Xushnudbek.uz
594K subscribers
10.8K photos
2.77K videos
244 files
9.09K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Сайлов муносабати билан талабаларга вақтлироқ таътил бериладими?
#Saylov2019

Талабалар айни шу масалада жуда кўплаб саволлар билан мурожаат қилишмоқда. Авваллари ҳам сайлов муносабати билан талабаларга вақтлироқ рухсат берилган вазиятлар бўлган. Ёки 2016 йилги Президентлик сайловларида талабаларга 1-5 декабрь кунлари қисқа муддатли таътил ҳам берилганди.

Жорий йилда ушбу масала қандай ҳал бўлади?

Бу бўйича масъуллар билан боғланиб, аниқлик киритишга ҳаракат қилдим. Бугунги кунда сайлов муносабати билан талабаларга қишки таътилни муддатидан олдинроқ бериш ва ўз навбатида таътилдан вақтлироқ қайтиш масаласи кўриб чиқилаётган экан. Агар ушбу таклиф маъқулланса, талабалар сайловда ўзларининг доимий яшаш жойлари бўйича иштирок этишлари мумкин бўлади.

Аммо ҳозирча хулоса қилишга эрта, расмий хабар бўлиши билан қўшимча маълум қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Муҳрим
​​Андижонлик Абдуллоҳ Тоҳиров воқеаси ҳақида, билишимча, дастлаб 4 ноябрь куни «Би-би-си» ёзди, сўнг 6 ноябрь куни «Кун.уз», 7 ноябрда эса «Дарё» ва «Газета.уз» хабар берди — ижтимоий тармоқларда бу воқеа 2 ноябрдан бери айланиб юргани алоҳида масала (алоҳида ташкилотлар ижтимоий тармоқларни кузатиб, долзарб мавзулар бўйича муносабатлар билдириш ваколатини олгани аллақачон унут).

Бу хабарларда такрор ва такрор тилга олинаётган Андижон вилояти ИИБ ёки Ўзбекистон ИИВда йигитнинг қаерда экани ва ҳозирги аҳволи ҳақида шунчаки бир оғиз ахборот бериш учун камида сўнгги 72 соатдан бери имконият бор, лекин улар бу имкониятдан фойдаланмаяпти — ваҳоланки, вақти келса маҳалладаги справка муаммоси ҳақидаги бўлмағур хабарларга раддия беришга куч топилади.

«Молочная кухня» иши гўёки янгиланган суд ҳокимиятимиз учун бир имтиҳон бўлганди (ва суд ҳокимиятимиз бу имтиҳондан гурсиллаб йиқилди, дейиш мумкин, қайсидир маънода). Абдуллоҳ Тоҳировнинг иши эса гўёки янгиланган куч тузилмаларимиз учун шундай бир синов бўляпти. Мум тишлаб жим ўтириш, ўз қобиғига ёпилиб олиш билан бу синовдан умуман ўтиб бўлмайди лекин.

Мен Абдуллоҳ Тоҳировни танимайман, нима ишлар қилганини ҳам билмайман. Ростдан бирор жиноят қилгандир, балки бегуноҳдир. Энди бу муҳим эмас. Ҳозир энг муҳими — Абдуллоҳнинг қаерда ва қай аҳволда экани. Ҳозирча шугина саволларга жавоб берилса бўлди, қолгани бир гап бўлар.

Қизиқ, шу жимжитликнинг бошида турган полковнигу генералларнинг ўз фарзанди 12 кун бедарак кетса, улар қай аҳволга тушишаркин? Ҳай, ҳеч кимнинг бошига солмасин! Ҳатто шу полковнигу генералларнинг ҳам.

https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади

“Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4508-сон, 07.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан:

👉 нотижорат мақсадлар учун Ўзбекистоннинг Давлат чегарасидан ўтиш пунктлари орқали қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажида товарлар олиб кираётган жисмоний шахслар учун, шунингдек, жисмоний шахс номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келадиган товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўловини тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;

👉 жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун божхона чегараси орқали қўл юкида, кузатиб борилаётган багажида, шунингдек, почта жўнатмалари орқали олиб кириладиган ҳайвонотга мансуб озиқ-овқат маҳсулотларида ишлаб чиқариш ўровининг мажбурий мавжудлиги тўғрисидаги талаб ўрнатилади.

Шунингдек, ягона божхона тўлови божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни жисмоний шахслар томонидан республикага олиб киришнинг чекланган меъёрларидан ортган тақдирда, Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар товарларнинг барча тоифалари бўйича божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда, чекланган меъёрлардан ортиқ қисмига нисбатан ундирилади.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
👉 товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ставкаси;
👉 Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарлар рўйхати.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Таҳлилий постларини кўпчилик катта қизиқиш билан ўқийдиган @davletovuz каналининг администратори, айримлар тилида «сарой блогери» ёрлиғи ёпиштирилган Қобил Хидиров «Улар» деб номланган лойиҳа муаллифи Лазизбек Ҳамидовнинг илк меҳмони бўлибди. Лойиҳага омад!

Сизларга эса суҳбатни кўришни тавсия қиламан:

https://youtu.be/mZRoLERBYsI

P.S.: Давлетовуз'га янги iPhone 11 Pro телефонини мен олиб келиб бергандим Япониядан 😉
Forwarded from Davr24
⚡️⚡️⚡️Ижтимоий тармоқларнинг сўнгги кунлардаги қаҳрамони Абдуллоҳ Тоҳиров ниҳоят топилди.

Айни соатларда уйи сари отланган Абдуллоҳ Қамчиқ довонидан ўтмоқда.
Audio
🎧 Кечаги куннинг муҳим хабарлари

2019 йил 9 ноябрь сони

Лойиҳа муаллифлари:
👉 @xushnudbek
👉 @najotnuruz
Тонгги табассум фойдали экан 😀


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги миграция масалаларига бағишланган матбуот анжумани ҳақида Кун.уз видеолавҳа тайёрлабди.

Унда мен билдирган айрим фикрлар ҳам ўрин олган. Охиригача кўришни тавсия қиламан.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун ўзбек тилини билиш шарти қўйилиши кутилмоқда

Матбуот анжуманида айтилган энг муҳим маълумот, бу шубҳасиз, юртимизда истиқомат қилаётган минглаб инсонларни хурсанд қиладиган «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши ҳақида бўлди. Май ойида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ушбу қонун ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган экан. Яқин орада қабул қилиниши мумкинлигини айтишди.

👉Янги қонунга кўра, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг янги турлари назарда тутилади. Жумладан:

Умумий – Ўзбекистонда узлуксиз 5 йил яшаган хорижий давлат фуқаролари (фуқаролигидан чиққан бўлса) ҳамда яшаш маълумотномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади;

Соддалаштирилган – хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошларга берилади;

Алоҳида тартибда – Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан берилади.

👉 Ва энг асосийси 1995 йил 1 январга қадар доимий рўйхатдан ўтган, хорижий давлат фуқаролигини олмаган ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасига эга бўлганлар Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади. Юртимизда фуқаролик ололмаётган, лекин узоқ йиллардан буён Ўзбекистонда яшаётган ватандошларимиз сони жуда кўп. Улар учун катта хушхабар бўлар эди бу.

👉 Ўзбекистон фуқаролиги йўқотилишига олиб келадиган узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаслик муддати 3 йилдан 7 йилга узайтирилади.

👉 Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш шарти сифатида давлат тилини мулоқот учун етарли даражада билиш бўйича талаблар қўйилади.

👉 Бундан ташқари, хорижга чиқиш биометрик паспортини вақтинча турар жойидан ҳам олиш имкониятини берувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди (regulation.gov.uz/uz/document/9777).

Ҳозирда “загранпаспорт” олиш учун фақат доимий прописка қилинган ҳудудга бориш шарт. Агар ушбу қарор кучга кирса, масалан, доимий пропискаси вилоятда бўлган фуқаро ҳам Тошкентдан “загранпаспорт” олиши мумкин бўлади.

Матбуот анжумани давомида журналистлар томонидан нафақат “загранпаспорт”, балки фуқаролик паспортини олишда ҳудудий чекловни олиб ташлаш таклиф қилинди.

👉 Шунингдек, агар фуқароларда паспорт, прописка ва фуқаролик масалаларга оид саволлари ёки муаммолари бўлса, Телеграмдаги қуйидаги гуруҳ орқали сўрашлари мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

➡️ @passport_viza

Ушбу гуруҳда вазирликнинг масъуллари берилган саволларга тезда жавоб қайтаришларини таъкидлашди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Матбуот анжуманида айтган фикрларимдан яна бири, прописка деган мантиқсиз тизим ортидан Тошкент шаҳрининг касрига Тошкент вилояти ҳам жабр чекаётгани ҳақида бўлди.

Тошкент шаҳрини майли, тушундик, қандайдир манфаатлар туфайли ёпилгандир.

Аммо Бекобод, Бўка ёки Оққўрғонга прописка нима учун керак? Доим Тошкент вилояти оғриқли нуқтамиз деймиз. Балки, бунга пропискаям бир сабабдир. У ерга балки шу сабаб ҳеч ким бормас, инфраструктура ривожланмас, бошқа ҳудуддан келганлар уй сотиб ололмас...

Ақлга сиғмайди хуллас.

P.S.: Тўғри, умуман прописканинг ўзига қаршиман, аммо бу тартибни бирдан тўлиқлигича бекор қилиш фантастикадек кўринади менга. Шунга ҳеч бўлмаса, бўлакларга бўлиб-бўлиб, қутилишга ҳаракат қилиш керакдир балки.

Видео: Xabar.uz


👉 @xushnudbek 👈
Партиялар депутатликка кимларнинг номзодини кўрсатмоқда?
#Saylov2019

2-3 кун олдин «нима учун партиялар ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатини эълон қилмайди?» дея савол қўйган эдим. Шундан сўнг барча партиялар тезда муносабат билдиришди ва 150 та округ бўйича ўзлари томонидан Марказий сайлов комиссиясига рўйхати берилган номзодларни эълон қилишди.

Қуйидаги ҳаволалар орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кимларнинг номзоди илгари сурилганини кўриб чиқишингиз мумкин:

👉 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзодлари

РЎЙХАТ БИЛАН ТАНИШИШ

👉 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси номзодлари

РЎЙХАТ БИЛАН ТАНИШИШ

👉 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси номзодлари

РЎЙХАТ БИЛАН ТАНИШИШ

👉 Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзодлари

РЎЙХАТ БИЛАН ТАНИШИШ

👉 Ўзбекистон Экологик партияси номзодлари

РЎЙХАТ БИЛАН ТАНИШИШ


❗️Бу муҳим: рўйхатдагилар партия кўрсатган номзодлар холос. Ҳали ушбу номзодлар расман Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинмади. Қонун бўйича, МСК кимларнингдир номзодини рўйхатга олишни рад қилиши (тегишли асосларга кўра) ёки партияларнинг ўзи қайсидир номзодни қайтариб олиб, бошқасига алмаштириши мумкин. Депутатликка номзодлар расман рўйхатга олингач, қўшимча хабар қиламиз.

P.S.: номзодлар контингенти бўйича қизиқ таҳлилларимиз ҳам бор, улар билан расман рўйхат эълон қилинганда яна ўртоқлашамиз.


👉 @xushnudbek 👈
ДХХ Чегара қўшинларинингSarhad.uz” расмий телеграм канали ўз фаолиятини бошлади.

👉 @sarhad_uz 👈

Ушбу каналда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ўқув жанговар ҳаракатлари ҳамда халқ тинчлигини таъминлашдаги хизмат фаолияти, шунингдек, давлат чегараси бузувчиларининг ноқунуний хатти-ҳаракатлари хусусидаги хабар ва янгиликлар, ҳарбий хизматчиларнинг ижод намуналари, хизмат фаолияти билан боғлиқ тадбирлар, аудио ва видео материаллар бериб борилади.
Ҳозиргина якунланган Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида йигитларимиз 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Ўйинимиз яхши, кўз тегмасин.

Энди олдимизда турган энг муҳим расмий учрашув - 14 ноябрь куни соат 17:00 да ЖЧ Саралаш босқичининг навбатдаги тури доирасида гуруҳдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистонини ўз уйимизда қабул қиламиз. Ушбу муҳим баҳсда футболчиларимизга чин қалбдан омад тилайман.

Мухлисларни эса стадионга чорлаб қоламан, миллий терма жамоамизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлашга нима етсин.

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН – 🇰🇬 ҚИРҒИЗИСТОН 3:1

Голлар:
Игорь Сергеев 11', Достонбек Ҳамдамов 53', Жамшид Искандеров 80' – Фарход Мусабеков 30'
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди

http://uza.uz/oz/documents/tibbiyet-khodimlari-kuni-munosabati-bilan-so-a-khodimlaridan-09-11-2019
Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади.

Саломатлигимиз учун қайғурадиган жонкуяр тиббиёт ходимларини байрамлари билан табриклайман!

Жорий йилги байрам ўзгача ўтди, дейиш мумкин. Илк марта тиббиёт ходимларига Президент табриги йўлланди, соҳа ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди, “Туркистон” саройида катта байрам тадбири ташкил қилиниб, Сенат раиси давлат мукофотларини топширди, жойларда ҳам шу каби тантаналар кенг нишонланмоқда.

Халқнинг уларга асосий совғаси эса - тиббиёт ходимларига бўлган чексиз ҳурмат ва ишонч билдиришда бўлиши керак, менимча. Ўз касбига садоқатли ходимларни яна бир бор байрамлари билан табриклайман.
​​Президентнинг 8 ноябрдаги қарори билан хусусий туғруқхоналар ташкил қилишга рухсат берилди.

Шунингдек, яна қуйидагилар ташкил этилади:

👉 Республика ихтисослаштирилган болалар хирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази;

👉 Республика болалар тиббий реабилитация маркази;

👉 Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Ёрдамчи репродуктив технологиялар маркази;

👉 туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида, болалар анестезиология-реанимация ва интенсив терапия бўлимлари;

👉 бемор болаларга туну кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи навбатчи шифокор постлари.


@xushnudbek
Мутолаа учун тавсия

Мажбурий обунага тиш-тирноғим билан қарши эканлигимни биласиз, буни кўп бора айтганман. Аммо бу мутолаага ҳам қаршиман дегани эмас. Аксинча, юртдошларимизнинг кўпроқ китоб, газета ва журнал ўқишларини истар эдим.

Шу ўринда Сизларга иккита нашрни тавсия қилмоқчиман. Уларни тавсия қилаётганимнинг асосий сабаби, иккаласи ҳам онлайн обуна бўлиш имкониятини яратишибди.

👉 Бири – ўқитувчилар нашри бўлган «Ma'rifat» газетаси. Ушбу газетани нафақат ўқитувчилар, балки маориф соҳасига қизиқувчи ва илм-фан ҳақида қайғурувчи исталган инсон мутолаа қилиши мақсадга мувофиқ;

Обуна нархи: 1 йил учун 249 минг 600 сўм.

Батафсил: t.me/marifatziyo/1498

👉 Иккинчиси – болалар учун мўлжалланган ҳамда аниқ ва табиий фанларга бағишланган «Jajji akademik» журнали. Болаларнинг фанга оид қизиқишлари ва билимларини оширишга кўмаклашувчи ушбу журналга обуна бўлганлар сира афсусланмайди, ишонинг. Арзимаган пул эвазига фарзандингиз учун илм улашинг.

Обуна нархи: 1 йил учун атиги 70 минг 200 сўм (9 та журнал)

Батафсил: t.me/jajjiakademik/240


Иккала нашрга ҳам уйдан чиқмасдан туриб, Payme ёки Click дастурлари орқали обуна бўлиш мумкин.
Forwarded from Xushnudbek.uz
5 та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

👉 келгуси йилда 5 та фандан тест бўлиши аниқ, бу Президент қарорида белгиланган. Яъни бу масала аллақачон ҳал этилган, фақат тартиби ҳозирча расман тасдиқланмади холос;

👉 Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос асосий блокдаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (илгари учта блокнинг умумий бали олинарди). Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5 та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3 та мажбурий фан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишлар учун, шунингдек магистратура учун тааллуқли эмас;

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15 та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15 та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉 асосий блокдаги 2 та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуасининг 3,1 ҳамда 2,1 балл берилган дастлабки 2 та фан олинмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

👉 аммо минг афсуски, ҳали айнан қайси йўналишда қайси иккита фан асосий блокка киритилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ўзгаришлар бўлиб қолиши мумкин;

👉 ҳозирча тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхати ҳам расман эълон қилинмади.

Юқоридаги маълумотлар Давлат тест маркази хабарлари асосида тайёрланди.

Сизни 5 та фандан бўладиган тест синовлари ҳақида яна қандай маълумотлар ва саволлар қизиқтирмоқда? Изоҳларда саволларингизни ёзиб қолдиринг, имкони борича жавоб топишга ҳаракат қиламан.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

Ниҳоят Давлат тест маркази 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини расмий веб-сайтида эълон қилди.

Дарсликлар рўйхатини қуйидаги манзил орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда билишингиз мумкин:

https://dtm.uz/info/textbooks

Демак, 2020-2021 ўқув йили учун келаси йилда бўладиган тест синовларида саволлар ушбу дарсликлардан шакллантирилади.

Мана, шу маълумотларни чўзмасдан, октябрь ойидаёқ эълон қилса бўларкан-ку. Ҳамма нарсанинг имкони бор, фақат хоҳиш ва ҳаракат бўлса кифоя.

Энди асосий масала - қайси йўналишга қайси фандан тест саволлари тушишини тезроқ маълум қилиш керак. Бу бўйича ҳам яқин орада янгилик кутамиз.


👉 @xushnudbek 👈
Sof.uz нашри йилнинг энг яхши блогерини аниқлади

Батафсил: https://sof.uz/9sd

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM