Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Қорақалпоғистонда бирданига учта ҳоким ўзгарди
👉 Нукус шаҳрига Панаев Утемурат вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У.Панаев шу вақтга қадар «Титан цемент» МЧЖ Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси бош директори, Нукус шаҳри «Титан ДСЗ» МЧЖ раиси лавозимларида ишлаб келган.
👉 Қораўзак туманига Утамбетов Узақберген ҳоким этиб тайинланди.
У.Утамбетов аввал Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган.
👉 Чимбой туманига эса Тажетдинов Айбек ҳоким этиб тайинланди.
У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz

Forwarded from Mass-media fondi
«Медиа ва коммуникациялар мактаби» лойиҳаси доирасида вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ОАВ билан бевосита мулоқот қилувчи департамент ва бўлим бошлиқлари учун коммуникация саводхонлигини ошириш курсларига қабул эълон қилинади.
Ўтказилиш санаси: 2020 йил 12-14 ноябрь
Курслар ўзбек тилида олиб борилади.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://bit.ly/38iGkCb
Рўйхатдан ўтиш муддати: 2020 йил 10 ноябрь, соат 12:00 гача.
Курслар бепул ўтказилади.
Қўшимча маълумот учун: info@massmedia.uz
@massmediainfo

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига касб байрами муносабати билан табрик йўллади.
“Халқимиз сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар деб билади ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайди.
Айниқса, ҳозирги мураккаб пандемия шароитида чинакам саломатлик посбонлари бўлиб майдонга чиқаётганингиз ҳар қандай таҳсин ва тасанноларга муносибдир.
Ушбу хавфли касалликка чалинган минг-минглаб юртдошларимизнинг шифо топиб, оиласи бағрига қайтаётганида, ҳеч шубҳасиз, сизларнинг беқиёс хизматларингиз бор”, - дейилади табрикда.
Табрикнинг тўлиқ матни
👉 @xushnudbek 👈

Бироздан сўнг Тошкентда доимий рўйхатдан ўтиш мавзусига бағишланган жонли эфиримиз бошланади.
Суҳбатни қуйидаги манзил орқали томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/G668BTeuJ-8

YouTube
Toshkentda doimiy ro‘yxatga qo‘yish masalalari | Yuridik Klinika
Kanalimizga obuna bo'lish: 👉 http://bit.ly/Xushnudbek
🔴 Ko'rsatuv quyidagi ikkita kanalda jonli efirda namoyish etiladi:
👉 https://www.youtube.com/c/MFaktoruz
👉 https://www.youtube.com/XushnudbekXud...
#Xushnudbek #YuridikKlinika #MFaktor
☎️ Reklama boʼyicha…

Жо Байден - АҚШнинг янги Президенти!
У ҳозиргача тўплаган вакиллик овозлари сони 290 та бўлди. Президент бўлиш учун 270 та овоз етарли бўлар эди.
👉 @xushnudbek 👈
У ҳозиргача тўплаган вакиллик овозлари сони 290 та бўлди. Президент бўлиш учун 270 та овоз етарли бўлар эди.
👉 @xushnudbek 👈
3 ноябрда ўтказилган сўровнома натижаси.
Каналимиз обуначилари АҚШликлар билан бир хил фикрлар экан 😀
👉 @xushnudbek 👈
Каналимиз обуначилари АҚШликлар билан бир хил фикрлар экан 😀
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак, ҳурматли тиббиёт тизими ходимлари!
Кеча “Юридик клиника” кўрсатувида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини касб байрамлари билан табриклаган эдим. Бугун яна бир бор уларни байрамлари билан қутлайман. Илоҳим, машаққатли ва бугунги кунда ҳаттоки хавфлига айланган меҳнатларига Аллоҳ ўзи куч-қувват берсин.
Коронавирус пандемияси пайтида касбий бурчини адо этиш чоғида қаҳрамонларча вафот этган шифокор ва ҳамшираларнинг охиратлари обод бўлсин. Яқинларига сабр тилаймиз.
Барча тиббиёт ходимларига чексиз раҳмат!

Якшанба суҳбати
• Канал нега сустлашиб қолди?
• Хорижда ишлаётган меҳнат мигрантлари ҳам энди солиқ тўлайдими?
• “UzAuto Motors” АЖ ва “Жиззах автомобиль заводи” МЧЖга махфий ҳужжатлар билан имтиёз берилиши тўғрими?
• Божларни нима учун Парламент қабул қилмайди?

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умумий мулк ҳуқуқи асосида бир неча киши бирлашиб, Тошкентдан уй сотиб ололмайдими?
ЖАВОБ: Олса бўлади. Бунинг учун ҳозир ҳеч қандай тақиқ йўқ. Тўғри, аввал тақиқ бор эди. Аммо 28.09.2020 йилдаги 593-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 96-банди "в"-хатбошиси билан ушбу тақиқ олиб ташланган.
Аммо афсуски айрим нотариуслар ҳалигача бундан бехабар экан. Умумий мулк асосида олди-сотди қилиш ниятида келганларга "мумкин эмас" деб рад жавоби қайтаришмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига 1а-илова билан тасдиқланган Низомнинг 7-банди аллақачон ўз кучини йўқотган, мана бу ҳаволадан текшириб кўрсангиз ҳам бўлади.
https://lex.uz/docs/4672438#4861037
Хулоса: демак, Тошкентдан бир неча киши биргалашиб битта уйни сотиб олиш мумкин. Бу томонларнинг ўзаро ихтиёрига боғлиқ. Ўша уйни сотиб олган шахсларнинг барчаси 1-банд билан доимий рўйхатдан ўтади. Фақат ўзаро яқин қариндош бўлмаганлар 16 кв.м. ижтимоий нормани эсдан чиқармасин.
Батафсил мана бу ерда тушунтирганмиз.

Бизни тарғибот ойлиги кутиб турибди. «Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш» шиори остида бутун республика бўйлаб маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилади ва унга Тошкентдан юзлаб профессорлар, санъаткорлар, маданият ва адабиёт намояндалари вилоятларга тарғибот қилиш учун юборилади.
Мақсад - мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка "маҳаллабай" етказиш.
Бу тарғибот ишларига олий таълим муассасаларидаги кафедралар ҳам бириктирилади. Улар таълим бериш билан бир қаторда, тарғибот билан ҳам қаттиқ шуғулланиши ва расмда кўрсатилган ишларни амалга ошириши керак.
Республика Маънавият ва маърифат маркази аллақачон Тошкентдан борадиган тарғибот гуруҳлари учун 300 млн сўмлик темир йўл чипталари ва 200 млн сўмлик авиачипталар сотиб олишга шартнома тузди. Тарғибот гуруҳларининг ётоғи, ейиш-ичиши, ҳудудлардаги транспорти ва бошқа харажатлари қанча бўлиши ҳозирча номаълум.
Хуллас, шунақа гаплар. «Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш».

Xushnudbek.uz
Бизни тарғибот ойлиги кутиб турибди. «Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш» шиори остида бутун республика бўйлаб маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилади ва унга Тошкентдан юзлаб профессорлар, санъаткорлар, маданият ва адабиёт намояндалари вилоятларга…
Ушбу тарғибот гуруҳлари Тошкентдан вилоятларга ўзлари билан газ, свет, ичимлик суви, иш жойлари олиб боришадими ёки йўқми, буниси ҳозирча номаълум.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
KunUz сайти ҳомийлигидаги SUBYEKTIV влогининг илк сони анча муваффақиятли чиқибди.
Атроф-муҳитга чиқинди ташлаш масаласида ҳақиқатдан анчагина бефарқмиз. Бундан уялмаймиз, оддий ҳолдек қабул қиламиз. Инсон эканлигимизни, онгли мавжудотлигимизни унутиб қўямиз. Ён-атрофимиздагилар чиқинди ташласа ҳам парво қилмаймиз, эътироз билдирмаймиз.
Афсуски бу бутун миллатимиз даражасида кўриб чиқилиши керак бўлган камчиликдир. Атроф-муҳитни ифлослантирмаслик фарзандларимизга болалагиданоқ ўргатилиши шарт бўлган маданий одатга айланиши керак.
Видео муаллифлари айнан шу масалага ўзгача ёндошишга ҳаракат қилишган.
Видеонинг тўлиқ вариантини мана бу ердан томоша қилишингиз мумкин.
https://youtu.be/l9RLq4X6s8g

Агар вақт ажратиб жавоб берсангиз, хурсанд бўлар эдим. Ўзим учун қизиқ.
Сиз қайси ёш категориясига кирасиз?
Сиз қайси ёш категориясига кирасиз?
Anonymous Poll
20%
20 ёшдан кичик
48%
20-30 ёш
19%
30-40 ёш
10%
40-50 ёш
3%
50 ёшдан юқори
Xushnudbek.uz
Бизни тарғибот ойлиги кутиб турибди. «Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш» шиори остида бутун республика бўйлаб маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилади ва унга Тошкентдан юзлаб профессорлар, санъаткорлар, маданият ва адабиёт намояндалари вилоятларга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун биз эслаб ўтган «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари халқимизга нималар беради?
Давлат бошқаруви академиясида тарғиботчи тренерлар учун ташкил этилган махсус ўқувда шу ҳақда батафсил тушунча берилибди.
Тарғибот тадбирлари учун алоҳида Телеграм канал ҳам очилибди: @yangiuzbekiston_uz

Рэпер Моргенштерн Mercedesнинг божхона тўлови қанчага тушади?
Россиялик рэпер Моргенштерннинг «Мерседес»ини ютиб олган бухоролик йигит автомобилни ололмаётгани ҳақида эшитган бўлсангиз керак.
Божхона қўмитаси Kun.uzга ушбу автомобилнинг Ўзбекистонга кириб келиши учун қанча тўлов амалга оширилиши кераклигини маълум қилибди.
Қиймати 4 млн рубль (52 000 АҚШ доллари атрофида) бўлган, Mercedes-Benz E-class русумли, 184 от кучига эга, 4 цилиндрли, двигатель ҳажми 2 литр, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, келиб чиқиш сертификатига эга автомобил учун божхона тўловлари қуйидагича бўларкан:
Ушбу «Мерседес» ТИФ TНгa мувофиқ 8703 23 198 1 коди билан таснифланган тақдирда, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан божхона қийматидан 30 фоиз ҳамда двигатель ҳажмининг ҳар бир см3 учун 2,5 АҚШ доллари миқдорда импорт божи, 15 фоиз миқдорда ҚҚС, божхона қийматидан 0,2 фоиз божхона расмийлаштируви учун йиғим, БҲМнинг 120 баровари миқдорида утилизация йиғими ставкалари қўлланиларкан.
Агар машинанинг божхона қиймати 538 млн 713 минг сўмлик сумма асосида божхона тўловлари ҳисобланганда, дастлабки ҳисоб-китобларга асосан ундирилиши мумкин бўлган миқдор 353 млн 801 минг сӯмни ташкил этади. Яъни бухоролик йигит 538 млн сўмлик ўша Мерседесни совға сифатида олиши учун давлатга 353 млн сўм тўлаши керак бўлади.
Агар товарнинг келиб чиқишига доир маълумотларда номувофиқлик тасдиқланса, божхона божининг ставкаси икки баравар орттирилган ҳолда ҳисобланаркан. Бунда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, божхона тўловларининг миқдори 598 млн 959 минг сўм бўлиши айтилган. Яъни мабодо келиб чиқиш сертификати бўлмаса, унда давлатга 598 млн сўм тўланади.
Худди шу давлатда Ҳукумат томонидан тадбиркорлик субъектлари бўлган қайсидир акциядорлик жамияти ва МЧЖ учун махфий ҳужжатлар билан божхона тўловларида имтиёз бериб қўйилган ва бу нарса халққа ошкор қилинмайди. Ажойиб диёр.

Кейинги йилда кириш имтиҳонлари янги тест саволлари асосида ўтказилади
Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ОТМларига кириш учун тест синови топшириқларини тузиш ва экспертизадан ўтказишнинг янги тартиби жорий қилинади, унга мувофиқ:
👉 тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади;
👉 тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади;
👉 абитуриентларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқилади;
👉 амалдаги ABITUR дастурини такомиллаштириш ҳисобига янги дастурий маҳсулот ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йили учун саралаш тест синовлари янги тест саволлари асосида ўтказилади.

Машарипов Равшан Ражаббаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
👉 @xushnudbek 👈
У бунга қадар Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (30.04.1999 й) билан, божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди.
Янги божхона йиғимлари ставкалари қуйидагиларни назарда тутади:
👉 давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади;
👉 рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади ва улар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади;
👉 товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади;
👉 божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.