Xushnudbek.uz
507K subscribers
9.66K photos
2.46K videos
205 files
8.34K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
⚡️Яхши хабар!

2020 йил 1 мартдан бошлаб
МДҲ мамлакатларида истиқомат қилувчи ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олишлари мумкин.

Шу ўринда республика фуқаролари хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш ва қабулга ёзилиш (биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни топшириш мақсадида) учун https://consulate.mfa.uz веб-портали орқали электрон ариза тўлдиришлари мумкин.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан чет эл мамлакатларида паспорт расмийлаштириш тизимини босқичма-босқич татбиқ этиш устида иш олиб борилмоқда ва унинг натижалари тўғрисида ватандошлар ўз вақтида хабардор қилинади, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кайфиятни кўтарамиз, @trolluz'дан яна бир шедевр! 😂😂😂

«Прописка ёмон! Прописка ёмон! Прописка ёмон!»


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Аёл ҳокимлар сони яна биттага кўпайди

Бугун, 4 март куни, Андижон вилоятининг Бўстон туманига (собиқ Бўз) Садбархон Неъматжоновна Мамитова ҳоким этиб тайинланди.

Садбархон Мамитова 2019 йилдан ҳозиргача «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари сифатида ишлаб келаётганди. Нодавлат ташкилотда ишлаётган аёл кишини ҳоким сифатида тайинлангани икки карра қувонарли, албатта.

Шундай қилиб, бугунга келиб Ўзбекистонда аёл ҳокимлар сони 3 нафарга етди. Бунгача Дилфуза Уралова Сирдарё вилоятининг Боёвут туманига, Наргиза Неъматова эса Бухоро вилоятининг Олот туманига ҳоким этиб тайинланганди.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳокимга "ишончсизлик вотуми"

ЎзЛиДеП сайтида «Инсон қадр-қимматини оёқ ости қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» номли хабар эълон қилинди. Унда айтилишича, Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтган.

Йиғилишда депутатлар Миришкор туман ҳокими Б.Ражабов эгаллаб турган лавозимига мутлақо нолойиқ деб ҳисоблашларини ва туман ҳокими билан боғлиқ масалани туман сессиясида кўриб чиқиш учун киритиш ва унда ушбу масалага нисбатан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қатъий муносабатини билдириш лозимлиги борасида тегишли қарорни қабул қилдилар.

Агар адашмаётган бўлсам, бу депутатлар гуруҳи томонидан ҳокимга ишончсизлик вотумига ўхшаш муносабат билдирилаётган Ўзбекистон тарихидаги илк ҳолат.

Агар қонунларимизда депутатларнинг ҳокимларга ишончсизлик вотуми киритиш ҳуқуқи расман тасдиқлаб қўйилса, ваҳ-ваҳ, жараёнлар анчайин қизиқарли бўларди. Тизимли ислоҳотлар қилишда «биз ҳали тайёр эмасмиз» деган гапни тўғри келса-келмаса ишлатавердик, аслида кўп ўзгаришларни тезроқ қилишимиз керак, йўқса 100 йилдан кейин ҳам тайёр бўлолмай ўтиб кетамиз.

Ҳокимларни фақат Президент тийиб туриши мақсадга мувофиқ эмас, жамоатчиликда ва уларнинг сайлаб қўйган вакилларида ҳам аниқ ва конкрет қонуний ричаг бўлиши керак (олов ёқиш ёки интернетга чиқишдан бошқа). Шунда бошбошдоқликлар камроқ бўлармиди дейманда. ИМҲО.

Ҳа, айтганча, олинган маълумотларга кўра, айни дақиқаларда Миришкор туман ҳокими ўз лавозимидан озод этилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди, дея хабар бермоқда @qashqadaryopress вилоят ҳокимлиги.

Йиғилишда Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
РАСМАН

Миришкор тумани ҳокими Б.Раджабов расман эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Унинг ўрнига Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғайрат Бегалиев тайинланди (суратда).

Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги хабар берди.


👉 @xushnudbek 👈
Қашқадарёда ҳам аёл ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Мустафаева Мақсуда Сайфуллаевна Қарши туманига ҳоким этиб тайинланди.

У бунгача, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда аёл ҳокимлар сони 4 нафарга етди.


👉 @xushnudbek 👈
4 март - Ўзбекистон учун тарихий кун!

Бир кунда 2 нафар аёллар ҳоким этиб тайинланди!


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича қўшимча маълумотлар

Давлат қабул комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёнига мувофиқ қуйидагилар белгиланди:

1️⃣ қўшни давлатлардаги ОТМлардан республика ОТМларига ўқиши кўчирилиши рухсат берилган талабалар сони тақсимоти ОТМлар кесимида тасдиқланди;

2️⃣ қўшни давлатларнинг ОТМларида камида бир семестр мобайнида ўқишини давом эттирмасдан, бошқа давлатларнинг (хусусан, Россия Федерацияси ва бошқа давлатлар) ОТМларидан ўқишини ўқув йилининг ярмида кўчириб ўтган талабаларнинг ўқиши кўчирилмайди;

Бу нима дегани?

Қўшни давлатлардан ўқишни имтиҳонсиз кўчириш мумкинлиги ҳақида хабар чиққач, Россия ёки Украинада ўқиётган талабалар уддабуронлик билан ўз ўқишини қўшни давлатга (асосан Қозоғистон) кўчириб ўтишган эди. Аммо улар Қозоғистонда ҳатто 1 семестр ҳам ўқишгани йўқ. Ана шундай талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчира олишмайди.

3️⃣ қўшни давлатларнинг ОТМларида масофавий таълим шакли бўйича ва онлайн тарзда таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат берилмайди;

4️⃣ қўшни давлатлардаги ОТМлардан республика ОТМларига ўқишини кўчириш фақатгина жорий йилда Давлат қабул комиссияси томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилиши қатъиян белгилаб қўйилди.

Бу нима дегани?

Кўпчилик жорий йилдаги каби ўзига хос “амнистия” ҳар йили бўлади, деб ўйлашмоқда ва шу сабабли ёзда қўшни давлатларга олдингидан 10 баробар кўп ёшлар ўқишга кетишни режа қилиб туришибди. Уёққа имтиҳтонсиз ўқишга кирамиз, кейин қишда ўқишини имтиҳонсиз кўчирамиз, деб ўйлашаётганди. Ўшанчун ҳам қарорда аниқ белгиландики, бундай акция фақат жорий йилда бўлади, кейинги йилларда умумий тартибда имтиҳон асосида ўқишни кўчириш мумкин бўлади.

5️⃣ қўшни давлатлардаги ОТМлардан ўқишни кўчириш натижалари уч кун муддатда тегишли ОТМларга етказилади. Олинган маълумотларга кўра, жами 36 минг 400 нафардан кўпроқ талабаларга ўқишини 80 та ОТМга кўчиришга рухсат берилди.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун аёл ҳокимлар куни экан — Наманганда ҳам аёл ҳоким тайинланди

Илгари Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда аёл ҳокимлар сони жами 5 нафарга етди. Тушунишимизча, тенденциялар шуни кўрсатяптики, тез орада ҳар бир ҳудудда бир нафардан аёл ҳоким тайинланади ва уларнинг сони жами 14 нафарга етказилади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Komil Allamjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5-6 март кунлари Самарқандда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда «II Марказий Осиё судьялар мулоқоти» судьялар мулоқотини ўтказяпмиз.

Хорижлик экспертлар, ҳуқуқшунослар, судьялар, журналист ва блогерлар иштирок этадиган мулоқот Ўзбекистонда матбуот ва сўз эркинлигини таъминлашда миллий суд тизимларининг ролини кучайтириш йўлида муҳим қадам бўлади, деб ишонаман.

@allamjonov_ki
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Жиноят кодексидаги туҳмат ва ҳақорат билан боғлиқ моддаларга ўзгартириш киритиш тўғрисида таклифлар бермоқда.

Асосий урғу берилаётган жиҳатлар:

1) ҳар қандай шаклдаги туҳмат ёки ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бекор бўлаётгани тўлиқ қўллаб-қувватланади;

2) Оддий фуқаро ҳақорат қилса, маъмурий жавобгарлик белгиланади, лекин журналист ҳақорат қилса, жиноий жазо қўлланади. Мана шу журналистлар учун алоҳида оғирлаштирувчи қисмни чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда;

3) туҳмат ва ҳақорат учун жарима жазоси жуда баланд (умумий ҳолатда 44 млн, оғирлаштирувчи ҳолатда 133 млн сўмгача). Шуни кескин камайтириш таклиф этилмоқда;

4) агар оддий фуқаро хизмат бурчини бажараётган шахсни, масалан бирор амалдорни ҳақорат қилса, оғир жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Лекин амалдорлар оддий фуқарони ҳақорат қилса, маъмурий жавобгар бўлади холос. Шу сабабли оддий фуқаро учун оғирлаштирувчи жиноий жавобгарликни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

https://t.me/massmediauz/59
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили давлат дастурининг олий таълимга оид қисми бўйича фикрлар.

Охиридаги хулосам шу бўлдики, давлат дастури ҳали бу оддий қоғоз, кўп нарса унинг ижроси қандай бўлишига боғлиқ.


👉 @xushnudbek 👈
Самарқанд шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда II Марказий Осиё судьялар мулоқоти бошланди.


👉 @xushnudbek 👈
​​Қўшни давлатлардан ўқишини кўчираётганлар тест топширадими?

Кеча қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича қўшимча маълумотлар берилган эди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 3 мартдаги буйруғида тест олиниши ҳақида ҳам банд борлиги кўпчиликни чалғитибди.

Аслида буйруқда қайд этилган тест жараёни қўшни давлатларга тааллуқли эмас. Бу Россия, Украина ёки қўшни бўлмаган бошқа хорижий давлатлардан баҳорги семестрда ўқишини кўчириш учун ариза берганларга тааллуқли. Олинган маълумотларга кўра, бундай ариза берганлар сони жами 11 нафарни ташкил қилади. Ушбу талабалар умумий тартибда тестдан ўтиб, етарли баллни олгачгина, ўқишини кўчириши мумкин.

Қўшни давлатлардан келаётган талабалар эса аввал хабар қилинганидек, имтиҳонсиз ўқишини кўчиради.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалигининг раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Лола Муротова билан телефон орқали мулоқот қилиб, Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади.

Президентимиз ҳозирги вақтда даволанишда бўлган машҳур фермерга мустаҳкам сиҳат-саломатлик ва бардамлик, ҳамиша яқинлари эъзозу ардоғида бўлиб юришни тилади.