Xushnudbek.uz
583K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.12K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from Капитал бозори Агентлиги
​​Олий Мажлис Сенати МЧЖларнинг облигация чиқаришини маъқуллади

Облигацияларнинг чиқарилиш жараёни сезиларли даражада соддалаштирилди ва масъулияти чекланган жамиятларга ташқи молиялаштиришни жалб қилиш учун янги имкониятлар берилди, эндиликда МЧЖлар чиқарган корпоратив облигациялар анъанавий банк кредити муқобили бўла олади.
❗️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
#abituriyent

Жуда кўп расмий сайтлар қабул жараёнлари бошланганини маълум қилишмоқда. Бу ўтган йилги сценарийни ёдимга солмоқда.

☝️Сизларга дўстона маслаҳатим шуки, 3-4 кун давомида сабр қилиб ҳужжат топширмай туринг. Бугун ҳужжат топширганларда эртага муаммо чиқиш эҳтимоли йўқ эмас. Бундан ташқари фанлар мажмуасию, тиллар кесимида квоталар ҳам аниқ эмас.

«Шунчаки синаш учун топшириб кўряпман, кейин таҳрирлаб оламан» дейдиганларга ҳам унча маслаҳат бермайман. Техник носозликлар бўлиб турган пайтда таваккал қилиш эртага тестга кириш пайти муаммо чиқариши мумкин. Хуллас, сабаблари кўп.

Бу шунчаки дўстона маслаҳатим. Истанг бунга амал қилинг, истанг йўқ. Барчага омад тилайман!


👉 @xushnudbek 👈
Online hujjat topshirish jarayoniga oid savollar
#abituriyent

⚡️Bu yil abituriyentlar abitur.dtm.uz yoki my.gov.uz veb saytlari orqali online hujjat topshiradilar.

Shuningdek, Maxsus komissiya tasdiqlab bergan hududlardagi Davlat xizmatlari markazlari orqali ham hujjat topshirish mumkin. Ya'ni DXMlar barcha joyda hujjat qabul qilmaydi, faqat 8ta tumanlarda ishlaydi. Ro’yxati mana bu yerda:
t.me/xushnudbek/6148

OTMga borib hujjat topshirilmaydi. Faqat fuqaroligi bo’lmagan shaxslargina OTMlarga borib hujjat topshiradi.

⚡️Abituriyentlar online ro'yxatdan o'tayotganda JSHSHIR raqam kiritadilar.

📎 JSHSHIR raqam nima va uni qanday aniqlash mumkinligi bu yerdan bilib olishingiz mumkin:
t.me/xushnudbek/6086

⚡️Online hujjat topshirish jarayonida kerak bo'ladigan hujjatlar:

✔️ Pasport
✔️ Shahodatnoma yoki Diplom
✔️ Imtiyoz beruvchi hujjat (agar ega bo'lsangiz)

❗️Sizdan yuqoridagi hujjatlarning asli yoki skaner qilingan nusxasi talab qilinmaydi. Faqatgina hujjatlardagi ma'lumotlar tizimga kiritiladi xolos.

❗️Ammo imtiyoz beruvchi hujjatlar bundan mustasno. Ya'ni ushbu hujjatning skaner qilingan yoki oddiy rasmga olingan shakli ham jo'natiladi.

Sizdan talab e'tilmaydi:

🔖 Rasm
🔖 MFYdan ma'lumotnoma
🔖 Tibbiy ma'lumotnoma...

❗️Sizda doimiy ishlaydigan telefon raqam bo'lishi kerak. Chunki DTM bazasidan keladigan SMS xabarni siz tasdiqlashingiz kerak bo'ladi.

⚡️Online hujjat topshirish jarayoni 20-iyulga qadar davom etadi.

📝 Ariza topshirganlar keyinchalik arizasiga o’zgartirish kiritish mumkin. Masalan, boshqa yo’nalishga topshirmoqchisiz yoki imtiyoz beradigan hujjatni qo’shib qo’ymoqchisiz, shuningdek xato qilgan bo’lsangiz, tahrirlamoqchisiz - bularning barchasini 20-iyulga qadar bemalol qila olasiz.

1️⃣
Bir kishi faqat bir marta ariza yubora oladi. 2-3 ta telefon raqami orqali 2-3 marta ariza yuborib bo’lmaydi.

📲 Bitta telefon raqami orqali faqat bir marta ariza yuborish mumkin. 2-3 kishi bitta telefon raqami orqali ariza yubora olmaydi.

5️⃣ Beshta yo’nalishni tanlash tartibi haqida mana bu yerda batafsil yozilgan:
t.me/xushnudbek/6078

📎 Batafsil ushbu videoda👇
dtm.uz/post/view/dtm-sayti-orqali-ro-yxatdan-o-tish


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонга келган турист коронавирус юқтириб олса, унга 3 минг доллар берилади

Бу ҳақда бугун қабул қилинган Президент қарорида белгилаб берилди.

Мабодо юртимизга келган сайёҳ бизда коронавирус юқтириб олса, унга 3 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация берилади. Бу орқали туристларга Ўзбекистон хавфсиз мамлакат эканлигини кўрсатиш ва уларни юртимизга чорлаш мақсад қилинган.

"Uzbekistan. Safe Travel Guaranteed" ("Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланади") номли тизим яратилади. Юртимизда туристлар бориши мумкин бўлган хавфсиз жойлар реестри яратилади.

Реестрга кирган объектларда 31 декабргача керакли санитар чора-тадбирларни амалга оширишда тадбиркорлар қилган барча харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади.


👉 @xushnudbek 👈
PR учун яхши

Юқоридаги хабар бўйича ижтимоий тармоқларда турлича фикрлар билдирилмоқда, масалан туристларга 3 минг доллар бергунча, уларни тинчгина суғурта қилса бўлмайдими, дейишмоқда. Ҳа, бу бир ҳисобдан ўринли таклиф, аммо битта лекини бор.

“Ўзбекистонга келсангиз Сизларни суғурта қиламиз” деган гап PR нуқтаи назаридан жуда унақа жарангдор эмас. Бунга туристларнинг ўзини ҳам ақли етади ва катта эҳтимол билан улар шундоқ ҳам ўзини суғурталаб келишади. Лекин 3 минг доллар ҳақидаги хабар ҳозирдан айрим хорижий нашрларда ёритилишни бошлади.

Ўзи аслида бу миқдор қаердан олинди? Нега айнан 3 минг доллар? 2 минг эмас, 4 минг эмас?

Фикримча, бу ерда кичик ҳийла ишлатилганга ўхшайди. Ёдингиздами Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган бир нафар беморни даволаш учун 32 млн сўм харажат қилинаётганини айтганди. Ушбу харажатлар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириляпти. Адашмасам, хорижлик фуқаро коронавирусга чалиниб қолса, уни ҳам барибир давлат текинга даволаб беради.

Энди тасаввур қилинг, юртимизга келган турист шунча чорадан кейин ҳам коронавирус юқтириб олди, дейлик. Бундай шароитда у барибир қайтиб учиб кета олмайди, Ўзбекистонда қолишга мажбур. Уни барибир карантинга олишади. Даволашади. Ва унга шундоқ ҳам давлат бюджетидан 32 млн сўмлик (тахминан 3100 доллар) харажат қилинади.

Шундай қилиб, туристга компенсация сифатида берилаётган 3 минг долларни даволаш харажатлари учун давлат яна ўзига қайтариб олади. Яъни мантиқан ўйлаганда бирорта турист ўзи билан бу 3 минг долларни юртига олиб кета олмайди, охирида яна ўзимизга ташлаб кетади, давлат ютқазмайди. Қалай, зўр-а?! 😊 Ўзига хос ўзбекча метод бўлибди лекин ))

Лекин шу баҳонада Ўзбекистон халқаро майдонда яхши PR қила олиши ва эҳтимол кўпроқ туристларни ўзига жалб қилиши мумкиндир, ким билсин.

Тссс, бу гапларни туристлар эшитиб қолмасин фақат...


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўт балосидан, сув балосидан, ТУҲМАТ балосидан ўзинг асра, дейишгани бежизмас.

Йўл патрул хизмати ходимларига боди-камера берилгани ҳар томонлама роса яхши иш бўлди-да. Гарчи ҳозирча тўлиқ йўқолмаган бўлса-да, лекин коррупция ҳолатлари анча камайгани ҳам рост. Боз устига мана шунақа ҳайдовчиларнинг асл юзини очиш учун ҳам фойда беряпти. Йўқса охирида ким ёмон, яна ГАИ ёмон бўлиб қолаверарди.

Ҳурматли ҳайдовчилар, илтимос, йўл қоидаларини бузмасликка ҳаракат қилайлик. Мабодо бузган тақдиримизда ҳам, жаримадан қутилиш мақсадида бировларга туҳмат уюштириб, шантаж қилмайлик. Мард бўлайлик.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистоннинг Мустақиллик декларацияси қабул қилинганига 30 йил тўлди

Кеча, 20 июнь куни, Мустақиллик декларациямиз қабул қилинганига 30 йил тўлди. Мустақиллик декларацияси Ўзбекистон Олий Кенгаши томонидан 1990 йил 20 июнда эълон қилинган эди.

Кейинчалик Мустақиллик декларацияси асосида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Қуйида Мустақиллик декларациясининг матнини ҳавола қиламиз:

МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети: ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва таркиб топган бой анъаналари, ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлашдан иборат олий мақсад ҳақи, ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашни олий мақсад деб билган ҳолда, Ўзбекистон халқларининг келажаги учун тарихий масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларга ва демократия принципларига асосланиб, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Давлат мустақиллигини эълон қилади.

Ўзбекистон ССРнинг демократик давлат мустақиллиги Республиканинг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларида ва барча ташқи муносабатлардаги танҳо ҳокимлигидир.

Ўзбекистон ССРнинг давлат ҳудуди чегараси дахлсиз ва бу ҳудуд халқнинг муҳокамасига қўйилмай туриб, ўзгартирилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон ССРда давлат ҳокимияти унинг ҳудудига кирадиган барча таркибий ва бўлинмас қисмлари устидан амалга оширилади ва шу ҳудудда яшайдиган аҳолига тааллуқлидир.

СССР Олий Совети қабул қиладиган қарорлар Ўзбекистон ССР Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан тасдиқланганидан кейингина Ўзбекистон ССР ҳудудида кучга эга бўлади.

Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ваколатига Ўзбекистон ССР ички ва ташқи сиёсатига тегишли барча масалалар киради.

Ўзбекистон ССР халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларини тан олади ва ҳурмат қилади.

Ўзбекистон ССР иттифоқдош республикалар ва бошқа давлатлар билан ўзининг сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа муносабатларини шартномалар асосида белгилайди ва амалга оширади.

Ўзбекистон ССР ўзининг тараққиёт йўлини, ўз номини белгилайди ва давлат белгиларини(герб, байроқ, мадҳия) ўзи таъсис этади.

Қорақалпоғистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси мустақиллигини Мухтор Республика Конституцияси таъмин этади. Ўзбекистон ССР унинг Асосий Қонуни ва Ўзбекистон ССР Конституцияси асосида Қорақалпоғистон МССР манфаатларини ҳимоя қилади.

Ўзбекистон ССРнинг қонун чиқарувчи ҳокимияти Ўзбекистон ССР давлат мустақиллигини амалга ошириш учун зарур бўлган қонунларни ишлаб чиқади, Ўзбекистон ССРнинг сиёсий ва иқтисодий системалари таркибини ва қурилишини белгилайди.

Ўзбекистон ССР Олий Совети умумхалқ муҳокамаси асосида демократик ҳуқуқий давлат тузишга қарор қилганини билдиради, Ўзбекистон ССРда яшаётган барча миллат ва элатларнинг қонуний, сиёсий, иқтисодий, этник, маданий ҳуқукдарига ҳамда она тиллари ривожлантирилишига кафиллик беради.

Ушбу Декларация Ўзбекистон ССРнинг янги Конституциясини ҳамда янги иттифоқ шартномасини ишлаб чиқиш учун асосдир.

Ушбу деклaрация Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган иккинчи сессиясида қабул қилинган


P.S.: нима учундир Мустақиллик декларациясининг матни LexUz базасидан ўчиб кетибди. Бундай саҳифа мавжуд эмас демоқда.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Тошкент давлат юридик университетининг тўртта факультетига бир пайтда ҳужжат топшириш мумкинлигининг исботи.

Фанлар мажмуаси:

Тарих (3,2 балл)
Чет тили (3,1 балл)

Худди шундай фанлар мажмуаси яна сиёсатшунослик ҳамда туризм йўналишларида ҳам бор. Абитуриентлар ўша йўналишларни ҳам танлаши мумкин (ОТМлар рўйхати расмда).

Қизиқ томони, ДТМ сайти орқали Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ҳужжат топшириб бўлмас экан. На биринчи, на бешинчи йўналиш қилиб.


👉 @xushnudbek 👈
Танзила Нарбаева Сенат раиси сифатида сайланганига ҳам 1 йил бўлибди.

Ўтган давр мобайнида Сенат фаолияти сезиларли даражада яхши томонга ўзгараётганини эътироф этиш жоиз. Айниқса, очиқлик ва шаффофлик бўйича жуда кўп давлат ташкилотлари ўрнак оладиган ишлар қилинди.

Масалан, Сенат ялпи мажлислари доимий равишда тўғридан-тўғри эфирга узатилишни бошлади, қонунлар муҳокамаси халққа очиқ кўрсатилмоқда. Тўғри, ҳали ҳаммаси идеал эмас, лекин секин-аста самара беряпти.

Чунки жонли эфир туфайли сенаторлар ўз устида ишлашни бошлади, жамоатчилик олдида изза бўлмаслик учун мажлисларга тайёрланиб келмоқда.

Сенаторлар ва Танзила Нарбаеванинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз.


👉 @xushnudbek 👈
​​Қабул жараёнларига бағишланган жонли эфир.

Бугун, соат 20:30да.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан қабул жараёнига оид жуда кўп саволлар берилаётганини инобатга олиб, YouTube орқали имкон қадар тез-тез жонли эфирда ҳуқуқий тушунтиришлар бериб боришга ҳаракат қиламан.

Зора айтган маълумотларимиз ёшларга фойдали бўлиб, уларнинг талаба бўлиш бахтига ёрдам берса, биз бундан хурсанд бўламиз.

Жонли эфирни бугун, соат 20:30 да, қуйидаги YouTube каналдан томоша қилишингиз мумкин:

👉 youtube.com/xushnudbekxudoyberdiyev 👈

Бугунги жонли эфирда қуйидаги мавзулар юзасидан суҳбат қурамиз:

онлайн ҳужжат топшириш ҳақида;
бешта йўналишни танлаш тартиби қандай?
мақсадли қабул нима?
имтиёзлар қандай амал қилади? (хусусан, кам таъминланган хотин-қизларга, ногиронларга ва ҳ.к.).


👉 @xushnudbek 👈
​​Аукциондан мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлинг.

Қуйидаги суратнинг чап қисмига қаранг. Электрон аукционда Renault машинаси сотиляпти, 25 миллонга. Ойнасига аҳамият берсангиз, автомобилнинг давлат рақами турибди. Рақам Буюк Британияники, NC04 ZRG.

Британиядаги барча давлат рақамларни қидириш хизматига кирамиз ва юқоридаги «номер»ни киритамиз. Ва... машина ўғриланганини биламиз.

Давлат аукционида ўғриланган машина сотиляпти. Кулишниям, йиғлашниям билмайсан, киши.

Журналист Шуҳрат ака Шокиржонов қайта-қайта таъкидлайди:

«“Текингинага Lacetti бор экан”, деб, лохга ўхшаб сотволиб юрманглар тағин мана бунақа аукционлардан. Эгаси албатта суднинг қарорини бекор қилиб, аукционни бекор қилиб, мошинани қайтариб олади. Сиз эса 4 йиллардан кейин бугуни кундаги қурб билан 15 миллионга айланган пулингизни зўрға, бўлиб-бўлиб қайтариб оласиз.»

Юқоридаги «Рено»нинг эгаcи чиқмаса кераг-ов, барибир ўғриланган машинани ҳайдаш бироз... ғалати-да.

@zambarakning_oqi
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тағин Путин собиқ иттифоқ мамлакатларида Россияга қарши кайфият шаклланмоқда, деб бонг уради. Бу кайфиятга асосий сабабчи унинг ўзи, сўзи ва амали, аслида.

Унинг навбатдаги абсурд интервьюларидан бирига кўра, собиқ иттифоқ республикалари мустақил бўлаётганда, Россияга тегишли бўлган ерларни, тарихан Россия ҳудуди бўлган ерларни олиб иттифоқ таркибидан чиқиб кетишган. СССРга қўшилган пайтдаги ери билан кетсин эди, дейди у. “Рус халқидан совғаларни ўзи билан олиб кетмасин эди”, дея надомат чекаяпти.

Кундан-кунга қўрқинчли.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон воқеалари, ички ишлардаги «тозалаш» ва милиция қандай ишлаши ҳақида. Зокиржон Алматов билан катта интервью

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш
“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди. Аввалгидан ўзгаришлар бор

Туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхати янгиланди. Рўйхат қуйидагича:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Қорақалпоғистон Республикаси

🔴 «қизил» ҳудуд: Қўнғирот ва Хўжайли тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Андижон вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Бухоро вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Жиззах вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Қашқадарё вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Чироқчи, Китоб ва Муборак туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Навоий вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри
🟡 «сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Наманган вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Косонсой, Наманган, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Норин, Чортоқ, Мингбулоқ ва Уйчи туманлари


Самарқанд вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Ургут тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Тайлоқ, Самарқанд ва Пайариқ туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Сирдарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Ховос тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Сурхондарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Музработ, Узун ва Шўрчи туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Сариосиё ва Термиз туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Термиз шаҳри ҳамда Қизириқ, Бандихон, Олтинсой ва Шеробод туманлари


Тошкент шаҳри

🟡
барча туманлар "сариқ ҳудуд"


Тошкент вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл ва Тошкент туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Чиноз ва Юқори Чирчиқ туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Ангрен, Нурафшон, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманлари


Фарғона вилояти

🟢
барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Хоразм вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри ва Хонқа тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Урганч ва Хазорасп туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from OLX
OLX - 🇺🇿 O'zbekiston e’lonlari endi Telegramda!

OLX-ning @OLX_Uzbekistan_bot rasmiy botiga ulaning va bepul e’lon bering yoki yoqtirgan buyumlarni xarid qiling!

Bu bot sizga va yaqinlaringizga 🚗 mashina, 🏠 uy, 🚲 velosiped, ❄️ konditsioner, 📱 telefon, 👷‍♂️ ustalarni hamda ko’plab 👨🏻‍🍳 ish o'rinlarini topishga yordam beradi.

Ulaning 👉 @OLX_Uzbekistan_bot
Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот қилдилар.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Элбошига тез орада тузалиб кетишини, мустаҳкам соғлик ва куч-қувват тилади.
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг жадал ривожланиб бораётган икки томонлама муносабатлари ва иқтисодиётларига пандемия оқибатларининг салбий таъсирини камайтириш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Сизга бепул ҳуқуқий маслаҳат керакми?

🖥 “Мадад”
– муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали орқали фуқароларга онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилиши билан бирга, малакали ҳуқуқшунослар томонидан ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ёрдам ҳам кўрсатилади.

📲 Бунинг учун "Мадад" ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ҳуқуқшуносларига бевосита ёки телефон орқали мурожаат қилишингиз лозим.

Ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ёрдам мутлақо бепул тарзда амалга оширилади.

🕰 Иш куни ва вақти: душанба–жума кунлари, соат 9:00 дан 18:00 гача.

☎️ “Мадад” ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ходимлари фаолияти билан боғлиқ бирор-бир муаммога дуч келсангиз, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:
71 256-52-53
Қабул-2020: 63 481 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 22 июнь
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 63 481 нафар (жорий йилги битирувчилар 33 167 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

Шундан, таълим шакли бўйича:

👉 кундузги 42 077 нафар;
👉 сиртқи 20 310 нафар;
👉 кечки 1093 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 20 028 нафар;
2️⃣ Aндижон вилояти – 7176 нафар;
3️⃣ Самарқанд вилояти – 6610 нафар;
4️⃣ Наманган вилояти – 4062 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти – 3969 нафар;
6️⃣ Фарғона вилояти – 3898 нафар;
7️⃣Тошкент вилояти – 3509 нафар;
8️⃣Қашқадарё вилояти – 2807 нафар;
9️⃣Бухоро вилояти – 2180 нафар;
🔟 Сирдарё вилояти – 2090 нафар;
1️⃣1️⃣ Жиззах вилояти – 1966 нафар;
1️⃣2️⃣ Навоий вилояти – 1938 нафар;
1️⃣3️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 1774 нафар;
1️⃣4️⃣ Хоразм вилояти – 1473 нафар.

Тиллар кесимида:

👉 ўзбек тилида –53 780 нафар (81,6 %)
👉 рус тилида – 8691 нафар (16,9 %)
👉 қорақалпоқ тилида – 792 нафар (1,2%)
👉 бошқа тилларда – 217 нафар (0.3%).

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

👉 Aндижон давлат университети – 3945 нафар;
👉 Самарқанд давлат университети – 3305 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети – 2983 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 2730 нафар;
👉 Термиз давлат университети – 2613 нафар.


Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.