Xushnudbek.uz
583K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.12K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Channel created
Channel photo updated
Channel name was changed to «Xushnudbek.uz»
Ассалому алайкум. Телеграмда шахсий канал очиш "мода"га айланиб қолди. "Қатордан қолмаслик" мақсадида канал очиб қўя қолдим. Лекин ҳали каналда нима ёзаман, бирор нарса ёзишга вақтим бўладими ўзи, йўқми, буни ўйлаб кўрмадим. Буёғи бир гап бўлар :)
1981 йил:
- Англия шаҳзодаси уйланди (Чарльз-Диана);
- Liverpool Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди (Чемпионлар кубоги);
- Рим папасига суиқасд қилинди (отиб кетишди).

2005 йил:
- Англия шаҳзодаси уйланди (Чарльз-Камила);
- Liverpool Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди;
- Рим папаси вафот этди.

2018 йил:
- Англия шаҳзодаси уйланмоқда (Гарри-Меган / 19 май);
- Liverpool Чемпионлар лигаси финалида ўйнаяпти (26 май);
- Кимдир Рим папасини огоҳлантириб қўйсин :)

P/S: ижтимоий тармоқларда тарқаган суратдан олинди ва айрим фактлар тўғриланди

Каналга уланиш 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
"Ўзбекистон24" телеканалида эски жойига қайтарилган Собир Рахимов ҳайкалининг очилиш маросими ҳақидаги репортажда журналист ўша ердаги ёшлардан бирига савол беряпти:

- Сан ўзинг ҳайкалга боқиб нимани ҳис қилдинг?

Ўша журналистга қараб савол бергим келди:

- Сан ўзинг эт-бетда ўқиганмисан? Журналистика нима, уни қанақа қонун-қоидалари борлигини биласанми?
Айтишларича, Қулман Очилов "Ҳуррият" газетаси бош муҳаррири этиб тайинланибди. "Ҳуррият"нинг аввалги бош муҳаррири Ўктам Мирзаёр Ёзувчилар уюшмаси раиси этиб тайинланган Сирожиддин Саййид ўрнига "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасига бош муҳаррир этиб тайинланганди.

Қулман Очиловнинг Эркин Воҳидов билан уюштирган ушбу интервьюсини ўқиб чиқинг, вақтингиз бўлса:
http://ziyouz.uz/suhbatlar/erkin-vohidov-ulgayish-azobi-1990/
Бош Прокуратуранинг Олий ўқув курслари негизида Бош Прокуратура Академияси ташкил этилди. Бу ҳақида Президент фармони имзоланди.

Фармон матни: https://goo.gl/Ndkrhr
Баъзан шунақа суҳбатлар ҳам бўлиб туради 😃

Ҳурматли хориждаги юртдошлар, паспортингиз орқасидаги оқ қоғоз тирналган ёки йиртилган бўлса ҳам қўрқмасдан Ўзбекистонга келаверинглар 😉
Баъзан архивни титкилаганда қизиқ мақолалар чиқиб қолади. Йиллар ўтиб биз бугун ёзган гаплар ҳам келажак авлодга кулгили туюлса керак-а?
Байрам арафасида телеэкранларда «1941-1945» формати трендга айлантирилганини сира тушунмайман. Иккинчи жаҳон уруши 1939-1945-йилларни ўз ичига олган. Бу тарихий факт. Русларнинг шовинистик сиёсати натижасида фақат Гитлер СССРга ҳужум қилган кундан урушни бошланган деб ҳисоблаш, бугунги кун учун актуал бўлмаслиги керак. «Қолганлар билан ишим йўқ, фақат менга тааллуқли бўлган қисминигина тан оламан» деган ғоя унчалик тўғри эмас. Мантиқан олиб қаралса, аслида СССРга ҳужум 1939 йил 1 сентябрь куни немис аскарлари Польшага киритилгандаёқ бошланганди.
Бизнинг бугунгача бўлган сиёсатимизда «Буюк ватан уруши» атамаси истеъмолдан чиқарилган эди ва менимча бу тўғри қарор бўлган. «1939-1945» форматидан фойдаланишда давом этишимиз керак. 1939-1941 йилларда уруш натижасида азият чеккан бошқа давлатларнинг миллионлаб халқи ҳаққи-ҳурмати учун ҳам шу ишни қилиш керак. Буларнинг барчаси ИМҲО, албатта.

Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин! (2022 йилда қўшилган гап: 2018 йили фикрларим ўзгача бўлган экан🤔).

Юрт тинчлиги учун жонини фидо қилганларни Аллоҳ ўз раҳматига олсин, илоҳим.
Бир қанча йиллар муқаддам, Улуғ Ватан уруши тугаган кезларда бир боладан:

-Байрамларнинг қайси бирини яхши кўрасан? – деб сўрашган экан.

Бола дарҳол:
-Ғалаба кунини, - дебди. – Нега деганда, шу байрамдан кейин дадам урушдан қайтдилар.

«Саодат» журналининг 1970 йил май ойидаги сонидан.