Xushnudbek.uz
512K subscribers
9.73K photos
2.48K videos
207 files
8.43K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from АйPulatov
Бугун Агентликда бешта сиёсий партия раҳбарлари ҳамда блогерлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда парламент сайловларига тайёргарлик, жамиятда юз бераётган воқеа ва ҳодисаларга партиялар раҳбарларининг позицияси ҳамда бошқа кўплаб масалалар кўтарилди.

Блогерларимиз ҳам партия етакчиларига ўта долзарб ва ўткир саволлар билан мурожаат қилганини алоҳида эътироф этмоқчиман.

Сиёсатчилар ҳам, блогерлар ҳам ўтказилган мулоқотдан мамнун эканлигини айтишди. Бундай дебатлар сайловга қадар ҳали яна албатта ташкил этилади. Чунки бундай мулоқотлар партия учун ҳам, сайловчилар учун ҳам, жамият учун жуда муҳим.
Бугун АОКАда қизиқ учрашув бўлди ҳақиқатдан. Кўп гапларни гаплашдик, яна кўп гапларга эса вақтимиз етмади. Келгусида ҳар бир партия билан алоҳида мана шундай учрашиш таклифи билдирилди.

Ҳадемай видеоси чиқиб қолса, биз нималар дедигу, партия раислари қандай жавоб беришганининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Айтганча, бугун “Демократик дебат” ток-шоуси ҳам бўлиб ўтади. Мазкур дастур соат 21:30 дан бошлаб MY5, Sevimli ҳамда Milliy телеканалларида жонли эфирда намойиш этилади. Томоша қилишни тавсия қиламан, жонли эфирда кўп қизиқ гаплар бўлади одатда :)
​​Бугун Халқаро талабалар куни!

Барча талабаларни ушбу байрам билан чин қалбимдан табриклайман.

Халққа, юртга ва жамиятга фойдаси тегадиган ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишингизни тилайман!

Сизлар ҳақиқатдан Ўзбекистоннинг келажагисиз, бу баландпарвоз ёки тўқиб чиқарилган гаплар эмас.

Асосийси "Олтин давр"ни беҳудага ўтказманг. Қадрига етинг. Ўқиш ва изланишдан сира тўхтаманг. Йўқса кейин афсусланасиз. Омад барчангизга!

P/S: Расмда - Юридик институти магистрантлари диплом олган кун. (2012 йил)
Мен журналист эмасман, касбим - ҳуқуқшунос. Аммо 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида бевосита ахборот маконида ўз фикрларим билан иштирок этиб келаман. Шу сабабли тележурналист Ҳамза Жумаевнинг қуйидаги фикрлари менинг қалбимга ҳам яқин. Менинг онам ҳам худди Ҳамза аканинг онаси каби доим хавотирда яшайдилар, “бу ишингни йиғиштир” деб кўп айтадилар.

Келинг, яхшиси @hamzajumayev каналида эълон қилинган ушбу фикрларни Сизлар билан тўлиқ улашсам:

“Онам кўп айтадилар... Сен бола бир кун тилингдан осиласан! Муаммо доим бор ва бўлади. Битта ўзингни чириллаганинг ҳеч нимани ҳал қилмайди...Сен бир нарса ёзсанг ёки гапирсанг кимдир душманчилик қилишидан хавотир оламан, болам.

Ҳа, она! Журналистнинг тили ва қўли саратон ўсмасига ўхшаркан. Аввал атрофдагиларни беором қилиб охир ўзининг бошига етаркан. Агар у ҳақиқий журналист бўлса...

Ҳеч кимга ёқмайдиган касбни танлаб қўйдим, она. Бу касбнинг калтагию яраларидан зада бўлиб кетдим она! Бир тилимга минг хўжайин, бир қўлимга юз бошлиқ.

Она! Сизга ёқмаётган бўлсам, демак мен яхши журналистман. Чунки, тўғри гап туққанингга ёқмайди. Демак, мен тўғрисўзман. Яхши журналист, туққанига ҳам ёқмайдиган журналистдир.

Дўстларим, ақлинг балога етади, дейишади. Лекин, балога етган ақлнинг бошга бало келтириши турган гап, она. Мени бир овсар, беғам - бетаъсир қилиб туғсангиз бўлмасмиди, она...

Журналистман она, журналистман! Пешонамда шу тамғам билан кетаман она. Баданимда ундан қолган чандиқлар билан кетаман. Балки ўшанда, қутулдик охири, деган гаплар ҳам бўлар. Лекин аслида мен қутулган бўламан, она.

Ёзмайман, гапирмайман дейману, унда яшаб нима қиласан, деган савол миямда айланаверади она. На яхши журналист бўлолдим, на яхши ўғил...

Бўғзимга нимадир тиқилди... Мени дуо қилинг она! Қалқоним ҳам, давлатим ҳам, меҳрибоним ҳам сизсиз, Она!”

Пост тугади.


👉 @xushnudbek 👈
Мен учун дунёдаги энг чиройли байроқ - Ўзбекистон байроғи!

Бугун 28 ёшини нишонлаётган байроғимиз мустақиллигимиз тимсоли сифатида дунё тургунча юксакларда ҳилпираб турсин, илоҳим.

Фото: Мадина Нурман
ЎзЛиДеП нодавлат ташкилотларига мажбурий аъзолик юзасидан берган саволимга расмий жавоб беришди. Уларнинг фикрига қўшилиш ёки қўшилмаслик ўз йўлига, лекин холислик юзасидан ушбу баёнотни эълон қилмоқчимиз. Жумладан унда шундай дейилади:

“Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши А.Қодировни баёнотлар қабул қилишга масъулият билан ёндошишга чақиради

Ушбу учрашув давомида журналистлар ва блогер Хушнудбек Худойбердиев томонидан сиёсий партия раҳбарларига бир қатор саволлар берилди ва тегишли равишда уларга жавоблар берилиб, дебат бўлиб ўтди”.

👉 http://uzlidep.uz/news-of-party/5369
#Saylov2019

Сайловолди ташвиқотларига старт берилди

Бугундан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сиёсий партияларнинг ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди.

Эслатиб ўтамиз, Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
​​Ёдингиздами, Пешку тумани ҳокимининг ташкилотларни обунага мажбурлаётгани ҳақида мақола ёзганимдан кейин, ўша мажбурлаб сотилаётган газеталардан бири бўлган «Иқтисодий газета» бош муҳаррири менга ва ўзи умуман барча блогерларга қарши мағзава мақола ёзиб, ўз номидан эмас, балки Умид Арслонбеков тахаллуси ортига беркиниб, ЎзА сайтида эълон қилганди. Кейинчалик бу мақолани ЎзАдан ўчириб ташлашди.

Бугун сизу бизнинг солиқларимиз эвазига кун кўрадиган мана шу ЎзАда яна бир «юмалоқ» мақола чиқди. Муаллифи номаълум, шунчаки Омон Эсон деган тахаллус билан ёзилган мақола (балки бор одамдир, ким билсин) бевосита менга қаратилган экан. ЎзЛиДеП “закази” билан чиқарилган мақолага ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирмоқчи эмасман. Шошиб, ҳиссиётга берилиб, бир нарсалар дейишим шартмас. Балки улар айнан шунақа мувозанатдан чиқишимни кутишаётгандир. Лекин чучварани хом санашибди.

«Бу – Конституцияга зид эмас» деган баёнотларни кўп эшитганмиз. Масалан, пропискани ҳам Конституцияга зид эмас дейишган кўп бора. Лекин аслида зидлигини ҳаммамиз биламизку, тўғрими?

Ҳай, майли, ҳали бу мавзуни бафуржа муҳокама қиламиз келгусида.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Вақт кўп нарсани аниқлайди

Айбдор қолиб Kun.uz’га ташланаётганлар, албатта, фикр билдиришга ҳақли. Лекин Kun.uz замонавий ўзбек журналистикасининг дарға нашри сифатида ўзбек халқига, ҳуқуқи бузилган тадбиркорларга, уйсиз қолган, дарди дунё ожизларга ёрдам бериш, топталган ҳақларнинг ечилиши йўлида бугунгидек ишлашда давом этади.

Kun.uz, бир бош баландсиз! Тўхтаманглар.
Партиядан навбатдаги «юриш» 😊

Шу бугунги кунлар журналист ва блогерлар учун яхшигина синов кунлари бўляпти. Шахсиятга ўтилган жойда улар билан тенг бўлиб, нималарнидир исботлаш учун мунозарага киришиш ниятимиз йўқ. Барчасини вақт исботлайди. Ҳозирча сабр қиламиз. Аллоҳ сабр қилувчиларни албатта мукофоти билан сийлайди. Бунга ишонаман.
Яхши гаплардан гаплашайлик.

Бугун Ёшлар иттифоқи ҳамда GEN Uzbekistan ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистонда глобал тадбиркорлик ҳафталигига старт берилди. Очилиш маросимида Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ва бир қатор хорижий меҳмонлар ҳам иштирок этишди.

Шунингдек, ҳафталик доирасидаги илк ялпи баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Мавзу: «Концепция-2030: олий таълимда давлат ва бизнес ҳамкорлиги имкониятлари».

Унда қуйидаги спикерлар иштирок этишди (чапдан ўнгга):

Зафар Ҳошимов - KorzinkaUz супермаркетлар тармоғи раҳбари;
Комилжон Каримов - Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори;
Хасан Мамасаидов - «Dekos» компанияси раҳбари;
Улуғбек Камалетдинов - ССП Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази директори;
Сарвар Бузрукхонов - Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари.

Мунозарада спикерлар тажрибаларидан келиб чиқиб, олий таълим тизимини ривожлантиришга оид қизиқ маърузалар қилишди. Мен ҳам у-бу нарса дедим))