Xushnudbek.uz
609K subscribers
10.7K photos
2.75K videos
240 files
9.03K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Сиёсат ва журналистика

Муҳрим қуйидагича ёзмоқда:

«Тўғри.уз» ёпилиши билан унинг фан-клуби очилибди (тўғридан ҳақиқатга бориб айтадиган бўлсак — сайтга тегишли канал энди фан-клубники бўлибди).

Лекин нима бўлганда ҳам, Ўзбекистонда бир йил ичида катта мақсадлар, катта бюджетлар ва катта ваъдалар билан очилган иккита ОАВ («Турон 24» ва «Тўғри.уз»)нинг кутилмаганда, тўсатдан (шубҳали дегинг келади), тушунарсиз изоҳлар, тайини йўқ баёнотлар билан ёпилиши — соҳа учун ҳам, сўз ва матбуот эркинлиги учун нохуш хабар. Менимча.

Умуман олганда, қандайдир шахслар манфаатига хизмат қиладими, эгаларига ортиқ қизиқ бўлмай қоладими ё чиндан банкрот бўладими, фарқи йўқ — ҳар қандай ОАВнинг ёпилиши кўнгилсизлик. Мен ЎзА ёки «Юпл.уз»ни қанчалик ёқтирмайин, улар ёпилса ё тугатилса, менга оғир ботади, асло хурсанд бўлмайман. Ҳар бирининг ўрни бўлак.

Қандай бўлишидан қатъий назар, барқарор, тўсатдан ёпилиб қолмайдиган ОАВлар кўпаяверсин — ишининг устаси бўлган ОАВ ходимлари ҳар доим талаш бўлсин!»

Пост тугади. Муҳримнинг фикрларига қўшиламан.

Масаланинг яна бир жиҳати эътиборли. Ёпилган ОАВларга назар ташласак, уларнинг барчаси қайсидир амалдор томонидан молиялаштирилаётгани ҳақида миш-мишлар бор эди. «Турон24»ни ўша пайтда Президент Администрациясида катта лавозимда ишлайдиган ва бевосита ахборот соҳасида ишла(ёт)ган амалдорники, «Минбар.уз»ни бир вазирники, «Тўғри.уз»ни ҳокимники дейишди.

Аввало ҳақиқатдан ушбу ОАВлар ўша амалдорлардан томонидан молиялаштирилганми, йўқми, бунисини билмаймиз. Ҳеч ким расмий баёнот бермаган, на амалдорларнинг ўзи, на журналистлар.

Энг қизиғи, учала ОАВ ҳам бугун ўз фаолиятини тўхтатган.

Бундан чиқди, сиёсат ва ахборот соҳасини бир-бирига аралаштирмаслик кераклигига сигнал бўляпти шекилли. Яъни сиёсатчи сиёсатини, давлат ишини қилсин, журналистлар ўзини ишини қилсин. Аммо улар бевосита ёки билвосита бир-бири билан қоришиб кетмасин, сиёсатчи журналистни моддий таъминлаб турмасин, холислик хавф остида қолмасин, дейишаётганга ўхшайди.

Ҳозирги воқеалар ривожини тахминан шундай тушундим. Тағин ким билсин, албатта буларнинг барчаси ИМҲО.


👉 @xushnudbek 👈
5 та фандан тестга оид яна айрим маълумотлар

ДТМ келгуси йили бўладиган тест синовларига оид навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Бунда ҳам деярли янги гап йўқ, асосан умумий маълумотлар берилди.

Жумладан:

👉 барча учун мажбурий бўлган 3 та фандан тест саволлари соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент ҳам мажбурий блокда, ҳам мутахассислик блокида математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси осон бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 балларни ҳисоблашда ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (илгари учта блокнинг умумий бали олинарди).

Ҳозирча шулар. Юқоридаги маълумотлар денгиздан томчи холос, аммо асосий саволларга қачон жавоб берилади? Яъни қайси йўналишга қайси фанлардан имтиҳон бўлиши, тест саволлари қайси дарсликлардан тузилиши ҳақидаги маълумотларни юз минглаб абитуриентлар ва уларнинг устозлари кутмоқда ахир.

Фанлар мажмуаси, яъни қайси йўналишга қайси фандан тест саволи тушиши ҳақидаги маълумотлар Давлат қабул комиссияси томонидан тасдиқланади. Ўшанчун бу саволни ДТМга эмас, кўпроқ Давлат қабул комиссиясига бериш керак.

Аммо ҳеч бўлмаса дарсликлар рўйхатини ҳозирдан эълон қилиш мумкинку. Шуни ҳам 5-6 ой кутиш шартмас, менимча.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
🎧 Кечаги куннинг муҳим хабарлари

2019 йил 17 октябрь сони

Лойиҳа муаллифлари:
👉 @xushnudbek
👉 @najotnuruz
​​«Яна икки баҳо» («Опять двойка»)

Айрим масалаларни ҳар қанча танқид қилмайлик, лекин ич-ичимиздан барибир яхшиликларга умид қилаверамиз. Шу юрт ривожланиши йўлида олдинги гиналарни унутиб, келажакка ишонч билан яна олға боришга ҳаракат қилаверамиз.

Ёдингиздами, бундан бир неча ой аввал Ўзбекистонда прописка режимини бутунлай бекор қилишни сўраб «Менинг фикрим» порталида петиция қолдиргандим. Ўшанда петициям ўта кулгили асос билан ноқонуний рад қилингач, бу порталдан ҳафсалам пир бўлганини, уларнинг бу иши кўзбўямачилик эканлигини айтгандим.

Аммо ойлар ўтиб, кўнгилдаги умид қурғур яна бош кўтарди. Пессимист бўлмасликка даъват қилди.

• 16 август куни «Менинг фикрим» порталида иккинчи петициямни қолдирдим. Биринчи гал прописка тизимини бутунлай бекор қилишни сўрагандим. Бу сафар сал пастга тушдим, камроқ нарса сўрадим. Яъни Тошкентда пропискаси бўлмаган шахсларга ҳам иккиламчи бозордан уй сотиб олишга рухсат беришларини илтимос қилдим.

• Аслида ушбу таклиф осмондан олинмаган, Ҳаракатлар стратегияси доирасида Президент фармони билан тасдиқланган 2018 йилги Давлат дастурида бор эди. Лекин Президент Фармонининг ушбу банди бажарилмади. Ҳеч ким нега бажарилмаганига изоҳ ҳам бермади.

• Хуллас, петициямда янги нарса кашф қилмадим, Президент Фармони орқали таклиф этилган, лекин бажарилмаган кичкина бир бандни эслатдим холос.

• Аммо кеча иккинчи петициямга ҳам рад жавоби беришди, петиция умумхалқ овозига қўйилмайдиган бўлди.

• «Менинг фикрим» портали яна бир бор эркинлик синовидан ўта олмади. Цензура яна ғолиб чиқди. «Халқ - қонунларнинг асосий ижодкори бўлсин» деган принцип яна бир бор айрим бюрократлар томонидан чиппакка чиқарилди.

• Бу сафарги рад қилиш асослари ҳам худди ўтган галдаги билан бир хил. Яъни сўнгги йилларда пропискани соддалаштириш бўйича кўп иш қилинаётганлиги учун, петициямга рад жавоби беришибди. Масалан, пропискасиз яшаганлик учун маъмурий жарималар енгиллаштирилгани муносабати билан, иккиламчи бозордан пропискасиз уй сотиб олишга рухсат бериш ҳақидаги петициям рад қилинган эмиш. Али қолиб, Валига ёпишишибди. Майнавозчилик, хуллас.

• Боз устига петициямга рад жавоби нақ 2 ойда берилди. Ваҳоланки, Қўшма қарор билан тасдиқланган Низомда 15 кун ичида экспертизадан ўтказиш кераклиги белгиланган. Қўшма қарор Қонунга тенглигини яхши биласиз. Демак, ҳозирги ҳолатда қонун бузилган.

• Яна бир қизиқ томони.
Ишчи гуруҳнинг рад жавобида айтилишича, мазмуни ва маъносига кўра веб-порталга келиб тушган ва у бўйича ваколатли давлат органи томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтидан эътиборан бир йиллик муддат ўтмаганлиги сабабли петициям эълон қилинмайдиган бўлибди. Ваҳоланки, иккиламчи бозордан пропискасиз уй сотиб олишга рухсат бериш тўғрисида ваколатнинг органнинг охирги бир йил ичида қабул қилган бирорта қарори йўқ. Ёлғон гапиришдан уялмасмикин-а?

• Ижро ҳокимиятининг пропискани қўллаб-қувватлашини тушунса бўлади, тизимдаги айрим раҳбарлар прописка ортидан катта фойда кўриши мумкин. Уй қурадиган йирик ташкилотлар ҳам ижро ҳокимиятига гапини ўтказиши анча осондир балки. Лекин Парламентнинг қўлида бўлган портал ҳам пропискага оид ҳар қандай петицияни рад қилиши жуда қизиқ. Халқ сайлаган вакиллар халқ дардини енгиллаштирмасдан, улар кўтарган муаммони рад қилиш, фикрларини эълон қилмаслик билан шуғулланиши оғриқли...

• «Менинг фикрим» портали Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан кейин Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатнинг қўшма қарори асосида ташкил этилган эди. Гарчи портал модераторлиги Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига юкланган бўлсада, лекин муайян петицияни ўтказиш ёки ўтказмаслик масаласини улар ҳал қилмайди. Бунга бевосита Сенат ва Қонунчилик палатаси жавобгар.

• Шунга кўра, Сенат ҳамда Қонунчилик палатаси ушбу масала бўйича бирор изоҳ беришини кутиб қоламиз.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан бевосита танишиш, саноат корхоналарини кўздан кечириш, янги лойиҳаларни белгилаб бериш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

www.president.uz/uz/2942
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари билан матбуот анжумани бошланди.

Залнинг ярмидан кўпи “формалилар”. Анжуман қизиқ бўлса керак. Барча саволларимизга жавоб беришни ваъда қилишмоқда.

Ички ишлар органлари юзасидан Сизнинг қандай саволингиз бор?
Савол: Прописка режими нима учун керак? Агар хавфсизлик учун дейилса, унда наҳотки Ватанимиз ички тинчлигининг энг катта устуни ва гарови бўлган ички ишлар органлари мана шу Конституцияга зид бўлган прописка тартибисиз хавфсизликни таъминлай олмайди?

Жавоб: Биз ижрочимиз. Шунақа қонун қабул қилинган, биз шуни ижро этамиз холос.
Савол: яқин қариндошлар ишончномасиз машина бошқариши мумкинми? Президент қарорида 1 октябрдан мумкин дейилди. Лекин ҳозирча қонун ости ҳужжатларига ўзгариш киритилмади, тартиби тасдиқланмади. Шунга кўра, фуқароларимиз бугун яқин қариндошларининг машиналарини ишончномасиз бошқара оладими?

ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юнусов:

“Ҳақиқатдан ҳозирда қарор лойиҳалари тасдиқланиш арафасида. Шунга қарамасдан бугунги кунда ҳам фуқаролар суғурта полисида исм-фамилияси кўрсатилган бўлса ёки суғурта полиси умумий бўлса, яқин қариндошларининг машиналарини ишончномасиз бошқариши мумкин, бунга тўсқинлик йўқ”.

P.S.: агар суғурта полиси умумий олинган бўлса ва унда фамилиялар кўрсатилмаган бўлса, унда яқин қариндошликни исботлаш тартиби қандай бўлади, деган саволга ҳали расмий ҳужжат қабул қилинмагани учун ҳозирча аниқ жавоб берилмади.


👉 @xushnudbek 👈
Паспортни пропискадан қатъи назар исталган ҳудуддан олиш тартиби жорий этилиши мумкин

Савол: кеча Марказий банк қарори билан фуқаролар доимий пропискасидан қатъи назар исталган ҳудуддан кредит олиши мумкин бўлди. Худди шу каби фуқароларга паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам исталган ҳудуддан олиш имкониятини яратиш мумкинми? Шунда айтайлик Тошкент шаҳрида яшайдиган фуқаро вилоятга боришга мажбур бўлмасди.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодир Зиёев:

“Бу масала жуда ўринли ва бизнинг кун тартибимизда бор. Ҳозирда ушбу тизимни жорий этиш бўйича тегишли ишларни амалга оширяпмиз. Тез орада паспортни нафақат доимий прописка қилинган ҳудудидан, балки вақтинча рўйхатдан ўтган ҳудудидан ҳам олиш имкониятини яратиш бўйича таклифлар киритилади”


👉 @xushnudbek 👈
​​Ташаббускор талабалар

Бугун Тошкент давлат юридик университетига ”TEDxTSUL” лойиҳаси доирасида Алишер Саъдуллаев билан биргаликда спикер сифатида чақиришганди. Учрашувга бунча кўп талабалар келишини кутмагандим, рости.

Яна бир нарса қувонарли. Яқинда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида талабалар уюшмаси ташкил қилган ”The Chance” республика ёшлари форумида қатнашгандим. Бутун бошли форумни талабалар ўзлари уюштирганди. Бугунги “TEDxTSUL” тадбири ҳам талабаларнинг ташаббуси билан бўлиб ўтмоқда. Яъни иккала тадбирда ҳам ОТМ маъмурияти деярли аралашмаган.

Бу жуда яхши. Ишонаманки, қолган ОТМларда ҳам талабаларнинг мустақил жамиятлари, фаол гуруҳлари, ташаббускорлари дарсдан ташқари вақтларда турли тадбирлар уюштиришмоқда.

Талабалар ОТМ маъмуриятидан мустақил равишда янги лойиҳалар, ғоялар, эксприментлар қилиб кўриши керак. Бирлашиши, жамоа бўлиб ишлашга ҳаракат қилиши лозим.

“Қачон дарсим тугаркин, тезроқ уйга кетсам, бориб ухласам” деган талабалар ҳам бўлади. Унақалар доим бўлган ва яна бўлишда давом этади. Аммо бу ҳамма талабалар бефарқ ва лоқайд бўлиши керак, дегани эмас.

Интилиб яшанглар, ташаббускор бўлиб ўқинглар! Сизларга олийгоҳингизда янги тадбир, янги лойиҳа қилишга ким ёки нима халақит бермоқда? Эртагаёқ ўз ғоянгизни амалга ошириш учун киришинг, ўзингизга ҳамкор ва ҳаммаслаклар топинг. Талабалик ҳаётини қайноқ ва қувноқ қила олиш фақат ўз қўлингизда.

Талабалар, олға!

Изоҳ: юқоридаги суратлар “TEDxTSUL” тадбиридан, пастдаги суратлар “The Chance” форумидан.
Audio
🎧 Кечаги куннинг муҳим хабарлари

2019 йил 18 октябрь сони

Лойиҳа муаллифлари:
👉 @xushnudbek
👉 @najotnuruz
​​​​​​Тарихий кун

Khan Academy O’zbek - Ўзбекистондаги илк оммавий бепул онлайн таълим платформасининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Бугун, Ўзбекистонда илм соҳасидаги тарихий кунлардан бири. Бепул мустақил таълим олиш бўйича дунёдаги энг катта платформалардан бири - Khan Academy - бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз томонидан ўзбек тилига таржима қилинмоқда. Бу жуда катта фойдали, савобли ҳамда машаққатли иш.

www.xanakademiyasi.uz орқали ёшларимиз онлайн видеодарсларни кўриб, ўз билимларини оширишлари мумкин.

Тўғри, интернетда фойдали контент жуда кўп. Исталган фан бўйича бемалол уйда ўтириб, мустақил ва мукаммал билим олиш мумкин. Аммо улар хорижий тилларда. Ўзбек тилида эса, минг афсуски, фойдали манбалар жуда ғариб.

Менимча, Khan Academy O’zbek лойиҳаси ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллик байрамига энг катта совға бўлди.

Ушбу лойиҳа яна бир томондан жуда қувонарли. Мазкур лойиҳа ташаббускор фуқаролар томонидан амалга оширилди, унга мингга яқин инсонлар ўз хайриялари билан улуш қўшишди. Яъни ушбу йирик лойиҳа муаллифлари давлат эмас, жамият - сизу биз! “Давлат бизга нима қилиб берди, фалон нарсани давлат қилсин” деган мафкура ёпишиб қолган бир замонда, фуқароларнинг ўзи ҳам биргалашиб йирик лойиҳалар қила олиши мумкинлигини исботлаб бергани учун ҳам хурсандман. Ҳақиқий фуқаролик жамиятининг асосий белгиси ҳам шу аслида.

Сиз ҳам лойиҳага ўз ҳиссангизни қўшмоқчимисиз? Унда @khanacademyuzbek каналига аъзо бўлинг.

Payme ёки Click тизимлари орқали хайрия қилишингиз ҳам мумкин.

Агар ўқитувчи ёки таржимон сифатида лойиҳага ёрдам бермоқчи бўлсангиз, унда қуйидаги хабарни ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

https://t.me/khanacademyuzbek/203

Хуллас, лойиҳага чин дилдан омад тилайман! Илоҳим, ушбу лойиҳа орқали ёш йигит-қизларимиз, фарзандларимиз лойиҳа орқали ўз билимларини оширишсин, улар олган билимлар эса Ватанимизнинг ривожи учун фойда келтирсин.


Ҳурмат билан,
Хушнудбек.
​​Яккабоғлик собиқ ҳоким ўринбосари ва уни ёқиб юборган тадбиркорга суд ҳукми ўқилди

Бугун, 18 октябрь куни, жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчилар Баҳриддин Исамов (тадбиркор) ва Мансур Туймаев (собиқ ҳоким ўринбосари)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Олий суд матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Лутфулла Мамаражабов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Баҳриддин Исамов Жиноят кодексининг 25, 98-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш)да тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Мансур Туймаев Жиноят кодексининг 192-1-моддаси (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) 3-қисми «а» банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 1 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 510 баравари миқдорида яъни, 103 млн 392 минг 300 сўм жарима жазоси тайинланди. Жаримани давлат фойдасига ундириш белгиланди.

Туймаевнинг жиноий ҳаракатлари оқибатида 61 нафар тадбиркор ва 30 нафар фуқарога етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб бериш мажбурияти Яккабоғ туман ҳокимлиги зиммасига юклатилди.


👉 @xushnudbek 👈
Муштарийлардан савол: «Нега тадбиркор қамалдию, ҳоким ўринбосари жарима билан қутулди?»

Кўпчилик нега тадбиркор қамалди, ҳоким ўринбосари қамалмади, деган саволни беришмоқда.

Озодликни чеклаш - бу қамалиш эмас. Кўпчилик озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан адаштирмоқда.

Озодликни чеклаш жазоси, бу жайдари тилда айтганда - уй қамоғи. Лекин бунда ҳам ҳар доим маҳкумни кун давомида уйига қамаб қўйишар экан, умуман уйидан чиқармаскан, деб ўйламаслик керак.

Жиноят кодексининг 48-1-моддасига биноан, озодликни чеклаш жазоси сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат бўлиши ҳам мумкин. Масалан, кечки соат 20:00 дан эрталабки 8:00 гача яшаш жойидан чиқишни чеклашади. Кундуз куни эса бемалол эркин ҳаракатланаверади. Катта эҳтимол билан тадбиркор Баҳриддин Исамовга ҳам шунга ўхшаш чеклов ўрнатилган бўлса керак (Олий суд хабарида бунга аниқлик киритилмаган).

Аслида тадбиркор айбдор деб топилган жиноят (98-модда, кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш) бўйича қонунчиликда 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган. Яъни тадбиркорга ушбу модда санкциясида назарда тутилган энг енгил жазони беришибди. Менимча, тадбиркорга нисбатан адолатли ҳукм чиқарилган. Ҳар ҳолда тирик инсоннинг устига бензин қуйиб ёқиб юборишни ҳар қандай вазиятда ҳам оқлаб бўлмайди.

Энди ҳоким ўринбосарига масаласига келсак. Айримлар «уни қамаш керак эди», дейишмоқда. Бу фикрга ҳам унча қўшилмайман. Ҳоким ўринбосари жуда ва жуда нотўғри иш қилди, бу шубҳасиз. Аммо ҳаммани қамайвермаслик керак, аслида. Бу давлат бюджети учун ҳам қўшимча зарар, жиноятчини бир неча йил боқиш керак бўлади. Ва бунақа қилмишлар учун қамалган билан бирор нарса ўзгариб, жамиятга фойда келиб қолмайди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўта оғир жиноятлар учун қўллайвериш керак.

«Майли, қамоқ бўлмасин, лекин ҳеч бўлмаса ҳоким ўринбосарига ҳам озодликни чеклаш жазосини қўллаган маъқулмикин», дегувчилар ҳам топилса керак. Уларнинг гапида ҳам жон бор, инкор этмайман. Аммо мансабдор шахснинг қилмиши туфайли ўзгаларга энг аввало моддий зарар етган, демак унинг ўзидан ҳам катта миқдорда жарима олиш, унчалик ҳам мантиқсиз қарор эмас. Мол аччиғи, жон аччиғи деганларидай...

Ҳар не бўлганда ҳам, ушбу воқеалар бошқаларга ҳам ўрнак бўлиб, бу каби кўнгилсиз ва нохуш ҳолатлар қайта содир этилмайди, деган умиддамиз.


👉 @xushnudbek 👈
Бошқа давлатларда парламент сайловлари учун қанча маблағ ажратилади?

Фото: Халқаро матбуот маркази


👉 @xushnudbek 👈
Audio
🎧 Кечаги куннинг муҳим хабарлари

2019 йил 19 октябрь сони

Лойиҳа муаллифлари:

👉 @xushnudbek
👉 @najotnuruz
​​Яхши кадрларни қадрлаш керак
 
Каналимда маълум бир шахслар ҳақида ёзишни унча хушламайман. Бу хоҳ мақтов, хоҳ танқид бўлсин, фарқи йўқ. Шахслар эмас, тизимлар ҳақида ёзиш керак, дейман. Аммо бугун истисно қилмоқчиман, рози бўласиз.

Давлат идораларининг юқори лавозимларига дунёқараши кенг, фикрлари теран ва замонавий мансабдорларнинг келиши мени доим хурсанд қилади. Фуқаролар кўплаб раҳбарлар билан шахсан таниш бўлмаса ҳам, ҳатто умрида бирор марта кўришмаган бўлса ҳам, лекин уларнинг очиқ мулоқотларда айтган фикрлари, ўзини тутиши ва ўзгалар билан муомаласига қараб, ўзининг дастлабки хулосасини чиқаради. Масалан, Марказий банк томонидан ташкил қилинган матбуот анжуманидан кейин Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротовга бўлган ҳурматим каррасига ошган эди.
 
Ички ишлар органлари мутасаддилари билан бўлган матбуот анжуманидан кейин тайинланганига энди 1 ҳафта бўлган ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Шохрух Ғиясов ҳам ана шундай ҳурматга лойиқ инсон эканлигига гувоҳ бўлдим.

Тадбирда бу инсонни умримда биринчи марта кўрдим, бевосита суҳбат қилишга ҳам деярли имконимиз бўлмади. Аммо матбуот анжумани давомида ҳар бир масалага адекват баҳо бериши, вазиятга дипломатик ёндошиши, ташкилот имижини ҳимоя қилиш учун жон куйдириш билан бир қаторда, ёлғон сўзламаслиги ёки сўзлашга ҳаракат қилмаслиги ва барча учун очиқ эканлигини амалда кўрсата олиши, яна бир давлат ташкилотининг матбуот хизматига жуда яхши мутахассис келганини кўрсатиб турибди.
 
Бундай кадрларни қадрлаш керак. Чунки улар биз кутганчалик кўп эмас. Агар борларининг қадрига етмасак, кунимиз “кинначиларга” қолиб кетиши мумкин.
 
Ҳа, тўғри, кўнглингиздан нима хаёллар ўтаётганини биламан. Ҳалитдан мақташга эртадир. Бир киши бутун бошли ташкилотни очиқ ва шаффоф кўринишга келтира олмаслиги мумкин. Тизимнинг мураккаблиги ва тиш-тирноғигача бюрократияга ботганлиги бундай кадрларни “ютиб”, бира тўла “кўмиб” юбориши ҳам мумкин.

Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи чиқмас, деган нақл бежизга эмас. Аммо ишонамиз ва умид қиламизки, яхшилар ўзларининг жамоасига бошқа яхшиларни олиб келади. Уларнинг сафи аста-секинлик билан кўпаяди.

Худди кичкина қор жамланмаси юмалаб, юмалаб катта уюмга айлангани каби (агар унгача эриб кетмаса).

Ёки кичкина учқун катта гулханга айлангани каби (агар унгача ўчиб қолмаса).
 
Аммо ҳозир бизда танлов имконияти йўқ. Биз мана шундай милтиллаган учқунларга ишонишни ўрганишимиз, ўзимизни мажбурлаб бўлса ҳам уларга оптимистроқ қарашни бошлашимиз керак. Дуч келганни ёмонлаб, ҳаммага ишончсизлик билан қараш бирор фойда олиб келмайди. Боз устига танқид қилиш ва тош отиш учун арзирли амалдорлар анчайин кўп, зерикиб қолмаймиз ))
 
Хуллас, Шохрух Ғиёсов сиймосида Ички ишлар вазирлигининг халққа очилиши, фаолиятининг шаффофлашиши ҳамда ОАВ билан дўстона ҳамкорлик ўрната олиши йўлида яхши сигнални кўрдим.
 
Ички ишлар органларига нисбатан халқимизнинг ишончи ва ҳурматини қайтариш йўлидаги машаққатли ишларида Шохрух ака ва унинг жамоасига омад ва зафарлар тилайман.


👉 @xushnudbek 👈
ИИВ Матбуот котиби: Пардага тақиқ - мантиқсиз қарор

Келинг, гап исботи билан бўлсин, биргина мисолни айтай.

Матбуот анжуманида прописка билан бир қаторда, парда масаласида ҳам савол бердим. Мана шундай майда масалалар ички ишлар органларининг мисқоллаб йиғаётган обрўсига жиддий путур етказаётганини таъкидлаб, балки қонунлар ва суд қарорларига асоссиз қарши бормасдан, халққа енгиллик бериш пайти келгандир, дея сўрадим.

Бунга жавобан дастлаб ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Акмал Юнусов жавоб берди. Уларнинг фикрича (аслида бу раҳбариятининг фикри, матбуот хизмати бошлиғи шу позицияни таъкидлашга мажбур), судлар қонунни нотўғри талқин қилаётган эмиш, гарчи бир нечта судда ютқазса ҳам ЙҲХББнинг позицияси ўша-ўша экан, кассацияда ҳам ютқазган бўлсада, уларнинг Олий судга шикоят қилиш ҳуқуқи бор экан. Яна айтилдики, яқинда интернетга жойланган қонун лойиҳасига фуқаролар томонидан жуда кўп салбий эътирозлар билдирилганини ҳам билишар экан, шунингдек айрим давлат ташкилотларидан ҳам салбий хулоса берилибди.

Хуллас, “дежурний” гаплар.

Шундан кейин ИИВ Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Шохрух Ғиясов бу масалага ўз фикрларини билдирди:

“Биз фуқароларни ноқулай ҳолатга қўядиган позицияда туриб, ҳеч ҳам обрў орттира олмаймиз. Бунақа савол берилиши кутилган эди. Шунинг учун айрим мутасадди раҳбарлар билан ҳам бу масалада гаплашган эдим.

Бир нарсани ҳамма тушунишини, билишини хоҳлайман. Яъни нима мумкин, нима мумкин эмаслигини мантиқан аниқлаб олиш тўғри бўлади. Масалан, машинага тонировка қилиш мумкин, лекин парда қилиш мумкинмас. Ҳатто айримлар савол бермоқда, орқага костюмни илиб қўйса нима бўлади, деб. Биз буни жуда яхши тушунамиз, бу (орқа эшикка парда ўрнатишга тақиқ) умуман мантиққа тўғри келмайдиган талаб. Буни биз тушуниб турибмиз. Бу шунчаки лойиҳа.

Мен энди шуғулланишни бошладим бу билан. Керак бўлса, раҳбариятга таклиф киритамиз. Ким, нима учун, қайси даражада бу тақиқнинг тарафдори бўлганини ҳам билиб, жойига қўямиз. Бизнинг мақсадимиз одамларга максимал даражада шароит яратиб бериш.

Буларни ҳам (ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати) тўғри тушунса бўлади, уларда тартиб шунақа, агарда Сизга бошқача жавоб берса ўзлари ноқулайга аҳволга тушади.

Лекин ҳар қандай ҳолатда биз фуқароларга қулай бўлишини ўйлашимиз керак. Агарда биз шу позицияда тураверсак, шарманда бўлаверсак, бирорта натижага эриша олмаймиз.

Хулоса қилиб, шунақа десак бўлади. Яқинда бу нарса (лойиҳа) олиб ташланади, раҳмат, жуда кўпчиликнинг фикрлари ўрганиб чиқилади ва бу бўйича хулоса қабул қилинади. Кейинчалик бизнинг позициямиз шунақа бўладики, максимал даражада фуқароларга қулайлик яратамиз. Чунки ҳақиқатдан мантиқсиз айрим нарсаларни кўриб, баъзан одамнинг жаҳли чиқади. Қандай, ким буни йўлга қўйган?

Шу масалада саволингизга жавоб топдик, деб ўйласак бўладими?

- Раҳмат, раҳмат.

Хуллас, шунақа гаплар бўлди. Қолганини қуйидаги аудио орқали ўзингиз эшитиб кўришингиз мумкин.

Яхши янгиликлардан умидвормиз. Халқни ўйлайдиган, фуқароларга мураккаблик туғдиришни эмас, балки оғирини енгил қилишга ҳаракат қиладиган мутасаддилар кўпаяверсин, деб дуодамиз.


👉 @xushnudbek 👈
Кореяда «UZBEKISTAN DAY»

Жанубий Кореянинг Квангжу шаҳрида Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининиг Ваколатхонаси томонидан «UZBEKISTAN DAY» тадбири ташкил этилибди. Бу ҳақда корея нашрлари ёзмоқда (1, 2, 3)

Корея Политехника Университети ҳудудида бўлиб ўтган тадбирда 400 нафардан ортиқ ватандошларимиз ҳамда кореялик меҳмонлар қатнашган. Тадбир давомида миллий куй-қўшиқлар, саҳна чиқишлари ва рақслардан иборат концерт дастури, 16 та жамоа иштирокида футбол турнири, миллий таомларимиздан палов ва сомсалардан иборат тушлик, шунингдек фуқаролар қабули ташкил этилган.

Ўз иш вазифаларини ва мажбуриятларини виждонан бажариб келаётган, шунингдек 4 йил ва ундан кўпроқ вақтдан бери тузилган шартномага мувофиқ иш ўринларини ўзгартирмасдан, доимий ва намунали тарзда ишлаётган 10 нафар юртдошларимиз «Намунали ва содиқ ишчи» номинациясига лойиқ кўрилган ҳамда ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.


👉 @xushnudbek 👈