Xushnudbek.uz
586K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.11K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Японияга етиб келдик.

Айрим жиҳатлар:

1-расм: Чекиш учун махсус кабиналар бор, фақат шу ерда чекилади. Бошқа жойда сигарет чекканларга катта жарима солинади;

2-расм: валюта алмаштириш учун махсус анкета тўлдириб, шахсий маълумотларни ёзиш керак экан. Ҳатто иена олиш учун ҳам. Бу масалада японлар биздан кўра анча бюрократ экан. Бизда анча эркинлик, масалан доллар топшириб, сўм олишда ҳеч қанақа ҳужжат шартмас;

3-расм: Нарита халқаро аэропорти атрофида машина қўйиш учун жуда катта автотураргоҳлар бор. Умуман олганда машина қўйиш анча қулайга ўхшаб кўринди;

4-расм: Aвтотураргоҳда ҳайдовчиларга мўлжал олиш осонроқ бўлиши учун автомобил балонига мослаб махсус кичик бетонлар қўйилган;

5-расм: ISUZU махсус туристик автобусида бизни Tокио марказига олиб кетишмоқда. Энг қизиғи ҳатто автобусда ҳам хавфсизлик камари тақишимизни сўрашди. Бизда йўловчилар тугул, кези келса ҳайдовчилар ҳам хавфсизлик камари тақишни ўзига ор деб билади, тавба. Қоидаларга амал қилишни японлардан ўрганиш керак.


👉 @xushnudbek 👈
Навбатда туриш маданияти

Японияда метро жуда қулай жамоат транспорти, шу сабабли одамлар оқиб келяпти метрога (1-расм).

Бекатлари бизникидай чиройли эмас, оддий қурилган. Аммо фойдаланиш қулай, ногиронлар учун ҳам барча шароитлар бор. Масалан, кўзи ожизлар учун ҳаммаёқда махсус сариқ йўлаклар қилинган, оёғи билан ҳис қилиб, қийналмай юришади (2-расм).

Навбатга туриш маданиятинику айтмаса ҳам бўлади. Одамларнинг тартибли ва бағрикенг эканлигига фақат ҳавас қилиш мумкин.

Энг аввало вагон эшикларининг қаршисида ипга терилган маржондай бир қатор бўлиб туриб олишаркан (3-расм). Бирорта инсон қаторни бузмайди, бузишга ҳаракат ҳам қилмайди. Асалга ёпирилган арилар тўдаси каби эшикка тармашиш йўқ.

Метро вагонлари келиб тўхтагач, аввал тушадиганларни ўтказиб юборишади (4-расм). Токи ҳамма тушиб олгунгача сабр билан кутишади. Миқ этмасдан. Бирорта инсон ушбу тартибни бузиб, ўзини ичкарига урмади.

Эҳ... Навбатда туришни ўрганишимиз керак. Миллатнинг маданият белгиларидан бири бу ҳам.


👉 @xushnudbek 👈
​​​​Келгуси йили информатика фанидан тест саволлари бўладими?

Айрим Телеграм каналларида келгуси йили информатикага алоқаси бор йўналишларда информатика фанидан алоҳида блок қўшилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар қанчалик тўғри?

ДТМ вакиллари билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритдим. Маълум қилинишича, келгуси йили информатика фани алоҳида блок бўлиши ҳақидаги хабарлар нотўғри. Келгуси йилда информатика фанидан саволлар бўлмайди.

Унда нима учун ДТМ сайтида тасдиқланган дарсликлар рўйхатида информатика фанидан ҳам дарсликлар кўрсатилган?

Бунинг сабаби шундаки, ҳарбий ОТМларда эски тартиб ҳалигача сақланиб қолган. Яъни ҳарбий йўналишдаги ОТМларда тестда 36 та савол тушади, математика блокидан 6 та савол информатика фанидан бўлади. Шу сабабли ДТМ сайтида информатика фанидан ҳам дарсликлар рўйхати эълон қилинган.

Агар Сиз ҳарбий ОТМга топширмасангиз, унда иккиланиб ўтирманг, тестда информатика фанидан саволлар бўлмайди, дейишмоқда расмийлар.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япониядаги оддий автотураргоҳлардан бирининг иш услуби


👉 @xushnudbek 👈
Япон ўқувчилари ҳақида

Бугун Япониянинг тарихий пойтахти Камакура шаҳрига бордик. У ерда йирик Будда ҳайкали ўрнатилган экан (1-расм, расмлар бу ерда)

Бу манзилга мактаблардан жуда кўп ўқувчиларни экскурсияга олиб келишар экан. Экскурсияга келган ўқувчилар сариқ рангли бош кийим кийишлари шарт (2-расм). Ўқитувчиларининг қўлида эса байроқчалар бўларкан.

Яна бир қизиқ томони ўқувчиларга туристлар билан инглиз тилида суҳбат қилиш ва улардан кичик интервью олиш вазифаси берилган. Китобларида алоҳида шунақа топшириқ ҳам бор (3-расм).

Китобда ўқувчилар учун деярли ҳаммаси ёзилган, қандай саволлар бериш керак, жавобларни қаерга ёзиш керак ва ҳ.к. Mасалан, Сиз қайси давлатдансиз, мамлакатингиз нимаси билан машҳур, қайси япон миллий таомлари сизга ёқди каби.

Бу орқали улар ўқувчиларнинг инглиз тилига оид билимларини амалда синаб кўришга, муомала маданияти ва музокара одобини ўрганишга ундашади.

Япон ўқувчилари бизлардан ҳам интервью олишди (4-расм). Уларга Ўзбекистон давлати, Бухоро, Самарқанд каби тарихий шаҳарларимиз ва бошқа маълумотларни айтиб бердик. Охирида бизга имзо ҳам қўйдириб олишди :)

Эътиборли томони интервью охирида ўқувчилар албатта туристга совға беришар экан. Совғага ўзлари тайёрлаган кичкина эсдалик китобчалари беришяпти (5-7 расмлар).

Китобчада япон маданияти, урф-одатлари, таомлари ҳақида ёзиб чиқишган. Шу совға бериш одати баҳонасида иккита мақсадни кўзлашган: ҳам ёш ўқувчилар ўз маданияти ва миллий қадриятлари ҳақида маълумотга эга бўлади, ҳам буни туристларга тарғиб қилишади. Ва ўзи умуман хорижлик меҳмонларда катта ижобий таассурот ҳам қолади. Шунчаки қойил!

P.S.: япон ўқувчиларини кузата туриб, тарбияси, одоби, тартиби ва атрофдагиларга бўлган ҳурматига ҳавас қилдим. Жайдари тилда айтганда, “нима бериб боқишар экан”, деб ўйлаб қоласан киши...


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ Партиялар Бош вазир лавозимига кимларнинг номзодини илгари сурмоқчи?

Ёдингизда бўлса, ХДП агар сайловларда ғалаба қозонса, Очилбой Раматов номзодини Бош вазирликка илгари суришини айтганди. Кун.уз нашри партиялар билан боғланиб, уларнинг номзоди билан ҳам қизиқибди.

👉 “Адолат" СДП

Асосий номзод:

Русланбек Давлетов
(Адлия вазири)

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов номзоди ҳам бор.

👉 ЎзЛиДеП

Абдулла Арипов
(амалдаги Бош вазир)

👉 Экологик партия

Учта номзод:

Одил Темиров
(«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси)

Улуғбек Мустафоев
(«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси)

Шавкат Жалолов
(«Agromir group» ассоциацияси директорлар кенгаши раиси)

👉 ХДП

Очилбой Раматов
(Бош вазирнинг 1-ўринбосари, Транспорт вазири)

👉 “Миллий тикланиш“ ДП

Икки номзод аниқ экан, аммо ҳарчанд уринишса ҳам, уларнинг кимлигини айтишмабди.

"Ҳозирдан номзодимизни босимда қолдириш нотўғри", деди партия лидери Алишер Қодиров.

“Миллий тикланиш” позицияси энг кучсизи бўлибди. Бу партиянинг ва номзодларнинг ўзига ишончсиз эканлигидан далолат беради. Эртага сайловда ютиб чиқолмасак, номзодимиз раҳбарларнинг олдида ёмон кўриниб қолмасин, “сен ҳали Бош вазирликка даъво қиладиган бўлиб қолдингми?” дея “қора рўйхат”га тушиб қолмасин, дегандака қўрқув бор, шекилли. ИМХО.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
​​Сиёсий партиялар лидерлари ҳукуматни бошқара олмайдими?

2015 йил январь ойида парламент қўшма мажлисида Бош вазир номзоди юзасидан фракциялар лидерлари сўзга чиқиб, ўз позицияларини маълум қилишган эди. Ўшанда Ислом Каримов “Миллий тикланиш” раҳбарига мурожаат қилиб, партия сайловда ғалаба қозонса, кимнинг номзодини илгари суради, деб сўраб қолган эди.

Сарвар Отамуродов кутилмаган саволдан ҳаяжонланиб, аслида партия лидери сифатида менинг номзодим кўрсатилади, лекин ҳали тайёр эмасман, дегандек гап қилган эди..
.

Сиёсий партиялар томонидан илгари сурилиши мумкин бўлган номзодларнинг аксарияти (барчаси) ҳукумат аъзолари, яъни парламент эртага назорат қилиши, вақти-вақти билан танобини тортиб қўйиши керак бўлган амалдорлар экан. Гўёки Ўзбекистонда ҳукумат коалицион-у, партиялар сайловда қўлга киритган ўринларига қараб ҳукуматда вазирлар портфелини эгаллайди.

Нега бирор партия ўз лидерини Бош вазир сифатида кўрмайди? Президент сайловида қатнашган (қатнашадиган) партия лидери ҳукуматни бошқара олмайдими? Мантиқ дам олади, хуллас.

Яшиллар яна ўз репертуарида. "Ўзкимёсаноат" раисини Бош вазир қилмоқчи бўлган Экопартиянинг мантиғига изоҳ керак эмас. Ўша рўйхатга “Ўзатом”ни киритиб қўйишса бўларди яна. Ёки "Навоийазот" раисини.
​​​​Олиб қочилаётган машина тўхтатиб қолинди

27 октябрь куни эрта тонгда Бектемир қўрғонидан бир фуқаронинг қаровсиз қолдирилган «Lacetti» русумидаги автомобили олиб қочилган. Сўнг тезкор тартибда Тошкент шаҳри бўйича «тўсиб ушлаш» махсус режаси амалга киритилган. Соат тахминан 6:35 ларда ўз шахсий машинасида навбатчиликдан уйга қайтаётган Чилонзор тумани Жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси бошлиғи, подполковник Т.Рихсиев махсус режадан хабар топади ва Бунёдкор шоҳ кўчасида қидирилаётган машинани тўхтатиш мақсадида йўлни тўсади ҳамда қочиб келаётган шахсга тўхташ ишорасини беради.

Аммо қочаётган шахс форма кийган ходимни кўриб, қўрқиб кетади ва машинанинг чап томони билан тўғри унинг машинасига келиб уради. Натижада ўзи ҳам мувозанатни йўқотиб, бетон тўсиққа урилади. Шундан сўнг, машинадан тушиб, воқеа жойидан қочишга уринади. Бироқ тўқнашув натижасида жароҳат олган бўлишига қарамасдан, Т.Рихсиев унинг ортидан 150 метрча қувиб бориб, қўлга олади ва патрул-пост хизматига топширади. Шунақа фидоий ходимлар барака топсин!

Олиб қочилаётган машинада чиққан ёнғин ФВВ ЁҲБ ходимлари томонидан тезда ўчирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Машинангизни қаровсиз, очиқ қолдирманг. Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма.


👉 @xushnudbek 👈