмас, лекин давлат идоралари ҳам бу борада қолишмайди. Ошиб тушса керак. Кейин гап барибир бюджет пули, халқ пули ҳақида кетаяпти. Салкам 1,5 трлн сўм. Иддао қилиш ноўрин.

Бу шунчаки савол ва фикрлар. Жавоб бериш шарт эмас.
Келишилган ўйинларда қатнашган айрим футбол ҳакамлари жазоланди

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан футбол соҳасида бир қатор коррупцион ҳолатлар аниқланган.

Тақдим этилган маълумотлар бўйича ЎФА Этика қўмитаси қарор қабул қилди.

Қарорга кўра:

1. ФИФA, ОФК ҳаками Ж.Й.Мухторов ЎФA интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 5 (беш) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди ҳамда 90 000 000 (тўқсон миллион) сўм жаримага тортилди.

2. ЎФА Бош ҳаками Т.Н.Тўхтасинов ЎФA интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 2021 йилги футбол мавсумида ҳакамлик қилишдан четлатилди ва 10 000 000 (ўн миллион) сўм жаримага тортилди;

3. ЎФА Бош ҳаками А.С.Наджафалиев ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациясига асосан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси билан ҳамкорлик қилганлиги ва ОФК Ҳакамлар академиясида таҳсил олаётганлиги, таҳсил жараёнида энг яхши кўрсаткичларни қўрсатаётганлигини инобатга олиб, бироқ ЎФA интизом кодексининг 5.42. бандига асосан ЎзПФЛ мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ реал фактларни бузиб кўрсатишга уринганлиги учун 2020 йил футбол мавсуми охиригача ҳакамлик қилишдан четлатилди ва 70 000 000 (етмиш миллион) сўм жаримага тортилди.

Шу жумладан, қўмита қарорлари билан мазкур ҳолатларга алоқадор бир нечта ёрдамчи ҳакамлар, назоратчилар, ҳамда футбол клублари масъуллари тегишли жарималарга тортилди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Келишилган ўйинларда қатнашган айрим футбол ҳакамлари жазоланди ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан футбол соҳасида бир қатор коррупцион ҳолатлар аниқланган. Тақдим этилган маълумотлар бўйича ЎФА Этика қўмитаси қарор қабул қилди.…
ЎФАнинг юқоридаги баёноти бўйича айрим саволлар бор эди.

Биринчидан, агар ҳакамларнинг коррупцион ҳолатларга аралашгани рост бўлса, унда уларга нисбатан жиноий иш очилдими?

Бу ҳақда ЎФА тегишли тергов органларини огоҳлантирдими?

Ахир коррупция кичкина жиноят эмас, “биз ўзимиз қулоғини тортиб қўямиз” дейдиган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу бўйича бирор баёнот берадими?

Иккинчидан, агар ўша ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорлар чиқариш учун келишгани исботланган бўлса, унда ўша ҳакам билан келишиб, “соққасини берган” футбол клуби масъулларига жавобгарлик йўқми?

Ўша ўйин натижалари бекор қилиниб, ҳакамни ўзига оғдирган жамоага мағлубият ёзилмайдими?

Келишилган ўйинлар натижаси бекор қилиниши ортидан турнир жадвалларига ўзгариш киритилмайдими?

Худди Италиядаги каби келишилган ўйинларга аралашган футбол жамоаларининг ўзи жазоланмайдими? 2006/2007 йилги мавсумда Италия футболининг энг йирик вакилларидан бири бўлган “Ювентус” жамоаси келишилган ўйинларга аралашгани учун “Б” серияга тушириб юборилган эди. Биздачи? Бизда кучимиз фақат ҳакамларга етадию, клубларга келганда жазолашнинг ўзбекона методи бўладими?

Ёки ҳакамнинг пора олгани аниғу, лекин кимдан олганини аниқлаб бўлмай қолдими?

Шу саволларга кимдир жавоб берса, хурсанд бўлардик.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларча беғуборлик

Бейсболни ўргатаётган устози “Кўзинг тўпда бўлсин” дея таъкидлади 😂😂


👉 @xushnudbek 👈
Metsenat.uz платформасида эълон қилинган 400 миллион сўмлик илк таълим грантига ариза топширганлар сони 666 нафарни ташкил этмоқда!

Аризалар 10 декабрга қадар қабул қилинади.

Яқин кунларда сайтда яна янги грант ва стипендиялар эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозирда меценатлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

❗️ Эслатиб ўтамиз, metsenat.uz лойиҳаси таълимга ҳомийлик қилишни истаган ташкилотлар ҳамда муҳтож талабаларни боғловчи платформадир. Талабалар грант ёки стипендияларни қўлга киритиши учун энг аввало платформадан рўйхатдан ўтиб, эълон қилинган дастурларга ариза топширишлари керак.

Қуйидаги каналларда лойиҳа ҳақида батафсилроқ маълумот, шунингдек кўп берилаётган саволларга жавоб олишингиз мумкин:

👉 @metsenatuz
👉 @urfon
Кечки мутолаа

Охирги кунларда электр ва газ муаммоларини ёритган ОАВларга огоҳлантириш хати келгани менга бир ҳикояни эслатиб юборди. Дам олиш куни кечки мутолаа учун Азиз Несиннинг «Минг марта шукур!» номли ўша ҳикоясини тақдим қиламан.

Ушбу ҳикоя анча аввал ёзилган бўлишига, бошқа бир давлатдаги воқеалар акс этганига қарамай, биз учун ҳам бегона эмасдек гўё. Сизга ёқимли мутолаа тилайман.

https://telegra.ph/Aziz-Nesin-Ming-marta-shukur-ҳikoya-01-20


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон, ҳар қандай вазиятда ҳам умидингизни сўндирманг. “Ҳатто дўзахга кираётганда ҳам жаннат умиди билан киринг” деб бежизга айтишмаган.

Бошланган ҳафта, шунингдек яқинлашиб келаётган қиш фасли хайрли бўлсин!


👉 @xushnudbek 👈
Болаларни нафақалар билан қамраб олиш даражаси пасаймоқда

«9 ёшгача бўлган болаларнинг тахминан 30 фоизи ва 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг 24 фоизи аҳолининг энг камбағал қатламларига мансуб оилаларда яшайди», – дейилади ЮНИСЕФнинг навбатдаги таҳлилида.

ЮНИСЕФ таҳлилларига кўра, Ўзбекистонда энг камбағал уй хўжаликларининг 52 фоизи ижтимоий ҳимоянинг миллий тизими томонидан ҳеч қандай ёрдам билан қамраб олинмаган.

«Масалан, 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш учун нафақа олувчилар сони 2009 йилдан бошлаб 60 фоизга камайди. 2 ёшдан 14 ёшгача болалари бор оилаларга тўланадиган нафақалар вақт ўтиб қисқарди: эндиликда атиги 10 фоизгина болаларни қамраб олмоқда.

Ҳозирги вақтда 0–17 ёшдаги болаларнинг фақат 17 фоизи бола учун бирор турдаги нафақа (болани парваришлаш учун нафақа, оилавий нафақа ёки болалар ногиронлиги бўйича нафақа) оладиган уй хўжаликларида яшайди», – дейилади ҳисоботда.

Шунга яқин масалани каналимда бир неча бор ёзиб чиққандим. Яъни бола парваришлаш учун нафақаларни беришдаги бюрократия ҳамда дискриминация ҳақида.

Бюджет маблағларини беҳудага ёки аҳамияти паст ишларга сарфламасдан, фуқароларнинг кучли ижтимоий ҳимояси учун йўналтирсак тўғрироқ бўларди, менимча.


👉 @xushnudbek 👈
Янгийўл туманида газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

2020 йилнинг 30 ноябрь куни соат 7:42 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Истиқлол кўчаси, "Қирариқ" МФЙ да жойлашган 80-сонли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиқган.

ФВВнинг бирламчи маълумотларига кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган.

Ҳодиса натижасида 1984 й.т. И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган.

Бирламчи маълумотларга кўра, чақнашнинг асосий сабаби сифатида табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши тахмин қилинмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ ва иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишингизни сўрайди.


👉 @xushnudbek 👈
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги U-Report орқали коррупция ҳақида сўров ўтказяпти.

Саволларини анча “ўткир” тузишибди: Коррупцияда ким кўпроқ айбдор – пора берганми ёки олганми?

Сизларга ҳам қатнашиб, ўз фикрингизни қолдиришни тавсия қиламан.

👉 Сўровга ўтиш
Кўпчилик яқинда старт берган Metsenat.uz лойиҳамиз ҳақида сўраётгани учун яна бир бор батафсилроқ маълумот бериб ўтмоқчиман.

Тўғри, бироз узунроқ аудио бўлди, лекин имконингиз бўлганда эшитиб қўйсангиз, хурсанд бўлар эдим.

Яна бир бор саховатпеша меценатларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз.

Фикр-мулоҳаза ва таклифлар бўлса, изоҳларда қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
“2021 бюджет лойиҳаси бўйича Фуқаролар учун бюджет” нашри лойиҳаси эълон қилинди. Нашр Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Молия вазирлиги қўшма дастури асосида тайёрланган.

Нашрда давлат бюджетига оид кўплаб қизиқарли маълумотларни кўришингиз мумкин. Албатта вақт топиб варақлаб чиқишни тавсия этаман.


👉 @xushnudbek 👈