Xushnudbek.uz
609K subscribers
10.7K photos
2.75K videos
240 files
9.02K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
‼️ BREAKING NEWS ‼️

ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу дегани энди ҳар сафар иш ҳақлари кўтарилса, контракт нархи ҳам кейинги семестрдан ошади дегани.

Шунингдек, 1 сентябрдан тўлов-контрактнинг янги нархлари белгиланди.

Бакалаврда:
энг арзон контракт - 45 баравар, яъни 8 млн. 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг);
энг қиммат контракт - 60 баравар, яъни 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг).

Магистратурада:
энг арзон контракт - 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг);
энг қиммат контракт - 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг).

Махсус сиртқида:
энг арзон контракт - 15 баравар, яъни 2 млн 764 минг 500 сўм (илгари 2 млн 220 минг);
энг қиммат контракт - 27 баравар, яъни 4 млн 976 минг 100 сўм (илгари 3 млн 110 минг).

Кундузги сиртқида:
энг арзон контракт - 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм;
энг қиммат контракт - 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм.

Иккинчи мутахассисликда (17/18 ўқув йилида кирганлар учун):
энг арзон контракт - 25 баравар, яъни 4 млн. 607 минг 500 сўм;
энг қиммат контракт - 33 баравар, яъни 6 млн 81 минг 900 сўм.

Қайси ОТМда контракт нархи қанча бўлгани ҳақида тез орада каналим орқали батафсил маълумот бераман.

❗️Маълумот олинганда албатта манба кўрсатилиши шарт.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Kun.uz сайтида қабул жараёнларига оид яна бир мақолам эълон қилинди. Ўқиб кўрингчи, маъқул бўлармикин:

Абитуриентлардан олинадиган миллиардлар кимларнинг чўнтагига тушмоқда?

👉 https://kun.uz/45021866
2018/2019 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида
БАКАЛАВРИАТ
таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати
(энг кам иш ҳақи миқдорида)

- Педагогика, шу жумладан касбий таълим
- Гуманитар фанлар
- Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар
- Социология ва психология
- Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация
- Ижтимоий таъминот
- Спорт фаолияти
- Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги

45 баробар – 8 млн 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг)


- Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти
- Журналистика ва ахборот
- Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари
- Архитектура ва қурилиш
- Хизмат кўрсатиш соҳаси
- Транспорт

46 баробар – 8 млн 477 минг 800 сўм (илгари 7 миллион 250 минг)


- Санъат
- Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш

50 баробар - 9 млн 215 минг сўм (7 млн 900 минг)


- Иқтисод
- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент
- Соғлиқни сақлаш

55 баробар – 10 млн 136 минг 500 сўм (илгари 8 млн 800 минг)


- Жаҳон сиёсати
- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
- Ҳуқуқ

60 баробар – 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг)


Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Каналимда обуначилар сони 15 минг нафардан ошди.

Барчага эътибор учун раҳмат! Ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан.
2018/2019 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида
МАГИСТРАТУРА
таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати
(энг кам иш ҳақи миқдорида)

- Педагогика, шу жумладан касбий таълим
- Гуманитар фанлар
- Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар
- Социология ва психология
- Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация
- Ижтимоий таъминот
- Спорт фаолияти
- Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги

49 баробар – 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг)

- Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти
- Журналистика ва ахборот
- Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари
- Архитектура ва қурилиш
- Хизмат кўрсатиш соҳаси
- Транспорт

51 баробар – 9 млн 399 минг 300 сўм (илгари 7 миллион 950 минг)

- Санъат
- Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш

55 баробар - 10 млн 136 минг 500 сўм (8 млн 730 минг)

- Иқтисод
- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент
- Соғлиқни сақлаш

61 баробар – 11 млн 242 минг 300 сўм (илгари 9 млн 660 минг)

- Жаҳон сиёсати
- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
- Ҳуқуқ

66 баробар – 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг)

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
2018/2019 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида
МАХСУС СИРТҚИ

таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати
(энг кам иш ҳақи миқдорида)

- Педагогика, шу жумладан касбий таълим
- Гуманитар фанлар
- Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар
- Социология ва психология
- Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация
- Ижтимоий таъминот
- Спорт фаолияти
- Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги

15 баробар – 2 млн 764 минг 500 сўм

- Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти
- Журналистика ва ахборот
- Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари
- Архитектура ва қурилиш
- Хизмат кўрсатиш соҳаси
- Транспорт

17 баробар – 3 млн 133 минг 100 сўм

- Санъат
- Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш

20 баробар – 3 млн 686 минг сўм

- Иқтисод
- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент
- Соғлиқни сақлаш

22 баробар – 4 млн 54 минг 600 сўм

- Жаҳон сиёсати
- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
- Ҳуқуқ

27 баробар – 4 млн 976 минг 100 сўм

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Самарқанд шаҳрида янги ташкил этилган “Ипак йўли” халқаро туризм университети учун қабул квоталари тасдиқланди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
​​Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов контрактлар нархининг кўтарилишига ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали муносабат билдирди:

Ўзгарган контракт, Сендан бир ўтинч, энди ошма. Ошсанг шундоқ ҳам 8%и талаба бўлган 600000 ёшлар ўқишга қийналади. Сени ўзи ким белгилайди, белгилашда қайси мезонлар инобатга олинади-а? Олий Мажлисниям оширишдан олдин фикрини олмабсанда. Олий Мажлисни фикрини нима қизиғи бор аслида. Битта КабМин қарори қонунданам улуғку.

Бу илм дегани анқони уруғию, фақат сараланганлар таҳсил оладими? Мақсад пули борга таҳсил олиш имконини беришми?

Ўқимоқчимиш, нима, дунёни оберармидинг?!

Ўқиган ану қўшнини боласими?! 3та дипломи бор, иккитасини дунёни ТОП 100 Университетидан оган. Ҳозир пост ёзиб ўтирибти. Унгаям қийин! (бу ерда катта эҳтимол билан депутат ўзини назарда тутмоқда, чунки Акмал Умирзоқов Тошкент давлат юридик институти, Глазго университети ва Япониянинг Цукуба университетида таҳсил олган - Хушнудбек изоҳи)

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
sirtqi kvota 18-19 - @xushnudbek.pdf
589.8 KB
Сиртқи таълим бўйича барча қабул квоталари (бакалавр)

👥 Жами 13 750 ўрин

💾 PDF файл, 589 кб

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
kechki kvota 18-19 - @xushnudbek.pdf
324.3 KB
КЕЧКИ таълим бўйича барча қабул квоталари (бакалавр)

👥 Жами 1 250 ўрин, шундан:
🇺🇿 955 та;
🇷🇺 295 та.

💾 PDF файл, 324 кб

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Контракт нархи нима учун ошганига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шарҳ берди

Шарҳда айтилишича, тўлов-контракт қиймати миқдорини оширишда асосий омил сифатида, ўтган ўқув йилларида стипендия ва иш ҳақи миқдорларининг 2016 йил 1 октябрдан 15 фоизга, 2017 йил 1 декабрдан 15 фоизга ошганлиги лекин тўлов-контракт миқдорларининг оширилмаганлиги инобатга олинган.

Шу билан бирга, 2018 йил 15 июлдан иш хақи ва стипендиянинг 7 фоизга, 1 сентябрдан ОТМ профессор-ўқитувчилари ойлик маошларини ўртача 25 фоизга оширилганлигини қисман қоплаш лозимлиги, акс ҳолда янги ўқув йилининг якунига келиб ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тегишли харажатлар учун маблағлар етишмовчилиги келиб чиқиши ҳам ҳисобга олинган.

Шунингдек, шарҳда талабалар тўлаган контрактининг 45-80 фоизини стипендия тарзида қайтариб олиши, масалан, “аъло” баҳога ўзлаштирган талаба 1 йилда жами 7,5 млн.сўм стипендия олиши қайд этилган.

Шарҳнинг тўлиқ матнини қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин:

http://telegra.ph/Kontrakt-oshganiga-vazirlik-sharhi-07-11

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Бухоронинг «эркак»га айланган аёли (Фарғонадагидан фарқли воқеа)

Воқеа Шофирконда бўлган: бир аёл (бу аёлни яхшилаб эслаб қолинг!) қўшни бир қизга уни Рустам исмли йигит яхши кўриб қолганини айтган. Сўнг ҳалиги қизга ўша Рустамнинг ўзи телефон қилган. Ёшлар икки ойча телефон орқали гаплашиб юришган, бир неча бор юзма-юз кўришишган ҳам.

Кунларнинг бирида Рустам ҳалиги қиздан пул сўраган, «Бўлса, бериб тур. Бўлмаса, тақинчоқларингни бериб тур, мен уларни гаровга қўйиб пул оламан, сўнг ҳаммасини қайтариб бераман», деб айтган. Қиз тушмагур содда экан — Рустамга умумий қиймати 8 миллион сўм бўлган тақинчоқ ва яна 2,6 миллион сўм нақд пул берган.

Қиз шунчаки содда эмас — энди, нима десак экан — чидаб бўлмас даражада содда экан-да. Рустам дегани аслида ўша қизга «Сени Рустам яхши кўриб қолибди» деган қўшни аёлнинг ўзи бўлиб чиқибди: у телефонда ҳам эркакча овоз билан гапирган, учрашувларга қиёфасини ўзгартириб чиққан. Даҳшат!

Вақтинча Рустамга айланган фирибгар аёл Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми («Фирибгарлик») билан суд қилиниб, унга ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан бир йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланибди.

Биз Рустам лақабли бу аёлни ўз фаолиятини кинода давом эттиришга чақирамиз: актриса бўла олмаса ҳам, ундан яхши гримчи, қиёфа ўзгартирувчи мутахассис чиқиши мумкин. Лекин актриса ҳам чиқиши ҳам мумкин — ахир у ролни жуда ишонарли ўйнайди.

Манба: @daryo_live

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун билан (ЎРҚ-459-сон) алимент соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилган эди.

Ушбу ўзгартиришлар бугундан кучга кирди.

Хусусан эндиликда:

👉 алимент тўламаслик 15 сутка маъмурий қамоққа олинишига сабаб бўлади;

👉 алимент тўлашга мажбур шахслар икки ой (илгари уч ой) мобайнида алимент тўлашдан бўйин товласа жиноий жавобгарликка тортилади (3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин);

👉 ҳар бир бола учун энг кам алимент миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг 75 фоиздан (илгари учдан бир қисм) кам бўлмаган миқдорда (138 225 сўм) белгиланади;

👉 алиментни бола вояга етгунга қадар кўчар ва кўчмас мол-мулк ёки бошқа қимматли нарсалар бериш орқали бир йўла олдиндан тўлаш мумкин;

👉 алимент олдиндан тўланган ёки гаров шартномаси тузиш ҳолатларида, ушбу шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқ олиб ташланади. Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам (46 млн 75 минг сўм) бўлмаслиги лозим.

Манба: @huquqiyaxborot

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
fanlar majmuasi 18-19 - @xushnudbek.pdf
502.5 KB
2018/19 ўқув йили учун таълим йўналишига мос фанлар мажмуаси
(қайси фандан неча балл берилиши)

❗️Айрим ўзгаришлар бор

💾 PDF, 502 кб.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Адлия вазирлиги “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танловини эълон қилган эди.

Танловга ҳужжатлар йилнинг 25 июлига қадар қабул қилинади. Шу сабабли ҳали ҳужжат топширмаганлар ёки эшитмаганларга яна бир эслатиб қўймоқчи эдим.

Танлов қуйидаги 10 номинация бўйича ўтказилади:

👉 “Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун”;
👉 “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис”;
👉 “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист”;
👉 “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ”;
👉 “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер”;
👉 “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт”;
👉 “Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа”;
👉 “Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун”;
👉 “Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор”;
👉 “Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси”.

Ғолибларга планшет, смартфон каби қимматбаҳо эсдалик совғалари ва пул мукофотлари топширилади.

Тўлиқ қоидалар билан қуйидаги манзил орқали танишишингиз мумкин. Ҳужжат топширинг, Сиздан нима кетди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати ва уларга мос фанлар мажмуаси

Каналга уланиш:
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Провайдерлар сифатсиз интернет учун абонентга жарима тўлайдиган бўлди
https://kun.uz/22875217

Ия, UzOffline компанияси банкрот бўладику бунақада 😂
Одатда ишдан уйга автобусда қайтаман. Ҳозир ҳам автобусда уйга қайтаётгандим, манзилга етмасдан катта йўлни ўртасида солярка тугаб, ўчиб қолди (товба, текшириб юришмайдими ёқилғини).

Кейин қарасам маршрутка турган экан, «кел, сира маршруткада юрмайман, бугун чиқай» дедим.

Фақат ээээнг охирида жой бор экан, вой, шунақанги сакратяпт$| шждатуы%|! чьвлоащужвтч влволыдячячяя...
«Супер-мупер контракт» очилиши мумкин

Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг Kun.uz’га берган интервьюсидан шу нарса аниқлашдики, ҳозирда «супер контракт» бўйича янги тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Бу янги тартиб қуйидагича:

Хабарингиз бор, ҳозирги тартиб бўйича максимал баллнинг 30%идан баланд балл (ўтган йили 68, жорий йилдан 56,7 балл) олиб ўқишга кира олмаган абитуриент қиммат контракт тўлай олса, бемалол талаба бўлиши мумкин эди.

Янги тартибда эса, шу 30% баллни ололмаганларга ҳам имкон берилади. Яъни кимдир 56,7 балл ҳам ололмади, айтайлик, атиги 5 ёки 10 балл олди (таваккал белгиласа ҳам кўпроқ чиқадией!).

Марҳамат, энди шу 10 балл тўплаган абитуриент ҳам талаба бўлиши мумкин. Фақат битта шарти: «сепур контракт»ни пулидан ҳам кўпроқ тўлаши керак!

Ушбу «супер-мупер контракт»нинг нархи ҳали маълум эмас.

Тасаввур қилиш учун Юридик университет мисолида нархларни келтирамиз:

56,7 балл тўплаб, кира олмаганлар (4 баллик арзон ҳудуддан ташқари):

👉 25 баробар, яъни 276 млн. 450 минг сўм.

Демак, 0 баллдан 56,7 баллгача тўплаб, кира олмаганлар 276 млн.дан ҳам қимматроқ тўлашади.

Ана шунақа гаплар. «Ғарбда пулини тўласа бемалол ўқийверади, нега бизда унақамас» дердик. Мана, Сизга ўша ғарб! :)

P.S.: Матн таҳрирланди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
2 борабар ҳақидаги гаплар инкор қилинди. Шу сабабли юқоридаги матн таҳрирланди. Тўғри тушунасиз деган умиддаман. Раҳмат.
Жиззахлик абитуриентлар учун Ўзбекистон миллий университети, Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика институтида айрим йўналишлар бўйича давлат гранти асосида қўшимча мақсадли қабул квоталари белгиланган.

Бухоролик абитуриентлар учун эса Бухоро давлат университетида туманлар кесимида худди шундай мақсадли қабул квоталари жорий қилинган.

Давлат тест марказининг махсус базасини кўриб чиқсак, юқоридаги мақсадли қабул квоталари бўйича айрим йўналишларга ҳали бирорта ҳам ҳужжат топширилмаганини кўриш мумкин. Чунки кўпчилик бундан бехабар, эшитмаган.

Имкониятни қўлдан бой берманг, ёшларга яратилган имтиёзлардан унумли фойдаланинг.

Тез орада шу ҳақида батафсилроқ мақола чиқади, Худо хоҳласа.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ