Xushnudbek.uz
582K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.13K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Хитойдаги юртдошларимизни ўз ичига олган дастлабки чартер рейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келди.

Чартер рейсга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институтининг юқумли касалликлар бўйича тажрибали мутахассис ва эпидемиолог-шифокорлари ҳамроҳлик қилишди.

Хитойдан олиб келинган ватандошларимиз коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилди.
2020 йилдан Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинади ва ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди. 4 февраль куни Шавкат Мирзиёев ана шундай топшириқ берган.

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев маълум қилди.


👉 @xushnudbek 👈
​​Бугун Ухан–Тошкент йўналиши бўйича иккинчи чартер рейс пойтахтимиздаги халқаро аэропортга қўнди. Унда 84 нафар юртдошларимиз Хитойдан эвакуация қилинди.

Эътиборли томони, бугунги парвозни ҳам худди кечаги каби Uzreport нодавлат телеканали тўғридан-тўғри трансляция қилди.

Аммо ўзбекистонликлар солиқлари эвазига кун кўрадиган Миллий телерадиокомпаниянинг бирорта телеканали ушбу жараённи жонли олиб кўрсатмади. Аслида давлат телеканали сифатида воқеаларни улар биринчи бўлиб ёритиши, керак бўлса Хитойнинг ўзидан репортажлар тайёрлаши, уёқдаги юртдошларимизнинг ҳолати, ўй-ташвишларини узлуксиз ёритиб бориши керак эмасмиди?

Қачонгача МТРК замондан орқада қолиб яшайди? МТРКдан биз тўлаган солиқларга яраша талаб даражасида ишлашни, сал замонни ҳис қилишни, эски даврлардаги каби тошбақага ўхшаб бошини уйчасининг ичига тиқиб олмасликни талаб қиламан. Солиқ тўловчи сифатида бунга тўлақонли ҳаққим бор.


👉 @xushnudbek 👈
Туркиянинг энг нуфузли олий таълим муассасаларида бепул таълим олиш учун ҳужжатлар қабул қабул қилинмоқда

Таълим грантлари бакалавриат, магистратура, докторантура каби академик даражалар учун берилади.

Грант соҳиби бўлган ёшлар Туркиядаги энг нуфузли университетларда тўлиқ бепул олий таълим олиш имкониятини қўлга киритади.

Ҳужжатлар 20 февралгача https://www.turkiyeburslari.gov.tr веб-саҳифаси орқали онлайн қабул қилинади. Аризалар 8 та тилда, жумладан: турк, инглиз, араб, француз, рус, бошноқ, форс ва испан тилларида қабул қилинади.

Бакалавр йўналишига ҳужжат топширувчилар ўрта мактаб, академик лицей ёки коллеж битирувчиси бўлиши ва диплом ёки аттестатидаги баҳолар умумий кўрсаткичи 70 балл ва ундан юқори бўлиши зарур.

Кейинги босқичда эса юзма-юз оғзаки суҳбат бўлади. Агар талабгорлар сони жуда кўпайиб кетса, ёзма имтиҳон олиниши ҳам мумкин.

Грантда турк тилини ўрганиш учун 1 йиллик ўқув курси мавжуд.

Грант соҳибларига стипендия ҳам берилади.

Бу йил 4 минг кишига грант ажратилади.


👉 @xushnudbek 👈
Президент 58 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Фармонга кўра, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, 44 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда.

Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 2 нафари аёллардир.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Расман! Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди

31 январдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, 2020 йил 1 февралдан бошлаб, талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий этилади. Бу ҳақда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Қизиқ, Ҳукумат қарори 31 январда қабул қилинган бўлса, унда нима учун 5 февраль куни кечқурун эълон қилиняпти? Ва шунда ҳам 2 қатор гап холос. Вазирлик шу пайтгача билмаганмиди шунақа қарор қабул қилинганини? Ёки аслида қарор бугун имзолангану, лекин орқа сана билан номер қўйишдими?

Ҳукумат қарорининг ўзи қани? Нима учун ҳалигача Lex.uz сайтида йўқ. Бир пайтлар роса мақтанишгандику, энди норматив ҳужжатлар жуда қисқа вақт ичида «Расмий ҳужжатлар» бўлимида пайдо бўлади деб.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга биноан, норматив ҳужжатлар расман эълон қилингандан кейингина кучга эга бўлади. Лекин стипендия тўғрисидаги қарор 5 февралда ҳам ҳали расман эълон қилинмади, унда қанақа қилиб 1 февралдан янги тизимга ўтилади?

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари 5 кундан буён ҳеч қаерда эълон қилинмаётганини кимдир тайинли асос билан тушунтириб бера оладими?


👉 @xushnudbek 👈
LexUz порталига 5 февралдаги (яъни бугунги) 61, 62-сонли қарорлар жойлаштирилгану, лекин 31 январдаги 59-сонли қарор ҳалигача йўқ.

Нима учун норматив ҳужжатларни эълон қилишнинг аниқ ишлайдиган тизими йўқ? Шунчалик қийинми бу иш? Ёки бунга ҳам албатта энг юқоридан «сиёсий ирода» керакми?

Қабул қилинган қарорларни расман эълон қилиш учун Адлия вазирлигига ўз вақтида етказиб беришни кимдир назорат қиладими ўзи? Вазирликни тушунаман, улар юқори турувчи орган сифатида «КабМин»га ортиқча эътироз ёки қатъий талаб қўя олмаса керак. Лекин Вазирлар Маҳкамасининг ўзида ижро назоратини кимдир юритиши керакку ахир.

Менимча, қарорларнинг тез имзоланиши ёки эълон қилиниши Ҳукуматдаги комплексларга боғлиқ бўлса керак. Қайсидир комплекс зўр ишлайди, ўшанчун қарорлар кўп куттирилмайди. Қайсидир комплекс эса аксинча, шунга доим муаммо бўлади.

Гапим кимларгадир ёқмаса ҳам айтаман, Вазирлар Маҳкамасида таълим бўйича қарорлар масаласи азал-азалдан тошбақа мисоли секин бўлган. Тошбақадан ҳам секинроқ ҳатто!


👉 @xushnudbek 👈
Стипендиялар қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак

Майли, расмий қарор матни ҳалигача бўлмаса ҳам, лекин ҳар ҳолда икки энлик расмий хабар бор, шу хабарга қараб ҳуқуқий хулоса қилсак бўлади.

Стипендия тўлаш тартиби эндиликда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади. Илгари бу жараён Молия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган йўриқнома асосида тартибга солинарди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан стипендияга оид янги тартиб 1 февралдан амал қилар экан. Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, 1 февралгача эски тартиб кучда бўлади.

Эски тартиб кучда бўлади дегани, талабаларга 1 февралгача табақалаштирилган (1 - 0,75 - 0,5 коэффицент) стипендия тўланиши керак бўлган.

Аммо сентябрь ойидан буён амалда қонуний кучда бўлган Йўриқномага риоя қилинмади, ҳеч бир қонуний асоси бўлмаса ҳам талабаларга стипендиялар бошқача тартибда тўланди. Батафсил мана бу ерда.

Аммо қонун устувор давлатларда бундай бўлмаслиги керак. Қонунни ҳурмат қилган Молия вазирлиги талабаларга асоссиз кам ёки кўп стипендия тўламайди. Қонунни ҳурмат қилган Олий таълим вазирлиги бу жараённи қўллаб-қувватламайди. Қонунни ҳурмат қилган Ҳукумат бунга томошабин бўлиб турмайди ва олдини олади.

Шу сабабли, талабалар билан токи 1 февралгача бўлган 5 ой (сентябрь-октябрь-ноябрь-декабрь-январь) учун қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак. Бундай қайта ҳисоб-китоб 4 ва 5 баҳога ёпганлар учун фойдали, 3 баҳога ёпганлар учун зарар (тахминан 150 минг сўм) бўлиши мумкин. Аммо наилож, қонунчилик талаби шундай, унга ҳамма бўйсуниши керак.

Ўзи қабул қилган муҳим қарорни 5 кундан буён расман эълон қилишни ташкил қила олмаган Ҳукумат ҳеч бўлмаса талабалар ҳаққини жойига қўйиб қўйгани маъқул, менимча. Яна ҳам ўзингиз биласиз, менинг ишим қонунни эслатиш холос.


👉 @xushnudbek 👈
Юқоридаги постимдан кейин «3» баҳога ёпган кўпчилик талабалар "бизнинг айбимиз нима, биз давлатга кўп стипендия берсин демагандикку, энди нега қайтаришимиз керак?" дея эътироз билдиришмоқда.

Умуман олганда Сиз ҳақсиз. Ҳақиқатдан юқорида ўтирган кимларнингдир қонунга хилоф қарори ортидан мана шунақа чигал вазият юзага келди.

Хатони тўғрилаш учун қабул қилинадиган ҳар қандай қарор энди фақат зарарга ишлайди.

Ёки давлат "3" баҳога ёпган талабаларга ҳар ой тўланган ортиқча 30 минг сўмдан воз кечади — бу бюджетга режалаштирилмаган кичик юкни ҳосил қилади.

Ёки "3" баҳога ёпган талабалардан ортиқча тўланган стипендияни қайтариб олади — бу талабалар орасида норозиликни келтириб чиқаради.

Ҳукумат қайси зарар кўпроқ оғир келишини ҳисобини олиб, тўғри қарор қабул қилган деган умиддамиз.

Стипендияни қайтаришга мажбурмизми, деган саволга келсак, бу бўйича бирор қонун нормасига дуч келмаганман. Аммо Меҳнат кодексида иш ҳақи бўйича шунга яқин қоида бор. Яъни МК 279-моддасига кўра, иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас.

Агар шу қоидани ҳуқуқ аналогияси сифатида стипендияга нисбатан ишлатсак, унда «учлик» талабалар ҳам ортиқча стипендияни қайтариши шарт эмас. Лекин яна қайтараман, стипендия бўйича аниқ бундай нормага дуч келмаганман.

P.S.: гап фақат "3" баҳога ёпганлар ҳақида кетяпти, 4 ва 5 баҳога ёпганлар билан сўзсиз қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак, бу муҳокама ҳам қилиниши шартмас.


👉 @xushnudbek 👈
Айтишларича, жуда кўп мурожаатлар келаётганини ҳисобга олиб Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ўқиётган талабаларга ўқишини Ўзбекистонга кўчириш учун февраль ойида навбатдан ташқари қўшимча имконият берилиши мумкин экан.


👉 @xushnudbek 👈
​​Стипендия тўлашнинг янги тартиби ҳақида қисқача

«Ҳуқуқий ахборот» канали янги стипендия тизими ҳақида қисқагина маълумот бериб ўтди.

Унга кўра, 2020 йил 1 февралдан:

👉 давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контаркт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли бўйича таълим олаётган талабалар қатъий белгиланган стипендия (428 минг сўм) билан таъминланади (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно);

Демак, эски коэффицент тизими бутунлай бекор бўлди.

👉 семестр якуни бўйича фанлардан фақат аълога ўзлаштирган (86 балл ва ундан юқори) талабаларнинг стипендиялари базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга (513 минг сўм) оширилади;

Демак, 5 баҳога ўқиганлар қолганлардан 20% кўпроқ стипендия олади.

👉 семестр якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга кейинги семестрда стипендия тўланмайди (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно).

Демак, 30%дан кўпроқ фанини 3 баҳога ёпган бюджетдаги талабаларга стипендия тўланмайди.

Ҳозирча бошқа маълумот берилмаган. Қайта ҳисоб-китоб ҳақида индашмаяпти. Қарорнинг расмий матни ҳалигача эълон қилинмади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: бюджетдаги талабалар билан стипендиялар қайта ҳисоб-китоб қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, ОТМларда давлат гранти асосида таълим олаётган “аъло" (5) ҳамда “яхши” (4) ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган талабаларга тажриба-синов тариқасида 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар ҳақиқатда тўланган ҳамда амалда тўланиши лозим бўлган миқдорлар орасидаги тафовут тизимида ОТМлари бўлган вазирликлар ва идораларга 2020 йил учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.

Демак, қайта ҳисоб-китоб фақат давлат грантидагилар билан бўлади, контрактдагилар билан эмас.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳозирча Ҳукумат қарорининг тўлиқ матни расман эълон қилинмаган бўлса ҳам, лекин иккала вазирлик тарқатаётган хабарлардан англаш мумкинки, семестрни “3” баҳога ёпган талабаларга тўланган ортиқча стипендия қайтариб олинмайди.

Шунда қуйидагича ҳолат юзага келяпти:

- бюджетда ўқиган “4” ва “5” баҳога ёпган талабаларга 5 ой давомида кам тўланган стипендиядаги фарқ қайта ҳисоб-китоб қилинади;

- “3” баҳога ёпганларга ортиқча тўланган стипендия қайтарилмайди.

- стипендияли контракт тўлашни танлаган ва “4” ёки “5” баҳога ёпган контрактдаги талабалар билан қайта ҳисоб-китоб қилинмайди (нима учун унақа, ҳайронман);

- стипендиясиз контракт вариантини танлаганлар билан эса қайта ҳисоб-китоб қилишга зарурият ҳам йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
​​​​Қўшни давлатлардаги ОТМлардан талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Републикаси фуқароларидан уларнинг ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Аризалар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади ва суҳбатлар ўтказилади.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қуйидаги мезонларга асосан қабул қилинади:

👉 фуқаронинг доимий яшаш манзили (олий таълим муассасасининг сиғими ёки ҳудуддаги олий таълим муассасаларида тегишли соҳа бўйича бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, истисно тариқасида бошқа вилоятдаги олий таълим муассасасига тавсия этилиши мумкин);

👉 талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишининг ўқиши кўчирилаётган бакалавриат таълим йўналишига мослиги (бундай йўналиш мавжуд бўлмаган тақдирда, турдош эканлиги);

👉 хорижда талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, уларни асосан сиртқи ва кечки таълим шаклларига тавсия этиш;

👉 талабалар ўқишини кўчиришда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг мавжуд имкониятлари (моддий-техник база, жумладан сменалик коэффициенти, профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси ва бошқалар) инобатга олинади.

Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

👉 ариза (жойида тўлдирилади);

👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;

👉 паспорт нусхаси.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Мурожаат учун телефонлар:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 71-246-38-57

Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 71-241-16-91.


👉 @xushnudbek 👈
ВМҚ-59.pdf
382.5 KB
"Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори

(59-сон, 31.01.2020 й)


👉 @xushnudbek 👈
Ўқ отар қурол қўллаган ҳолда содир этилган жиноят юзасидан баёнот

2020 йил 6 февраль куни соат 00.10 ларда Қўқон шаҳар, Генерал Узоқов кўчасида жойлашган чойхонда фуқаро Ж.Ж. фуқаро Б.М. ва унинг икки нафар шериклари билан жанжаллашган.

Жанжал давомида, Ж.Ж. чойхона кириш эшиги олдида турган Б.М. ва унинг шерикларига ўзида бўлган ўқ отар қурол (ов милтиғи) дан икки маротаба ўқ отиб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчилар олган жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми "а, п" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланманинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Қўлланмадан қуйидаги жилдлар ўрин олган:

- “Журналистика назарияси, тарихи ва тараққиёти”;
- “Журналистика ҳуқуқи ва этикаси”;
- “Медиалингвистика ва таҳрир”;
- “Медиа-маркетинг ва менежмент”;
- “Босма оммавий ахборот воситаларида жанрлар ва маҳорат масалалари”;
- “Аудиовизуал журналистика”;
- “Онлайн журналистика ва медиада янги трендлар”;
- “Замонавий медиа муҳитда PR-хизматлар”;
- “Ихтисослашган журналистика”;
- “Журналистика социологияси ва психологияси”.

Ҳар бир жилд 1000 нусхада нашрдан чиқарилди.
Маиший коррупция ҳақида узунроқ пост

Отабек Бакиров Телеграм каналида маиший коррупция бўйича яхши фикрларни ёзибди, унинг барча фикрларига тўлиқ қўшилган ҳолда, постни Сизга ҳам улашяпман:

«2020 йил кутилмаларида прогноз қилганимиздек, маиший, майда даражадаги коррупция унсурларига қарши, айниқса пора бераётганларга нисбатан кўргазмали кураш олиб борилмоқда. Бу борада қилинаётган ишлар кампания даражасига етгани учун "эришилаётган натижалар" жадваллар ва презентациялар тарзида таҳлил ҳам қилинмоқда.

Фуқарода савол туғилади, нега маиший коррупцияга қарши бу қадар курашиб қолинди?

Аввало бу хавфсиз иш, яъни маиший коррупцияга қарши ишларда ҳатто ўрта даражадаги чиновникларнинг думи босиб олинмайди. Тўрга асосан оддий фуқаро туширилади.

Иккинчидан, маиший коррупция доирасидаги ишлар пиар ва пропаганда ишларида қўл келади жуда, иш кетаётгани, кетаётгандаям кураш аёвсиз олиб борилаётганини керакли арбобларга намоён этилади.

Учинчидан, маиший коррупцияга қарши курашда курашга ажратилган маблағлар осон ўзлаштирилади. 100 долларлик ишнинг олиб борилишига ҳам, 1 миллион долларлик ишга ҳам деярли бир харажат кетади (оператив иш, тергов, суд, қамоқ вҳк). 100 долларлик иш учун солиқ тўловчиларнинг 10 минг долларини сарфлаш самарасиз-ку дейишингиз мумкин. Тўғри, лекин ишонинг, коррупцияга қарши ўзбекча курашда самара ва афзаллик 84- даражали масала.

Энди айтишингиз мумкин, сизнинг-ча маиший коррупцияга қарши курашмаслик керак-ми? Керак. Лекин бошқа, арзон ва самарали йўллар билан. Ахир 100 долларлик коррупцион ишга қарши кураш маъмурчилиги харажати 10 минг долларга етадиган курашдан не наф?

Тасаввур қилинг, давлат банки ходими кредит ажратиш учун пора олаяпти, қарздор пора бераяпти. Нима қилиш керак? Кимни қамаш керак? Бу ерда коррупцияга қарши кураш порахўр банкир ёки пора бераётганни ушлаб қамашда эмас, кредитнинг арзон, лекин дефицит бўлмай, бозор нархида, кенг имконли бўлишини таъминлашга қаратилиши лозим. Уч йил аввал банкдаги коррупция ишларининг 90%и валюта конвертацияси билан боғлиқ эди. Ҳозир кимдир валюта сотиб олиш учун пора берадими?

Ёки яна бир мисол. Тадбиркор ҳокимга, кадастрга ер ажратиш учун пора бераяпти. Кимни қамаш керак, айтинг? Ер товар, у ажратилмаслиги, тақсимланмаслиги, сотилиши кераклиги муҳитида биров пора берармиди?

Ҳайдовчи қоида бузди, инспекторга пора таклиф этди. Нега? Чунки пора бериш жарима тўлашдан кўра нисбий афзалликка эга. Инспектор правани олади, права прописка манзилига 1 ойда етиб боради. Жарима ойлик маошича. Нега акси эмас? Нега жаримани тўлаш пора беришдан афзалроқ бўлишини таъминлаб бўлмайди? Нега инспектор учун ҳам, ҳайдовчи учун ҳам жаримани тўлаш афзаллигини яратиш мумкин эмас?

Пора олаётган ўқитувчи, бош врач, солиқчи вҳк масалаларидаям шундай саволларни қўйиш мумкин.

Қиссадан ҳисса шуки, маиший коррупцияга қарши қамаш, тутиш, кўргазмали ва пиар билан курашилмайди. Қоидалар, тизим ва жараёнлар ўзгартирилиши керак.

Дарвоқе, кўп мисол келтирадиганимиз Грузия маиший коррупцияни энг аввало қоидалар ва тизимни бутунлай янгилаш орқали енгган. Ва албатта қоидаларнинг барча учун бирлигини таъминлаб».

Пост тугади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Яхши янгилик: қўшни давлатлардаги талабаларнинг барчаси ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Кеча қўшни давлатларда ўқиётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини юртимизга кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш бошлангани хабар қилинганди. Аризалар 15 февралгача қабул қилинади. Яна қўшимча маълумотлар мана бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/4367

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ва ота-оналарга махсус огоҳлантириш билан чиқди.

Унда айтилишича, ўқишни кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовлар қўйилмайди.

Бу нима дегани?

Яъни талаба сўралган ҳужжатларни топширса бўлди, унинг ўқиши сўзсиз Ўзбекистонга кўчирилади дегани. Қандайдир имтиҳон ёки тест ўтказилмайди. Фақат асосий шарти - ҳужжатлари тўлиқ ва тўғри бўлиши (қалбаки бўлмаслиги) керак. Ҳужжатлар рўйхати мана бу ерда.

Бундан келиб чиқадики, қўшни давлатларда, яна ҳам аниқроғи асосан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ўқиётган ўзбекистонлик талабаларга жуда зўр имконият туғилибди. Мана шу бир марталик ўзига хос акция ортидан қўшни давлатларда ўқиётган деярли 100% ўзбекистонлик талабаларни ватанимизга қайтариш мумкин бўлади. Хуллас, ҳаммани ёппасига "эвакуация" қилишяпти.

Шу сабабли вазирлик турли «ёрдам берадиган» таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Яъни мабодо кимдир Сизга «фалонча сўм беринг, вазирликда танишим бор, переводни ҳал қилиб бераман» деса, ишонманглар, чунки ўқишни кўчириш шундоқ ҳам барча учун очиқ ташкил этилмоқда (фақат қўшни давлатлар учун). Ҳаттоки ҳужжат топшириш ҳам - ТЕКИН!

Сизда турли савол ва тушунмовчиликлар юзага келса, бевосита Ҳудудий ишчи гуруҳларига (рўйхати мана бу ерда) ёки қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – (71) 246-38-57;
👉
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – (71) 241-16-91.


👉 @xushnudbek 👈