Xushnudbek.uz
595K subscribers
10.8K photos
2.76K videos
244 files
9.08K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
1 февралдан ойлик иш ҳақларининг оширилиши тўғрисида келиб тушаётган саволлар бўйича иккита жиҳат ҳақида маълумот бермоқчи эдим:

👉 илк маротаба иш ҳақлари, стипендия ва пенсиялар мустақил равишда ошмоқда. Илгари ойлик ошса, солиқлар ҳам, жарималар ҳам, давлат божлари ҳам ошарди. Ўтган йили кўпчилик «энг кам иш ҳақи» деган атама нима учун иккига ажралиб, «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» ҳамда «базавий ҳисоблаш миқдори» атамалари пайдо бўлганида ҳайрон бўлганди. Мана, ўша ўзгаришнинг илк марта фойдаси сезилмоқда;

👉 талабаларни қизиқтирадиган саволга келадиган бўлсак, 1 мартдан, яъни кейинги семестрдан давлат ОТМларида тўлов-контракт миқдорлари ҳам 7 фоизга ошади, чунки контрактлар айнан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига "боғлаб қўйилган". Бунда талабалар айнан 2-ярим йиллик учун қилинадиган тўловни 7% қимматроқ нархда амалга оширишлари керак бўлади. Олдиндан эски нархда тўлаб қўйганлар ҳам барибир орадаги фарқни қайта ҳисоб-китоб қилишлари лозим.


👉 @xushnudbek 👈
Сўраганлар учун:

2020 йилга ҳали ном берилмади. Ижтимоий тармоқларда юрган гаплар шунчаки миш-миш.

Бу ҳақида аввал ҳам ёзгандим - https://t.me/xushnudbek/3981

Ва ўша фикримда яна қоламан: Менга қолса йилларга ном берилмаса ҳам майли. Бирор фойдаси текканини шу пайтгача сезмаганман.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун - 2020 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги паспортлар (суратда чапда) ўз кучини йўқотди.

Энди фақат биометрик паспортлар амалда бўлади (суратда ўнгда).


👉 @xushnudbek 👈
Фуқаро

Отабек Нуриддинов исмли фуқаро (блогердан кўра, фуқаро мақоми муҳимроқ) маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳамда унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўллангани ҳақида кўп ёзишмоқда.

«Отабек Нуриддиновга озодлик» дея ҳайқирмоқчи эмасман, чунки аслида воқеа нима бўлганидан бехабарман. Рости О.Нуриддиновни танимас ва кузатмас эканман, шу сабабли унинг айбсиз эканлиги ҳақида қўлимда факт йўқ. Мен сўрайдиган ва талаб қиладиган ягона нарса – барчаси қонун асосида, очиқ ва шаффоф бўлсин.

Агар давлат сири билан боғлиқ жойи бўлмаса, биз ҳам (жамоатчилик) билайлик, ўша фуқаро нима учун маъмурий жавобгарликка тортилди, жавобгар ўзини қандай ҳимоя қилди, кимлар гувоҳ бўлди, адвокат қатнашдими, қатнашган бўлса, ҳимоя позициясини қандай олиб борди, суд ўз қароринини қабул қилаётганда қайси далилларга асосланди, агар жавобгар суд қароридан норози бўлса, унга шикоят қилиш ва ҳимояланиш ҳуқуқи етарли даражада таъминландими ва ҳ.к. Суд қарорини тўлиқ эълон қилишса яхши бўларди.

Масалан, менга қизиқ жойи – прописка масаласидаги ишлар маъмурий судларда 1 ойдан кўпроқ давом этади, орқа эшикка ўрнатилган парда масаласи эса айрим ҳолатларда 2-3 ой кўрилади. Бошқа ишлар ҳам судларда яхшигина чўзилади. Бироқ негадир туҳмат, ҳақорат ҳамда майда безорилик айблари кўрилаётганда бир неча соатда суд қарор қабул қилади. Қонунан бу нотўғри эмас, бунга суд тўла ҳақли, тушунаман. Аммо барибир буларнинг барчаси менга жуда ғалати кўринади.

Умуман олганда саволлар кўп. Жамоатчиликка етарли маълумот берилмаслиги шубҳа ва гумонларни оширади холос.

Юқоридаги фикримни яна қайтармоқчиман, Ўзбекистон Республикаси фуқароси деган мақом блогер деган мақомдан юз чандон баландроқ. Яъни қонунийлик фақат блогерлар учун эмас, барча Ўзбекистон фуқаролари учун бирдек ишлашини орзу қиламан.

Блогер аслида ким? Қонун бўйича, ижтимоий тармоқда саҳифаси бор барча шахслар — блогер. Айтайлик, агар Фейсбукда 2 млн ўзбекистонлик саҳифа очиб, фикрларини ёзиб борса, демак, билингки, ўша 2 млн фуқароларнинг барчаси блогер ҳисобланади. Қонунда шунақа ёзилган.

Шу нуқтаи назардан барча фуқароларнинг манфаатлари бирдек, тенг ҳимоя қилиниши, ижтимоий тармоққа умуман кирмайдиган чекка бир қишлоқдаги ҳамюртимизнинг ҳуқуқлари журналист ёки блогерларнинг ҳуқуқларидан кам бўлмаслиги, улар билан тенгма-тенг қонун ҳимоясида бўлиши лозим.


👉 @xushnudbek 👈
​​TGStat хизмати @xushnudbek каналининг 2019 йилдаги статистикаси ҳақида умумий маълумот берди.

Каналимизга 2019 йилда 117 минг 275 нафар янги обуначи қўшилибди.

Каналда ёзилган постлар йил давомида жами 198 млн марта ўқилибди.

Йил давомида жами 2500 та пост эълон қилибман. Кунига ўртача 7 тадан пост дегани бу.

Каналдаги битта пост ўртача 107 минг марта кўрилаётган экан. Бир кунда эса постларни ўртача 942 минг марта ўқишмоқда.

Хуллас, шунақа қизиқарли статистикалар чиқибди 2019 йилда. Ҳа, айтганча, TGStat хизматида обуначилар сони бўйича «Блоглар» категориясида 1-ўринда эканмиз.

Барча муштарийларга ташаккурларим!
​​Ҳайдовчилар диққатига!

Бугундан (2020 йил 1 январь) боди-камераси бўлмаган ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин
.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18-банди 4-хатбошисига биноан, ҳайдовчилар мобиль видеокамерасиз хизматни олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.

Агар Сизни ЙПХ ходими тўхтатсаю, лекин унинг боди-камераси бўлмаса, унда истасангиз ҳужжатларингизни кўрсатинг, истасангиз кўрсатманг. Бу Сизнинг мутлоқ ҳуқуқингиз.


👉 @xushnudbek 👈
Тўй-ҳашамлар тўғрисидаги қарор кучга кирди

Бугундан (2020 йил 1 январь) бошлаб, тўй-ҳашамларни тартибга солиш ҳақидаги Сенат ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарори (юридик жиҳатдан кучи Қонунга тенг) кучга кирди. Унга кўра, тартиб қуйидагича:

👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади;

👉 Соат 23:00 дан кейин тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни давом эттиришга йўл қўйилмайди;

👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади;

👉 қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин;

👉 дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно;

👉 тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади;

👉 тўй кортежларида 3 тадан кўп бўлган енгил автомашинадан фойдаланиш тақиқланади;

👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза диний ташкилотнинг ваколатли вакили томонидан ўқилади;

👉 миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш”, “пул сочиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди;

👉 дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни (“етти”, “пайшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди;

👉 тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади;

👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатади.

👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди.


@xushnudbek
Эртага, 2 январь куни, барча ходимларга дам олиш куни.

Ҳафтасига 5 кун ишловчиларга ҳам, 6 кун ишловчиларга ҳам.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда фуқаро А.Нуритдиновнинг маъмурий қамоққа олинганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан
Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Р А С М И Й Б А Ё Н О Т И
Кечаги тўйлар ҳақидаги постга 700 га яқин изоҳ қолдирилди (қарорни қўллаб-қувватловчилар унга қаршилар сонидан кўпроқ).

Суратдаги изоҳдан кўриниб турибдики, янги йил кимлар учундир анча оғир келганга ўхшайди :)

Ҳа, энди нима қиламиз, демократия, тўғрими-нотўғрими фикр айтиш ҳуқуқи бор ҳаммада. Блогерлик ҳам қийин бўлиб қолди 😉


👉 @xushnudbek 👈
ЎзР Солиқ кодекси.docx
520 KB
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг матни


👉 @xushnudbek 👈
Олий таълим тизимига бефарқ бўлмаган инсон сифатида янги йилга янги лойиҳа билан кириб келдик.

«Олий Таълим Муассасалари Таҳлили - О, ТМТ» деб номланган ушбу лойиҳа доирасида юртимиздаги олий таълим муассасалари ҳақида туркум репортажлар тайёрлаш ниятимиз бор.

Қайси йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади, нималар ўқитилади, қандай ўқитилади, кириш шартлари қанақа, контракти қанча, шароитлари ҳақида ва шу каби маълумотлар бериб боришга ҳаракат қиламиз.

Ушбу лойиҳамиз абитуриентлар ва талабалар, таълим тизимига алоқадар инсонлар учун қизиқ бўлади, деган умиддамиз!

Лойиҳамизнинг илк сонида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳақида репортаж тайёрладик. Кўришни тавсия қиламан барчага.

Видеони кўриш:

👉 https://youtu.be/tD88USqDqzs 👈

Фикрларингизни кутаман. Яна қайси ОТМларга боришимизни истар эдингиз?
Техсертификат бўйича

«Энди автомобилларни тўхтатмасдан техник созлигини текшириш мумкин», - деб ёзмоқда @davletovuz канали.

Ўзбекистонда транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳа эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳам ҳайдовчилар, ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари учун ноқулай ва эскирган услуб бўлиб қолмоқда. Қолаверса, автомобилларнинг техник ҳолати ҳақида электрон база ҳамон мавжуд эмас, бу дегани — техник ҳолат ҳақида бериладиган талоннинг ҳақиқийлигини текшириб бўлмайди ва уни сохталаштириш ҳам мумкин.

Шунинг учун тизимга янги кўринишдаги сертификатларни жорий этиш зарур ва у бир қатор афзалликларга эга.

Талонлар ўрнига бериладиган сертификатларни сохталаштиришнинг олдини олиш мақсадида бир неча босқичли ҳимоя, чидамли ва мослашувчан материаллардан ишлаб чиқарилади. Махсус дастурлар ёрдамида маълумотларни тезда ўрганиш мумкин ва энг асосийси махсус электрон ёрлиқлар орқали бошқа дастурлар билан ўзаро мулоқот қилиш мумкин.

Тавсия этилган сертификат технологияси, ходимлар ишини осонлаштиради. Чунки сертификатга ахборот киритиш ва сертификатларнинг электрон ёрлиғини фаоллаштириш инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, техник жиҳатдан текширилмаган автомобилларни аниқлашлаш тизими яратилади ва сохта ёки муддати тугаган талонлар билан ҳаракатланишга чек қўяди.

Энг муҳими — автомобилларнинг техник ҳолатини текшириш учун уларни тўхтатишга ҳожат қолмайди — уларни текшириш ва назорат қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.

Сертификатларни жорий этиш — талон билан боғлиқ кечикиш ёки сохта талонлар каби муаммоларни бартараф этади. Тизимга янги, илғор ва замонавий технологиялар жорий этилади техник текширувларнинг ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилади.

Айтишларича, техник кўрикдан ўтишдаги давлат божи миқдори бўйича ҳали якуний қарорга келинмабди.
Эртага, 3 январь куни, барча ходимлар учун иш куни. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганларга ҳам, 6 кун ишлайдиганларга ҳам.


👉 @xushnudbek 👈
​​Мобил телефонлар боди-камера (мобил камера) вазифасини ўтамайди

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Ахборот хизмати мобиль камералардан (яъни боди-камера) фойдаланиш тартиби бўйича айрим саволларга жавоб берди.

«2020 йилнинг 1 январь кунидан, Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча ЙПХ ходимлари хизматни мобиль камерадан фойдаланган ҳолда ўташни бошладилар.

Шу муносабат билан, ЙПХ ходими Сизни тўхтатиб мулоқотга киришганда, мазкур мулоқот мобиль камерага ёзиб олинишини, келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этсангиз, айбингизни исботлаш учун видеоёзувдан фойдаланилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ходимлар томонидан фойдаланилаётган мобиль камералар, ходимнинг йўл ҳаракати иштирокчилари билан ўзаро мулоқотини тасвирга олиб, ушбу мулоқотнинг самимий, хушмуомалалик асосида бўлишига ҳамда зиддиятли ва нохуш вазиятларни, шунингдек, коррупция ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

Айрим ҳолларда эса ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ариза ва шикоятлар билдирилганида, ушбу видеоёзувлар ҳолатга ойдинлик киритишга ёрдам беради.

Шу ўринда фуқаролардан келаётган айрим саволларга тўхталадиган бўлсак:

• мобиль камерадан ЙПХ ходимнинг йўл ҳаракати қатнашчиси билан мулоқотини тасвирга олиш учун фойдаланилади;

• ЙПХ ходими ҳайдовчига, унинг содир этган қоидабузарлигининг видеотасвирини кўрсатиб беришга мажбур эмас;

• барча хизматга жалб этилаётган ходимлар мобиль камерадан фойдаланган ҳолда хизмат ўтайдилар. ЙПХ ходимининг мобиль камерасиз хизмат ўташига йўл қўйилмайди;

• Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 18-бандига асосан йўл ҳаракати қатнашчилари хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгалар.

Кўриниб турибдики, амалга оширилаётган бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси биринчи навбатда Сиз учун, Сизнинг хавфсизлигингиз ва қонуний манфаатларингизнинг ҳимояси учун амалга оширилмоқда. Шундай экан, яратилаётган шароитлардан тўғри ва оқилона фойдаланишларингизни, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишларига муносиб ҳисса қўшишингизни сўраймиз», - дейилади хабарда.

❗️Шунингдек, каналимиз муштарийлари сўраган яна бир саволга ойдинлик киритдик. ЙПҲ инспекторининг мобил телефони боди-камера вазифасини ўтамайди ҳамда инспекторлар мобил телефондаги видеодаги ёзиб олаётганини рўкач қилиб, ҳайдовчилар билан мулоқотга киришиши мумкин эмас. Яъни мобил камера (боди-камера) ҳамда мобил телефон тушунчалари бошқа-бошқа нарса.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, боди-камералар керагича харид қилинган ва барча инспекторлар таъминланган.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Яхши хабар: контракт тўлови учун ўтказиладиган иш ҳақига солиқ имтиёзи сақлаб қолинди

‼️Янада яхши хабар: имтиёз қисмига энди турмуш ўртоқлар ҳам қўшилди

Ёдингиздами, анча аввал янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида талабаларнинг контрактларига ўтказиладиган иш ҳақига оид имтиёзни бутунлай бекор қилиш таклиф этилаётгани ҳақида ёзгандим.

Лекин Президент томонидан имзоланган янги таҳрирдаги Солиқ кодексида ушбу имтиёз сақлаб қолинибди. Аксинча имтиёз аввалгидан ҳам кенгайиб, энди турмуш ўртоғининг (эр ёки хотин) контракти учун ўтказилган иш ҳақидан ҳам даромад солиғи олинмайдиган бўлибди.

Ўзи қандай имтиёз бор эди?

Аввалги Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига биноан, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари даромад солиғидан озод қилинар эди.

Бу нима дегани?

Масалан, ота ўз фарзандининг контракти учун иш ҳақининг бир қисмини, айтайлик 1 млн сўмини тўғридан-тўғри институт ҳисобига ўтказади дейлик. Бунинг учун институтдан шартнома (ҳисоб-рақам) олиб, ташкилот бухгалтериясига ариза бериб қўйиш керак эди. Бундай вазиятда агар ота 3 млн сўм ойлик олса, демак фарзандининг контракти учун ўтказган 1 млн сўмдан даромад солиғи ушланмас, фақат қолган 2 млн сўмдан солиқ олинарди.

Бу ерда асосий жиҳат шунда эдики, фақат ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контракти учунгина шундай имтиёз бериларди. Турмуш ўртоғи, ака-укаси, келини ёки бошқа қариндошларининг контракти учун иш ҳақидан ўтказилса ҳеч қандай имтиёз қўлланмасди.

Энди нима бўлди?

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига биноан, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.

Демак, қуйидаги 3 тоифанинг контракти учун ўтказилган иш ҳақларидан даромад солиғи ушланмайди:

1) фуқаро ўзининг контрактига ўтказса;
2) 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига ўтказса;
3) эрининг (хотинининг) контрактига ўтказса.

Талабалар ва уларнинг ота-оналари енгил нафас олишлари мумкин. Талабаларнинг турмуш ўртоқлари эса хурсанд бўлишга ҳақли 😊


👉 @xushnudbek 👈
Москвада патент нархи ошди

2020 йилда Москвада меҳнат мигрантларининг ишлаш ҳуқуқи учун патент 7 фоизга қимматлашди, дея хабар бермоқда Меҳнат вазирлиги.

Патент нархи 2018 йилда 4500 рубль, 2019 йилда 5000 рубль бўлган, жорий йилдан патент учун ойига 5350 рубль тўлаш лозим бўлади.

Украина, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари 2015 йилдан буён Москвада ишлаш учун патент олади.

Москва иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаментининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда чет эллик ишчиларга патент беришдан тушган бюджет даромади 18 млрд. рублни ташкил этган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Komil Allamjonov
Агентлик фуқаро Абдуфатто Нуритдинов билан боғлиқ суд қарорига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас. Айбдор томон суд қароридан норози бўлса, кассация тартибида юқори турувчи суд инстанциясига мурожаат қилиши мумкин.
Ушбу ҳолат туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш нормасини тезроқ бекор қилишни тақозо қилади.
Forwarded from davletovuz
Аввалроқ хабар қилинганидек, 2020 йилнинг 1 январидан барча турдаги ҳисобварақ-фактуралар электрон кўринишга ўтказилмоқда

Электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) юбориш ва қабул қилиш тизим операторлари орқали амалга оширилади. Бу операторлар ЭҲФларнинг айланиши ва уларни сақлаш билан шуғулланадиган ташкилотлардир. Бугунги шундай операторлар бир нечтани ташкил қилади. Албатта ушбу операторлар хизматлари пуллик, улар бир биридан унчалик фарқ қилмайдиган хизматларни тақдим этса-да, хизмат нархлари ҳар хил.

Масалан, Didox ЭҲФлар алмашиш оператори ҳўжалик юритувчи субъектлардан электрон ҳисобварақ−фактураларни жўнатиш ва қабул қилиш учун деярли пул олмоқчимас.

Фақатгина VIP сервисни хоҳловчилар учун “Премиал” пуллик тарифи мавжуд. Шунингдек, агар жўнатиладиган ҳисобварақ−фактуралар сони 1000дан ошса, у хизмат ҳам пуллик бўлади, лекин очиғини айтиш керак, кўпчилик корхоналар 1000таси у ерда турсин, 300та ҳам ҳисобварақ− фактуралар билан ишламайди. Бу албатта яхши қадам бўлди, чунки сўнги пайтларда янги пуллик хизматларга ижтимоий тармоқлардаги жамоатчиликнинг фикри салбий бўлиб келаётган эди. Бошқа операторлар қандай янгиликлар тақдим этишини кузатиб борамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан «Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари» мавзусида собиқ «Умид» жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.


👉 @xushnudbek 👈