Xushnudbek.uz
583K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.12K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Бугун учта жойга янги ҳокимлар тайинланди:

Сулаймонов Акром Исомиддинович - Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрига (муқаддам “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ижрочи директори бўлган);

Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович - Сирдарё вилояти Сайхунобод туманига (муқаддам Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари бўлган);

Мирзақулов Ботиржон Казакбаевич - Сирдарё вилояти Сирдарё туманига (муқаддам Сайхунобод тумани ҳокими бўлган).


👉 @xushnudbek 👈
Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огоҳлантирди. Таҳририят буни босим ўтказиш деб ҳисоблайди

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамланиб, Kun.uz сайтида эълон қилиниши ортидан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асаджон Ходжаев таҳририятни нохолисликда айблади ва «жиддий ҳуқуқий оқибатлар»дан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/19215226

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Xushnudbek.uz
Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огоҳлантирди. Таҳририят буни босим ўтказиш деб ҳисоблайди Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамланиб…
Юртимизда ҳамма жойда электр бор, чароғонлигидан халқнинг кўзи қамашяпти. Ҳар бир хонадонда газ ҳам бор, ловуллаганидан уддалай олмаяпмиз. Сал пасайтиришса ҳам бўларди, одам хавотир олади бунчалик кучли босимдан.

Бизда ҳаммаси яхши, ҳаммаси зўр. Муаммолар йўқ. Умуман йўқ. Муаммо сўзи Ўзбекистон учун бегона. Менимча тилшуносларимиз бу сўзни луғатлардан ўчириш ҳақида жиддий ўйлаб кўришса бўларди. Ахир йўқ нарса учун ортиқча битта сўз нимага керак, тўғрими?

Худога шукр, беҳисоб шукр. Муаммоларсиз даврларга ҳам етиб келдик, мана. Раҳмат сизларга. Осмонимиз доим мусаффо бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар ҳолатига оид тақдимот билан танишди.

Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Жами 6,5 мингга яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Йиғилишда газ-кимё соҳасини 2021 йилда лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, электр тармоқларида йўқотишларни анча қисқартириш ва узилишларнинг олдини олиш, тармоқ корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида энергетика соҳасини рақамлаштириш ишларини тезлаштириш вазифасини қўйди.
Афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона 60 ёшида вафот этибди.

У шунчалар машҳур эдики, ҳатто Ўзбекистонда ҳам кўплаб оталар ўз фарзандларига Марадона деб исм қўйишганди.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20-асрнинг энг чиройли голи деб топилган ўша машҳур гол урилган ўйин. 1986 йилги жаҳон чемпионати. Чорак финал. Аргентина-Англия.

Марадона деярли бутун инглиз жамоаси аъзоларини алдаб ўтиб, ҳал қилувчи ғалаба тўпини киритганди.

Ҳа, айтганча, худди шу ўйинда Марадона футбол тарихидаги энг машҳур баҳсли голлардан бирини ҳам урган. Ўйиндан кейинги конференцияда қўл билан урилган голни изоҳлай туриб Марадона - "Бу голнинг бир қисми Марадонанинг боши, бир қисми худонинг қўлига тегишли" деганди Шундан буён "худонинг қўли" ("The Hand of God") ибораси машҳур бўлиб кетган.

Аргентина ўша йили Жаҳон чемпиони бўлганди.


👉 @xushnudbek 👈
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Газета.uz»ни COVID-касалхоналари беморлари статистикаси ва ССВнинг коронавирус беморлари тўғрисидаги маълумотлар таққосланган янгиликни эълон қилгани учун «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида огоҳлантирди.

Биз огоҳлантириш хатига - таҳририятни "ноқулай" саволлар беришдан тўхташга мажбурлашни эслатувчи кескин жавоб деб қараймиз.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/11/26/aoka/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
“Ҳокимликларнинг юристлари қаёққа қараяпти?”

Кеча адлия вазири Русланбек Давлетов билан бўлиб ўтган онлайн мулоқотда охирги 2,5 йил ичида адлия тизимидаги идоралар ташаббуси билан маҳаллий ҳокимликларнинг 2000 тагача қарорлари бекор бўлгани айтилди. “Юрист қаерга қараяпти? Нега улар объектив ишламаяпти?” дея эътироз билдирди вазир.

Бу адлия органларининг статистикаси экан. Бошқа ваколатли органларнинг ташаббуси билан бекор қилинган қарорлар ҳам бор ҳали.

Энг қизиғи, нафақат ҳокимликларнинг, балки барча давлат ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари ишга киришидан олдин тегишли адлия органларидан суҳбатдан ўтади. Бундан ташқари ҳар уч йилда юристлар малакасини ошириш марказида 2 ҳафта ўқийди ва шунча муддатда малака аттестациясидан ўтади.

Шунда адлия органларининг ўзи нолойиқ юристларни лавозимга тасдиқламаяптими, деб ўйлаб қолишингиз мумкин, албатта.

Танганинг бошқа томонига назар ташласак, муаммонинг асосий илдизини 3та нарсада кўраман:

1. Нафақат юридик соҳа, балки барча йўналишларда таълимнинг, кадрлар тайёрлаш тизимининг сифатсизлиги;

2. Ҳоким буйруқларини тайёрлашда доим ҳам юристдан сўраб ўтирилмаслиги. Яъни айрим ҳокимларнинг ўзбилармонлиги, “мен хоҳладимми, шунақа бўлади” деган принцип билан қўл остидагиларни эшитмаслиги;

3. Ҳокимларнинг буйруқ ва қарорлари ҳали-ҳанузгача жамоатчиликка очиқ эълон қилинмасдан, ими-жимида қабул қилиниши, бунинг ортидан эса маҳаллий ҳокимликларнинг қарорлар қабул қилишда масъулият ҳисси жуда пастлиги.

Ва яна бошқа бир қатор омиллар бундай оқибатга сабаб бўлмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Басимович Ахмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Ахмедов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Марказий банк барча тижорат банкларига хат юбориб, жисмоний шахслар банкка янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки рўйхатдан ўтган жойи кўрсатилмаган штампсиз паспорт билан мурожаат қилганда рад жавоби бермасдан, қўшимча идентификация маълумотларини электрон тизим орқали текшириб олиш мумкинлигини маълум қилган.

Демак банкларга янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки штампсиз паспорт билан мурожаат қилса бўлади. Қайси манзилда доимий рўйхатда турганингизни эса банк ходимининг ўзи махсус интеграллашган платформа орқали текшириб олади.


👉 @xushnudbek 👈
Яқинда иккита бўш вакант жойлар порталига кўзим тушди, сизларга ҳам тавсия қилай дедим.

Биринчиси, vacancy.argos.uz - давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали. Портал Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган. Шунингдек, @vacancy_argos каналида энг янги вакант жойлар доимий эълон қилиб борилади.

Иккинчиси, xt.uzedu.uz/Vacancy/ListView - халқ таълими тизимидаги бўш вакант ўринлар портали. Портал Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Иш қидираётган фуқаролар, айниқса яқинда ўқишни тугатган битирувчи ёшлар учун фойдаси тегади деган умиддаман.


👉 @xushnudbek 👈
АОКАнинг огоҳлантириши «Дарё»га ҳам етиб келди

«Биз АОКАнинг бу хатини босим деб ҳисобламаймиз, чунки шу кеча-кундузда ОАВга бундан баттар, ростмана жиддий (ва баъзан тутуриқсиз) босимлар етарлича, йўқ жойдан яна бир босим ўйлаб топиш маъқул эмас. Бу — бор-йўғи олдига қўйилган кўплаб вазифалардан бирини (масалан, матбуот хизматлари фаолиятини лозим даражада мувофиқлаштиришни) эплай олмаётган давлат ташкилотининг ёқимсиз бир огоҳлантириш хати. Фақат ҳаддан ортиқ ўринсиз ва мантиқсиз.

Биз, бошқа бир мавзу сабаб асоссиз огоҳлантирилган «KunUz»ни ҳам қўллаб, унинг мана шу нуқтаи назарини қувватлаймиз — «Дарё» ОАВ сифатида қонун билан белгиланган ҳуқуқлари доирасида, мавжуд муаммоларни холис ва шу билан бирга борича ёритишда давом этади».

Daryo нашри муносабатини тўлиқ ўқиш:

https://daryo.uz/k/2020/11/26/aokaning-ogohlantirishi-daryoga-ham-yetib-keldi/
Контрактдаги талабалар учун 400 млн сўмлик таълим гранти эълон қилинди
 
Ўзбекистонда илк маротаба талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга мўлжалланган www.metsenat.uz лойиҳаси ишга тушгани ҳақида хабар бергандик.

Бир гуруҳ жамоатчилик фаолларининг ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад юртимиздаги меценатларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд ҳамда иқтидорли талабаларнинг тўлов-контрактини тўлашга ёрдам бериш, шунингдек стипендиялар эълон қилишдан иборат.

Лойиҳа ишга тушгач, шу куннинг ўзидаёқ илк меценатлар сайтда талабалар учун грантини жойлаштирди.

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “Меҳрли қўллар” хайрия фонди томонидан тўлов шартнома маблағларини тўлашга муҳтож талабалар учун 400 млн сўмлик таълим гранти дастури эълон қилинди.

Бунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМларда (чет эл олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиаллари бундан мустасно) кундузги таълим (бакалавр босқичи)да тўлов-шартнома асосида таълим олаётган (супер контракт бундан мустасно) чин етим, ногирон, ота-онаси (ҳар иккаласи) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, Меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган ва 30 ёшдан ошмаган талабалар қатнаша олади.

Ғолиб бўлган талабаларнинг стипендиясиз ҳисобланган тўлов-шартнома маблағининг 50%игача бўлган қисми тўлаб берилади.

Грантда иштирок этиш учун аризалар 10 декабргача metsenat.uz сайти орқали қабул қилинади.
 
Ҳурматли талабалар, бундай имконни қўлдан бой берманг, омадингизни синаб кўринг!

❗️Шу ўринда юртимиздаги саховатпеша тадбиркорлар, йирик компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотларга ҳам мурожаат қилмоқчи эдим: имконингиз бўлса, илмга инвестиция киритинг, таълимни қўллаб-қувватланг, талабаларни рағбатлантиринг. Metsenat.uz лойиҳаси сизга бу борада беминнат кўмакчи бўлишга тайёр.


👉 @xushnudbek 👈
Кун фотоси экан. Ватанпарварликка нима етсин.

Сурат Твиттердан олинди.


👉 @xushnudbek 👈
Грантга кирган талабаларнинг 50%ини жорий йилда мактабни тугатганлар ташкил қилган

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилги қабул жараёнларига оид қуйидаги айрим маълумотлар билан ўртоқлашди:

1) 1,5 млн абитуриентнинг атиги 23 фоизи бу йилги мактаб битирувчилари бўлган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллади. Қолган 77 фоиз абитуриентни ташкил этган лицей, коллеж битирувчилари ёки аввалги йилги битирувчилар ҳам ОТМга ҳаракат қилган, репетиторга борган, лекин уларнинг умумий натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада бўлди.

2) Олий таълимга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайди, яъни ўтган йили 2126 та эди, бу йил 692 тага тушди. Бунга ҳам ўтган йилдан бундай мактаб раҳбарларини лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш бошлангани катта туртки бўлди.

Энди буёғига директорларимиз ва мактаб жамоаси фақат натижага ҳаракат қилиши керак. Натижа бу битирувчиларнинг ҳаётда муваффақиятга эришиши. Уларнинг бир қисми ўқишни кейинги босқичига ўтса, кейинги қисми ўз ишини топиб кетишидир. Ўқишга ҳам киролмаса, иш ҳам топа олмаса, кейинчалик ёшларимиз ҳаётда қийналиб қолишади. Шу сабабли мактаб давридаги вақтини айнан шу натижага йўналтириши, шу жумладан, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириши керак.

Бир ой давомида Хоразм, Навоий, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб яхши кўрсаткичга эга ва умуман натижа кўрсатмаган мактабларни солиштирганда асосий фарқ айнан директор ва мактаб жамоасининг ўз касбига бўлган фидоийлиги туфайли бўлаётганига амин бўлдик.

Солиштирганда кўринадики, аксарият ёмон кўрсаткичга эга мактабларнинг моддий техник ҳолати яхши кўрсаткичга эга бўлган мактабникидан анча яхши бўлиб чиқаяпти. Эскичасига фақат мактабнинг ташқи кўринишига қараб директорга баҳо берилганида, аксинча булар яхши бўлиб чиқарди ва яхши натижа кўрсатган директорга эса мактабининг кўриниши яхши бўлмаганига чора кўрилиши мумкин эди...

«Шунинг учун, ўз ишига фидоий бўлган педагогларимизга ушбу ўзгаришларга сабаб бўлганлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз! Аксинча, бу соҳага адашиб келиб, аввалгидек пахта ва бошқа ортиқча ишлар билан ўралашиб юришга ўрганиб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз», - дейди Халқ таълими вазири.


👉 @xushnudbek 👈
Андижонда фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган зўравон ички ишлар органлари ходимларига ҳукм ўқилди

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 27 ноябрдаги ҳукмига кўра:

👉 Д. Ҳамралиевга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 Қ. Қодировга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 Э. Райимжоновга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 Ф. Ҳусанбоевга
(Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 П.Мамажоновга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 А.Тўрақуловга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси вазифасида ишлаган) узил-кесил 1 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Муҳрим
Твиттерда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов номидан юритиладиган саҳифа бор. Саҳифага Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар вакиллари ва ўзбекистонликлар дипломатларнинг деярли бари обуна бўлган. Абдулазиз Комилов билан учрашган ва Твиттерда саҳифаси борлар, мабодо учрашув ҳақида ёзиб қолса, нуқул шу аккаунтни меншн қилади. Масалан, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ёки Афғонистон ташқи ишлар вазири ёки АҚШ Давлат департаметининг тегишли бюроси.

Твиттердаги бу саҳифа 2017 йилдан бери бор, шунча вақтдан бери Абдулазиз Комилов номидан хабарлар, баёнотлар бериб келяпти. Ўтган вақт давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бирор марта бу саҳифа фейклиги, вазир ёки вазирлик томонидан юритилмаслиги ҳақида на очиқ, на ёпиқ баёнот берган. Бугун, Твиттердаги шу саҳифада вазир номидан: «Биз очиқ сиёсат тарафдоримиз, Ўзбекистон ҳар доим оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ва барча журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр», деган баёнот пайдо бўлиши билан, ТИВ матбуот хизматидагилар «бу сохта аккаунт» деб чиқишибди.

Одамга алам қиларкан — шунча баёнот-у меншнларга ҳеч нарса дейилмас экан-да (ёлғон қурбонига айланган бечора Ҳиндистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари!), лекин «Ўзбекистон очиқ сиёсат тарафдори, журналистларни қўллаб-қувватлайди» деган пост чиқиши билан, қўрқиб кетиб, дарров «бу сохта аккаунт» деб чиқишаркан. Менимча, бунақаси кетмайди — агар ўша аккаунт сохта бўлса, Ташқи ишлар вазирлигининг mfa.uz деган расмий сайтида расмий қилиб ёзиш керак (ҳозироқ), худди Ўзбекистонга алоқадор бирор номаъқул гап чиқиб қолганида раддиясифат баёнотлар берилганидек.
Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7.00-10.00 ва кечки 17.00-20.00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспопрт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.

Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган.

«Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз», - деб ёзмоқда депутат Расул Кушербаев.


👉 @xushnudbek 👈