Xushnudbek.uz
593K subscribers
10.8K photos
2.77K videos
244 files
9.09K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ички ишлар вазирлиги Академияси учун ўтиш баллари эълон қилинди
#abituriyent

Ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар 2019 йилнинг 13 июль куни соат 07:00 да ИИВ Академиясига етиб келишлари сўралади.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
«Темурбеклар мактаби» битирувчилари ҳақида
#abituriyent

Жорий йилнинг 6-7 май кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейининг 2018/2019 ўқув йили битирувчиларини имтиёзли равишда ўқишга қабул қилиш бўйича топшириқ берилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига ҳужжат топшириб дастлабки, махсус ва ҳарбий-касбий синовларидан муваффақиятли ўтган Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи 2018/2019 ўқув йили битирувчилари тест синовларидан озод қилинган ҳолда ўқишга қабул қилинди.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига қабул квоталари тасдиқланди. Жами 150 та ўрин (45 - бюджет, 105 - контракт).

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг таклифига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилида Андижон давлат университетининг «Жисмоний маданият» бакалавриат таълим йўналишига сиртқи таълим шакли учун тўлов-контракт асосида қўшимча 200 та жой ажратилди.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
5 йиллик иш стажига эга бўлган ходимларини суҳбат билан ўқишга қабул қилиш учун ташкилотлар томонидан бериладиган тавсиянома бланкасининг шакли тасдиқланди.

Тавсиянома беришга ваколати бўлган ташкилотлар рўйхати билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин:
t.me/xushnudbek/2622


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
test bo'ladigan binolar 2019.pdf
568.7 KB
#abituriyent

Жорий йилда тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати


💾 PDF, 568 кб.

Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
5 yillik staj TARTIB @xushnudbek.pdf
441 KB
Кўпчилик сўраганди #abituriyent

• 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш
ТАРТИБИ

• Тавсиянома бериш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар
РЎЙХАТИ

❗️Маълумот учун:
ушбу тартиб ва рўйхат Давлат қабул комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган.

💾 PDF, 441 кб.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
​​Информатиканинг чиқариб ташлангани борасида икки оғиз
#abituriyent

Кеча Давлат қабул комиссиясининг жуда узоқ кутилган 1-сон баёни чиқди ва ОТМларга, тегишли ташкилотларга тарқатилди.

Ўша баён билан 2019/20 йил учун фанлар мажмуаси ҳам тасдиқланди.

Мажмуада математика фани ўтган йиллардагидек “информатика билан” деган қўшимчадан халос бўлди. Ўзи бу миш-миш анча олдин чиққанди, яъни жорий йилда информатикадан саволлар бўлмаслиги анчадан буён кутилаётган ўзгариш эди. Фақат расмий тасдиқланмаган эди.

2014 йилдан бошлаб фанлар мажмуасида Математика (информатика билан) деб ёзилган ва 4 йил давомида математика фани блокида 5-6 та информатикадан ҳам савол тушган. Жорий йилда эса фанлар мажмуасига шунчаки Математика деб киритилди.

Айни мана шу факторнинг ўзи математика фани блокида информатикадан савол тушмаслигини англатади. Яна ҳам аниқроқ бўлиши учун ДТМ билан боғландим ва улар ҳам буни тасдиқлашди.

Шу ўринда 2 та жойига изоҳ бериб кетиш керак:

Биринчидан, ДТМнинг ҳудудий бошқармалари ёки ОТМ қабул комиссиялари “биз бу ҳақида эшитмадик, ҳали бизга расман кўрсатма келмади” деб жавоб бераётган бўлиши мумкин. Бу табиий ҳол, чунки баён матни ҳали қуйи бўғинларга бориб етмагандир. Шу сабабли бунақа жавоблардан иккиланиб қолманг.

Иккинчидан, бугунги кунгача математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриентларнинг қабул варағида “Математика (информатика билан)” деган ёзувлар бўлган. Чунки Давлат қабул комиссиясининг баёни кечикканлиги учун ДТМ аввалги йиллардаги эски базадан фойдаланиб туришга мажбур эди. Шу сабабли ҳам бугунги кунгача топширганларнинг аризасида шунақа ёзув бор. Аммо бу тест синовларида информатикадан савол тушишини англатмайди. ДТМ бугун базани алмаштиришга улгурдими, йўқми, бунисини билмадим-ку, лекин албатта ўзгариши аниқ.

❗️ХУЛОСА: жорий йилда математика блокида информатика фанидан саволлар бўлмайди. Умуман бирорта йўналишда ҳам информатикадан савол тушмайди. Буни ДТМ вакилларидан ҳам расман тасдиқлатиб олдим.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Мақсадли қабулдан йиқилган абитуриентлар контрактга кира оладими?
#abituriyent

Кўпчилик шу масалани сўрашмоқда. Ва энг қизиғи абитуриентлар орасида мақсадли қабул бўйича турлича талқинлар юрибди. Кимлардир «агар ажратилган мақсадли қабул бўйича давлат грантига кира олмаса, у контрактдан ҳам айрилади» деган гап-сўзларни айтаётган эмиш.

Аммо бу нотўғри маълумот.

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига биноан, мақсадли қабул танловида қатнашиб давлат гранти асосида қабул қилинмаган абитуриентлар мазкур таълим йўналишида кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўплаган баллари билан умумий тўлов-контракт доирасидаги танловда иштирок этади.

Яъни мабодо абитуриент мақсадли қабулга ажратилган бюджетга кира олмаса, унда худди ўша бали билан контракт учун курашади.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Тест синовларидаги назоратчиларга қанча ҳақ тўланади?
#abituriyent

2019/2020 ўқув йилида ОТМларга ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган тест синовларига жалб қилинган бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига (аудитория раҳбари ва кузатувчилар) бир сменага 106 минг 562 сўм (даромад солиғи ва пенсия жамғармасига ажратилмаларни чиқариб ташлаганда бир кишига 92 минг 709 сўм) миқдорида ҳақ тўлаш белгиланди.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
2019 йил 1 сентябрдан “O‘zbekiston tarixi” телеканали ташкил этилади. Бу ҳақида Президент қарори имзоланди.

“O‘zbekiston tarixi” телеканали МТРКнинг “O‘zbekiston” телерадиоканали” давлат унитар корхонаси қошидаги “UzHD” телеканали негизида юридик шахс ташкил этмасдан HD форматида ташкил этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Яхши янгилик!

Бугун «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг Бош директор вазифасини бажарувчи этиб Алишер Насибуллаевич Файзуллаев тайинланибди.

Алишер Файзуллаев (суратда) алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида катта тажрибага эга, қимматли кадрлардан бири. Илгари Интеллектуал мулк агентлигининг директори, Алоқа вазирининг биринчи ўринбосари ва тизимдаги бошқа масъул лавозимларда ишлаган.

Ёмон янгилик!

Ўтган йили май ойида мақтаб-мақтаб «Ўзбекистон почтаси» раҳбари этиб тайинланган россиялик Евгений Биргер 1 йил ичида ташкилотни ботқоққа ботириб кетибди! Газета.узнинг хабар беришича, «Ўзбекистон почтаси» 2017 йилда 274,3 миллион сўм соф фойда кўрган бўлса, 2018 йилни 27,8 миллиард сўм зарар билан якунлаган.

Ушбу зарарнинг салкам ярми (13,2 млрд сўм) ташкилотнинг аввалги йиллардаги фойдаси ҳисобидан қопланибди. Аслида бу пуллар почтани ривожлантиришга сарфланиши керак бўлган. Қолган ярми (14,5 млрд сўм) эса ташкилотнинг келгусида кўрадиган даромадлари ҳисобидан қопланармиш.

Нақадар даҳшат!


👉 @xushnudbek 👈
Олий таълим тизимига оид катта қарор қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев 11 июль куни «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ундаги асосий масалалар:

👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди;

👉 вазирлик марказий аппарати тузилмасига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди;

👉 ректорлар, проректорлар, деканлар, академик лицей директорлари, касб-ҳунар таълими муассасалари директори ва ўринбосарларини лавозимга тайинлаш децентрализация қилинди, яъни уларни лавозимга тайинлаш ваколатлари бир поғона қуйи бўғинларга берилмоқда;

👉 2020 йилдан бошлаб таълим хизматлари бозорида ОТМларнинг айрим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига талаб юқорилиги ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, улар босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади;

👉 ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМларга қатор молиявий эркинликлар, масалан контракт миқдорини ва контракт учун қабул квоталари сонини ўзи белгилаш, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш ҳуқуқи берилади;

❗️ тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари ОТМ ректори томонидан узайтирилади. Бу ҳам талабалар катта енгиллик беради, сабаби илгари контракт тўлаш муддатини узайтиришни Вазирлар Маҳкамаси ҳал қилар, муддат ўтиб кетган бўлса ҳам узайтириш кўрсатмаси ойлаб чўзилиб кетар, талабалар ҳам, ректорлар ҳам аросатда қолиб кетарди.

Қарорнинг расмий матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Қабулдаги навбатлар ҳақида: борма, куясан...

Қабул жараёнларидаги навбатлар ҳақида икки оғиз фикрларим билан ўртоқлашдим.

👉 https://kun.uz/44452742

Навбат қаердан пайдо бўляпти, уни бартараф этиш учун нима янгиликлар қилиндию, нималар амалга ошмади - шулар ҳақида имкон қадар холисликни сақлаган ҳолда таҳлил қилишга ҳаракат қилдим.

Ўқиб, фикрларингизни изоҳда ёзиб қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрия мақсадида йиғилган пулларни ўмарган ўғри ушланибди

❗️Эҳтиёт бўлинг! Бугун одамларнинг соддалигидан фойдаланиб, хайрия пулларини ўмараётган бундай фирибгарлар жуда кўпайган.

Уларнинг иш услуби оддий: «Сизга хайрия қилмоқчимиз, бунинг учун СМС орқали келадиган кодни бизга айтиб юборинг» дейишади. Ва код орқали пластигингизга кириб, барча пулларни ечиб олишади.

Унутманг, ҳеч кимга ҳеч қачон СМС орқали келган кодни айтманг! Пул ўтказиш учун кодни билишимиз керак, деган гапларнинг барчаси ёлғон.

Шахсан ўзим 2-3 марта шу каби ҳолатларга бевосита дуч келганман. Раҳматли шоира Бахтинисо Маҳмудова ҳам худди шундай фирибгарларга алданиб қолганди. Унинг пулини ўғрилаган бола топилганди, ўша фирибгар ўғрилаган ҳамма пулини онлайн қиморга (тотализаторга) тикиб юборган.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ 1 августдан ойликлар 10% га ошди

2019 йилнинг 1 августдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар (10%) оширилди.

Бу ҳақида тегишли Президент фармони эълон қилинди, дея хабар бермоқда Газета.уз.

2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи – ойига 223 000 сўм;

ёшга доир пенсиялар – ойига 436 150 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
Энди контрактлар ҳам ошадими?

Агар мабодо Ҳукумат қарори билан ҳозирги тартиб ўзгариб қолмаса, унда 1 сентябрдан, яъни кейинги семестрдан бошлаб талабаларнинг тўлов-контракти миқдори ҳам 10%га ошади. Масалан, 10 млн сўмлик контракт 11 млн сўм бўлади.

Тайёр туринглар...


👉 @xushnudbek 👈
olis hudud maqsadli qabul.pdf
386.4 KB
#abituriyent

Халқ таълими соҳасида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари

• олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун;
• бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича

💾 PDF, 386 кб.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Омбудсман: Инсон туғилгандан бошлаб, ўз ҳақ-ҳуқуқи, эркинлиги учун курашиб келган

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилимиз жуда тўғри фикрни айтибди, барака топсин. Ҳақиқатдан-да, масалан ўзингиз ўйланг, Ўзбекистон фуқароси мабодо адашиб Тошкентда эмас, вилоятда туғилиб қолса борми, тамом, у туғилганидан бошлаб ўз ватани пойтахтида ҳақ-ҳуқуқи, эркинлиги учун курашиб яшашга мажбур.

Лекин бу ҳақида Омбудсман ҳам, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ҳам лом-мим демайди, кўзи кўр, қулоғи кар бўлиб юраверади.


👉 @xushnudbek 👈
Ёдингизда бўлса, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига янги атамалар жорий этилиши ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори базавий ҳисоблашдан ажратилиши ҳақида ёзган эдик.

Кеча иш ҳақларининг 10% ошиши натижасида ўша миқдорларга ҳам ўзгариш киритилади. Эндиликда 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагича белгиланади:

👉 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 634.880 сўм;
👉 Базавий ҳисоблаш – 223.000 сўм;
👉 Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 223.000 сўм.

Бу янги атамалар нимани англатиши ҳақида мана бу ерда тушунтиришга ҳаракат қилганман.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Фармонига биноан:

2019 йил 1 августдан бошлаб:

• II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

• II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар – пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

• боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади;

• I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Онлайн ҳужжат топшириш хизмати ишга тушди
#abituriyent

3 июль куни каналим орқали «Онлайн қабул хизмати қачон ишга тушади?» дея мутасаддиларга мурожаат қилгандим.

12 июлда эълон қилинган қабулдаги навбатлар ҳақидаги мақоламда ҳам электрон қабулни ҳалигача ишга тушира олишмаганини, бу эса навбатлар кўпайишига таъсир кўрсатаётганини эслаб ўтгандим.

Ниҳоят қабул тугашига 2 кун қолганда ўша хизматни бир амаллаб ишга туширишибди.

https://my.gov.uz/uz/students-admission

Энди абитуриентлар юқоридаги ҳавола орқали навбатда турмасдан 5 та ОТМга (ТДЮУ, СамДУ, ҚДУ, ФарДУ, ГулДУ) онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.

Ҳечдан кўра кеч, дейишадику машойихлар.


👉 @xushnudbek 👈