Xushnudbek.uz
590K subscribers
10.8K photos
2.77K videos
244 files
9.09K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган йили Халқаро пресс-клубда тест жавоблари жуда кеч эълон қилиниши масаласида ДТМ раҳбарига савол бергандим.

"Xushnudbek News" видеоблогидан парча.

#архив

👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Ўтган йили Халқаро пресс-клубда тест жавоблари жуда кеч эълон қилиниши масаласида ДТМ раҳбарига савол бергандим. "Xushnudbek News" видеоблогидан парча. #архив 👉 @xushnudbek 👈
Ўшанда «5 кунда эълон қилса бўлмайдими», деб савол берган эканман. Лекин мана, чин дилдан хоҳласа ва ҳаракат қилса, 1 кунда ҳам чиқарса бўларкану 😁

Жавобларнинг ўша заҳоти чиқиши халқ орасида жуда катта ижобий резонанс олиб келяпти, тан олиш керак.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Кўпчиликни бир савол ўйлантирмоқда.

Қанақа қилиб тест натижалари 1 кунда эълон қилиняпти, ахир ҳали тестлар давом этяптику?! Эртага тест топширган абитуриент баландроқ балл олса, нима бўлади?

Гап шундаки, битта йўналишнинг тестлари фақат 1 кунда ўтказилмоқда. Масалан, Термиз давлат университетида тестлар 4 кун ўтказилади, дейлик. Шунда метаматика факультетининг тестлари фақат 1 кунда бўлиб ўтади, бошқа кунларга қолдирилмайди. Гарчи кейинги кунларда физика, тарих факультетларида баланд балл олишса ҳам, математикага ҳеч қандай таъсири йўқ, шу сабабли бемалол тест натижасини чиқарса бўлади.

Айримлар фалон йўналишнинг тестлари 2 кун бўлар эканку, дейишмоқда. Ишонинг, бундай йўналиш йўқ. Мабодо бўлса ҳам, нари борса ўзбек ва рус тили гуруҳлариники бошқа-бошқа кунда бўлиши мумкин. Лекин бир-бирининг балига таъсир қилувчи битта йўналишдаги абитуриентларнинг бирортаси бошқа-бошқа кунда тест топширмайди.

Ҳаммаси оддий.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Каналим очилганига салкам 3 ойга яқин вақт бўлди ва бугун обуначилар сони 30 минг нафардан ошди.

Барчага катта раҳмат! Ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан!

Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek
"Супер контракт" нархи қанча ва кимлар учун?

Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан қўшимча контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпайди. Шуларни инобатга олиб, қўшимча контракт ҳақидаги айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Қўшимча контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?

Камида 56,7 балл тўплаган бўлиш керак. Ундан кам тўплаганлар ҳозирча қўшимча контрактда ўқий олмайди.

Қўшимча контракда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериш керак?

Етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун тест натижалари эълон қилингандан бошлаб 1 ой ичида ариза бериши керак.

Ариза қаерга берилади?

Қўшимча контрактда ўқиш истагида бўлганлар ОТМ ректори номига ариза беради.

Оширилган контрактнинг нархи қанча?

Оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

1-тоифа
Тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Масалан, кириш бали 140 бўлган дейлик. 139 балл тўплаган абитуриент контрактнинг 1,5 баробарини тўлайди. Масалан, асли 10 млн контракт бўлса, 15 млн сўм тўласа кифоя.
138,9 балл олган абитуриент эса 2 баробарини тўлайди, яъни 20 млн сўм. Ва ҳ.к.

2-тоифа

56,7 баллдан кўп тўплаган, лекин кириш чизиғига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган абитуриентлар контракт суммасининг 10 бараваридан 25 бараваригача миқдорида тўлайди.

Масалан, яна ўша кириш 140 балл бўлган йўналишни мисол олсак, 135,9 баллдан кам 56,7 баллдан кўп тўплаганлар 2-тоифага тушади.

Жорий йилда 2-тоифа учун нархлар ҳали тасдиқланмади. Ўтган йилдаги нархларни қуйидаги манзилдан кўриб олишингиз мумкин.

Оширилган контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?

Бир марта тўланади. Қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида (яъни эл қатори) ўқишини давом эттирадилар.

ЭСЛАТМА: 10 ёки 20 баробар дегани бу энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан эмас, ўша йўналишдаги контракт нархига нисбатан. Яъни контракт 10 млн сўм бўлса, 10 баробар бўлганда қўшимча контрактда 100 млн сўм тўланади.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek
sirtqi test binolari.pdf
181 KB
❗️Сиртқи таълим учун имтиҳонлар катта павильонларда 20 августдан 2 сменада тест шаклида бўлади.

Тест ўтказиладиган бинолар рўйхати билан танишинг.

Манба: edu.uz

@xushnudbek
3 августда бўлган тест натижалари эълон қилинди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов кириш тест синовларининг учинчи кун –
3 август натижалари ҳақида маълумот берди.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали - 172,3, Ўзбекистон миллий университетининг «Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)» таълим йўналиши;

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали - 153,4, Ўзбекистон миллий университетининг «Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)» таълим йўналиши.

Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 120,8;
тўлов-контракт – 99,6.

Тест синовлари натижалари http://www.dtm.uz/page/test_result сайтида эълон қилинди.

Барчага омад тилаймиз!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
#шунчакиҳазил

Ўзини ўзи хурсанд қилиш санъати.

- Тест жавоблари чиқибдими?
- Чиқибди
- Неччи балл обсан?
- 59
- Кириш неччи бўпти?
- 162
- Киролмабсанда унда?
- Супер контрактга кирибман 😂

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​Қашқадарёда ўрин алмашиб кирмоқчи бўлган 100 нафар абитуриент бир кунда қўлга тушди

2 август куни ташкил этилган тест синовларида тартиб қоидаларни бузганлиги сабабли 157 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилган. Kun.uz ​мухбирининг хабар беришича, 58 202 нафар талабгор тест синовларда иштирок эт​ган шу кунда 195 нафар абитуриент бошқа шахснинг ўрнига киришга ҳаракат қилган, шулардан 101 нафари Қашқадарё вилоятида қўлга тушган. Ваҳоланки, шу куни Тошкент шаҳрида ўрин алмашиб кирмоқчи бўлган абитуриентлар 8 нафарни ташкил этганди.

Тест синовларига киришда илк марта фойдаланилаётган инсон юзини автоматик таниб олувчи қурилма сохта абитуриентларни бинога киришда аниқлайди. Масалан, абитуриент қабул комиссиясига ҳужжат топшириш давомида суратга туширилган ёхуд сурат тақдим этган. Ана шу суратлар асосида юзни таниб автоматик таниб олувчи қурилма тест синовларига келган ҳар битта шахсни хотирасига киритилган суратлар билан таққосламоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
САВОЛ: Mening bir savolim bor edi, hozirgina 3-avgust kuni qayd etilgan test natijalari bilan tanishdim. Eng yuqori kontrakt o'tish bali 153.4 ekan. Lekin mening jiyanim kecha ADU ga imtihon topshirib 155.5 ball bilan kontrakt bo'ldi. Biroz tushunarsiz holatga duch keldik. Bu holatga aniqlik kiritib berishingizni iltimos qilgan bo'lardim. Oldindan rahmat

ЖАВОБ: Шу каби саволлар анча кўп берилмоқда. Шу сабабли мазкур вазиятга қисқа изоҳ беришга ҳаракат қиламан.

Ҳар куни тест натижлари чиқишидан аввал Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов ўзининг Facebook саҳифасида кириш баллари ҳақида маълумот бериши анъанага айланди.

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали дегани бу контрактга кирганлар орасидан энг баланд балл тўплаган абитуриент дегани эмас. Бу ерда контрактга кириш чизиғи ҳақида гап кетмоқда.

Масалан, кеча Миллий университетнинг Тарих факультетида контрактга кириш бали 153,4 бўлган ва бу энг юқори кўрсаткич. Демак, қолган йўналишларнинг барчасида 153,3 балл тўплаган абитуриент контрактга кирган, хусусан жиянингиз ҳужжат топширган АДУда ҳам. Лекин ЎзМУ Тарихида 153,3 балл тўплаган абитуриент ўқишга кира олмаган.

Энг юқори ўтиш бали деганда айнан мана шу тушунилади, бюджетга киролмасдан контрактнинг биринчи ўринида турган абитуриентнинг балини тушунманг.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Муштарийлардан хабарлар:

1️⃣ Assalomu alaykum Xushnudbek aka. Dugonalarimning hammasi Jizzax politexnika institutiga grantga kirishdi. Har kuni quvonch ko'z yoshlari bilan qatorlashib xushxabar kelib hamma do'stlarimni tabriklab shoshib qolayapmiz. Shunday adolatli tizim yaratganlaringiz uchun Prezidentimiz qatorida barchangizga katta raxmat aytaman. Mening imtihonim keyingi haftada, SamDU da. Ishonch bildirib qolamanki test imtihonlari oxirigacha adolatli tashkil etiladi.

2️⃣ Salom Xushnud aka.
Man bu yil SamDU.ga yubeley 10-marta hujjat topshirgandim.
bugun men 2-smenada testga kirib chiqdim.
Kirishda tekshirish o'tgan yilgiga nisbatan ham ancha sust.
Lekin ichkarida kamera borligi uchunmi hech qandan telefondan yo shpargalkadan foydalanganini sezmadim.
Ichkarida va ota-onalarga qilingan sharoitlar juda zo'r o'zgarish juda katta.
Kunning eng issiq paytida shunday katta xonadagi harorat bir xil salqin.
Hammaga omad.

3️⃣ Assalomu alaykum Xushnud aka men Jahon tillari universitetga ertalab imtihon topshirib chiqdim test savollari oson o'qigan abitureynt qiynalmasdan ishlab chiqadi nazoratlar yaxshi ishlamoqda bizdan keyingi guruhdagi bir qiz bolani shpargalka ishlatgani uchun imtihondan chetlashtirdi.Bundan keyingi kunlardagi imtihonlar ham shunaqa o'tadi degan umiddaman barchaga omad tilab Madina.

4️⃣ Салом Хушнудбек. Каналингизни мунтазам кузатиб бораман. Тест синовларининг кандай утаетганлиги хакида маьлумотларни укиб уз фикримни билдиришни маькул топдим. Кеча кизим БДУнинг мактабгача таьлим йуналишида 1-смена Семург спорт комплексида тест топширди. Натижасини интиклик билан кутаяпмиз. Ота-оналарга яхши шароитллар яратилган. Ешлар иттифоки фаоллари ота-оналар фикрларни, таклифларини урганяпти булар яхши. Лекин монитордаги тасвир яхши эмас. Факат камерада якин утирганларни курса булади. Назорат кучли 4 та ташкил килинган. Айникса кизларни кучли текширишибди. Хатто кулогидаги сирга, такинчокларигача ечишни айтишди. Хар кунлик маьлумотларни куриб, тест синовига келмаганлар кечикиб келаетганлар эканлигига амин булдим. Чунки 8да тест бошланиши хеч булмаганда 7да тест буладиган бино олдида булишлари Дтм берилаетганда хар бир абитурент огохлантирилган шунга карамай кечикиб келганлар куп. Укиган, таерланган хар бир абитурентга талаба булиш бахти насиб килсин иллохим!Сизнинг ишларингизга эса омад, ривож тилаб коламан.

5️⃣ Oldin imtihon kuni "o'tirib" beradiganlar, o'rniga kirib chiqadiganlar, repetitor/o'qituvchilar bellashar edi. Bu yil va nihoyat talabalar bellashdi. Ikki yildan beri Andijon Davlat Tibbiyot Institutidagi o'yinlardan bezor bo'lib, bu yil Andijon Davlat Universitetiga hujjat topshirgan edim. Hudo hohlasa talaba bo'lishdan umidim katta. Tartib-intizom joyida bo'ldi. Buni ta'minlagan barchaga ming rahmat.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek
‼️ Мана бу эътирозларга эса мутасадди шахслардан жиддий эътибор қаратишларини илтимос қилар эдик.

Муштарийлардан хабарлар:

1️⃣ Assalomu aleykum Xushnud aka. Akam Toshkent Agrosanoat Instituti Tezmiz filiali , agrobiznes va investitsion faoliyat fakultetiga öqishga xujjat topshirgan edi. Dtm qoğozchasini olgani borganda " sen bazaga kirmagansan" deb qaytarib yuboribdi. Vaxolanki, xujjat topshirgan vaqtda beriladigan qoğozcha berilgan. Shu yerda ishlayotgan mutaxassislar: "tizimdagi muammo tufayli bo'lgan, iltimos hech kimga aytmang, ishimizdan ayrilmaylik" deb qaytarib yuboribdi. Imtixon 11-avgustga reja qilingan. Nimadir qilishni iloji bormikan. Yana 1yil kutish abituriyent uchun qancha xarajat, qiyinchilik. Bu masalani juda yaxshi tushunasiz. Iltimos yordam bersangiz. Axir hammamiz ham adashamiz. "Six ham kuymasin kabob ham" deganlaridek ularni ham ayblash qiyin, insoniylik tomondan. Aytishlaricha 10ga yaqin emish bunday abituriyent.

2️⃣ Assalomalekum! Man 2-avgust kuni Xalq iste'mol tovarlarining ko'rgazma yarmarka savdosi Respublika markazida 2-smenada imtihon topwrdm.To'g'ri nazorat yaxw yomonmas.Lekn mani guruhimdegi nazoratcila juda sust.O'zim 1-partada o'tirganmga afsuslanb kettim.Cunki tog'rimda nazoratcini stulida uccala nazoratciyam kevolib bir-biri bn giybatlawib fikr-xayolimmi buzb otiriwdi.Xayolimmi bitta joyga jamlawga rasa qiynaldm.Nazoratcilani 2 tasi yowi kottaro xotinlekan.Bir-birini hayotini bir-biriga gaprberb otirwdi.Faqat 1 tasi yowrogi aylanb yurb tekwrb yurd.Balki 2 ta smenada iwlaganlilari un carcawgandur.Lekn nma bogandayam oz pulini halollab topiwi kereku.Uwanicun man nazoratcilani yowroq kadrlani qliwsa yaxw bolardi db oyliman.

3️⃣ Salom Xushnudbek men Qoraqalpog'iston Respublikasi Nukus shahridanman. Bugin test sinoqlarini topshirip shiqtim. Men topshirgan fakultetta matematika fizika fanlaridan test sinoqlari bolip otadi. Hamma shart sharoyitlar yaqshi yu lekin "shernovka"(o'zbekshasini bilmayman uzr) faqat bir varaq berildi uyam savollar varaqasiga yopishtirilgan. Birinshidan uni ajratip olishga ruxsat yoqligi savabli undan foydalanish juda noqulay ikkinwidan bu bir varoq yetarli emes 60 savolni yeshichka. Bu chernovkalarni koproq bersa yaqshiroq bolarmidi???

Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни-кеча 1195 рақами орқали ДТМда Call-center иш бошлади.
Ўтган йилги Халқаро пресс-клубда шу ҳақида ҳам таклиф бергандим.

"Xushnudbek News" видеоблогидан парча.

#архив

👉 @xushnudbek 👈
4 августда бўлган тест натижалари эълон қилинди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов кириш тест синовларининг тўртинчи кун –
4 август натижалари ҳақида маълумот берди.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 175,8 балл, Фарғона политехника институтининг «Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)» таълим йўналиши;

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 147,6 балл, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг «Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили» таълим йўналиши.

Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 97,9 балл;
тўлов-контракт – 80,5 балл.

Тест синовлари натижалари http://www.dtm.uz/page/test_result сайтида эълон қилинди.

Барчага омад тилаймиз!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​Бир жиддийроқ масала чиқиб қолди.

Кўпчилик мурожаат қилиб, айрим йўналишларда аслида квота кўпроқ белгиланган бўлса ҳам, лекин ундан камроқ талаба қабул қилишганидан шикоят қилмоқда.

ТАТУ Самарқанд филиалини аниқ мисол сифатида олайлик.

«Компютер инжиниринги: АТ-Сервис» йўналиши рус гуруҳи учун 3 та грант, 11 та контракт учун квота ажратилган. Лекин расмда қарасак, 3 та грант, 1 та контрактга қабул қилишганини кўриш мумкин.

Бу биргина мисол, бу каби мисоллар юзлаб топилади.

Бунинг сабаби нима? Кўпчилик тушунишга қийналмоқда.

Гап шундаки шу йилгача, Давлат қабул комиссиясининг баённомаси асосида контракт учун максимал баллнинг 30%и, яъни 68 балл, грант учун эса 33,1%, яъни 75 балл қабул чизиғи этиб белгиланар эди. Яъни гарчи квота учун жой бўлсада, лекин шу белгиланган баллдан кам тўпласа талабаликка тавсия этилмас эди. Ўтган йили қўшимча контракт учун 68 балл белгилангани ҳам ўз-ўзидан эмасди.

Жорий йил ҳамда ҳам худди шундай бўлди: контрактда 68, грантда 75 баллни тагидан чизиқ тортишди.

Лекин бу ерда 2 та тушунмовчилик бор.

1. Жорий йилда максимал балл пасайди. Энди 30% лик чегара 56,7 баллда тўхтайди. Лекин нима учун жорий йилда ҳам 68 баллни тагидан чизишган, бу тушунарсиз.

2. Ундан ҳам муҳимроқ масала. Буни ўтган йили ҳам кўтариб чиққан эдим. «Абитуриент фалон баллдан паст олса, квота бўлса ҳам кира олмайди» деган қоида биронта раҳбарий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, Вазирлар Маҳкамаси қарорларида, Низомларда, белгиланмаган. Бироқ ҳар йили Давлат комиссиясининг баённомаси билан шундай минимум чизиқ тасдиқланар экан.

Эътиборли жойи, Давлат комиссиясининг баённомалари “хизмат доирасида фойдаланиш учун” (махфий) мақомида бўлади ва ҳеч қаерда эълон қилинмайди.

Мана шундай махфий ҳужжатда келтирилган қоида қай даражада кучга эга? Ахир буни абитуриентларга етказиш керак эмасми? Ўйин қоидалари очиқ эълон қилинмаса ғирром бўлиб қолмайдими?

Боз устига айрим манбаларнинг айтишларича, Давлат қабул комиссиясининг жорий йилдаги 4 та баённомасида абитуриент олиши керак бўлган минимум чизиқ белгилаб берилмаган экан.

Бундан келиб чиқадики, ДТМнинг ушбу қарори жуда ҳам тушунарсиз бўлмоқда.
Умид қиламизки, мутасадди шахслар ушбу масалага тез орада эътибор қаратишади ва муаммони бартараф этишади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
04.08.2018 йилда соат 21:10 ларда Миробод тумани, Т.Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида Ички ишлар вазирлиги Пост-патрул хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқарма бошлиғи Д.Акрамовнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

04.08.2018 йилда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилди, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Forwarded from Xushnudbek.uz
"Супер контракт" нархи қанча ва кимлар учун?

Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан қўшимча контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпайди. Шуларни инобатга олиб, қўшимча контракт ҳақидаги айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Қўшимча контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?

Камида 56,7 балл тўплаган бўлиш керак. Ундан кам тўплаганлар ҳозирча қўшимча контрактда ўқий олмайди.

Қўшимча контракда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериш керак?

Етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун тест натижалари эълон қилингандан бошлаб 1 ой ичида ариза бериши керак.

Ариза қаерга берилади?

Қўшимча контрактда ўқиш истагида бўлганлар ОТМ ректори номига ариза беради.

Оширилган контрактнинг нархи қанча?

Оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

1-тоифа
Тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Масалан, кириш бали 140 бўлган дейлик. 139 балл тўплаган абитуриент контрактнинг 1,5 баробарини тўлайди. Масалан, асли 10 млн контракт бўлса, 15 млн сўм тўласа кифоя.
138,9 балл олган абитуриент эса 2 баробарини тўлайди, яъни 20 млн сўм. Ва ҳ.к.

2-тоифа

56,7 баллдан кўп тўплаган, лекин кириш чизиғига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган абитуриентлар контракт суммасининг 10 бараваридан 25 бараваригача миқдорида тўлайди.

Масалан, яна ўша кириш 140 балл бўлган йўналишни мисол олсак, 135,9 баллдан кам 56,7 баллдан кўп тўплаганлар 2-тоифага тушади.

Жорий йилда 2-тоифа учун нархлар ҳали тасдиқланмади. Ўтган йилдаги нархларни қуйидаги манзилдан кўриб олишингиз мумкин.

Оширилган контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?

Бир марта тўланади. Қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида (яъни эл қатори) ўқишини давом эттирадилар.

ЭСЛАТМА: 10 ёки 20 баробар дегани бу энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан эмас, ўша йўналишдаги контракт нархига нисбатан. Яъни контракт 10 млн сўм бўлса, 10 баробар бўлганда қўшимча контрактда 100 млн сўм тўланади.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek
Хушхабар!

Энди ДТМ сайтида кириш баллари ҳақида ҳам маълумот бериб борилади. Кеча берган таклифимни бугун амалга оширишибди, қойил! Гап-сўз йўқ!

P.S.: Грантга 0.1 балл етмай қолибди😞

👉@xushnudbek
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бисмиллоҳ, деб тестларнинг навбатдаги кунини ҳам бошлаймиз.

Бугунгача талаба бўлганларнинг муваффақиятидан илҳомланиб, бугун абитуриентларимиз янада ғайрат билан саволларга жавоб беришади, деган умиддамиз.

Тест жараёнларига оид фикрлар, мулоҳазалар ва адолатсизликлар ҳақида факт ва далилларингиз бўлса, унда дарҳол @xushnudbekuz_bot манзилига юборишингиз мумкин. Энг муҳимларини каналда эълон қиламан.

Айниқса, тест синовларига кириб чиққан абитуриентларнинг фикри биз учун муҳим.

Жамоатчилик назоратини биргаликда амалга оширамиз! Миллат келажагига бефарқ бўлманг!

ЭСЛАТМА:
Ҳар бир мурожаатга жавоб қайтариш мажбуриятини олмаганман. Айниқса тест жараёнларига оид бўлмаган саволларга. Лекин ҳар бир хабарни албатта ўқиб чиқаман.


Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Ўқишга кира олмаганлар томонидан энг кўп берилаётган саволлар:
(барча савол-жавоблар реал суҳбатларга асосланган)

1️⃣ Мен кириш учун етарли балл тўплай олмадим. Бизда кириш 120 бўлди, мен эса 100 балл олдим. Аммо мен топширган ОТМнинг бошқа йўналишида, кириш бали 80 бўлибди. Мен шу 100 балим билан ўша факультетга "перевод" қила оламанми?
- Йўқ, қила олмайсиз.

2️⃣ Мен ўқишга кира олмадим, энди сиртқи бўлимга ўқишга топшира оламанми?
- Йўқ, топшира олмайсиз. Кечки бўлим 25 июльгача, сиртқи бўлим эса 31 июльгача ҳужжатларни қабул қилган, энди кеч. Ҳозир фақат иккинчи мутахассисликка ўқишга топшириш мумкин, 20 августгача.

3️⃣ Унда иккинчи мутахассисликка топширсам бўладими?
-Йўқ, топшира олмайсиз. Чунки иккинчи мутахассисликка фақат олий маълумоти борлар топшира олади.

4️⃣ Мени тест жавобларим 4 августда чиқди, лекин кира олмабман. Шунга ҳали тести ўтказилмаган, масалан, 15 августда тести бўладиган ОТМга тезгина ҳужжат топширсам бўладими?
-Йўқ, секингина ҳам топшира олмайсиз.

5️⃣ Нега? Ахир бу йилдан бир нечта ОТМга топширса бўлади дейишган эдику.
- Ҳеч қаерда унақа дейилмаганди. Фақат шундай таклиф берилди холос. У ҳам қачон амалга ошиши номаълум. Тахминан 2021 йилларга режалаштирилаётган экан.

6️⃣ Мен ўқишга кира олмадим, агар ҳеч қаерга ҳужжат топшира олмасам, унда 1 йил нима қиламан?
- Бу бироз оғриқли савол. Ҳозирги таълим тизимимиз бўйича 1 марта йиқилган абитуриент афсуски 1 йил умрини йўқотади. Сиз нима қилишингизни аниқ айта олмайман, бунга бир қанча вариантлар бор. Масалан, бирор жойга ишга кириш, ҳунар ўрганиш, репетиторга бориб, билимингизни мустаҳкамлаш, бирор тил ўқитадиган марказларга, спорт тўгаракларига бориш ёки хорижий ОТМларга ҳужжат топшириб, чет элга ўқишга кетиш. Албатта буларнинг барчаси Сиз учун осон ва арзонга тушмайди. Лекин начора. Асосийси бекорчи ишлар билан шуғулланманг, вақтингизни ҳавога совурманг. Кейин қаттиқ афсусланасиз.
Яна бир нарса: кейинги йил ўқишга кириш учун, албатта репетиторга бориш шарт ҳам эмас. Агар ўзингизда хоҳиш кучли ва сал масъулиятли бўлсангиз, бемалол уйда тайёрланиб киришингиз ҳам мумкин. Бемалол...

Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДТМ директори Мажит Каримов кўрпача устидаги саволлар китоби ва грантга кирган абитуриент ҳақида изоҳ берди.

Ҳозир тегишли органлар бу иш билан шуғулланмоқда

Каналга уланиш:👇
https://t.me/xushnudbek