Айрим йўналишларга фаолиятини қайта тиклашга рухсат берилди
Республика ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, саноат, инфратузилма, транспорт ва логистика субъектларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарори қабул қилинди. Бунга кўра, қуйидаги йўналишлар санитария-эпидемология талабларига риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттиришлари мумкин:
👉 қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга (майдони 500 кв.м дан кам бўлмаган);
👉 йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг ўз маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳудудлардаги тармоқ дўкон (магазин)ларига (санитар нормаси 10 кв.м га 1 нафар харидор тартиби асосида);
👉 ҳунарманд ва усталарга – улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолиятига;
👉 уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);
👉 тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчаларига (кассалари);
👉 автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);
👉 автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотларга – 1000 кв.м дан кам бўлмаган майдонга эга субъектлар, шунингдек, вулканизация хизматлари кўрсатувчи субъектларга;
👉 кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
👉 нотариал идоралар ва суғурта компанияларини фаолият юритишига;
👉 тўхтаб қолган инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий соҳа объектларининг қуриш ишлари.
Фаолиятини қайта тикламоқчи бўлган ташкилотлар ҳамда савдо корхоналари санитария-эпидемология талаблари билан қуйидаги манзил орқали танишиши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈

2020 йил 24 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1804 нафарни ташкил қилмоқда.
#РамазонТуҳфаси
Baqara surasi (142 - 252 - oyatlar) | Xatmi Qur'on | 2 - pora | Ramazon Tuhfasi
https://youtu.be/YUBGrvHV02M

YouTube

Kanalimizga obuna bo'ling ➤https://bit.ly/MFaktor
Xatmi Qur'on | 1 - pora - https://youtu.be/7pb9vi3Uxuk
#RamazonTuhfasi #XatmiQuron #MFaktor
YANGILIKLARIMIZDAN BOXABAR BO'LISH UCHUN QUYIDAGI SAHIFALARIMIZGA OBUNA BO'LING:
• Telegram - https://t.me/MFaktorUZ…

2020 йил 25 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1836 нафарни ташкил қилмоқда.
Forwarded from Komil Allamjonov
Масс-медиа фондидан журналистиканинг Олтин фондига
#xavfsizyordam лойиҳасини давом эттирган ҳолда журналистика ва телекоммуникация соҳасининг 100 нафар вакиллари рўйхатини шакллантирдик. Мазкур рўйхатнинг асосини журналистика соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар ташкил қилди, шунингдек саломатлигини тиклаш учун даволанаётган ҳамда турли оилавий сабабларга кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган журналистлар ҳам киритилди. Рўйхатни шакллантиришда, тегишли ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги журналистлар гуруҳлари яқиндан ёрдам беришди.
Фонд томонидан рўйхатдагиларга икки босқичда жами 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, биринчи босқичда уларнинг уйларига озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами етказилиш бошланган бўлса, кейинги босқичда уларнинг ҳар бирига махсус пластик карточкаларда 1 млн сўмдан пул маблағлари тақдим этилади.
Биз бугунги синовли кунларда моддий ёрдамга муҳтож ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз бурчимиз деб биламиз.

Ердаги ўзга сайёра ҳақида фильм
Аслида қайсидир видеони 3 соат қимирламасдан кўришим жуда қийин. Албатта бошқа хабарлар, юмушлар диққатимни бўлади ёки энг қизиқ кино бўлса ҳам айрим жойларини ўтказиб кўришим мумкин. Аммо мана бу видеони мижжа қоқмасдан, ўтказмасдан, имкон қадар бошқа нарсаларга чалғимасдан бир нафасда томоша қилдим.
Юрий Дудь навбатдаги фильмини (интервью дегим келмаяпти) АҚШдаги Кремний водийсидан тайёрлабди. IT соҳасининг гигантлари жойлашган бу водийда ишлаётган руслар билан суҳбатлашибди.
Тўғрисини айтсам, бу умуман бошқа дунё, бошқача олам. Балки Ер эмас, Марс ёки бошқа сайёра деб ўйлаб қолади одам. У ердагиларнинг дунёқараши, фикрлаши, қадриятлари бизнинг қаричларимизга мос эмас. Аниқроғи биз қаричласак, улар қадамлаб ўлчайдиганга ўхшайди.
Нега Ўзбекистонда тизим бундай эмас, нега бизда расмийлар бунақа қилишмайди, нега бизда тадбиркорлар булардай ўйламайди, нега биздаги таълим тизими Стэнфорд университетидан фарқ қилади, нега бизнинг ректорлар талабаларга бошқача қарайди, деган саволларни бермайман. АҚШ билан ўзимизни солиштириб, ўзимизни айблаш фикридан йироқман. Тан олиш керак, Кремний водийсига ўхшаган лойиҳани Ўзбекистон тугул, дунёнинг манаман деган бошқа давлатлари ҳам қайтара олмаяпти.
Аммо айблаш мақсадида эмас, шунчаки ўрнак олиш мақсадида албатта бу видеони кўриб чиқишингиз керак. Айрим жойларида ҳайратланасиз, айрим жойларида завқланасиз, айрим жойларида илҳомланасиз, баъзи гапларни эшитиб эса биздаги ҳолат ёдингизга тушиб, дилингиз хира бўлиши ҳам мумкин.
Аммо барибир Сиз бу видеони албатта кўринг. Чалғимасдан, қимирламасдан, диққат билан кўринг. Ёқимли томоша тилайман.
Русчаси: https://youtu.be/9lO06Zxhu88
Ўзбекчаси: https://t.me/xushnudbek/5622
Хулосаларингизни эса изоҳларда кутиб қоламиз.

Как устроена IT-столица мира / Russian Silicon Valley (English subs)
Купить телевизоры Philips с Ambilight 50PUS7303/ 55PUS7303/ 65PUS7303 по промокоду БУДЬВТЕМЕ15 можно в Эльдорадо: https://tinyurl.com/tlexmrd
Подписывайся на телеграм Дудя https://t.me/yurydud
Герои выпуска:
Андрей Дороничев https://www.instagram.com/dobry…
Подписывайся на телеграм Дудя https://t.me/yurydud
Герои выпуска:
Андрей Дороничев https://www.instagram.com/dobry…
Forwarded from Komil Allamjonov
Ҳурматли, юзлаб журналистларга ойлик маош тўлаб, уларнинг турмуш тарзига масъул бўлган босма нашрларимизнинг бош муҳаррирлари! Мени роса койибсиз, дилингиз оғриганини билдирибсиз. Лекин битта саволга жавоб беринг.
Қани айтингчи, бугун иқтисодий аҳволингиз қандай? Журналистларга ўз вақтида ойликларни тўлашга қийналмаяпсизми? Қўл остингиздаги ҳалол ва ватанпарвар ходимларингиз келажаги ҳақида қайғуряпсизларми? Мана бир мисол, айни шароитда газеталарнинг қоғоз вариантини қандай қилиб ўқиш мумкин? Уни тарқатиш ҳам мумкин эмас, муштарийлар кўчага чиқиши ҳам мумкин эмас. Ҳамма карантинда. Фақат биз эмас, барча ташкилотлар карантинда дерсиз. Ундай бўлса ўқувчилар янгилик ва маълумотларни қаердан олиши керак? Пандемия вақтида халқни хавфдан ким огоҳ этади, ким аҳоли орасида тарғибот олиб боради? Албатта веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ёки телерадиоканаллар. Улар тинимсиз ишлаб турибди. Рекламадан озми кўпми даромад қилишяпти, ходимлари рўзғорини тебратмоқда.
Айнан шу карантин даврида ўқувчиларингиз аллақачон бошқа ресурсларда. Эртага Сизларга обуна бўлган минглаб муштарийлар карантин давомида қоғоз вариантдаги газеталарни олмаганликларини, шу сабабли улар билан қайта ҳисоб-китоб қилишингизни талаб қилишса, унда янада оғирроқ иқтисодий аҳволга тушиб қолмайсизми?
Гап босма матбуотнинг ёпилиши ёки газеталарнинг тугатилиши ҳақида кетмаяпти. Гап уларнинг ахборотни аҳолига қандай форматда етказиши ҳақида бормоқда.
Сизга даъватим, имкон қадар тезроқ замонга мослашинг, босма нашрингизни рақамлаштириш чораларини изланг. Ходимларингиз тақдирига бефарқ бўлманг. Акс ҳолда молиявий аҳволингиз янада қийинлашиши мумкин. Аччиқ ҳақиқат шуки, бугунги кунда бутун дунёда айнан босма нашрларнинг тараққиёт стратегияси ўзгарди. Ҳаттоки газета чоп этадиган ускуналар ишлаб чиқарилиши ҳам камайтириляпти. Манаман деган катта босма нашрлар қоғоз версиясини бутунлай тўхтатиб, онлайн форматга ўтмоқда.
Масалан, 2 кун олдин Буюк Британиянинг The Weekly News нашри май ойидан бошлаб қоғоз вариантда чиқишни бутунлай тўхтатишга қарор қилганини маълум қилди. Энг консерватор ва қадриятларини ўта қаттиқ ҳурмат қилувчи инглизлар ҳам 165 йилдан буён чоп этиладиган ушбу отахон босма нашрнинг қоғоз вариантидан воз кечиб, янги замон талабларига мослашишни ва онлайн форматга ўтишни бугунги куннинг энг тўғри қарори, деган фикрга келган. Ёки катта обрў ва ҳурматга эга бўлган Newsweek, U.S. News & World Report ва La Tribune нашрлари ҳам аллақачон бутунлай қоғоз форматдан воз кечиб, онлайнга ўтишган. Бунақа мисоллар жуда кўп.
Хуллас, мақсадим кимларнингдир дилини оғритиш эмас, барчамизга кўриниб турган хавфдан Сизларни огоҳлантириш ҳамда бизнес моделингизни қайта кўриб чиқиш ва замонга мослашишни тавсия қилишдир🙏

Халқ таълим вазирлиги «томорқа мониторинги»га жалб қилинаётган ўқитувчилар ҳақида баёнот берди
Жумладан, вазирлик муносабатида шундай дейилади:
«Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларга томорқа ишларини юклатилаётганлигига оид маълумот эълон қилинди.
2018 йил 14 августда Президентимизнинг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Қарорга кўра, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш тақиқланади.
Мазкур қарорга асосан ўқитувчиларни аҳолининг томорқа ишларини назорат этишга жалб этиш ҳам ноқонуний эканини эслатиб ўтамиз.
Айни пайтда 2019-2020 ўқув йилининг 4-чораги давом этмоқда. Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси ўқувчиларга видеодарслар ёрдамида пухта билим беришдан иборат.
❗️Халқ таълими вазирлиги маҳаллий ҳокимият вакилларини ўқитувчиларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этмасликни талаб қилади.
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини мазкур хабарларни ўрганиб, агар ҳақиқатда содир бўлган бўлса, айбдорларни жазолашга чақириб қолади», - дейилади вазирлик хабарида.

2020 йил 25 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1862 нафарни ташкил қилмоқда.
#РамазонТуҳфаси
Baqara (253-286) va Oli Imron (1-91) suralari | Xatmi Qur'on | 3 - pora | Ramazon Tuhfasi
👉 https://www.youtube.com/watch?v=JT27nQHPR44&feature=youtu.be
Ўзбек тилида таржимаси билан.
1 - pora
2 - pora
Baqara (253-286) va Oli Imron (1-91) suralari | Xatmi Qur'on | 3 - pora | Ramazon Tuhfasi
👉 https://www.youtube.com/watch?v=JT27nQHPR44&feature=youtu.be
Ўзбек тилида таржимаси билан.
1 - pora
2 - pora
YouTube
Baqara (253-286) va Oli Imron (1-91) suralari | Xatmi Qur'on | 3 - pora | Ramazon Tuhfasi
Kanalimizga obuna bo'ling ➤https://bit.ly/MFaktor
#RamazonTuhfasi #XatmiQuron #MFaktor
Xatmi Qur'on:
1 - pora - https://www.youtube.com/watch?v=7pb9vi3Uxuk
2 - pora - https://www.youtube.com/watch?v=YUBGrvHV02M
YANGILIKLARIMIZDAN BOXABAR BO'LISH UCHUN…

Коронавирус ва Улуғ Ватан уруши ҳақида
Биринчи қисм
Коронавирус инфекцияси дастлаб 2019 йилнинг охирларида Хитойдан тарқалганини яхши биламиз.
Бизда эса илк ҳолат 15 март куни аниқланди. Аммо бу дегани Ўзбекистон коронавирусга қарши курашишни 15 мартдан бошлади, унгача томошабин бўлиб турди, дегани эмас-ку, тўғрими? Январь ойидаёқ Ўзбекистонга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус комиссия тузилди, Президент махсус фармойишни имзолади.
Мажозий маънода айтганда, кўринмас душманга қарши жангни биз анча аввал, вирус кириб келмасидан олдинроқ бошлаганмиз.
Иккинчи қисм
9 майга ҳам оз қолди. Тез орада немис фашизми устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланади. Албатта жорий йилда карантин сабабли ҳарбий парадлар ёки катта тадбирлар бўлмайди. Аммо оммавий ахборот воситаларида, айниқса ТВда ғалабага бағишланган тарғибот материаллари кўп айланса керак.
Аммо ўтган йилларда бўлгани каби телеэкранларда «1941-1945 йил» формати трендга айлантирилганини сира тушунмайман. Иккинчи жаҳон уруши 1939 йилдан бошланган. Бу тарихий факт. СССРнинг шовинистик сиёсати натижасида фақат Гитлер СССРга ҳужум қилган кундан урушни бошланган деб ҳисоблаш, Иккинчи жаҳон урушини «Улуғ Ватан уруши» дея қайта номлаш бугунги кун учун актуал бўлмаслиги керак.
«Қолганлар билан ишим йўқ, фақат менга тааллуқли бўлган қисминигина тан оламан» деган ғоя мутлақо нотўғри. Мантиқан олиб қаралса, аслида СССРга ҳужум 1939 йил 1 сентябрь куни немис аскарлари Польшага киритилгандаёқ бошланган эди.
Хулоса
Иккинчи жаҳон уруши ҳақида гап кетар экан, «1939-1945» форматидан фойдаланишда давом этишимиз керак. 1939-1941 йилларда уруш натижасида азият чеккан бошқа давлатларнинг миллионлаб халқи ҳаққи-ҳурмати учун ҳам шу ишни қилиш лозим. Тарихни борича қабул қилган маъқул.
Унутманг, Ўзбекистон коронавирусга қарши жангга 15 мартдан қўшилгани йўқ, бу жанг биз учун ҳам анча аввал бошланиб бўлган эди...

26 апрель соат 10:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:
🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 1865 нафар;
✅ тузалганлар - 707 нафар;
😷 ҳозирда даволанаётганлар - 1150 нафар.
➖ вафот этганлар - 8 нафар.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳрида ниқоб тикиш цехини ноқонуний йўлга қўйган фуқаро ёдингиздами?
Ўшанда каналим орқали муносабат билдириб, фуқаронинг 157 млн сўмлик мулкини тортиб олмасдан, шунча аҳолини ишсиз қолдирмасдан, санитария бўйича мутахассисларни жалб қилиб, унга фаолиятини қонуний қилишга ёрдам берилса бўлмайдими, давлат органлари фақат жазоловчи бўлгандан кўра, фуқароларга кўмакчи бўлиши ҳам керак, дегандим.
«Sevimli» телеканалида айтилишича, Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг кўмаги билан худди шундай қилиниб, 250 киши иш билан таъминланибди.
Танқидларимизни сиртдан тан олишни исташмаса ҳам, лекин амалда уларга риоя қилишаётганидан хурсандмиз. Тадбиркор учун ҳам, юртдошларимиз учун ҳам, давлат бюджети учун ҳам яхши қарор бўлибди мана энди.
❗️P.S.: айрим қонундан дарс берувчи ташкилотларга эслатма - гап қонунни бузганларга кўз юмиш ҳақида эмас, уларга ёрдам бериш ҳақида кетган эди. Чунки ҳар қандай қонун халқ фаровонлиги учун ишлаши керак.

26 апрель соат 18:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:
🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 1869 нафар;
✅ тузалганлар - 765 нафар;
😷 ҳозирда даволанаётганлар - 1096 нафар.
➖ вафот этганлар - 8 нафар.
👉 @xushnudbek 👈
🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 1869 нафар;
✅ тузалганлар - 765 нафар;
😷 ҳозирда даволанаётганлар - 1096 нафар.
➖ вафот этганлар - 8 нафар.
👉 @xushnudbek 👈
Лаънати пропаганда!
Куни-кеча Адлия вазирлиги томонидан бир қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ундаги қоида жуда оддий ва тушунарли эди. Яъни агарда бирорта давлат ташкилоти иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаса, ўша ташкилотнинг мансабдор шахсига маъмурий жарима солинади (446 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача).
Биринчидан, бу ерда гап фақат давлат ташкилотлари (!) ҳақида кетмоқда. Ва жарима ҳам фақат давлат ташкилотининг мансабдор шахсига (!), яъни вазир, ҳоким, қўмита раислари ва ҳ.к.ларга қўлланади;
Иккинчидан, оддий аҳоли ҳақида бир оғиз ҳам гап йўқ. Яъни Ўзбекистон фуқаролари исталган тилида гапириши, исталган тилида давлат органларига мурожаат йўллаши, исталган тилида одамлар билан мулоқот қилиши мумкин. Бу уларнинг тўла конституцион ҳуқуқи ва бунга ҳеч қанақа тўсиқ ёки жарима қўлланмайди.
Учинчидан, давлат ташкилотларида ишлаётган бошқа миллатдаги ва бошқа тилда сўзлашувчи ходимларга ҳам бу ўзгариш тааллуқли эмас. Улар истаганча ўзига маъқул тилда гаплашаверади, ўз фаолиятини олиб бораверади. Бунга ҳеч қанақа тўсиқ ёки қаршилик қилинмайди.
Тўртинчидан, давлат ташкилотларининг расмий ҳужжатлари бошқа тилларда бўлишига ҳам тўсқинлик қилинмаяпти. Масалан, битта ташкилот ҳам ўзбек, ҳам рус тилида ҳужжат тайёрлади. Марҳамат, бемалол. Бунга ҳеч қанақа қаршилик йўқ. Лекин агар мабодо ўша ташкилот қарорларини фақат рус тилида қабул қилсаю, унинг ўзбекчаси бўлмаса, ана шундагина жарима келиб чиқиши мумкин. «Эй, ҳурматли каттакон, сен Ўзбекистонда яшаяпсанми ўзи ёки бошқа давлатдами, нега ўзбекчаси йўқ?» деган савол қўйилади унинг олдига.
Менимча, Сизга ҳам таклиф этилаётган лойиҳа мазмуни тушунарли бўлди, деган умиддаман.
Ана энди, шундай вазиятда рус пропаганда сайтлари провокация қилишни бошлаб юборди. Россиянинг Regnum нашри «Ўзбекистонда давлат органларида рус тилидан фойдаланганлик учун жарима белгиланади» деб ёзган бўлса, ўзимизда фаолият юритадиган Вести.уз сайти эса «Ўзбекистонда Пушкин тили учун жарима қўллашмоқчи» деб эълон қилди. Фарқини сезяпсизми?
Ҳукумат буёқда давлат ташкилотлари "ўзбек тилини ҳурмат қилсин" (!), демоқда, пропагандачилар уёқда “рус тилига жарима солишмоқчи” демоқда.
Шунақа ҳам жирканч провокатор бўладими? Ўқувчиларга маълумотни оёғини осмондан қилиб, мутлақо нотўғри етказиш орқали манипуляция қиладиганларга яна нима дейиш мумкин?
Товба қилдим, нима энди уларга қолса ўз уйимизда ўзимизнинг тилимизни ҳам ҳимоя қила олмаймизми? Ўзбекистон мустақил давлат, ўз тили, ўз қадриятлари, ўз қонунлари ва ўзининг тутган йўлига эга. Давлат ташкилотлари ва уларнинг мансабдорлари Ўзбекистонда яшар экан, ўзбек тилини ҳурмат қилишга мажбур ва ҳурмат қилмаганлик учун керак бўлса жаримага тортиш керак, бу жуда тўғри қарор.
Аммо шу билан бирга Ҳукуматимиз ўзбек халқини миллатидан, тилидан, динидан қатъи назар Ўзбекистон фуқаролари ташкил этишини ҳам ҳеч қачон унутмайди, бошқа тилларда сўзлашувчи фуқароларини ҳеч қачон жаримага тортмайди, уларга қаршилик қилмайди.
Шу сабабли, турли гиж-гижловчи ва аҳоли ўртасига нифоқ солишга қаратилган хабарлардан эҳтиёт бўлинг. Билингки, уларнинг мақсади юртимизда миллатлараро нотинчликни келтириб чиқаришга ҳаракат қилиш бўлиши мумкин.