Xushnudbek.uz
590K subscribers
10.8K photos
2.77K videos
244 files
9.09K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
“QANOTCHI” қаҳвахонаси тажриба тариқасида очилмаган

Тошкент шаҳар Яккасарой туман Санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг 2020 йил 9 майдаги билдирги хатига асосан Муқимий ва Қушбеги 1-тор кўчаси 21-уйда жойлашган “GОURMET RESTAURANT” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “QANOTCHI” қаҳвахонаси карантин талабларига риоя этмасдан ўзбошимчалик йўл билан фаолият юритгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан зудлик билан Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекциясининг буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Тошкент шаҳар вакилининг 2020 йил 10 майдаги келишуви асосида текширув амалга оширилди.

Текширув давомида Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сонли йиғилиш баёнига зид равишда коронавирус пандемияси даврида рухсат берилмаган фаолият тури билан шуғулланаётгани аниқланиб, ушбу корхонанинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Қаҳвахона раҳбари Агзамов Сардорхўжа Эркиновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик бўйича тўпланган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Яккасарой туман Маъмурий судига киритилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси жамоатчилик билан алоқалар бўлими


👉 @xushnudbek 👈
Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарлангани маълум қилинди

Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув босган ҳудудлардаги турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

10 май ҳолатига кўра 10 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 20 та аҳоли яшаш пунктида жами 5969 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.

5969 та турар жойларнинг 4587 таси якка тартибдаги уй жой, 1337 таси кўп қаватли хонадон ва 45 таси қурилиши тугалланмаган уй жойлар.

Ушбу зарарланган турар ва нотурар жойларининг кадастр ҳужжатлари ва кадастр паспортларидан 3599 тасига дубликат ҳужжатлари кўчмас мулк эгалари ва фойдаланувчиларига тақдим этиш учун тайёрланди.

Сув тошқини оқибатида талофат кўрган аҳоли уйларининг кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб берилиши ташкил этилди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ДТМ ўз сайтида тест синовлари 2 та фандан бўлиши ҳақидаги режани маълум қилди

«Коронавирус пандемияси шароитидаги карантин абитуриентларимизнинг ўқишга кириш тайёргарлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда», - дейилади ДТМ сайтидаги хабарда.

«Ана шундай чекловлар даврида абитуриентларимиз ўзлари хоҳлаганларидек тайёргарлик кўра олмадилар. Бунақа пайтда уларга ёрдам бериш, енгилликлар яратиш, фақат битирувчилар учун эмас, балки абитуриентлар учун ҳам фойдалидир.

Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар ва тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ҳамда абитуриентларни қийнаб қўймаслик мақсадида фақат 2020-2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган эди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Қайд этилган ушбу жараён ҳам карантин чекловлари бутунлай олиб ташлангандан сўнг амалга оширилади.

Кейинги ўқув йилидан бошлаб, ҳамма жараён белгиланган тартиб-қоидалар асосида бўлишини такроран эслатиб ўтамиз».


👉 @xushnudbek 👈
12 май соат 23:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:

🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 2547 нафар (бугун +61);

тузалганлар - 2040 нафар (бугун +52);

😷 ҳозирда даволанаётганлар - 497 нафар (бугун +9);

вафот этганлар - 10 нафар (бугун ўзгариш йўқ).


👉 @xushnudbek 👈
Депутат Расул Кушербаев ижтимоий тармоқларда тарқалган фикрлар бўйича ўз муносабатини билдирди. Жумладан унда шундай дейилади:

«Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда мен билан боғлиқ хабарлар ва видеоматериал муаллифининг мурожаатлари юзасидан қуйидагиларни билдириб ўтмоқчиман.

Янгийўллик тадбиркор видеода баён этган ҳолатлар, ер участкаси билан боғлиқ вазият ва бошқа ишлар бўйича айрим прокуратура масъулларининг менга айблов уюштириш, мажбуран кўрсатма олишга уринишлари ҳақида фуқаролар томонидан менга ҳам мурожаатлар бўлган ва уларни имкон даражасида ўрганганман.

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий бахо бериш, депутат фаолияти, ўзи ва оиласи дахлсизлиги билан боғлиқ кафолатларни тўлиқ таъминлаш юзасидан тегишли юқори идораларга мурожаат қилганман.

Умид қиламанки, барча ҳолатлар ҳеч қандай таъсирларсиз холис ўрганилиб, ҳуқуқий бахо берилади, депутат дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўси таъминланади.

Эслатма учун депутатнинг одамларга, тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериши, мулоқот қилиши, дўстларга эга бўлиши, халқ дардини эшитиб ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларнинг ёнини олишга уриниши қонунбузарлик бўлиши мумкинмас. Бу фақат айрим нопок шахсларнинг дунёқараши холос.

Бўлаётган ишлардан қаттиқ хафаман.

Барчага эътибор ва маънавий қўллов учун раҳмат!»

Муносабат тугади.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳам бу гап-сўзлар юзасидан ўз муносабатини билдирди ва депутатга нисбатан прокуратура органлари томонидан қандайдир таъсир кўрсатишга уринилаётганини инкор этди. Бундай асоссиз иддаолар ортидан келиб чиқаётган шов-шувлар жамоатчилик фикрини чалғитиши баробарида холис терговга таъсир қилиши эҳтимолини юзага келтираётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Бош прокуратура хабарида янгийўллик тадбиркорлар билан боғлиқ жиноий иш тафсилотларини ҳам баён қилинган. Батафсил.

«Дастлабки тергов жараёнида айбланувчиларга нисбатан руҳий ёки жисмоний босим ўтказганлик ҳолати бўйича ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган», - дейилади хабарда.

Биз ушбу ҳолат қонун доирасида тегишли ташкилотларнинг назорати остида жиддий кўриб чиқилишини истаймиз. Агар ростдан миш-мишлар рост бўлса, тергов органларидаги масъул шахслар, агар бу тадбиркорларнинг шунчаки ўйини бўлса, унда албатта туҳмат қилганлар тегишли жавобгарлигини олиши керак. Биз эса ҳозирги ҳолатда Расул Кушербаев томондамиз ва барчаси хайрли тугашига тилакдошмиз.


👉 @xushnudbek 👈
​​«Сардоба» сув омбори фожиасида жабрланган фуқароларга ёрдам бериш мақсадида GoFundMe платформасида ташкил этилган махсус акцияда саховатли инсонларнинг ёрдамлари билан салкам 19 минг АҚШ доллари йиғилди.

https://www.gofundme.com/f/support-70k-people-whose-homes-were-taken-by-flood

Ушбу акция давом этмоқда ва турли давлатларда истиқомат қилувчи юртдошларимиз биз билан боғланиб, ёрдам бериш истагида эканликларини айтишмоқда. Уларга минг раҳмат.

ЭСЛАТМА: биз Ўзбекистон ичида бундай хайрия акцияси ўтказмаяпмиз. Агар Сизда миллий валютамизда очилган пластик карталар орқали пул ўтказиш ёки ҳисобдан ҳисобга пул кўчириш нияти бўлса, унда расмий ташкилотлар томонидан эълон қилинган ҳисоб рақамларга эҳсон қилишни тавсия қиламиз.

Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати эълон қилган акцияларга қўшилишингиз мумкин.

Реквизитлар:

1️⃣ Тошкент шаҳар ҳокимлиги

1. Юридик шахслар учун:

23120000900001172001
МФО 01172
ИНН 207290120
Poytaxt bank

2. Жисмоний шахслар нақд пул ўтказишлари учун:

23116000400001172001

3. Payme, Click ёки шу каби онлайн пул ўтказмали учун:

8600 6029 4977 3501
SARDOBAGA MEHR ULASHIB

2️⃣ "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати (Адлия вазирлиги билан бирга)

Юридик шахслар учун ҳисоб рақами:
20212000100981895003
МФО-00451, СТИР-207290818
ТИФ Миллий банки

Payme: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Click: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Акция ташкилотчилари пул маблағларининг йиғилиши ва сарфланиши бўйича шаффофликни таъминлашни ўз зиммасига олади.


👉 @xushnudbek 👈
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош Вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига шу пайтгача Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимида фаолият олиб борган Мусаев Беҳзод Анварович номзодини маъқуллади.

Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимига шу пайтгача Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган Қудбиев Шерзод Давлятович номзоди маъқулланди.


👉 @xushnudbek 👈
Самарқандда 34 кишига коронавирус юқишига сабабчи бўлган шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанддаги тиббий муассасаларнинг бирида бўлим мудири вазифасида ишлаётган фуқаро Х.Д. жорий йилнинг 20 апрель кунидан соғлиғида ўзгариш бошланиб, ўзида йўтал, тана ҳароратининг 39С гача кўтарилиши, нафас қисиши каби коронавирус инфекцияси белгиларини ҳис қилгани ҳолда уй шароитида даволана бошлагани аниқланган.

Оқибатда Х.Д. у билан доимий мулоқотда бўлган турмуш ўртоғи ва бошқа қариндошлари, ўзи даволаган бемор ва ҳамкасбларидан 11 нафарига, улар орқали яна 23 нафар шахсга COVID-19 инфекцияси юқишига сабабчи бўлган, дея хабар бермоқда “Zarnews” нашри.

2020 йил 12 май куни Х.Д.га нисбатан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми (санитарияга оид қонун ҳужжатларни ёки эпидемияга қарши кураш қоидалари бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Х.Д. орқали касаллик юқтирган жами 34 нафар шахснинг барчаси карантинга олиниб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Ўн биринчи ўлим: коронавирусга чалинган самарқандлик эркак вафот этди

Тойлоқлик Ў. исмли эркак шу йилнинг 9 май куни бурнидан қон кетиши ва умумий аҳволи оғирлиги кузатилганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилоят филиали реанимация бўлимига ётқизилган. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси ҳам аниқланган.

Ушбу бемор (эркак) сурункали бўйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида бўлган. Унга иккинчи гуруҳ ногиронлик ҳам белгиланган. Шу йилнинг 28 апрелидан 5 майигача у юқорида келтирилган ташхис билан тиббиёт муассасасида даволанган, мунтазам режали диализ сеансларини олиб келган.

Бироқ ўтказилган муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга ўзи шифо берсин.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Карантин чекловлари енгиллашади

“Яшил” ва “сариқ” ҳудудларда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш турларига босқичма-босқич рухсат берилади. Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинган.

Олис ҳудудларнинг пойтахтимиз билан транспорт алоқасини тиклаш жуда долзарб масала бўлиб турибди. Шу боис Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни тиклаш, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига поезд қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ўрганилмоқда. Транспорт, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларига булар бўйича Республика комиссиясига таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Маълумки, касаллик юқиши хавфидан келиб чиқиб, тўловлар нақдсиз шаклга ўтказилган эди. Аҳоли, айниқса, пенсионерларнинг мурожаатларини ҳисобга олиб, иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, нақд пулда тарқатилиши белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Карантин ҳали тугагани йўқ

Умуман, коронавирус хавфи йўқолганидан кейин ҳам халқимиз карантин пайтидаги айрим қоидаларни ўзининг одатий турмуш тарзига айлантириши керак. Жумладан, шахсий гигиенага қатъий амал қилиш, қўлни тез-тез совунлаб ювиш, дезинфекция қилиш, турли тўй-маросимларни жуда чекланган таркибда ўтказиш, юқумли касал бўлса маска тақиш одатий қоидага айланиши зарур”.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий қилинган аҳолига якка тартибда уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун кредит бериш тажрибаси Тошкент шаҳрида ҳам татбиқ этилади. Шу орқали пойтахтда қарийб 10 мингта мавсумий иш ўринлари яратилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ваниҳоят! Пропискага оид қонун имзоланди

Шавкат Мирзиёев "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қонунга кўра:

👉 «прописка» тушунчаси бекор бўлиб, ўрнига «рўйхатга олиш» тушунчаси киритилди;

👉 эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланди;

👉 иш жойидан доимий рўйхатга олинганлар ишдан кетгандан кейин ҳам пропискасини йўқотмайдиган бўлди;

👉 Тошкентда жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини юритаётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.

Изоҳ: пропискасиз фуқаролар иккиламчи бозордан уй сотиб олиш ҳуқуқи 1 апрелдан кучга кирган.


👉 @xushnudbek 👈
Алишер Усмонов ажратган маблағ сув тошқинидан жабр кўрган сирдарёликларга тарқатилади

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов томонидан ажратилган маблағ яқин кунларда «Сардоба» сув омбори бузилишидан жабрланган аҳолига тенг қийматда бўлиб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.

Kun.uz манбаси хабарига кўра, Алишер Усмонов ажратган хайрия маблағи ҳозирда Республика Маҳалла фонди ҳисоб рақамида турибди. Маблағлар Рамазон ҳайитига қадар тарқатилиши кутилмоқда. Бунга қўшимча тарзда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилаётган маблағлар ҳам жабрланган аҳоли учун очилган пластик карталарга ташлаб берилади.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев тадбиркор Алишер Усмонов нафақат ўз ҳамюртларига, балки офатдан жабр кўрган қозоғистонликларга ҳам ёрдам берганини таъкидлаб, унга миннатдорчилигини билдирган.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев сардобаликларга тезроқ ҳовли қуриб бериш кераклигини таъкидлади

Президент кеча бўлиб ўтган йиғилиш давомида мутасаддиларга аҳоли учун қуриладиган уйлар сифати ва муддати борасида ҳам алоҳида топшириқ берган.

«Уй қурилишини бир йилга чўзманглар, барча жабр кўрган инсонлар икки ойда янги, ҳовлисига райҳон ва мевали дарахтлар экиладиган сифатли уйларга кўчиб ўтиши керак», деган Шавкат Мирзиёев.

Топшириқ бўйича 14 майдан бошлаб вилоят ҳудудида қурилиш ишлари бошланади.

Яқин кунларда президент Сирдарё вилоятига бориши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Propiska to'g'risida qonun.pdf
696.2 KB
Сўраган эдингиз

Ўзбекистон Республикаси қонуни
(13.05.2020 йилдаги ЎРҚ-616-сон)

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Қонун ҳақида маълумот бу ерда

Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни бугундан кучга киради.


👉 @xushnudbek 👈