Ердаги ўзга сайёра ҳақида фильм
Аслида қайсидир видеони 3 соат қимирламасдан кўришим жуда қийин. Албатта бошқа хабарлар, юмушлар диққатимни бўлади ёки энг қизиқ кино бўлса ҳам айрим жойларини ўтказиб кўришим мумкин. Аммо мана бу видеони мижжа қоқмасдан, ўтказмасдан, имкон қадар бошқа нарсаларга чалғимасдан бир нафасда томоша қилдим.
Юрий Дудь навбатдаги фильмини (интервью дегим келмаяпти) АҚШдаги Кремний водийсидан тайёрлабди. IT соҳасининг гигантлари жойлашган бу водийда ишлаётган руслар билан суҳбатлашибди.
Тўғрисини айтсам, бу умуман бошқа дунё, бошқача олам. Балки Ер эмас, Марс ёки бошқа сайёра деб ўйлаб қолади одам. У ердагиларнинг дунёқараши, фикрлаши, қадриятлари бизнинг қаричларимизга мос эмас. Аниқроғи биз қаричласак, улар қадамлаб ўлчайдиганга ўхшайди.
Нега Ўзбекистонда тизим бундай эмас, нега бизда расмийлар бунақа қилишмайди, нега бизда тадбиркорлар булардай ўйламайди, нега биздаги таълим тизими Стэнфорд университетидан фарқ қилади, нега бизнинг ректорлар талабаларга бошқача қарайди, деган саволларни бермайман. АҚШ билан ўзимизни солиштириб, ўзимизни айблаш фикридан йироқман. Тан олиш керак, Кремний водийсига ўхшаган лойиҳани Ўзбекистон тугул, дунёнинг манаман деган бошқа давлатлари ҳам қайтара олмаяпти.
Аммо айблаш мақсадида эмас, шунчаки ўрнак олиш мақсадида албатта бу видеони кўриб чиқишингиз керак. Айрим жойларида ҳайратланасиз, айрим жойларида завқланасиз, айрим жойларида илҳомланасиз, баъзи гапларни эшитиб эса биздаги ҳолат ёдингизга тушиб, дилингиз хира бўлиши ҳам мумкин.
Аммо барибир Сиз бу видеони албатта кўринг. Чалғимасдан, қимирламасдан, диққат билан кўринг. Ёқимли томоша тилайман.
Русчаси: https://youtu.be/9lO06Zxhu88
Ўзбекчаси: https://t.me/xushnudbek/5622
Хулосаларингизни эса изоҳларда кутиб қоламиз.
👉 @xushnudbek 👈

YouTube
Как устроена IT-столица мира / Russian Silicon Valley (English subs)
Купить телевизоры Philips с Ambilight 50PUS7303/ 55PUS7303/ 65PUS7303 по промокоду БУДЬВТЕМЕ15 можно в Эльдорадо: https://tinyurl.com/tlexmrd
Подписывайся на телеграм Дудя https://t.me/yurydud
Герои выпуска:
Андрей Дороничев https://www.instagram.com/dobry…

Forwarded from Komil Allamjonov
Ҳурматли, юзлаб журналистларга ойлик маош тўлаб, уларнинг турмуш тарзига масъул бўлган босма нашрларимизнинг бош муҳаррирлари! Мени роса койибсиз, дилингиз оғриганини билдирибсиз. Лекин битта саволга жавоб беринг.
Қани айтингчи, бугун иқтисодий аҳволингиз қандай? Журналистларга ўз вақтида ойликларни тўлашга қийналмаяпсизми? Қўл остингиздаги ҳалол ва ватанпарвар ходимларингиз келажаги ҳақида қайғуряпсизларми? Мана бир мисол, айни шароитда газеталарнинг қоғоз вариантини қандай қилиб ўқиш мумкин? Уни тарқатиш ҳам мумкин эмас, муштарийлар кўчага чиқиши ҳам мумкин эмас. Ҳамма карантинда. Фақат биз эмас, барча ташкилотлар карантинда дерсиз. Ундай бўлса ўқувчилар янгилик ва маълумотларни қаердан олиши керак? Пандемия вақтида халқни хавфдан ким огоҳ этади, ким аҳоли орасида тарғибот олиб боради? Албатта веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ёки телерадиоканаллар. Улар тинимсиз ишлаб турибди. Рекламадан озми кўпми даромад қилишяпти, ходимлари рўзғорини тебратмоқда.
Айнан шу карантин даврида ўқувчиларингиз аллақачон бошқа ресурсларда. Эртага Сизларга обуна бўлган минглаб муштарийлар карантин давомида қоғоз вариантдаги газеталарни олмаганликларини, шу сабабли улар билан қайта ҳисоб-китоб қилишингизни талаб қилишса, унда янада оғирроқ иқтисодий аҳволга тушиб қолмайсизми?
Гап босма матбуотнинг ёпилиши ёки газеталарнинг тугатилиши ҳақида кетмаяпти. Гап уларнинг ахборотни аҳолига қандай форматда етказиши ҳақида бормоқда.
Сизга даъватим, имкон қадар тезроқ замонга мослашинг, босма нашрингизни рақамлаштириш чораларини изланг. Ходимларингиз тақдирига бефарқ бўлманг. Акс ҳолда молиявий аҳволингиз янада қийинлашиши мумкин. Аччиқ ҳақиқат шуки, бугунги кунда бутун дунёда айнан босма нашрларнинг тараққиёт стратегияси ўзгарди. Ҳаттоки газета чоп этадиган ускуналар ишлаб чиқарилиши ҳам камайтириляпти. Манаман деган катта босма нашрлар қоғоз версиясини бутунлай тўхтатиб, онлайн форматга ўтмоқда.
Масалан, 2 кун олдин Буюк Британиянинг The Weekly News нашри май ойидан бошлаб қоғоз вариантда чиқишни бутунлай тўхтатишга қарор қилганини маълум қилди. Энг консерватор ва қадриятларини ўта қаттиқ ҳурмат қилувчи инглизлар ҳам 165 йилдан буён чоп этиладиган ушбу отахон босма нашрнинг қоғоз вариантидан воз кечиб, янги замон талабларига мослашишни ва онлайн форматга ўтишни бугунги куннинг энг тўғри қарори, деган фикрга келган. Ёки катта обрў ва ҳурматга эга бўлган Newsweek, U.S. News & World Report ва La Tribune нашрлари ҳам аллақачон бутунлай қоғоз форматдан воз кечиб, онлайнга ўтишган. Бунақа мисоллар жуда кўп.
Хуллас, мақсадим кимларнингдир дилини оғритиш эмас, барчамизга кўриниб турган хавфдан Сизларни огоҳлантириш ҳамда бизнес моделингизни қайта кўриб чиқиш ва замонга мослашишни тавсия қилишдир🙏

Халқ таълим вазирлиги «томорқа мониторинги»га жалб қилинаётган ўқитувчилар ҳақида баёнот берди
Жумладан, вазирлик муносабатида шундай дейилади:
«Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларга томорқа ишларини юклатилаётганлигига оид маълумот эълон қилинди.
2018 йил 14 августда Президентимизнинг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Қарорга кўра, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш тақиқланади.
Мазкур қарорга асосан ўқитувчиларни аҳолининг томорқа ишларини назорат этишга жалб этиш ҳам ноқонуний эканини эслатиб ўтамиз.
Айни пайтда 2019-2020 ўқув йилининг 4-чораги давом этмоқда. Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси ўқувчиларга видеодарслар ёрдамида пухта билим беришдан иборат.
❗️Халқ таълими вазирлиги маҳаллий ҳокимият вакилларини ўқитувчиларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этмасликни талаб қилади.
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини мазкур хабарларни ўрганиб, агар ҳақиқатда содир бўлган бўлса, айбдорларни жазолашга чақириб қолади», - дейилади вазирлик хабарида.

2020 йил 25 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1862 нафарни ташкил қилмоқда.
#РамазонТуҳфаси
Baqara (253-286) va Oli Imron (1-91) suralari | Xatmi Qur'on | 3 - pora | Ramazon Tuhfasi
👉 https://www.youtube.com/watch?v=JT27nQHPR44&feature=youtu.be
Ўзбек тилида таржимаси билан.
1 - pora
2 - pora

Kanalimizga obuna bo'ling ➤https://bit.ly/MFaktor
#RamazonTuhfasi #XatmiQuron #MFaktor
Xatmi Qur'on:
1 - pora - https://www.youtube.com/watch?v=7pb9vi3Uxuk
2 - pora - https://www.youtube.com/watch?v=YUBGrvHV02M
YANGILIKLARIMIZDAN BOXABAR BO'LISH UCHUN…

Коронавирус ва Улуғ Ватан уруши ҳақида
Биринчи қисм
Коронавирус инфекцияси дастлаб 2019 йилнинг охирларида Хитойдан тарқалганини яхши биламиз.
Бизда эса илк ҳолат 15 март куни аниқланди. Аммо бу дегани Ўзбекистон коронавирусга қарши курашишни 15 мартдан бошлади, унгача томошабин бўлиб турди, дегани эмас-ку, тўғрими? Январь ойидаёқ Ўзбекистонга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус комиссия тузилди, Президент махсус фармойишни имзолади.
Мажозий маънода айтганда, кўринмас душманга қарши жангни биз анча аввал, вирус кириб келмасидан олдинроқ бошлаганмиз.
Иккинчи қисм
9 майга ҳам оз қолди. Тез орада немис фашизми устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланади. Албатта жорий йилда карантин сабабли ҳарбий парадлар ёки катта тадбирлар бўлмайди. Аммо оммавий ахборот воситаларида, айниқса ТВда ғалабага бағишланган тарғибот материаллари кўп айланса керак.
Аммо ўтган йилларда бўлгани каби телеэкранларда «1941-1945 йил» формати трендга айлантирилганини сира тушунмайман. Иккинчи жаҳон уруши 1939 йилдан бошланган. Бу тарихий факт. СССРнинг шовинистик сиёсати натижасида фақат Гитлер СССРга ҳужум қилган кундан урушни бошланган деб ҳисоблаш, Иккинчи жаҳон урушини «Улуғ Ватан уруши» дея қайта номлаш бугунги кун учун актуал бўлмаслиги керак.
«Қолганлар билан ишим йўқ, фақат менга тааллуқли бўлган қисминигина тан оламан» деган ғоя мутлақо нотўғри. Мантиқан олиб қаралса, аслида СССРга ҳужум 1939 йил 1 сентябрь куни немис аскарлари Польшага киритилгандаёқ бошланган эди.
Хулоса
Иккинчи жаҳон уруши ҳақида гап кетар экан, «1939-1945» форматидан фойдаланишда давом этишимиз керак. 1939-1941 йилларда уруш натижасида азият чеккан бошқа давлатларнинг миллионлаб халқи ҳаққи-ҳурмати учун ҳам шу ишни қилиш лозим. Тарихни борича қабул қилган маъқул.
Унутманг, Ўзбекистон коронавирусга қарши жангга 15 мартдан қўшилгани йўқ, бу жанг биз учун ҳам анча аввал бошланиб бўлган эди...

26 апрель соат 10:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:
🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 1865 нафар;
✅ тузалганлар - 707 нафар;
😷 ҳозирда даволанаётганлар - 1150 нафар.
➖ вафот этганлар - 8 нафар.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳрида ниқоб тикиш цехини ноқонуний йўлга қўйган фуқаро ёдингиздами?
Ўшанда каналим орқали муносабат билдириб, фуқаронинг 157 млн сўмлик мулкини тортиб олмасдан, шунча аҳолини ишсиз қолдирмасдан, санитария бўйича мутахассисларни жалб қилиб, унга фаолиятини қонуний қилишга ёрдам берилса бўлмайдими, давлат органлари фақат жазоловчи бўлгандан кўра, фуқароларга кўмакчи бўлиши ҳам керак, дегандим.
«Sevimli» телеканалида айтилишича, Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг кўмаги билан худди шундай қилиниб, 250 киши иш билан таъминланибди.
Танқидларимизни сиртдан тан олишни исташмаса ҳам, лекин амалда уларга риоя қилишаётганидан хурсандмиз. Тадбиркор учун ҳам, юртдошларимиз учун ҳам, давлат бюджети учун ҳам яхши қарор бўлибди мана энди.
❗️P.S.: айрим қонундан дарс берувчи ташкилотларга эслатма - гап қонунни бузганларга кўз юмиш ҳақида эмас, уларга ёрдам бериш ҳақида кетган эди. Чунки ҳар қандай қонун халқ фаровонлиги учун ишлаши керак.

26 апрель соат 18:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:
🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 1869 нафар;
✅ тузалганлар - 765 нафар;
😷 ҳозирда даволанаётганлар - 1096 нафар.
➖ вафот этганлар - 8 нафар.
👉 @xushnudbek 👈
🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 1869 нафар;
✅ тузалганлар - 765 нафар;
😷 ҳозирда даволанаётганлар - 1096 нафар.
➖ вафот этганлар - 8 нафар.
👉 @xushnudbek 👈
Лаънати пропаганда!
Куни-кеча Адлия вазирлиги томонидан бир қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ундаги қоида жуда оддий ва тушунарли эди. Яъни агарда бирорта давлат ташкилоти иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаса, ўша ташкилотнинг мансабдор шахсига маъмурий жарима солинади (446 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача).
Биринчидан, бу ерда гап фақат давлат ташкилотлари (!) ҳақида кетмоқда. Ва жарима ҳам фақат давлат ташкилотининг мансабдор шахсига (!), яъни вазир, ҳоким, қўмита раислари ва ҳ.к.ларга қўлланади;
Иккинчидан, оддий аҳоли ҳақида бир оғиз ҳам гап йўқ. Яъни Ўзбекистон фуқаролари исталган тилида гапириши, исталган тилида давлат органларига мурожаат йўллаши, исталган тилида одамлар билан мулоқот қилиши мумкин. Бу уларнинг тўла конституцион ҳуқуқи ва бунга ҳеч қанақа тўсиқ ёки жарима қўлланмайди.
Учинчидан, давлат ташкилотларида ишлаётган бошқа миллатдаги ва бошқа тилда сўзлашувчи ходимларга ҳам бу ўзгариш тааллуқли эмас. Улар истаганча ўзига маъқул тилда гаплашаверади, ўз фаолиятини олиб бораверади. Бунга ҳеч қанақа тўсиқ ёки қаршилик қилинмайди.
Тўртинчидан, давлат ташкилотларининг расмий ҳужжатлари бошқа тилларда бўлишига ҳам тўсқинлик қилинмаяпти. Масалан, битта ташкилот ҳам ўзбек, ҳам рус тилида ҳужжат тайёрлади. Марҳамат, бемалол. Бунга ҳеч қанақа қаршилик йўқ. Лекин агар мабодо ўша ташкилот қарорларини фақат рус тилида қабул қилсаю, унинг ўзбекчаси бўлмаса, ана шундагина жарима келиб чиқиши мумкин. «Эй, ҳурматли каттакон, сен Ўзбекистонда яшаяпсанми ўзи ёки бошқа давлатдами, нега ўзбекчаси йўқ?» деган савол қўйилади унинг олдига.
Менимча, Сизга ҳам таклиф этилаётган лойиҳа мазмуни тушунарли бўлди, деган умиддаман.
Ана энди, шундай вазиятда рус пропаганда сайтлари провокация қилишни бошлаб юборди. Россиянинг Regnum нашри «Ўзбекистонда давлат органларида рус тилидан фойдаланганлик учун жарима белгиланади» деб ёзган бўлса, ўзимизда фаолият юритадиган Вести.уз сайти эса «Ўзбекистонда Пушкин тили учун жарима қўллашмоқчи» деб эълон қилди. Фарқини сезяпсизми?
Ҳукумат буёқда давлат ташкилотлари "ўзбек тилини ҳурмат қилсин" (!), демоқда, пропагандачилар уёқда “рус тилига жарима солишмоқчи” демоқда.
Шунақа ҳам жирканч провокатор бўладими? Ўқувчиларга маълумотни оёғини осмондан қилиб, мутлақо нотўғри етказиш орқали манипуляция қиладиганларга яна нима дейиш мумкин?
Товба қилдим, нима энди уларга қолса ўз уйимизда ўзимизнинг тилимизни ҳам ҳимоя қила олмаймизми? Ўзбекистон мустақил давлат, ўз тили, ўз қадриятлари, ўз қонунлари ва ўзининг тутган йўлига эга. Давлат ташкилотлари ва уларнинг мансабдорлари Ўзбекистонда яшар экан, ўзбек тилини ҳурмат қилишга мажбур ва ҳурмат қилмаганлик учун керак бўлса жаримага тортиш керак, бу жуда тўғри қарор.
Аммо шу билан бирга Ҳукуматимиз ўзбек халқини миллатидан, тилидан, динидан қатъи назар Ўзбекистон фуқаролари ташкил этишини ҳам ҳеч қачон унутмайди, бошқа тилларда сўзлашувчи фуқароларини ҳеч қачон жаримага тортмайди, уларга қаршилик қилмайди.
Шу сабабли, турли гиж-гижловчи ва аҳоли ўртасига нифоқ солишга қаратилган хабарлардан эҳтиёт бўлинг. Билингки, уларнинг мақсади юртимизда миллатлараро нотинчликни келтириб чиқаришга ҳаракат қилиш бўлиши мумкин.

Кечки мутолаа #кечки_мутолаа
(ўқиш учун атиги 15 дақиқа вақтингиз кетади)
Бугун Муҳаммад Юсуф таваллуд топган сана. Агар шоир ҳаёт бўлганида, бугун 66 ёшга тўлган бўлар эди. Муҳаммад Юсуфни севиб ўқимаган юртдошимиз кам бўлса керак. Унинг жайдари, халқона тилда ёзилган шеърларида самимияти шундоқ уфуриб турар эди.
Келинг, бугун Муҳаммад Юсуф шеърларини биргаликда ўқисак, нима дедингиз?
Шоир айтганидек:
Мендан нима қолар:
Икки мисра шеър,
Икки сандиқ китоб,
Бир уюм тупроқ.
Одамлар ортимдан
Нима деса дер,
Мен сени ўйлайман
Ўзимдан кўпроқ –
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ!
Муҳаммад Юсуф шеърлари
👉 https://teletype.in/@xushnudbek/muhammad-yusuf
P.S.: Муҳаммад Юсуфнинг ўзи билан ҳаётда кўришиш насиб қилмаган-у, лекин вафотларидан кейин улар билан боғлиқ кўплаб хотиралар қолган. Масалан, Муҳаммад Юсуфга бағишланган марсияни айтиб, академик лицейга имтиҳонсиз ўқишга кирганман, Муҳаммад Юсуфнинг 50 йиллигига бағишланган оммавий катта тадбирларнинг деярли барчасида чиқиб, шу марсияни айтиб берганман (товба, шунга ҳам 18 йил бўлибди, вақтнинг сувдай оқишини қаранг).
Батафсил мана бу ерда ўқишингиз мумкин, анча йиллар олдин бу ҳақда сайтимда ёзгандим.

Teletype
Муҳаммад Юсуф шеърлари
Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан...
#РамазонТуҳфаси
Оли Имрон (92 - 200) ва Нисо (1 - 23) суралари | Хатми Қуръон | 4 - пора | Рамазон Туҳфаси
👉 https://www.youtube.com/watch?v=W69TgiINs-8&feature=youtu.be
Ўзбек тилида маънолар таржимаси билан.
1 - pora
2 - pora
3 - pora

Oli Imron (92 - 200) va Niso (1 - 23) suralari | Xatmi Qur'on | 4 - pora | Ramazon Tuhfasi
Kanalimizga obuna bo'ling ➤https://bit.ly/MFaktor
Xatmi Qur'on:
1 - pora - https://www.youtube.com/watch?v=7pb9vi3Uxuk
2 - pora - https://www.youtube.com/watch?v=YUBGrvHV02M
3 - pora - https://www.youtube.com/watch?v=JT27nQHPR44
YANGILIKLARIMIZDAN BOXABAR…

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш режиссёримиз Шокир Холиқовнинг бир нечта халқаро фестивалларда совриндор бўлган «Чой» қисқа метражли фильми интернетда эълон қилинди.
Сизларга ҳам кўришни тавсия қиламан. Бир оғиз сўз ишлатилмаган 16 дақиқалик фильмдан ўзингиз учун бир қатор ҳаётий хулосалар чиқариб олишингиз мумкин. Хулосаларингизни изоҳларда кутиб қоламиз.
Фильмнинг оригинал ва юқори сифатли версиясини мана бу ердан томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/LwPjP_tZ-gY
Фильмдан тижорий мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
🎥 Видео: 38 мб.

27 апрель соат 10:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:
🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 1887 нафар;
✅ тузалганлар - 789 нафар;
😷 ҳозирда даволанаётганлар - 1090 нафар.
➖ вафот этганлар - 8 нафар.
👉 @xushnudbek 👈
🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 1887 нафар;
✅ тузалганлар - 789 нафар;
😷 ҳозирда даволанаётганлар - 1090 нафар.
➖ вафот этганлар - 8 нафар.
👉 @xushnudbek 👈
❗️Қабул квоталари тасдиқландими?
Кеча ижтимоий тармоқларда «Хушхабар! Қабул квоталари тасдиқланди!» деган хабарлар тарқалди ва унга Pdf файлни илова қилишмоқда. Хўш, бу хабарлар қанчалик рост?
Абитуриентлар, ўзи умуман ёшларимиз жуда содда. Нимани кўрса, ўқиса, шунга ишониб кетаверади. Озгина ўйлаб, таҳлил қилиб, синчиклаб қараб ўтирмайди, ҳовлиққанича бир-бирига тарқатади, ёлғон хабарларга ўзи ишонгани етмагандай, бировларни ҳам ишонтиришга ҳаракат қилади.
Кечаги тарқатилган Pdf файлнинг тепасига катта қилиб «ЛОЙИҲА» деб ёзиб қўйилган. Боз устига у норматив ҳужжатлар лойиҳаси муҳокама қилинадиган порталдан олингани кўриниб турибди (кўпчилик бунақа портал борлигини билмаса ҳам керак). Озгина эътиборли бўлган одам, бу расмий қарор эмаслигини тушуниб олиши қийин эмас.
Гап шундаки, бу 18 март куни муҳокама қилиш учун эълон қилинган Президент қарори лойиҳаси эди. 1 ой олдин чиққан лойиҳани "расмий" деб тарқатиш кимга керак бўлиб қолди экан, ҳайронман.
✅ Ҳозирча қабул квоталари тасдиқлангани йўқ, бу ҳақда ҳеч қандай расмий хабарлар берилмади. Олган маълумотларимизга кўра, у ҳали лойиҳа кўринишида ва тегишли ташкилотлар томонидан муҳокама қилинмоқда. Агар расмий ва ишончли манбаларни кузатиб борсангиз, Президент қарорга имзо қўйгач, албатта эълон қилинади.
Айрим каналлар тушунмасдан тарқатаётган квоталарга ишониб қолманг, расмий қарорда бутунлай бошқача бўлиши ҳам мумкин.
‼️Ҳурматли, ёшлар. Шу ўринда Сизларга дўстона маслаҳатим бор.
Бирор ишончсизроқ жойда қандайдир хабарни ўқиб қолсангиз, дарров ваҳимага тушманг, ҳовлиқманг, ишониб қолманг, ўзгаларга тарқатишга шошилманг. Кўп эмас, атиги 30 сония ўйлаб олинг. Ичингизда «Бу хабар ростмикин? Балки ёлғон бўлсачи? Аввал текшириб кўришим керак» деб ўйланг. Ҳа, айнан ЎЙЛАНГ! Ўйлаш, фикрлаш мияга зиён эмас, қўрқманг, аксинча бу кони фойда.
Шундан сўнг, хабарни яна бир марта қайта ўқиб кўринг. Деталларига синчиклаб назар ташланг. Расмий ва ишончли манбалар орқали текшириб кўринг.
Унутманг, бугун нима кўп, ёлғон ва фейк хабарлар кўп. Уларни барчасига ишониб кетавериш, ақлли инсонларга ярашмайди. Ҳар бирингизда ички антивирус бўлсин, ҳар бир ўқиган маълумотингизни ўша антивирус орқали аввал яхшилаб текшириб, кейин ҳазм қилинг. Ўқиганига ишониб кетаверадиган содда бўлманг. Раҳмат.

Сўраганлар учун: таълимга оид ишончли хабарларни қуйидаги давлат ташкилотларининг расмий манбаларидан олишингиз мумкин:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Телеграм канал: @eduuz
Сайт: edu.uz
Ишонч телефони: 1006
Телеграмдан мурожаат: @otv_murojaat_bot
Халқ таълими вазирлиги
Телеграм канал: @uzedu
Сайт: uzedu.uz
Ишонч телефони: 1006
Давлат тест маркази
Телеграм канал: @rasmiydtm
Сайт: dtm.uz
Ишонч телефони: 95-199-1914
Телеграмдан мурожаат: @dtmga_murojaat_bot
Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси
Телеграм канал: @uztdi
Сайт: tdi.uz
Ишонч телефони: 71-231-0753
Телеграмдан мурожаат: @edumonitoring_bot

Стартаплар тўғрисида қонун қабул қилиниши мумкин
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «Стартаплар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
https://regulation.gov.uz/uz/document/17135
Лойиҳага кўра, стартап, бу — инновацион таркибий қисмларга эга бўлган ва юқори таваккалчиликка асосланган, ўзига хос инвестицияларни талаб қиладиган кенгайтириладиган бизнес моделини излаш ва амалга ошириш учун мўлжалланган вақтинчалик тузилмадир.
Қонунда стартапларга бериладиган кўмак дастурлари ҳақида ҳам гап боради. Унга кўра, кўмак дастурида қатнашиш учун стартаплар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:
- Ўзбекистонда камида 1 йил олдин ва 5 йилдан кўп бўлмаган муддатда рўйхатдан ўтган юридик шахслар бўлиши;
- молиявий ҳисобот натижаларига кўра йиллик пул айланмаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан кам бўлиши;
- асосан ёки фақат технологик таркибий қисмга эга хизматларни ва/ёки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш билан шуғулланиши;
- ишлаб чиқилаётган маҳсулот / хизмат тижоратлаштиришда потенциал юқори қўшимча қийматга, даромадлиликка (таннарх ва нарх орасидаги) эга бўлиши;
- йиллик молиявий ҳисоботга кўра тадқиқот ва ишланмалар учун сарфланган харажатлар умумий харажатларнинг 15 фоизидан кам бўлмаслиги.
Уларга қандай ёрдам берилади?
Стартап кўмак дастурида ёрдам муддати давомида иштирок этганида:
- стартап ходимлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинадилар;
- стартапнинг устав капиталидаги улуши ташқи инвесторга сотилганида (cash-out), жисмоний шахслар сифатидаги стартап иштирокчиларининг даромадларига солиқ солинмайди;
- компания ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига ва Бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилади;
- компания ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ, лойиҳани амалга ошириш доирасида ўз эҳтиёжи учун четдан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуна, хомашё, материаллар, реактивлар, бутловчи буюмлар ҳамда қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади;
- интеллектуал мулк кафолати эвазига кредит олиш имконияти;
- “дефолт” ҳолатида стартаплар юридик шахс фаолиятини енгиллаштирилган шаклда тўхтатиш ҳуқуқига эгадирлар.
Стартапларни рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай бўлади?
- стартаплар зарурий ҳужжатларни махсус веб-сайтда тақдим этиш орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар;
- стартапларни сайтда рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади;
- рўйхатдан ўтиш учун стартап фаолияти тўғрисидаги тақдимот, бизнес-режа, маҳсулот ёки хизматнинг ўзига хос хусусиятлари, инновацион таркибий қисмлар ёки интеллектуал мулк ҳуқуқига эгалик шаклидаги маълумотлар тақдим этилиши керак.
Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 12 майга қадар давом этади.

3 миллион!
Бутун дунёда коронавирус юқтириб олган беморлар сони 3 млндан ошди.
Вафот этганлар сони эса 207 минг нафарни ташкил қилмоқда.
Коронавирусга чалиниб, тузалганлар сони 900 минг нафарга яқинлашди.

⚡️Шавкат Мирзиёев аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна битта фармонга имзо чекди
"Ўзбекистон 24" телеканалида айтилишича, аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна битта Президент фармони имзоланган.
Унга кўра, 2020 йил 1 октябргача Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Саховат ва кўмак" жамғармаси, "Ўзбекистон Меҳр-шавқат ва саломатлик" жамоат фондига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий ёрдамга муҳтожлар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз берилган пул маблағлари, товарлар ва хизматлар қуйидаги солиқлардан озод этилади:
👉 фойда солиғи (15%);
👉 қўшилган қиймат солиғи (15%);
👉 айланмадан олинадиган солиқ (4%).
❗️Фуқароларга ҳам солиқ имтиёзи берилмоқда. Яъни ижтимоий ёрдамга муҳтожлар рўйхатига киритилганлар юридик ва жисмоний шахслардан беғараз ёрдам олганда, бу ёрдам жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ва улар даромад солиғи тўлаши шарт бўлмайди.

⚡️Пенсиядаги қарзлардан воз кечилмоқда
Президент Фармонига кўра, пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган, фуқароларга ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг 2020 йил 20 апрель ҳолатига қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Бу дегани, 16 минг 500 нафар пенсионерларнинг 20 млрд сўмлик қарзларидан воз кечилади.
1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга (давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари) пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали амалга оширилади.