Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
– Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, – деди Президентимиз.
Кутубхонага 350 дан зиёд турли мавзудаги китоблар, ноёб қўлёзмалардан кўчирмалар тақдим этилди.

Forwarded from SAFAR
Чақчақ подкастининг янги сони тўлиқ шакли эълон қилинди
Дастурнинг ушбу сонида ЎзЖОКУ ректори ва ХПК раиси Шерзод Қудратхўжаев асосий меҳмон бўлди. У билан ўзи ҳақидаги стикер ва мэмлар, ўзбек тили муаммолари, маънавият идеологияси, Халқаро пресс клубга бўлган босимлар ҳақида суҳбатлашдик.
https://youtu.be/pjxi4-Y6d0U

YouTube
CHAQCHAQ #9 | QUDRATXO'JAYEVNI O'Z STIKERLARI XAFA QILADIMI?
Dasturning ushbu sonida O‘zJOKU rektori va XPK raisi Sherzod Qudratxo‘jaev asosiy mehmon bo‘ldi. U bilan o‘zi haqidagi stiker va memlar, o‘zbek tili muammolari, ma’naviyat, Xalqaro press klubga bo‘lgan bosimlar va jurnalistika haqida suhbat qurildi.
Mehmonlar:…
Mehmonlar:…
Ўқинг, фақат йиғламанг
Мутасаддилардан бири Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробар ошади, дебди. Худди шунақа гапни 2018 йил ноябрь ойида ҳам айтишганди. Лекин аҳвол жуда ҳавас қилгудек яхшилангани йўқ.
Шу хабарлар фонида Канадада яшаётган Фарҳод Файзуллаев қуйидагича пост қолдирибди десангиз:
“Уйимда ҳозир 150 мегабит тезликдаги интернет учун ойига 68 АҚШ доллари (бу ерда ва қуйида АҚШ долларида келтираман, тушунарлироқ бўлиши учун) тўлайман. Бу суммага 1 терабайт трафик ва иккита бепул вай-фай нуқтаси киради.
Кеча «Фейсбук»да провайдерим рекламасини кўриб қолдим. Унда ҳозирги тезлигим учун $53 тўлаш таклиф қилиняпти.
Дарҳол телефон қилдим. Биринчи операторнинг сўзларига кўра, у реклама янги мижозларга қаратилган, мавжуд мижозларга бунақа чегирма йўқ. «Йиғиштир карам шўрвангни» дегандим, «ҳозир, ока» деб Лояллик (қўпол қилиб таржима қилганда «вафо») департаменти билан улаб берди. Бу бўлим норози клиентлар билан муомала қиларкан.
Гўшакни кўтарган Алексга тўғрисини айтдим: «2016 йилдан бери сизлар биланман, келиштириб бер». Алекс минг бор узр сўради-да, янги тариф таклиф қилди.
Таклифга кўра, 150 мегабит интернет учун 68 эмас, $53 тўлайман ва яна қуйидагиларни бепул қўшиб беришади:
+ 1 терабайт лимитни олиб ташлайди ва интернет трафигим чегараланмайди
+ бир юз қанча каналли кабель телевидениеси қўшиб беради
+ «Нетфликс» обунамни компания ўз бўйнига олади. Ҳозир «Нетфликс» учун $13 тўлайман ойига, бундан буён эса бу суммани провайдерим тўлайди
+ ҳисобимга $75 ташлаб беради, келажакдаги ҳаражатларимни қоплаш учун.
Ҳаммаси ойига 53$га. Ҳозирги тарифимдан $28 ютяпман (15 интернетдан, 13 Нетфликсдан) ва яна бир ботмон қўшимча хизматлар беришди.
Фақат битта шарти бор: провайдер билан икки йиллик шартнома тузаман ва шу давр мобайнида бошқа компанияга ўтиб кетмаслигим керак. Ўтиб кетадиган бўлсам, 24 ойдан қолган ҳар бир ой учун $12 жарима тўлайман.
Кўндим зўрға, ўзимни роса торозга солиб 😃 Лекин тушунмадим, шунча чегирмани нимага берди? Нега аввалроқ телефон қилмадим?
Яна бир-икки ойдан кейин телефон қилайчи, балки интернетдан фойдаланганим учун менга пул тўлашни бошлашар... 🤔
Суратларда:
Чапда уйдаги интернет (вай-вай), ўнгда мобил интернет.
Узр.
Нархлар:
Уй интернети учун ойига $53 (чегарасиз траффик), мобил телефон учун ҳам $53 (20 Гигабайт траффик)
Пост тугади.
Бу гапларни ўқиб, йиғлагингиз келмадими мабодо?
👉 @xushnudbek 👈

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Колумбия университетининг илк ўзбек профессори Азиза Шаназарова ҳақидаги маълумот кенг муҳокамаларга сабаб бўлди ва кўпчилик бу янгиликдан ич-ичидан қувонди.
Кеча Кун.уз сайтида яна бир ўзбек олима аёли билан бўлган интервьюни кўриб қолдим ва Сизлар билан улашгим келди.
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг 2-босқич докторанти Нигора Ҳакимова айни кунларда Оксфорд университетининг Исломшунослик марказида «Қаффол Шошийнинг «Маҳасину шариат» асаридаги ислом ҳуқуқи асослари» мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. У ўзбек аёллари орасида Оксфорддаги илк исломшунос олима бўлиш шарафига муяссар бўлибди.
Ушбу интервьюни албатта томоша қилинг, ўзингиз учун кўп нарса оласиз. Айниқса илм, ислом, аёллар ҳамда фарзанд тарбиясига оид фикрлари жуда ҳам муҳим ва фойдали, деб ўйлайман.
ИНТЕРВЬЮНИНГ ТЎЛИҚ ВАРИАНТИНИ ТОМОША ҚИЛИШ:
https://youtu.be/GHqxtDOsHmQ
МАТН ВАРИАНТИНИ ЎҚИШ:
https://kun.uz/07752147

Ажойиб хушхабар! Блогер вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди
Филолог Шаҳноза Соатова Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланибди.
Кўпчилик юртдошларимиз Шаҳноза опани қалами ўткир блогер (@shahnozxon) сифатида ҳам яхши танишади. Жумладан, 2018 йилда ўтказилган блогерлар чемпионатида чемпион бўлганди.
Биз Шаҳноза Соатованинг ўзбек тилини давлат тили сифатида мустаҳкамлаш йўлида олиб борадиган фаолиятида куч-қувват ва зафарлар тилаймиз!

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчиришда қалбаки ҳужжат топшираётганлар аниқланмоқда
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қўшни давлатлардаги ОТМлардан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналарига огоҳлантириш билан чиқди.
Вазирликнинг Ҳудудий ишчи гуруҳларига фуқаролар томонидан қалбаки (сохта, ясама) ҳужжатлар топширилаётганлиги аниқланаётган экан.
Вазирлик айтишича, ариза топширган фуқароларнинг ҳужжатлари тўлиқ текширилади ва қалбаки ҳужжатлар аниқланган тақдирда талабаликка қабул қилинмайди ҳамда ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилади.
Шу сабабли Сизларга кимлардир қўшни давлатлардаги ОТМлардан бирида ўқиганлик тўғрисидаги қалбаки ҳужжат қилиб беришни таклиф этаётган бўлса, унда бундай таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг, эртага бошингизга бало орттириб олманг, дейишмоқчи.
Ўз-ўзидан Сизда савол туғилиши мумкин, шундоқ ҳам қўшни давлатдан ҳамма талабалар имтиҳонсиз ўқишни кўчира олишса, унда қалбаки ҳужжат нимага керак?
Бундай қалбаки ҳужжатларни асосан 2 та ҳолатда тайёрлаш таклиф қилишлари мумкин:
1) умуман ҳеч қаерда ўқимайдиган ва ўтган йиллари ўқишдан йиқилганларни худдики Қозоғистон, Қирғизистон ёки Тожикистонда ўқияпти, деган мазмунда сохта ҳужжат тайёрлаб бериш. Уёқдаги хусусий ОТМларга ҳам нима фарқи бор, битта маълумотномани фалон пулга қилиб беришади, ҳеч нарса йўқотмайди. Шу баҳона қарабсизки, йўқ жойдан кимлардир баҳорга келиб 1-курсдан ўзимизда ўқишни бошлаши мумкин;
2) Ҳақиқатдан қўшни давлатда ўқиётган талабалар йўналиши ҳақида сохта ҳужжат тайёрлайди. Масалан, аграр соҳада ўқиётганлар бир амаллаб юриспруденция ёки тиббиёт йўналишида ўқиётганлиги ҳақида маълумотнома олиб, Ўзбекистонда шу йўналишларга ўқишини кўчириб олишга ҳаракат қилишмоқда.
Яхши биласизларку, бизда аксарият талабаларнинг келажак учун ўз олдига қўйган аниқ мақсади ва режаси йўқ. Уларга соҳа ёки йўналиш қизиқмас, диплом бўлса кифоя. Шу сабабли 1 ёки 2-курсдан кейин бир юмалаб умуман бошқа соҳага ўтиб кетаверади. "Фалон соҳа зўр" деса бўлди, ўша ёққа қараб кетаверади.
Вазирлик бундай қалбаки ҳужжатларга қарши қандай йўл билан курашаётганлигини аниқ билмадиму, лекин албатта бу бўйича ўта қатъий туриш керак. Чунки Ҳукуматнинг ушбу қароридан айримлар росаааа «соққа» қилиш илинжида югуриб юргани бор гап.

Ўқишни кўчиришдаги шаффофлик қандай таъминланади?
Шу мавзуга яна қайтган ҳолда вазирликнинг ўзига айрим саволларим бор. Биламизки, ўқишни кўчириш азал-азалдан энг ёпиқ ва коррупциялашган тизимлардан бири бўлиб келган. Бу жараённи тартибга солиш бўйича айрим ишлар бошлангани рост, масалан, очиқ тестлар ўтказиш бошланди. Аммо шаффофлик йўлида қилинган ишлар мақтанарли даражада эмас.
Ҳалигача Давлат қабул комиссияси деган ўта ёпиқ бир тузилманинг ҳеч қаерда очиқ эълон қилинмайдиган махфий протоколлари орқали минглаб талабалар ўқишини уёқдан-буёққа кўчиради. Кимлардир вилоятлардан Тошкентга келади, кимлардир бир ОТМдан иккинчисига ўтади, кимлардир умуман бошқа йўналишларда ўқишни бошлайди.
Яқинда бир ОТМ ходими айнан перевод иши бўйича қанчадир минг доллар билан қўлга тушганини ҳам ўқидик. Бундайлар аслида таълимда тиқилиб ётибди. Қачондир Ҳукумат ўқишни кўчириш тизимидаги коррупцияга ҳам жиддий эътибор берадими? Тизим шаффофлашадими? Қоидалар янада аниқ ишлаб чиқиладими? Қачон?
Масалан, қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш тартибини олайлик. Ушбу жараён бир неча ўн минг талабаларга тааллуқли эканлигини ҳисобга олиб, айрим саволларим бор.
Биринчидан, вазирликнинг маълум қилишича, асосий талабалар сиртқи ва кечки таълимга “перевод” бўлади. Аммо кундузги таълимга ҳам “перевод” қилиш мумкин. Бунда ОТМдаги сиғим ҳисобга олинади. Яхши, буниси тушунарли.
Энди тасаввур қилайлик, СамДУнинг математика йўналишида 50 кишилик жой бор. Аммо ўқишни шу йўналишга кўчириб келаётган талабгорлар сони 300 киши. Хўш, мана шу 300 киши орасидан кимлар кундузгига ўтадию, кимлар сиртқи ва кечкига кетади? Ким кўпроқ қистир-қистир қилса ёки зўр танкаси бўлса, ўша кундузгида қолиб, пули ва таниши йўқ талабаларни кечкига ўтказилмаслигига ким кафолат бера олади? Бунинг аниқ ҳуқуқий механизми ишлаб чиқилганми?
Иккинчидан, “перевод”лар доимий рўйхатга олинган жойи бўйича амалга ошмоқда. Яъни сурхондарёлик талаба ўқишини қўшни давлатдан кўчириб келаётган бўлса, қоида тариқасида у Сурхондарёдаги ОТМларда ўқишини давом эттириши мумкин. Аммо у Тошкентда ўқишни истасачи? Бунга ҳаққи борми? Агар ҳаққи бўлса, унда кимлар Тошкентга кела оладию, кимлар вилоятида қолади? Яна пул, яна коррупцияга ўртага чиқадими? Агар вилоятликлар фақат ўз вилоятида қолиши 100% аниқ бўлса, унда кимдир кафолат бера оладими, бирорта ҳам талаба ўз вилоятидан ташқарисига “перевод” қилинмайди деб? Бу саволга ҳам ҳозирча жавоб йўқ.
Учинчидан, айрим йўналишлар барча вилоятларда ҳам йўқ. Масалан, тиббиёт йўналиши Тошкентдан ташқари яна 5 та вилоятда бор холос. Бундай ҳолда талабалар ўзига яқин вилоятга ўқишини кўчириши мумкин. Айтайлик, навоийлик талаба Қозоғистондаги тиббиёт йўналишидан “перевод” қилмоқчи. Хўш, у қайси вилоятга боради? Самарқанд, Бухоро ёки Хоразм? Агар у Тошкентга келишни истасачи? Бунинг аниқ механизми борми?
Ёки юриспруденцияни олайлик. Бир пайтлар ҳуқуқий таълим тизимидаги бемаъни ислоҳотлардан кейин Республикамизда фақат иккита — Тошкент давлат юридик университети ва Қорақалпоқ давлат университетидагина юриспруденция йўналиши бор холос. Хўш, кимлар ТДЮУга "перевод" бўладию, кимлар Қорақалпоққа боради? Ким ҳал қилади буни? Нима асосга кўра ҳал қилади?
Юқоридагилар бўйича бирор аниқ режа, очиқ ва шаффоф тартиб борми? Ёки аввал барча аризалар қабул қилинадию, кейин ҳаммаси ёпиқ эшиклар ортида, комиссияларнинг яширин муҳокамаларида ҳал бўладими?
Агар ҳаммаси мана шундай ёпиқ, мавҳум ва ўта субъектив ҳал қилинса, ваҳ-ваҳ, билингки, “миллион туда, миллион суда” бўлади. Чунки бизда яхши ва эзгу қарорларни ҳам ўзимиз кўникиб қолган қинғир йўллар орқали ҳал қилишга ҳаракат қиладиган инсонлар жуда, жуда ва жуда кўп. Айниқса таълим тизимида улар болалаб, томир ёзиб кетишган.
Мана шундай коррупционерларга қарши туриб бера оладиган бирорта аниқ механизмни эса ҳозирча кўрганим йўқ.
Юқоридаги учта саволимга кимдир батафсил жавоб берармикин, бунисини билмадим...

Forwarded from davletovuz
Тавсия қиламиз
Мамлакатнинг нисбатан қолоқлиги илдизи қаерда? Ташқи қарз ошаётган бир шароитда, уни сарфлашда приоритет нимада бўлиши керак? Ўзбекистоннинг яхши иқтисодчи олимлари нега асосан чет элда?
Айрим бизнес учун имтиёзлар берилиши коррупциями?
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ва Юлий Юсуповларнинг суҳбатида ана шундай саволлар атрофида фикр-мулоҳаза юритилган.
Дам олиш кунлари бир соатингизни сарфлашга арзийди. https://youtu.be/eI08BLHbgd8

Юлий Юсупов: Экономический рост в Узбекистане
Беседа с экономистом Юлием Юсуповым о экономической истории Узбекистана, "Узбекской модели" экономики, экономическом образовании, институтах, коррупции и демократизации.
"Hoshimov Iqtisodiyoti" («Экономика Хошимова») - это не интервью, это беседа.
Subtitrlar…

Ўсимлик дунёсига етказилган зарар ундирилди
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Юнус Ражабий” маҳалласида жойлашган 72, 66/1, 66/2 ва 66/4-уйлар оралиғидаги майдонда мавжуд кўп йиллик 81 та дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилганлиги ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 2018 йил 18 апрелдаги 608-сонли қарорига асосан, “Building And Supplies” МЧЖга “Юнус Ражабий” маҳалласи 72, 66/1, 66/2 ва 66/4-уйлар оралиғида 0,5 гектар ер майдони кўп қаватли турар жой биноларини қуриш учун доимий фойдаланишга ажратиб берилган.
Ушбу қарор шаҳарсозлик қоидаларига зид бўлгани учун шаҳар прокурори томонидан 2018 йил 4 июлда протест келтирилган.
Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 17 июлдаги 1053-сонли қарорига кўра, протест қаноатлантирилган ва 608-сонли қарор бекор қилинган.
Бу ҳолатдан норози бўлган “Building And Supplies” МЧЖ ҳудудий маъмурий судга ариза берган ва Бектемир тумани маъмурий судининг 2018 йил 12 ноябрдаги қарори билан шаҳар ҳокимининг 1053-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган ва дастлабки қарори яна кучга эга деб топилган.
“Юнус Ражабий” маҳалласида яшовчи аҳолининг шаҳар ҳокимининг 608-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги Чилонзор тумани маъмурий судига киритган аризаси, суд томонидан 2019 йил 11 декабрда рад қилинган.
Ушбу суд қарори 2020 йил 27 январда Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясида кўрилган ва ўзгаришсиз қолдирилган.
“Building And Supplies” МЧЖ томонидан унга ажратилган ер майдонидаги кўп йиллик 81 та дарахтлар қонунга зид равишда кесилганлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 630,4 млн. сўм моддий зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил 22 февралда Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 198-моддаси 2-қисми билан Яккасарой тумани ҳокимлиги ва “Building And Supplies” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 198-моддаси 4-қисмига кўра, етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Дастлабки терговда 2 нафар айбланувчилардан 1 млрд. 891,3 млн. сўм моддий зарар ундирилди ва уларга гаров эҳтиёт чораси қўлланилди.
“Юнус Ражабий” маҳалласи ҳудудида ноқонуний кесилган дов-дарахтлар ер майдони тезкорлик билан тозаланиб “Липа”, “Берёза”, “Каштан” ва “Павлония” дарахтлари экилиши ташкил қилинди.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23 мингдан ортиқ иморат ноқонуний қуриб олингани учун бузиб ташланиши мумкин!
Нима учун бундай аҳвол юзага келди?
Энди нима бўлади: 23 минг оила бошпанасиз қоладими?
Адлия вазирлигининг масъул ходими Шаҳноза Соатова ноқонуний уй қуришнинг сабаби, таҳлили ва оқибатлари ҳақида мақола ёзибди.
https://bit.ly/2HMnNzV

Teletype
Ноқонуний қурилган уй-жойлар: сабаб, таҳлил, оқибат
Биз воқеликка баҳо беришда кўпинча оқ ва қора якрангликдан иборат мезонлардан фойдаланамиз. Азал ишонган идеалларимиз ҳам шундай:...
Меҳнат муҳожирлиги
Бир неча йил олдин. Дубайдаги дўконда молларимизни саралаб ўтирибмиз. Шу дўконда хизматчи бўлиб ишлайдиган ўттиз беш ёшлардаги ҳинд йигити бизга ёрдамлашяпти. Орада бир нафас дам олдик.
Танаффусдан фойдаланган ишчи ҳинд йигити телефонини олиб, ундаги оилавий хотира, суратлар ва видеоларни берилиб томоша қила бошлади. Қарашларидаги соғинч, меҳр, ҳис-туйғуларини ёзиб, тушунтириб бўлмайди.
Секин гапга солдим.
Айтишига қараганда, Дубайга келганига икки йилдан ошибди. Тахминан икки юз доллардан ошиқроқ маош оларкан. Ётоғи ва овқати хўжайинининг зиммасида.
–Жуда кам-ку! – десам,
– Илож қанча, юртимда иш йўқ, шу ишга келиш ҳам жуда қийин ва омади келган одамга насиб қилади деди.
Ойнинг охирида Бирлашган Араб Амирликларидаги Western Union шоҳобчаларида уйга пул жўнатиш учун жуда катта навбат бўлади.
Йигит ҳам топган пулини борича Ҳиндистонга юбораркан. Шундан юз доллардан кўпроғини икки фарзандининг таълим олиши учун ишлатаркан. Қолган қисмини қари онаси ва оиласининг таъминотига сарфлашаркан. Йигит фарзандлари яхши ўқиб, келажакда яхши касб эгаси бўлишидан, шу орқали "ит ётиш мирза туриш" ҳаётидан қутулишига умидвор ва шунга ишонади...
***
Бир ўзбек оила бошлиғи Ўрусияда мигрантлик қилар, бир кетганида камида олти ой ёки бир йилдан ортиқ муддатда юртга қайтар эди.
Нексиялар урф бўлган пайтлар...
Узоқ муддатли айрилиқдан кейин бир ойлик "таътил"га келган кишига аёли сўз қотибди:
– Адаси, итдаям-битдаям Нексия бўлиб кетди. Кетишиздан олдин Нексияни Ласетти қилиб кетинг.
Акамиз аёлларининг ўтинчини ерда қолдирмасдан 30 000 долларга Ласетти олган ва гаражга қўйиб, узоқ муддатга Маскопга жўнаб кетган.
***
Ҳозирги кунда дунёдаги энг зўр математиклар, докторлар, дастурчилар, пулдорлар... ҳиндлардан чиқаётгани бежизга эмас!
=•=•=•=•=•=•=•=
Фейсбукдан олинди.
Муаллиф: Khojiakhmad Umurzakov

Хахахахахахаха!
Бу видеони ҳамма, айниқса таълим тизимидаги раҳбарлар, талабалар ва уларнинг ота-оналари кўриши керак.
Феруз Баҳодиров томонидан тайёрланган «Олий таълим» номли қисқа метражли фильм бизнинг олий таълим тизимимиздаги кўплаб муаммоларни сатира услубида жуда муваффақиятли кўрсатиб бера олган!
Кўриб, мазза қилдим.
Муаллифга креативлик учун бир литр ёғ ва сервиз берилишини талаб қиламан!
Видеонинг оригинали:
https://youtu.be/bbRgQ1MAC70
Феруз Баҳодировнинг бошқа роликларини кўриш:
https://www.youtube.com/channel/UCfqQdEx1SdH27e-17YifFtQ

⚡️Ҳукумат таркибида расман тасдиқланмаган янги тайинловлар амалга ошибди:
👉 Молия вазири этиб Тимур Ишметов тайинланган. У бунгача молия вазирининг биринчи ўринбосари эди;
👉 собиқ молия вазири Жамшид Қўчқоров эса Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири этиб тайинланган;
👉 собиқ иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев эса Бош вазирнинг саноат ва кооперация масалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган;
👉 Бош вазирнинг собиқ маслаҳатчиси Нодир Отажонов эса лавозимидан озод қилинган. У “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раиси лавозимини сақлаб қолган.

Март ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Яқинлашиб келаётган март ойида календарь бўйича дам олинадиган 2 та байрам кунлари бор. Бири – Халқаро хотин-қизлар куни, иккинчиси – Наврўз байрами.
Жорий йилда 8 март куни ходимлар учун ҳеч қандай афзаллик бермайди, сабаби у якшанба кунига тўғри келади. Дунёнинг аксарият давлатларида агар байрам куни якшанба (дам олиш) кунига тўғри келиб қолса, унда кейинги кун, яъни душанба - дам олиш куни деб эълон қилинади. Аммо ҳозирча бизда бундай тартиб йўқ.
Наврўз байрамига келсак, ушбу байрам ҳам шанба кунга тўғри келган. Яъни шундоқ ҳам ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимларга шанба дам олиш куни бўлар эди. Аммо Президент Фармонига биноан, 23 март – душанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни бўлади.
Шундай қилиб Наврўз байрами арафасида ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади:
21 март – шанба (Наврўз байрами);
22 март – якшанба (дам олиш куни);
23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).
Қуйидаги суратда март ойидаги иш ва дам олиш кунлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Боккони ва Ҳарвард университетлари битирувчиси Омонулло Насриддинхўжаев молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. Ундан олдинроқ USM Holdings компанияларида ишлаган.
Манба: Газета.уз
Манба: Газета.уз
Кеча хабар қилинган Ҳукуматдаги тайинловлар расман тасдиқланди.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигида ҳам айрим ўзгаришлар бўлибди.
https://t.me/huquqiyaxborot/6559

Telegram
Huquqiy axborot
#Тайинлов
Ҳукумат таркибида ўзгаришлар бўлди
Президентнинг тегишли фармонларига асосан:
• Кучкаров Джамшид Анварович Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тасдиқланди…

Меҳнат таътили - нима у, ейдиган нарсами?
Яқинда бир антиқа савол бериб қолишди:
— Хусусий фирмада ишлайдиганлар ҳам меҳнат таътилига чиқса бўладими?
— Ия, албатта. Чиқса бўладими эмас, чиқиши шарт!
— Агар ходимнинг меҳнат шартномасида таътил берилмаслиги ёзилган бўлсачи?
— Фарқи йўқ. Меҳнат шартномасида ёзилганми, ёзилмаганми, барибир ходимга меҳнат таътили берилиши шарт. Чунки Меҳнат кодексининг 5-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас, деб топилади. Демак, Сиз айтган меҳнат шартномасининг ўша банди ҳам ҳақиқий эмас.
Шундай жавоб бердиму, ўзим ҳам қизиқсиниб сўрадим:
— Нима, бирорта фирмада ҳақиқатдан шунақа ёзишганми меҳнат шартномада?
— Ҳа, шунақа ёзилган. Битта хусусий корхонага ишга кирувдим, таътил сўрасам, Сизга берилмайди, дейишди. Нимага берилмайди, десам, меҳнат шартномангизда шунақа ёзилган, имзо қўйгансиз дейишди. Қарасам, ҳақиқатдан меҳнат шартномамда меҳнат таътили деган жойига “0” (ноль) ёзилган экан, бунисига қарамаган эканман. Сизни айтганларингизни тушундим, кадрга айтиб кўраман.
Х У Л О С А :
1) Бир нарсани унутманг, ҳар бир ходим, у қаерда, ким бўлиб ишлашидан қатъи назар, ҳар йили меҳнат таътилига чиқиши шарт! Бу давлат иши бўладими, хусусий секторми, умуман фарқи йўқ.
2) Меҳнат таътилининг муддати Ўзбекистон қонунчилиги бўйича йилига камида 15 кун этиб белгиланган. Бу дегани, у директор бўладими, энг кичик лавозимда ишлайдиган оддий ходим бўладими, фарқи йўқ, камида 15 кун меҳнат таътилига чиқиши, жайдари тилда айтганда одамга ўхшаб дам олиши керак.
3) Меҳнат таътилининг минимуми 15 кун бўлса, максимуми ҳам бор – 48 кун. Яъни ходимга ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили 48 кундан кўпроқ берилиши мумкин эмас.
4) Қонунларда меҳнат таътили қайси лавозимдаги ходимга неча кун берилиши ёзилмаган, бу нарса ҳар бир ташкилотнинг ўзида жамоа шартномаси ёки бошқа ички ҳужжати билан белгиланади. Масалан, ҳайдовчи лавозимидаги ходим қайсидир корхонада 20 кун, бошқа ташкилотда 23 кун таътилга чиқиши мумкин.
5) Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Аммо минг афсуски, бизда қоғозда таътилга чиқадию, лекин амалда ҳар куни ишга чақиришади. Аслида бу мутлақо мумкин эмас.
6) Йиллар давомида на қоғозда, на амалда таътилга чиқмаганлар борку, бу мумкинми? Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат таътили иш йили тугашидан олдин албатта берилиши керак. Уни кейинги йилга қолдириш учун албатта аниқ асос бўлиши шарт. Кейинги йилга қолдирилган тақдирда ҳам, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим. Бироқ бутун республика текшириб чиқилса, ўн минглаб ходимларга меҳнат таътили берилмагани аниқланишига ишонаман. Ваколатли органлар ҳар бир ташкилотни текшириб, ходимларга ўз вақтида меҳнат таътили берилмагани учун иш берувчини жавобгарликка тортишга ҳақли. Аммо камдан-кам бундай қилишади.
P.S.: Ҳатто машина ёки бирор техникани ҳам узлуксиз, дам бермасдан ишлатсангиз тезда ишдан чиқади. Ходимлар эса робот эмас, улар тирик жон. Одамни қадрлаш керак. Хулоса ўзингиздан.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёеванинг «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросимидаги нутқидан:
«Қанчадан-қанча аёллар илм-фан ва маданиятда оламшумул зафарларга эришган, дунё тан олган. Мана мисол, жаҳонга танилган аёл дирижёрлардан бири ҳамюртимиз Дилбар Абдураҳмонова бўлади.
Академик Ҳадича Сулаймонова Марказий Осиёда биринчи суд-экспертизаси институтининг асосчиси.
Археологимиз Галина Пугаченкованинг илмий ишлари довруғи бутун дунёга тарқалган.
Ёки энг сўнги янгиликлардан — Азиза Шоназарова Колумбия университети профессори мақомини олган биринчи ўзбекистонлик бўлса, Нигора Ҳакимова Оксфорд университетининг исломшунослик марказида ўзбекистонлик илк тадқиқотчи аёл бўлди.
Мана яқинда Боёвут туманига Дилфуза Уралова ҳоким этиб тайинланди. Жуда хурсанд бўлдим.
Аёлларга айтар сўзим шуки: қадрингизни билинг, орзуларингиздан воз кечманг, қийинчиликдан қўрқманг, сира ортга чекинманг!»
Тўлиқ видеони қуйидаги манзилдан кўришингиз мумкин
https://t.me/SShMirziyoyeva/245

Saida Mirziyoyeva
"O'zbegim ayoli" мукофотини топшириш маросими
—
Церемония вручения премии "O'zbegim ayoli"
#Uzbekistan #SMirziyoyeva #Ozbegimayoli #MassMediaUz #award #ceremony

Нима муҳимроқ: ўқувчининг ташқи кўриниши ёки таълим сифати?
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан regulation.gov.uz порталига Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатдаги бир қатор муҳим жиҳатлар кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлгани учун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мазкур масала юзасидан ўз муносабатини билдирди.
Жумладан, муносабатда шундай дейилади:
“Биринчидан, таълим сифатига, энг аввало, педагог кадрларнинг ва хизмат кўрсатувчи персоналнинг малакаси, ўқув дастурининг самарадорлиги, зарур ресурслар ва керакли моддий-техник база билан таъминланганлиги каби омиллар таъсир кўрсатади. Ушбу жараёнларга ўқувчининг ташқи кўриниши қандай таъсир ўтказиши мумкин? Лойиҳа ташаббускорларида мактаб ўқувчисининг “имижига” қўйилаётган талабларни тасдиқловчи ўтказилган тадқиқот натижалари ёки бошқа фактлар мавжудми?
Иккинчидан, нодавлат таълим муассасалари ўқувчиларининг ташқи кўринишига қатъий талаблар қўйилиши болаларнинг танлаш ва ўзини ифода этиш эркинлигини чеклашга олиб келади. Улар ўзлари истаганича кийиниш ҳуқуқига эгадирлар, албатта, умумий қабул қилинган ахлоқий меъёрлар доирасида. Болаларни танлаш имкониятидан ва ўзини ифода этиш имкониятидан маҳрум этиш орқали уларнинг руҳиятига зарар етказиб қўйиш ва умуман таълим тизимига нисбатан нафрат уйғотиш мумкин. Талабанинг ташқи кўринишини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш қанчалик тўғри?
Умид қиламизки, ҳужжат ташаббускорлари қонунчиликка киритилиши таклиф этилаётган ушбу ўзгаришлар юзасидан асослантирилган сабаблар тақдим эта оладилар”.
“Юксалиш” муносабатининг батафсил матнини қуйида ўқишингиз мумкин.

Telegraph
Нима муҳимроқ: ўқувчининг ташқи кўриниши ёки таълим сифати?
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан regulation.gov.uz порталига Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш…
Xushnudbek.uz
Депутатлар минглаб юртдошимизга фуқаролик беришни назарда тутадиган қонунни қабул қилди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 18 февралда ўтказилган навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.…
⚡️Яхши хабар!
Сенаторлар Ўзбекистонда 1995 йил 1 январга қадар доимий рўйхатдан ўтган, хорижий давлат фуқаролигини олмаган ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасига эга бўлган шахсларга Ўзбекистон фуқаролигини автоматик тарзда берилишига оид қонунни маъқуллабди.
Энди охирги босқич қолди - Президент қонунни имзолагач, 50 мингга яқин юртдошларимизни расман Ўзбекистон фуқароси бўлгани билан табрикласак бўлади.